ЭШАГИНИ ТАНИБ. ДЎСТИНИ ТАНИМАГАН НОБАКОР
Қишлоқлик ва шаҳарлик йигитлар дўст тутинибди. Қишлоқлик қачон шаҳарга борса, дўсти ундан ёрдамини аямасди. Қишлоқлик унинг дўконида ўтирар, дўсти дастурхон ёзарди. Шаҳарлик йигитга дўсти: «Эй дўстим! Сен қишлоққа бориб, табиат қўйнида кўнгил ёзиб келганмисан ҳеч. Мевалар пишган паллада бутун оила жам бўлиб бизнинг қишлоққа боринг. Мен ҳам сенга икром кўрсатиб, хизмат қилай?!», деб таклиф этди.
Шаҳарлик бу таклифга жавобан ваъда бериб қутилди. Орадан яна саккиз йил ўтди. Қишлоқлик ҳар йили шаҳарга келар, дўстиникида меҳмон бўлар, «Қачон бизникига борасиз. Яна бир қиш ўтди-я», деб гина қиларди.
Дўсти турли баҳоналар топиб: «Бу йил фалон ердан меҳмон келган, фалон ишим бор, кейинги йилга насиб бўлса», деб уни ишонтирар эди.
Қишлоқлик ҳар гал лайлакдек келиб, шаҳарликнинг томига қўнар ва одатий таклифини қилишдан воз кечмасди. Дўсти эса доимгидек унга ёрдам қўлини чўзар, ҳатто мол-мулкидан унга улуш ҳам ажратиб турарди.
Қишлоқлик бу келишида дўстиникида уч ой меҳмон бўлди. Ундан одатдагидек иззат-икром кўрди ва уялганидан: «Дўстим, ваъда берган эдинг. Сен мени шунча пайтдан бери алдаяпсан. Қачон бизникига борасан ўзи?!», дея қишлоғига йиғлагудек бўлиб кетди.
Қатъий таклифга оила аъзоларининг қистови ҳам қўшилгач, шаҳарлик йигит дўстиникига боришга қарор қилди. Болалари «Қишлоққа борамиз, мазза қилиб айланиб келамиз!», деб хурсанд бўлишди. Сўнг сафар тараддудини кўриб, йўлга отланишди. Сафар завқидан гўё жаннатга кетаётгандек эдилар. Лекин манзил узоқ эди, йўл машаққатлари ортиб борарди. Баъзида адашиб бошқа овулларга кириб қолишарди. Ўзлари оч-наҳор, уловлари ҳам сувсиз, емсиз азоб тортардилар. Сўрай-сўрай, ниҳоят, дўстининг қишлоғини топиб боришди. Лекин дўсти меҳмонларга умуман эътибор қилмади. Шаҳарлик йигит ҳайрон бўлиб: «Дўстим! Мана, таклифингга биноан келдик», деди.
(Давоми бор)

