Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ёшлар таълим-тарбиясига эътибор динимиз талабидир!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НИФОҚҚА ҚАРШИ ИККИ ХИСЛАТ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик», деганлар».

Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифлари хабар шаклида келса ҳам буйруқ маъносини ифода қилмоқда.
У зотнинг: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик» деганлари «Эй умматларим, мунофиқ бўлмайин десангиз, гўзал шаклга эга бўлишга ва динда фақиҳ бўлишга урининглар», деганларидир.
Демак, ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимиздаги татбиқ қилиб, гўзал шаклга эга бўлиш учун ва Ислом динида фақиҳ бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Гўзал шаклга эга бўлишлик том маънода гўзал бўлишликдир. Исломда ҳар бир нарса гўзал бўлишига тарғиб қилинди. Шунинг учун биз мусулмонлар том маънода гўзал бўлишга ҳаракат қилмоғимиз матлубдир.
Динда фақиҳ бўлиш-Ислом динини дақиқ тушиниш эса икки дунёдаги саодатимиз учун ниҳоятда зарурдир. Динда фақиҳ бўлишлик-иймон нимаю-куфр нима, Ислом нимаю-нифоқ нима, савоб нимаю-гуноҳ нима, ҳалол нимаю-ҳаром нима, жаннат нимаю-дўзах нима, жаннатга нима билан эришиладию- дўзахга нима сабаб бўлади ва шунга ўхшаш муҳим масалаларни тўлиқ билишлик деганидир.
Биз мусулмонлар мунофиқ бўлмайлик, десак ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилган икки нарсани ўзимизда жам қилишга урунишимиз лозим. Бу билан эса икки дунёмиз саодатини таъминлаган бўламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ МУҲАММАД ЮСУФ

@diyonatli
« КИМГА МАЪРУФ ҚИЛИНСА, У ЖАВОБАН МУКОФОТ БЕРСИН »

Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади:
* * *
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимга маъруф қилинса, жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади.
Ким ўзига берилмаган нарса билан зийнатланса, худди иккита ёлғон қийимни кийгандек бўлади».
* * *
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Яхшилик қилган ҳар қандай кишига мукофот бериш одобдан экани.
2. Яхшилик қилган одамга берадиган мукофоти бўлмаса, унга ташаккур сўзларини айтиш лозимлиги.
3. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтиш шукрона экани.
4. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтмаслик куфрони неъмат экани.
5. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уриниш яхши эмаслиги.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Abdulhamid domla 26.11.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

26.11.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🔥1
ТАВБАСИГА ТАЯНДИ

Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
- Йўл бўлсин? - деб сўрабди.
- Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, - деб жавоб берибди у.
- Иншааллоҳ, дегин! - дебди ҳалиги одам.
- Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншааллоҳ, дерканман? - дебди содда одам.
Ҳаридор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганда яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
- Қаердан келяпсан? - деса, у:
- Иншааллоҳ, бозордан келяпман, иншааллоҳ, пулимни ўғирлатдим, иншааллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! - дебди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ИТНИНГ ҲУРИШИ ВА ЭШАКНИНГ ҲАНГРАШИ

