Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#ЭЪЛОН

Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍2❤1
СЎЗДАН СЎЗНИНГ ФАРҚИ БОР (таъсирли воқеа)

Ҳорун ар-Рашид бир кеча туш кўрса, барча тишлари тўкилган эмиш. Муаббирни чақириб,тушининг таъбирини сўрабди.
- Эй амир ал-мўминин, - дебди муаббир, - бу тушнинг таъбири шуки, барча яқинларнинг ўлиб, ўзинг яккаю ёлғиз қолар экансан.
Бу таъбир халифага ёқмабди.
- Барча яқинларимдан айрилсам, менга ҳаётнинг нима қизиғи қолади? - деб тушини беъмани йўйгани учун фаросатсиз муаббирни юз дарра уришни буюриб, бошқасини ҳузурига чорлабди.
- Эй амир ал-мўминин, сен барча авлоду аждодингдан узоқ умр кўрар экансан, - дебди иккинчи муаббир.
Бу таъбир халифага маъқул тушибди.
''Аслида ҳар иккала таъбирнинг ҳам моҳияти бир, - деб ўйга чўмибди Ҳорун ар-Рашид, - лекин уларнинг ифодаси орасида ер билан осмонча фарқ бор''.
Шундан сўнг муаббирга юз тилла инъом қилишларини буюрди.

''Шарқ ҳикоят ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Аллохдан умидворлик шартлари
(Ақидатут-таҳовия)

@Diyonatli
Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

Жалолиддин Румий
❤1
Шароб қилинган бўлса, узумнинг айби нима?
Фосиқ қўйган бўлса, соқолнинг айби нима?

Иффатсиз кийган бўлса, Хижобнинг айби нима?
Ўқиган ёмон бўлса, Намознинг айби нима?

Бораётган золим бўлса, Ҳажнинг айби нима?
Мўмин яшамаётган бўлса, диннинг айби нима?

Эй инсон! Аслида хамма айб сенда!
👍6❤1🔥1
ИСТИҒФОР - ҚАЛБ ЖИЛОСИ

Гуноҳ-маъсият кўнгил ойнасини қорайтиради. Хатолар йиғилиб-йиғилиб, қалбни бутунлай эгаллаб олади. Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейилган: ''Йўқ, (ундай эмас)! Балки уларнинг қалбларини ўзлари қилган гуноҳлари қоплаб олган!'' (Мутаффифин сураси, 14-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни огоҳлантириб шундай деганлар: ''Агар банда гуноҳга қўл урса, қалбига битта қора доғ тушади. Борди-ю, (ўша ишни) ташласа, истиғфор айтса, тавба қилса, қалби сайқалланади. Агар яна (гуноҳ) қилса, (қора доғ) баттар кўпаяди. Бориб-бориб қалбини бутунлай чирмаб олади.
Бу - Аллоҳ Қуръонда зикр қилган - (қалбнинг) эгаллаб олинишидир''.
Ҳасан розияллоҳу анҳу: ''Гуноҳ устига гуноҳ қилиш билан қалб қоряди. (Шу тахлит давом этаверса, охири) ўлади'', деган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қалб ҳам мис каби занглайди. Унинг жилоси истиғфордир'', деганлар.
Гуноҳлар асорати қалбни занглатади. Агар дил зангласа, инсон шуури ўтмаслашади, ҳис этиш қобилияти заифлашади. Агар кўп истиғфор айтилса, қалб секин-аста покланади.
Пайғамбар алайҳиссалом: ''Мен сизларга касаллигингиз сабабини, унинг давоси нимадалигини айтайми? Огоҳ бўлинглар, гуноҳлар - сизларнинг касаллигингиз. Унинг давоси истиғфордир'', деганлар.
Одамнинг юраги бирдан санчиб қолганда дори ичса, оғриқ тўхтайди. Лекин қалбимиз оғриса-чи? Бунга қандай чора кўрамиз?
Гуноҳ-маъсият қалбни жароҳатлайди. Лат еган қалбга кўрсатиладиган биринчи ёрдам истиғфордир. ''Астағфируллох, астағфируллох'', деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилинса, қалб яраси аста-секин тузалади.
Ривоят қилинишича, Рабийъ ибн Хайсам шогирдларига: ''Касаллик нима? Унинг давоси-чи? Шифо нимадалигини биласизларми?'' деб савол бериб, кейин: ''Касаллик - гуноҳлар. Унинг давоси - истиғфор. Шифо эса гуноҳдан тавба қилиб, бошқа такрорламасликдир'', деб айтган.
Ўткинчи дунё матоҳларига ҳирс қўйиш, мол-дунёга ўчлик, шуҳратпарастлик дилни занглатади. Булар йиғилиб - йиғилиб, қалбни печакдай чирмаб олади. Айнан мана шу иллат инсонни ихлосдан тўсади. Шунинг учун ибодатдан олдин истиғфор айтиш тавсия этилади. Уламолардан бирига: ''Тасбеҳ афзалми ёки истиғфор?''деб савол беришибди. Шунда олим: ''Агар либос топ-тоза бўлса, унга атир сепиб хушбўй қилинади. Борди-ю кир бўлса, аввал кийимни совун билан иссиқ сувда яхшилаб ювиш керак'', деб жавоб берган экан.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
❤7👍1
ХОЛИСЛИК

