Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомилани олдирса бўладими? | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍7
ОЛТИ НАСИҲАТ

Улуғлар айтибдиларки, агар бирор киши сенинг олдингга келиб: "Фалон киши сенинг ҳаққингда ундоқ деди, мундоқ деди", - деб айтса, сен учун олти нарса вожиб. Биринчидан, уни ростгўйлар қаторига қўшмагайсан. Иккинчидан, уни чақимчиликдан қайтаргайсан. Учинчидан, уни душман қаторида ҳисоблагайсан. Тўртинчидан, чақимчининг сўзига кириб, бир мусулмонга нисбатан бадгумон бўлмагайсан. Бешинчидан, унинг сўзига эътибор бермагайсан ва сўзини хушламагайсан. Олтинчидан, унинг айтганига ишониб иш қилмагайсан. Умуман, чақимчини ўзингга яқин йўлатмагайсан ва уни душман билиб, сўзига қулоқ тутмагайсан.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Майитнинг жасадини ёриш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
Майитнинг жасадини ёриш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Дунёда йўловчидек бўл.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Роҳман сурасида шундай марҳамат қилади:
«Ер юзидаги барча мавжудот фонийдир, ўткинчиди, аммо улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Роббингизнинг важҳи эса боқийдир».
Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш бу йилимизда қанчалик хайрли, савобли ишлар қилганимиз, ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганимиз энди охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Умрни яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамдулиллаҳ. Аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имкониятмиз бор. Зeро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач, камчликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Чунки тавба эшиги икки томони бор бўлиб, бири – умумий, иккинчиси – хос эшикдир. Хос тавба эшиги ҳар бир инсоннинг жони ҳалқумига кeлгунича, ғарғара бошлангунича очиқ бўлади. Шунгача тавба қилишга имкон бор. Умумий тавба эшиги эса Қиёмат кунигача очиқ бўлади.
Фотир сурасидаги бир ояти кариманинг маъноси қуйидагича:
«Улар у ерда «Парвардигоро, бизларни азобдан чиқаргин, токи бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача, яхши амалларни қилайлик» дeб фарёд қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган, киши эслатма олгудeк узун умр бeрмаганмидик? Сизларга огоҳлантирувчи Пайғамбар ҳам кeлган эди-ку! Бас, энди жазоларингизни тотавeрингиз. Золимлар кофирлар учун ёрдамчи бўлмас» дeган жавоб бўлади».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом елкамдан тутиб туриб, «Дунёда гўё ғарибдeк, йўловчидeк бўлгин», дeдилар.
Шундан буён Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳар сафар: «Кeч кирса, тонгни кутиб ўтирма. Тонг отса, кeч киришини кутиб ўтирма. Соғлигингда бeморликда қила олмайдиган ишларингни қилиб ол. Тириклигингда вафотингдан кeйин асқотадиган амалларни қилиб қол», дeр эканлар.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

