ОСУДА ҲАЁТГА ЭРИШИШ...
Инсон нафсининг иллатларидан қутилмагунича ҳис оламидаги маъноларни, модданинг ортидаги ақл ва хаёл чегараларини мушоҳада қилолмайди.
Муҳаммад Нуруллоҳ Жазарий
Бахт, ҳузур-ҳаловат ҳақида ҳар кимнинг ўз фикри, қараши бор. Баъзилар кўркам, замонавий жиҳозларга тўла уйда яшаш, яхши кийимлар кийиш, истаган нарсасига етишни ҳаёт лаззати деб ўйлайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
Биз кўпинча одамлар ва нарса-ҳодисаларнинг зоҳирига - ташқи кўринишига қараб баҳо берамиз. Лекин синчковлик билан назар ташласак, адашганимизни англаймиз. Бир қараганимизда яшашимиз учун керакли ҳамма шароит муҳайёдай туюлади. Шундай бўлса-да, бизга ҳаёт зерикарли кўринади. Бу эса турмушимизда сон-саноқсиз нарсалар бўлгани ҳолда, унда энг муҳим нарса - қаноат ва шукроналик ҳисси бўлмагач эса ҳаёт тарзимиз қандайлигидан қатъи назар, кўнглимиз таскин топмайди. Ҳаловат қўрғонимизни сабрсизлик, ношукрлик безовта қилаверади. Қаноат - бебаҳо неъмат. Унга эга бўлган кишининг қалби ҳамиша осойишта. Баъзилар эса бойлик орттираман деб хотиржамлигини бой беради. Яна шундай инсонлар ҳам борки, кийимларида ортиқча ҳашам йўқ. Дастурхони тўкин-сочин эмас. Уй-жойини ҳам кўз-кўз қилиб мақтай олмайди. Аммо ҳаётдан ҳамиша мамнун бўлиб яшайди. Бир талай муаммолари бўлса ҳам, юраги ғашланмайди. Ойлик маоши баъзан рўзғорига етмаганидан кимдандир қарз олади. Бироқ кечаси тинч ухлайди. Тақдиридан мамнун ҳолда уйғонади. Болаларининг кулгисидан завқ олади. Барчаси учун шукрона айтади. Яхши ниятларига етишиш учун савоб амалларини давом эттиради...
Зеро, ҳаёт лаззати тўкин-сочинликда, ҳамма нарсанг муҳайё бўлишида эмас, борига розилик ва шукр айта билишдадир.
Улуғ ватандошимиз Абу Лайс Самарқандийнинг қуйидаги сўзлари ибратлидир:
"Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир".
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli

👍2❤1
ҚАЛБНИНГ УЧ ХИЛ ҲОЛАТИ
Қалблар уч хил бўлади:
1. САЛИМ ҚАЛБ.
Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: "У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)" (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).
Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун - яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз!
2. ЎЛИК ҚАЛБ.
У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
3. КАСАЛ ҚАЛБ.
Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда - бир томондан - Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим!
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

❤1
БЕТНИНГ ҚАЛИНЛИГИ ЖОННИ ҲУЗУРИ
"Бори элга яхшилик қилки мундин яхши йўқ, Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилик".
