Одамлар шаҳар ташқарисидаги намозгоҳга тўпландилар. Улар истисқо намозини халифа бошчилигида, унга иқтидо қилиб ўқиш илинжида давлат раҳбарини кутиб ўтиришар эди. Халифа ҳа деганда келавермагач, аллома Мунзир ибн Саъид раҳимаҳуллоҳ халифанинг элчисига: «Халифага бориб айт, одамлар истисқо намозини ўқиш учун уни кутишмоқда», деб тайинлади.
Элчи қайтиб келиб Мунзир ибн Саъидга: «Ҳазрат, халифа бир овлоқ жойда ёлғиз ўзи ўтирибди, ҳеч ким унинг олдига киришга ботина олмаётир», деди. Аллома бу хабарни эшитгач, элчи билан бирга у айтган жойга борди. Ҳақиқатан, халифа қасру айвон, нозу неъматларни ташлаб, бир хароба гўшада бир ўзи қолган эди. У подшоҳлик либосларини ечиб, дағал, одми кийимларни кийиб олган, бошини ерга қўйиб, туппроққа беланиб, дод деб илтижо қилаётган эди. Уни ҳеч ким бугунгидек қўрқувда кўрган эмас. Ўша пайтдаги Европани зир титратиб турган катта бир давлатнинг ҳукмдори боши саждада, кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб, юзидаги тупроқни лойга айлантирган ҳолда қуйидагича илтижо қилар эди: «Ё Раббий! Менинг ёмонликларим, гуноҳларим сабабли халқни азоблайсанми? Ахир сен энг тўғри ҳукм қиладиган адолатли Зотсан-ку. Мана пешонам, у Сенинг қўлингда, қандай азоб бўлса мени азобла. Сен ҳеч нарсадан бехабар эмассан, Сендан ҳеч ким қочиб қутила олмас!»
Мунзир ибн Саъид халифанинг бу муножотини эшитиб, тазаррусини кўриб, юзи қувончдан ёришиб кетди. У одамлар олдига қайтиб бориб: «Ҳой одамлар! Бўлди, уйларингизга қайтаверинглар, тез орада ёмғир билан сероб бўласизлар. Зотан, ердаги ҳукмдор юкинса, самодаги Ҳукмдор раҳм қилгай!» деди.
Одамлар ҳали тарқаб-тарқалмай туриб ёмғир ёға бошлади, ҳамма сероб бўлди. Бир йилдан ортиқ давом этган қаҳатчилик ана шундай якун топди.
Илоҳим, дуолар ижобат, илтижолар қабул бўлсин. Умид қиламиз, юртимиз янада обод, динатимиз юксак ва келажагимиз улуғ бўлади.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
👉 @diyonatli

❤🔥1👍1
ЗИНО
Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига тинчлик ва хотиржамлик бахш этади.
Зино эса кишилар қалбига ғулғула солади, доимо хижолат тортиб, гуноҳ ҳиссини сезиб туриш каби руҳий қийноқларга дучор қилади. Шу разолатга берилганлардан бирининг айтишича, зинокорлар ҳар бир тикилиб қарашни ўзларига қаратилган "айблаш назари" деб сезар эканлар. Зинокор ғайриқонуний йўлда юради.
Тўғри йўлдан юрмоқчи бўлса, уйланиши керак. Аммо бу нарсани қилмасдан, нотўғри йўлни танлайди. Уйланиш табиий поклик бўлиб, кишида ҳаётда ўзидан бошқа учун ҳам ҳаракат қилиш туйғусини уйғотади. Уйланган киши фарзанд тарбия қилиб, жамиятнинг яхши аъзоларидан бўлишга уринади. Шу нарсанинг ўзи ҳам инсонга олам-олам маънавий ҳузур-ҳаловат бахш этади. Зино эса одоб-ахлоқни йўқотади, кишилардан инсонийлик нурини ўчиради, ғайриқонуний, жамиятга кони зарар бўлган болаларнинг дунёга келишига сабаб бўлади.
Зинодан туғилган болалар доимо ўзларида етишмовчилик сезиб ўсадилар. Ота-она меҳридан узоқ бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг бундай бахтсиз ҳолатларига жамият сабабчи деб тушунадилар ва қўлларидан келса, унинг аъзоларидан ўч олмоқчи бўладилар. Шунинг учун ҳам Ислом зинони ҳаром қилган. Уни "фаҳш иш" ва "ёмонлик йўли" деб таърифлаган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
"Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир" (Исро сураси, 32-оят).
