Audio
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоблари | Абдул Ҳамид домла
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
👍7

Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади
Абу Бакр Абдуллоҳ Божий роҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади. Улар: Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш, ҳақиқатни таниш, Аллоҳ учун ихлос билан амал қилиш, суннатга амал қилиш ва ҳалол луқма ейиш. Агар улардан бири йўқолса, амаллар кўтарилмайди, яъни қабул бўлмайди. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жаллани таниб, ҳақиқатни танимасанг фойда бермайди. Ҳақиқатни таниб, Аллоҳ азза ва жаллани танимасанг ҳам фойда топмайсан. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билсангу ихлос билан амал қилмасанг, бу ҳам манфаатли бўлмайди. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билиб, ихлос билан амал қилсанг, лекин суннатга амал қилмасанг, бундан ҳам фойда йўқ. Ушбу тўрттага амал қилиб, аммо ҳалолдан емасанг, фойда топмайсан.
Вуҳайб ибн Вирд айтади: Агар сен ушбу тунги булут ўрнида бўлсанг ҳам, қорнинга кираётган нарса ҳалол ёки ҳаромлигига қарамасанг, бу сенга фойда бермайди”.
Ҳоний Ҳожнинг "Солиҳлар ҳаётидан қиссалар" китобидан Аъзамхон Абдураҳмонов таржимаси
👉 @diyonatli

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.
"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

👍2👏2
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 2 октябр куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

