Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар.
Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди.
«Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.
* * *
Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.

«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ДОИМО ИЛМ ТАЛАБИДА БЎЛАЙЛИК

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА

Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.

Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.

Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.

Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@Diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Шукр қалб, тил ва амал билан бўлади

Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МОЛУ ДУНЁНИ ОЛИБ КЕТОЛМАЙМИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЭНГ МАҲБУБ ИСМЛАР

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар. Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.

* * *
Шарҳ: «Ҳорис» - касб қилувчи, «ҳаммам» — аҳамият берувчи, «ҳарб» — уруш, «мурра» — аччиқ дегани.
Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммам каби исмлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Амалларни Аллоҳ розилиги учун қилсак, ажру савобга эришамиз

Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
👍3
ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛОВЧИ СУРА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
''Таборак'' сураси Аллоҳнинг изни билан мўмин бандани гўр азобидан ҳимоя қилади.
Кези келганда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: шу маънода айтилган ҳадисларга ишониб, ''Истаганча яшаб, вафотидан кейин бир марта Таборакни ўқиб қўйса, жаннатий бўларкан'', деб ўйлаш тўғри эмас. Аслида бундай ҳадислар қалбимизга қувонч бағишлайди. Уларни ўқиб кўнглимиз бироз бўлсаям таскин топади. Аммо бошқа муҳим вазифаларни унутиб, бор эътиборимиз маййит ҳузурида ''Ёсин'' сурасини қироат қилишга, марҳум дафн этилгандан сўнг ''Таборак''ни ўқишга қаратилмайди. Муҳими - ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш. Агар Аллоҳ рози бўладиган тарзда ҳаёт кечирсак, У Зот бизни қабрда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатдан асрайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Саҳобалардан бири қабр устига чодир тикди. Лекин ўша ерда қабр борлигини билмасди. Шунда гўр ичида бир одам ''Таборак'' сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб: ''Эй Расулуллоҳ, чодиримни қабр устига қурдим. Лекин у ерда қабр борлигини билмабман. Ўша жойда бир одам ''Мулк'' сурасини охиригача ўқиганини эшитдим'', деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''У тўсувчидир, қутқарувчидир. Ўша (сура бандани) қабр азобидан сақлайди'', деб марҳамат қилдилар''.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: ''Банда қабрга қўйилгач, унинг олдига оёқ томонидан келинади. Шунда оёқлари: ''Сиз учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан туриб ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. Шундан сўнг кўкрак (ёки қорин) томонидан келинади. У: ''Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'' дейди. Кейин бош томонидан келинади. Боши ҳам: ''Сизлар учун мен томонга ҳам йўл йўқ, сабаби у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. ''Таборак'' сураси тўсувчидир, бандани қабр азобидан сақлайди. У Тавротда ҳам ''Мулк'' сурасидир. Ким уни кечаси ўқиса, кўп ва хўп (иш) қилибди''.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:
1. Қабр азоби - ҳақ.
2. Қабрда азоб фаришталари банданинг оёқ, кўкрак, бош томонидан келиб азоблайди.
3. ''Таборак'' сураси бандани гўр азобидан сақлайди.
4. Кимда-ким ''Таборак'' сурасини ўқиб юрса, унинг аъзолари қабрда тилга киради, ҳаётлик чоғида қилган савобли ишларини эслаб, бандани азобдан ҳимоя қилади.
5. ''Таборак'' сурасини кечаси, айгиқса таҳажжуд намозларида ўқишнинг фазилати улуғ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Ким Таборак'' сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ''Таборак'' сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

УСМОН (Р.А)НИНГ САХОВАТ ВА ЗУҲДЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
😢1
#Ҳадис

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайн ғазотидан қайтаётганларида аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёпишиб олиб, тилана бошлашди. Охири Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам самури дарахти олдига қочишга мажбур этишди. Бас, у зотнинг кийимлари унга илиниб қолди. У зот: «Кийимимни беринглар. Агар мана шу тиконли дарахтлар ададича молим бўлса ҳам, уни ўрталарингизда тақсимлаб берган бўлар эдим. Шунда сизлар менинг бахил, ёлғончи ва қўрқоқ эмаслигимни билар эдинглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@Diyonatli
👍2👏1
🌙 Муфтий ҳазратлари юксак нишон билан тақдирландилар

Кеча
, декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Бош қомусимиз – адолат мезони” номли маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Diyonatli
👏2
​8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинган кун

БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ

Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижаларга Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг тараққиёти бевосита амалдаги қонунлар билан белгиланади. Қонун устувор юртда адолат ҳукм суриб, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланади. Пировардида эса ўша юртда тинчлик-осойишталик, хотиржамлик барқарор бўлади.