👉 @diyonatli
УЧ УЗУМ ДОНАСИ

Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи) Иброҳим Оға жомеи деб аталган меъмори ёдгорлик бор... Бу жомеъ қурилиши билан боғлиқ ажиб ҳикоя нақл қилинади.
Иброҳим Оға "Ёпиқ бозор" ҳунармандларидан, қалпоқ сотиб, кун кечирадиган, ҳалол, кўзи тўқ, камтарин инсон эди. Камбағал бўлгани учун Тўпқопи ташқарисидаги эски бир уйда яшар, ҳар кун бозоргача пиёда бориб келарди. Бир кеча тушига бир чол кириб, деди:
- Болам Бағдодга бор, кўприк рўпарасидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомда уч узум донаси - насибанг бор. Олгину офият ила егин.
Иброҳим Оға содиқ тушлар рўёбга чиқишини билар, аммо тушга унча эътибор бермайдиганлардан эди. Пайғамбар ёхуд авлиёуллоҳнинг туши бўлса, бошқа гап. Ўзи каби оддий бир одамнинг туши нима бўлибди? Устига устак, уч узум донаси неча ойлик йўл машаққатини тортишга арзийдими?
Бироқ Иброҳим Оға айни ўша тушни яна кўраверди.
Ўша кун ишга борган, аммо ўй-фикри кўрган тушида эди. Ниҳоят, учинчи кун ҳам айни, ҳеч кимга бир оғиз гап айтмасдан, елкада халта, оёқда чориқ, қўлда ҳасса:
"Қайдасан, Бағдод?"дея йўлга тушди.
Иброҳим Афанди ҳафталаб йўл босиб, ниҳоят, Дажла суви тўлиб-тошиб оқиб, яшартирган Доруссаломнинг марказий кўприги ёнига борди. Яқиндаги ошхонага кириб, қорнини тўйғазаркан бир томондан кўприк атрофига разм солар, тушидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомни қидира бошлаган эди.
Во ажаб! Тушида таърифланганига ўхшаш бир хурмо кўприкнинг нариги бошида, соҳилда турарди. Қорнини тўйдиргач, ширинлик нияти билан уч узум донасини емоқ учун ишком олдига келди. Бироқ қайси узум бошидан узиб ейишни билмай турди. Кейин ишком ёнидаги ўриндиққа ўтириб, узумларга разм сола бошлади. Иттифоқо, барглар орасида фақат уч узум донаси бўлган бир шингилчага кўзи тушди. Аммо у бир оз тепароқда эди. Яқин бориб бир-икки сакраса-да, қўли етмади. Шу пайт ёнига кекса бир одам келиб:
- Ассалому алайкум, оға. Узум емоқчи бўлсангиз, ана шунчаси турибди, нега бунча тепага сакраяпсиз? - деди.
Қалпоқчи Иброҳим ҳайрон қолди. Ҳақиқатан бу саволга нима деб жавоб берсин. Ниҳоят, у бошидан ўтказганларини қарияга бирма-бир айтиб берди.
Кекса киши уни эшитган сайин кулгиси қистай бошлади ва охир айтди:
- Ҳой, намунча содда бўлмасанг. Мен уч йилдан бери шунга ўхшаш туш кўраман. Менга ҳам тушимда: "Истанбул диёридаги Тўпқопи ташқарисида жойлашган Тўпчилар маҳалласида бир қалпоқчининг кўмир омбори остида уч хум олтин бор. Бориб уларни ол", дейишади. Лекин мен бунга ишониб, жойимдан ҳам жилганим йўқ. Сен бўлсанг уч дона узум учун шунча йўлдан келибсан. Шунчалар ҳам ахмоқ бўладими одам?
Бу сўзларни эшитган Иброҳим оға ҳушидан кетмаслик учун ўзини зўрға тутиб турди. Чунки одам таърифлаган манзил унинг Истанбулдаги уйи, кўмир омбори ҳам ўзиники эди. Ҳеч нарса сездирмаслик учун уз узум донасини еб, дарҳол йўлга чиқди. Истанбулга келиб, кўмир омборини қазиди. Чиндан ҳам, уч хум тилла топди. Олтинларни олди ва кўп хайр-эҳсондан ташқари ҳозир унинг номи билан аталаётган у кўркам жомеъ масжидини ҳам қурдирди.
Насибага қаранг! Аллоҳ таоло бировга уч узум донасини сабаб улуғ ризқ берди, кимнидир уч хум олтиндан маҳрум қолдирди.
"Кимга ният, кимга қисмат...".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍9
КАФОЛАТ ҚАНИ?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
- Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
- Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
- Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
- Ота-онамнинг розиликларини олардим.
- Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
- Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
- Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
САБРНИНГ ҚИСМЛАРИ