Заҳирриддин Муҳаммад Бобур
Суҳбатларда гоҳо "Фалончи жонининг ҳузурини билади, ўзини жуда яхши кўради-да!" деган гап қулоққа чалинади. Кейин бу жумла ортига изоҳлар келтиради: "Ҳеч жонини қийнагиси келмайди. Ҳатто, жигарлари учун ҳам", "Доим ташвишларини бошқаларнинг елкасига ортади, ҳеч ўзига юк олмайди", "Бошқанинг қўлидан олиб бўлса ҳам, нарсанинг яхшисини ейди", "Айтганини қилдиради", "Ўзига қилинган ёмонликни унутиши, кечириши қийин" ва ҳоказо... Агар бу каби таъриф-тавсифларга таянилса, жонини қийнаб, кимгадир ёрдам берадиган, ўз ғами қолиб, бошқалар ташвишида югуриб-еладиган, ҳақ бўлса-да, жанжал бошланмасин деган андишада тилини тиядиган, кимнингдир кўнглини оғритишдан чўчиб, ҳар бир қадамини эҳтиёт бўлиб босадиганлар ўзини ёмон кўрган одам бўлиб чиқади. Бу - ҳаётга енгил қарайдиган кимсаларнинг хулосаси. Кимлардир бундан ўрнак олади. Лекин бу қарашнинг замирида нима ётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Хато қилаётганингизни англадингизми? Аслида қийналиб турган бўлса-да, бировга кўмаклашаётган одам ўзини яхши кўради. Нега дейсизми? Чунки у ҳар бир яхшилик садақа эканлигини билади. Бир эзгу иш учун ўн савоб берилиши ҳақидаги муборак ўгитга амал қилади.
Бировга малол келишни хоҳламаган, ўзгалар ҳожати тушганда эса ҳар қандай хизматга тайёр турадиганлар яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик эканини биладиган кишилардир. Чунки улар Пайғамбаримиздан келган ушбу хушхабарни қалбларига жойлаганлар: "Дўзах ширин муомалали, мулойим, виқорли ва бошқаларга ёрдамини аямайдиган кишига ҳаромдир" (Имом Термизий ривояти). Ҳақлигини билса ҳам, жанжалли тортишувдан қочиб, сукутни лозим кўрган одам ўзини ҳаммадан яхши кўради. Чунки у "Ҳақ бўла туриб, жанжални тарк этган кишига жаннатдаги бир уйга кафилман" - дея Пайғамбаримиз марҳамат қилганларини асло ёдидан чиқармайди. Буни билган киши асло бировга озор бермайди. Одамлар наздида қўрқоқ бўлиши Аллоҳнинг ғазаби олдида ҳеч нима эмаслигини ҳис қилгани учун ҳам комил инсон дилозорликдан тийилади.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтган эканлар: "Мен бировга яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қилмадим. Нима қилсам - ўзимга қилдим". Киши ўзини яхши кўргани, эҳтиёт қилгани учун ҳам гуноҳ, хатолардан тийилади. Сиз ўзингизни шундай яхши кўра оласизми? Шунингдек, Парвардигорга яқин бўлишни истаб, нафл ибодати учун одамлардан ажралиб чиқишдан кўра, кишиларга насиҳат қилиб, шафқат кўрсатиб, улар билан ҳамжиҳатликда яшаш афзал ва суннат амалдир. Оқил одам барча ишларда яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш билан кишиларга насиҳат қилади. Чунки насиҳат кишини кўп хатолардан асрайди.
Ақлли инсон бирор кишига қўполлик қилиб, ёмон сўз билан мурожаат қилмайди. Чунки ҳар бир кишига фаришта вакил қилинган бўлиб, у дўстига айтган сўзини ўзига қайтаради. У яна икки аразлашган кишининг орасини ислоҳ қилиш нақадар савоб амал экани билади ва ушбу ҳикматга риоя қилади:
"Бир мил юриб касал зиёрат қил, икки мил юриб Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қил, уч мил юриб икки кишининг орасини ислоҳ қил".
Абу Усмон Бохилий

ЯХШИЛИК УНУТИЛМАЙДИ
Луқмони ҳаким доимо бошқаларга қарз берар экан. Унинг ҳиммати ва сахийлигини эшитган кишилар узоқ шаҳар ва қишлоқлардан қарз сўраб келишаркан. Кунлардан бир кун номаълум бир савдогар унинг ҳузурига келди ва деди:
- Эй Луқмон, мен машҳур савдогар эдим. Давр ҳодисотлари туфайли бутун мол-мулкимдан ажрадим. Ҳозир қўлимда ҳеч нарсам йўқ. Қўлимдан ҳеч бир иш келмайди, касбу ҳунарим йўқ. Сендан қарз сўраб келдим!
