Хазрат Али разиёллоҳу анҳудан сўрадилар:
— Бошимизга келаётган балолар имтиҳонми ёки жазо?
Али разиёллоҳу анҳу жавоб бердилар:
— Агар Аллоҳга яқинлаштирса, имтиҳон, агар ундан узоқлаштирса, жазодир.

❤🔥1
ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?
Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан бурун.
Ҳувайдо
Ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили халифа Сулаймон ибн Абдумалик зиёрат учун Мадинага келганида шу ернинг қозиси, олими ва имоми Салама ибн Дийнор билан учрашиб, ўзини қизиқтирган саволларга қуйидагича жавоб олган экан.
Савол: Нега ўлимни кўрамиз?
Жавоб: Чунки биз дунёмизни обод қилиб, охиратимизни хароб қилдик. Шунинг учун обод жойдан хароб ерга боргимиз келмайди.
Савол: Қани эди, Аллоҳ ҳузурида бизлар учун нима бўлишини билсам?
Жавоб: Қилаётган амалларингни Қуръони каримга солиштирсанг, буни билиб оласан.
Савол: Унда Аллоҳнинг раҳмати қаерда?
Жавоб: "Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир" (Аъроф, 56).
Савол: Қадай қилсак, яхшилардан бўламиз?
Жавоб: Ўзингдан манманликни кетказиб, мурувват билан безансанг.
Савол: Тезда қабул бўлувчи дуо қайси?
Жавоб: Яхши одамнинг яхшилар ҳақига қилган дуоси.
Савол: Афзал садақа қайси?
Жавоб: Пули кам кишининг пули йўқ кишига миннатсиз қилган садақаси.
"Ғам-қайғусиз яшай деангиз (ўксинма) китобдан.
👉 @diyonatli

👍2❤🔥1👏1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Саудовскую Аравию посетил священный город Мекку и совершил обряды Умры.
#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #Makka
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

