ҲИКМАТЛАР ШОДАСИ - 2
* * *
Агар атрофингдаги одамларнинг ҳаётини ёритувчи шам бўлмасанг, улар кетишини орзу қиладиган зулмат ҳам бўлма!
* * *
Ҳаёт ҳар қанча қийин ва оғир бўлмасин, яхши кўрган кишимиз билан ёнма-ён яшасак, у ширин туюлиб қолади.
* * *
Ким сени хатокор ҳолда кўришни истаса, кўзи кўрмайдиган ожиз киши бўлса ҳам, сени хатокор кўраверади. Шундай экан, одамларнинг ҳаммасини рози қилиш билан машғул бўлма!
* * *
Баъзи кимсалар поклик, ахлоқ, яхшилик ҳақида ишонч билан гапиришади. Аммо ўзлари нифоққа қўл уришади, жирканчликнинг юқори чўққисини қилишади.
* * *
Фақир киши чин ошиқ бўлади. Чунки, унинг қалбидан бошқа берадиган нарсаси бўлмайди.
* * *
Кўпчилик қурбонлик деган нарсани билади. Лекин шундай шахслар борки, сен учун ўзини қурбон қилади. Яна шундай шахслар борки, бирор манфаати учун сени қурбон қилади.
📖«Роваиъул фикр» саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Ислом динини мукаммал билиш учун нима қилишим керак?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!

ҲИКМАТЛАР ШОДАСИ - 3
* * *
Баъзилар ўзининг заковати билан муваффақиятга эришади. Баъзилар эса, бошқаларнинг аҳмоқлиги эвазига муваффақиятга эришади.
* * *
Икки хил алам (оғриқ, изтироб) бор: 1. Сенга озор берадиган алам. 2. Сени ўзгартирадиган алам.
* * *
Қалблар кўп. Атрофимизда қалблар ҳар қанча кўпаймасин, онанинг қалбидек қалб йўқ!
* * *
Қуйидаги уч нарсага қатъий ишончда бўл: Роббингдан кўра сенга раҳмлироқ ҳеч ким йўқ! Роббингдан кўра сенинг ғамларингни кўпроқ биладиган ҳеч ким йўқ! Роббингдан бошқа ҳеч ким сендан зазарни даф қила олмайди!
* * *
Намозингга эътиборли бўл! Чунки, намоз ўқиётганингда сен турган жойнамоз дунёнинг ҳаммасидан кўра ёқимлироқ, чиройлироқ жойдир.

❓Пайнет ҳизмати ҳизматни кўрсатиб, “абслуга” оламан ёки пайнет ҳисобидан у ёқ, бу ёқа пул ўтказиб бераман. Ўтказган пулимдан пайнет ҳисобидан “абслуга” оламан, шу ҳизматлар учун олаётган "абслуга” пулим судҳўрликка кириб қолмайдими?
————————-

ҲИКМАТЛАР ШОДАСИ - 4
* * *
Файласуфлардан бири шундай деди: «Биродарлар уч хил бўлади: Овқатга ўхшаган биродар, унга ҳар вақт муҳтож бўласан; дорига ўхшаган биродар, унга гоҳида муҳтож бўласан; касалликка ўхшаган биродар, унга ҳеч қачон муҳтож бўлмайсан».
* * *
Бошқаларни кузатиш, уларнинг хатоларини овлаш билан мушғул бўладиган кимсаларда ўзларидаги касалликни кўргани, ўз нафсларини муолажа қилгани вақтлари бўлмайди.
* * *
Одамларнинг баъзилари йигирма беш ёшларида вафот этадилар ва етмиш беш ёшларида дафн қилинадилар.
* * *
Одамлар билан бўладиган муомалаларда бошдаги гап-сўзларга ишонма! Гапларнинг рости охирги лаҳзаларда айтилади.
* * *
Барча нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо маҳзунлик ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди. Кичрайиб-кичрайиб, охири унутилаёзади. Ушбу маълумотни эсга олиш мусибатни енгиллаштиради.
* * *
Донишмандлардан бири шундай деди: «Ким тилига эгалик қилолмаса, надомат чекади. Ким тортишувни кўпайтирса, сўкилади. Ким ёмон кимсага шерик бўлса, (унинг ёмонлигидан) саломат бўлмайди. Ким солиҳ кишига шерик бўлса, ўлжага, ғаниматга эришади».
* * *
«Нега баъзи кимсалар бошида чиройли кўринадида, вақт ўтгач, юзидаги ниқоби ечилади?» деб ҳалиям сўраб юрибман.
* * *
Бошқаларнинг бахти сенинг бахтингни камайтирмайди. Бошқаларнинг бойлиги сенинг ризқингни озайтирмайди. Бошқаларнинг саломатлиги сендан офиятни тортиб олмайди. Пок бўл! Ўзингга раво кўрган нарсангни бошқаларга ҳам раво кўр!