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай ҳикоя қилади: ''Бир йили Маккада қурғоқчилик бўлди. Халқ уч кунгача истисқо (ёмғир сўраш) намози ўқиди. Аммо ёмғир ёғавермади. Шунда ўзим ёлғиз дуо қилай, деб халқдан четландим ва бир ғорга кирдим.
Бир пайт бир ҳабаш қул кириб, икки ракъат намоз ўқишга киришди. Ғор қоронғи бўлгани учун у мени кўрмади. Қул бошини саждага қўйганича, ''Илоҳим, бандаларинг уч кун ёмғир сўрашди, бермадинг. Сенинг иззатинг ҳаққи, ёмғир юбормагунингча бошимни саждадан кўтармайман'', деб дуо қилди.
Шунда у ҳали бошини кўтармай туриб ёмғир қуя бошлади. У ўрнидан тургач, ортидан эргашдим. Бир ҳовлига кириб кетди. Бироздан сўнг ҳовлидан бир киши чиқиб келди. Мен унга қул сотиб олмоқчилигимни айтдим. Уй эгаси менга бир қулини кўрсатди. Бошқасини сўрадим. ''Яна биттаси бор-у, сал дангасароқ, сизга тўғри келмайди'', деди уй эгаси. У ўша қул эди. Мен уни йигирма динорга сотиб олдим. Шунда қул менга: ''Эй Ибн Муборак, мени нега сотиб олдингиз? Мен сизга хизмат қила олмайман'', деди.
Уни уйга олиб келдим. У таҳорат олиб, намоз ўқиди. Саждага борганида нимадир деб пичирлади. Сўзини эшитиш учун яқинроқ бордим. У: ''Эй Сирлар соҳиби, сир фош бўлди, мен танилиб қолганимдан кейин ортиқ яшашни истамайман'', деб илтижо қилаётган экан. Сўнг бир муддат жим бўлиб қолди. Қарасам, ўлган экан...''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Пискент туман бош имом-хатибини Юртбошимиз ва Муфтий ҳазратларининг Саудия Арабистонига қилган сафарларини Аллоҳдан хайрли ва манфаатли бўлишлиги учун жамоат билан қилган дуолари.

@Diyonatli
ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади'', деганлар''.
Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида:
''Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ'', дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз ''Салотуш-шуруқ'' (Ишроқ намози) дейилади. ''Шуруқ'' дегани эса қуёш чиқишни билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Сабрнинг асл маъноси – Ҳақ таъолонинг Қазои-қадарига бўйин эгишдир.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.
❤1
МУСИБАТГА САБР

Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши халифанинг ҳузурига келди. Улар орасида кўзи кўр бир кимса ҳам бўлиб, халифа ундан:
- Кўзингга не бўлди? - деб сўради.
- Эй мўминлар амири, - деди ҳалиги киши, - менинг мол-дунёим, аёлим ва бола-чақаларим кўп эди. Қабиланинг энг бойи эдим. Мол-дунё ва аҳли аёлимни олиб, қавмим яшайдиган жойдан четроқдаги бир водийга бордим. Ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо даҳшатли сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туяни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амримаҳол эди. Туянинг изидан кетдим, энди етиб борганимда юзимга бир тепди. Афтим қонга беланди, кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада хотин, бола-чақасиз қолдим, мол-дунёим сувга оқди, кўзим кўр бўлди. Аммо барча мусибатларга сабр қиляпман, Аллоҳдан савоб умидидаман.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
''БИЛМАЙМАН'', ДЕДИ