ЭШАГИНИ ТАНИБ, ДЎСТИНИ ТАНИМАГАН НОБАКОР
(Давоми)
Мезбон уларни умрида биринчи маротаба кўриб тургандек: «Сен кимсан, мен сени танимайман?!», деди.
Шаҳарлик: «Мен фалончи дўстингман, ахир!», деди.
Қишлоқлик: «Балки тўғри гапираётгандирсан. Лекин мен қаэрдан биламан, қандай одамсан, покми-нопок, тўғрими ё эгри?», деди.
Шаҳарлик, ноилож, унга кўрсатган мусофирпарварлиги, илтифотларини эслатди. Аммо дўсти: «Мен на сени танийман ва на исмингни биламан», деб қутилишга уринди.
Мусофирлар роппа-роса беш кун унинг остонасида қолиб кетди. Бешинчи кеча осмонда булут тўпланди. Сўнг шаррос ёмғир қуйди. Меҳмонлар ортиқ чидолмай, эшикни тақиллатишди.
Қишлоқлик уйидан зўрға чиқиб: «Ҳа, нима истайсан?!», деб бақирди.
Шаҳарлик: «Эшигинг олдида беш кундан бери беш йиллик заҳмат чекдик. Ҳеч бўлмаса, мана бундай ёмғирли оқшомда бизга бошпана бер, кошки бу сен учун охиратда савоб бўлса!», деди.
Қишлоқлик: «Нарироқда бир кулба бор. У ерни кечаси билан бўридан ҳимоя қилсанг, сенга ўша ерда қолишингга рухсат бераман», деди.
Шаҳарлик, ноилож, таклифга рози бўлиб: «Сен менга камон билан ўқ бер», деди.
Шаҳарлик ва оиласи кулбачага кўчиб ўтишди. Тор хонада минг азобда ётишарди. Харобада қурт-қумурсқалар уларни бўридан баттар талашди. Хўрликдан жонлари бўғзига етганда, югуриб келаётган бир бўри шарпасини кўрди. Шаҳарлик камондан ўқ узди. Ҳайвон қаттиқ инграган овоз чиқарди. Унинг товушини қишлоқлик уйидан туриб эшитиб, дарров югуриб келди. Қўлларини тиззасига уриб: «Эй воҳ! Сен нима қилиб қўйдинг. Бечора эшагимни ўлдирибсанку?!», деди.
Шаҳарлик: «Синчиклаб қара, қоронғи бўлгани учун яхши кўролмаётгандирсан. У аниқ бўри эди», деди.
Қишлоқлик: «Мен ўз эшагимнинг ҳанграшини жуда яхши танийман! Йигирмата эшак орасидан ҳам унинг овозини бемалол ажрата оламан», деди.
Бу гап шаҳарлик меҳмонга жуда оғир ботди. Унинг ёқасига ёпишиб: «Эй ҳийлакор аҳмоқ! Сен зим-зиё кечада эшагингнинг ҳанграшини танибсану, наҳотки, ўн йиллик дўстингни танимадинг?», деди.

(Охири)
Дўст танлаш ўта мушкул вазифа. Нафсининг дўсти, аниқроғи, нафсининг қули бўлган нокаслардан вафо кутишнинг оқибати афсус-надоматдан ўзга нарса келтирмайди.
Тадбир ва эҳтиёт шуки, ёмонга қарши ёмон гумонда бўлмоғингдир. Бу билан муқаррар зиёндан қутиласан. Ҳикояда киши пухта, тадбирли ва ҳушёр бўлиши зарурлиги уқтирилмоқда.
Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан
Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимас

Audio
Абдул Ҳамид домла таҳияти масжид намозини ўқиган одамни нега тўхтатган эдилар?
🎧Ушбу маъруза парчасида бу ҳақда тинглайсиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдукарим Мирзаев: "Менинг қаҳрамоним"
МУБОҲЛАР БИЛАН ЗИЙНАТЛАНИШ КАТТА ХАТАРДИР
Яҳё ибн Язид Навфалий (р.а.) Имом Молик ибн Анасга (р.а.) шундай мактуб ёзган экан: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ўтмиш ва келажакдагилар ичида Унинг пайғамбари Муҳаммадга Аллоҳнинг салот ва саломи бўлсин! Яҳё ибн Язид ибн Абдулмаликдан Молик ибн Анасга. Аммо баъд.
Менга маълум бўлдики, сен нафис кийимлар кийиб, нозик таомлар ер эмишсан. Яна кўрпачалар устида ўтириб, эшигингга соқчиларни қўйибсан. Ҳолбуки, сен илм курсисига ўтирган зотсан. Сенинг ҳузурингга келиш учун уловлар тайёрланган ва одамлар ҳам доимо сен томонга ошиқадилар. Улар сени имом қилиб олганлар ва сўзларингдан рози бўладилар (қабул қиладилар). Шундай экан, Аллоҳдан қўрқ, эй Молик! Мутавозеъ бўл. Буларни сенга насиҳат учун ёздимки, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бундан хабардор эмас. Вассалом!»
Молик (р.а.) унга шундай жавоб ёздилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолодан саййидимиз Муҳаммадга, аҳли ва ашобига салот ва саломлар бўлсин! Молик ибн Анасдан Яҳё ибн Язидга. Сенга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Аммо баъд.
Мактубинг менга етиб келди ва насиҳат, шафқат, адаб бўлиб (қалбимга) жойлашди. Аллоҳ сени тақво билан сийласин ва насиҳатинг эвазига яхшилик билан мукофотласин. Аллоҳ таолодан тавфиқ сўрайман. (Яхшилик қилишга) куч ва (ёмонликдан сақланишга) қувват фақатгина буюк ва олий зот бўлган Аллоҳдандир. Тўғри, сен зикр қилганингдек, мен нозик таомлар ейман, нафис кийимлар кияман, (соқчи билан ўзимни) қўриқлатаман ва юмшоқ ўринларда ўтираман. Мана шуларни қиламиз ва Аллоҳ таолодан мағфират сўраймиз. Зеро, Аллоҳ таоло:
«Бандалари учун чиқарилган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқаради?» (Аъроф сураси, 33-оят) деб марҳамат қилган. Албатта, буни тарк этиш унга киришдан кўра яхшироқ эканини биламан. (Бундан кейин ҳам) бизни мактубингдан дариғ тутма. Биз ҳам сени мактубимиздан дариғ тутмаймиз. Вассалом!»
Моликнинг (р.а.) инсофига қараки, зийнатни тарк этиш уни олишдан яхшироқ эканини эътироф этиб, унинг мубоҳлигига фатво бердилар. У зот иккала ҳолатда ҳам тўғри сўзлагандирлар. Бир инсон қачон, бу насиҳатдаги каби инсоф ва эътироф билан нафсини ислоҳ этса, кейин унинг нафси мубоҳлар ҳузурида тўхташга қодир бўлса, аммо бу уни риёкорликка, хушомадгўйликка ва ёмон кўрилган ишларга ўтиб кетишга мажбур қилмаган бўлса, у киши Имом Молик каби (буюк) мақомдадир. Лекин кўплар зийнатлар олдида ўзини тўхтатишга қодир бўлмайди. Шу сабабдан мубоҳлар билан зийнатланиш катта хатардир. Бу ҳолат хавф ва қўрқувдан узоқ. Ҳолбуки, охират уламоларининг асосий хусусияти қўрқувдир. Қўрқувнинг хусусияти эса, хатар эҳтимоли бўлган ишлардан узоқлашишдир.
Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дин» китобидан

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Ҳомиладор аёл намоз вақтида ўтириб туришга қийналётган бўлса ўтириб номоз ўқиш вожибми ?
———————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!

ОЧЛИК ВА ТЎҚЛИК
Оз емоқ одамийлик иши. Кўп емоқлик унинг асл табиатига ёт. «Сиҳат тиласанг, кўп ема», «Асалнинг ҳам ози ширин» деган мақоллар бежизга айтилмаган. Мана кам ейиш фойдалари ва кўп ейиш зарарларидан айримлари:
✅кам еганда, юрак тиниқ ишлайди, кўп ейиш эса, уни қисиб қўяди, шунингдек, мия фаолиятига ҳам салбий таъсир корсатади;
✅оч қоринга қилинган ибодатнинг мазаси «хуш ёқади»;
✅кам еган одам хотиржам юради, илм ва ибодатига халал етмайди;
✅тўқ одамнинг мияси камроқ, ошқозони кўпроқ ишлайди, ўйлаганда ҳам қорни билан ўйлайди;
✅тўқ очларни унутади;
✅кам ейиш билан тана соғлом бўлади;
✅кам еганнинг сарфи кам.
Тарихдан бир мисол. Мадинада табиб йўқлигини эшитиб, Шомдан бир киши табиблик қилгани келди. Анча вақт турса ҳам, ҳеч ким соғлиғидан шикоят қилмайди. Қараса, юртда касал ёқ. Ҳайрон бўлиб, саҳобаларнинг биттасидан бу ҳолнинг сирини сўрайди. Саҳобий: «Кам еймиз, кам ухлаймиз», деб жавоб беради. Табиб: «Агар шундай бўлса, бу ерга касаллик кирмайди», деб юртига қайтиб кетади. Албатта, бу ўринда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) Мадина аҳлига саломатлик тилаб дуо қилганларини ҳам унутмаслик керак.

🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Уйда қафасда қуш боқсам бўладими?
——————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
Уйда қафасда қуш боқсам бўладими?
——————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
УХЛАШНИНГ ЕТТИ ОДОБИ
1. Уйқудан олдин уч марта «Бисмиллазий ла-а язурру маъасмиҳи шай0ун фил арзи ва ла-а фис-сама-и ва ҳувас-самъиул ъалийм» (Исми билан еру осмондаги ҳеч нарса зарар бермайдиган ва эшитувчи, билгувчи зот номи ила), деса, ҳеч нарса, на илон, на чаён, на бошқа нарсалар зарар қилади.
2. Ухлашдан олдин эшиклар ёпилади, идишлар оғзи беркитилади, тўшак уч бора силкиб қоқилади, тўшалган ўрин енг ёки бошқа мато билан супурилади, ўт ва чироқлар ўчирилади. Бу ишларнинг барчаси Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўгитларидир.
3. Уламолар уйқуни кичик ўлим дейдилар. Чунки Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ётганда: «Бисмикаллоҳумма амуту ва аҳё» (Аллоҳ номи билан ўламан ва тириламан), деган дуони айтиш нақл қилинган.
4. Ўрин ортиқча юмшоқ қилинмайди. Юзни қиблага қаратаиб, ўнг қўлга суянган ҳолда ётилади.
5. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ухлашдан олдин таҳорат қилиб, кийимларини ечар, ўринларига ўтириб, Ихлос ва икки «Қул аъузу» ни ўқиб, икки кафтларига дам урар эдилар, сўнг кафтларини бошларига ва бутун аъзоларига сурардилар. Кейин ўнг кафтларини ўнг юзларига қўйиб, ўнг томонлари билан қиблага қараб ётар эдилар.
6. Уйқудан турганда Бисмиллоҳ ва ҳамд айтилади.
7. Яхши туш кўрилса, изҳор қилинади ва шукр айтилади. Ёмон ва паришон туш кўрилса, ҳеч кимга айтилмайди, чап тарафга уч бора туфланиб, у тушнинг ёмонлигидан паноҳ сўралади.
Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг «Яхши кишилар одоби» китобидан

Кеча ва кундуз
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Кеча ва кундуз.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

БЕШ ПАНЖАНИНГ МАЪНОСИ
Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
— Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади?
Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар.
Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: «Беш йил умрингиз қолибди», дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
— Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаэрда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаэрда ўлишингни билмайман, демоқчи бўляптилар...

❓Ҳозир кун совуқлиги учун таҳорат ўрнига таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими?
———————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Ҳозир кун совуқлиги учун таҳорат ўрнига таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими?
———————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
❓1. Динимизда номаҳрам эркакларга салом бериш мумкинми, яъни кўчада кетаётган кексаларга ёки биз таниган, лекин маҳрам бўлмаганларга?
❓2. Оиламизда тўйдан олдин хатм буюртириб эҳсон қилиш одат бўлиб колган. Масалан, хатм буюртирган вақтимизда амакимиз хам буюртирган, ўкиган домла уч кунни ичида 2 ёки 3 марта Қуръони каримни хатм қилишга улгуроладими, Қуръонни каримни бошидан охиригачам ўқиб чиқиш хатм дейилади. Ёки маълум бир сураларни ўқиш хам хатмми?
❓3. Хатмни тажвид коидаларига амал килиб ўқийдиган аёллар ёки ёш болалар қилса хам бўладими?
❓4. Қилинган хатмни ўтган ота-онасининг, яқинларининг руҳларига бағишласа бўладими ёки ҳар бирларига алоҳида хатм қилиб бағишлаш керакми?
—————-

