Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИБРОҲИМ АДҲАМ

Иброҳим Адҳам тахти равонда ўтираркан, сарой томонидан келаётган оёқ овозини эшитди.

Сарой томида бир тўда одам у ёқ-бу ёққа шахдам қадамлар-ла юриб келарди.

Иброҳим Адҳам бошини деразадан чиқариб: -Сарой томида юрган ким бўлди? Томда нима ишингиз бор? – дея сўради.

Томдагилар: - Туяларимизни йўқотиб қўйдик, уни излаяпмиз, - дейишди.

Иброҳим Адҳам ҳайратлана-ҳайратлана яна сўради:

Тун ярмида сарой томида туя изланадими?
Туянинг сарой томидан қидирилганини қаерда кўргансизлар?
Ўзинг тахтда ўтириб подишоҳлик қилаётганингда Аллоҳни излаб, уни топишга тиришасану, бизнинг томда юриб туя қидиришимизга нега ҳайрон бўласан.
Томдагилар жавоб беришди:

Буни эшитган Иброҳим Адҳам тожу-тахтидан воз кечиб, дарвешлик йўлини ихтиёр этди.

РУМИЙДАН ЖАВОҲИРЛАР.

👉 @diyonatli
МУСИБАТ АҲЛИДАН ИБРАТЛАНИНГ

Ўнг ва чап томонингизга боқинг, жабрдийдаларни кўрасиз. Ҳар уйда оҳ-воҳ ва ҳар ёноқда кўзёш, ҳар водийда мазлумлар бор. Мусибатзада қанча кўп бўлса, шунча сабр қилувчи ҳам бор. Жабрдийда фақат сиз эмас, аксинча, бошқаларга қараганда мусибатингиз оз. Йиллар мобайнида тўшакка михланиб, ўнг ёки чап томонига ағдарилиб, оғриқдан инграйдиган, дард сабабли бор овози билан дод солувчиларнинг саноғи йўқ.
Кўп йиллардан бери қуёшни кўрмай, зиндонбанд қилинган маҳбуслар бор. Гуллаган, яшнаган ёшлик даврларида жигаргўшаларидан ажраган эркак ва аёллар ҳам кўп учрайди. Қанчадан-қанча бахтиқаро, қарзга ботган, мусибатга дучор бўлганлар бор.
Демак, шулардан ибрат олиш вақти етди. Аниқ билингки: бу ҳаёт мўмин учун қамоқхона ҳамда ғам-андуҳ диёридир.
Эрталаб одамлар билан гавжум бўлган касрлар кечки пайт ҳувиллаб қолмоқда қолмоқда. Қачондир тўкис, соғлом, бадавлат, серфарзанд бўлганлар бир куни келиб, камбағалликка, ўлимга, айрилиққа, касалликка йўлиқмоқда.
"...Уларни қандай (ҳалок) қилганмиз ҳам сизларга аниқ маълум эди. Биз сизлар учун (қанчадан-қанча) мисоллар келтирган эдик" (Иброҳим сураси, 45-оят).
Биласиз, туя ҳеч қачон ўзи тош устига чўкмайди. Аммо ўргатилса, чўкади. Сиз ҳам ўзингизни мусибатларни қабул қилишга ўргатинг. Сизнинг бошингизга тушганларни аирофингиздагилар ва замон чархпалагида сиздан олдин ўтиб кетганларнинг балоларига солиштириб кўринг! Шунда аҳволингиз уларга нисбатан анча енгил, сизга етган мусибатлар игнанинг учидек арзимас нарса эканини биласиз.
Аллоҳ таолога Унинг меҳрибонлиги учун ҳамд айтинг, сизга қолдирганига шукр қилинг, олиб қўйганлари эвазига савоб кутинг ва атрофингиздагилардан ибрат олинг!
Бу борада сиз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнак бор. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига туянинг ичак-чавоқларини ташлашди; икки оёқлари жароҳатланди; юзлари ёрилди; қамал қилиндилар ва ўша пайтда дарахт баргларини ейиш даражасида оч қолдилар; Маккадан қувилдилар; тишлари синди; пок хотинларининг обрўлари топталди; саҳобаларидан етмиштаси ўлдирилди; ҳаётлик чоғларида ўғиллари ва бир неча қизларидан айрилдилар; очликдан қоринларига тош боғладилар; "шоир", "коҳин", "мажнун", "ёлғончи" деган туҳматларга қолдилар, бироқ Аллоҳ у зотни Ўзи асради.
Булар, шубҳасиз, аниқ мусибатлар ва кичик бўлмаган имтиҳон эди. У зотдан илгари Закариё алайҳиссалом ўлдирилдилар, Яҳё алайҳиссалом сўйилдилар, Мусо алайҳиссалом ташлаб юборилдилар, Иброҳим алайҳиссалом ўтга отилдилар.
Солиҳ салафлар ҳам шу йўлдан бордилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз қонига бўялди, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилди, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга найза санчилди, улуғ алломалар қамчиланди, яхшилар ҳибсга олинди, тақводорлар кишанлаб ташланди: "Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли - ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва имонли кишилар: "Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?" дейишган эди".