👍1
НИФОҚНИНГ ТАЪРИФИ, САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ, ДАВОСИ
Нифоқ нима?
“Нифоқ” сўзи луғатда қалбидаги нарсанинг тескарисини кўрсатишдир. Масалан, киши бир одамни ёмон кўрса ҳам, учрашганда ўзини худди уни яхши кўрадигандек тутса, унга нисбатан меҳр-муҳаббати сохта бўлади.
Шаръий истилоҳда тили билан имонни ошкор қилиб, қалбидаги куфрни беркитиш нифоқ, дейилади. Яъни, шунчаки, одамлар учун мусулмон бўлиш, ёлғиз қолганда ёки бузуқ кимсалар орасида яна куфр ишларни қилишга киришиш айни мунофиқликдир.
Демак, тилида мусулмонликни даъво қилиш нифоқдир. Мунофиқнинг тили бошқа, дили бошқа бўлади, ичида бир нарсани ўйлайди, тили билан бошқа гапни гапиради. Аллома Ибн Касирга кўра, нифоқ яхшиликни ҳаммага ошкор қилиш, ёмонликни яширишдир.
Нифоқ икки хил бўлади: эътиқодий нифоқ, амалий нифоқ. Эътиқодий (қалбдаги) нифоқ имоннинг зиддидир. У бандани Ислом умматидан чиқаради. Катта (эътиқодий) нифоқ қалб билан боғлиқ бўлади. Бундай кимса тилида “Аллоҳга, охират кунига ишондим”, дейди, аммо қалбида бу эътиқоднинг акси бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги мунофиқлар айнан шундай бўлган. Қуръони каримда уларнинг сифатлари, кирдикорлари, оқибатлари баён этилган, мунофиқлар мўмин эмасликлари, улар жаҳаннамнинг энг тубида азобланишлари ҳақида хабар берилган.
Кичик нифоқ (амалий нифоқ) зоҳирда солиҳ амалларни қилиб, унинг тескарисини яширишдир. Кимда кичик нифоқ аломатлари бўлса, Аллоҳга, охират кунига қалбдан ишонса, бунга шубҳа қилмаган ҳолида ожизлик қилиб, ёлғон гапириб қўйса, ваъдаси устидан чиқмаса ёки бирон сабаб билан намозга бепарво бўлса, у Ислом умматининг осийларидан бўлади. У кофирларга қилинган қаттиқ тергашларга дохил бўлмайди. Аммо ҳаром ишларни енгил санаш, ёлғон гапириш, ваъдага хилоф қилиш кабиларни касб қилиб олиш, бу гуноҳларни тап тортмай содир этиш билан банда ҳақиқий мунофиқ бўлиб қолиши хавфи бор.
Нифоқнинг сабаблари:
– Имони заифлик.
– икки тоифа ўртасида туриб, бирон манфаатга эришиш пайида бўлиш.
– риё, хўжакўрсинлик.
– машҳурликка интилиш.
– мартаба, бойлик, куч-қувватда ўзидан кучлилардан қўрқиш.
Мунофиқлар белгиси:
– Аллоҳни, мўминларни алдашга уринади.
– қалбида касаллик (шубҳа, риё) бўлади.
– ҳар ерда бузғунчилик қилади.
– мўминлар устидан кулади.
– икки тоифа орасида юради: бир қарасанг, мўминлар билан ҳамсуҳбат бўлади. Бир қарасанг, ғайридинларга ошна тутинади.
– ёлғон қасам ичади.
– омонатга хиёнат қилади.
– одамларни алдайди.
– ваъдасида турмайди.
– жанжаллашганда ноҳақлик қилади.
– била туриб ҳақиқатни инкор этади.
Нифоқнинг муолажаси:
– Аллоҳга тавба қилиш.
– У Зотга кўп истиғфор айтиш. Ихлос билан истиғфор айтган одамнинг қалби нифоқдан тозаланади.
– ибодатларни хушуъ билан, Аллоҳни кўриб тургандек адо этиш.
– одамлар кўриб қўйсин, эшитсин, деган ниятдан воз кечиш, амални Аллоҳ розилиги учун қилиш.
– мунофиқлар, риёкорлар охиратда қандай аянчли ҳолга тушишини ёдда тутиш.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👍1👏1
ҚУЛОҒИНГИЗГА ЁҚИМСИЗ СЎЗ ЧАЛИНСА, ХАФА БЎЛМАНГ
Асримиз уламоларидан бири айтади: "Танқиддан ўта таъсирланадиган ҳиссиётли кишилар ҳақсиз ва ўринсиз танқид олдида қулоқларига қўрғошин қуйиб олишлари керак".
Дедилар: "Офарин ҳасадга, у нақадар адолатли! Бу дард энг олдин жазони ҳасадчининг ўзидан бошлайди ва уни ўлдиради!"
Али розияллоҳу анҳу айтади: "Ажал мустаҳкам қалъадир".
Ҳукамолардан бири айтади: "Қўрқоқ бир неча бор ўлади. Ботир бир марта ўлади".
Агар Аллоҳ таоло бирор бандасига танглик пайтида яхшиликни истаса, унга худди Уҳуд жангида Талҳа розияллоҳу анҳуга берганидек ором уйқусини беради. Ўшанда ором ва роҳатда бўлган Талҳа розияллоҳу анҳунинг қўлларидан қиличлари бир неча бор тушиб кетган эди.
"Ҳар бир жон (эгаси) Аллоҳнинг изни билангина муҳлати белгилаб қўйилган битик (ажал) етганида ўлади. Ким дунё савоби (ўлжа)ни ирода қилса, унга ўшандан берурмиз. Ким охират савобини ирода қилса, унга (ҳам) ўшандан берурмиз. Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз" (Оли Имрон сураси, 145-оят).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ўлимни талаб қилаверганингизда ҳам сизларга ҳаёт берилаверади".
ЎКИНМАНГ! Аллоҳ сизни ҳимоя қилади. Фаришталар сиз учун Аллоҳдан мағфират сўрайди. Мўминлар ҳар намозларида, дуоларида сизни эслашади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Қуръон сизга яхши ваъдаларни бераётир. Булардан ҳам энг буюгИ энг Меҳрибон Зотнинг раҳмати бор.
ЎКИНМАНГ! Чунки яхшиликнинг савоби ўн баробардан етти юз баробаргача ва ундан ҳам кўпдир. Ёмонликнинг жазоси эса агар Аллоҳ гуноҳдан ўтиб, уни кечмаса, бир баробардир. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла карамининг мисли йўқдир. Унинг олийжаноблигига ҳеч бир нарса тенг келмас.
ЎКИНМАНГ! Чунки сиз Аллоҳни бир дегувчилардансиз, уммат ҳимоячисисиз, қибла аҳлидансиз. Сизга Аллоҳ ва Унинг расули соллаллоҳу алайҳи васалламга асл муҳаббат бор. Сиз гуноҳ қилсангиз, афсус чекасиз. Чиройли амал қилсангиз, севинасиз. Сизда ўзингиз билмайдиган кўп яхшиликлар бор.
ЎКИНМАНГ! Чунки сиз кенглик ва танглик, бойлик ва фақирлик вақтида ҳам яхшилик устидасиз.
Во ажабо, мўминнинг барча иши ўзи учун хайриятдир! Бундайин неъмат фақат мўминга берилган. Унга хурсандлик етсаю шукр қилса, ўзи учун яхши бўлади. Мусибат етиб сабр қилса, бу ҳам ўзи учун яхшиликдир.
"Ўкинманг" китобидан.

