БИРОВНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ
Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.
Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
“Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.
Дуодан сўнг осмон янада очилиб, қуёшнинг ҳарорати зиёдалашди. Мусо алайҳис салом таажжубга тушиб, Аллоҳ таолодан бунинг сабабини сўраган эди, Аллоҳ таоло ваҳий қилиб:
“Ичингизда қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Менга осий бўлиб келаётган банда бор. Айт, шу банда орангиздан чиқсин, мен унинг сабабидан ёмғирни тўхтатиб турибман” - деди.
Мусо алайҳис салом:
“Илоҳим, мен бир заиф банда бўлсам, овозим ҳам кучсиз бўлса, қаерга ҳам етарди, ахир, улар етмиш мингдан зиёддир” - деди. Аллоҳ таоло:
“Сендан нидо, етказиш эса биздан”, - деб ваҳий қилди. Шунда Мусо алайҳис салом туриб:
“Эй қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиб келаётган банда, ичимиздан чиқ, сенинг сабабингдан ёмғир тўхтаб турибди” - деб нидо қилди.
Гуноҳкор банда ўнг ва чап ёнларига қаради лекин ҳеч кимнинг чиққанини кўрмади, билдики, талаб қилинаётган киши ўзи экан.
Ночор қолган гуноҳкор киши, агар жамоатдан чиқсам, шарманда бўламан, чиқмасам, менинг сабабимдан ёмғир ёғмайди, деб ўйлади ва гуноҳларига қаттиқ пушаймон бўлиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади:
“Парвардигоро, қирқ йил гуноҳ қилдим, муҳлат бердинг. Энди эса сенга итоат қилиб сўрайман, тавбамни қабул қилгин”, - деди.
Ҳали гапини тугатмасидан осмонга булут келиб, мешнинг оғзидан сув тўкилгандай ёмғир ёға бошлади. Мусо алайҳис салом:
“Илоҳо, гуноҳкор банданг ичимиздан чиқмади-ку, нима учун ёмғир ёғдиряпсан?”, - деди. Аллоҳ таоло:
“Эй Мусо мен ана шу банда сабабидан ёмғир ёғдиряпман”, - деди. Мусо алайҳис салом:
“Илоҳо, менга ўша бандангни кўрсат”, - деди. Аллоҳ таоло:
“Мен уни гуноҳ қилиб юрган вақтида шарманда қилмадим, энди итоатгўй бўлганида шарманда қиламанми?” - деди.
👉 @diyonatli

👍4❤1
СЎНМАГАН ТАБАССУМ
"Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман...
Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим.
Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди. Бир сафар уйига борганимда:
"Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман", - деди у.
"Нима учун?" деб сўрадим.
"Сиз диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?"
Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошилиб қолдим.
Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб:
"Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак", - дедим.
У "Истайман" деган маънода бош иғради. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
"Доктор, - деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. - Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?"
"Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда "Аллоҳ, Муҳаммад". десанг кифоя", - дедим. У табассум билан бош силкиди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб:
"Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти", - деди.
Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман:
"Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва "Аллоҳ, Муҳаммад", дея олмай қолсамчи?" - деди у.
Ўшанда Жума куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:
"Ҳеч қўрқма, - дедим, - бемалол укол олишинг мумкин".
Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:
"Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?"
"Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кшринишда келади", дея таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитган заҳотим, уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:
"Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва "Ўрнингдан қимирлама", дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва "Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан", - деди-ю, жони узилди"...
Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди..."
"Мукаммал саодат йўли" китобидан.

❤1👍1
Audio
👍3
ОЛИМНИНГ ҚАЛБ СЎЗЛАРИ
Бундан бир неча йиллар аввал Муҳаммад Саид Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим: «Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти. Биз ёз вақтида салқин излаб чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим. Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен таҳажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим. Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашларингни соғиндим. Сендай аёлни энди мен тополмайман деб қўрқаман. Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида «Илоҳим охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани), шу гапларингни соғиндим. Илоҳим охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин дейишдан ҳеч қачон эринмаслигингни соғиндим...».
Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этсин. Даражотларини юқори қилган бўлсин. Роббим бизларни ҳам уларнинг каби мазмунли хаёт кечиришимизни ва бизларга ҳам шундай гўзал жуфтларни тақдир этиб, Ўзи таъминлаган бўлсин.