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ

Бир киши дунёга келиш ва яшашнинг асл моҳиятини излаб олам кезибди. Бутун жаҳонни айланиб чиқибди-ю, муроди ҳосил бўлмай уйига қайтиб келибди. Қарасаки, ўша ахтаргани бундан ўн йил муқаддам ташлаб кетган хонадонида қолган экан. У ҳам бўлса, ота-она, жигарлари, оила, қон-қариндош, ёру биродарлар, бир сўз билан айтганда, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат экан. Зотан, одамзотнинг ўзи ҳам меҳрнинг ҳосиласидир...
Байт:
Меҳр излаб, кезасан олам, лек,
у -етмас муроддур,
Гар бўлмаса, у уйда, ботинда - ноёб гиёҳдур.

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақлиёт воситалари одоблари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
"... БИЗГА АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ ЕТАДИ. У ВАКИЛЛИККА ЎТА ЛОЙИҚДИР!" (Оли Имрон сураси, 173-оят)

Ишни Аллоҳга топшириб, Унга таваккал қилиш, ваъдасига ишониш, қилганига рози бўлиш, У ҳақда яхши гумонда бўлиш ва таскинни Ундангина кутиш имоннинг энг улкан меваси ҳамда мўминнинг энг улуғ сифатларидандир. Банда оқибатининг яхшилигига ишонса ва ҳар бир ишида Аллоҳга суянса, Унинг ҳомийлиги, васийлиги, етади қилувчилиги, қўллаб-қувватлаши ва ёрдамига эришади.
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида: "...бизга Аллоҳнинг Ўзи етади. У вакилликка ўта лойиқдир!" дедилар. Шундан кейин ўша олов у зот учун салқин ва омонлик бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга кофирлар қўшинлари ҳамда мажусий ҳарбий бўлинмалари таҳдид қилган чоқда: "...бизга Аллоҳнинг Ўзи етади. У вакилликка ўта лойиқдир!" дедилар.
Ҳар хил ташвиш ва ҳодисалар қаршисида бардам туришга ҳамда бало-офатларни бошидан кетказишга одамзоднинг ўзининг қурби етмайди. Чунки у кучсиз ва ожиз яратилган. Аммо Аллоҳга таваккал қилса, Мавлосига ишонса ва ишини Унга топширса, аҳволи тўласига яхши томонга ўзгаради. Мусибатлар қўрқитса, фалокат ўраб олса, бечораҳол ҳақир банданинг Аллоҳни ўзига вакил қилишдан ўзга қутулажак ҳеч қандай чораси йўқ. Агар мўмин бўлсаларинг, Ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар.
Эй насиҳат истаган кишилар, балолардан қутулиб, машаққатлардан халос бўлиш учун мустаҳкам куч-қудрат эгаси қудратли Аллоҳга таваккал қилинглар. Шиорларинг: "...бизга Аллоҳнинг Ўзи етади. У вакилликка ўта лойиқдир!" бўлсин.
Мол-мулкингиз камайиб, қарзларингиз кўпайса, яхши манбаларингиз қуриб-битиб, ризқ хазиналарингиз хасислик қилса, "...бизга Аллоҳнинг Ўзи етади. У вакилликка ўта лойиқдир!" дея илтижо қилинглар.
Агар душмандан қўрқсангиз ёки золимдан хавфга тушсангиз, фожеадан ҳадиксирасангиз, "...бизга Аллоҳнинг Ўзи етади. У ўта лойиқдир!" деб нидо қилинг. Раббимизнинг Ўзи етарли раҳнамо ва ёрдамчидир.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1👏1
Audio
Нақлиёт воситалари одоблари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 8 сентябр куни соат 21:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Пискент тумани бош-имом хатиби Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
Мазхаб хақида | Абдул Ҳамид домла

