Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ОНА ЗАКОВАТИ

Асмаъий айтади:
"Хунфусо жуда хуник эди. Бир куни у кўчадан келиб онасига деди:
- Онажон! Нега инсонлар мени кўришса юзимга тупуришади?!
Онаси деди:
- Чиройли бўлганинг учун улар сени ҳасаддан асрамоқчи бўлишади. Шунинг учун юзингга туфлаб сени хуник қилиб қўйишади.
Биз парчалаш замонида яшаяпмиз. Бу парчалаш уйда онадан, отадан, ака-укалардан бошланади. Сўнгра мактабда ўқитувчилар ва синфдошлар бошлашади. Сўнгра оила ва дўстлар парчалашади. Тойилганни йиқитишади, хато қилиб қўйса тошбўрон қилишади. Қоқилганни заҳарли тиллари билан чақишади.
Инсондаги энергияни бунақанги парчалаш йўқ қилиб юборади. Ундаги қудратни ёшлигиданоқ барбод қилади.
Ақлли она фарзандининг нафси парчаланишининг олдини олади, унинг ақлини барбод бўлишдан сақлайди. Мана сизга мисол:
Муҳаммад ибн Абдурраҳмоннинг бўйни жуда қисқа бўлиб у кўринмас эди. Гўё боши баданига кириб кетгандек эди. Икки елкаси эса юқорига бўртиб чиққан эди.
У бир куни онасига деди:
- Онажон! Қайси мажлисга бормай, инсонлар менинг устимдан кулишади, масхара қилишади.
Онаси унга деди:
- Ўғлим! Сен илм талаб қил. Илм инсонни кўтаради.
Она тўғри ташхис қўйди. Муҳаммад онасининг насиҳатига амал қилиб илм олди, ҳаракат қилди. Вақти келиб Маккада қози бўлди. Йигирма йил хизмат қилди. Хусуматчилар унинг ҳузурида токи кетгунларича қалтираб ўтиришар эди.

Яна бир воқеа:
Лампочкани ихтиро қилган олим Томас Эдисон болалик пайтида уйига қайтиб: "Онажон! Мана бу хатни мактабдан бериб юборишди" , деб онасига бир мактуб беради. Она мактубга бирров кўз югуртиради. Сўнг кўзи жиққа ёшга тўлиб, мактубни жажжи ўғлига ўқиб бера бошлайди:
"Хоним! Ўғлингиз жуда иқтидорли. Бироқ, бизнинг мактабимиз унинг қобилияти учун кичиклик қилади. У мустақил таълим ола қолсин!".

Орадан бир неча йил ўтди. Томас Эдисон инсоният тарихидаги энг буюк ихтироларни қилди. Онаси вафот этгач, Эдисон унинг шкафини титкилаб ўтириб, ўша мактубни топиб олди. Не кўз билан кўрсинки, мактубда бутунлай бошқа гаплар ёзилган эди: "Хоним! Ўғлингизнинг ақли паст, эртадан бизнинг мактабга бормасин!".
Томас Эдисон узоқ йиғлади. Анчагача ўзини тўхтата олмади. Ниҳоят, хотиралар дафтарига қуйидаги сатрларни ёзди: " Томас Эдисон ғирт калтафаҳм, аҳмоқ бола эди. Лекин онасининг гўзал хизмати сабабли ноёб истедод соҳибига айланди".

Инсонлар ақлли, солиҳа оналарга муҳтождирлар. Улар фарзандлари учун биринчи ғиштни қўйиб беришади.
Қанча-қанча аччиқ сўзлар покиза қалбларни вайрон қилган, истедодларни сўндирган.
Қанча-қанча олимлар деҳқон кийимини кийиб юришибти.
Қанча-қанча ислоҳотчилар кўча тозалашаяпти. Уларни куйдирадиган гаплар тамом қилган.
Бир киши айтган экан:
"Ҳалок бўлган кишининг қандай ҳалок бўлганидан ажабланмаса бўлади. Аммо қутилиб қолган кишининг қандай қутилганидан ҳар қанча ажабланса арзийди!".
Ғазаб вақтида фарзандларимиздан оғзимизни тияйлик. Тилимизни боғлаб қўяйлик. Эҳтимол бизнинг сабримиз фарзандимизни халқимизни етаклайдиган, уни маърифатини оширадиган имом ва олим қилар.
Хунфусонинг онасидан ҳикматни олинг!

Abdulqodir Polvonov

Обуна:
https://t.me/diyonatli
ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ

Таҳоратнинг учинчи фарзи – оёқларни ювишдир.

Таҳоратда оёқ қандай ювилади?