Зино инсонларга ва инсоният қадриятига улкан зарарлар келтирувчи разолат бўлганлиги учун ҳам Ислом бу ишни қилганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини кўрган. Агар зинокор оиласиз шахс бўлса, зино устида қўлга тушганда, кўпчиликнинг ўртасида юз дарра урилади. Агар уйланиб, оила қурган шахс бўлса, кўпчилик тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилади.
"Иймон" китобидан.

👍3❤🔥1
Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди (жуда таъсирли воқеа)
Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди.
Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди.
Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан:
- Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради.
Одам шошилганча:
- Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди.
- Хўш, мендан нима истайсиз?
У Сулаймонга ёлвора бошлади:
- Эй Сулаймон қуртлар, қушлар, тоғлар ва тошлар сизнинг амрингизда. Шамолга айтинг, мени Ҳиндистонга олиб бориб қўйсин, балки Азроил мени у ердан топа олмас. Шу йўл билан жонимни қутқариб қоларман. Ёлғиз умидим сиздан.
Ҳазрати Сулаймоннинг бу одамга раҳми келди. Шамолни чақириб, унга:
- Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб қўй, - деб амр қилди. Шамол бир лаҳзада бу одамни Ҳиндистондаги узоқ оролга етказиб қўйди.
Пешинга яқин ҳазрати Сулаймон девонни тўплаб, йиғилганлар билан кўришди. Қараса, Азроил йиғилганлар ичида ўтирган экан. Ундан:
- Эй Азроил! Эрталаб нега бир кишига қаҳр билан қарадинг.
Нега у бечорани қўрқитдинг? - деб сўради.
Азроил шундай жавоб берди:
- Эй дунёнинг султони! Мен у одамга ғазаб билан қарамадим. Аксинча, ҳайрат кўзи билан қарадим. У мени нотўғри тушуниб, ваҳимага тушди. Чунки Аллоҳ таоло менга: “Бор, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол”, - деган эди. “Мен бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам бу оқшом Ҳиндистонга етиб бора олмайди. Бу қандай иш бўлди, дея ҳайратга тушган эдим. Унга ҳайрат билан қарашимнинг сабаби ҳам шундан иборат эди”.
"Шарқ ҳикояти ва ривоятлари" китобидан.
👉 diyonatli

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Умра_сафари
Муфтий Нуриддин домла Мадинада, Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида Шавкат Мирзиёев билан бўлган ҳолатларни кўзларида ёш билан айтиб берди...
@diyonatli

АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИГА ТОШ ОТГАНЛАРНИНГ ХОРЛИГИ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР
Бундан 15-20 йиллар олдин масжидда биз билан беш маҳал намоз ўқийдиган бир биродар бўларди. Фақат намозхон бўлмай, масжид ва умуман мусулмонлар ишларида жуда фаол ва жонкуяр эди. Бир ўғли бўлиб, шу ўғлига Қуръон ёдлатаётганди.
Бундан 4-5 йил олдин Мадинага шу масжиддан бир киши зиёратга келдилар. Улардан бир-бир ўзим ўн йилча кўрмаганим масжид аҳли ҳақида сўрадим. Юқоридаги биродарга келганда, жуда чуқур маҳзунлик билан «у одам ҳозир масжиддан узоқлашиб кетган, ароқ ичиб юрадиган бўлган» дедилар. Ўғли ҳақида сўрасам, у ҳам шунга яқин аҳволда эканини айтдилар.
Мен буни эшитиб кўп хафа бўлдим. У биродар ва ўғли ҳақларига дуолар қилдим. Ўша пайтлар бу ҳақда мақола ҳам ёзгандим.
Ўшандан бери нега ундай бўлди экан, деб узоқ ўйладим. У киши ҳақида фақат яхши хотираларим бордек эди. Кейин эслагандек бўлдим. У одамнинг бир жудаям қабиҳ одати бор эди - баъзида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида ёмон гаплар гапириб юрарди. У шайх ҳазратларини ҳаётида учратмаган ҳам бўлса керак. Бироқ негадир қалбида у зотга нисбатан адоват бор эди.