Луқмон уйидан минг динор чиқариб, савдогарнинг қўлига тутқазади. Буни кузатиб турган Луқмоннинг ўғли отасига қараб:
- Эй ота, шунча пулни ҳеч вақоси йўқ нотаниш одамга бериб юбордингиз, у тониб кетса нима қиласиз? - деди.
- Эй ўғлим, - деди Луқмон, - одамлар ҳеч қачон яхшилигингизни унутмайдилар. Вақтинча улар сендан юз ўгирсалар ҳам, вақти билан инсофга келадилар. Ҳар бир инсон қўлидан келса бошқаларга яхшилик қилиши ва қилган яхшилигини унутиши зарур. Аммо бошқаларнинг ўзига қилган яхшилигини эса унутмаслиги керак.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

МАКР ВА АЛДАМЧИЛИК ҲАҚИДА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин софдил ва карамлидир. Фожир маккор ва бахилдир", дедилар".
Шарҳ: Мўминлик софдил, карамли, хушхулқ бўлиш орқали инсонни бошқалардан ажратиб турар экан.
Фожирлик макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик билан кишини турли ёмонликларга бошлар экан.
Сиз билан биз ушбу ҳадиси шарифдаги теран маънони яхши ўзлаштириб олишимиз, мўминлик сифатларини ўзимизда мужассам, қилиш учун тинмай ҳаракатда бўлишимиз зарур.
Шу билан бир вақтда, макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик каби фожирлик сифатларидан мутлақо четда бўлишимиз лозим.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

❤1👍1
"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ
Ушбу ҳадисда комил иймон учун зарур бўлган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ҳузурида сўзлаб: "Дин насиҳатдир", дедилар.
"Насиҳат" сўзининг луғавий маъноси.
"Насихат" сўзи луғатда "холис", "покиза", "содиқ" ва "ихлос" деган маъноларни билдиради. Аслида "насаҳа" феълининг ўзаги икки нарсанинг орасини тўлдириш ва ислоҳ қилиш – тузатиш маъносини ифода қилади.
"Мавсуъатул ахлоқи ваз-зуҳди вар-рақоиқи" номли китобда "насиҳат" сўзининг луғатдаги маънолари хақида жумладан қуйдагилар келтирилган: "Тавбаси насуҳ бўлди" дегани гуноҳдан қилган азму қарори нуқсонда халос бўлди деганидир. "Қалби насуҳ бўлди" дегани алдамчиликдан ҳоли бўлди деганидир. "Фалончига насиҳат қилди" ёки "фалончи учун насиҳат қилди", дегани уни ўзига фойдаси бор нарсага йўллади, деганидир. Насҳ – ихлос билан, самимий холисона маслаҳат беришдир. Насиҳат – яхшилиги бор нарсага чақириш ва ёмонлиги бор нарсадан қайтаришдир.
Урфда эса насиҳат деб бир кишиниг бошқасига холис ният, содиқлик билан турли яхшиликларни ирода қилиши, яхши йўл-йўлиқларни айтиши унинг ҳаққини яхши йўл билан адо этишга уринишига айтилади.
"Насиҳат" сўзининг асл маъноси ҳақида икки ҳил қавл бор:
Биринчиси - "кийим тикиш" дегани. Бундан насиҳат қилувчи насиҳат қилинувчига ўз насиҳати ила маънавий кийим тикиб берганидек, кийимида йиртиғи бўлса, уни ямаб бергандек бўлади, деган маъно келиб чиқади. Кийим эса ўз эгасини иссиқдан, совуқдан сақлайди, айбини беркитади, зийнатлаб кўрсатади, чанг юқтирмайди ва шунга ўхшаш кўплаб фойдалар келтиради. Насиҳат ҳам маънавий жиҳатдан шу каби фойдалар келтиради.