• таҳоратда икки оёқ тўпиқлари билан ювилади

Оёқни ювиш билан боғлиқ баъзи масалалар

• агар бир одамнинг қўли, оёғи кесилган бўлса, тирсагидан ва тўпиғидан ҳеч нарса қолмаган бўлса, ювиш соқит бўлади, агар озгина нимадир қолган бўлса, ўша жой ювилади, бу вожиб

• бир одам икки оёғини ёғласа, устидан таҳорат қилса, ёғ остига сув етмаса ҳам, таҳорати дуруст ҳисобланади

• агар танада пашша ёки бурганинг нажосати бўлса, таҳоратдан сўнг тагига сув етмаса, таҳорат дуруст ҳисобланади, чунки бу ҳашаротларнинг нажосатидан сақланиш мумкин эмас

• бир одамнинг танасида ёрилган жойи бўлса, ўша жойни юва олмаса, фарз соқит бўлади, сув қуйса, кифоя. Сув ҳам қуя олмаса, масҳ тортади. Масҳ ҳам торта олмаса, жароҳатни қолдириб, атрофини ювади

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

——————

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/47


Обуна бўлинг:
https://t.me/diyonatli
ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси ва вилоят имомлари юртимизнинг етук қориларидан бўлган, ўн беш йилдан ортиқ Миср давлатида Қуръон қироати ва бошқа илмлардан таҳсил олган, хушовоз ҳофиз, устоз Зайниддин қори Усмоновнинг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.
Устоз Зайниддин қори 1976 йил 24 январь куни Наманган вилоятида таваллуд топганлар. Дастлаб шу ерда устозлар қўлида Қуръон ёдлаганлар. Кейин Мисрга бориб, «Ал‑Азҳар» университетида Қироат маъҳадида таҳсил олганлар. У ерда тажвид бўйича шаҳодатномаларга эга бўлган зот эдилар. Бундан ташқари, 10 хил Қуръон қироатини ватанимизга олиб келган пешқадамлардан эди.
Аллоҳ таоло марҳум Зайниддин қорини Ўз раҳматига олиб, Қуръон қориларига ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!
«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1442 Ҳ. ЙИЛ, 27 СЕНТЯБР ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ - 04:59
⏰ ҚУЁШ - 06:16
⏰ ПЕШИН - 12:19
⏰ АСР - 16:25
⏰ ШОМ - 18:13
⏰ ХУФТОН -19:26
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Абу Ҳурайра Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Бир киши Набийﷺ га васият қилинг, дедилар.

Набийﷺ :" Ғазабланма" дедилар.


У киши яна бир неча бор қайта сўради.

Набийﷺ:" Ғазабланма" дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ:

Бошқа ривоятда "Ғазабланма, жаннат сеники бўлади", - деганлар.

-------------
Улашинг:

https://t.me/diyonatli/51
Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:

" Қиёмат кунида, банданинг энг аввал сўраладиган амали намоздир.

Агар намози яроқли бўлса,қолган амаллари ҳам яроқли бўлади.

Агар намози яроқсиз бўлса қолган амаллари ҳам яроқсиз бўлади".

( Ибн Можа ривояти)

‐--------
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/52
👍1
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

– Поклик иймондандир;

– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

– Қон олдириш – шифо;

– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

– Ёлғиз овқатланманг;

– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.
‐------------

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси ва вилоятидаги барча имом-хатиб ва имом-ноиблар Довудхон тўра домлани вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Ушбу оғир дамларда марҳумнинг барча яқинларига сабр тилаймиз.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳум домлани барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ

Таҳоратнинг тўртинчи фарзи – бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортишдир

Бошга таҳоратда қандай масҳ тортилади?

• қўлни сув билан намлаб, пешонанинг чегарасидан бошлаб, жимжилоқ, номсиз ва ўрта бармоқ бир қилиниб, соч (бошнинг тепа қисми) устидан бўйингача сурилади, кўрсаткич бармоқ билан қулоқ ичи ва бош бармоқ билан қулоқ таши ҳам намланади

Бошга масҳ тортиш билан боғлиқ масалалар

• қор билан бошга масҳ тортиш мумкин

• масҳ тортишда қўлдаги ҳўл (нам)нинг томиши ёки томмаслигининг фарқи йўқ

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/56

Обуна бўлинг:
https://t.me/diyonatli
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ

3
-қисм

Навбатдаги байтларда Эшон Сўфи кўзимиз ўрганиб, оддий ҳолга айланиб қолган манзаралар, аслида, ақлимизни лол қолдириб, ҳайратимизни ошириши керак бўлган илоҳий далиллар эканига эътиборимизни буради:

Самовот уйини тутди муаллақ,
Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ...