У одамнинг бир дўсти шайх ҳазратлари олдиларига бориб, нақшбандий тариқатида бўлмоқчи эканини айтган экан. У менга ҳикоя қилишича, шайх ҳазратлари ўша дўстига бундай топшириқ берган эканлар:
- Бир ой таҳоратсиз юрмайсиз. Таҳоратингиз бузилса, янгилаб оласиз. Агар янгилаган пайтингиз намоз ўқиш мумкин бўлган пайт бўлса, 2 ракат намоз ўқийсиз.
Ўйлаб кўрсангиз, шайх ҳазратлари ўша одамнинг дўстига берган вазифа (агар у рост айтган бўлса) суннатнинг ўзи, ҳадисларда келган амр, уни ҳеч қанақасига бидъат ёки ёмон иш деб бўлмайди.
Бироқ, қалбидаги адоват сабаб, бу одам ўша дўстини масхаралаб юрар, масалан, бирор ариқдан сакраб ўтса, сиз сакраманг, таҳорат кетиб қолмасин, пирингиз норози бўлади, каби пичинг гаплар қилиб юрарди...
Мен шу нарсани эслаб, балки ўша «журъат»и ва ҳаддини билмаслиги уни ҳалокатга бошлагандир деган хулосага келдим.
Тўғриси, бу воқеани мутлақо унутгандим.
Икки ҳафталар олдин Тошкентда баъзи биродарлар билан ўтириб эски «арбуз»чиларни эслаган бўлдик.
Бир биродар бўларди. Диндор эди. Ибодатли эди. Туркияда Асад Жўшон деган кишининг тариқатига мойил эди. Унинг ҳам бир қабиҳ феъли кўпчиликка маълум - у ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари роҳимаҳуллоҳ шаънларига тош отишни яхши кўрар, у зотга адоватини асло яширмасди.
Шу биродарни эслаб, ҳолини сўрагандим, учрашувдагилар «ҳозир у одам ўзларини қуръоний деб атайдиган бесуннат* тоифалардан таъсирланиб, ўшалар гапларини гапириб юрадиган бўлган» дейишди!
Субҳааналлоҳ!!! Мен дарров юқоридаги ароқхўр бўлиб кетган одамни эсладим... Икки одам, бир касаллик, бир хил оқибат!
Во ажабо! Аллоҳнинг оятлари кундалик ҳаётимизда зоҳир бўлаверади, фақат ўтмас кўзлар уларни кўрмайди.
Дарҳақиқат, шайх ҳазратлари Аллоҳнинг мана шундай оятларидан эдилар! Ахир Аллоҳдан тавфиқ бўлмаса, шунча китобни ёзишнинг ўзи бўладими?! Биргина мақола ёзиб кўринг, қанча вақтингиз, кучингиз кетади!
Энди шундай зотни ҳақоратлаб юрган, миллионлаб мусулмонларга ҳидоят йўлини кўрсатиб яшаган зотга очиқ адоват қилган кимса қандай қилиб ҳам залолатга ботмасин!
Шундай экан, уларнинг оқибатлари ақл эгалари учун табиийдек бўлсада, иккалаларини ҳам шахсан таниганим учун бу воқеа менга қаттиқ таъсир қилди ва ибрат учун буни сизлар билан улашай дедим.
Аллоҳ таоло уларни ва у каби хаворижона журъатдан касалланиб, мўминлар обрўларини ҳалоллаб олганларни ислоҳ қилсин!
Шайх ҳазратларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин. У зотни жаннатнинг энг олий даражалари билан мукофотласин!
Менга у зотнинг қабрларини зиёрат қилишда ёрдам берган Муҳаммат Темур, Ботиржон биродарлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин.
Маҳмуд УСМОН.
* Бесуннат деган тоифанинг кофирлардан кўп фарқлари йўқ. Биз муайян шахсларни кофир демасакда, тоифа ўлароқ уларни мусулмонлар дея олмаймиз

❤🔥1
НАФСНИНГ БОШҚА МАЪНОЛАРИ
1. Қон.
Фиқҳда: ''Оқувчи нафси йўқ жонзот сувда ўлиб қолса, уни нажас қилмайди'', дейилган. Бола туғилганидан кейин келадиган қонга нифос дейилиши ҳам шундан.
2. Кўз, Фалончига нафс тегибди дейилса, унга кўз тегибди дегани бўлади.