ОТАЛАРИНГ КЎЧАДА ЎТИНЧИ, УЙДА ЭСА ОТАЛАРИНГ СУЛТОН
Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш қилишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шаҳар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, "Бизни ҳам ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин", дейишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб тозалаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат ҳам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида ҳам, "Ҳафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
"Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? " деди катта ўғли.
"Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? " деди ўртанча ўғил.
"Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжа ўғил.
Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз дейишди бир овоздан.
"Эҳ, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон" деди онаси.

👍2❤1
РАҲМАТ, ХУДОЖОН, МЕНГА ПУЛ БЕРГАНИНГ УЧУН!
Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
- Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
- Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
- Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди.
Ўзим ҳарид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим.
Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди.
... Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
- Синглим Худонинг ёнига кетган.
Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
... Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё.
Болакай менга қараганча сўради:
- Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгача аям кетмай турсинлар деб сўрадим, - шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини ҳоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
- Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини ҳоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан.
Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди... Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
- Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
- Ҳа, менимча пулим етиши керак эди.
Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик. Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
- Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун!
Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди:
- Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради... Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира ҳаёлимдан кетмас эди.
Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир ҳабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди.
Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди.
Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди.
Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни иҳтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?!
Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги ҳабар босилди...
Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим.
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим.
Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди.
Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди.
Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!

👍3❤1😢1
МЕҲМОНДОРЧИЛИК ОДОБЛАРИ
Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймонинг содиқлиги аломатидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Меҳмоннинг иззат-икромини жойига қўйишда мусулмонларга тенг кела оладиган миллат йўқлигига дўст ҳам, душман ҳам тан беради. Мусулмонларнинг бу фазилатлари тилларда достон бўлиб кетган. Ислом адабиётига кўз ташласак, бу ҳақиқатни яна ҳам равшанроқ англаб етамиз. Бу нарсаларнинг ҳаммасига динимиз таълимотлари, ушбу ва келажакда ўрганадиган ҳадиси шарифларимизга ўхшаш кўплаб ҳадислар сабаб бўлган. "Меҳмон - атаи Худо", "Меҳмон отангдай азиз" каби ҳикматли сўзлар ҳам ана ўша таълимотлар таъсирида айтилган. Биз, мусулмонларнинг кейинги авлодлари ҳам бу улкан фазилатни ўзимизга сингдириб, унга оғишмай амал қилиб боришимиз лозим.
Зиёфат мусулмон кишининг ўз биродари зиммасидаги ҳаққидир. Ҳанафий, моликий, ва шофеъий мазҳаблари зиёфатни суннат, ҳанбалийлар вожиб дейишган.
Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни унинг дастурхонига келтириб тўкмаган бўлсин.
Анас ибн Молик эса: "Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди", деганлар. Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломни меҳмонларнинг отаси деб аташарди. У кишининг уйида тўртта эшик бўлиб, қайси эшикдан бирор меҳмон кириб келаркин, деб қараб ўтирар эдилар.
Машҳур олимимиз Абу Лайс Самарқандий айтади: "Агар бир меҳмондорчиликка, зиёфатга борсанг-у, шу зиёфат ҳаром бўлмаса, унга фисқу фужур аралашмаган бўлса, боришингда зарар йўқ. Агар акси бўлса, норози эканингни билдириб, бормай қўявер. Зиёфатга борсанг-у, аммо у ерда бир ёмон (мункар) ишни кўрсанг, у ердагиларни бу ишдан қайтар, агар кўнишмаса, ўша зиёфатни тарк қил. Бордию сен улар билан ўтираверсанг, улар сени ҳам шу ишга рози экан, деб ўйлашади ва уни давом эттираверишади".
Меҳмонга боришнинг алоҳида одоблари ва тартиблари бор. Энг аввало , чақирилган жойга албатта боринг, чунки айтилган ерга бормасангиз, гуноҳкор бўласиз, таклиф қилган кишига азият етказасиз, жамиятдаги муносабатларга рахна соласиз. Ҳалол касб қиладиганларникига меҳмонга бориш, фосиқ, ўзгалар ҳаққидан ҳазар қилмайдиган кимсаларнинг зиёфатига боришдан тийилиш, шариатга хилоф ишлар бўладиган давралардан ўзни тортиш лозим.
Меҳмон учун ортиқча такаллуф (зиёфат учун ҳаддан зиёд уриниш, дастурхон безаш) одобимизда ман қилинган. Шунингдек, мезбон меҳмон ҳузурида ғазабини, жаҳли чиққанини, бирор нарсадан хафалигини ёки ташвишдалигини, ҳатто бошига тушган мусибатни билдирмайди, бўлар-бўлмасга тажанглик қилавермайди.
Меҳмондўстлик яхши одамларнинг ибратли фазилати саналади, меҳмондўст бўлмаган одамдан яхшилик кутилмайди.
Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар меҳмон қилинади.
Меҳмонга таом кечиктирмай олиб келинади. Нон дастурхонга егулик миқдорида қўйилади, синдирилгани бўлса, яна ушатилмайди.
Мезбоннинг баъзида "Олинг, енг", деб туриши савобли иш, бу уч мартагача айтилади. Аммо меҳмонни хижолат қилиб, ҳадеб таомга зўрлайвериш одобсизлик саналади.
Меҳмон келтирилган таомнинг айбини топмасдан, нима кеотирилса мақтаб ейиши зарур. Агар дастурхон атрофида ёши улуғ киши бўлса, ундан олдин таомга қўл узатилмайди. Меҳмоннинг овқат келадиган томонга ҳадеб ўгирилавериши яхши эмас.
Чақирилмаган жойга меҳмонга борилмайди.
Меҳмоннинг одоблари:
1. Меҳмон ўзига кўрсатилган жойга ўтиради.
2. У ўзига тақдим қилинган нарсадан рози бўлади.
3. Тақдим қилинган таомдан тезроқ тановул қилиш меҳмоннинг одобидандир. Агар у таомдан емаса, мезбонга ҳурматсизлик бўлади.
4. Меҳмон фақат мезбоннинг изни билан ўрнидан туради.
5.Меҳмон мезбоннинг ҳаққига дуо қилади.
6. Меҳмон мезбонникида уч кундан ортиқ турмайди.
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

