Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Меҳмондорчилик одоблари

Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймонинг содиқлиги аломатидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Меҳмоннинг иззат-икромини жойига қўйишда мусулмонларга тенг кела оладиган миллат йўқлигига дўст ҳам, душман ҳам тан беради. Мусулмонларнинг бу фазилатлари тилларда достон бўлиб кетган. Ислом адабиётига кўз ташласак, бу ҳақиқатни яна ҳам равшанроқ англаб етамиз. Бу нарсаларнинг ҳаммасига динимиз таълимотлари, ушбу ва келажакда ўрганадиган ҳадиси шарифларимизга ўхшаш кўплаб ҳадислар сабаб бўлган. "Меҳмон - атаи Худо", "Меҳмон отангдай азиз" каби ҳикматли сўзлар ҳам ана ўша таълимотлар таъсирида айтилган. Биз, мусулмонларнинг кейинги авлодлари ҳам бу улкан фазилатни ўзимизга сингдириб, унга оғишмай амал қилиб боришимиз лозим.
Зиёфат мусулмон кишининг ўз биродари зиммасидаги ҳаққидир. Ҳанафий, моликий, ва шофеъий мазҳаблари зиёфатни суннат, ҳанбалийлар вожиб дейишган.
Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни унинг дастурхонига келтириб тўкмаган бўлсин.
Анас ибн Молик эса: "Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди", деганлар. Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломни меҳмонларнинг отаси деб аташарди. У кишининг уйида тўртта эшик бўлиб, қайси эшикдан бирор меҳмон кириб келаркин, деб қараб ўтирар эдилар.
Машҳур олимимиз Абу Лайс Самарқандий айтади: "Агар бир меҳмондорчиликка, зиёфатга борсанг-у, шу зиёфат ҳаром бўлмаса, унга фисқу фужур аралашмаган бўлса, боришингда зарар йўқ. Агар акси бўлса, норози эканингни билдириб, бормай қўявер. Зиёфатга борсанг-у, аммо у ерда бир ёмон (мункар) ишни кўрсанг, у ердагиларни бу ишдан қайтар, агар кўнишмаса, ўша зиёфатни тарк қил. Бордию сен улар билан ўтираверсанг, улар сени ҳам шу ишга рози экан, деб ўйлашади ва уни давом эттираверишади".
Меҳмонга боришнинг алоҳида одоблари ва тартиблари бор. Энг аввало , чақирилган жойга албатта боринг, чунки айтилган ерга бормасангиз, гуноҳкор бўласиз, таклиф қилган кишига азият етказасиз, жамиятдаги муносабатларга рахна соласиз. Ҳалол касб қиладиганларникига меҳмонга бориш, фосиқ, ўзгалар ҳаққидан ҳазар қилмайдиган кимсаларнинг зиёфатига боришдан тийилиш, шариатга хилоф ишлар бўладиган давралардан ўзни тортиш лозим.
Меҳмон учун ортиқча такаллуф (зиёфат учун ҳаддан зиёд уриниш, дастурхон безаш) одобимизда ман қилинган. Шунингдек, мезбон меҳмон ҳузурида ғазабини, жаҳли чиққанини, бирор нарсадан хафалигини ёки ташвишдалигини, ҳатто бошига тушган мусибатни билдирмайди, бўлар-бўлмасга тажанглик қилавермайди.
Меҳмондўстлик яхши одамларнинг ибратли фазилати саналади, меҳмондўст бўлмаган одамдан яхшилик кутилмайди.
Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар меҳмон қилинади.
Меҳмонга таом кечиктирмай олиб келинади. Нон дастурхонга егулик миқдорида қўйилади, синдирилгани бўлса, яна ушатилмайди.
Мезбоннинг баъзида "Олинг, енг", деб туриши савобли иш, бу уч мартагача айтилади. Аммо меҳмонни хижолат қилиб, ҳадеб таомга зўрлайвериш одобсизлик саналади.
Меҳмон келтирилган таомнинг айбини топмасдан, нима кеотирилса мақтаб ейиши зарур. Агар дастурхон атрофида ёши улуғ киши бўлса, ундан олдин таомга қўл узатилмайди. Меҳмоннинг овқат келадиган томонга ҳадеб ўгирилавериши яхши эмас.
Чақирилмаган жойга меҳмонга борилмайди.
Меҳмоннинг одоблари:
1. Меҳмон ўзига кўрсатилган жойга ўтиради.
2. У ўзига тақдим қилинган нарсадан рози бўлади.
3. Тақдим қилинган таомдан тезроқ тановул қилиш меҳмоннинг одобидандир. Агар у таомдан емаса, мезбонга ҳурматсизлик бўлади.
4. Меҳмон фақат мезбоннинг изни билан ўрнидан туради.
5.Меҳмон мезбоннинг ҳаққига дуо қилади.
6. Меҳмон мезбонникида уч кундан ортиқ турмайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ҚАФАСДАГИ ҚУШ ҲАҚИДА

Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилинади:
"Ибн Зубайр Маккадалигида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қушларни қафасда кўтариб юришарди".
Шарҳ: Демак, ушбу ривоятдан қафасда боқиладиган қушларни қафасга солиб юриш жоизлиги келиб чиқади. Чунки бунга эътироз билдирмаган Абдуллоҳ ибн Зубайр улуғ саҳобалар ҳисобланадилар. Ривоятда эса бошқа саҳобалар ҳам зикр қилинмоқда. Бу ишни кўрган одамлар ривоят қилишган, имом Бухорий эса ушбу ҳадисларни ўз китобларига киритибдилар.
Ана шу ривоятдан "қушни қафасга солиш жоиз" деган ҳукм келиб чиқади. Кўпчилик бу нарса ҳақида такрор-такрор сўрайди, ушбу ҳадисдан эса мазкур масаланинг хавоби аниқ экани маълум бўлади.
Анасдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳанинг Абу Умайр деган ўғлини кўрдилар. Унинг нуғайр деган қушчаси бўлиб, у ўшани ўйнаб юрарди. У зот: ''Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?" дедилар".
Шарҳ: "Нуғайр" сўзи "нуғор"нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у чумчуққа ўхшаган, тумшуғи қизил қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрни эркалаб, шу гапни айтибдилар.
Боланинг қушчани ўйнаб юргани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бунга эътироз билдирмай, унга ҳазил қилиб гапирганлари ''қуш ўйнаса бўлар экан'' деган хулоса чиқаришга имкон беради.

''Одоблар хазинаси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг бош сабабларидан бири қарз муомаласини расмийлаштирмаслик, шариат қоидалари асосида ёзиб, хужжатлаштириб қўймасликдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундан бир минг беш юз йил олдин Қуръони Каримда мазкур ишнинг баёнини қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Мана шу Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам сизга гуноҳ йўқ. Олди-сотди қилганингизда гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир" (282-оят).
"Ояти мудояна" - "қарз олди-бердиси ояти" номини олган ушбу ояти карима, аввал айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримдаги энг узун оятдир. Ушбу ояти карима Қуръони Каримнинг, Ислом динининг инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олганига ёрқин мисолдир. Бу ояти каримани ўрганган одам бошқа барча тузум ва жамиятлар ўзларининг асосий ҳужжатларида эътибор бермаган, бироқ инсон турмушида тез-тез учраб турадиган қарз масаласига Қуръони Карим қанчалик аҳамият берганини англаб етади.

"Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик – умр заволи | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
#Эълон

Ҳурматли обуначилар!
"Диёнат" каналининг номи
PISKENT JOME MASJIDI
га ўзгартирилди.