3. Зот-ўзлик. Қуръонда:
''Нафсингизга салом беринглар'', дейилган (Нур сураси, 61-оят). Яъни ўз зотингизга, ўзингизга дегани.
Бешинчи савол: ''Аммор'' - ундовчи, ''Лаввома'' - маломатчи ва ''Мутмаъинна'' - хотиржамлар нафснинг турларими ёки сифатларими?
Қуръони Каримда ушбу турларнинг зикри келган:
''Албатта, нафс ёмонликка ундовчидир'' (Юсуф сураси, 53-оят).
''Ва маломатчи нафс билан қасам'' (Қиёмат сураси, 2-оят).
''Эй хотиржам нафс!'' (Фажр сураси, 27-оят).
Баъзилар: ''Булар турли шахслар эътибори ила нафснинг турларидир. Баъзиларида бу тур ғолиб бўлса, бошқаларида бошқа тур ғолиб бўлади'', дейдилар.
Таҳқиқ эса нафснинг битталигини кўрсатади. Унинг сифатлари бордир. Бас, у ёмонликка буюрувчи бўлади. Унга иймон қарши чиққанда маломат қилувчига айланади, ёмонлик қилади, сўнгра эгасини маломат қилади. Иймон қувватли бўлган пайтда хотиржам бўлади.
Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
''Кимни яхшиликлари хурсанд қилиб, ёмонликлари хафа қилса, ўша одам мўминдир'', деганлар (Аҳмад, Абу Яъло, Хатиб ва Ибн Асокирлар Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Шу билан бирга ''Зинокор зино қилаётганида мўмин ҳолида бўлмас'', ҳам деганлар (Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Демак, нафс ўз яхшиликларидан хурсанд бўладиган даражада хотиржам, ёмонликларидан хурсанд бўладиган даражада хотиржам, ёмонлткларидан маҳзун бўладиган даражада маломатчи, ундан зино ёки гуноҳи кабира содир бўлганда ёмонликка буюрувчи бўлади.
''Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси'' китобидан.

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?
Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.
Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.
Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👍2❤🔥1
ҲОФИЗИ ҚУРЪОННИНГ ЖАННАТДАГИ МАРТАБАСИ
Қуръон ёдлашнинг фазилати жуда улуғ, аммо бу - осон иш эмас. Устоздан ҳар битта оятнинг ўқилишини диққат билан тинглаб, хотирасига муҳрлаш учун анча машаққат чекиш талаб этилади. Ёдлаганини доим такрорлаб юриш учун ҳам сабр-тоқат керак. Қолаверса, Қуръон ёдлаган инсон гарданига салмоқли вазифа юкланади. Бундай амаллар мукофотсиз қолмайди, албатта. Аллоҳ таоло Қуръон ёдлаган бандаларини охиратда муносиб тақдирлайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ''Қиёмат куни Қуръон соҳибига: ''Ўқи ва кўтарил. Дунёда қандай ўқиган бўлсанг шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади'', дейилади''.
Хаттобий бу ҳадисни шундай шарҳлаган: ''Асарларда келишича, Қуръон оятлари жаннат поғоналари миқдорига тенг. Қорига: ''Қуръондан қанча ўқишингга қараб жаннат поғоналаридан юқорилаб боравер'', дейилади. Ким Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган бўлса, жаннатнинг энг юқори поғонасига чиқади. Бир қисмини ёдлаган бўлса, даражаси ҳам шунга яраша бўлади''.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Қуръон соҳиби жаннатга кирганида, унга: ''Ўқи ва кўтарил!'' дейилади. Шунда (қори) ўқийди. Ҳар бир оятни ўқиганида бир поғона юқорилайди. Охирги оятни ўқигунича кўтарилиб бораверади''.
Ривоятда айтилганидек, бу иш қиёмат куни банда жаннатга кираётганида содир бўлади. Қори дунёда Қуръон ўқиб, илм поғоналаридан юқорилаб боради, янги маълумотларни ўзлаштиради, ўзи учун очилмаган ҳақиқатларни кашф этади. Қуръон ўқиган инсоннинг маърифати ортади, юзи нурли бўлади. Бир сўз билан айтганда, Қуръон икки дунёда банда мартабасини юксалтиради, илмини зиёда қилади, уни юқори чўққиларга олиб чиқади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар:
''Жаннат даражалари Қуръон оятлари миқдорига тенг. Қуръон аҳлидан кимда-ким жаннатга кирса, ун(ики)дан юқори мартаба бўлмайди''.
