Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
20221008_155915
Mazhablar haqida | Abdul Hamid domla

@Diyonatli
👍1
ҚУРЪОННИ БИР-ИККИ ОЯТДАН ЎРГАНИШ ФАЗИЛАТИ

Илмни бир деганда мукаммал эгаллаб бўлмайди. “Оз-оздан ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур”, деб бежизга айтилмаган. Ҳамма-ҳам шу: оз-оздан ўқиб-ўрганиб олим бўлади. Илм олиш игна билан қудуқ қазиш билан баравар. Қуръони каримни ҳам бир-икки оятдан ўрганиб, аста-секин тўлиқ ёдланади.
Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Биз суффада ўтирганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимизга чиқиб дедилар:
– Қайси бирингиз ҳар куни Бутҳон ёки Ақиққа бориб, гуноҳ қилмаган, қариндошлик алоқаларини узмаган ҳолда ўркачлари катта-катта иккита туя олиб келишни хоҳлайди?
– Ё Расулуллоҳ, ҳаммамиз хоҳлаймиз.
– Биронтангиз масжидга бориб, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан икки оят ўрганиши ёки ўқиши иккита туядан яхшироқ. Учтаси учтадан, тўрттаси тўрттадан яхши. Қанча оят бўлса, шунча туя бўлади .
Суффа – оиласи, бошпанаси йўқ саҳобалар учун ажратилган алоҳида жой эди. Абу Нуайм “Ҳилятул авлиё” китобида ёзишича, суффа аҳли юз кишидан ортиқ бўлган.
Бутҳон – Мадинага яқин жой номи. Ақиқ – Мадинадаги водий.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни савобли амалларга чақирар, ўткинчи ҳою ҳавасларга кўнгил қўйишдан қайтарардилар. Буни мазкур ривоят мисолида кўриш мумкин. Ўша даврда ўркачи катта-катта ҳомиладор туянинг қадри жуда баланд бўлган. Ҳар қандай одам туяси бўлишини хоҳлаган. Ривоятда айтилишича, тонгда масжидга бориб, Қуръондан икки оятни ўрганиш ёки ўқишнинг савоби катта ўркачли иккита туя садақа қилишдан кўпроқ экан. Қанча оят ўрганилса, шунча кўп савоб ёзилаверади. Кўряпсизми, эрта тонгда Қуръон тиловат қилиш, ёдлаш, тафсир ўқишнинг хосияти нақадар улуғ!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бир оят ўрганса, (ўша оят) қиёмат куни бандани кулиб турган ҳолда қарши олади”, деб марҳамат қилганлар .
Қуръоннинг биргина оятини ўрганишнинг ҳам фазилати бор. Кунда-кунора оятма-оят ўқиб-ёдлаб, ўрганиб борилса, вақт ўтган сари манфаатли илм ҳосил қилинади.
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Эй Абу Зар, эрталаб вақтли туриб, Аллоҳнинг Китобидан битта оят ўрганишинг юз ракат (нафл) намоз ўқишдан яхшироқ. Тонгда туриб – амал қиласанми-йўқми – илмнинг бир бобини ўрганишинг минг ракат (нафл) намоздан хайрлироқ”, деб айтганлар .
Қуръон ўрганиш, илм олиш нафл ибодатдан афзал. Қуръондан бир оят ўрганиш юз ракат нафл намоздан, илмдан бир боб ўрганиш минг ракат (!) нафл намоздан яхшироқ.
Уламолар: “Банда намозни тўғри ўқий оладиган даражада қироатни ўргангач, илм ўқигани афзал”, дейишган.
Бундан чиқди, Қуръон ўқиш, ёдлаш билан бирга илм олинади. Қуръонни тушунар-тушунмас ёдлаб олган билан киши олим бўлиб қолмайди. Олим бўламан, деган одам илмни мукаммал эгаллайди. Бунинг учун сабр-тоқат билан китоб ўқилади, уламолар насиҳатига қулоқ солинади.
Баъзилар бор: майда масалаларни ушлаб олиб, одамлар орасида ихтилоф чиқаради, мустаҳаб амални деб биродарлари билан жанжаллашади. Унинг ўрнига Қуръон ўқисин, Каломуллоҳ маъноларини ўргансин, фарзандларига сабоқ берсин, ҳалол-ҳаромни тушунтирсин. Калима айтишни билмайдиганлар, икки-уч оятни эплаб ўқий олмайдиганлар қанча?! Ихтилоф чиқаришнинг нима кераги бор?! Аллоҳ бизга иноқ бўлишни буюрган. Беҳуда баҳс-мунозарага, фойдасиз ишларга кетадиган куч-қувватимизни оиламиз салоҳиятига, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфласак, мақсадга мувофиқ бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ

"Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор.
Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!" (Бақара сураси, 148-оят).
"У сизларни Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Раббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир" (Анъом сураси, 165-оят).
"...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар..." (Аъроф сураси, 160-оят).
Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларга тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Али розияллоҳу анҳуни қозиликка, Муоз розияллоҳу анҳуни илм йўлига, Убай розияллоҳу анҳуни Қуръон илмларига, Зайд розияллоҳу анҳуни фароиз илмига, Холид розияллоҳу анҳуни жанг санъатига, Ҳассон розияллоҳу анҳуни шеър илмига, Қайс ибн Собит розияллоҳу анҳуни нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсониятга хизмат қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонлар нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, шунда неъматларингиз ҳам янада ортади.
"Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди.." (Бақара сураси, 286-оят).
Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фаҳм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3👏1
КУЁВЛАРГА ЎН ЎГИТ

1) Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг.
2) Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг.
3) Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг.
4) Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин.
5) Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
6) Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг.
7) Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин.
8) Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга муҳтож қилманг.
9) Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга ҳам олиб келинг.
10) Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида меҳнат қилишни унутманг.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7
Уч чумоли

Бир чумоли қоғоз устида ҳаракатланаётган қаламни кўрди ва:
- Қалам қоғозни фусункор, жилвакор гулистон ҳолига келтирди, - деди.
Иккинчи чумоли:
- Йўқ, бу шаклларни жонлантирган, қоғозда гулистон барпо этган қалам эмас, уни бошқараётган бармоқлардир, - деди.
Учинчи чумоли ҳам баҳсга аралашди:
- Йўқ, иккингиз ҳам янглишдингиз! Буларнинг барини пайдо этган қўлдир, фақат бармоқлар унинг кучидан ҳаракатланиб қалам ёрдамида қоғозда турли шакллар чизмоқда, - деди.
Ниҳоят, чумолиларнинг энг донишманди баҳсга қўшилиб:
- Бу ажойиб манзарани сурат қилаяпти, деб ўйламанглар. Сурат уйқудадир ва ўликдир. Сурат либос ёки таёқ кабидир. Бу безак ва нақлларни ақлдан бошқаси, жондан бошқаси сололмайди, -деди.

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
👍4
ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ

Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг қон-қонига сингиб кетган. Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ўргатмаса ҳам ўз-ўзидан Аллоҳга илтижо қилади, оғирини енгил қилишини ўтиниб сўрайди. Мана шу ҳолат дуо қилиш инсоннинг асл фитратига хос эканини кўрсатади.
Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади. Шундай пайтда дуо қилишдан ўзга чора тополмайди. Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллоҳга юкинса, қалби таскин топади. Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: “(Эй инсонлар,) Парвардигорингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар”, деди” (Ғофир сураси, 60-оят).
Дуо кўплаб касалликлар давосидир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал бўлсаям унутади, оғир маънавий юкдан халос бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта дуо тушган-тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар”, деганлар .
Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ ўша кулфатни аритади ёки енгиллатади. Шунингдек, банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ёрдамида сақланади.
Руҳиятшунослар таъкидлашича, бирон дарднинг сабабини яқин дўстга айтиш билан кўплаб руҳий касалликларни тузатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллоҳга айтса, Ундан ёрдам сўраса, дили ором олади, елкасини тоғдек босиб турган ғам-ғуссалар сал бўлсаям арийди. Чунки киши қалбидаги имони: “Аллоҳ сен билан бирга, ундан бирон нарса сўрасанг, албатта беради, бошингга тушган мусибатларни ҳам аритади”, деб тасалли бериб туради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3😁1
Abdulhamid domla 09.10.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

9.10.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари

Дўстларингизга ҳам улашинг
:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
КЕЛИНЛАРГА ЎН ЎГИТ

1)Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2) У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3) Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг.
6) Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9) Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10) Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uyali aloqa vositalaridan foydalanish odoblari 3-qism | Abdul Hamid domla
(Ijtimoiy odoblar)

@Diyonatli
👍3
ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ

Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир", дедилар".
Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.
Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.
Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.
Озорга сабр қилиш
Абу Мусодан ривоят
қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар: "Аллоҳнинг боласи бор", дейишади. У Зот эса уларга офият ва ризқ берур".