❓Қазо намози ухлаб қолсак ёки эсдан чиқиб қолса ўқилади, агар бeтоб бўлсак ҳам, намоз ўқий олмасак, қазо бўладими?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Қазо намози ухлаб қолсак ёки эсдан чиқиб қолса ўқилади, агар бeтоб бўлсак ҳам, намоз ўқий олмасак, қазо бўладими?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас",
(Тоҳа сураси, 123-оят).
2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур",
(Тоҳа сураси, 124-оят).
Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас",
(Тоҳа сураси, 123-оят).
2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур",
(Тоҳа сураси, 124-оят).
Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Биз тадбиркормиз турли хил торт маҳсулотини сотамиз, расмдаги маҳсулотни қанддан ясаб сотсак бўладими?
(Расмда одам акс этган, саволда одам шаклида ширинлик тайёрлаб сотиш мумкинми, деб сўралмоқда – таҳририят)
———————

СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН!
Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар.
Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди.
Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир:
- Ким бу, қўйиб юбор!-деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб:
- Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар.
Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди:
- Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг дардли инсон эдилар. У зотнинг гарданларига бутун инсониятни Аллоҳнинг динига бошлаш вазифаси, уларни икки дунёда бахтли қилиш вазифаси, сиёсат юки, урушлар, шартномалар, инсонлар аҳволи, закот ва садақаларни тарқатиш каби ишларни юритиш иши юклатилган эди. Бу ишлар у зотнинг лутфларига, инсонийликларига халақит қилмас эди. У зотда ҳамма нарсага вақт бор эди. У зот идеал турмуш ўртоқ, меҳрибон ота, суюкли бобо, латиф қўшни ва вафодор дўст эдилар.
У зотда саҳродан келганлар билан танишишга ҳам вақт бор эди. У зотда бундан ҳам дақиқ тафсилотларга ҳам вақт топилар эди. Уларнинг совғасини қабул қилар, қайтишаётганда эса совғалар беришни унутмас эдилар. Бундан ташқари улар билан ҳазиллашиб, уларга илтифот қилиб турар эдилар.
Биз биров билан ҳазиллашиб, унинг ортидан келиб кўзини ушлаганимиз каби, у зот алайҳис салом ҳам шунақа қилиб турар эдилар.
Бизга нима бўлганки, бошимизга катта масъулият бўлса, ёки жиддийроқ мансабга ўтирсак дарров худди ер шарини елкамизда кўтариб тургандек жиддийликни ёқиб оламиз, уйда жаллодга айланамиз, қўшниларимиз билан қўпол муомалада бўламиз, яқинларимиз билан муомаламиз дағаллашади.
Аслида иш бундан каттароқдир. Амалдор бўлишдан олдин, бой бўлишдан олдин инсон бўлайлик. Борлиқда бундан ажиброқ нарса йўқ!
Инсонлар олдида ким эканинг муҳим эмас, Аллоҳ олдида кимлигинг муҳим. Саҳролик Зоҳирни инсонлар ҳатто эсламас эди. Ҳатто унинг ўзи ҳам мабодо қул бўлсаю, соҳиби уни сотмоқчи бўлса уни биров сотиб олишига ишонмас эди.
Аммо инсонларнинг саййиди унинг вазни Аллоҳнинг наздида анча оғирлигини айтдилар.
Сени инсонлар катта ва улуғ инсон деб билишса-ю, аммо сени Аллоҳнинг олдида вазнинг бўлмаса, бу катта йўқотишдир, ҳамда сен энг арзон инсонсан!
Инсонларнинг сени танимаслиги сенга зарар бермайди. Муҳими, сен дуо қилганингда фаришталар: "Эй Роббимиз! Таниқли бандангдан таниш овоз келмоқда", дейишса бўлди.
Оддий ҳолда ўлсанг-у, унут бўлсанг, сени ҳеч ким эсламаса, аммо жойнамозинг эсласа, масжидинг эслаб йиғласа, шу сенга етади!
Сен кулиб қараган бир фақирнинг йўқлаши, сен ёрдам бериб юрадиган бир йўқсилнинг йўқлаши сенга етади!
Динингни сотмаганинг, улар ризоси учун маъсиятга юрмаганинг ва улар истаги учун асосларингни ўзгартирмаганинг учун сендан норози бўлсалар бу сенга зарар бермайди.
Аллоҳнинг ризоси учун қилган амалинг сенга етади. Ана шунда Аллоҳ Жаброил алайҳис саломга нидо қилади:
"Эй Жаброил! Мен фалончини яхши кўраман. Сен ҳам уни яхши кўр!".
Абдулқодир Полвонов