Муновийнинг ''Файзул қодир'' китобида айтилишича, жаннатда фақат Қуръон ўқилади, фақат араб тилида гаплашилади.
Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
''Мен Оишанинг олдига бориб: ''Жаннатга кирганлар ичида Қуръон ўқиган билан ўқимаган орасида қандай фарқ бўлади?'' деб сўрагандим, Оиша: ''Жаннат поғоналари Қуръон оятларига тенг. Жаннатга кирганлар ичида ҳеч ким Қуръон ўқиганлардан афзал бўла олмайди'', деб жавоб берди''.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

⚡️⚡️⚡️
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва умра зиёратига бағишланган ҳужжатли филм намойиш этилди.
Халқингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин, жаноб президент
"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskent

БОҒИНИ САДАҚА ҚИЛДИ
Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг хурмозор ва узумзор бир боғи бор эди. Ясриб (Мадина) шаҳар бўлиб бундай сердарахт, лазиз мевали, зилол сувли боғни кўрмаган эди. Бир куни каттагина дарахт соясида намоз ўқиётган Абу Талҳанинг эътиборини шохлар орасида сайраётган патлари яшил, тумшуғи қизил, оёқлари ҳам рангли бир қуш тортди. У шохдан шохга ўтиб, рақс тушгандай сакраб-сакраб сайрарди. Бу манзарага маҳлиё бўлган Талҳанинг хаёли қочди. Чалғиб, неча ракъат намоз ўқиганини унутди, ҳар қанча тиришса ҳам, эслолмади.
Намозни тугатиб, тўғри Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига борди. Хаёлини ўғирлаган боғдаги серсоя дарахтлар, сайроқи қуш ҳақида шикоят қилди. Кейин:
- Гувоҳ бўлинг, эй Аллоҳнинг элчиси, шу боғимни Аллоҳ таолонинг йўлида садақа қилдим, уни Аллоҳ ва Унинг Расули ёқтирган мақсадларга ишлатинг, - деди.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

БЕДОРЛИКНИНГ САБАБИ
Талҳа ибн Убайдуллоҳ жуда бадавлат ва омади чопган савдогарлардан эди. Бир куни Хазрамавтдаги тижоратидан етти юз минг дирҳам фойда кўрди. Шундан кейин у тунни қўрқув ва қаттиғ қайғуда ўтказди. Шу аҳволда олдига хотини Умму Кулсум бинти Абу Бакр кириб қолди:
- Сизга нима бўлди, эй Абу Муҳаммад, бирортамиз сизни хафа қилиб қўйдикми?
- Йўқ, - жавоб берди Талҳа, - мусулмонларнинг хотинлари ичида энг яхшиси сенсан... Ўзимга ўзим ''Уйида шунча бойликка эга бўлиб, хотиржам ухлаган одам Парвардигори ҳузурига борганида нима дея оларкин?'' деган саволни бериб, туни билан тўлғониб чиқдим.
- Бу сизни нега бунча безовта қилади? - сўради хотини,
- Фақир ва мискин қабиладошларингизни ўйланг-да, эрталаб пулларни уларга тақсимлаб беринг...
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин, қанчалар топқир ва мунис хотинсан, ахир Сиддиқнинг қизисан-да! - хитоб қилди эри.
Талҳа эрта тонгдаёқ ҳамма пулларни ҳамёнларга солиб чиқди, кейин уларни Маккадан кўчиб келганлар ва ансорларнинг камбағалларига тарқатгани жўнади.

ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ
У мана етти йилдири, шу дераза ёнида кириб келаётган ҳар бир янги йилни кутиб олади, ''эски''сини кузатиб қўяди. Бу давр мобайнида у етти маротаба баҳорни, етти маротаба ёзни кутиб олди, кузатди ҳудди шунча марта қолган фаслларни ҳам.
''Қаҳрамон''имизнинг ўзи учун эса, бу йиллар ҳаётининг тафаккур фаслига айланди десак, янглишмаган бўламиз. Зотан, у шу дераза ортида ўтган умрига назар ташлаб, бу она заминда ташлаган ҳар бир қадамию барча қилмишлари, айниқса, ёшлигида ўта шўхлиги туфайли қанчадан-қанча паррандаю бошқа беозор жониворларга озор берганини кўз ўнгидан бирма-бир ўтказди.