Падид этди жаҳон ичра фавосил,
Қилур ҳар фасла турлук нашъа ҳосил.

Ажаб сунъу, ажаб аҳкоми тақдир,
Қилур бир қурсдин олам кўзин сер.

Мазмуни:

Аллоҳ осмонни бир уй қилди, бу уйни устунсиз кўтариб қўйди. Шу тариқа бутун жаҳонга Ўзининг мутлақ ҳукмни кўрсатди. Жаҳонда ҳамма нарсани ўзаро боғлиқ қилиб яратди, бу боғланишлардан фаслларни берди. Аллоҳнинг ажойиб санъати, ажойиб тақдир ҳукмларига қарангки, биргина кулча билан бутун олам кўзини нурга тўлдирди.
Шарҳи:

Муаллиф коинотнинг устунсиз яралганига диққат қаратмоқда.

Табиатдаги ҳар бир ҳодиса ўзаро боғлиқлиги ҳам Аллоҳнинг ал-Ҳакийм сифатидан дарак беради.

Аллоҳ шу қадар қудратлики, биргина кулча – қуёш билан оламни ёритиб қўйди, Ер юзини нурга, ҳаётга тўлдирди.

3-қисм тугади

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #учинчиқисм #ақийда

——————
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/58

Обуна бўлинг:
https://t.me/diyonatli
ПОДШОҲЛАР ОРОЛИ.
Ҳикоя қилинишича, қадимда бир шаҳар бўлиб у ўтиб бўлмас девор билан ўраб олинган экан. У шаҳарнинг қонунига кўра унда подшоҳ бўлган киши бир йилдан ортиқ подшоҳлик қила олмас экан. Бир йил ўтганидан сўнг унга оқ кийим кийдириб, атирлар сепиб, елкаларида кўтариб шаҳарни айлантиришар, сўнгра уни ташландиқ бир оролга элтиб ташлашар экан. Унинг қолган умри ўша ерда ўтар экан.
Подшоҳлардан бири бир йиллик муддатини тугатибди. Одатдагидек унга ҳам оппоқ кийим кийдириб атирлар сепишибди. Сўнгра елкаларида кўтаришиб шаҳарни айлантиришибди. У билан шаҳар аҳли видолашибди. Вазият барча учун жуда ҳам аламли ва маҳзунли эди. Сўнгра улар подшоҳни кемага солиб узоқдаги кимсасиз оролга элтиб ташлашибди. Қайтишда чўкаётган кемага кўзлари тушибди. Ундан фақатгина бир ёш йигит бир бўлак тахтага осилиб тирик қолган эди. Улар йигитни қутқариб кемага олишибди. Уни шаҳарга олиб бориб бир йил подшоҳлик қилиб беришини сўрашибди. Аввалда йигит бош тортибди. Унга шаҳардаги қонунни тушунтиришибди.
Бир йилдан сўнг ташландиқ оролга ташлаб келишларини айтишибди.


Йигит подшоҳ бўлибди. Уч ундан сўнг подшоҳ ҳалиги оролни зиёрат қилмоқчи эканлигини айтибди. Уни оролга олиб боришибди. Орол чангалзор бўлиб у ердан ваҳший ҳайвонлар овози эшитилиб турар эди. У оролни айланиб у ерда олдинги подшоҳларнинг суякларини сочилиб ётганини кўрди. Шундан сўнг подшоҳ шаҳарга қайтиб юзта ишчини жамлади. Уларни оролга олиб бориб уни тозалашларини буюрди. У ерда қаср қурдирди. Кемалар учун порт қурди. Ойда бир марта ишлар ўз маромида кетаётганини текшириш учун оролни зиёрат қилиб турди. Ишлар тезлик билан борар эди.

Вақт ўтиб орол гўзал маконга айланди. Подшоҳ закий инсон эди. У оддий кийимлар кияр, шаҳардаги ҳаёти учун кўп нарса сарф қилмас эди. Бундан ташқари у ўзига берилган маошни ҳам шу оролни обод қилишга сарф қилди. Бир йил ўтди. Подшоҳнинг оролга борадиган пайти келди. Унга оқ кийим кийдиришди. Атирлар сепишди. Сўнгра елкаларида кўтариб олдинги подшоҳлар каби шаҳар айлантиришди. Аммо унда олдинги подшоҳларда бўлгани каби хафалик кўринмас эди.

У ўзининг фатонати билан умрининг қолган қисмини ўтказадиган ватанини обод қилган эди. У хурсанд эди. Шаҳардаги машаққатлардан, инсонларнинг ташвишларидан ниҳоят ором олади. У гўё дабдабали сафарга чиқаётган киши каби йўлга хотиржам чиқди...

