Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
''ТАБОРАК'' СУРАСИНИ ЁДЛАШ ХОСИЯТИ

Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ''Таборак'' сурасини ёдлаш муҳим эканини таъкидлаганлар, ''Мен (''Табррак'' сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим'', деганлар.
Расули акрам алайҳиссалом тавсияларига кўра, ҳар бир мўмин-мусулмон киши ''Таборак'' сурасини ёдлаб, доим ўқиб юрса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бир кишига: ''Мен сени хурсанд қиладиган ҳадис айтайми?'' деганида, у: ''Ҳа, эй Абу Аббос, Аллоҳ сенга раҳм қилсин (айт)'', деди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: ''Таборак сурасини ўқи, уни ёдлаб ол. Кейин аҳли оилангга, барча фарзандларингга, қўшниларингга ҳам ўргат. Зеро, ''Таборак'' сураси қутқарувчи, фойдангни кўзлаб тортишувчидир. Бу сура қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ўқувчилари фойдасига тортишади, уларни жаҳаннам азобидан сақлашини сўрайди. Шунда Аллоҳ ''Таборак'' сурасини ўқиган, ёдлаган одамни қабр азобидан сақлайди'', деди''.
''Таборак'' сурасини ўқиб-ўрганиб, оила аъзоларига, қўни-қўшнилар, фарзандларига ҳам ўргатиш яхшидир. Чунки ''Таборак'' сураси мусулмон киши ақидасини тўғрилайди, уни қабр азобидан,қиёматдаги машаққатлардан халос этади. Шунинг учун меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сурани қалбида имони бор ҳар бир банда ёд олиб, ўқиб юришини истаган бўлсалар ажаб эмас.
Шунга ўхшаш ҳадис ''Ёсин'' сураси ҳақида ҳам айтилган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртларда ''Ёсин'' ҳамда ''Таборак'' сураларини ўқиб юриш, ёд олиш анча урф бўлган. Ҳатто етмишни қоралаган отахонлару онахонлар ҳам ''Ёсин'' у ''Таборак''ни қунт билан ёдлаганларини эшитганмиз. Бу жуда яхши иш, айнан Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига мувофиқдир. Аллоҳ бардавом қилсин! Энди мазкур икки сурани қироат қилиш, ёдлашдан ташқари, Каломуллоҳ ҳукмларини пухта ўрганиб, ҳаётга татбиқ этсак, янаям хайрли бўлади.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ҚАЗО ВА ҚАДАР

''На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир''. (Ҳадид сураси, 22-оят).
Яъни инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган.
''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
Тўғриликка етишганинг хато қилмаганинг учун, хато қилганинг тўғриликка эришмаганинг учун эмас.
Мана шу ақида агар қалбингдан жой топиб, виждонингда қарор топса, балолар ато этилган нарсага, машаққат ҳадяга, барча воқеалар мукофот ва тақдирланишга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, унга мусибат етказади. Сен бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уй ёниб кетиши каби нарсаларга дучор бўлсанг, Аллоҳ ўша нарсани тақдирингда битиб қўйган. Сенга шу ихтиёрий қилинган. Ихтиёр қилиш фақат Аллоҳнинг изнидадир. Ажримни фақат У беради. Гуноҳларни фақат У кечиради. Машаққат чекканлар қилган сабрлари ва Аллоҳдан рози бўлганлари учун зафарга эришади.
Ғазабланиш, шикоят қилиш, оҳ-воҳ айтишдан олдин қадарга таслим бўлиб, бехосдан афсус-надоматга тушишдан олдин ўлимнинг ҳақлигини, ҳар бир тирик жон каби сен ҳам ўлим шарбатини тотишингни тан ол. Шундоқ экан, сабабларни юзага чиқариб, чора-тадбирларни ишга солиб бўлганингдан кейин эҳтиёт бўлган нарсанг содир бўлса, хотиранг жам бўлаверсин. Чунки шундай бўлиши лозим эди. Сен ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, деб айтма. Бу Аллоҳнинг тақдиримга битганидир. Унинг айтгани, хоҳиши бўлади, деб айтгин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
КУЧ БИРЛИКДА

Бир кишининг бир неча ўғли бўлиб, улар сира ўзаро келишмас, қачон қараманг, жанжаллашгани-жанжаллашган эди. Уларнинг низоларидан тоқати тоқ бўлган ота бир куни бир даста чўпни йиғиб, маҳкам қилиб боғлади, кейин ўғилларини чақириб:
- Қани, шу чўпларни синдиринглар-чи, - деди.
Ўғиллар қанчалик уринишмасин, уни синдира олишмади. Шунда ота боғланган чўпларни ечиб, болаларига биттадан бўлиб берди.
- Энди синдириб кўринглар.
Ўғиллар чўпларни осонлик билан синдиришди. Шунда ота уларга қараб деди:
- Ҳозир нимаики кўрган бўлсаларингиз, у сизларнинг аҳволларингизга мисолдир. Агар ўзаро аҳил бўлсангиз, ҳеч ким сизларни енголмайди. Мабодо муроса қилмай, бир-бирингиздан ажралиб яшасангиз, кийинчиликлар олдида осон мағлуб бўласиз.