👍5
Яҳудий олимнинг исломга кириши
“Яҳудий миллатига мансуб америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам Қуръони карим оятлари билан танишганидан сўнг Исломни қабул қилди. Маълум бўлишича Қуръони каримдаги ажрашган аёллар уч ҳайз муддати ичида идда сақлаши тўғрисидаги масалалар Альберт Эйнштейн номидаги институтда фаолият олиб бораётган олимнинг эътиборини ўзига тортган. Унинг олиб борган тадқиқотларига кўра, аёл кишининг организми эркаклар хромосома “из”ларидан халос бўлиши учун айнан шу муддат керак бўлар экан”, — дея хабар беради араб оммавий ахборот воситалари.
Миср миллий марказининг медицина бўйича профессори Абдулбосит Саъиднинг айтишича, Гиллхамнинг тадқиқотларига кўра аёллар жинсий алоқадан сўнг бир ой мобайнида эркаклар “из”идан фақат 25-30 фоизгагина тозаланар экан. Тўлиқ тозаланиш учун Қуръони каримда айтилганидек, тўрт ой вақт кетаркан.
Мазкур кашфиёт Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканига яна бир бор кучли ҳужжат бўлди.
Аввалига АҚШдаги мусулмонлар истиқомат қиладиган жойларда, сўнгра мусулмонлар яшамайдиган жойларда ўз тадқиқотларини олиб борган Гиллхамнинг аниқлашича, мусулмон аёллардан фарқли ўлароқ, бошқа аёллар ўз таналарида бир нечта эркакларнинг хромосомаларига эга эканлар. Ҳатто у ўзининг аёлини ҳам текшириб, унда учта эркакнинг “изи” борлигини кўради. Бу эса унинг зино қилганидан дарак эди. Гиллхам ўзининг учта фарзандидан фақат биттасига ота эканини ҳам аниқлайди. Ўшанда эмбриолог олим “муслималар дунёда энг покиза аёллар экан”, деган хулосага келади.
“Хислатли ҳикматлар шарҳи”
китобидан олинди.

