МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”
ЖОҲИЛИЯТ АМАЛИ
Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келиб шундай деди: “Эй Расулуллоҳ, биз жоҳилият аҳли ва бутларга сиғинувчилар эдик. Ҳатто фарзандларимизни ҳам тириклайин ўлдирардик. Менинг ҳам бир қизим бор эди. У мен чақирганимда ўзини қўярга жой топа олмайдиган даражада хурсанд бўлиб кетар эди. Улғайганидан сўнг, бир куни олдимга чақирдим. У мен билан орқамдан эргашди. Уни олиб ўзимиздан унча узоқ бўлмаган бир қудуқ олдига олиб келдим. Нозик қўлларидан тутиб уни қудуққа улоқтирдим. Унинг оғзидан эшитган энг охирги сўзим бу “Эй отажоним!”, “Эй отажоним”, деган сўзлар эди”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни эшитиб йиғладилар, кўзларидан муборак кўз ёшлар оқди.
У зот билан ўтирган саҳобалардан бири ҳалиги кишига дакки бериб: “Расулуллоҳни ҳафа қилдинг”, деди. Шунда У зот: “Тек қўй! У ўзи учун муҳим масала ҳақида сўраяпти”, дедилар ва ҳалиги кишига қараб: “Менга айтган сўзларингни яна қайта айтиб бергин”, дедилар. У бўлган воқеаларни қайта айтиб берди. У зот яна йиғладилар, ҳатто кўзларидан оққан ёшлар соқолларини хўл қилди.
Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло уларнинг жоҳилиятда қилган амалларини кечди. Янгитдан (эзгу) амал бошлагин!”, дедилар.
Сунани Доримий.
👉 @diyonatli

😢3👍1
Хоразмийдан гўзал муқояса
Бир киши Хоразмийдан: «Инсоннинг қиймати нимага тенг?» деб сўради. Олимнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Агар инсон гўзал ахлоқли бўлса, у 1 га тенг. Ҳусни ҳам гўзал бўлса, бирнинг ёнига 0 ни қўшинг, 10 га тенг бўлади. Бой бўлса, яна битта 0 ни қўшинг, 100 га тенг бўлади. Насл-насабли ҳам бўлса, яна битта 0 ни қўшинг, 1000 га тенг бўлади. Энди, унинг гўзал ахлоқи бўлмаса, ундаги 1 ни олиб ташланг, натижа 000 дан иборат бўлиб, ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди.
Абдул Азим Зиёуддин
@diyonatli

👍2
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?
Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.
Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.
Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👍1
АЛЛОҲНИНГ ҲИКМАТИ (Ибратли ривоят)
Руҳул баён тафсирида қуйидаги ҳикоя келтирилади. Унда : “Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди. Бири:
“Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни хоҳлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди” деди. Бошқаси :
“Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди.
Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни хайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик” дейишди. Аллоҳ таоло :
“Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади. Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди. Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва аммалларига эваз охиратга қолмайди. Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан. Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим. Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди. Аллоҳ таолонинг ҳикматларини ким ҳам идрок қила олади?!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉@diyonatli

👍153🤩20👏15🔥12🥰11❤9
БИР КЎЗА СУВГА ТEНГ...
Бир подшоҳ қабзият касалига йўлиқиб, ичи юрмай қолибди.
Роса қийналиб кетгач:
- Ким мени бу касалликдан қутқарса, салтанатимни ўшанга бераман, - дебди. Бу сўзни эшитган донишмандлардан бири подшоҳнинг олдига келиб, қорнини силаган экан, ҳукмдор шифо топибди.
Севиниб кетган шоҳ:
- Қани, тахтимга чиқиб ўтир, бутун салтанатим ваъдага биноан сенга бўлади, - дебди.
Шунда донишманд:
- Йўқ, подшоҳим, тахтингиз ўзингизга буюрсин, фақат унинг қийматини, қадрини билиб қўйсангиз, бас. Бу дунёнинг бир кўза сувчалик ҳам қадр-қиммати йўқ. Агар уни ичи олмасангиз ҳам салтанатни берасиз, ичиб, чиқара олмасангиз ҳам салтанатни берасиз, - дебди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.
"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