👍3
ШУНДАЙ ЗАМОНЛАР БЎЛГАН...
Тарихдан маълумки, қадимги Андалусия юртида илм-фан, маданият Ислом фатҳидан кейин ниҳоятда юксак чўққига кўтарилган. Бутун Европадан у ерга илм олиш учун минглаб талабалар келишган. Биргина Қуртуба (Кордова) шаҳрида 800та олий илм даргоҳи (мадраса), 1700 та масжид бўлган. Ҳамма ёқ олимлар, ҳофизлар, фақиҳлар билан тўлиб тошган.
Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанда (ҳижрий 172/ милодий 788 йил) ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриш истаги туғилиб, ўзига муносиб жуфт танлаш учун келинликка муносиб номзодларга Қуръонни тўлиқ ёд олганлик шартини қўйди. Шунда биргина Галин деган жойдан 720 нафар ҳофиза қиз чиқди. Султон иккинчи шартни қўйишга мажбур бўлди. У шартга кўра, бўлажак турмуш ўртоғи имом Моликнинг ''Муватто'' номли ҳадис китобини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади.
Қуртубанинг ўзидан 500 нафар қизнинг ҳам Қуръони каримни, ҳам ''Муватто''ни, ҳам фиқҳ ва қонунларни ёд билиши аниқланди...
Андалусия ана шундай илм, маданият ўчоғи эди.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👍3❤🔥1
ОТА ВА ЎҒИЛ
Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: ''Абдуллоҳ дастурхонда ўтирганида олдига ҳазрати Умар кириб қолди. Абдуллоҳ отасига жой бўшатди. У ''Бисмиллаҳ'', деб таомдан бир луқма еди-да, ортидан яна бир луқма ола туриб:
- Таом ёғли бўлибдими, аммо ёғи гўштнинг ёғига ўхшамайди? - деб сўраб қолди. Абдуллоҳ:
- Эй мўминлар амири! Бозорга чиқиб, семизроқ гўштдан олмоқчи бўлган эдим, қиммат экан. Бир дирҳамга озғинидан олдим. Яна бир дирҳамга ёғ сотиб олиб қўшдим, - деди.
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бу иккиси бўлса, бирини еб, иккинчисини садақа қилар эдилар, - дедилар ҳазрати Умар.
- Эй мўминлар амири, бу гал олаверинг, бундан кейин гўшт ва ёғ жам бўлиб қолса, албатта мен ҳам шундай қиламан, - деди Абдуллоҳ''.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👍2❤🔥1
ҚУРЪОНДАН АЙРО ҚАЛБ
Қуръон кўнгилларни обод қилувчи, қалбни нурга тўлдирувчи Каломдир. Қуръон ёдлаган инсон қалби чароғон бўлади. Биронта ҳам оят ёдламаган одамнинг дили эса деворлари нураб ётган вайрона уйга ўхшайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Ичида Қуръондан бирон нарса бўлмаган киши(нинг қалби) хароба уй кабидир''.
Қалб имон-эътиқод, Қуръон тиловати, зикр-тасбеҳлар билан ободдир. Ибодатдан, зикрдан холи қалб кулбаи вайронадан фарқ қилмайди.
Маълумки, хароба иморатнинг бирон жойига қаралмаган, ҳамма ёғини ис босган, чанг-тўзон қоплаган, шифтлари кўчиб, деворлари нураб ётган бўлади. Қуръондан холи қалб турли иллатлар билан тўлиб-тошган бўлади. Қалбни обод этишнинг ягона чораси - Қуръон ўқиш, Қуръон ёдлаш. Киши Қуръондан қанча кўп ёдласа, қалби шунча очилиб-гўзаллашиб бораверади. Гарчи эгнига чиройли либослар кийиб олган бўлса-да, Қуръондан айро инсон қалби харобалигича қолади. Ялтир-юлтир либос кийган билан дил равшан бўлиб қолмайди. Қуръон ёдланса, Каломуллоҳни дилга жойланса, ана шунда кўнгил обод бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан холи жой борлигини билмайман. Аллоҳнинг Китобидан холи қалб хароба уй кабидир (Қуръондан бошқа) ҳеч нарса уни тиклай олмайди''.
Одамлар яшайдиган уйларни, салоҳият кўзгуси қалбни Қуръондан бўлак нарса билан обод этиш имкони йўқ. Вайрона қалблар, шикаста диллар, хароба кулбалар фақат Аллоҳнинг Каломи ила мунаввар бўлади.

Ушбу расмни кўриб қуйидаги қисса ёдимга тушди:
«ЕРДАГИ ҲУКМДОР ЮКИНСА, САМОДАГИ ҲУКМДОР РАҲМ ҚИЛГАЙ!»
Тўртинчи ҳижрий асрнинг биринчи ярми, Андалусия Ислом давлатининг VIII халифаси Абдурраҳмон Носир лидиниллоҳ ҳукмрронлик йиллари. Қуртубада бир йилдан ортиқ давом этган қурғоқчилик ва очарчилик халқнинг тинкасини қуритган эди. Андалусия қозиси Мунзир ибн Саъид раҳматуллоҳи алайҳ одамларни истисқо намози ўқишга чорлади.