Бугун мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари икки карра бахтиёрдир. Чунончи, Парвардигорнинг инояти ила Ватанимиз истиқлолга эришганига чорак асрдан зиёдроқ вақт бўлди. Халқимиз ўзига, ўзлигига қайтиб, порлоқ келажак сари имон-эътиқод, ишонч ва умид билан одимламоқда. Бу, албатта, Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳаётбахш нормаларда инсон манфаатлари устувор эканлигининг амалдаги инъикосидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-соддасида: «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар», деб белгилаб қўйилган.
Бу қоида Аллоҳ таолонинг: «Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бирэркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси, 13-оят), оятига каримасига ҳамоҳангдир.

Аллоҳ таоло инсониятни шундай яратди. Аслида, У зот барчамизни бир миллат қилса ҳам бўлар эди. Лекин Буюк Раббимиз ҳар хил миллат қилди. Нима учун? Бир-биримизни таниб, ўзаро гўзал муомала қилиш учун турли миллат қилиб қўйди. Чунки оятда: “Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир”, дейилган. Шу боис биз бир-биримиз билан аҳил, иноқ бўлиб яшашимиз шарт.

Мамлакатимизда фақат Ислом динига эътиқод қилувчилар эмас, айни пайтда бошқа дин вакилларига ҳам алоҳида эъзоз, эҳтиром кўрсатилади. Зотан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа дин вакилларини ҳурмат қилганлар.
Жумладан, Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Макка фатҳи куни Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдиларига ўз оталарини кўтариб олиб келдилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кекса одамни (овора қилмай) ўзимиз уйи­га бориб кўрган бўлар эдик”, деб марҳамат қилдилар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу эса бир уйнинг олдидан ўтиб кетаётиб, кекса кўр киши тиланчилик қилиб турган экан. Оҳиста унинг қўлидан туртиб, сўрадилар:
– Қайси диндансан?
– Аҳли китобман, – деди.
– Тиланчиликка нима мажбур қилди?
– Жизья, муҳтожлик ва ёшим.
Умар розияллоҳу анҳу унинг қўлидан тутиб, уйига олиб кетди ва баъзи нарсалар берди. Сўнг хазинабонни чақириб, унга деди: “Манави инсонга ҳамда шу кабиларга эътибор қил. Худо ҳаққи, буларга инсоф қилмабмиз. Ёшлигида (жизьясини) олибмиз-ку, қарилигида хорлаб қўйибмиз” деб, уни ва у кабиларни солиқдан озод қилдилар.

Мухтасар айтганда, Конституциямизнинг қатор моддаларида дин ва виждон эркинлиги белгилаб берилган. Унда халқимиз менталитетига мос ишонч-эътиқод, адолату инсоф, диёнат, меҳру оқибат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатлар ўз аксини топган. Бундан ташқари, асосий қомусимизда юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари қонун асосида белгилаб қўйилган. Бу эса бир юртда яшаётган турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига замин яратади.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
Forwarded from Javhari fard
ШАРИАТГА ХИЛОФ ҚИЛИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ!

Алишер НАВОИЙ раҳимаҳуллоҳ:

Хилофи шаръ агар етти кўкка чиққунгдур,
Яқинки, етти тамуғдин батардур ул еттов.

Шариатга тескари иш қилиб, етти қават осмон устига чиқсанг ҳам бу етти фалак сен учун етти жаҳаннамдан баттардир.

***

Алишер НАВОИЙ раҳимаҳуллоҳ:

Эйки дебсенким, билай тавҳид сирридин хабар,
Шаръдин неким тажовуз айлади илҳод бил.

Эй тавҳид сиридан хабар билай деган одам, ҳар қандай масалада нимаки, шариат қонунидан ташқарига чиқса, уни адашган деб бил!

***

Алишер НАВОИЙ раҳимаҳуллоҳ:

Ҳар
неки, шаръ хилофидур ул,
Тўккасен ар бодаи софийдир ул!

Агар шариат хилофи экан, қўлингдаги бодаи соф бўлса ҳам дарҳол тўкиб ташла, яъни Ҳақ севгисига етказади деб айтилган амал бўлса, шу заҳоти ундан воз кеч!

***

Сўфи ОЛЛОЁР раҳимаҳуллоҳ:

Шариатсиз киши учса ҳавоға,
Кўнгил берманг анингдек худнамоға!

Инсон шариат амалларини бажармасдан туриб осмонларга, ҳавога учса ҳам, ундан худнамо кўнгил берманг, ошиқ бўлманг!

@Akrom_Malik_rasmiy
Жумъа табриги

ЖУМЪА КУНИДА
ҚАНЧА НЕЪМАТЛАР БОР...

1. Жумъа куни ҳақиқий байрам ва ибодат кунидир: “Бу кунни (байрам қилмоқни) Аллоҳ бизга муяссар этди. Қолган барча биздан кейин байрам қилади...” (“Саҳиҳи Бухорий”, 876, 896-ҳадислар; ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан).

2. Муборак Жумъа куни Севикли Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп саловот айтиладиган кундир. Бу саловотни шахсан ўзлари қайд қилиб қўядилар ва жавоб қайтарадилар.