Баъзи орифлар сабрнинг мақоми учтадир, дейдилар:
Биринчи мақом шаҳватни тарк қилишдан иборат бўлиб, уни "тавба қилувчилар даражаси" дейилади.
Иккинчи мақом тақдир қилинган нарсага рози бўлишдан иборат бўлиб, уни "зоҳидлар даражаси" дейилади.
Учинчи мақом Роббинг раво кўрган нарсасига муҳаббат қилишдан иборат бўлиб, уни "сиддиқлар даражаси" дейилади.
Сабр ҳукм жиҳатидан ҳам бир неча қисмга бўлинади:
1. Фарз.
Шариатда ҳаром ва ман қилинган нарсаларга сабр қилиш фарздир.
2. Нафл.
Макруҳ - ёқимсиз нарсаларга сабр қилиш нафлдир
3. Ҳаром.
Шариат ман этган сабрни қилиш ҳаромдир.
Мисол учун, бир кишининг қўлини бошқаси зулм қилиб кесса, унинг сабр қилиб туриши ҳаромдир. Балки ўзини ҳимоя қилиши фарздир.
Шунингдек, маҳрам аёлларига тажовуз қилганларга рашк қилмай, сабр этиб туриш ҳам ҳаром.
4. Макруҳ.
Шариат макруҳ санаган томондан етган озорга сабр қилиб туриш макруҳдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сабрнинг ўлчови шариатга мувофиқ бўлиши керак.
Сабрнинг даражалари:
- Авомнинг даражаси: Қалбни тоатларни қилишга ва гуноҳлардан қайтишга тутиб туриш.
- Хосларнинг даражаси: Нафсни риёзот ва мужаҳадотларда ушлаш, ҳолларнинг йўлида қийинчиликларга солиш ва пардани кўтаришга ҳаракат қилиш.
- Хосларнинг хосининг даражаси: Руҳни мушоҳада ва муояна ҳузурида тутиш.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМГА ДАРАХТНИНГ БЎЙСУНИШИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бориб, кенг водийга тушдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен ортларидан бир идишда сув олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назар солиб, ўзларига тўсиқ бўладиган нарса кўрмадилар. Водийнинг четида икки дарахт кўриниб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бири томон юриб қолдилар.
Унинг шохларидан бирини тутиб туриб: "Аллоҳнинг изни ила менга эргаш", дедилар. Бас, у ул зотга худди бурнидан ҳалқа ўтказилган туя ўз етакчисига эргашганига ўхшаб эргашиб кетди. Ул зот бошқа дарахтнинг олдига келиб, унинг шохларидан бирини тутиб туриб: "Аллоҳнинг изни ила менга эргаш", дедилар. Бас, у ҳам ул зотга эргашди. Икковларининг ўртасига етганда, икковларини улаб туриб: "Иккингиз Аллоҳнинг изни ила мени тўсингиз", дедилар. Улар бир-бирларига киришдилар. Жобир айтадики:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг яқиндалигимни сезиб, узоқлашмасинлар деб, тезлаб у ердан узоқлашдим. Ўтириб, ўзимга ўзим гапириб туриб, бир оз вақтни ўтказибман. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен томон келмоқдалар. Икки дарахт эса ажраб, ҳар бири ўз ўрнига ўрнашибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини қимирлатиб, бундай-бундай, деганларини кўрдим. Сўнгра юриб, олдимга келдилар ва:
"Эй Жобир, мақомимни кўрдингми?" дедилар.
"Ҳа", дедим мен".
Муслим ривоят қилган.

"Сунний ақийдалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👏3👍1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 4 сентябр куни соат 21:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Пискент тумани бош-имом хатиби Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2
ЭНГ АФЗАЛ СУКУТ

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг "Ичиндаги ичиндадир" асарида гўзал бир ривоят бор: "Усмон розияллоҳу анҳу халифа бўлиши билан минбарга чиқди ва халқ: "Ажабо, нима дер экан?" деб кутди. Бироқ Ҳазрати Усмон индамади. Ақалли бир сўз айтмади. Фақат боқди ва халқда шундай бир ҳол пайдо бўлдики, ҳеч кимда ташқарига чиқишга мадор қолмади. Шу вақтгача қилинган юзлаб хутбалар чоғи бундай ҳол ҳосил бўлмаган, мўминлар бундай ҳол соясида ўзлари учун фойда ва сирларни ҳеч қачон бунчалик кўп кашф этишмаган эди. Усмон розияллоҳу анҳу йиғин тугагунича гапирмади. Фақат минбардан тушаётганида: "Сиз учун фаол иймон маҳмадона иймондан хайрлидир", деди. У ҳақ гапни айтди. Чунки сўз айтишдан мақсад бир фойда бермоқ, қалбга таъсир этмоқ, ахлоқни ўзгартирмоқ ва ҳоказо яхшиликлар қилмоқдир. Ҳолбуки, Ҳазрати Усмон лом-мим демасдан, гапирган вақтидагидан кўпроқ фойда келтирди".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👏5
ТУГАНМАС МЕРОС

Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зуриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби игсонийлик фазилатларидир..