👍2🥰1
Ривоят қилинишича, Муоз ибн Жабалга ўлим келганида айтди: “Қарангларчи, Тонг отдимикин?” У кишининг олдига келиб айтишди: "Субҳ бўлмади”. Субҳга бўлгач айтишди: “Тонг ёришди”. Муоз айтди: “Аллоҳ номи билан эрталабки дўзахга олиб келадиган кечасидан паноҳ тилайман”. Сўнгра айтди: “Ғойибдаги зиёратчи ўлим, Марҳабо!.. Камбағалликда келган ҳабиб, марҳабо!..
Ё Аллоҳ! Чиндан ҳам Сендан қўрқар эдим, бугун Сендан умид этаман. Эй бор Худоё! Албатта, Сен яхши биласан, ҳеч қачон дунёни севувчи бўлмадим. Унда анҳорлар қазиб, дарахтлар ўтқазиб, узоқ қолишни истамадим. Дунёни фақат туш пайтида (рўза учун) иссиқнинг узун булиши, қиш кечалари (намозда) қоим туришда оғир соатлар қийинчилиги, зикр ҳалқаларига етишиш йўлида (илм ва солиҳ суҳбат қиладиган) уламолар гавжумлиги борлиги учун дўст тутдим”.
"Минҳожул қосидин"

Бахт ‒ неъмат берган зотга шукр қилишда
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).
Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

👍2🕊1
ҲАЗРАТИ ОМИНАНИНГ ВАФОТЛАРИ
(ҳижратдан аввалги 47-йил; милодий 577-йил)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга кирганларида оналари у зотни Ясрибга (Мадинага) олиб бордилар. Она-бола бирини ёш бева, бирини туғилмасдан туриб етим ҳолида ташлаб кетган маҳбублари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг қабрини зиёрат қилиш учун борган эдилар. Уларнинг бири висолига тўймаган эрини, бирлари дийдорини кўрмаган падарини зиёрат қилганларидан сўнг яна Макка сари йўлга чиқдилар.
Йўлда Абва номли қишлоққа етганларида Омина ҳам вафот топдилар. Оналарининг қоринларида эканларида оталаридан ажраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшда оналаридан ҳам ажраб, ҳақиқий етим бўлиб қолдилар.
Бу ҳам Аллоҳ таолонинг келажак пайғамбар камолоти учун кўрган ҳикматли чораси бўлса, ажаб эмас.
* * *
Ғурбатда онасидан ажраб қолган болани бобоси Абдулмутталиб ва энагаси Умму Айман Маккага олиб келдилар.
Қурайш қабиласи, Бану Ҳошим уруғининг раиси Абдулмутталиб ўзининг етим қолган набирасига ниҳоятда меҳрибон эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи билан олиб юрар, Каъбанинг соясида ўзи учун тўшалган кўрпачага ўтирғизарди. Шу тариқа икки йил ўтди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшга тўлдилар. Энди эсини таниб, бирор нарсани ўрганиш пайти келганда Абдулмутталиб ҳам вафот этди. Етимлик дарди яна янгиланди.
Аммо уламоларимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда ўсишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати деб қарайдилар. Агар у зот етим ҳолда ўсмаганларида, пайғамбарлик келганида душманлар «Ота-онасидан ёки бобосидан ўрганиб олган нарсаларни айтиб, «Мен пайғамбарман» демоқда», дейишлари ҳам мумкин эди. Етим ўсган кишининг олиймақом таълимотларни келтириши эса ўша таълимотлар Аллоҳ таолодан эканига далолат қилади.
«Ислом тарихи - 1» китобидан.

👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ ЯХШИ САДАҚА
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Diyonatli

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади.
Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон кулади», дедилар».
«Ал-адаб ал-муфрад» китобидан

👍2👏1
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ
* * *
Одамлар Ҳасан Басрийдан:
- Ота-онага яхшилик қилган фарзанд қандай бўлади? - деб сўрашибди.
Имом Ҳасан Басрий шундай жавоб қайтарибди:
- Ота-онанинг розилиги учун ўзингнинг мулкингни бўлган ҳар бир нарсани, қўлингдаги молу мулкингда нима бўлса, ҳаммасини икковларига аямай сарфлайсан. Шу билан бирга, икковлари сенга нимани буюришса, шунга итоат қиласан. Фақат Аллоҳга маъсият бўладиган буйруқлари бундан мустасно.

👏1
БИРОВНИ БОШҚАНИНГ ОЛДИГА ИШ БИЛАН ЮБОРГАНДА, УНГА ХАБАР БEРМАЙДИ
Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Асламдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
«Умар менга:
«Мен сени бировнинг олдига юборсам, унга сени нима учун юборганимни айтиб қўймагин. Чунки шайтон бу борада унга ёлғонни тайёрлаб беради», деди».
Шарҳ: Ҳазрати Умарнинг бундай дейишларига сабаб шуки, келган киши ўзининг мақсадини айтса, мезбон «Ҳазрати Умардек зот мен билан қизиқяпти эканлар» деб, яхши кўриниш учун ёлғон гапириб қўйиши мумкин.
Ҳазрати Умар эса текширилаётган кишини гуноҳкор қилмаслик ҳамда бор ҳақиқатни билиш учун борган кишига ўз мақсадини айтмасликни буюрдилар.
Тафтиш учун юборилган одам ўзига топширилган иш ҳақида текширилаётган шахсга хабар берса, у ўзини оқлаш, бошлиққа яхши кўриниш мақсадида ёлғон ишлатиши эҳтимоли кучаяди.
«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

Қозилар қозиси Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий бир куни ҳашамат билан йўлда кетиб борарди. Шу пайт у кишининг олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Уст-боши мойга беланган, жулдур кийимда эди. Яҳудий Ибн Ҳажарнинг оти жиловидан тутиб деди:
- Эй шайхул ислом! Сен: “Набиййимиз: “Дунё – мўминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннати”, деганлар дейсан. Сендаги ҳолат қанақасига зиндон-у мендаги ҳолат қанақасига жаннат бўлсин?!
Ибн Ҳажар деди:
- Аллоҳ менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматлар олдида ҳозир мен зиндондаман. Аллоҳ сенга охиратда ҳозирлаб қўйган азоблар олдида ҳозир жаннатдасан!
Буни эшитган яҳудий дарров мусулмон бўлди!
Бу ҳикояни Муновий “Файзул қодир”да келтирган.
Абдулғафур ИСКАНДАР

👍3
ЭШИК ОЛДИДА ҚАНДАЙ ТУРАДИ?
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн сўраш учун бирор эшик олдига келсалар, унинг рўпарасида турмас эдилар. Ўнг ва чап томонидан келар эдилар. Изн берилса, берилди. Бўлмаса, қайтиб кетар эдилар».
* * *
ШАРҲ: Бировнинг уйига келиб, киришга изн сўрамоқчи бўлган киши эшикнинг рўпарасига туриб олмасин, ё ўнг, ё чап томонига қараб турсин. Изн берилса кирсин, бўлмаса кирмасин экан.
Изн бўлмаса, қайта-қайта чақириб, эшикнинг қўнғироғини босиб туравермаслик керак. Чунки биров келиб, эшикни очса, беихтиёр кўз ичкарига тушади. Шунинг учун эшикнинг тўғрисидан сал четлаб, бирон томонга қараб туриш керак. Кўзнинг бехосдан ичкарига тушмаслигига ҳаракат қилиш зарур. Ислом одоби шуни тақозо этади.
Ҳадиси шарифларда келган бу ахлоқ намуналарига ҳар биримиз қатъий амал қилишимиз керак.

АЧЧИҚ ОЛМА
Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди.
Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди.
Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди.
Куёв бола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди.
Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария:
– Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди.
– Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган.
– Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар.
Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб:
– Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди.
Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у зангламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади.
“ҲИДОЯТ” журналидан