3. Жумъа куни икки ҳайит кунидан – қурбон ҳайити ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир (ҳазрати Имом Ибн Можа). (Бас, бу кунда қилинадиган амаллар ҳам савобда икки ҳайит кунидаги амаллардан улуғдир.)

4. Жумъа куни энг сўнгги улуғ аҳком оятларидан: «Бу кун динингизни (ҳукмлари ила) камолга етказдим, сизларга неъматимни мукаммал қилиб бердим, сизлар учун (ҳаёт тарзи бўлмиш) Исломни дин қилиб танладим» (Моида, 3) деган ояти карима нозил бўлган кундир (ҳазрати Имом ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ).

5. Жумъа куни беш вақт намоз ҳамда у жумъа билан бу жумъа намози ораларидаги гуноҳларга каффоратдир (ҳазрати Имом Муслим).

6. «Жумъа куни кимнинг оёғи Аллоҳ йўлида юриб чанг бўлса, Аллоҳ таоло уни дўзах ўтида куйдирмайди (“Саҳиҳи Бухорий”, 907-ҳадис. Абойа ибн Рифоъа розияллоҳу анҳудан).

7. Жумъа куни мусулмонлар Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган нохуш жойларда эмас, қиморхона ва шаробхоналарда эмас, Аллоҳнинг ризосига сабаб бўладиган энг пок ва покиза жойларда – Аллоҳнинг байтларида, Каъбатуллоҳда, Масжиди Набавийда, Масжиди Ақсода ва ер юзидаги бошқа масжидларда жамланадилар.

8. Жумъа кунида кимки Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва икки жумъа орасидаги гуноҳлари кечирилади (ҳазрати Ибн Умар розияллоҳу анҳумо).

9. Жумъа кунида дуо албатта ижобат бўладиган соат (он) бор. Бу соатда нотўғри нарсани сўрамаслик шарти билан, шубҳасиз, дуо ижобат бўлади (ҳазрати Имом Бухорий, ҳазрати Имом Ибн Можа, ҳазрати Имом Термизий).

10. Жумъа куни ғусл қилса (мустаҳаб) ва ғусл қилдирса, масжидга эрта келса, (имомга) яқин ўлтирса, эътибор билан хутбани эшитса, жим турса, ҳар бир босган қадами учун унга бир йиллик нафл рўзалар ва тунги нафл ибодатлар савоби ёзилади (“Сунани Термизий”, 496-ҳадис, ҳазраи Авс ибн Авс розияллоҳу анҳу).

11. Киши жума куни ғусл қилиб, имкон қадар покланиб, хушбўй ёғлар билан соч-соқолларини мойлаб ёки уйида бор бўлган хушбўй нарсалардан ўзига сепиб, сўнг масжидга келса ва икки киши орасидан уларга озор бермай ўтиб, Аллоҳ таоло насиб қилганча намоз ўқиса, имом гапирганда жим туриб қулоқ солса, ўша жумъа билан ўтган жумъа ўртасидаги гуноҳларининг ҳаммаси кечирилади (“Саҳиҳи Бухорий”, 883-ҳадис. Салмон ал-Форсий розияллоҳу анҳудан).

12. Жумъа куни масжидга биринчи соатда – биринчилардан бўлиб келса, бир туя қурбонлик қилганнинг савобини топади (ҳазрати Имом Бухорий).

13. Жумъа куни масжидга иккинчи соатда – иккинчилардан бўлиб келса, бир сигир қурбонлик қилганнинг савобини топади (ҳазрати Имом Бухорий).

14. Жумъа куни масжидга учинчи соатда – учинчилардан бўлиб келса, бир қўй сўйиб қурбонлик қилганнинг савобини топади (ҳазрати Имом Бухорий).

15. Яна Ҳазрати Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлари ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло ҳар жумъа куни олти юз минг кишини дўзахдан узоқлаштиради”.

16. Ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни нақл этадилар: “Аллоҳ таоло шаҳарлардан Макка(и мукаррама)ни, ойлардан Рамазонни, кунлардан эса жумъани фазилатли қилгандир”.

17. Яна жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жумъа куни вафот этган кишига Аллоҳ таоло шаҳид мукофотини ёзади ва уни қабр фитнасидан асрайди”.

18. Мўъминларга Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ қиёмат жумъа куни қоим бўлади (ҳазрати Имом Ибн Можа).

19. Жумъа куни Қуръон ўқилганда ёки Қуръон ўқиш учун Илоҳий бир ҳузур ва сакинат нозил бўлади (ҳазрати Имом Бухорий, “Маноқиб” боблари; ҳазрати Имом Муслим, “Мусофир намози”, ҳазрати Имом Термизий, “Каҳф сурасининг қадри ва фазилати” боби).

Жумъа кунида саноқсиз неъматлар бор. Булар – биз хабардор бўлганларимиздир.

Мирзо Кенжабек

@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
👏3👍2👎1