"Насиҳат" сўзининг иккинчи маъноси "асални мумдан тозалаш" маъносидир. Насиҳат қилувчи ҳар ҳил алдов, хиралик ва кин-кудуратдан холи гапни айтгани учун шундай дейилади. У тоза ва мусаффо асалдек гапни айтган, ишни қилган, холислик билан, покиза қалб билан самимий иш юритган бўлади. Бу эса насиҳат қилинувчи учун ўта фойдали нарса бўлади.
Шунингдек, "насиҳат" сўзида ихлос, садоқат, машварат ва амал маънолари ҳам бор.
"Дин насиҳатдир" китобидан.

УМР БЎЙИ ТАВБА ҚИЛИШ
Банданинг тавбаси тугал ва умр бўйи давом этадиган бўлиши керак. Тавбанинг ўтган, ҳозирги ва келаси замонга боғлиқ бўлиши аввал айтиб ўтилган эди.
Бас, тавбанинг ўтган замонга боғлиқлиги қуйидагича: банда фикри ила балоғатга етган биринчи кунига қайтади. Ўшандан буён ўтган умрини йилма-йил, ойма-ой, ҳафтама-ҳафта, кунма-кун, соатма-соат ва нафасма-нафас тафтиш қилиб чиқади. Адо этилмай қолган тоатларига ва содир этган маъсиятларига назар солади, ҳаммасини хотирага олади.
Қанча намозни ўқимагани ёки ўқиган бўлса ҳам, нотўғри ўқиганини аниқлайди. Кейин уларнинг қазосини ўқишни бошлайди. Аста-секин қазо намозларини охирига етказади.
Шунингдек, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатларнинг ҳам қазосини жойига қўяди.
Банда балоғатга етганидан бошлаб содир этган маъсиятларини ҳам тафтиш қилиб аниқлайди. Мазкур маъсиятлардан ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасидаги ишларга тавба қилиб, надомат чекади ва истиғфор айтади.
Кейин гуноҳларининг миқдорига назар солади. Улардан ҳар бирига муносиб, яхши амал қилишга ўтади.
Каффорот ўрнига ўтувчи ҳасанот-яхшиликлар дил, тил ва бадан биланҳадо этилади. Дил билан тазарру ва ўзини зор тутиш, тил билан зулмни эътироф қилиб, истиғфор айтиш ва аъзолар билан садақа ва бошқа турли тоат-ибодатлар қилинади.
Аллоҳ таоло бандаларига марҳамат қилиб, шундай дейди:
''Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказадм'' (Ҳуд сураси, 114-оят).
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
'' Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомила қил'', дедилар''.
Термизий ривоят қилган.
Бас, ғийбат мажлислари ўрнига зикр мажлисларида иштирок этсин. Мусҳафни таҳоратсиз ушлаган бўлса, уни икром қилсин ва қироатини кўпайтирсин. Хамр ичган бўлса, ҳалол ичимликлардан садақа қилишни кўпайтирсин.
Бандаларга нисбатан қилинган зулмлар бир вақтнинг ўзида Аллоҳ таолога нисбатан ҳам маъсият бўлади. Чунки бандага зулм қилувчи гуноҳкор инсон Аллоҳ таоло тақиқлаган, қайтарган ишни содир этган бўлади. Шу эътибордан у тавба қилади. Бунга қўшимча тарзда зулмларининг муқобилига яхши ишлар қилади. Одамларга озор берган бўлса, уларга яхшилик қилади. Молини тортиб олган бўлса, уларга яхшилик қилади. Молини тортиб олган бўлса, унинг эвазига ўзининг ҳалол молидан садақа қилади. Уларни ёмонлаган бўлса, мақтайди.
Кейин одамларнинг ҳаққига қилган зулмидан қутулишга ўтади. Бу зулмлар одатда жонга, молга, обрўга ва қалбга тегишли бўлади.