👉 @diyonatli
👍5
АЛЛОҲНИНГ ҲАҚҚИ

Банданинг зиммасидаги энг буюк ҳақ ўзини яратган Зотга ибодат қилишдир. У Зоти таолонинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир. Ўз зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққини адо этиш ҳар бир банданинг энг бирламчи вазифасидир.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида мингашиб борар эдим. Ул зот:
"Эй Муъоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нима-ю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?" дедилар.
"Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи", дедим.
"Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир.
Бандаларнинг Аллоҳ азза ва жалладаги ҳаққи эса, ким Унга бирор нарсани ширк келтирмаса, уни азобламаслигидир", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?" дедим.
"Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар", дедилар".
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққи тўғрисида умумий маълумот келган. Аммо уламоларимиз Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақларини бирма-бир баён қилиб берганлар.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Гиёҳвандлик – умр заволи | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Пискент туман бош имом-хатиби Маликов Абдухамид домла бошчиликларида, махалла оқсоқоллари, хомийлар иштирокида 50 та Кам таъминланган оилалар, ногиронлиги борлар, боқувчиси йўқ фуқаролар ва ёлғиз кексаларга 25 млн су́млик ехсонлар таркатилди.

09.08.2022
@Diyonatli
👏2
ҚУРЪОННИ ИЛК БОР ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИГАН ҚОРИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг иттифоқдошлари бўлишига қарамай, уни ҳимоя қиладиган қариндошлари йўқ, устига-устак жуссаси кичик, нимжон киши эди. Лекин Абдуллоҳнинг шижоати олдида булар арзимас нарса эди.
Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
Қурайш мушрикларининг мусулмонларга зуғуми кучайган бир паллада Ибн Масъуд ошкора даъватга ўтди, қурайшийлар йиғинига келиб, Қуръонни овоз чиқариб ўқиди. Аллоҳнинг Каломини уларнинг том битган қулоқлари остида янгратди, қулфланган қалбларини қоқди.
Ибн Исҳоқ - Урва ибн Зубайрдан - ривоят қилади: Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Қуръонни овоз чиқариб ўқиган кишиларнинг биринчиси Абдуллоҳ ибн Масъуддир. Бир куни саҳобалар йиғилишди.
- Аллоҳга қасамки, Қурайш аҳли Қуръонни эшитмади. Қуръон уларга ҳали овоз чиқариб ўқилгани йўқ. Орамизда уларга Қуръонни эшиттирадиган мард борми? - дейишди.
- Мен, - деди Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Шунда саҳобалар:
- Сенга зарар етишидан қўрқамиз. Биз сени эмас, Қурайшдан ўзини ҳимоя қила оладиган бошқа одамни жўнатамиз, - дейишди.
- Бу ишни менга қўйиб беринглар. Албатта Аллоҳ мени ҳимоя қилади, - деди Ибн Масъуд қатъият билан.
Абдуллоҳ эрталаб Каъба пойидаги муборак мақоми Иброҳим тарафга йўл олди. Қурайш аҳли мажлис қуриб ўтирганди. Ибн Масъуд мақоми Иброҳимга қадам босаркан, овозини баланд кўтариб: "Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Ар-роҳмаан, алламал қуръаан..." дея уларга юзланди, Қуръон оятларини ўқишда давом этди. Қурайш жамоаси бундан ажабланиб: "Ибн Умму Абд нима деяпти ўзи?" деб бир-бирларидан сўрай бошлашди. Кейин ўзларига келиб, ғазабнок ҳолда: "Ахир у Муҳаммад келтирган нарсани ўқияпти-ку!" дейишди. Сўнг ҳаммаси Ибн Масъудга ёпишиб калтаклай бошлашди. Ибн Масъуд Қуръон ўқишдан тўхтамади...
Абдуллоҳ ибн Масъуд юзи кўркарган ҳолда биродарлари ёнига қайтиб келди. Дўстлари уни кўриб:
- Биз шунақа бўлишидан қўрққандик! - дейишди.
Шунда ибн Масъуд:
- Шу пайтгача Қурайшдан ҳайиқардим. Энди мен учун Қурайшдан заифроғи йўқ. Хоҳласангиз, эртага эрталаб бориб, бугунги ишимни яна такрорлайман! - деди.
- Бас, шуниси етади. Ахир ўзлари хоҳламаган нарсани уларга эшиттирдинг-ку, - дейишди биродарлари.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3❤1
Audio
"Hech kimning ahli jannat yoki ahli do'zah
ekanligiga ishonch bilan hukm qilinmaydi"

(Aqidatut-Tahoviya)