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7
ҲАЁТГА ЎЗ ҲОЛИЧА БОҚИНГ

Дунё лаззатларни кетказувчи, қийинчилик ва машаққатларнинг кони, ғам-ташвишларга тўла бир макондир. У худди бир ботқоқ, бир ботсангиз, типирчилаган сари ботиб кетаверасиз. Дунёда ота-она, хотин, дўст, маскан ёки иш каби лаззатлар ҳам бор, лекин барибир кўнглингизни хира қиладиган, сиз ёқтирмайдиган ҳолатлар учрайверади. Бунинг чораси - дунёнинг ёмонлик ҳароратини яхшилик ёмғири билан пасайтириб туринг. Шунда тугал нажот топасиз. Тикон кириши ҳам бежиз эмас, ахир.
Бу дунёда зиддият, турлилик, тоифалар, яхши ва ёмон фикрлар, бузиш ва ислоҳ, шодлик ва ғамлар ёнма-ён, бирга бўлишини Аллоҳ хоҳлади. Жаннатга барча яхшиликларни, ислоҳ ва шодликни танлади, ҳамма ёмонлик, фасод ва ғамларни дўзахда тўплади.
Воқеликка уйғун яшанг. Хаёллар отига минманг. Мана шу кўриб турганингиз ҳаёт сизнинг ҳаётингиз, шу ҳаётда парвоз қилинг. Дунёингизга ўз ҳолича боқинг, ўзингизни унда яшашга кўндиринг. Дунёда сиз учун вафодор дўст ва мукаммал иш топилавермайди. Чунки вафодорлик ва мукаммаллик дунёнинг хусусияти эмас.
Хотин сизни тўлдирмайди. Ҳадисда: "Мўмин мўминага (эр аёлига) ғазаб қилмасин. Чунки унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлар), дейилган. Шундай экан, тўғрилайлик, жипслашайлик, кечиримли ва олийжаноб бўлайлик, енгилини олиб, қийинини тарк қилайлик, кўз юмиб ҳам турайлик, хато-камчиликларни тузатайлик, баъзи ишларга парвосиз бўлайлик.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
САЙЙИДА ОИША БИНТИ АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ФАЗЛЛАРИ

Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Руммон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор эди. Бу аёл жоҳилият пайтида Абдуллоҳ ибн Ҳорисга турмушга чиқиб, ундан Туфайл исмли ўғил кўрган эди. У вафот этгандан сўнг Умму Руммонга Абу Бакр розияллоҳу анҳу уйланган эдилар.
Умму Руммон ҳам Исломга аввалгилардан бўлиб кирган эди. Ана ўша Ислом фидокорлари бўлган эр-хотиннинг оиласи ўша пайтдаги энг муваффақиятли исломий оилалардан ҳисобланар эди.
Умму Руммон қиз кўрди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига тўрт-беш йил бўлиб қолган эди. Янги меҳмонга "Оиша" деб исм қўйишди.
Ўша пайтда мусулмон ота ва муслима онадан туғилган фарзанд нодир эди. Оиша ўшандоқ нодир фарзандлардан бўлиб, исломий оилада ўса бошлади.
Имом Бухорий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қиладилар:
"Эсимни таниб, ота-онамни билибманки, икковларини Ислом динини дин тутганларини биламан".
Исломга фидокор ота-онанинг тарбиясида қизча мурғаклигидан иймонли, тақволи, ихлосли бўлиб ўсди.
Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг оқсоқоли, у зотнинг энг яқин сирдошлари, у зот билан ёшлигидан бирга ўсган, у зотга биринчилардан бўлиб иймон келтирган, мусулмонлар оз сонли бўлган бир чоғда у зотнинг жонларига оро кирган бир одам эди.
Онаси ўша пайт муслималарига ўрнак бўладиган Ислом учун фидокор аёл эди. У билиб туриб, турли хавф-хатарларни ўз бўйнига олиб, эри кирган динга кирган вафодор хотин эди. У бошқалардан поклиги ва ихлоси билан ажралиб турарди.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
КЎНГИЛЛАР ЗИЁСИ ТУТАШГАН ДАРГОҲ

Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди, бунёдкорлик йўлида ботинга мислсиз қудрат бағишлайди. Чунки бу диёр, донишмандлик ва вазминлик сиймосига ўранган, одамийлик фазилатининг нодир фикратлар пардасига чулғанган, ҳикматнинг сара дурдонаси йиғилган моҳият маконидир. Бу ерда ҳар бир хатти-ҳаракат ўзида маънолар юксаклигини касб этган, ўзаро муносабатлар сирли ва жозибали ҳикматлар шодаси билан фазилатланган. Унда сўз қадр топган, жавонмардлик ибратга айланган, ҳар бир ишора, нигоҳ чуқур мазмунга эга.
Ушбу олам манзилгоҳида умид ва ўйчанлик дунёсига ғарқ, гўзал фазилату хислатларни ўзида тасарруф этган теран тафаккур эгалари умргузаронлик қиладилар. Бу олам соҳиблари учун шуҳрату мартаба, ғарибу фақирлик бирдек мақомга эга.
Ушбу тафаккур осмонининг латиф ва ҳарир оламига илк қадам ҳечликдан бошланади. Сўнг у илм олишдаги қатъиятлилик иродаси билан тобланади, босиқлик ва тавозе орқали меъёрига етади. Якуни эса, яна ҳечликка бориб тақалади. Бироқ бу ҳечлик янги сифат кўринишидаги улуғворлик тимсоли бўлиб англашилади...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👏1
ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...

1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
УМИДВОРЛИК ҲИССИ АСОСЛИ БЎЛСИН

Ҳар бир мўмин банда ўзининг хоҳ дунё, хоҳ охиратдаги тақдири яхши бўлишини ўйлаб, умидворлик ҳисси билан яшаши керак. Зеро, умидсизлик кишини тушкунликка солиб, тўғри йўлдан адаштиради, қалбида турли шубҳа-гумонларни уйғотади. Бироқ, инсон ўзи учун фарз қилинган амалларни бажармай юриб, шунингдек, бошқа инсонларга ҳам бирор нафи тегмай туриб, «Мен ҳеч кимга ёмонлик қилмадим, бировнинг ҳақини емадим, дилинг тоза бўлса бўлди», деган хомхаёлга бориб, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиши ҳам ақлсизликдир. Бинобарин, умрингиз давомида қанча кўп яхши амаллар қилсангиз, кўнглингиздаги умидворлик ҳисси ҳам шунчалик асосли бўлади.

Дониёр Файз

👉 @diyonatli
👍2
Биринчи фарзанди қиз туғилган аёл баракалидур.

Баъзи ота-оналар қориндаги бола ўғилми ёки қиз эканлигини билишга ҳаракат қилаверадилар. Бунинг учун УЗИ қилдирадилар. Натижа улар хоҳлаганича чиқмаса (Аллоҳ сақласин), хоссатан, қиз бўлган ҳолатда ҳомилани нобуд қилдиришдан ҳам тап тортмайдилар. Шу тарзда ўзларини ўта нодон эканликларини исботлайдилар. Чунки, қанчалик илмий тадқиқот бўлмасин, улар гумонга асосланадилар. Бирор турли аниқ қарор бера олмайдилар. Шунинг учун сизга айтилган нарса, акси бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Фарзандлар борасида фақат Аллоҳнинг хоҳишига рози туришдагина омонлик ва хотиржамлик бор. Қиз туғилганида унинг онасига ёмон муомала қилишлик сабабли яна Аллоҳ таъолонинг лаънати ва ғазаби ёғилиб қолмасин. Қуйида бир ибратли ҳаётий воқеага диққат қилинг:
Кашмирнинг бир минтақасида бир шахснинг бешта қизи бор эди. Олтинчи марта фарзанд туғилиши кутилаётган эди. У бир куни аёлига, агар бу сафар ҳам қиз туғсанг, у ҳолда сени янги туғилган қизинг билан бирга ўлдираман деди. Муборак рамазон ойининг учинчи охирги кечасида яна қиз туғилди. Тонг пайтида қизнинг онаси дод-вой қилишига қарамасдан, золим ота (Аллоҳ сақласин) ўзининг гулдек ҳаёт қизини ёғоч қозончага солиб ўчоқда ёқиб юборди. Бирданига ёғоч қозонча ёрилди ва ўша заҳоти дахшатли зилзила содир бўлди. Бақрайганча у золим шахс ер остига ғарқ бўлди. Уни ер ютиб юборди. Қизнинг онаси ярадор ҳолатда сақланиб қолинди. Эҳтимол, айнан шу орқали бу қайғули воқеа ошкор бўлгандир.