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
УМР - УМИД - СИНОВ - ИМКОНИЯТ

УМРга қисқача таъриф

Умид - ҳаётни муносиб, бахтли яшашга қаттиқ ишонмоқ!
Масъулият - ҳаёт юклайдиган вазифани зиммага олмоқ ва уни шараф билан адо этмоқ!
Риёзат - унда ўз ўрнини топмоғи учун ҳаракат қилмоқ!

Ушбу ҳаётий воқеани эътиборингга ҳавола қилмоқчиман. Хулоса чиқариш ўзингга ҳавола.
Мен бир ҳазрати инсонни билардим. Темур ака Ғаниев Бухорои шарифнинг чекка бир гўшаси - Лоша қишлоғида умргузаронлик қилардилар. Тақдир тақозосига кўра, у киши қарийб олтмиш йил (!), айтишга осон, тўшакка михланган эдилар. Икки оёғи фалаж бўлгани сабабли юролмасди. Мен имконият топдим, дегунча, қадрдоним билан ўша инсоннинг зиёратига шошилардик. Суҳбатидан одам тўймасди, гаплари ғоят таъсирли эди. Темур ака умридан мингдан-минг рози, ҳаётдан шунчалик қувониб яшардики, бундан сиз беихтиёр таъсирланиб кетардингиз. Сизга тикилиб, сизни кўраётганидан, сизни эшитаётганидан, қўлингизни ушлаб бағрига босаётганидан болаларча қувонарди. Шундай дориломон кунларда яшаётганидан Яратганга ҳамду санолар айтарди. Мустақил ва озод ҳаётимиз бошида турганлар ҳақига дуо қилардилар. Суҳбатларидан бирида шундай деганлари ҳануз қулоғим тагида жаранглайди: "Ота-боболаримиз чироқсиз тун ёруғида фарзандлари билан китоб мутола қилиб, тегирмоннинг қаттиқ қора нони билан қорнини аранг тўйғазиб яшаганлар. Уларни фақат биргина илинж, яъни зурриётларининг бошқаларга қарам бўлмасдан яшашига умид, ёруғ кунлар кўришига бўлган қаттиқ ишонч туйғулари ушлаб турган. Истиқлол қанчадан-қанча ота-боболаримизнинг кўз ёшлари, ушалмаган орзулари, не-не ҳасрату фарёдлари эвазига бизга берилди. Шу сабаб, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига албатта етишимиз лозим".
Темур ака сиз билан шундай самимий муносабатда бўлардики, сизга шундай соф тилаклар билдирардики, ушбу нодир сўзлар шодаси бу кишининг юрагига қаердан ва қай йўсинда қуйилиб келаётганига ҳайрон қолардингиз. Бундай ажиб ва сурурли суҳбатлардан руҳий қувват, маънавий мадад, ботиний куч-қудрат олиб қайтардингиз. Темур ака айтардилар, инсон бу дунёга қўлидан келганича эзгу ишлар қилиши лозим. Инсон бир умр покизаликка қараб интилади. Ўша хилқат эса, унинг ўзида. У ҳам бўлса, қалбдир. Қалбнинг ҳиммати, бутун бани башарга яхшилик қилишидир. Киши имон-эътиқодини сақлаб, уни асраб-авайлаб, ўзи билан покиза ҳолида олиб кетиш учун бу оламга келади. Ҳеч қачон умидсизликка тушманг, чунки қолган умр ҳам сизга тегишли, уни ҳам яшамоқ зарур.

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Iymonning shartlari | Abdul Hamid domla
("Aqidatut-Tahoviya" sharhi)

@diyonatli
👍3
УЙҚУДАГИ ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ

Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси келсалар, ухлаб ётган одамни уйғотиб юбормайдиган қилиб, уйғоқ одам эшитадиган қилиб салом берар эдилар".
Шарҳ: Демак, бир жойда баъзилар ухлаб, баъзилар уйғоқ ўтирган бўлса, ухлаганларга озор бермайдиган қилиб, уйғоқлар эшитиб, алик оладиган даражада паст овозда салом бериш мумкин экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал одатлари бизга ўрнак бўлиши лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР

Китоб ўқишга одатланиш, ақлни фойдали ишлар билан ўстириш, кенг дунёқараш улкан бахтдир.
Жоҳиз исмли олим ғам-қайғудан йироқ бўлиш учун китоб ўқишни тавсия этиб бундай деган экан:
"Китоб холис суҳбатдош, тўғрисўз ва содиқ дўст. Сиздан малолланмайдиган ҳамроҳ. Мол-дунёингиз уни қизиқтирмайди. Ичингиздаги сирларингизни ялтоқилик билан билиб олмайди. Сизга макр-ҳийла ҳам қилмайди, мунофиқларча алдамайди, ёлғон сўзламайди. У ҳақиқий дўстдир.
Китобга қараганингиз сари ундан фойда оласиз, завқ-шавқ туясиз ва роҳатланасиз, зеҳнингиз ойдинлашади, тилингиз равон бўлади, ифодангиз кўркам, руҳингиз тетик, қалбингиз обод бўлади, сизга халқ ҳурматини, подшоҳлар садоқатини инъом этади.
Сизга зарар етказмасдан, машаққатга қўймасдан, илм эгалари эшиги олдида музтар бўлиб турмасдан, хулқда ҳам, насл-насабдан ҳам сизга тенг бўлмаган кимсалар билан кўнгилсиз суҳбатлар қурмасдан, дунё аҳллари билан ҳамтовоқ бўлмасдан туриб, одамлар оғиздан бир умр ўргана олмайдиган нарсани китоб ёрдамида бир ойда ўргана оласиз.
Китоб сизга туну кун ва ҳар ерда яхшилик қилади. Китоб бир лаҳза ҳам ором олмайди. У бедорликдан чарчамайдиган, керагида сизга ранжимайди, бераётган фойдасини тўхтатиб қўймайди, сизга итоат қилишда давом этаверади. Агар душманларингиз иши юришиб қолса, сизни ташлаб улар томонга оғиб кетмайди. Қачон у билан бирга сизни юксакларга элтувчи пиллапояга қадам қўйсангиз ёки маърифат арқонига осилсангиз, яъни, машаққат билан етиладиган қайси ишга киришсангиз, сиз учун унинг ўзи етарли ёрдамчидир. У билан бирга экан, одам ўзини ёлғиз ва чорасиз ҳис қилмайди. Ҳеч бўлмаганда, китоб сизни уйингиз олдидан ўтувчи йўловчиларга мақсадсиз қараб ўтиришдан сақлайди. Бу билан сиз жуда катта фойдага эришган бўласиз".

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muhaddislardan faqihlar a'lodir | Abdul Hamid domla
(dolzarb mavzu)

@Diyonatli
👍3🕊1
Forwarded from Xasan Xoshimov
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.

Toshkent viloyati bosh imom-xatib o'rinbosari Abdulhamid domla Malikov 12-oktyabr chorshanba kuni Yangiyo'l tumani "Sultonxon eshon o'g'li Murodxon" jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga ilmiy ma'rifiy suhbat qilib berdilar.
👍10❤1
​❗️МУНОСАБАТ:
АХЛОҚСИЗ ЧАЛАМУЛЛА, ДЕЙИЛАЁТГАН ШАХС АСЛИДА ФИРИБГАР!

▪️Шу кунларда
оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.

⚡️Ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга эмас.
Лавҳада айтилган, “ал-Бухорий” номли мадраса ҳам Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормайди. Араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлмайди.

📝 Демакки, ушбу шахсга нисбатан “мулла” сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқ. Аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимсадир.

✅ Таъкидлаш керакки, “мулла”, “имом”, “мадраса” кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсиз қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни “мулла”, “имом”, “мадраса” каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир.

❗️Хулоса шуки, ОАВ ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланишларини сўраймиз. Шунингдек, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍4👏1
КИМ ЎЗИНИ МАҚТАЙДИ?