Forwarded from Билимсизликнинг давоси савол
Исроф учун немислар дакки берди...
Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатларида) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда ёки ғусл қилганимизда ёки электр, газ, сув ва ҳаказоларни ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати. Агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз тайин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”, (Аъроф, 31).
Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли
Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbtlp7REHmzAHVfAQ

Forwarded from ABDUKARIM MIRZAYEV | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Ислом_ақидаси_китоби МУАЛЛИФ: ЗИЁВУДДИН РАҲИМ. МАТНЛАРНИ ЎҚУВЧИ: ОТАБЕК РАҲМАТОВ
Каналга уланиш учун линкни босинг:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGh0HnxFf9BJvZMpg

ТАСБИҲ ТАРИХИ -1
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳозирда мўмин-мусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъат-хурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар «тасбиҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаганлар, саҳобалар ҳам қилмаганлар», деган маънодаги гапларни тарқатиб, мўмин-мусулмонларнинг хаёлларини паришон қилиб, ихтилофлар, тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётирлар. Лекин мужтаҳид уламоларимиз тасбиҳни тутиш жоизлиги ва ундан фойдаланиш мумкинлигини айнан Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятдан олганлар.
«Сунан» номли донг таратган китобларнинг соҳиблари имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Ибни Можа ва имом Насаъий қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данак-лар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбиҳ айтаётган эди. Бас, у зот: «Мен сенга ундан осон ёки афзал нарсанинг хабарининг бераман: Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фиссамаъи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа фил-арзи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа байна залик, Субҳаналлоҳи адада ма холақа ма ҳува холиқун, Аллоҳу Акбар мислу залика, валҳамдулиллаҳи мислу залика, ва Лаа илааҳа иллаллоҳу мислу залик, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи мислу залик», дедилар.
Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан ҳам санаш мумкинлигига далил бор. Худди шу маънони англатиш учун машҳур муҳаддис имом Абу Довуд ўз китобида «майда тош билан тасбиҳ айтиш» бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган. Мана шундан бизда «тасбиҳ» номини олган, маълум бир ададдаги данак ёки думалоқ нарсаларни ипга тизиб ясаладиган, араблар «субҳа» деб номлайдиган нарса пайдо бўлган. Ибни Манзур бу нарсани тушунтириш учун: «Субҳа»-тасбиҳ айтувчиларга ўзи айтадиган тасбиҳларни санайдиган доналардир, бу янги чиққан сўз, гоҳида уни «мисбаҳам» ҳам дейилади», деган.
Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига «Авнулмаъбуд» номли шарҳ ёзган Шайх Муҳаммад Шамсулҳаққ раҳматуллоҳи алайҳи ҳозир биз ўрганаётган ҳадисни келтиргандан кейин: «Бу ҳадис тасбиҳни данак ёки майда тош билан санаш жоизлигига далилдир, тасбиҳ қилиб олса ҳам бўлаверади, чунки ораларида фарқ йўқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкура аёлнинг амалини иқрор қилдилар, инкор қилмадилар. Бўлиб турган нарсадан, афзал нарсага иршод қилиш аввалгисининг жоизлигини манъ қилмайди», деганлар. Бу ҳақда бир қанча асарлар ривоят қилинган. Буни қилишни бидъат деганлар тўғри айтмаган, дейди Шайх Муҳаммад Шамсулҳаққ.
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Мазкур ҳадисдан тасбиҳ тутиш мандублиги чиқади, уни бидъат дейиш тўғри эмас», деган.
(Давоми бор)