(Долзарб мавзу)
Audio
Жаннат дўзах холи мавжуд

(Ақидатут-таҳовия)
Қайтар дунё (жуда ибратли)

Қадимда Бухорои Шарифда ҳовузларга ариқлардан сув келиб қуйилган ва мешкобчилар бу ҳовузлардан мешларига сув олиб, хонадонлардаги хумларни тўлдиришган. Ва қилган хизмат ҳаққини олиб, кун кечиришган.
Бу шаҳарда бир заргар бўлиб, у эрта тонгдан заргарлик дўконига ишга чиқиб кетар, уйда эса ёлғиз аёли қоларди. Ушбу хонадонда ўн йилдан буён хизмат қиладиган бир мешкобчи бўлиб, ҳар куни сув олиб келар ва индамай пулини олиб чиқиб кетарди. Иттифақо бир куни сув олиб келиб хумга қуйгач, пулни заргарнинг хотинини қўлидан олгиси келибди. Уй соҳибаси пул бераётганда, мешкобчи унинг юзига қаттиқ тикилибди, пулни олар экан, секин унинг қўлини сиқиб қўйибди. Бу ҳолатдан аёл жуда қаттиқ таажжубга тушиб, хижолат бўлибди.
Кечқурун заргар уйига қайтгач, аёли ундан сўрабди:
– Ҳожам, фақат ростини айтинг... Бугун кимнинг аёлига кўнглингиз кетди. Ўн йилдан бери хонадонимизга хизмат қилаётган мешкобчи индамасдан, ҳатто юзимга ҳам тик қарамасдан хизмат ҳаққини олиб чиқиб кетарди. Бугун пул бераётсам юзимга қаттиқ тикилиб турди, қўлимдан пулни олар экан, маҳкам ушлаб, сиқиб қўйди.
Бу гапларни эшитган заргар “дод”, деб юборибди. Ўзинг кечир, эй Аллоҳим. Сен ҳам кечир мени. Бугун харидорларим орасида бир жувон келиб, мендан билагузук олганди. Ниятим бузилиб, шайтон йўлдан урди :
“Келинг ўзим тақиб қўяман”, деб момиқ билагидан тутиб, ўзим тақиб қўйгандим. Аллоҳ қайтарибди-да! Тавба қилдим, Аллоҳим, ўзинг кечир, деб ёлворибди заргар...

👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик неъмати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3👏1
Audio
Тинчлик неъмати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
Ilm afzalmi yoki pul?

Keling buni baliq ovi misolida ko'rib chiqamiz.

Bu yerda ilm - bu qarmoq va baliq ovlash ilmi. Pul esa - baliq.

Endi o'ylab ko'ringchi. Siz baliqni tanlaysizmi yoki qarmoq bilan uni ishlatish ilmini?

Pul afzal deb bilguchilar diqqatiga! Pul bir kun keb tugaydi. Ayniqsa ilmi yo'q odamda tez tugaydi.