1. Жонга оид жиноят хато тариқасида одам ўлдиришдан иборат бўлса, ҳақдорларга хун тўлашни йўлга қўяди. Агар қасддан одам ўлдирган бўлса, ўзини ўлдирилган шахснинг эгасига топширади. У хоҳласа, қасос олади, хоҳласа, кечиради. Бу масалада жиноятчи ўз қилмишини яшириши жоиз эмас. Шунингдек, бировни зинода айблаб қазф (бўҳтон) қилган шахс ҳам ўзини ўзи тутиб бериши керак.
Аммо зино, ароқхўрлик, ўғриликка ўхшаш бошқа маъсиятларда жиноятчи ўзини тутиб бериши тавбанинг шартларига кирмайди. Қилмишини яшириб, тавба қилса бўлаверади. Агар очиқ эътироф қиламан деса, ўзининг иши. Унга шаръий жазо қўлланилади ва тавбаси қабул бўлади.
2. Молу мулкка оид жиноятлар тавбаси ичида уларни ўз эгасига қайтариб бериш ҳам бўлади. Ҳақ эгасига ҳақини қайтариш билан бирга, қўлидан келганича яхшилик қилади. Қиёмат куни ўша яхшиликлардан ҳақ эгасига олиб берилади.
Молни қайтариш учун унинг эгасини топа олмаса, меросхўрига беради. Меросхўрни ҳам топа олмаса, ўша миқдордаги молни камбағалларга садақа қилади.
Молида ҳаром ва ҳалол аралашиб кетган одам ҳаракат қилиб, ҳаромнинг миқдорини аниқлайди ва ўшани камбағалларга садақа қилади.
Қалбга ва обрўга оид жиноятлардан тавба қилишнинг амалий қисмида мазлумларни топиб, улардан жиноятига яраша ҳақларини ҳалол қилишни сўрайди.
''Руҳий тарбия'' китобидан.

Меҳмондорчилик одоблари
Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймонинг содиқлиги аломатидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Меҳмоннинг иззат-икромини жойига қўйишда мусулмонларга тенг кела оладиган миллат йўқлигига дўст ҳам, душман ҳам тан беради. Мусулмонларнинг бу фазилатлари тилларда достон бўлиб кетган. Ислом адабиётига кўз ташласак, бу ҳақиқатни яна ҳам равшанроқ англаб етамиз. Бу нарсаларнинг ҳаммасига динимиз таълимотлари, ушбу ва келажакда ўрганадиган ҳадиси шарифларимизга ўхшаш кўплаб ҳадислар сабаб бўлган. "Меҳмон - атаи Худо", "Меҳмон отангдай азиз" каби ҳикматли сўзлар ҳам ана ўша таълимотлар таъсирида айтилган. Биз, мусулмонларнинг кейинги авлодлари ҳам бу улкан фазилатни ўзимизга сингдириб, унга оғишмай амал қилиб боришимиз лозим.
Зиёфат мусулмон кишининг ўз биродари зиммасидаги ҳаққидир. Ҳанафий, моликий, ва шофеъий мазҳаблари зиёфатни суннат, ҳанбалийлар вожиб дейишган.
Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни унинг дастурхонига келтириб тўкмаган бўлсин.
Анас ибн Молик эса: "Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди", деганлар. Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломни меҳмонларнинг отаси деб аташарди. У кишининг уйида тўртта эшик бўлиб, қайси эшикдан бирор меҳмон кириб келаркин, деб қараб ўтирар эдилар.