ТАСБИҲ ТАРИХИ -2
(Давоми)
Ибн Аллон бўлса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур аёлнинг данак ёки майда тош билан санаб зикр қилаётганига иқрор бўлишлари бу ишнинг суннат эканига далилдир. Тасбиҳ тутиш ҳам майда тошнинг ўрнидаги нарса. Тасбиҳ тутиш ҳақида латийф бир жуз ёзиб, уни «Ийқодул масобийҳ, лимашруиати иттиҳозил масобийҳ»-»тасбиҳ тутишнинг шаръий экани ҳақида ёқилган чироқ» деб номладим», деганлар. Унда бу масалага оид хабарлар, асарлар ва ихтилофларни келтирдим, «Зикрни панжалар билан санаш афзалми ёки тасбиҳ билан?» деган саволга жавоб изладим. Хулоса шуки, қўл билан санаш, хусусан, намознинг зикрларини қўл билан санаш афзалдир. Аммо кўп ададли зикрларда адашиб кетмаслик учун тасбиҳ билан санаган афзалдир», дейилган. Мана, шундоқ қилиб, «тасбиҳ» деб аталган нарса келиб чиққан.
Аллоҳнинг зикрини қилиш иштиёқида, уни кўпроқ зикр қилиб, ададини ошириш маъносида мўмин-мусулмонлар рағбат қилган ҳолда мана шу тасбиҳларни ясаб олганлар. Аллоҳнинг зикрини қилиш, унинг ададини кўпайтиришни, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи ҳаммамизга насийб этган бўлсин. Турли бораларда, жумладан, мана шу тасбиҳ борасида ҳам ихтилоф қилишдан Аллоҳ таоло ўзи сақласин, ихтилоф қилувчиларга эса Роббул оламийн инсоф бериб, ҳамма соҳаларда, жумладан, ушбу маънодаги ихтилофда ҳам ўзи қутқариб, уларни ҳам тўғри йўлга бошлаган бўлсин. Валлоҳу аълам.
https://islom.uz/maqola/11586

Islom.uz
Тасбиҳнинг тарихи ҳақида нималарни биламиз?
Ҳозирда мўмин-мусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъат-хурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар «тасб
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Намоз пайти саждада кўзни юмиш вожибми? Ё вожиб эмасми?
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Намоз пайти саждада кўзни юмиш вожибми? Ё вожиб эмасми?
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ҚАЙТАР ДУНЁ САБОҒИ
Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирорта бегона аёлнинг юзига қиё боқмас, бармоқларига қўлини текизмасди.
Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Шу пайт иблис алайҳилаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Заргар ҳеч ким кўрмаяпти-ку деган гумон билан бегона бармоққа секин тегиб қўйди. Аммо шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди.
Кечқурун уйига келса, хотинининг кўзлари йиғлайверганидан қизариб кетган. Заргар қўрқиб кетиб, сабабини сўраган эди, аёли шундай деди: «Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи унга сув тўлдириб келиб, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни ичкарига олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлиб чиқсам, хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам ушлаб олди. Лекин Аллоҳдан қўрқди шекилли, қўйиб юборди. Шундан бери йиғлаб ўтирибман. Илтимос, мени кечиринг» деб, йиғлашда давом этди.
Заргар шу заҳоти бугунги хатосини эслади. Агар ўшанда ўзини қўлга олмаса, хотинига ҳам худди шундай муомала қилиниши мумкинлигини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.
Хулоса сиздан...

