Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БЕШ ВАСИЯТ

Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди.
Биринчиси: ''Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди''. Иккинчиси: ''Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим''. Учинчиси: ''Қайси амални қилсангиз,оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим''. Тўртинчиси: ''Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим''. Бешинчиси: ''Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб қолмасдим''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиморнинг ижтимоий зарарлари | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👏5
СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
- Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
- Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?'' деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бериим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
- Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! - дедилар. Сўнгра:
- Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! - деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Қиморнинг ижтимоий зарарлари | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍1
ҚИБЛА

Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон ''қибла'' дейилади. Қибла Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъбага ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни уруш-жанжал, фисқ ишлар ҳаром қилинган макон дейилади. Уни ''Байтуллоҳ'' ва ''Байтул-атиқ'' ҳам деб аташади.
Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсо тарафга қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик Қуръони Карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлди. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, бошқа жойдагилар эса Каъба бор тарафга юзланиб намоз ўқийдилар. Шунинг учун тўрт томондан Каъба жойлашган томонга қараб ўқилса, намоз адо бўлади. Агар меҳроб Каъба томондан 45 градусгача ўнг ё чап томонга бурилган бўлса, билатуриб ўша томонга қараб намоз ўқиш жоиз. Агар 45 градус ёки ундан ошиб кетса, Каъба томонга юзланмагани учун намоз жоиз бўлмайди.
Намозхон юзини қиблага қаратиб туради. Касаллиги ёки бирор хавф-хатар сабабли қиблага юзлана олмаган киши имкони бор томонга қараб намозини ўқийди. Аввало қибла қайси томонда эканлигини билишга ҳаракат қилиш, ўзи билмаса, албатта биладиган кишидан сўраш лозим. Биладиган киши бўла туриб сўрамаса, ўқиган намози дуруст бўлмайди.
Қибла қайси томон экани билинмаса ёки сўраш имкони бўлмаса, атроф-муҳитга қараб, қиблани аниқлашга ҳаракат қилинади ва дили тортган томонни қибла деб жазм қилиб ўқилади. Кейин қибла томоннинг нотўғрилиги билинса ҳам, намозини қайта ўқимайди. Бизнинг диёр - Ўзбекистонга нисбатан қибла жануби-ғарб томонда бўлиб, компас мили ғарб нуқтасидан 14 градус чап томонга қайтиши керак.
Намоз ўқувчи қибла қайси томон эканини билмаганида уни аниқлашга ҳаракат қилмай, бирор тарафга қараб намоз ўқиса ва ўша томон қибла бўлса ҳам, қиблани аниқлашга ҳаракат қилмагани учун намозини қайта ўқийди.
Қибла қайси томон эканини аниқлашга ҳаракат қилиб, бир тўхтамга келгач, намозни бошлаган киши намоз пайтида қибла тўғрисидаги аҳди ўзгариб қолса, қибла деб ўйлаган томонига бурилиб, намозини давом эттираверади.
Намоз ўқувчи имомга иқтидо қилган пайтда ундан олдинга ўтиб кетса ёки қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса, намози фосид (яроқсиз) бўлади.
Қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш ва ётиш, ҳожат ушатиш, тупуриш қаттиқ одобсизлик саналади.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏2
КАФОЛАТ ҚАНИ?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
- Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
- Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
- Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
- Ота-онамнинг розиликларини олардим.
- Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
- Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
- Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?


"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 13 август куни соат 16:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Пискент тумани бош-имом хатиби Аблулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топиб олинган боланинг ҳукми | Абдул Ҳамид домла

(Кифоя)

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍1
Audio
Топиб олинган боланинг ҳукми | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР

"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир".
Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга:
- Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.
- Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан!
- Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми?
- Қувончли куним кўп бўлган.
- У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик?
- Яхшиликлари кўпроқ бўлган.
- У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади.
Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир.
Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
АЛБАТТА, ҲАР БИР ҚИЙИНЧИЛИК ОРТИДАН БИР ЕНГИЛЛИК КЕЛАДИ