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кечаси сукунат чўмганда кўчага чиқишни камайтиринглар. Чунки Аллоҳнинг таратадиган жонзотлари бор.
Ким итнинг ҳуришини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитса, Аллоҳдан тошбўрон қилинган шайтоннинг шарридан паноҳ сўрасин. Чунки улар сиз кўрмаган нарсаларни кўришади", дедилар".
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини икки ишга иршод қилмоқдалар:
1. Кечаси сукунат чўмганда кўчага чиқишни камайтиришга. Иложи борича оила доирасида уйда ўтирган афзал.
2. Чунки Аллоҳ таолонинг кечаси таратадиган баъзи жонзотлари бор. Ана шу нарсалар кечаси, бемаҳалда юрган кишиларга зарар етказиши мумкин.
Ҳақиқатда ҳам, кечаси турли кўнгилсизликларга учраган одамлар оз эмас.
3. Итнинг ҳуришини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитганда, Аллоҳ таолодан тошбўрон қилинган шайтоннинг шарридан паноҳ сўраш. Бу икки ҳайвон биз кўрмаган нарсаларни кўрадилар. Ўша нарсаларни кўрганда бири ҳуриб, иккинчиси ҳанграйди. Бошқа ривоятларда эшак шайтонни кўрганда ҳанграши айтилган. Шунинг учун унинг ҳанграганини эшитганда Аллоҳ таолодан шайтоннинг шарридан паноҳ сўрашга иршод қилинмоқда.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кечаси итнинг ҳурганини ёки эшакнинг ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранглар, чунки улар сиз кўрмаган нарсаларни кўрадилар.
Эшикларни Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ёпилган эшикни оча олмайди.
Мешларнинг оғзини боғланглар, ҳумларнинг оғзини ёпинглар, идишларнинг оғзига ҳам ёпқич ёпинглар", дедилар".
Шарҳ: Эътибор берадиган бўлсак, ушбу ҳадиси шарифларда бандага зарар етмаслигига сабаб бўладиган ишларни қилишга амр бўлмоқда. Зотан, шаръий қоидага биноан, имконига яраша оддий сабабларни қилишда камчиликка йўл қўймаган одамгина ғайбий ёрдамга ҳақли бўлади.
Жобирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сокинликдан кейин чиқишни камайтиринглар. Чунки Аллоҳнинг таратадиган маҳлуқлари бор.
Итнинг ҳуршини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитганиннизда, Аллоҳдан шайтоннинг шарридан паноҳ сўранглар", дедилар".
Шарҳ: Бу маънодаги ҳадиси шарифларни юқорида ўргандик.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍11
  «КУТИЛМАГАН РИЗҚ - АЛЛОҲ ЭҲСОНИ»

        «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир куни ҳадя тариқасида Ҳазрат Умарга бир нарсалар юбордилар. Бироқ Ҳазрат Умар қабул қилмади. Ундан:
       - Нега қабул қилмадинг? - дея сўраганлар, Расули Акрамга бундай жавоб берди:
        - Эй Аллоҳнинг Расули! Ўзингиз: «Киши учун яхшиси - бирор кимсадан бирор нарса олмасликдир», демаганмидингиз?
Аллоҳ Расули бундай дедилар:
        - «Бу айтганинг тиланиб олиш ҳақидадир. Тиланмасдан (кутилмаганда) келган мол эса Аллоҳ у бандасига эҳсон этган ризқдир.
        Шундан сўнг Ҳазрати Умар дедики:
        - Жоним тасарруфида бўлган Аллоҳга қасамки, ҳеч кимдан бирор нарса истамайман. Аммо сўрамасам-да, менга бирор нарса келса, ҳеч иккиланмай оламан!».

  «Ўксинма» китобидан.
 

👉 @diyonatli
👍5
ЁЛҒОННИНГ САССИҒИДАН ФАРИШТА ҚОЧАДИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

"Ёлғон" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
#Солиҳлар_гулшани

Ибн Аббоснинг заковати

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди: «Сенга салом бўлсин! Аммо баъд: менга Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи суюкли калима нималигини, бандаларнинг ичида энг мукаррам эркак ва энг мукаррам аёл ким эканини айт. Руҳ киритилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса ҳақида, соҳибини олиб юрган қабр нималигини айт. Ер юзида қуёш бир мартагина теккан жой қаерлигини айт».

Муовия мактубни ўқиб, «Мен буларни билмайман», дебди ва мендан сўрагани одам юборибди. Мен унга шундай жавоб бердим: «Аллоҳга энг суюкли калима «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасидир. Амаллар фақат у билангина қабул қилинади. У нажот калимасидир. Иккинчиси «Субҳаналлоҳ» калимаси бўлиб, у халоиқнинг салавотидир. Учинчиси «Алҳамдулиллаҳ» бўлиб, у шукр калимасидир. Тўртинчи калима «Аллоҳу акбар» бўлиб, намоз, рукуъ ва саждаларнинг очувчисидир. Бешинчиси эса «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калимасидир. Бандаларнинг энг мукаррами Одамдир. Аллоҳ уни яратиб, барча исмларни ўргатди. Аёл бандалар ичида энг улуғи эса фаржини пок сақлаган Марямдир. Жон берилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса эса Одам, Ҳавво, Мусонинг асоси ва (Исмоилга туширилган) қўчқордир. Бир мартагина қуёш тушган жой эса Мусо ва Бану Исроил учун очилган денгиз остидир. Соҳибини олиб юрган қабр эса Юнус алайҳиссаломни олиб юрган балиқнинг қорни эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@Diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТАРАДДУДСИЗ ИСЛОМГА КИРГАН САҲОБА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@Diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Энди меҳмонингиз бўлдик