''Шарқ ҳикоят ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ТАҚДИРДАН ҚОЧИБ БЎЛМАЙДИ

Бир йили Куфада ўлат тарқалди. Шурайҳ қозининг бир таниши вабодан сақланиш ниятида шаҳарни тарк этиб, баланд бир жойдан уй топди. Бундан хабар топган Шурайҳ дўстига қуйидагиларни ёзиб юборди: ''Аммо баъд, сен тарк этган жой ўлимингга яқинлаштирмайди. Сен етиб борган макон эса ҳар қандай талабни бажарувчи ва ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган Зотнинг қўл остидадир, албатта. Биз ҳам, сен ҳам ягона Подшоҳ измидамиз. Билгинки, тепалик қудрат Эгасига яна ҳам яқинроқдир''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ВАЪДАНИ БАЖАРМАГАЧ...

Подшоҳ қаҳратон кечаларнинг бирида қасрига қайтаётган эди. Юпун кийиниб олган кекса соқчини кўриб қолди.
Унга яқинлашиб:
- Совқотяпсанми? - деди.
- Ҳа, совқотяпман. Аммо иссиқ кийимим ҳам йўқ, совуққа чидашдан бошқа чорам ҳам йўқ, - деди соқчи.
- Ҳозир қасрга кириб, хизматкорларимнинг биридан иссиқ кийим чиқариб юбораман, - деди подшоҳ.
Буни эшитган соқчи хурсанд бўлиб кетди. Бироқ подшоҳ қасрга кирганидан кейин соқчига берган ваъдасини унутиб қўйди. Тонгда чиқиб қарашса, ҳалиги кекса соқчи ҳаётдан кўз юмган экан. Ёнида бир парча қоғозга қалтираган қўлда ёзилган хатда: ''Подшоҳим! Ҳозиргача кечалари совуққа чидаб келаётган эдим. Лекин сизнинг ''Иссиқ кийим олиб чиқиб бераман'', деб менга берган ваъдангиз бор қувватим ва тоқатимни тортиб олиб, мени ҳалокат сари йўллади'', деб битилган эди.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.


👉 @diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитнадир | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

Қалб қаттиқлиги сабаблари:
- Аллоҳ кўриб турганини унутиш;
- ғафлатга ботиш;
- Аллоҳни ёд этмаслик;
- орзу-ҳавасга берилиш;
- ҳаром-ҳариш нарсаларни истеъмол қилиш;
- кибр отига миниш, бировни менсимаслик;
- одамларга қўпол муомала қилиш;
- зулм-ситам ўтказиш;
- ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан мақтаниш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш;
- номаҳрамларга ҳирс билан қараш;
- ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш;
- динга ҳам, дунёга ҳам фойдасиз сўзларни кўп гапириш;
- намозда хушуъга бепарво бўлиш;
- Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, ''Аллоҳ кечирворади!'' деб гуноҳдан тап тортмаслик;
- шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш;
- ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
- кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш;
- ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш;
- ёлғон гапириш, ғийбат қилиш;
- ёмон суҳбатдош билан ўтириш;
- ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат;
- вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик;
- шаръий илмларга қизиқмаслик;
- ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш;
- дуога эътиборсизлик.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
#ЭЪЛОН

Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍2❤1
СЎЗДАН СЎЗНИНГ ФАРҚИ БОР (таъсирли воқеа)

Ҳорун ар-Рашид бир кеча туш кўрса, барча тишлари тўкилган эмиш. Муаббирни чақириб,тушининг таъбирини сўрабди.
- Эй амир ал-мўминин, - дебди муаббир, - бу тушнинг таъбири шуки, барча яқинларнинг ўлиб, ўзинг яккаю ёлғиз қолар экансан.
Бу таъбир халифага ёқмабди.
- Барча яқинларимдан айрилсам, менга ҳаётнинг нима қизиғи қолади? - деб тушини беъмани йўйгани учун фаросатсиз муаббирни юз дарра уришни буюриб, бошқасини ҳузурига чорлабди.
- Эй амир ал-мўминин, сен барча авлоду аждодингдан узоқ умр кўрар экансан, - дебди иккинчи муаббир.
Бу таъбир халифага маъқул тушибди.
''Аслида ҳар иккала таъбирнинг ҳам моҳияти бир, - деб ўйга чўмибди Ҳорун ар-Рашид, - лекин уларнинг ифодаси орасида ер билан осмонча фарқ бор''.
Шундан сўнг муаббирга юз тилла инъом қилишларини буюрди.