Машҳур олимимиз Абу Лайс Самарқандий айтади: "Агар бир меҳмондорчиликка, зиёфатга борсанг-у, шу зиёфат ҳаром бўлмаса, унга фисқу фужур аралашмаган бўлса, боришингда зарар йўқ. Агар акси бўлса, норози эканингни билдириб, бормай қўявер. Зиёфатга борсанг-у, аммо у ерда бир ёмон (мункар) ишни кўрсанг, у ердагиларни бу ишдан қайтар, агар кўнишмаса, ўша зиёфатни тарк қил. Бордию сен улар билан ўтираверсанг, улар сени ҳам шу ишга рози экан, деб ўйлашади ва уни давом эттираверишади".
Меҳмонга боришнинг алоҳида одоблари ва тартиблари бор. Энг аввало , чақирилган жойга албатта боринг, чунки айтилган ерга бормасангиз, гуноҳкор бўласиз, таклиф қилган кишига азият етказасиз, жамиятдаги муносабатларга рахна соласиз. Ҳалол касб қиладиганларникига меҳмонга бориш, фосиқ, ўзгалар ҳаққидан ҳазар қилмайдиган кимсаларнинг зиёфатига боришдан тийилиш, шариатга хилоф ишлар бўладиган давралардан ўзни тортиш лозим.
Меҳмон учун ортиқча такаллуф (зиёфат учун ҳаддан зиёд уриниш, дастурхон безаш) одобимизда ман қилинган. Шунингдек, мезбон меҳмон ҳузурида ғазабини, жаҳли чиққанини, бирор нарсадан хафалигини ёки ташвишдалигини, ҳатто бошига тушган мусибатни билдирмайди, бўлар-бўлмасга тажанглик қилавермайди.
Меҳмондўстлик яхши одамларнинг ибратли фазилати саналади, меҳмондўст бўлмаган одамдан яхшилик кутилмайди.
Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар меҳмон қилинади.
Меҳмонга таом кечиктирмай олиб келинади. Нон дастурхонга егулик миқдорида қўйилади, синдирилгани бўлса, яна ушатилмайди.
Мезбоннинг баъзида "Олинг, енг", деб туриши савобли иш, бу уч мартагача айтилади. Аммо меҳмонни хижолат қилиб, ҳадеб таомга зўрлайвериш одобсизлик саналади.
Меҳмон келтирилган таомнинг айбини топмасдан, нима кеотирилса мақтаб ейиши зарур. Агар дастурхон атрофида ёши улуғ киши бўлса, ундан олдин таомга қўл узатилмайди. Меҳмоннинг овқат келадиган томонга ҳадеб ўгирилавериши яхши эмас.
Чақирилмаган жойга меҳмонга борилмайди.
Меҳмоннинг одоблари:
1. Меҳмон ўзига кўрсатилган жойга ўтиради.
2. У ўзига тақдим қилинган нарсадан рози бўлади.
3. Тақдим қилинган таомдан тезроқ тановул қилиш меҳмоннинг одобидандир. Агар у таомдан емаса, мезбонга ҳурматсизлик бўлади.
4. Меҳмон фақат мезбоннинг изни билан ўрнидан туради.
5.Меҳмон мезбоннинг ҳаққига дуо қилади.
6. Меҳмон мезбонникида уч кундан ортиқ турмайди.
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

ҚАФАСДАГИ ҚУШ ҲАҚИДА
Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилинади:
"Ибн Зубайр Маккадалигида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қушларни қафасда кўтариб юришарди".
Шарҳ: Демак, ушбу ривоятдан қафасда боқиладиган қушларни қафасга солиб юриш жоизлиги келиб чиқади. Чунки бунга эътироз билдирмаган Абдуллоҳ ибн Зубайр улуғ саҳобалар ҳисобланадилар. Ривоятда эса бошқа саҳобалар ҳам зикр қилинмоқда. Бу ишни кўрган одамлар ривоят қилишган, имом Бухорий эса ушбу ҳадисларни ўз китобларига киритибдилар.
Ана шу ривоятдан "қушни қафасга солиш жоиз" деган ҳукм келиб чиқади. Кўпчилик бу нарса ҳақида такрор-такрор сўрайди, ушбу ҳадисдан эса мазкур масаланинг хавоби аниқ экани маълум бўлади.
Анасдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳанинг Абу Умайр деган ўғлини кўрдилар. Унинг нуғайр деган қушчаси бўлиб, у ўшани ўйнаб юрарди. У зот: ''Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?" дедилар".
Шарҳ: "Нуғайр" сўзи "нуғор"нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у чумчуққа ўхшаган, тумшуғи қизил қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрни эркалаб, шу гапни айтибдилар.
Боланинг қушчани ўйнаб юргани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бунга эътироз билдирмай, унга ҳазил қилиб гапирганлари ''қуш ўйнаса бўлар экан'' деган хулоса чиқаришга имкон беради.
''Одоблар хазинаси'' китобидан.

ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг бош сабабларидан бири қарз муомаласини расмийлаштирмаслик, шариат қоидалари асосида ёзиб, хужжатлаштириб қўймасликдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундан бир минг беш юз йил олдин Қуръони Каримда мазкур ишнинг баёнини қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқаларининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Мана шу Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам сизга гуноҳ йўқ. Олди-сотди қилганингизда гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир" (282-оят).
"Ояти мудояна" - "қарз олди-бердиси ояти" номини олган ушбу ояти карима, аввал айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримдаги энг узун оятдир. Ушбу ояти карима Қуръони Каримнинг, Ислом динининг инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олганига ёрқин мисолдир. Бу ояти каримани ўрганган одам бошқа барча тузум ва жамиятлар ўзларининг асосий ҳужжатларида эътибор бермаган, бироқ инсон турмушида тез-тез учраб турадиган қарз масаласига Қуръони Карим қанчалик аҳамият берганини англаб етади.
"Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

👍4❤1
👍5
АЛЛОҲНИНГ ҲАҚҚИ
Банданинг зиммасидаги энг буюк ҳақ ўзини яратган Зотга ибодат қилишдир. У Зоти таолонинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир. Ўз зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққини адо этиш ҳар бир банданинг энг бирламчи вазифасидир.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида мингашиб борар эдим. Ул зот:
"Эй Муъоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нима-ю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?" дедилар.
"Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи", дедим.
"Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир.
Бандаларнинг Аллоҳ азза ва жалладаги ҳаққи эса, ким Унга бирор нарсани ширк келтирмаса, уни азобламаслигидир", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?" дедим.
"Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар", дедилар".
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққи тўғрисида умумий маълумот келган. Аммо уламоларимиз Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақларини бирма-бир баён қилиб берганлар.
"Руҳий тарбия" китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Пискент туман бош имом-хатиби Маликов Абдухамид домла бошчиликларида, махалла оқсоқоллари, хомийлар иштирокида 50 та Кам таъминланган оилалар, ногиронлиги борлар, боқувчиси йўқ фуқаролар ва ёлғиз кексаларга 25 млн су́млик ехсонлар таркатилди.
09.08.2022
@Diyonatli
09.08.2022
@Diyonatli
👏2
ҚУРЪОННИ ИЛК БОР ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИГАН ҚОРИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг иттифоқдошлари бўлишига қарамай, уни ҳимоя қиладиган қариндошлари йўқ, устига-устак жуссаси кичик, нимжон киши эди. Лекин Абдуллоҳнинг шижоати олдида булар арзимас нарса эди.
Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
Қурайш мушрикларининг мусулмонларга зуғуми кучайган бир паллада Ибн Масъуд ошкора даъватга ўтди, қурайшийлар йиғинига келиб, Қуръонни овоз чиқариб ўқиди. Аллоҳнинг Каломини уларнинг том битган қулоқлари остида янгратди, қулфланган қалбларини қоқди.
Ибн Исҳоқ - Урва ибн Зубайрдан - ривоят қилади: Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Қуръонни овоз чиқариб ўқиган кишиларнинг биринчиси Абдуллоҳ ибн Масъуддир. Бир куни саҳобалар йиғилишди.