''Қҳрамон''имиз вақтлар ўтиб, бир амаллаб олий маълумотли бўлиб ҳам олган эди. Буни қарангки, ўтирди, аммо... аммо шунда ҳам ўзининг ''эски'' одатини ташламади. Ўшандагидек муносабатини, зуғумни ўз ходимларига нисбатан ҳам қўллади, мансаб йўлида ҳеч нарсадан қайтмай, кўпларни зор қақшатди... Фасллар кетидан эса фасллар ўтаверди. ''Қирқ йилда қайтади'' деганлари рост эканми, унинг қилган жабр-ситамлари йиғилиб, ўзининг бошига бедаво дард бўлиб қайтди.
Бир вақтлар тоғни урса талқон қиладиган, полвон келбатли бу инсон ҳайбатининг ҳозир учдан бир қисми қолган. Охирги вақтларда унинг жуссаси кундан-кунга кичрайиб, ҳатто ногиронлик араваси ортидан ҳам кўринмайдиган даражага келган.
Мана етти йилдирки, унинг бир вақтлар мушукчаю ҳали кўзи очилмаган кучук болаларини ''тўп'' қилиб тепган иккала оёғи фалаж; ўнг қўли ишламайди; одамларга лўқ қилган кўзлари эса анчадан бери кўрмайди; балким юзини шунчалик кўп бепарво тутганми, балким фалажданми, юзи ҳам қотиб қолгандек.
...Бундай пайтларда тез-тез ёшлигини, бувисининг ҳар сафар уни қойиб: ''Болажоним, уларни тинч қўй, сенингдек уларнинг ҳам жони бор, булар ҳам қарғайди, уларнинг қарғишига қолиб кетмагин'', деганларини эслайди.
...Афсуски, энди кеч.
Мана, қия очилган дераза ортида бир гала чумчуқ келиб қўнди, тинмай чуғур-чуғур қилишиб, худди ундан ҳол-аҳвол сўрашаётгандек...
''Фарзанднома'' китобидан.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Суриялик марҳум кинорежиссёр доктор Мустафо Аққод бундай ёзади:
Мен оналар ёлғон гапирмайди, деб ўйлар эдим. Бироқ онам менга саккиз марта ёлғон гапирганида хато ўйлаганимни англаб етдим. Оналар қандай қилиб ёлғон гапиришини билишингиз учун онамнинг ёлғонларини сизга бирма-бир айтиб ўтаман...
Бу менинг болалик пайтимда бошланган. Ўшанда жуда қашшоқ бир оиланинг яккаю ёлғиз ўғли бўлганман. Бизда ўзимиз учун етарли озиқ-овқат бўлмаган. Очлигимизни йўқотиш учун озгина гуруч олиб келганимизда, онам ўз улушини менга берар эди. Товоғидаги гуручни менинг товоғимга солар экан, “ўғлим, мана бу гуручни ҳам еб қўй, мен оч эмасман”, дер эди.
Бу – унинг биринчи ёлғони эди.
Мен бироз улғайганимда онам менинг очлигимни тўсиш учун бир дона бўлса ҳам балиқ овлаб келиш мақсадида уйимиз яқинидаги дарёга балиқ овлагани борар эди. Ҳар сафар қуруқ қўл билан уйга қайтадиган онам Аллоҳнинг марҳамати билан бир сафар икки дона балиқ тутди. Дарҳол уйга қайтиб, овқат тайёрлади. Иккита балиқни олдимга қўйди. Мен биттасини аста-секин ея бошладим. Онам эса мендан қолган суяк ва қилтиқ атрофидаги гўштни еяётган эди. Буни кўриб юрагим титраб кетди ва онам есин деб, иккинчи балиқни унинг олдига қўйдим. Онам эса тезда уни менинг олдимга қўйди ва: “Ахир, балиқни яхши кўрмаслигимни билмайсанми, ўғлим?” деди.
Бу – унинг иккинчи ёлғони эди.
