Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бир подшо сарой олимидан бир савол сўради. Олим "Билмайман" деб жавоб берди. "Билмасанг, нега сенга маош тўлаяпман" деб жаҳл қилди подшо...
— Шохим, мен маошни билганларим учун оляпман, агар билмаганларим учун ҳам олсам, хазинангиз етмасди, — деб жавоб берди олим.
👍9🔥3❤‍🔥1
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан:
Йигит:
— Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган, — деди. Шунда мен:
— Шунинг учун намоз ўқимайсанми?, — десам, "Ҳа", деди. Мен, — Унда нима учун овқат еяпсан?" — дедим.
— Нима учун емай?! — деди у ҳайрон бўлиб. Мен:
— Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор, дедим.
— Бор бўлса нима бўпти? Ахир, организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!" деди.
Мен:
— Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, сенинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор? — дедим.

Хулоса ўзингиздан!
❤‍🔥1
Отам раҳматли бомдод намозини мутлақо тарк этмас, оила аъзоларимизни ҳам бунга аҳамиятли бўлишга катта эътибор қаратар эдилар. Бир сафар мени бомдодга оқсаётганимни эшитиб, тонгда ётоғимнинг бошига келиб қулоғим тагида икки қўлларини қаттиқ бир-бирига қарсиллатиб уриб, қўрқитиб уйғотдилар. Мени қўрқувдан сакраб туриб кетганимни кўрган отам "тинчлан, тинчлан қўрқдингми? Буни охират(дахшати)да бунданда баттар қўрқмагин деб қилдим, болам. Мени эшит, ўқилган икки ракъат намоз дунёлар беролмайдиган фойдани беради инсонга. У эгасини жаҳаннам азобидан қутқарибгина қолмай, гўзал жаннатларга ҳам қовуштиради. Болам, шундай экан нега уйғонмайсан-а", деб танбеҳ бердилар.
Bahadır Yenişehirlioğlu. "Hünkarim" (Ҳукумдорим) китобидан.
❤3👏2
Live stream scheduled for
Хазрат Али разиёллоҳу анҳудан сўрадилар:
— Бошимизга келаётган балолар имтиҳонми ёки жазо?
Али разиёллоҳу анҳу жавоб бердилар:
— Агар Аллоҳга яқинлаштирса, имтиҳон, агар ундан узоқлаштирса, жазодир.
❤‍🔥1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍2
ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?


Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан бурун.
Ҳувайдо


Ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили халифа Сулаймон ибн Абдумалик зиёрат учун Мадинага келганида шу ернинг қозиси, олими ва имоми Салама ибн Дийнор билан учрашиб, ўзини қизиқтирган саволларга қуйидагича жавоб олган экан.
Савол: Нега ўлимни кўрамиз?
Жавоб: Чунки биз дунёмизни обод қилиб, охиратимизни хароб қилдик. Шунинг учун обод жойдан хароб ерга боргимиз келмайди.
Савол: Қани эди, Аллоҳ ҳузурида бизлар учун нима бўлишини билсам?
Жавоб: Қилаётган амалларингни Қуръони каримга солиштирсанг, буни билиб оласан.
Савол: Унда Аллоҳнинг раҳмати қаерда?
Жавоб: "Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир" (Аъроф, 56).
Савол: Қадай қилсак, яхшилардан бўламиз?
Жавоб: Ўзингдан манманликни кетказиб, мурувват билан безансанг.
Савол: Тезда қабул бўлувчи дуо қайси?
Жавоб: Яхши одамнинг яхшилар ҳақига қилган дуоси.
Савол: Афзал садақа қайси?
Жавоб: Пули кам кишининг пули йўқ кишига миннатсиз қилган садақаси.


"Ғам-қайғусиз яшай деангиз (ўксинма) китобдан.

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Саудовскую Аравию посетил священный город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #Makka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍3
ШУНДАЙ ЗАМОНЛАР БЎЛГАН...

