Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#ЭЪЛОН

Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍9
МАСЖИД ҚУРИШ ҲАҚИДА

Абу Саъид розияллоҳу анҳу: "Масжиднинг шифти хурмо шохларидан эди", деган.
Умар розияллоҳу анҳу масжидни таъмирлашни буюрди ва: "Одамларни ёмғирдан панала, лекин уни қизил ёки сариққа бўяй кўрма, одамларни чалғитасан", деди".
Анас розияллоҳу анҳу айтади: "Улар (масжидлари) билан фахрланишади, кейин эса уларни (ибодат билан) камдан-кам обод қилишади".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Уларни яҳудий ва насронийлар безагани каби безайсизлар", деган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади:
"Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хом ғиштдан қурилган, шифти хурмо шохларидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга бирор қўшимча киритмади. Умар унга қўшимча қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги бино хом ғишт ва хурмо шохларидан қуриганича қолса-да, устунларини ёғочдан қайта қилди. Сўнг Усмон уни ўзгартириб, кўп қўшимчалар қўшди. Деворларини нақшинкор тошлар ва ганч билан безади. Устунларини нақшинкор тошлардан қилиб, томини сож ёғочи билан ёпди".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...

Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритадии.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг кийиниш одоби | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍2
ЕТГАН НЕЪМАТЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ ХАВФИ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида мол-дунё ила фахрланиш ўрнига унинг шукрини келтира олмасликдан, у билан ҳовлиқиб кетишдан хавф бор эди.
Имом Байҳақий Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
''Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Қодисия ўлжаларидан бир тўп ўлжа келди. У уларни ағдариб кўриб, уларга назар солиб, йиғлай бошлади. Абдурраҳмон ибн Авф у билан бирга эди. Абдурраҳмон унга:
''Эй мўминларнинг амири! Бугун хурсандлик куни. Бугун сурур куни'', деди.
У: ''Тўғри. Аммо манави қай бир қавмга берилса, албатта, адоват ва ёмон кўришни қолдирган'', деди''.
Имом Аҳмад, Баззор ва Абу Яъло Абу Синон Дуалийдан ривоят қиладилар:
''У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кирса, бир гуруҳ аввалги муҳожирлар билан ўтирган экан.
Умар занбил ёки жундан тўқилган идишга ўхшаш сафат номли идишни олиб келишга одам юборади. У Ироқ қалъасидан олиб келинган бўлиб, ичида узук бор эди. Боласи узукни олиб, оғизга солган эди, Умар ундан тортиб олди ва йиғлай бошлади. Унинг олдидагилар:
''Сени нима йиғлатмоқда? Аллоҳ сенга фатҳни берган, душманингдан устун қилган ва кўзингни қувонтирган бўлса'', дедилар.
''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ''Кимга дунё фатҳ қилинса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла уларнинг орасига қиёматгача адоват ва ёмон кўришни солади'', деганларини эшитган эдим. Мен ана шундан қўрқяпман'', деди Умар''.

''Руҳий тарбия'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Audio
Аёлларнинг кийиниш одоби | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
''Арзимас''АЙБНИНГ ДАҲШАТЛИ ОҚИБАТИ

Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинади: ''Бир киши хизматчисини бошқа бир кишига сотмоқчи бўлибди. Олувчига:
- Унинг ёлғончилигидан бошқа айби йўқ, - дебди. Олувчи хизматчининг айбини енгил санаб, уни сотиб олибди. Хизматчи хўжайинникида бир неча кун тургандан кейин бир куни хўжайиннинг хотини олдига бориб:
- Эринг сени яхши кўрмайди, ўрнингга бошқа ўйнаш топган. Эрингнинг сенга меҳрибон бўлишини хоҳлайсанми? - дебди. Хотини:
- Ҳа! - дебди. Хизматчи:
- Устарани олгин-да, эринг ухлаган вақтда соқолининг учидан озгинасини қирқиб ол, - деб ўргатибди.
Шундан сўнг эрининг олдига келибди ва унга:
- Хотининг сенга хиёнат қилади, ўзига ўйнаш топди.
Энди у сени ўлдирмоқчи. Сен буни аниқлашни хоҳлайсанми? - дебди. Хизматчи:
- Ўзингни ухлаганга солиб ётгин, кўрасан, - дебди.
Эр ўзини ухлаганга солибди. Шу пайт хотини унинг соқолидан олиш учун устара билан келибди. Эри эса ''у мени ўлдиради'', деб гумон қилиб, ундан устарани олибдию, хотинини ўлдирибди. Хотиннинг яқинлари келиб, эрни ўлдиришибди. Эрнинг қариндошлари келиб, қасос олишга киришишибди. Улар орасида қаттиқ уруш бўлибди''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
НАМОЗДАГИ САФЛАР ТАРТИБИ