Эй инсон! Очликдан кейин тўқлик, ташналикдан кейин қониқиш, бедорликдан кейин уйқу, беморликдан кейин тузалиш бордир. Ғойибдагилар тез кунда етиб келади. Адашганлар йўлини топади. Машаққат чекаётганлар бир кун қутулади ва зулмат ҳам тарқайди.
''Шояд Аллоҳ ғалаба берса ёки Ўз ҳузуридан бирон иш келтирса'' (Моида сураси, 52-оят).
Кечани тоғлар тепасига ва водийлар йўлига ҳайдовчи тонг отаётгани хушхабарини беринг. Ғамга ботиб қолган кишига кўз очиб юмгунча нур тезлигида келувчи тасодифий рўшнолик хушхабарини беринг. Агар бепоён чексиз саҳрони кўрсанг, билгинки, унинг ортида ям-яшил боғлар ва соя-салқин жойлар бордир. Агар арқоннинг маҳкам тортилаётганини кўрсанг билгинки, у тезда узилади. Йиғи билан кулги, хавф билан омонлик, безовталик билан хотиржамлик бордир. Олов Иброҳим Халилуллоҳни куйдирмади. Чунки Роббимни ўзи уни асраган. ''Эй Олов, сен Иброҳим учун салқинлик бер, унга озор етказма'' (Анбиё сураси, 69-оят) Калимуллоҳ Мусо алайҳиссалом денгизда чўкмадилар, чунки кучли ростгўй овоз ''Йўқ аниққи, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени (нажот) йўлига бошлар''. (Шуъаро сураси, 62-оят).
Гуноҳлардан холи бўлган Набиййимиз ғорда дўстига, ягона Аллоҳ биз билан бирга, деди ва шунда уларнинг кўнгли хотиржам бўлади.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
😢3👏2
ЖОРИЯ ҚИССАСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Бир жория Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
"Хожам менга туҳмат қилиб, ўтнинг устига ўтирғизиб, фаржимни куйдириб қўйди", деди.
Умар унга:
"У сени ўша нарсани қилаётганингни кўрдими?" деди.
"Йўқ", деди.
"Сен унга бирор нарсани эътироф қилдингми?" деди.
"Йўқ", деди.
"Уни олдимга келтиринглар!" деди.
Умар у одамни кўрганида:
"Аллоҳнинг азоби ила азоблайсанми?!" деди.
"Эй мўминларнинг амири, мен унга нафсида туҳмат қилдим", деди.
"Сен унинг ўша нарсани қилаётганини кўрдингми?" деди.
"Йўқ", деди.
"У сенга ўша нарсани эътироф қилдими?" деди.
"Йўқ", деди.
"Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Мамлук учун хожасидан, бола учун волидидан қасос олинмайди", деганларини эшитмаган бўлганимда, сендан унинг қасосини олган бўлар эдим", деди ва уни юз қамчи урди.
Сўнгра жорияга:
"Сен кетавер, озодсан! Сен Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосисан! Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким ўт билан куйдирилса ёки (бирор аъзоси кесилиб) қийналса, у озоддир, у Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосидир", деганларини эшитганман", деди".

Табароний, Ибн Асокир ва Байҳақий ривоят қилишган.