БИРОДАРИ БИЛАН БИР ЙИЛ АРАЗЛАШИБ ЮРИШ
Абу Хирош Асламийдан ривоят қилинади:
"У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, бу унинг қонини тўккан билан баробардир", деганларини эшитган экан".
Шарҳ: Бир мусулмон кишининг дин қардоши ила бир йил гаплашмай юриши жуда оғир гуноҳ. Шунинг учун узоқ муддат бировдан аразлаб, қасддан алоқани узиб юриш мўмин-мусулмон одамга тўғри келмайди.
Мўмин мўминдан фақат уч кунгина аразлаши мумкин. Инсоннинг ўзига хос заифликлари ҳисобга олиниб, шу муддатда аразлашга рухсат берилган. Бундан ортиқ аразлашиб юриш ҳалол эмас. Бу эса ҳаром деганидир. Мўмин киши шариатда ҳаром бўлган нарсани қилиши мумкин эмас.
Бир йилгача ярашмай, аразлаб юриш эса билиб туриб ҳаром ишда бардавом бўлиш демакдир. Бу ишда эҳтиёт бўлиш, аразлашган одам билан тезроқ ярашиш чораларини ахтариш ва уни амалга ошириш лозим.
Имрон ибн Абу Анасдан ривоят қилинади:
"У кишига Аслам қабиласидан бир саҳобий шундай деган эканлар:
"Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Мўмин кишидан бир йил аразлаб юриш унинг қонини тўкиш билан баробардир", деганларини эшитдим".
Ўша мажлисда Муҳаммад ибн Мункадир ва Абдуллоҳ ибн Абу Аттоблар ҳам бор эди. Улар "Биз ҳам ундан шуни эшитганмиз", дейишди".
Шарҳ: Шунинг учун аразлашиш бу даражада узоқ чўзилиб кетиши мумкин эмас экан. Юқорида айтилганидек, мўмин-мусулмонлар уч кунгача ёки ундан тезроқ муддатда аразлашишни тугатиш пайидан бўлишлари керак.
Аразлашиб қолганлар тўғрисида.
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонга ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаб юриши ҳалол эмас. Учрашганларида униси ҳам юз ўгиради, буниси ҳам юз ўгиради. Уларнинг яхшиси аввал салом берганидир", дедилар".
Шарҳ: Аразлашган икки киши кўчада учрашиб қолиб, бир-биридан юз ўгириб ўтиб кетиши ҳаром. Мана шу икки кишининг кай бири аввал салом берса, шуниси яхшироғи бўлади.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг бурчи. Аввало, уришиш, аразлашиш керак эмас. Мабодо бандалик қилиб, жаҳл устида аразлашиб қолинадиган бўлса, уч кун муддат ичида инсон ўзини ўнглаб, жаҳлидан тушиб, Аллоҳдан қўрқиб, орани ислоҳ қилишга ўтиши керак.
Аразлашгандан кейин дастлаб учрашганда юз ўгириб кетмай, дарров салом беришга ҳаракат қилиш лозим.
Ҳишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
"Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмондан уч кечадан ортиқ аразлаши ҳалол эмас.
Икковлари уч кечадан ортиқ аразлашиб юрса ва шу ҳолда давом этишса, иккови ҳам ҳақдан четлаган бўлади.
Улардан қай бири биринчи бўлиб (аразидан) қайтса, бу унинг гуноҳларига каффорат бўлади.
Агар улар аразлашган ҳолда вафот этишса, икковлари ҳам жаннатга киришмайди".
Шарҳ: Аввал ҳам зикр қилинган бу ҳадисдан мўмин-мусулмонларнинг ўзаро уришиши, алоқаларини узиши, алоқа узилган ҳолда бардавом бўлишлари нақадар ёмонлигини билиб олдик.
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар, уч кундан ўтказмасдан ярашиб олишлари лозим бўлади. Акс ҳолда икки томонга ҳам оғир оқибатлар етади.
Бу ҳикматни ниҳоятда яхши тушуниб олишимиз, атрофдагиларга ҳам тушунтиришимиз, оқибатларининг ёмон бўишини англаб етишимиз ва англашимиз ҳамда бунга амал қилиб боришимиз керак.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

ШАРЪИЙ ҚЎШИЛИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз ўз аҳлига (жуфти ҳалолига) қўшилмоқчи бўлса:
بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا
«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа»,
деса, албатта, агар бундан уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривояти).
Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни йироқ қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсанг (фарзанд)дан четда қилгин».