Эркаклар доимо эслаб юрадиган ва унутиб қўядиган бешта исломий тушунчалар:
Доим эслаб юрадилар:
1. Эркак учун икки аёлнинг улуши бор (оятдан)
2. Иктами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг (оятдан)
3. Эркаклар аёлларга раҳбардирлар (оятдан)
4. Албатта улар (аёллар)нинг макри улкандир (оятдан)
5. Аёллар дин ва ақл жиҳатидан ноқисдирлар (ҳадисдан)
Унутиб қўядилар:
1. Улар (аёллар) билан яхшиликда яшанг (оятдан)
2. Аёлларга яхшилик қилинг (ҳадисдан)
3. Сизларнинг энг яхшингиз аёлига яхши (муомалада) бўладиганларингиз (ҳадисдан)
4. Аёллар билан юмшоқ муомалада бўлинг (ҳадисдан)
5. Аёлларни фақат карамли кишилар икром қиладилар, уларни фақатгина пасткаш инсонлар хорлайдилар (ҳадисдан)
Абу Зар
Каналга уланиш учун линк👇
👉 @odamlar_orasida_dastur
https://fb.com/odamlarorasidadasturi

❓Чап қўлда таом еб бўлмайди дебсиз, шундай инсонлар бор – чапақай, шунга тушунча берсангиз.
——————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Чап қўлда таом еб бўлмайди дебсиз, шундай инсонлар бор – чапақай, шунга тушунча берсангиз.
——————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ҲИКМАТЛАР ШОДАСИ
Уйингдаги онангнинг овози сен Роббингга ҳамд айтишингга лойиқ бўлган энг катта неъматлардан биридир.
* * *
Ажойиб замонда яшаяпмиз. Агар тўғрилик билан тасарруф қилсак, узоқлашишади. Агар ниқобни кийиб олсак, яқинлашишади.
* * *
Яхшиликни инкор қилиш – кўр одам кўзи очилиб, кўра бошлагандан кейин ҳассасини синдиришидир.
* * *
Баъзиларнинг кетиши дори кабидир. Таъми аччиқ, лекин кўп касалликларга даво бўлади.
* * *
Бир ўзинг ёлғиз ҳолда бахтиёр бўлишинг атрофингда мингта мунофиқ бўлишидан яхшироқдир.
* * *
Баъзиларнинг ташқи кўриниши инсон, лекин ичига кирсангиз ҳайвонот боғига дуч келасиз.
* * *
Бир донишманддан сўрадилар: «Сиз кўрган энг чиройли нарса нима?» Донишманд деди: «Барча айбларимни кўришига қарамасдан ҳалиям мени яхши кўрадиган шахсдан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим».
«Роваиъул фикр» саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

❓Сосиска ва колбаса ейиш мумкинми? Гуноҳ бўлмайдими?
—————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Сосиска ва колбаса ейиш мумкинми? Гуноҳ бўлмайдими?
—————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ҲИКМАТЛАР ШОДАСИ - 2
* * *
Агар атрофингдаги одамларнинг ҳаётини ёритувчи шам бўлмасанг, улар кетишини орзу қиладиган зулмат ҳам бўлма!
* * *
Ҳаёт ҳар қанча қийин ва оғир бўлмасин, яхши кўрган кишимиз билан ёнма-ён яшасак, у ширин туюлиб қолади.
* * *
Ким сени хатокор ҳолда кўришни истаса, кўзи кўрмайдиган ожиз киши бўлса ҳам, сени хатокор кўраверади. Шундай экан, одамларнинг ҳаммасини рози қилиш билан машғул бўлма!
* * *
Баъзи кимсалар поклик, ахлоқ, яхшилик ҳақида ишонч билан гапиришади. Аммо ўзлари нифоққа қўл уришади, жирканчликнинг юқори чўққисини қилишади.
* * *
Фақир киши чин ошиқ бўлади. Чунки, унинг қалбидан бошқа берадиган нарсаси бўлмайди.
* * *
Кўпчилик қурбонлик деган нарсани билади. Лекин шундай шахслар борки, сен учун ўзини қурбон қилади. Яна шундай шахслар борки, бирор манфаати учун сени қурбон қилади.
📖«Роваиъул фикр» саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

❓Ислом динини мукаммал билиш учун нима қилишим керак?
——————-