''Шарқ ҳикоят ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Аллохдан умидворлик шартлари
(Ақидатут-таҳовия)

@Diyonatli
Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

Жалолиддин Румий
❤1
Шароб қилинган бўлса, узумнинг айби нима?
Фосиқ қўйган бўлса, соқолнинг айби нима?

Иффатсиз кийган бўлса, Хижобнинг айби нима?
Ўқиган ёмон бўлса, Намознинг айби нима?

Бораётган золим бўлса, Ҳажнинг айби нима?
Мўмин яшамаётган бўлса, диннинг айби нима?

Эй инсон! Аслида хамма айб сенда!
👍6❤1🔥1
ИСТИҒФОР - ҚАЛБ ЖИЛОСИ

Гуноҳ-маъсият кўнгил ойнасини қорайтиради. Хатолар йиғилиб-йиғилиб, қалбни бутунлай эгаллаб олади. Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейилган: ''Йўқ, (ундай эмас)! Балки уларнинг қалбларини ўзлари қилган гуноҳлари қоплаб олган!'' (Мутаффифин сураси, 14-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни огоҳлантириб шундай деганлар: ''Агар банда гуноҳга қўл урса, қалбига битта қора доғ тушади. Борди-ю, (ўша ишни) ташласа, истиғфор айтса, тавба қилса, қалби сайқалланади. Агар яна (гуноҳ) қилса, (қора доғ) баттар кўпаяди. Бориб-бориб қалбини бутунлай чирмаб олади.
Бу - Аллоҳ Қуръонда зикр қилган - (қалбнинг) эгаллаб олинишидир''.
Ҳасан розияллоҳу анҳу: ''Гуноҳ устига гуноҳ қилиш билан қалб қоряди. (Шу тахлит давом этаверса, охири) ўлади'', деган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қалб ҳам мис каби занглайди. Унинг жилоси истиғфордир'', деганлар.
Гуноҳлар асорати қалбни занглатади. Агар дил зангласа, инсон шуури ўтмаслашади, ҳис этиш қобилияти заифлашади. Агар кўп истиғфор айтилса, қалб секин-аста покланади.
Пайғамбар алайҳиссалом: ''Мен сизларга касаллигингиз сабабини, унинг давоси нимадалигини айтайми? Огоҳ бўлинглар, гуноҳлар - сизларнинг касаллигингиз. Унинг давоси истиғфордир'', деганлар.
Одамнинг юраги бирдан санчиб қолганда дори ичса, оғриқ тўхтайди. Лекин қалбимиз оғриса-чи? Бунга қандай чора кўрамиз?
Гуноҳ-маъсият қалбни жароҳатлайди. Лат еган қалбга кўрсатиладиган биринчи ёрдам истиғфордир. ''Астағфируллох, астағфируллох'', деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилинса, қалб яраси аста-секин тузалади.
Ривоят қилинишича, Рабийъ ибн Хайсам шогирдларига: ''Касаллик нима? Унинг давоси-чи? Шифо нимадалигини биласизларми?'' деб савол бериб, кейин: ''Касаллик - гуноҳлар. Унинг давоси - истиғфор. Шифо эса гуноҳдан тавба қилиб, бошқа такрорламасликдир'', деб айтган.
Ўткинчи дунё матоҳларига ҳирс қўйиш, мол-дунёга ўчлик, шуҳратпарастлик дилни занглатади. Булар йиғилиб - йиғилиб, қалбни печакдай чирмаб олади. Айнан мана шу иллат инсонни ихлосдан тўсади. Шунинг учун ибодатдан олдин истиғфор айтиш тавсия этилади. Уламолардан бирига: ''Тасбеҳ афзалми ёки истиғфор?''деб савол беришибди. Шунда олим: ''Агар либос топ-тоза бўлса, унга атир сепиб хушбўй қилинади. Борди-ю кир бўлса, аввал кийимни совун билан иссиқ сувда яхшилаб ювиш керак'', деб жавоб берган экан.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
❤7👍1
ХОЛИСЛИК