"Piskent" jome masjidiga O'zbekiston musulmonlari idorasining birinchi o'rinbosari 𝐈𝐛𝐫𝐨𝐡𝐢𝐦𝐣𝐨𝐧 𝐈𝐧𝐨𝐦𝐨𝐯 domla tashrif buyurdilar.
МУСИБАТГА САБР ҚИЛИШ, МАШАҚҚАТНИ КЎТАРИШ НАЖОТ ВА САОДАТ ЙЎЛИДИР
"(Эй Муҳаммад!) Сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳ (ёрдами) билангина мумкиндир..." (Наҳл сураси, 127-оят).
"...Бас, (менинг бурчим) чиройли сабрдир. Сизлар тавсифлаётган нарсага (сабр қилишга) Аллоҳ (менга) мададкордир" (Юсуф сураси, 18-оят).
"Бас, (эй Муҳаммад, кофирларнинг азиятларига) чиройли сабр билан сабр қилинг!" (Маориж сураси, 5-оят).
"(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларинг сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай..." (Раъд сураси, 24-оят).
"...ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!..." (Луқмон сураси, 17-оят).
"Эй имон келтирганлар! Сабр қилинглар, бағрикенг бўлинглар ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб туринглар!..." (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Сабр билан гўзал ҳаётга етдик".
Мусибат пайтида аҳли суннат учун уч йўл бор: "Сабр, дуо ва кенгликни кутиш".
Ҳадис: "Ҳеч бир киши эшитган мусибатига Аллоҳдан кўра сабрлироқ эмас. Кофирлар Унинг хотини ва фарзанди бор, дейишди. Аллоҳ эса уларни кечириб, ризқ бераверади".
Ҳадис: "Мусога Аллоҳ раҳм қилсин. У бундан ҳам кўпроғи билан мусибатланади ва сабр қилди".
Ҳадис: "Ким сабр кўрсатса, Аллоҳ унга сокинлик беради".
Юксакликка хаёллар ва уйқудаги тушлар билан эмас, балки қатъият ва матонат билан эришилади.
"Ўкинма" китобидан.

👏1
КЎЗНИ ТИЙИШ – ҚАЛБ УЧУН РОҲАТ
Аллоҳ таоло инсон танасининг айрим жойларига қарашни ман этган. Бунинг фойдалари бисёр. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, оилалар тинч бўлади. Бунинг биз билган-билмаган ҳикматлари кўп.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деган: “(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар ! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ишлардан Хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!..” (Нур сураси, 30-31-оятлар).
Одатда, мусулмон эркаклар учун айтилган гап муслима аёлларга ҳам тегишли бўлади. Аммо мазкур масала ўта муҳимлигидан эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида мурожаат этилмоқда.
Оятдаги “мана шу улар учун энг тоза (йўлдир)” жумласига эътибор қаратамиз. Уламолар таъкидлашича, номаҳрамларга ёмон кўз билан қарамаслик, бузуқ ишлардан узоқ юриш қалб поклиги учун муҳимдир.
Айтишларича, ким кўзини ҳаромдан тийса, Аллоҳ унинг басиратида бир нур пайдо қилади .
Арабча “басират” сўзи “ақл-идрок”, “заковат”, “қалб кўзи”, “тажриба”, “ҳужжат”, “ибрат” каби маъноларни англатади.
Ислом дини ўзида поклик, иффат каби фазилатларни мужассам этган. Мазкур қайтариқда ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “(Номаҳрамларга) назар солиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, У Зот азза ва жалла шундай имонни беради. Унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади ”.
Бир ўйлаб кўрайлик: намозда, умуман ибодатларда ҳузур-ҳаловат тополмаётганимизга сабаб кўзни тия олмаслик эмасмикан?!
Аллоҳ таоло бизга намозни шунчаки ўқиб қўйишни эмас, тўкис адо этишни буюрган. Намозда хушуъни топаман, деган одам биринчи навбатда кўзини, тилини, қулоғини, борингки, барча аъзоларини ҳаромдан сақлайди. Шунда секин-аста хушуъсизлик дардидан халос бўлади.
Қуръони каримда айтилишича, номаҳрамлар билан бузуқ иш қилиш нияти бор одамнинг қалби касалдир. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй, Пайғамбар аёллари, сизлар аёллардан биронтаси каби эмассизлар (яъни, бирон аёл фазл-мартабада сизлар каби бўлолмайди). Агар тақводор бўлсангиз (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида касаллик бўлган кимса тама қилиб қолади. Яхши – тўғри сўзни сўзланг!” (Аҳзоб сураси, 32-оят).
Яъни: эй, Пайғамбар алайҳиссалом аёллари! Бегона эркаклар шаҳватини қўзғайдиган тарзда майин овозда гапирманг. Қалбида касаллик бор кимса сизлар билан бу оҳангда гаплашса, нияти бузилади.