👍1
БЕШИКДА ГАПИРГАН БОЛА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот:
- Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайжни оқлаган бола гапирган, - дедилар.
- Эй Аллоҳнинг Расули, Журайхни оқлаган бола ким? - дейишди.
- Журайж тинмай ибодат қилувчи бир роҳиб эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди. Бир куни роҳибнинг онаси келиб, "Эй Журайж!" деб уни чақирди. У ибодат қилаётган эди. Намоз ўқий туриб, "Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?" деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, ибодатини давом эттиради. Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна "Онамни ихтиёр қилсаммикан намозними?" деб ўйлади-да, яна намозини давом эттиради. Онаси учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намоз ўқишда давом этди. Жавоб бермаганидан оғринган онаси: "Эй Журайж нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!" деб дуо қилди-да, қайтиб кетди.
Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди.
- Бола кимдан? - деб сўради подшоҳ.
- Ибодатхона роҳибими? - деди подшоҳ.
- Ҳа, - деди аёл.
- Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар! - деди подшоҳ.
Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзини қўлларини арқон билан боғлаб олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, роҳиб табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб туришар эди.
Подшоҳ:
- Манави аёл нимани даъво қиляпти? - деди.
- Нимани? - деди у.
- Боласи сендан эканини даъво қилмоқда, - деди подшоҳ.
- Сен даъво қиляпсанми?! - дейишди.
Шунда Журайж унга қараб:
- Сенинг отанг ким? - деди.
- Молбоқар, - деди бола.
Шунда қилган ишидан хижолат бўлган подшоҳ:
- Ибодатхонангни тилладан қилиб берайликми? - деди.
- Йўқ, - деди.
- Кумушдан қилиб берайликми? - деди подшоҳ.
- Йўқ, - деди.
- Нимадан қилиб берайлик? - деди подшоҳ.
- Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай тиклаб беринглар, - деди. Шунда подшоҳ:
- Боя нимага табассум қилган эдинг? - деди.
- Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди, - деди ва бўлган воқеани айтиб берди".
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👍6❤1
ЎЗ ҚАВМИНИ ЯХШИ КЎРИШ
Фусайладан ривоят қилинади:
"Отамнинг шундай деганини эшитдим:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам қавмига зулмда ёрдам берса, тарафкашлик бўладими?" дедим.
"Ҳа!" дедилар".
Шарҳ: Демак, ўз қавми ёмонлик қилаётган бўлса ҳам, мўмин-мусулмон одам бу ёмонликка аралашиб, уларга ёрдам бермаслиги керак. Ўзимнинг уруғим, қабилам, қариндошим-ку, буларга тескариси бўламанми, деб зулмга қўшилиб кетиш керак эмас. Зулмдан тўхташ, иложи бўлса, ўша қавмни ҳам зулмдан қайтариш лозим.
Қариндош-уруғчилик, қуда-андачилик, ёр-дўстликни пеш қилиб, "Менинг одамим бўлгандан кейин, зулм бўлса ҳам, улар томонда бўлишим керак" деб, уларга ёрдам бериш мўмин-мусулмон одамга тўғри келмайди.
Биз бу маънони ниҳоятда яхши ўрганишимиз керак. Чунки кўпинча тарафкашликка берилиб кетиб, қарши тараф ҳақ, биз томон ноҳақ бўлса ҳам, "Йўқ, улар ноҳақ" деб туриб оладиган пайтларимиз бўлади.
Шунинг учун ҳамма нарсанинг қадр-қийматини, ҳақ-ноҳақ эканини шариат ҳукми асосида тушунишимиз, у ўз қавмимизми, бошқа қавмми ёки ундан ҳам бошқами, ҳаммасига сабр қилишимиз керак бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа исмли саҳобийга яҳудийлар билан мусулмонлар орасидаги шерикчилик боғнинг меваларини тахминлаб ўлчашни топширганлар.
Шунда улар Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳуга:
"Адолат билан ҳукм қил", дейишган.
"Сизлар нима деяпсизлар? Мен дунёдаги энг яхши кўрган одамимнинг ҳузуридан келдим. Сизлар энг ёмон кўрган одамларимнинг энг ёмонисизлар. Лекин мен адолатдан қилча ҳам четга чиқмайман", дедилар Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу.
Ана шунда яҳудийлар унга тан бериб:
"Осмонлар шунинг учун ерга тушмай турибди!" дейишди.
Яъни ҳалокатга учрамай турганимизнинг сабаби сизларнинг адолатингиздир, дейишган.
Бас, шундай экан, мўмин-мусулмонлар доимо адолат томонда бўлишлари керак, зулмни ҳеч қачон ўзларига эп кўрмасликлари лозим.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