Катта бўлиб қолдим. Мактабга боришим керак, аммо бизда ўқишнинг сарф-харажатларига етадиган маблағ йўқ эди. Онам бозорга борди ва кийим-кечак сотадиган дўконлардан бирининг эгаси билан гаплашиб, ундаги молларни уйма-уй юриб сотишга келишиб олди. Шундай қилиб, онам уйма-уй юриб, хонадон бекаларига кийим-кечак таклиф қилиб, озроқ пул топа бошлади. Қишнинг қорли кунларидан бирида онам ишда кеч қолиб кетди. Мен эса уни уйда кутиб ўтирган эдим. Уйимизга яқин кўчаларни айланиб, уни излашга тушдим. Қарасам, савдо молларини кўтариб олиб, уйларнинг эшикларини тақиллатиб юрибди. Мен: “Онажон, кетдик, уйга қайтамиз. Кеч бўлиб қолди. Ҳаво совуқ. Ишингизни эртага давом эттирсангиз ҳам бўлади”, дедим. Онам табассум қилиб, менга: “Болам, мен чарчаганим йўқ”, деди.
Бу – унинг учинчи ёлғони эди.
Ниҳоят, мактабда битирув имтиҳонлари бошланди. Онам ҳам қўярда-қўймай мен билан қўшилиб борди. Мен мактабга кириб кетдим. Онам эса Қуёшнинг жазирама иссиғида менинг чиқишимни кутиб ўтирди. Қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлар тугади. Мен онамнинг олдига чиқдим. У мени қаттиқ қучоқлаб, Аллоҳ таолодан менга омадлар тилади. Мен унинг қўлида ичимлиги бор бир қадаҳни кўрдим. Уни имтиҳондан чиққанимдан сўнг ичишим учун сотиб олган эди. Қаттиқ чанқаганим учун уни ичиб, чанқоғимни бостирдим. Баногоҳ, онамнинг юзига қарадим ва ундан тер оқиб чиқаётганини кўрдим. Дарҳол қадаҳни унга узатиб: “Она, ичинг”, дедим. У бўлса бундай жавоб қайтарди: “Ўғлим, сен ич, мен чанқаганим йўқ”.
Бу – унинг тўртинчи ёлғони эди.
... Отам вафот этганидан сўнг онам бева аёллардек ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Рўзғор ташвиши ёлғиз унинг зиммасига тушди. Шу боис ҳаёт кечиришимиз қийинлашиб, очликдан азоб чекадиган бўлдик. Амаким яхши одам эди. У бизга очлигимизни тўсиш учун егуликлар юбориб турар эди. Қўшнилар бизнинг аҳволимиз кундан-кун оғирлашиб кетаётганини кўриб, онамга ҳали ёшлигини айтиб, бизни ўз қарамоғига оладиган бирор эркакка эрга тегишни насиҳат қилишди. Аммо онам: “Меҳр-муҳаббатга муҳтож эмасман” деб, бу таклифни рад этди.
Бу – унинг бешинчи ёлғони эди.
Йиллар ўтиб, университетни тамомладим ва бироз яхшироқ ишга жойлашдим. Энди онам бемалол дам олиши, рўзғор ташвишини менга қўйиб бериши учун муносиб вақт келганига ишончим комил эди. Ўша вақтда онамнинг соғлиғи ёмонлашган, уйма-уй юриб аввалги ишини давом эттиришга кучи қолмаган эди. Шунинг учун бозорда гилам тўшаб, ҳар тонг сабзовот сотар эди. Рўзғор ташвишини менга қўйиб беришдан бош тортгач, ойлигимнинг маълум бир қисмини унга ажратиб қўйишга қарор қилдим. У эса: “Ўғлим, пулингни сақлаб қўй, менинг пулим ўзимга етади”, деб уни олишни рад этди.

Бу – унинг олтинчи ёлғони эди.
Ишлаш билан бир вақтда магистрлик даражасини олиш учун ўқишимни давом эттирдим. Дарҳақиқат, ўқишни муваффақиятли тамомладим, ойлигим ҳам кўтарилди. Мен ишлаётган немис компанияси менга Германиядаги асосий филиалида ишлаш имкониятини берди. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Ҳаммасини янгидан бошлаш ва бахтли ҳаёт кечиришни орзу қила бошладим. У ерга бориб, яхшилаб жойлашиб олганимдан сўнг келиб, мен билан яшаш таклифини бериш учун онамга телефон қилдим. Лекин у мени безовта қилишни истамади ва: “Ўғлим, мен ҳашаматли ҳаётга одатланмаганман”, деди.
Бу – унинг еттинчи ёлғони эди.