👉 @diyonatli
👍5😢2
ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛОВЧИ СУРА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
''Таборак'' сураси Аллоҳнинг изни билан мўмин бандани гўр азобидан ҳимоя қилади.
Кези келганда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: шу маънода айтилган ҳадисларга ишониб, ''Истаганча яшаб, вафотидан кейин бир марта Таборакни ўқиб қўйса, жаннатий бўларкан'', деб ўйлаш тўғри эмас. Аслида бундай ҳадислар қалбимизга қувонч бағишлайди. Уларни ўқиб кўнглимиз бироз бўлсаям таскин топади. Аммо бошқа муҳим вазифаларни унутиб, бор эътиборимиз маййит ҳузурида ''Ёсин'' сурасини қироат қилишга, марҳум дафн этилгандан сўнг ''Таборак''ни ўқишга қаратилмайди. Муҳими - ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш. Агар Аллоҳ рози бўладиган тарзда ҳаёт кечирсак, У Зот бизни қабрда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатдан асрайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Саҳобалардан бири қабр устига чодир тикди. Лекин ўша ерда қабр борлигини билмасди. Шунда гўр ичида бир одам ''Таборак'' сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб: ''Эй Расулуллоҳ, чодиримни қабр устига қурдим. Лекин у ерда қабр борлигини билмабман. Ўша жойда бир одам ''Мулк'' сурасини охиригача ўқиганини эшитдим'', деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''У тўсувчидир, қутқарувчидир. Ўша (сура бандани) қабр азобидан сақлайди'', деб марҳамат қилдилар''.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: ''Банда қабрга қўйилгач, унинг олдига оёқ томонидан келинади. Шунда оёқлари: ''Сиз учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан туриб ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. Шундан сўнг кўкрак (ёки қорин) томонидан келинади. У: ''Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'' дейди. Кейин бош томонидан келинади. Боши ҳам: ''Сизлар учун мен томонга ҳам йўл йўқ, сабаби у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. ''Таборак'' сураси тўсувчидир, бандани қабр азобидан сақлайди. У Тавротда ҳам ''Мулк'' сурасидир. Ким уни кечаси ўқиса, кўп ва хўп (иш) қилибди''.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:
1. Қабр азоби - ҳақ.
2. Қабрда азоб фаришталари банданинг оёқ, кўкрак, бош томонидан келиб азоблайди.
3. ''Таборак'' сураси бандани гўр азобидан сақлайди.
4. Кимда-ким ''Таборак'' сурасини ўқиб юрса, унинг аъзолари қабрда тилга киради, ҳаётлик чоғида қилган савобли ишларини эслаб, бандани азобдан ҳимоя қилади.
5. ''Таборак'' сурасини кечаси, айгиқса таҳажжуд намозларида ўқишнинг фазилати улуғ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Ким Таборак'' сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ''Таборак'' сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
ИККИ БАЛИҚЧИ

Хабарларда шундай келган: қадим замонда бир мўмин билан кофир киши балиқ овлагани боришибди. Кофир бутларининг номини айтиб тўр ташлабди ва тўрига жуда кўп балиқ илинибди. Мўмин киши Аллоҳнинг номини айтиб тўр ташлабди, аммо бирорта ҳам балиқ илинмабди. Кун ботишига яқин биттагина балиқ тушибди. Ўшани ҳам ололмай, сувга тушириб юборибди. Мўмин киши уйига қуп-қуруқ, кофир эса жуда кўп балиқ билан қайтибди. Мўминнинг елкасидаги фаришта унинг ҳолига кўп афсусланибди. Осмонга чиққач, Аллоҳ таоло ўша фариштага мўминнинг жаннатдаги жойини кўрсатибди ва фаришта: ''Аллоҳга қасамки, мўмин киши бу ерга келгандан сўнг дунёдаги қийинчиликлари эсидан чиқиб кетади'', дебди. Кейин Аллоҳ таоло унга кофир балиқчининг дўзаҳдаги жойини кўрсатибди ва фаришта: ''Аллоҳга қасамки, дунёда кўрганлари бу ерга келгандан кейин ҳеч қандай фойда бермайди'', дебди.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👏1
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ АДО ЭТИШ

Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш ''адо'', узрли сабаб билан вақти ўтганидан кейин ўташ ''қазо'' дейилади. Узрли сабаб билан вақтида ўқилмаган фарз ва витр намозларининг қазоси ўқилади. Жума, ҳайит (ийд), жаноза, суннат намозларининг қазкўқилмайди. Фақат бомдод намозининг суннати ўша куни тушгача ўқилса, фарзи билан бирга ўқилади.
Фарз намозларининг ўз вақтида ўқиш қатъий лозимдир. Ким намознинг вақтини узрсиз ўтказиб юборса, гуноҳи кабиралардан бирини қилган бўлиб, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:
''Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир'' (Нисо сураси, 103-оят).
Аммо баъзи узрлар сабаби билан намоз қазо бўлиши мумкин. Бу узр икки хил бўлади:
1. Қазоси ўқилмайдиган узрлар:
а) ҳайз ва нифос кўрган аёллар намозини тарк қилишади, пок бўлгандан кейин ҳам қазо бўлган намозларини ўқишмайди.
б) камида олти вақт намоз муддатида ҳушидан кетиб, ўзига келмаган ҳам ўзига келгач, қазо бўлган намозларини ўқимайди. Лекин бундан кам фурсатда ўзига келса, қазо бўлган намозларини ўқиш унга вожиб бўлади.
2. Қазоси ўқиладиган намозлар:
Ухлаб қолиш, эсидан чиқиш, ғафлатда қолиш, бошини ҳам қимирлата олмайдиган даражада касал бўлиш каби узрлар билан намоз ўз адо қилинмаса, унинг қазосини ўқиш вожиб бўлади. Қазо намозларини ўқишни узрсиз кечиктириш жоиз эмас. Ризқ топишга ҳаракат, фарз илмларини талаб қилиш, ўта оч қолган кишиларнинг овқатланиб олиши, ниҳоятда чарчаган кишининг ухлаб олиши кабилар қазо намозларини кечиктиришнинг узрлари ҳисобланади. Нафл намозларининг ўрнига қазоларни ўқиш афзалдир. Лекин суннати равотибларни тарк қилмаган маъқул. Агар қазони кечиктириш узрсиз бўлса, ўша қазони ўқимагунча, ундан гуноҳ кўтарилмайди. Ҳудди намоз тавбасиз қабул бўлмаганидек, намозни қазо қилган кишига ҳам тавба лозим бўлади. Тавбанинг шартларидан бири гуноҳни тарк қилиш эди. Қазо намозларини узрсиз ўқимай юрган киши гуноҳни тарк қилмаётган тавба қилувчига ўхшайди. Демак, унинг тавбаси мақбул эмас.
Шариатда ''аҳли тартиблар'' деган мартабадаги инсонлар бўлиб, улар витрдан ташқари олти вақт намозни кетма-кет қазо қилмаганлардир. Булар қазо намозларини ўқимоқчи бўлишса, тартибга риоя қилишлари керак. Мисол учун, аҳли тартиб киши бомдод, пешин, аср, шомни узр билан қазо қилиб қўйган бўлса, аввал бомдодни, кейин пешинни, ундан сўнг асрни, кейин эса шомни ўқиши вожиб бўлади ва ҳоказо. Агар бомдоднинг қазосини ўқимай, пешиннинг қазосини ўқиса, пешин бузилади ва бомдоднинг қазосини ўқигач, яна пешинни қайтадан ўқиши вожиб бўлади. Аҳли тартиб витрга ҳам риоя қилади. Яъни унга витрни ўқимасдан, бомдодни ўқиши дуруст эмас. Аммо қачонки қазо намозларининг сони витрдан ташқари олти вақтга етса, энди у кишидан тартибга риоя қилиш вожиблиги сокит бўлади. Шунда ҳам тартиб билан қазоларни ўқиса маъқул, лекин хоҳлаганини олдин, хоҳлаганини кейин ўқишга ихтиёри бўлади.
Тартибнинг вожиблиги яна икки ҳолатда соқит бўлади:
1. Вақт зиқ бўлиб қолганда қазони ўқиса, ўз вақтида ўқиладиган намоз ҳам қазо бўлса, шунда тартиб соқит бўлади ва қазо бўлмаган намозни олдин, қазо бўлганини кейин ўқиб қўяди.
2. Қазо бўлган намозни эсдан чиқариб қўйса-да, кейинги намозни ўқиса ҳам, тартиб соқит бўлади. Мисол учун, бомдодни қазо қилиб қўйгани эсидан чиқиб, пешинни ўз вақтида ўқиб қўйса, пешиндан сўнг бомдоднинг қазосини ўқиб қўяди, пешинни эса қайтариб ўқимайди. Аммо бомдодни қазо қилгани ёдида бўлатуриб, пешинни ўқиган бўлса, бу пешинни бомдоднинг қазосини ўқигандан сўнг қайтариб ўқиб қўяди. Чунки бунда тартибга амал қилиш соқит бўлмаган ҳисобланади.
Агар киши қанча қазо қилганининг ададини билмаса, гумони ғолиб бўлгунча миқдорни ҳисоблаб, ўшани ўқиш билан ўз зиммасидан қазоларни соқит қилиб қўйиши керак. Шу билан бирга, қайси замондаги намозни ўқиётганини ниятида тайин қилиб қўйиши ҳам лозим бўлади. Мисол учун, ''Аввалги қолиб кетган пешин намозимни ўқишни ният қилдим'' ёки ''Охирги қолиб кетган пешин намозини ўқишни ният қилдим'', дейди.
👍4
Уч вақтда қазо намозларин ўқиш жоиз эмас:
1. Қуёш чиқаётган вақтдан то бир найза бўйи кўтарилгунга қадар. Бу тақрибан ўн ёки ўн икки дақиқани ўз ичига олади.
2. Қиём вақти. Қуёш тиккага келган вақтдан то ўтгунга қадар. Бунинг тафсилоти олдин баён этилган эди.
3. Қуёш ботаётган вақтдан бошлаб то ботиб кетгунга қадар. Бу ҳам тақрибан ўн ёки ўн икки дақиқани ўз ичига олади.
Мана шу уч вақтдан бошқа пайтларда қазо намозини ўқиш жоиз бўлади, гарчи бомдод намози билан аср намозини ўқигандан сўнг ҳам қазоларни ўқиш мумкиндир. Лекин ушбу бомдоддан кейинги ва асрдан сўнгги вақтларда мутлақ нафлларни ўқиш маъқул эмас. У нафллар хоҳ таҳиятул масжид бўлсин, хоҳ таҳоратдан кейин ўқиладиган нафл бўлсин, фарқи йўқ, барибир макруҳ бўлади.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👎1
БЕКОРЧИ БЎЛМА. ДОИМ ИШ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛ

Бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқалувчи кишилардир. Чунки уларнинг ақли, фикр-хаёли, зеҳни тарқоқ ҳолатдадир. ''Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. (Тавба сураси, 87-оят).
Зеҳнни ўтмаслаштирадиган энг хатарли ҳолат киши ишсиз қолганида рўй беради. Ўшанда киши бошқарувчисиз қолиб, пастликка ўнг ва чапга қалқиб тезлик билан тушиб кетаётган мишинага ўхшайди. Бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчга тўла ҳаётдан бошқа нарсага эришмайсан. Чунки бекорчилик барча ўтган, ҳозирги ва келажакдаги ҳаётингнинг паст-баландликлари ҳақидаги маълумотлар дафтарчаси олиб келади ва сени бемаранжом қилиб қўяди.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шу: ўша пуч. пўкак нарсалар ўрнига, мева берадиган ишларни қилайлик. Чунки бекорчилик ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик, Хитой камокхоналарида маҳбуснинг устидан жўмракдан, ҳар дақиқада томчилатиб жазолаш воситасига ўхшатилади. Маҳбус ўша томчи қачон ткшаркин, деб кутиш асносида жинни бўлиб қолади.
Роҳат ғафлатдир, бекорчилик эса ўғрилик қилишдир. Ақлинг эса ана ўша даҳшатли урушда яксон бўладиган нарсадир. Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да намозингни ўқи, қироат қил ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз ёки ёзув столингни тартибга сол ёки уйингни супуриб тозала ёки бошқаларга манфаат етказ. Нима бўлса ҳам бирор иш билан шуғуллан, бўш вақт қолдирма. Мен сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчилик билан ўтаётган вақтингни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда сенга дунё дўхтирлари 50 фоизи саодатнинг кафолатини беради. Деҳқонлар, нонвойлар ва қурувчиларга қарагин. Улар қушларга ўхшаб роҳат-фароғатда яшаб бахтиёр ҳаёт кечирадилар. Чунки улар муттасил меҳнат қиладилар. Сен бўлса тўшагингда ётганча, кўз ёшингни тўкиб, изтироб чекасан. Чунки сен ўзингни ўзинг мажруҳ қилган, адо бўлган кимсасан.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1👏1
БОШҚАЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛМА

Бошқа кишига таассуб қилиш доимий азобдир. Кўпгина кишилар бу нарсани унутиб қўйиб, овозлари, ҳаракатлари, сўзлари иқтидор ва ҳолатларини бошқаларга ўхшатиб, уларга яқинлашишни ўйлашади. Бу нарса ўз зоти ва табиатига хилоф иш тутиш, ўзини ўзи алдаб, аҳмоққа айланишдир. Ҳар бир одамнинг сурати - кўриниши ҳам, сийрати - феъл-атвори ҳам ўзига хос, бетакрор қилиб яратилган. Сен бошқа нарсасан, тарихда сенга ўхшаши бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Сен барча Зайд ва Амрлардан, Эшмат ва Тошматлардан бошқачасан. Уларнинг ҳеч бирига ўхшамайсан. Шундай экан, ўзингни тақлид майдонига ташлама. ''Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилинг'' (Бақара сураси, 148-оят).
Қандоқ яратилган бўлсанг, ўшандоқ яшагин. Овозингни, оҳангингни ўзгартирма. Юрганингда ҳам бошқаларга таассуб қилма. Нафсингни Қуръон оятлари асосида тарбиялаб бор. Сенинг ўзингга хос таъм билиш хусусиятинг, ўзингга хос рангинг бор. Биз сени ўша ўз рангинг ва таъмингда бўлишингни хоҳлаймиз. Чунки сен шундоқ яратилгансан ва биз сени шундай ҳолингда таниймиз.
Одамлар табиати наботот оламига ўхшайди. Ширини бор, нордони бор, узуни бор ва калтаси бор. Сизлар ҳам шундоқ бўлинглар. Агар банан бўлсанг, беҳига айланиб олма. Чунки бананнинг чиройи ва қиймати унинг банан эканлигида. Чунки кишиларнинг ранги, тили, иқтидори, қуввати ҳар турли бўлиши Аллоҳнинг мўъжизаларидан биридир. Сен ўша мўъжизани инкор қилмагин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
Audio
Оила марказида келин-киёвларга насиҳат | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
ҒИЙБАТЧИГА ЯХШИ НАСИҲАТ

Бир киши Али ибн Ҳусайнга: ''Фалончи сизни ҳақорат қилди ва сиз ҳақингизда бундай-бундай деди'', деган экан, у зот: ''Мени унинг олдига олиб бор'', дебдилар. У ўзини ҳимоя қилса керак, деб ўйлабди. Ҳақорат қилган кишининг олдига етиб боришгач, у зот: ''Эй биродар, агар мен ҳақимда айтган гапинг ҳақ бўлса, Аллоҳ мени мағфират қилсин. Борди-ю мен ҳақимда айтган гапинг нотўғри бўлса, Аллоҳ сени мағфират қилсин'', деган эканлар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1👎1
ВИТР НАМОЗИ

Витр намози уч ракъат бўлиб, бир салом билан ўқилади. Витр намозининг аввалги икки ракъати бошқа икки ракъатли намозлар каби адо этилади. Учинчи ракъатнинг рукуъсидан олдин такбир айтиб, қўллар қулоқлар тўғрисигача кўтарилади, яна киндик остига қўйилади ва шу ҳолатда Қунут дуоси ўқилади. Витр намозининг ҳар бир ракъатида Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура қўшиб ўқилади.
Имом Аъзам мазҳабидаги намозхон шофеъий мазҳабидаги кишига иқтидо қилган пайтида имомнинг рукуъдан кейин ўқиган Қунут дуосига тобе бўлади. Лекин бомдод намозида шофеъий мазҳабидаги имом Қунут дуосини ўқийдиган бўлса, бу имомга иқтидо қилган ҳанафий мазҳабидаги намозхон сукут қилиб, ўқимай туради. Рамазон ойида умрага борган ҳанафий мазҳабидагилар витрни ўқишда Масжидул Ҳаромнинг имомига иқтидо қилаверадилар.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1