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай ҳикоя қилади: ''Бир йили Маккада қурғоқчилик бўлди. Халқ уч кунгача истисқо (ёмғир сўраш) намози ўқиди. Аммо ёмғир ёғавермади. Шунда ўзим ёлғиз дуо қилай, деб халқдан четландим ва бир ғорга кирдим.
Бир пайт бир ҳабаш қул кириб, икки ракъат намоз ўқишга киришди. Ғор қоронғи бўлгани учун у мени кўрмади. Қул бошини саждага қўйганича, ''Илоҳим, бандаларинг уч кун ёмғир сўрашди, бермадинг. Сенинг иззатинг ҳаққи, ёмғир юбормагунингча бошимни саждадан кўтармайман'', деб дуо қилди.
Шунда у ҳали бошини кўтармай туриб ёмғир қуя бошлади. У ўрнидан тургач, ортидан эргашдим. Бир ҳовлига кириб кетди. Бироздан сўнг ҳовлидан бир киши чиқиб келди. Мен унга қул сотиб олмоқчилигимни айтдим. Уй эгаси менга бир қулини кўрсатди. Бошқасини сўрадим. ''Яна биттаси бор-у, сал дангасароқ, сизга тўғри келмайди'', деди уй эгаси. У ўша қул эди. Мен уни йигирма динорга сотиб олдим. Шунда қул менга: ''Эй Ибн Муборак, мени нега сотиб олдингиз? Мен сизга хизмат қила олмайман'', деди.
Уни уйга олиб келдим. У таҳорат олиб, намоз ўқиди. Саждага борганида нимадир деб пичирлади. Сўзини эшитиш учун яқинроқ бордим. У: ''Эй Сирлар соҳиби, сир фош бўлди, мен танилиб қолганимдан кейин ортиқ яшашни истамайман'', деб илтижо қилаётган экан. Сўнг бир муддат жим бўлиб қолди. Қарасам, ўлган экан...''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Пискент туман бош имом-хатибини Юртбошимиз ва Муфтий ҳазратларининг Саудия Арабистонига қилган сафарларини Аллоҳдан хайрли ва манфаатли бўлишлиги учун жамоат билан қилган дуолари.

@Diyonatli
ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади'', деганлар''.
Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида:
''Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ'', дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз ''Салотуш-шуруқ'' (Ишроқ намози) дейилади. ''Шуруқ'' дегани эса қуёш чиқишни билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Сабрнинг асл маъноси – Ҳақ таъолонинг Қазои-қадарига бўйин эгишдир.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.
❤1
МУСИБАТГА САБР

Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши халифанинг ҳузурига келди. Улар орасида кўзи кўр бир кимса ҳам бўлиб, халифа ундан:
- Кўзингга не бўлди? - деб сўради.
- Эй мўминлар амири, - деди ҳалиги киши, - менинг мол-дунёим, аёлим ва бола-чақаларим кўп эди. Қабиланинг энг бойи эдим. Мол-дунё ва аҳли аёлимни олиб, қавмим яшайдиган жойдан четроқдаги бир водийга бордим. Ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо даҳшатли сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туяни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амримаҳол эди. Туянинг изидан кетдим, энди етиб борганимда юзимга бир тепди. Афтим қонга беланди, кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада хотин, бола-чақасиз қолдим, мол-дунёим сувга оқди, кўзим кўр бўлди. Аммо барча мусибатларга сабр қиляпман, Аллоҳдан савоб умидидаман.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
''БИЛМАЙМАН'', ДЕДИ

Абдуллоҳ ибн Умар етук фақиҳлардан ҳисобланар эди. У Аллоҳ таолонинг Китобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жуда яхши билар эди. Шу билан бирга, билмаган нарсаларини дарҳол тан олар ва ўз жойида ''Билмайман'', дейиш билан фахрланар эди. Бир куни бир одам келиб, Абдуллоҳ ибн Умарга савол берди. У ''Билмайман'', деб жавоб берди. Сўровчи орқасига қайтиб кетди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар дарҳол қўлларини бир-бирига ишқаб, хурсанд ҳолда шундай деди: ''Абдуллоҳ ибн Умардан билмайдиган нарсаси сўралган эди, у ''Билмайман'', деди!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
ҲАҚИҚИЙ САБР

Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам боласи вафот этгани учун қабр бошида йиғлаётган бир аёлнинг ёнига келдилар ва унга:
- Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил! - дедилар.
- Кет олдимдан. Менга келган мусибатга сен дуч келмагансан-да! - деб жеркиди аёл.
Аёл Аллоҳ Расулини танимаган эди. (Расулуллоҳ у ердан кетгач) аёлга:
- У Аллоҳнинг Расули эди, - дедилар.
Аёл дарҳол Расулуллоҳнинг эшикларига келди.
Эшик олдида (унга тўсқинлик қиладиган) кишиларни (муҳофизларни) учратмади. Шундай деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, мени кечиринг. Сизни танимабман.
Расули Акрам дедилар:
- Ҳақиқий сабр фалокатга илк дуч келган ондаги сабрдир" дедилар.

Эй Навоий, тақдирдан неки келса итоат эт, зеро, фалак ҳам Тангри иродаси олдида ожиздир.
Алишер Навоий


"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1