Ilm esa qancha ishlatganingiz sari ko'payadi. Malakangiz oshadi. Yanada ko'proq pul olib keladi.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи асосий биносида Мираcле Аcадемй ва Матонат.уз ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” мавзусидаги семинарда Пискент туман бош имом-хатиби Маликов Абдуҳамид домла нутқ сўзладилар.

Семинарда турли соҳа мутахассислари ҳаётимиздаги муаммолар, қийинчиликлар ҳамда уларга ечимлар ҳақида сўз юритдилар!

@Diyonatli
👍5
Қўша-қаринглар

Одамлар ёш келин-куёвга “қўша-қаринглар”, дея чин дилдан тилак билдиришди. Ушбу истак, дуолар сабабми, билмадик, улар саксон йил бирга умргузаронлик қилишди. Барчанинг ушбу табаррук зотларга ҳаваси келар, ҳурматларини жойига қўйишарди.
Вақтлар ўтиб, ҳафтанинг пайшанбасида кечга яқин юз ёшли онахон вафот этди. Эртасига эса... жума намозидан кейин икки майитга жаноза ўқилди. Туни билан жудоликка чидай олмаган отахон тонгда жон таслим қилган эди...

“Уммондан дурлар” китобидан.

👉 @diyonatli
😢3
ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ

Тойсаладан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир», деганини эшитган экан».

Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибатида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим экан.

«Одоблар ҳазинаси» китобидан

👉 @diyonatli
👏4👍2
Аллоҳ кимни яхши кўрса...

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинишича, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилни чақириб: “мен фалончини яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўр”, дейди. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Сўнгра осмонда нидо қилиб: “Аллоҳ фалончини яхши кўради, сизлар ҳам яхши кўринглар!” дейди. Осмон аҳли уни яхши кўради. Сўнгра у ер аҳлига мақбул қилиб қўйилади. Агар Аллоҳ бир биндани ёмон кўрса, Жаброилни чақириб: “Мен фалончини ёмон кўраман, сен ҳам уни ёмон кўр”, дейди. Шунда Жаброил уни ёмон кўради. Сўнгра осмонда нидо қилиб: “Аллоҳ фалончини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар!” дейди. Шунда осмон аҳли уни ёмон кўради. Сўнгра у ер аҳлига ёмон кўрсатиб қўйилади”.

“Кўҳна дунё” китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Мажнуннинг туяси

Бир куни Мажнун Лайли маҳалласига бормоқ учун туяга миниб йўл олди. Унинг бутун дарди, фикри-зикри Лайли тарафда эди. Мажнуннинг дарди бу бўлгани ҳолда, туянинг дарди бутунлай бошқа эди. Туя ортда қолган бўталоғини ўйларди. Айрилиқ занжирини узиб унинг ёнига боргиси келарди.

Мажнун ҳаёлидан уйғонган маҳаллари Лайли тарафга туяни судрар, яна ҳаёлга ғарқ бўлгач эса туя йўлини боласи томонга бурарди.

Мажнун ҳар гал ўзига келганда манзилидан манча-мунча йироқлашганини кўрарди. Мажнун ва унунг туяси шу янгилиғ уч кун йўл юрдилар ба ниҳоят, Мажнун бу вазиятда манзилга бориб бўлмаслигини англар экан, туядан тушганча:

Оҳ туягинам! Иккимиз ҳам ошиқмиз, фақат борар йўлимиз бир-бирига айро эканлиги учун сен билан дўст бўла олмаймиз. Агар мана шундай бошқа –бошқа мақсадлар-ла бирга кетаверсак, асло муродимиз ҳосил бўлмайди! – дедида, туяни эркин қўйди.

Румийдан Жавоҳирлар китобидан.


👉 @diyonatli
👍4👏1
"ДАН" ходими: "Иномарка" эгаси менга мўминликни ўргатиб кетди..."

Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим

Батафсил: https://azon.uz/content/views/49576

@Diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақлиёт (транспорт) бошқарув одоблари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
🔥1