Динимизда бировни муболаға билан мақташдан қайтарилади. Шунингдек, ўзини ўзи олқишлаш, қилган иши билан манмансираш нотўғри экани таъкидланади. Зеро, буям қалб касалликларидан биридир. Қуръон бу иллатни ҳам муолажа қилади.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилган: “(Эй Муҳаммад,) ўзларини пок қилиб кўрсатаётган кимсаларни кўрмадингизми? Йўқ, фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни поклайди. Уларга қилчалик зулм қилинмайди” (Нисо сураси, 49-оят).
Ҳасандан ривоят қилинишича, бу оят “Биз Аллоҳнинг болаларимиз, суйганларимиз ”, “Жаннатга фақат яҳудий ёки насронийлар киради ” деган кимсалар ҳақида нозил бўлган .
Ривоят қилинишича, яҳудийлар намозда болаларини олдинга ўтказишар, “Уларнинг гуноҳи йўқ. Фарзандларимиз бизни Аллоҳга яқинлаштиради, шафоат қилади, кундузи қилган гуноҳларимиз кечаси мағфират этилади”, деб ўзларини покдомон кўрсатишарди .
Бу оят яҳудий, насронийлар ҳақида тушган бўлса ҳам, кўп тоат-ибодат қилиши билан, тақвоси билан ўзини мақтайдиган ҳар қандай кимсага тегишлидир .
Яҳудий ва насронийларнинг юқорида келтирилган гапи қуруқ даъводан бошқа нарса эмас. Зеро, уларнинг биронта ҳужжат йўқ. Аслида бу борада Каломи мажидда очиқ-ойдин далил келган. Аллоҳ айтади: “Йўқ, ким чиройли амаллар қилган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, унинг учун Парвардигори ҳузурида ажр бор, улар учун хавф-хатар йўқ, улар ғамгин бўлмайдилар” (Бақара сураси, 112-оят).
Жаннатга кириш учун яҳудий ёки насроний эмас, мусулмон бўлиш керак, Аллоҳга тўлиқ бўйсуниш, У Зот айтганларини қилиб, қайтарганларидан тийилиш лозим. Жаннатга киришнинг асосий шарти шу.
“Мен зўрман”, “Тақводорман”, деган билан одам муттақий бўлиб қолмайди. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини имон билан, солиҳ амаллар билан поклайди, гуноҳларини кечиради.
Бошқа оятда шундай дейилган: “Улар (яъни, жаннатга сазовор бўладиганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан, бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. Унинг Ўзи сизларни (яъни, оталарингиз Одамни) ердан – тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ, сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши Билувчидир. Шундай экан, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! Унинг Ўзи тақводор кишиларни яхши Билувчидир” (Нажм сураси, 32-оят).
Ривоят қилинишича, бир гуруҳ одамлар чиройли амалларни қилиб, кейин “Намозимиз, рўзамиз, ҳажимиз!” деб ўзларига юқори баҳо беришганида, мана шу оят нозил бўлган .
Жаннатий инсонлар катта гуноҳлардан, бузуқ ишлардан йироқ юрадилар. Агар ожизлик қилиб “кичик” гуноҳларга қўл уришса, Аллоҳ фазли ила кечириб юборади. Бандалар нима иш қилаётганларини Аллоҳ кўриб туради. Шунинг учун ожиз банда ўзини мақтамасин, амали билан керилмасин, “Менинг амалим кўп, гуноҳим йўқ”, демасин. Зеро, ким тақводор, ким фожир эканини Ёлғиз Аллоҳ билади. Тақво қалбда бўлади. Қалб сирлари Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга маълум эмас. Шундай экан, “Мен тақводорман”, деб айтиш маъқул эмас .
Айрим одамларни яхшиликка буюрсангиз, ёмонликдан қайтарсангиз, “Имон қалбда бўлади” ёки “Менинг қалбим тоза”, деб айтади. Тўғри, имон ҳам, тақво ҳам қалбда бўлади. Бироқ имон қалбда мустаҳкам қарор топганининг тасдиғи амал қилишдир. Аллоҳга, охират кунига ишонган банда солиҳ амалларни холис ният билан бажаради, гуноҳлардан тийилади. Имон қалбда бўлади, деб туриб гуноҳлардан тап тортмаса, шариат талаб этган амалларни қилмаса, унинг гапи ёлғон бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларига эътибор берайлик: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади. Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир ”.
Агар қалб ҳақиқатан тоза бўлса, аъзолар иши ҳам тоза бўлади. Қалби пок инсоннинг қилган ҳар битта амали шариатга мувофиқ бўлади. Банданинг амаллари Аллоҳнинг, Расулининг амрига зидми, демак, унинг қалби тоза эмас экан. Чунки инсон сирти бузилгани ичида қандайдир иллат борлигини кўрсатади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1👏1