👍2👏1
ҲАҚОРАТГА ҲИКМАТЛИ ЖАВОБЛАР
Форс подшоҳлари ичида бир золим ва қаҳри қаттиқ подшоҳ бор эди. Бир куни унинг ошпази таом олиб келди. Овқатни подшоҳнинг олдига қўяётиб унинг кийимига нуқтадек сачратиб юборди. Подшоҳ ниҳоятда ғазабланди. Ошпаз боши кетишини англади ва идишдаги қолган овқатнинг барини подшоҳнинг устидан тўкди. Ҳайрон қолган подшоҳ ундан сўради:
- Нега бундай қилдинг? Ахир мен сени нуқтадек таом учун қатл қилмоқчи эдим-ку!
Ошпаз деди:
- Кишилар "подшоҳ бир неча йиллар садоқатла хизмат қилган ошпазини нуқтадек таом сачрагани учун ўлдирибди", дейишларидан хижолат бўлдим. Кишилар сизни маъзур билишлари учун "жиноят"ни катталаштирдим!
Подшоҳ уни кечириб унга мукофот беришларини амр қилди!
Юмшоқлик буюклар хислатидандир. Араблар жоҳилият даврида юмшоқликни макорими ахлоқдан ҳисоблашар эди. Ислом келиб уни рижоллар ахлоқининг зийнатига айлантирди.
Аммо шуни билишимиз керакки, куч-қуввати йўқ инсоннинг юмшоқлиги аксар вақт ҳақиқий бўлмайди. Яъни, заиф инсон ўзи шундоқ ҳам юмшоқ бўлади. Аммо юмшоқлик ёнида куч ва қувват бўлса, интиқом олишга қодир бўлсангиз-у юмшоқлик қилсангиз, мана шу ҳақиқий мақталган юмшоқлик бўлади.
Йўқса, у ўзини чиройли кўрсатишга уринаётган хорлик ёки кечириш тўнига яшириниб олган ожизлик бўлади!
Бир киши Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳуни сўкди. У сўкишдан тўхтагач, Абдуллоҳ ибн Аббос мавлоси Икримага деди:
- Унинг бирор-бир эҳтиёжи бормикин, биз адо қиламиз?
Сўккан кишининг Абдуллоҳ ибн Аббоснинг юмшоқлигидан хижолат бўлиб боши эгилиб қолди.
Буюк соҳобий Абу Зарр розиёллоҳу анҳуни бир киши сўкди. Шунда Абу Зарр унга деди:
"Эй фалончи! Бизни сўкишга чуқур шўнғима. Сулҳ учун ўрин қолдир. Биз Аллоҳга биз учун осий бўлганларни мукофотлагандан кўра кўпроқ Аллоҳга итоат қиламиз!".
Бир киши имом Шаъбийни сўкди. Шунда Шаъбий унга деди:
"Агар росгўй бўлсанг Аллоҳ мени мағфират қилсин. Агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ сени мағфират қилсин!".
Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳга ёмон гапларни гапирди. Шунда Умар унга деди:
"Ҳечқиси йўқ. Сен шайтонни менга қарши қайрашни истадинг. Мен унинг макрига учиб сенга зулм қилиб қўйсам эртага унинг бадалини сенга тўлашим лозим бўлади. Йўлингга кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилсин!".
Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ

👍3
ИНСОН ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ МУМКИНМИ?
Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.