@Diyonatli
👍5
#ЭЪЛОН

Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍9
МАСЖИД ҚУРИШ ҲАҚИДА

Абу Саъид розияллоҳу анҳу: "Масжиднинг шифти хурмо шохларидан эди", деган.
Умар розияллоҳу анҳу масжидни таъмирлашни буюрди ва: "Одамларни ёмғирдан панала, лекин уни қизил ёки сариққа бўяй кўрма, одамларни чалғитасан", деди".
Анас розияллоҳу анҳу айтади: "Улар (масжидлари) билан фахрланишади, кейин эса уларни (ибодат билан) камдан-кам обод қилишади".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Уларни яҳудий ва насронийлар безагани каби безайсизлар", деган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади:
"Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хом ғиштдан қурилган, шифти хурмо шохларидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга бирор қўшимча киритмади. Умар унга қўшимча қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги бино хом ғишт ва хурмо шохларидан қуриганича қолса-да, устунларини ёғочдан қайта қилди. Сўнг Усмон уни ўзгартириб, кўп қўшимчалар қўшди. Деворларини нақшинкор тошлар ва ганч билан безади. Устунларини нақшинкор тошлардан қилиб, томини сож ёғочи билан ёпди".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...

Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритадии.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг кийиниш одоби | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👍2
ЕТГАН НЕЪМАТЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ ХАВФИ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида мол-дунё ила фахрланиш ўрнига унинг шукрини келтира олмасликдан, у билан ҳовлиқиб кетишдан хавф бор эди.
Имом Байҳақий Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
''Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Қодисия ўлжаларидан бир тўп ўлжа келди. У уларни ағдариб кўриб, уларга назар солиб, йиғлай бошлади. Абдурраҳмон ибн Авф у билан бирга эди. Абдурраҳмон унга:
''Эй мўминларнинг амири! Бугун хурсандлик куни. Бугун сурур куни'', деди.
У: ''Тўғри. Аммо манави қай бир қавмга берилса, албатта, адоват ва ёмон кўришни қолдирган'', деди''.
Имом Аҳмад, Баззор ва Абу Яъло Абу Синон Дуалийдан ривоят қиладилар:
''У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кирса, бир гуруҳ аввалги муҳожирлар билан ўтирган экан.
Умар занбил ёки жундан тўқилган идишга ўхшаш сафат номли идишни олиб келишга одам юборади. У Ироқ қалъасидан олиб келинган бўлиб, ичида узук бор эди. Боласи узукни олиб, оғизга солган эди, Умар ундан тортиб олди ва йиғлай бошлади. Унинг олдидагилар:
''Сени нима йиғлатмоқда? Аллоҳ сенга фатҳни берган, душманингдан устун қилган ва кўзингни қувонтирган бўлса'', дедилар.
''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ''Кимга дунё фатҳ қилинса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла уларнинг орасига қиёматгача адоват ва ёмон кўришни солади'', деганларини эшитган эдим. Мен ана шундан қўрқяпман'', деди Умар''.

''Руҳий тарбия'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Audio
Аёлларнинг кийиниш одоби | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
''Арзимас''АЙБНИНГ ДАҲШАТЛИ ОҚИБАТИ

Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинади: ''Бир киши хизматчисини бошқа бир кишига сотмоқчи бўлибди. Олувчига:
- Унинг ёлғончилигидан бошқа айби йўқ, - дебди. Олувчи хизматчининг айбини енгил санаб, уни сотиб олибди. Хизматчи хўжайинникида бир неча кун тургандан кейин бир куни хўжайиннинг хотини олдига бориб:
- Эринг сени яхши кўрмайди, ўрнингга бошқа ўйнаш топган. Эрингнинг сенга меҳрибон бўлишини хоҳлайсанми? - дебди. Хотини:
- Ҳа! - дебди. Хизматчи:
- Устарани олгин-да, эринг ухлаган вақтда соқолининг учидан озгинасини қирқиб ол, - деб ўргатибди.
Шундан сўнг эрининг олдига келибди ва унга:
- Хотининг сенга хиёнат қилади, ўзига ўйнаш топди.
Энди у сени ўлдирмоқчи. Сен буни аниқлашни хоҳлайсанми? - дебди. Хизматчи:
- Ўзингни ухлаганга солиб ётгин, кўрасан, - дебди.
Эр ўзини ухлаганга солибди. Шу пайт хотини унинг соқолидан олиш учун устара билан келибди. Эри эса ''у мени ўлдиради'', деб гумон қилиб, ундан устарани олибдию, хотинини ўлдирибди. Хотиннинг яқинлари келиб, эрни ўлдиришибди. Эрнинг қариндошлари келиб, қасос олишга киришишибди. Улар орасида қаттиқ уруш бўлибди''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
НАМОЗДАГИ САФЛАР ТАРТИБИ