Биринчи ва охирги дарс:

Ҳаёт бу ўша шаҳар. Биздан ҳар биримиз у шаҳарда вақтинча сайланадиган подшоҳлармиз. Ҳар биримиз ҳаётини ўзи истаганидек ўтказади. Аммо бир куни бизга оқ кийим кийдириб, атирлар сепиб, елкаларида кўтариб оролга ташлаб келишади. Ким оролни унутиб шаҳарни обод қилган бўлса харобазорга боради. Кетадиган куни маҳзун бўлади. Чунки у вақтинчалик неъматлардан абадий бадбахтлик томон боради.
Кимки закий бўлиб подшоҳлик даврини ташландиқ оролни обод қилишга сарфласа кетадиган куни бахтиёр бўлади. У ўзини қамоқдан озод қилинган маҳбусдек сезади. У ғам-ташвишлардан, масъулиятдан, беморликлардан, оғриқлардан озод қилинди. У гўё охири йўқ сўроқ-савол сафарига кетаётганга ўхшайди. Бугун бизнинг ҳар биримиз подшоҳмиз. Орол охират диёри. Албатта барчамиз у ерга борамиз. Ким гул экса уни тергани боради. Ким тикан экса уни тергани албатта боради.

Abdulqodir Polvonov.
Аллоҳнинг хавф-хатар йўқ, маҳзун бўлмайдиган дўстлари

– Ҳасаннинг бундай дегани ривоят қилинади: «Росулуллоҳ ﷺнинг асҳобларидан бир киши бундай деди: Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, истасангиз, Аллоҳга онт ичиб айтаманки, Аллоҳнинг энг маҳбуб бандалари, бандаларга Аллоҳни севдирадиган ва ер юзида насиҳат қилиб кезадиган кишилардир».

– Курдус ибн Амр ривоят қиладики, у китобларни ўқиганлардан бири эди: «Аллоҳ нозил қилган китобларда шу нарса борки, Аллоҳ севган бандасини унинг тазаррусини эшитмоқ учун синайди».

– Омир ибн Абдуқайс ривоят қиладики, у бундай дер экан:
«Аллоҳни шу даражада севдимки, бу севги ҳар қандай мусибатни мен учун енгил қилиб қўйди, ҳар қандай масалага рози қилди. Натижада, Аллоҳни севганим ҳолда ўтказган куну тунларимга афсусланмай қолдим».

– Фузайл ибн Иёз ривоят қилади: менга ушбу хабар келди: «Қиёмат куни халойиқ орасида Аллоҳ учун энг ҳурматли ва Уни энг яхши кўрувчи, Аллоҳ билан энг яқин ҳамсуҳбат бўлган кишилар ҳар қандай аҳволда Аллоҳга ҳамд айтган кишилардир».
👍1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бир даҳрий машҳур даватчи Аҳмад Дийдотдан:

“Ўлсангу, охиратнинг ёлғон эканини кўрсанг , ўзингни қандай ҳис қиларкинсан?“ - деб сўради .


Дийдот:

“Ўзинг ўлсангу, охиратнинг ҳақиқат эканини кўрганингчалик ёмон ҳис қилмайман“ - деб жавоб қилдилар.

(Улуғлар шундай яшашган)

Аҳмад Муҳаммад Турсун
Замон айланувчидир

Ҳаммамиз ҳам бир кун келиб ҳаётимизда бирор синовга дуч келамиз.

Шундай экан, нега бошқаларнинг бошига мусибат тушганда хурсанд бўламиз?

Орамизда ким ҳеч бир мусибатга йўлиқмасликка ишончнома ёки шартнома олган?

Барчамиз Аллоҳ таолонинг қудрати остидаги заиф бандалармиз.

Шундай экан, офият етганида ҳамд айтинг, барча учун саломатлик тилаб дуо қилинг ва бошқаларнинг жафо чекаётганидан хурсанд бўлманг!

Зеро, замон айланувчидир. Ичи қора киши эсипаст, раҳм-шафқатсиз ва қалби ўлик бўлади.

Сиз эса мусибатга учраган кишиларга кўмакчи, жафога йўлиққанларга елкадош ва бандаларнинг оғриғига малҳам бўлинг!

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📚 "Қалб тубидан" китоби
Ибн Аббос Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қиладилар:

«Тўрт нарса борки, кимга улар берилган бўлса, у дунёю охират яхшилигига ноил бўлибди:

шукр қилувчи қалб;


зикр қилувчи тил;

синовларга сабр қилувчи тан;

эрнинг молидан эмас, балки ўзининг нафс-ҳавосидан қўрққани учун хиралик билан талаб қилавермайдиган аёл».

------------
Улашинг:

https://t.me/diyonatli/65