Жамоат намозида намозхонлар сафларининг жипс, тўғри ва бир текисда бўлиши динимиз талабларидандир. Шунинг учун имомлик қилувчи жамоат намозида ҳозир бўлганларни намоздаги сафларни тўғри ва жипс тортишга буюриши лозим.
Агар имомга бир киши иқтидо қилаётган бўлса, у имомнинг ўнг тарафида, оёғининг учини имомнинг товонларига баробар қилиб туради. Борди-ю, иқтидо қилувчилар бир кишидан кўп бўлса, улар имомнинг ортидан сафланишади.
Имомга иқтидо қилиб намоз ўқувчиларнинг аввалги сафида балоғатга етган эркак кишилар, кейинги сафларда эса балоғатга етмаган ёш болалар ҳамда сўнгги сафларда аёллар туришади.
Сафнинг тўғрилиги оёқ тўпиқларининг бир чизиқда туриши билан бўлади. Жамоат кўп бўлиб, бир неча саф тортилса, сафлар имом ортидан ўнг ва чап томонга қараб тенг тўлдириб борилади. Келган одам олдингни сафда бўш жой бўлгани ҳолда кейинги сафда турмаслиги керак. Ёш болалар катталардан сўнг саф тортишади. Агар жамоатда биргина ёш бола бўлса, у катталар сафига қўшилади.
Аёллар имомга иқтидо қилганда имом уларга имом эканини ният қилмаса, аёлларнинг намози дуруст бўлмайди. Имом ўзига иқтидо қилган аёлларга имомликни ният қилганида аёл билан ёнма-ён ва унинг орқасида сафда турган кишиларнинг намози бузилади. Агар имом ўша аёлга имомликни ният қилмаган бўлса, унда аёлнинг намози бузилади.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
Саловотни қизғонманг

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бахил; ҳузурида зикр қилинсам, менга саловот йўлламаган кишидир” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти)
”Ҳузурида зикр килинганимда менга саловот йўлламаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин” (Имом Термизий ривояти).
Машойихларимиз ҳадисларни қайта кўчирувчи баъзи кишилар ҳақида айтадилар: “Ҳадисларни кўчириб, лекин саловотларни қисқартириб "صلعم" (с.а.в) тарзида ёзганларни баъзиларининг қўллари кесилди, баъзилари тилдан қолдилар ёки кўзлари ожиз бўлиб қолди, баъзилари эса ҳаммомнинг чуқурига тушиб кетди ва шу каби ҳолатларда аянчли вафот топдилар.
Яҳё ибн Моликдан ривоят қилинади: Абу Закариё Обидий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳадис илми билан шуғулланадиган басралик дўстимиз бор эди. У ҳадис айтса, бир киши уни ёзиб оларди. Лекин ҳадисларни кўчириб ёзса, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловотни ёзмай қоғоздан қизғониб тушириб қолдирар эди. Кўп ўтмай унинг ўнг қўлига “қорасон” тушиб, оғриқ зўридан кесиб ташланди”.
Шунингдек, Набий соллалоҳу алайҳи васалламга йўлланган салом ва салавотлар қабул бўлиши, шафоатгўйимизнинг саломимизга алик олишлари учун саҳобаларга ҳам муҳаббат қўйиш ва уларни доимо эҳтиром ила эслаш даркор.
Абу Али Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Мен Кархдаги Шарқия жомеъ масижидига кириб ухлаб қолибман. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни масжидларида икки нотаниш киши билан турганларини кўрдим. У зотга салом берган эдим. Саломимга алик олмадилар. Шунда Ё Расулуллоҳ, мен сизга ҳар кеча-кундузи шунча марта саловот йўллайман. Сизга салом берсам менга жавоб қайтармадингиз. Бунинг боиси нимада? деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен менга саловот йўллайсан, лекин саҳобаларимни сўкасан!” дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, сизнинг олдингизда тавба қиламан, қайта бу ишимни такрорламайман” деган эдим. Набий алайҳиссалом: “Ва алайкас салом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб, саломимга жавоб қайтардилар”.

الصلاة و السلام عليك يا رسول الله
الصلاة و السلام عليك يا حبيب الله

“Шифаус сиқом фи навадирис солати вас салам” китобидан олинди.
Дўсматов Адҳамжон.


👉 @diyonatli
👍6❤1
Audio
Қуръон тиловати мархумга етиб борадими?

(Раддия)

@Diyonatli
ИМОМЛИККА КИМЛАР ЛАЁҚАТЛИ?