Жамоат намозида намозхонлар сафларининг жипс, тўғри ва бир текисда бўлиши динимиз талабларидандир. Шунинг учун имомлик қилувчи жамоат намозида ҳозир бўлганларни намоздаги сафларни тўғри ва жипс тортишга буюриши лозим.
Агар имомга бир киши иқтидо қилаётган бўлса, у имомнинг ўнг тарафида, оёғининг учини имомнинг товонларига баробар қилиб туради. Борди-ю, иқтидо қилувчилар бир кишидан кўп бўлса, улар имомнинг ортидан сафланишади.
Имомга иқтидо қилиб намоз ўқувчиларнинг аввалги сафида балоғатга етган эркак кишилар, кейинги сафларда эса балоғатга етмаган ёш болалар ҳамда сўнгги сафларда аёллар туришади.
Сафнинг тўғрилиги оёқ тўпиқларининг бир чизиқда туриши билан бўлади. Жамоат кўп бўлиб, бир неча саф тортилса, сафлар имом ортидан ўнг ва чап томонга қараб тенг тўлдириб борилади. Келган одам олдингни сафда бўш жой бўлгани ҳолда кейинги сафда турмаслиги керак. Ёш болалар катталардан сўнг саф тортишади. Агар жамоатда биргина ёш бола бўлса, у катталар сафига қўшилади.
Аёллар имомга иқтидо қилганда имом уларга имом эканини ният қилмаса, аёлларнинг намози дуруст бўлмайди. Имом ўзига иқтидо қилган аёлларга имомликни ният қилганида аёл билан ёнма-ён ва унинг орқасида сафда турган кишиларнинг намози бузилади. Агар имом ўша аёлга имомликни ният қилмаган бўлса, унда аёлнинг намози бузилади.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
Саловотни қизғонманг

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бахил; ҳузурида зикр қилинсам, менга саловот йўлламаган кишидир” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти)
”Ҳузурида зикр килинганимда менга саловот йўлламаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин” (Имом Термизий ривояти).
Машойихларимиз ҳадисларни қайта кўчирувчи баъзи кишилар ҳақида айтадилар: “Ҳадисларни кўчириб, лекин саловотларни қисқартириб "صلعم" (с.а.в) тарзида ёзганларни баъзиларининг қўллари кесилди, баъзилари тилдан қолдилар ёки кўзлари ожиз бўлиб қолди, баъзилари эса ҳаммомнинг чуқурига тушиб кетди ва шу каби ҳолатларда аянчли вафот топдилар.
Яҳё ибн Моликдан ривоят қилинади: Абу Закариё Обидий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳадис илми билан шуғулланадиган басралик дўстимиз бор эди. У ҳадис айтса, бир киши уни ёзиб оларди. Лекин ҳадисларни кўчириб ёзса, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловотни ёзмай қоғоздан қизғониб тушириб қолдирар эди. Кўп ўтмай унинг ўнг қўлига “қорасон” тушиб, оғриқ зўридан кесиб ташланди”.
Шунингдек, Набий соллалоҳу алайҳи васалламга йўлланган салом ва салавотлар қабул бўлиши, шафоатгўйимизнинг саломимизга алик олишлари учун саҳобаларга ҳам муҳаббат қўйиш ва уларни доимо эҳтиром ила эслаш даркор.
Абу Али Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Мен Кархдаги Шарқия жомеъ масижидига кириб ухлаб қолибман. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни масжидларида икки нотаниш киши билан турганларини кўрдим. У зотга салом берган эдим. Саломимга алик олмадилар. Шунда Ё Расулуллоҳ, мен сизга ҳар кеча-кундузи шунча марта саловот йўллайман. Сизга салом берсам менга жавоб қайтармадингиз. Бунинг боиси нимада? деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен менга саловот йўллайсан, лекин саҳобаларимни сўкасан!” дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, сизнинг олдингизда тавба қиламан, қайта бу ишимни такрорламайман” деган эдим. Набий алайҳиссалом: “Ва алайкас салом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб, саломимга жавоб қайтардилар”.