Онам кексайиб қолди ва саратон касаллигига чалинди. Унга қараб турадиган бирор одам бўлиши керак эди. Бироқ, мен билан суюкли онам ўртасида олис йўллар ва қанчадан-қанча шаҳарлар бўла туриб, нима ҳам қилишим мумкин эди. Ҳаммасини ташлаб, онамнинг ҳолидан хабар олиш учун уйимизга жўнадим. Уйга келганимда, онам жарроҳлик амалиётидан кейин тўшакка михланиб қолганини кўрдим. У мени кўрар экан, табассум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ юрагим ўт бўлиб ёнар, чунки у жуда озғин ва заиф бўлиб қолган эди. Мен билган онам йўқ эди. Кўзларимдан дув-дув ёш оқди. Лекин онам менга тасалли беришга уриниб: “Йиғлама ўғлим, мен яхшиман”, деди.
Бу – унинг саккизинчи ёлғони эди.
Менга шу гапни айтар экан, онам кўзларини юмди ва шундан сўнг абадий очмади.
АЛОУДДИН НЕМАТОВ саҳифасидан олинди.

😢2❤🔥1
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАОМДАН АВВАЛ ВА КЕЙИН ЎҚИЙДИГАН ЗИКР ВА ДУОЛАРИЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот ҳузурларига таом хозир қилинди. Мен ўша кунги таом каби аввалида, яъни емак бошлаганимизда ниҳоятда, буюк баракотли ва охирида, ниҳоятда кам баракотли таомни кўрмаган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “бу нечун?” деб савол қилдик. У зот дедилар: “Бизлар ейишни бошлаганимизда Аллоҳнинг номини зикр қилдик, ва “бисмиллаҳ” дедик, кейин келган одам “бисмиллаҳ” демай, ея бошлади. Бас шайтон у билан бирга ейишга ўтирди. Шунинг учун таомдан барокат қочди.
Изоҳ . Шайтон ҳам бир махлуқдир, емак ва ичмак сифатлари билан сифатланади. Бу ҳақиқат. Тушунтиришга ҳожат йўқдир. Таом егувчи танҳо бисмиллоҳ деб ҳам қўйса бўлади, лекин бисмиллаҳир-раҳмонир-раҳим афзалдир. Уламолар деганларки: бисмиллоҳни баланд овоз билан айтилсин, токи демаганлар десинлар. “Бисмиллаҳ” демак суннати айниядир, кифоя эмасдир.
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир таомни (олти нафар саҳоба билан тановул қилиб туриб эдилар. Ногаҳон бир бадавий келиб қолди. Қолган таомнинг ҳаммасини икки луқма қилиб, тугатиб қўйди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Агар бу одам Бисмиллоҳ деб бошлаганда эди, бу таом ҳаммаларингизга кифоя қилур эди. (Яъни, аввал Бисмиллоҳ дейилган эди, охирида бир кишининг Бисмиллоҳ, демай бошлашидан шайтон таомга шерик бўлди, кейин ундан барокат учди.)
''Шамоили Муҳаммадийя'' китобидан.

❤🔥1👍1👏1
ДЎСТЛАРИНИ ОЗОД ҚИЛИШ УЧУН
Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавқати, аскарларнинг иймони ва ақийдаси кучли экани ҳақида кўп эшитган эди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун жангчиларига ''Мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай, тириклай келтиринглар'', деб буюрган эди.
Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади. Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
- Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, - деди.
Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
- Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман.
Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
- Унда сени ўлдираман, - деб қўрқитди подшоҳ.
- Хоҳишинг, - деди Абдуллоҳ.
Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
- Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
Шунда Абдуллоҳ:
- Бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди Рум қайсари.
Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзининг устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.

Умр
Киши қақраган чўлда сув излайди. Топа олмагач, ерни қазий бошлайди. То сув чиққуни қадар ишни давом эттираверади. Ёки кимдир тоғнинг баланд чўққисини кўзлайди ва мақсади ҳосил бўлмагунича интилишдан тўхтамайди. Ёхуд учинчи бир инсон, зурриётлар тарбияси билан мудом шуғурланиб, кўзланган натижага эришмагунича бу савобли юмушни бажаришда бир дақиқа бўлса-да, тиним билмайди.
Бунинг барчасини қисқа қилиб – УМР дейдилар...
“Уммондан дурлар” китобидан.