Абдуллоҳ ибн Умар етук фақиҳлардан ҳисобланар эди. У Аллоҳ таолонинг Китобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жуда яхши билар эди. Шу билан бирга, билмаган нарсаларини дарҳол тан олар ва ўз жойида ''Билмайман'', дейиш билан фахрланар эди. Бир куни бир одам келиб, Абдуллоҳ ибн Умарга савол берди. У ''Билмайман'', деб жавоб берди. Сўровчи орқасига қайтиб кетди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар дарҳол қўлларини бир-бирига ишқаб, хурсанд ҳолда шундай деди: ''Абдуллоҳ ибн Умардан билмайдиган нарсаси сўралган эди, у ''Билмайман'', деди!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
ҲАҚИҚИЙ САБР

Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам боласи вафот этгани учун қабр бошида йиғлаётган бир аёлнинг ёнига келдилар ва унга:
- Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил! - дедилар.
- Кет олдимдан. Менга келган мусибатга сен дуч келмагансан-да! - деб жеркиди аёл.
Аёл Аллоҳ Расулини танимаган эди. (Расулуллоҳ у ердан кетгач) аёлга:
- У Аллоҳнинг Расули эди, - дедилар.
Аёл дарҳол Расулуллоҳнинг эшикларига келди.
Эшик олдида (унга тўсқинлик қиладиган) кишиларни (муҳофизларни) учратмади. Шундай деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, мени кечиринг. Сизни танимабман.
Расули Акрам дедилар:
- Ҳақиқий сабр фалокатга илк дуч келган ондаги сабрдир" дедилар.

Эй Навоий, тақдирдан неки келса итоат эт, зеро, фалак ҳам Тангри иродаси олдида ожиздир.
Алишер Навоий


"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хало одоблари | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
Тилнинг биринчи офати: беҳуда гап.

Билгин! Сўзларингни ғийбат, ёлғон, баҳсу жадал ва бошқа офатлардан асрай билсанг, мана шу сен учун энг чиройли ҳолатдир. На ўзингга, на ўзга мусулмонга зарари тегмайдиган гапни сўзлашинг мубоҳ. Аммо бу сўзларингдан бирон фойда кўзланмас экан, вақтингни зое қилган бўласан, беҳуда нарсаларга тилингни ишлатганинг учун ҳисоб берасан. Бу ишинг яхши нарсани паст нарсага алмаштириш билан баробардир.
Агар шу беҳуда сўзларга сарфлаган вақтингни фикр қилишга сарфлаганингда эди, сенга улуғ туҳфа - Аллоҳнинг раҳмати бошинг узра ёғилган бўлар эди. Агар бу беҳуда сўзлар ўрнига тенгию шериги йўқ, яккаю ёлғиз Парвардигорингни «ла илаҳа иллаллоҳ», «субҳаналлоҳ» деб поклик билан ёд этганингда, сенга кўп яхшиликлар етарди.
Қанча сўзлар бор, улар туфайли жаннатда қасрлар бино қилинади! Наҳотки инсон, шу сўзлар туфайли хазиналарни қўлга киритиши мумкин бўлгани ҳолда, бу боқий бойликларнинг ўрнига бефойда, турган-битгани зиёндан иборат, увадаланиб йўқ бўлиб кетадиган гувалаларни йиғиш билан овора бўлса?!
Бу мисол Аллоҳ таолонинг зикрини тарк этиб, беҳуда гапларга умрини сарфлаётганларга тегишли. Гарчи уларнинг беҳуда сўзлари гуноҳ саналмасада, зиён кўраётганлари аниқ. Чунки улар улуғ фойдани - Аллоҳ таолонинг зикрини бой беряптилар. «Албатта мўминнинг жимлигида фикр, назарида ибрат, нутқида зикр бўлади» деганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам (Муҳаммад ибн Закариё ривояти).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан


👉 @diyonatli
❤‍🔥1
Audio
Хало одоблари | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @diyonatli
👍2👏2❤1🔥1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 18-август 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:10 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍11
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 18 август куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Пискент тумани бош-имом хатиби Аблулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Abdulhamid domla 18.08.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

18.08.2022
🎤 Аблулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош-имом хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1