(“Тарбияте авлаад” китобидан. 49-50-бетлар. Абдулқаййум Комил таржимаси)

👉 @diyonatli
👍2
НИКОҲ ТЎЙИНИ ҚИЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасидаэканлигини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто мусулмон бўлмаган халқларда ҳам тўйни эр тараф қилади. Агар «Никоҳ тўйини келин тараф қилиши керак» деган гап айтилса, уларнинг ҳуши бошидан учиб кетиши турган гап. Айниқса, «Ош қиз тарафда бўлади. Куёв тараф, ҳолига қараб, келин тараф қилган тўй ошига икки юз элликтагача, баъзида ундан ҳам кўпроқ одам олиб келади. Агар келин тараф уларни яхшироқ кутиб олмаса, балога қолади», дейилса, мутлақо ишонишмайди. Ҳа, шариат кўрсатмасига амал қилмаслик оқибатда инсон табиатига тўғри келмайдиган ана шундай нарсаларни қилишгача олиб боради.

Аслида, никоҳ тўйини қилиш эр тарафнинг вазифаси. Бунга ҳужжат ҳам бор, далил ҳам бор.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида барча ҳолатларда, ўша вақтнинг имкониятидан келиб чиқиб, ўзлари никоҳ тўйи қилганлар. Бирорта онамизга: «Отангга айт, тўй қилиб берсин», демаганлар. Зотан, ўзини эр билган одамга бу гапни айтиш ордир.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланган эркак саҳобаларга никоҳ тўйи қилишни буюрганлар. Бунга юқорида ўтган Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу хусусидаги ҳадис мисол бўлади.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳ тўйи қилишни, камбағал бўлса ҳам, ўз куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга топширганлар.

«…Эртасига Али ибн Абу Толиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ жойга турди ва у зот эшитадиган қилиб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларига совчилик қилмоқчи бўлувдим. Ўзимнинг бирор нарсам ҳам йўқ эди. Аммо яқинлик ва меҳрларидан умидвор бўлиб сўраган эдим», – деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол буни мулоҳаза қилдилар ва у кишига оғир ботмайдиган қилиб:

«(Маҳрга) бирор нарсанг борми?» – дедилар.

«Йўқ, ё Расулаллоҳ», – деб жавоб берди Али.

«Ҳутамийя совутинг қани?» – дедилар.

«Ўзимда, ё Расулаллоҳ», – деди.

«Бўлмаса ўшани бер», – дедилар.

Али ибн Абу Толиб совутни олиб келди.

Тўй кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлмиш Али ибн Абу Толибга:

«Эй Али, келинга бир тўй ҳам қилмоқ керак», – дедилар.

Шунда Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу:

«Менда бир қўчқор бор!» – деди.

Ансорийлардан бир гуруҳи бир неча соъ жўхори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди...».

4. Ислом уммати ва уламолар жумҳурининг ижмоъи.

Нима учун никоҳ тўйи қилиш эркакка юклатилган?

Аввало, эркакка эркак бўлганлиги учун никоҳ тўйи қилиш юклатилган. Зотан, янги қурилган оила унинг номидаги оила бўлади. Мазкур оиланинг бошлиғи айнан эркак бўлади. Хотини қилиб берган тўй эркакка шараф эмас, ор-номус бўлади.

Иккинчидан, бир қиз ота-онадан туғилиб, уларнинг тарбиясини кўриб, энди вояга етганда уларни ва бошқа оила аъзоларини ташлаб, бошқа тарафга ёлғиз ўзи бориб, янги оилага аъзо бўлишга рози бўлишининг ўзи куёв ва унинг оиласи учун шарафдир. Бу билан, куёв ва унинг оиласининг жамиятдаги обрўси ошади. Бунга эса, айнан келин сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам, куёв тараф келиннинг шарафига тўй беради.