❓Чорва молларини семиртириш мақсадида магазиндан буханка олиб берсам, бўладими?
—————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Чорва молларини семиртириш мақсадида магазиндан буханка олиб берсам, бўладими?
—————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Аввало барча намозларни ўз вақтида адо этиш керак, лекин кўп ҳолда асрни қазо қилмаслик ҳақида эшитиб қоламиз. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
---------------------------------------

АЛЛОҲГА ҲАДЯМИЗ ПОКМИ?
Аллоҳга ҳадянгиз покми?
Мансуб бўлганимиз уммат орасида машҳур, аммо бугун унитилаёзган бир қоида бор: «Хушуʼ бўлмаган намозда хайр ёқдир».
Хўш, хушуʼ нима ўзи?
Аллома ибн Касирнинг айтишига кора , намозда виқор ва тавозуʼ билан сокин, хотиржам туриш хушуъдир. «Мадориж» асарининг муаллифи эса: «Хушуʼ Рабб таолонинг ҳузурида ҳокисорлик ва хорлик билан туришдир», дейди.
Хушуʼ ихлосдан аломатдир. Унинг жойи қалбда, меваси аъзоларда. Хушуъили қалбгина Парвардигорига эгилади, кейин аъзолар ҳам унга эргашиб, Аллоҳга бўйсунади. Агар қалб хушуʼ қилмаса, гаъфлатда қолса, аъзоларнинг итоати ҳам бузилади. Чунки қалб танадаги подшоҳга охшайди...
Хушуъли қалбни қозониш ниҳоятда қийин, аммо уни йўқотиш жуда осон. Айниқса, бизнингдек дунёга ружу қўйган авлодлар замонида. Табароний ва Ҳайсамийлар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) огоҳ этадиларки: «Бу умматдан биринчи кўтариладиган нарса хушуъдир. Ҳатто унинг ичида биронта хушуʼ қилгувчини тополмай қоласан».
Намозни хушуʼ билан ўқиш ҳақида гап кетганида баъзи салафларимиз айтишар экан: «Намоз подшоҳга ҳадя қилинадиган чўри қизга ўхшайди. Унга шол, ғилай, кўр, қўл-оёғи кесилган ёки ногирон, хунук қизни ҳадя қилган одам ҳақида қандай гумон қилиш мумкин? Худди шунингдек, касал, русиз намозни Раббига тақдим эта туриб, яна ўша намози билан Эгасига яқинлашишни истайдиган банда ҳақидачи? Аллоҳ покдир. Фақат пок нарсани қабул қилади. Руҳи бўлмаган намоз эса, пок амал эмас.»
Хушуʼ бизга намозни севдиради, машаққатларини кетказади, енгил қилади. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти сўзимиз далилидир: «Сабр ва намоз билан ёрдам сўранглар. Албатта, у (намоз) оғир ишдир. Фақат хушуʼ қилгувчиларга (оғир эмасдир)» (Бақара, 45).
Намознинг руҳи хушуъдир. Хушуънинг кетиши бориб-бориб намознинг ҳам йўқолишига сабаб бўлади. Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) айтадики: «Дининглардан биринчи йўқотадиган нарса хушуъдир, охиргиси намоздир».
Хуллас, бутун намозларимизга хушуъни қайтариш биз учун жуда муҳим. Чунки Аллоҳ таоло Мўминлар сурасининг аввалидаёқ, фақат намозларида хушуʼ қилгувчи мўминлар нажот топиши ҳақида баёнот бериб қўйган...
Абдуғафур Искандар тайёрлади.

❓Йўлда машинада кетяпман, ёмғир ёғяпти. Намоз вақти ёмғир тинмади. Машина ичида намозни ишора қилиб ўқисам, бўладими?
————————-
🎧Жавобни аудидода тингланг!