- Аллоҳга қасамки, Қурайш аҳли Қуръонни эшитмади. Қуръон уларга ҳали овоз чиқариб ўқилгани йўқ. Орамизда уларга Қуръонни эшиттирадиган мард борми? - дейишди.
- Мен, - деди Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Шунда саҳобалар:
- Сенга зарар етишидан қўрқамиз. Биз сени эмас, Қурайшдан ўзини ҳимоя қила оладиган бошқа одамни жўнатамиз, - дейишди.
- Бу ишни менга қўйиб беринглар. Албатта Аллоҳ мени ҳимоя қилади, - деди Ибн Масъуд қатъият билан.
Абдуллоҳ эрталаб Каъба пойидаги муборак мақоми Иброҳим тарафга йўл олди. Қурайш аҳли мажлис қуриб ўтирганди. Ибн Масъуд мақоми Иброҳимга қадам босаркан, овозини баланд кўтариб: "Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Ар-роҳмаан, алламал қуръаан..." дея уларга юзланди, Қуръон оятларини ўқишда давом этди. Қурайш жамоаси бундан ажабланиб: "Ибн Умму Абд нима деяпти ўзи?" деб бир-бирларидан сўрай бошлашди. Кейин ўзларига келиб, ғазабнок ҳолда: "Ахир у Муҳаммад келтирган нарсани ўқияпти-ку!" дейишди. Сўнг ҳаммаси Ибн Масъудга ёпишиб калтаклай бошлашди. Ибн Масъуд Қуръон ўқишдан тўхтамади...
Абдуллоҳ ибн Масъуд юзи кўркарган ҳолда биродарлари ёнига қайтиб келди. Дўстлари уни кўриб:
- Биз шунақа бўлишидан қўрққандик! - дейишди.
Шунда ибн Масъуд:
- Шу пайтгача Қурайшдан ҳайиқардим. Энди мен учун Қурайшдан заифроғи йўқ. Хоҳласангиз, эртага эрталаб бориб, бугунги ишимни яна такрорлайман! - деди.
- Бас, шуниси етади. Ахир ўзлари хоҳламаган нарсани уларга эшиттирдинг-ку, - дейишди биродарлари.

👍3❤1
Audio
"Hech kimning ahli jannat yoki ahli do'zah
ekanligiga ishonch bilan hukm qilinmaydi"
(Aqidatut-Tahoviya)
@Diyonatli
ekanligiga ishonch bilan hukm qilinmaydi"
(Aqidatut-Tahoviya)
@Diyonatli
👍5
#ЭЪЛОН
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

👍9
МАСЖИД ҚУРИШ ҲАҚИДА
Абу Саъид розияллоҳу анҳу: "Масжиднинг шифти хурмо шохларидан эди", деган.
Умар розияллоҳу анҳу масжидни таъмирлашни буюрди ва: "Одамларни ёмғирдан панала, лекин уни қизил ёки сариққа бўяй кўрма, одамларни чалғитасан", деди".
Анас розияллоҳу анҳу айтади: "Улар (масжидлари) билан фахрланишади, кейин эса уларни (ибодат билан) камдан-кам обод қилишади".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Уларни яҳудий ва насронийлар безагани каби безайсизлар", деган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади:
"Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хом ғиштдан қурилган, шифти хурмо шохларидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга бирор қўшимча киритмади. Умар унга қўшимча қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги бино хом ғишт ва хурмо шохларидан қуриганича қолса-да, устунларини ёғочдан қайта қилди. Сўнг Усмон уни ўзгартириб, кўп қўшимчалар қўшди. Деворларини нақшинкор тошлар ва ганч билан безади. Устунларини нақшинкор тошлардан қилиб, томини сож ёғочи билан ёпди".
"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...
Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритадии.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👍6❤1