Тарихдан маълумки, қадимги Андалусия юртида илм-фан, маданият Ислом фатҳидан кейин ниҳоятда юксак чўққига кўтарилган. Бутун Европадан у ерга илм олиш учун минглаб талабалар келишган. Биргина Қуртуба (Кордова) шаҳрида 800та олий илм даргоҳи (мадраса), 1700 та масжид бўлган. Ҳамма ёқ олимлар, ҳофизлар, фақиҳлар билан тўлиб тошган.
Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанда (ҳижрий 172/ милодий 788 йил) ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриш истаги туғилиб, ўзига муносиб жуфт танлаш учун келинликка муносиб номзодларга Қуръонни тўлиқ ёд олганлик шартини қўйди. Шунда биргина Галин деган жойдан 720 нафар ҳофиза қиз чиқди. Султон иккинчи шартни қўйишга мажбур бўлди. У шартга кўра, бўлажак турмуш ўртоғи имом Моликнинг ''Муватто'' номли ҳадис китобини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади.
Қуртубанинг ўзидан 500 нафар қизнинг ҳам Қуръони каримни, ҳам ''Муватто''ни, ҳам фиқҳ ва қонунларни ёд билиши аниқланди...
Андалусия ана шундай илм, маданият ўчоғи эди.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1
Savol-javob
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Abduhamid domla

Online savol-javobdan yozib olingan.

@Diyonatli
👍3
ОТА ВА ЎҒИЛ

Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: ''Абдуллоҳ дастурхонда ўтирганида олдига ҳазрати Умар кириб қолди. Абдуллоҳ отасига жой бўшатди. У ''Бисмиллаҳ'', деб таомдан бир луқма еди-да, ортидан яна бир луқма ола туриб:
- Таом ёғли бўлибдими, аммо ёғи гўштнинг ёғига ўхшамайди? - деб сўраб қолди. Абдуллоҳ:
- Эй мўминлар амири! Бозорга чиқиб, семизроқ гўштдан олмоқчи бўлган эдим, қиммат экан. Бир дирҳамга озғинидан олдим. Яна бир дирҳамга ёғ сотиб олиб қўшдим, - деди.
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бу иккиси бўлса, бирини еб, иккинчисини садақа қилар эдилар, - дедилар ҳазрати Умар.
- Эй мўминлар амири, бу гал олаверинг, бундан кейин гўшт ва ёғ жам бўлиб қолса, албатта мен ҳам шундай қиламан, - деди Абдуллоҳ''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1
ҚУРЪОНДАН АЙРО ҚАЛБ

Қуръон кўнгилларни обод қилувчи, қалбни нурга тўлдирувчи Каломдир. Қуръон ёдлаган инсон қалби чароғон бўлади. Биронта ҳам оят ёдламаган одамнинг дили эса деворлари нураб ётган вайрона уйга ўхшайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Ичида Қуръондан бирон нарса бўлмаган киши(нинг қалби) хароба уй кабидир''.
Қалб имон-эътиқод, Қуръон тиловати, зикр-тасбеҳлар билан ободдир. Ибодатдан, зикрдан холи қалб кулбаи вайронадан фарқ қилмайди.
Маълумки, хароба иморатнинг бирон жойига қаралмаган, ҳамма ёғини ис босган, чанг-тўзон қоплаган, шифтлари кўчиб, деворлари нураб ётган бўлади. Қуръондан холи қалб турли иллатлар билан тўлиб-тошган бўлади. Қалбни обод этишнинг ягона чораси - Қуръон ўқиш, Қуръон ёдлаш. Киши Қуръондан қанча кўп ёдласа, қалби шунча очилиб-гўзаллашиб бораверади. Гарчи эгнига чиройли либослар кийиб олган бўлса-да, Қуръондан айро инсон қалби харобалигича қолади. Ялтир-юлтир либос кийган билан дил равшан бўлиб қолмайди. Қуръон ёдланса, Каломуллоҳни дилга жойланса, ана шунда кўнгил обод бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан холи жой борлигини билмайман. Аллоҳнинг Китобидан холи қалб хароба уй кабидир (Қуръондан бошқа) ҳеч нарса уни тиклай олмайди''.
Одамлар яшайдиган уйларни, салоҳият кўзгуси қалбни Қуръондан бўлак нарса билан обод этиш имкони йўқ. Вайрона қалблар, шикаста диллар, хароба кулбалар фақат Аллоҳнинг Каломи ила мунаввар бўлади.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1