Имомликка кимлар лаёқатли экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бор.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли'', дедилар''.
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Қуйидагилар имомликка лаёқатли кишилар ҳисобланади:
- шариат, намоз ҳукмларини яхши билган, намози бузилмайдиган даражада қироат қиладиган кишилар;
- агар улар икки киши бўлса, қироати яхшироғи;
- агар бу масалада лаёқатли тенг чиқиб қолса, парҳезкорроғи, тақводорлари имомликка лойиқроқдир;
- юқоридаги уч ҳолатда ҳам баробар бўлишса, унда ақлига заифлик етмаган ёши улуғроқ намозхон имомликка ўтади.
Қуйидагиларнинг имом бўлишлари макруҳ саналади:
- аъробий (саҳрода ёки тоғ тагида яшовчи), илмсиз кишиларнинг;
- фосиқ одамларнинг;
- кўзи ожиз кишиларнинг;
- бидъат ишларни қилувчиларнинг (шиа, мўътазилий, ҳавориж мазҳабларидагидар);
- валади зино, яъни зино орқали туғилган кишиларнинг имом бўлишлари макруҳдир.
Қуйидаги ҳолларда имомларга иқтидо қилиш мумкин:
1. Таҳорат олган киши узри бўлгани учун таяммум қилган кишига иқтидо қилиши мумкин.
2. Таҳоратда оёғини ювган киши маҳсига масҳ тортган кишига иқтидо қилиши мумкин.
3. Тик туриб намоз ўқишга қодир одам ўтириб намоз ўқишга мажбур бўлган имомга иқтидо қилиши мумкин.
4. Ишора билан намоз ўқувчига фақат ишора билан намоз ўқийдиган киши иқтидо қилиши мумкин.
5. Нафл намоз ўқувчи киши фарз намоз ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда имомга иқтидо қилиш ножоиз, яъни мумкин эмас:
- қори кишининг ҳарфларни махражидан (жойидан) чиқара олмайдиган кишига иқтидо қилиши;
- эркак кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- соғлом кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- кийимли кишининг яланғоч кишига иқтидо қилиши;
- намозни етук ҳолда адо этувчи (рукуъ, саждаларини мукаммал қилувчи) кишининг рукуъ ва саждаларини ишора билан қилувчи кишига иқтидо қилили;
- фарз намоз ўқувчининг нафл намоз ўқиётганга иқтидо қилиши;
- бир фарз намозини ўқиётган киши бошқа фарз намозини ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Имомлик қилувчи киши қироатини қавмга малол келадиган даражада узун қилиб ўқимаслиги керак. Имом бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозлари фарзининг олдингни икки ракъатида овоз чиқариб (жаҳрий) қироат қилади. Барча намозларда, айниқса бомдод намозининг фарзида аввалги ракъатнинг қироати иккинчи ракъатнинг қироатидан узунроқ қилинади. Имомга иқтидо қилган киши қироат қилмайди.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍8❤1
У аёлини урди. Аёли йиғлаб:
- Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, - деди.
- Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
- Нима сиз эшик деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди деб ўйлаябсизми?
- Ҳа, нима қилолардинг?
- Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
- Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.
Аёл ҳаммомга кириб кетди.
Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.

Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди.
Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз - қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф - нурли эди.

- Мен албатта шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! - деди.

Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
- Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
- Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
- Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
- Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман.
Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.

Эрининг кўзаларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
- Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачор сенга озор бермайман.

Умму Абдуллоҳ таржимаси

👉 @diyonatli
👍12🥰2❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 11-август 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:15 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Забиҳ масаласи (Ҳайвонларни бўғизлаш) | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍3
Audio
Забиҳ масаласи (Ҳайвонларни бўғизлаш) | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍2
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal pinned «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! "Диёнат" каналининг мухлислари! Устоз Абдул Ҳамид домла бугун 11-август 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:15 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар. Сизларда шаръий масалаларда муҳим…»
Live stream finished (21 minutes)
Audio
Онлине савол-жавобдан ёзиб олинган

@Diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ЖУМА КУНИНИНГ ЯНА БИР УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДА

Эй, Азиз биродарим!
Эртанги жума кун яна нимаси билан улуғлигини биласизми?
Бомдод намозини масжидда жамоат билан бирга ўқилиши билан улуғдир.
Ушбу гўзал саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали – жума куни бомдод намозини жамоатда (бирга) ўқишликдир", дедилар
(Имом Термизий ривояти).
Субҳаналлоҳ, ушбу ҳадисга амал қилиш учун тайёр фурсат борлигини эслатиш биз, мўминларнинг бурчимиздир.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Дониёр Файз

👉 @diyonatli
❤1👍1