СИРЛИ УЧ КАЛИМА
Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади: "Товуснинг ҳузурига киришга рухсат сўрадим. Бир кекса киши чиқиб келди.
- Сиз Товусмисиз? - деб сўрадим.
- Йўқ, мен у кишининг ўғлиман, - деди.
- Агар сиз ўғли бўлсангиз, у киши жуда қариб, ақли камайиб қолгандир? - дедим.
- Олимнинг ақли камаймайди, - деб жавоб бериди ўғли.
Кейин у кишининг олдиларига кирдим. Товус:
- Сўра, лўнда жавоб бераман, - дедилар.
- Қисқа айтсангиз, мен ҳам қисқа айтаман, - дедим. Шунда Товус:
- Агар хоҳласанг, сенга Тавротни, Инжилни, Фурқонни уч калимада жам қилиб бераман? - дедилар.
- Хоҳлайман, - дедим.
- Аллоҳдан қўрқ, Ундан бошқадан Ундан қўрққандек қўрқма;
Ундан умид қил ва умидинг Ундан қўрқишингдан устун бўлсин;
Ўзинг яхши кўрган нарсангни бошқага ҳам илин, - дедилар".

КАТТА ГАПИРМАСА КИЧИК ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қани менга айтинглар-чи, бир дарахт бор. У мусулмонга ўхшайди. Роббининг изни ила доим меваларини бериб туради. Бироқ барги тўкилмайди. (Ўша қайси дарахт?)" дедилар.
Хаёлимга хурмо келди. Гапиришни истамадим. У ерда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо бор эди. Улар гапирмаганларидан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У хурмодир", дедилар.
Чиққанимизда отамга:
"Отажон! Ўша хурмо экани хаёлимга келган эди", дедим.
"Айтишингга нима тўсқинлик қилди? Агар айтганингда, мен учун фалон, фалон нарсалардан ҳам маҳбуброқ бўлар эди", деди.
"Сиз ва Абу Бакрнинг гапирмаганингиз бунга тўсқинлик қилди, холос. Шунинг учун (гапиришни) истамадим", дедим".
Шарҳ: Бу ҳадисдан ровийнинг одоблари нақадар юксак бўлганини билиб оламиз. Бироқ ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг сўзларидан катталар гапирмаса, кичиклар гапириши мумкинлиги, жоизлиги келиб чиқади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Раҳбар ва олим одам ўз одамларига бир нарсани яхши уқтириш учун уларга масалани топишмоқ тарзида савол қилиши мумкинлиги.
2. Мусулмон фазилатли шахс экани.
3. Хурмо дарахти фазилатли экани.
4. Катталар борида кичиклар гапирмай туриши одобдан экани.
5. Катталар билмай қолган нарсани кичиклар гапириши мумкинлиги.