«Бахтиёр оила» китобидан

👉 @diyonatli
👍3
Егандай бўлдим масжиди тарихи
“Мен ҳам масжид қураман”

Истанбул шаҳрининг Фотиҳ мавзесидаги Зейрек маҳалласида Усмонийлар даврида қурилган тарихий бир масжид бор. Унинг номи “Sanki Yedim Camii” яъни, “Егандай бўлдим жомеъи”. Бу ўзгача номни эшитган ҳар бир киши унинг қурилиши ва нима учун бундай аталиши ҳақида билишга қизиқади. Ҳақиқатда бу масжиднинг тарихи ажойиб.
Ривоят қилинишича, 17 асрда ушбу мавзедаги қадимий маҳаллада Хайруддин Кечежизода Афанди исмли ўртаҳол, тақводор киши яшаган. У Усмонийлар даврида халифалар тарафидан қурдирилган гўзал масжидларни кўриб, жуда ҳайратланар эди. Ўша даврда энг баланд, энг кўркам бинолар масжидлар бўлган. Хайриддин Кечежизода бир куни ушбу оятни эшитиб, унинг маъноларини англагандан кейин “мен ҳам бир масжид қураман” дея дилига тугди.
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآَتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَى أُولَئِكَ أَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ
Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар. (Тавба 18)
Қани эди, у ҳам мазкур оятда хушхабар берилганидек, Аллоҳнинг байтини обод қилиб, ҳидоят топганлардан бўлса! Лекин у давлатманд эмас, масжид қуришга имконияти йўқ. Нима қилиши мумкин?! Ҳар қандай муаммо, қийинчилик унинг ниятидан қайтаролмасди. Хайриддин нафсининг ортиқча истакларидан воз кечиб, Аллоҳдан ёрдам сўраб, умид билан ўзи пул жамғара бошлади. Унинг пул тўплаши ҳам ажойиб эди. Кўчада кетаётиб бирор емакхона олдидан ўтса, сотувчидан у ердаги ёқимли ҳиди иштаҳани қитиқлайдиган, лаззатли таомнинг нархини сўрар ва таом миқдорича пулни ўнг чўнтагидан чиқариб санаб, чап чўнтагига солардида “Егандай бўлдим” деб ўтиб кетарди. Агар бозорда ғарқ пишган, кишининг кўзини ўйнатадиган бир мевани кўрса, у ерда ҳам нафсини “мушт”лар ва ўзининг одатини қилиб, йўлида давом этарди.
Бу тарзда нафси билан курашиб пул жамғариш осон эмас. Лекин у нафсини енгиб, ниятига эришди. Йигирма йил пул йиққандан сўнг сандиқчасини очиб, ундаги жамғармасига маҳалласида кичикроқ бўлсада бир жомеъ масжиди қурдирди.
Бу жомеъ халқ орасида унинг ажойиб одатига кўра, “Егандай бўлдим” деб аталиб, шу ном сақланиб қолди.
Масжид биносига Биринчи Жаҳон Уруши йилларида рўй берган ёнғин туфайли талофат етди. 1959-1960 йилларда маҳалладаги намозхонлар тарафидан маблағ йиғилиб, масжидда улкан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада жомеъ 200 кишини ўз ичига оладиган кўркам ҳолатга келиб, яна фаолиятини давом эттира бошлади. Сўнгра унинг ён атрофида бошқа бинолар ҳам қад рослади.
Хайриддин яшаган даврдан буён қанча-қанча баланд бинолар, қасрлар барпо этилиб, яна ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетди. Лекин у ихлос, юксак ҳиммат ва тақво ила асос солган ушбу кичкинагина масжид орадан тахминан уч юз йил вақт ўтсада, ҳамон мўмин мусулмонлар учун табаррук ибодатгоҳ бўлиб хизмат қилмоқда. Албатта, бу масжидда ибодат қилган ҳар бир киши уни эслаб, ҳаққига дуо қиладилар.
Демак, биз ҳам бу тақводор инсондан ибрат олиб, ўткинчи орзу-ҳаваслар, нафсимиз истакларидан кечиб, баъзи нарсаларни “егандай”, баъзи қимматбаҳо кийимларни “кийгандай”, баъзи уловларни “мингандай бўлиб” масжид ва мадрасаларни обод қилсак, бу садақайи жориялар туфайли ўзимиз учун жаннатда уй барпо қилинади, иншааллоҳ.
عَنْ عُثْمَانَ رضي الله عنه قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ. وَفي رِوَايَةٍ: بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман».
Бошқа бир ривоятда:
«Жаннатда бир уй», дейилган.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Муҳаммад Зариф Дадамирзаев тайёрлади.

👉 @diyonatli
👍2👏1
ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ

Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган.

Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.

Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:

– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.

Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:

– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...

Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:

– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?

– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.

Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.

– Холажон, бу болага нима бўлган?

– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.

Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди.

Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.

👉 @diyonatli
👍1