الصلاة و السلام عليك يا رسول الله
الصلاة و السلام عليك يا حبيب الله

“Шифаус сиқом фи навадирис солати вас салам” китобидан олинди.
Дўсматов Адҳамжон.


👉 @diyonatli
👍6❤1
Audio
Қуръон тиловати мархумга етиб борадими?

(Раддия)

@Diyonatli
ИМОМЛИККА КИМЛАР ЛАЁҚАТЛИ?

Имомликка кимлар лаёқатли экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бор.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли'', дедилар''.
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Қуйидагилар имомликка лаёқатли кишилар ҳисобланади:
- шариат, намоз ҳукмларини яхши билган, намози бузилмайдиган даражада қироат қиладиган кишилар;
- агар улар икки киши бўлса, қироати яхшироғи;
- агар бу масалада лаёқатли тенг чиқиб қолса, парҳезкорроғи, тақводорлари имомликка лойиқроқдир;
- юқоридаги уч ҳолатда ҳам баробар бўлишса, унда ақлига заифлик етмаган ёши улуғроқ намозхон имомликка ўтади.
Қуйидагиларнинг имом бўлишлари макруҳ саналади:
- аъробий (саҳрода ёки тоғ тагида яшовчи), илмсиз кишиларнинг;
- фосиқ одамларнинг;
- кўзи ожиз кишиларнинг;
- бидъат ишларни қилувчиларнинг (шиа, мўътазилий, ҳавориж мазҳабларидагидар);
- валади зино, яъни зино орқали туғилган кишиларнинг имом бўлишлари макруҳдир.
Қуйидаги ҳолларда имомларга иқтидо қилиш мумкин:
1. Таҳорат олган киши узри бўлгани учун таяммум қилган кишига иқтидо қилиши мумкин.
2. Таҳоратда оёғини ювган киши маҳсига масҳ тортган кишига иқтидо қилиши мумкин.
3. Тик туриб намоз ўқишга қодир одам ўтириб намоз ўқишга мажбур бўлган имомга иқтидо қилиши мумкин.
4. Ишора билан намоз ўқувчига фақат ишора билан намоз ўқийдиган киши иқтидо қилиши мумкин.
5. Нафл намоз ўқувчи киши фарз намоз ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда имомга иқтидо қилиш ножоиз, яъни мумкин эмас:
- қори кишининг ҳарфларни махражидан (жойидан) чиқара олмайдиган кишига иқтидо қилиши;
- эркак кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- соғлом кишининг аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
- кийимли кишининг яланғоч кишига иқтидо қилиши;
- намозни етук ҳолда адо этувчи (рукуъ, саждаларини мукаммал қилувчи) кишининг рукуъ ва саждаларини ишора билан қилувчи кишига иқтидо қилили;
- фарз намоз ўқувчининг нафл намоз ўқиётганга иқтидо қилиши;
- бир фарз намозини ўқиётган киши бошқа фарз намозини ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Имомлик қилувчи киши қироатини қавмга малол келадиган даражада узун қилиб ўқимаслиги керак. Имом бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозлари фарзининг олдингни икки ракъатида овоз чиқариб (жаҳрий) қироат қилади. Барча намозларда, айниқса бомдод намозининг фарзида аввалги ракъатнинг қироати иккинчи ракъатнинг қироатидан узунроқ қилинади. Имомга иқтидо қилган киши қироат қилмайди.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍8❤1