Одамлар шаҳар ташқарисидаги намозгоҳга тўпландилар. Улар истисқо намозини халифа бошчилигида, унга иқтидо қилиб ўқиш илинжида давлат раҳбарини кутиб ўтиришар эди. Халифа ҳа деганда келавермагач, аллома Мунзир ибн Саъид раҳимаҳуллоҳ халифанинг элчисига: «Халифага бориб айт, одамлар истисқо намозини ўқиш учун уни кутишмоқда», деб тайинлади.
Элчи қайтиб келиб Мунзир ибн Саъидга: «Ҳазрат, халифа бир овлоқ жойда ёлғиз ўзи ўтирибди, ҳеч ким унинг олдига киришга ботина олмаётир», деди. Аллома бу хабарни эшитгач, элчи билан бирга у айтган жойга борди. Ҳақиқатан, халифа қасру айвон, нозу неъматларни ташлаб, бир хароба гўшада бир ўзи қолган эди. У подшоҳлик либосларини ечиб, дағал, одми кийимларни кийиб олган, бошини ерга қўйиб, туппроққа беланиб, дод деб илтижо қилаётган эди. Уни ҳеч ким бугунгидек қўрқувда кўрган эмас. Ўша пайтдаги Европани зир титратиб турган катта бир давлатнинг ҳукмдори боши саждада, кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб, юзидаги тупроқни лойга айлантирган ҳолда қуйидагича илтижо қилар эди: «Ё Раббий! Менинг ёмонликларим, гуноҳларим сабабли халқни азоблайсанми? Ахир сен энг тўғри ҳукм қиладиган адолатли Зотсан-ку. Мана пешонам, у Сенинг қўлингда, қандай азоб бўлса мени азобла. Сен ҳеч нарсадан бехабар эмассан, Сендан ҳеч ким қочиб қутила олмас!»
Мунзир ибн Саъид халифанинг бу муножотини эшитиб, тазаррусини кўриб, юзи қувончдан ёришиб кетди. У одамлар олдига қайтиб бориб: «Ҳой одамлар! Бўлди, уйларингизга қайтаверинглар, тез орада ёмғир билан сероб бўласизлар. Зотан, ердаги ҳукмдор юкинса, самодаги Ҳукмдор раҳм қилгай!» деди.
Одамлар ҳали тарқаб-тарқалмай туриб ёмғир ёға бошлади, ҳамма сероб бўлди. Бир йилдан ортиқ давом этган қаҳатчилик ана шундай якун топди.
Илоҳим, дуолар ижобат, илтижолар қабул бўлсин. Умид қиламиз, юртимиз янада обод, динатимиз юксак ва келажагимиз улуғ бўлади.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

❤🔥1👍1
ЗИНО
Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига тинчлик ва хотиржамлик бахш этади.
Зино эса кишилар қалбига ғулғула солади, доимо хижолат тортиб, гуноҳ ҳиссини сезиб туриш каби руҳий қийноқларга дучор қилади. Шу разолатга берилганлардан бирининг айтишича, зинокорлар ҳар бир тикилиб қарашни ўзларига қаратилган "айблаш назари" деб сезар эканлар. Зинокор ғайриқонуний йўлда юради.
Тўғри йўлдан юрмоқчи бўлса, уйланиши керак. Аммо бу нарсани қилмасдан, нотўғри йўлни танлайди. Уйланиш табиий поклик бўлиб, кишида ҳаётда ўзидан бошқа учун ҳам ҳаракат қилиш туйғусини уйғотади. Уйланган киши фарзанд тарбия қилиб, жамиятнинг яхши аъзоларидан бўлишга уринади. Шу нарсанинг ўзи ҳам инсонга олам-олам маънавий ҳузур-ҳаловат бахш этади. Зино эса одоб-ахлоқни йўқотади, кишилардан инсонийлик нурини ўчиради, ғайриқонуний, жамиятга кони зарар бўлган болаларнинг дунёга келишига сабаб бўлади.
Зинодан туғилган болалар доимо ўзларида етишмовчилик сезиб ўсадилар. Ота-она меҳридан узоқ бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг бундай бахтсиз ҳолатларига жамият сабабчи деб тушунадилар ва қўлларидан келса, унинг аъзоларидан ўч олмоқчи бўладилар. Шунинг учун ҳам Ислом зинони ҳаром қилган. Уни "фаҳш иш" ва "ёмонлик йўли" деб таърифлаган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
"Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир" (Исро сураси, 32-оят).
Зино инсонларга ва инсоният қадриятига улкан зарарлар келтирувчи разолат бўлганлиги учун ҳам Ислом бу ишни қилганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини кўрган. Агар зинокор оиласиз шахс бўлса, зино устида қўлга тушганда, кўпчиликнинг ўртасида юз дарра урилади. Агар уйланиб, оила қурган шахс бўлса, кўпчилик тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилади.
"Иймон" китобидан.