Маън ибн Зоиданинг ҳузурига бир гуруҳ асирларни олиб киришди. У уларни қиличга тортишни буюрди. Шунда улардан бири: «Амирни Худо ярлақасин! Биз сизнинг асирларингизмиз. Қорнимиз оч, чанқаганмиз. Бизни оч, ташна аҳволда ўлдирманг!» деди. Амир уларга егулик келтиришни буюрди. Улар еб-ичишар, амир Маън эса уларга қараб турар эди.

Улар еб-ичиб бўлгач, бояги одам: «Амирни Худо ярлақасин! Биз асирингиз эдик, энди эса меҳмонингиз бўлдик», деди. Амир ноилож: «Сизларни кечирдим», деди. Шунда ўша одам: «Эй амир! Бизни тутган кунингиз шарафлироқми ёки афв қилган кунингизми, била олмай қолдик!» деган эди, амир уларга мол ва сарпо беришни буюрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео #маъруза

Муфтий ҳазрат: Интернет иллатларга эмас, фазилатларга хизмат қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇
@Diyonatli
👍1
🌙 “Йил имоми – 2022” танлови ўтказилмоқда (Фотолавҳа)

🔸 Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашишмоқдалар.

✅ Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Diyonatli
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Кимки Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига иймон келтирса...

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@Diyonatli
👍1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Айтсалар, ёлғонни эмас, айни ҳақиқатни айтган бўлардилар. Аммо бундай дейилганида бир кўнгил ўнглаб бўлмас даражада синар ва адо бўлар эди. Қолаверса, тубан бир отанинг гуноҳи соф туйғулар билан Пайғамбарга (с.а.в.) боғланган аёлга юкланиб, бировнинг иши учун бошқаси масъул тутилган ва жазоланган бўлар эди.

Ҳабиби акрам (с.а.в.) хонадан чиқаётганларида Сафия онамиз анча енгил тортиб, бояги нохуш сўзларни кўнглидан чиқариб улгурди.
Ҳа, у бир яхудийнинг, бунинг устига, шафқатсиз яхудийнинг қизи эди. Аммо тақдир қалами уни шундай отанинг қизи қилган бўлса, бунинг алами Сафиядан олиниши керакми? Кеча бир яхудийнииг қизи эди, аммо бугун у дунё тургунча шараф-ла эсланадиган «Пайғамбарнинг завжаси» бўлиш саодатига эришган. Одамларга кечаги ҳолига қараб баҳо бериш тўғри бўлса, ҳазрати Умардан бошлаб қанча-қанча одамларга не-не аччиқ ҳукмлар ўқилиши керак.

Кунлик беш вақт намозда ҳар мўмин «Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад...» дуосини ўқийди. «Аллоҳим, сен Муҳаммадга (с.а.в.) раҳматингни ёғдир. Муҳаммаднинг оила аъзоларига раҳматингни ёғдир», деб дуо қилади. Бу дуодан оналаримиз Ойиша ҳам, Хафса ҳам, Жувайрия ҳам, Умму Салама ҳам насибаларини олади-ю, Сафияга улуш тегмай қоладими?! Пайғамбар хотини бўлса нима, отаси яхудий эди, дейиладими?

Хуллас, бутун коинотнинг энг азиз кишиси бўлган Жанобимиз бу ишни шундай қолдиролмас эдилар. Олдин Хафсани топдилар, унга қилган ишининг нотўғрилигини тушунтирдилар.
— Эй Хафса, Аллоҳдан қўрқ, — дедилар. Кейин ҳазрати Ойишани топиб, унга ҳам керакли огоҳлантиришни қилдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳаё инсонни юксалтиради, ҳаёсизлик эса тубанлаштиради

@Diyonatli