"АР-РАҲМОН" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
"Ар-Раҳмон" - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсонларга, жинларга берган беҳисоб неъматлари эслатилган, ўттиз бир марта: "Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини инкор этасизлар?!" - деб хитоб қилинган.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар олдига чиқиб, "Ар-Раҳмон" сурасини бошидан-охиригача ўқиб бердилар. Саҳобалар қироатга қулоқ солиб жим ўтираверишди. Бу ҳолни кўрган Расули акрам жинлар қандай жавоб қайтарганини айтдилар: жинлар билан учрашилган тунда у зот "Ар-Раҳмон" сурасини ўқиб берганлар. Ҳар сафар "Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!" оятидан ўтилганда, жинлар: "Парвардигоро, Сенинг биронта ҳам неъматингни инкор қилмайсиз. Барча мақтовлар Сенгагина хос!" деб жавоб қайтаришган.
(Термизий, Ҳоким, Байҳақий қилган ривояти. Ривоят санади ҳасан.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ҳар бир нарсанинг келини бор. Қуръоннинг келини "Ар-Раҳмон" сурасидир" (Байҳақий "Шуабул имон"да заиф санад билан ривоят қилган.
Ҳар нарсанинг зийнати бўлади. Қуръоннинг зийнати - "Ар-Раҳмон" сураси. Бу сурада дунё ва охират неъматлари, жаннат аҳлининг келинлари бўлмиш ҳурлар васф этилган, уларнинг зеб-зийнатлари ҳақида маълумот берилган.
Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: ""Ҳадид", "Воқеа", "Ар-Раҳмон" сураларини ўқийдиган қори осмонлару ер малакутида, "Фирдавсда яшовчи" деб чақирилади", дейилган.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Луқмон Ҳакимнинг ўғлига қилган васиятларидан:
Эй ўғлим! Мендан бу саккиз васиятни
ёдлаб ол!
1-Агар намозда бўлсанг - қалбингни
сақла!
2-Агар одамлар мажлисида бўлсанг -
тилингни сақла!
3-Агар одамлар уйида бўлсанг - кўзингни
сақла!
4-Агар овқат устида бўлсанг -
ошқозонингни сақла!
Икки нарсани ҳеч эслама!
Биринчиси: Одамларни сенга қилган
ёмонлиги;
Иккинчиси: Одамларга қилган
яхшилигинг.
Икки нарсани ҳеч унутма!
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жалла.
Иккинчиси: Охират диёри
👉 @diyonatli
Эй ўғлим! Мендан бу саккиз васиятни
ёдлаб ол!
1-Агар намозда бўлсанг - қалбингни
сақла!
2-Агар одамлар мажлисида бўлсанг -
тилингни сақла!
3-Агар одамлар уйида бўлсанг - кўзингни
сақла!
4-Агар овқат устида бўлсанг -
ошқозонингни сақла!
Икки нарсани ҳеч эслама!
Биринчиси: Одамларни сенга қилган
ёмонлиги;
Иккинчиси: Одамларга қилган
яхшилигинг.
Икки нарсани ҳеч унутма!
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жалла.
Иккинчиси: Охират диёри
👉 @diyonatli
❤1👍1
МАСЖИДНИ ОБОД ЭТИШ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда "Аллоҳнинг масжидларини фақат тақводор зотларгина обод қилурлар" (Тавба сураси, 18-оят), дейди.
Муфассирлар масжидни обод этишни унинг нураган жойларини тузатиш, супуриб-сидириш, пок тутиш, ёритиш, ибодатларни унда адо этиш ва уни нолойиқ нарсалардан асраш, деб тушунтирадилар.
Масжидлар пок ва муборак макондир. Бинобарин, унинг қадрини пасайтирувчи ва поклигига путур етказувчи ҳар қандай иш ва ҳаракат макруҳдир. Масжидга ёқимсиз, ҳидли нарсаларни истеъмол қилиб кириш, ичкарида дунёвий сўзларни сўзлаш, овоз кўтариш, савдо-сотиқ қилиш, йўқолган нарсаларни суриштириб жар солиш, заруратсиз масжид ҳовлисидан ўтиш, масжид ичида тиланчилик қилиш ёки тиланчига пул бериш каби ҳатти-ҳаракатлардан сақланиш лозим.
Масжид ичида фақат унга тааллуқли нарсаларгина сақланиши мумкин ("Ҳалаби Кабир").
Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳаллаларда масжидлар қуришга, уларни тоза тутишга ва хушбўй қилинишига амр қилдилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган: "Мен ер юзи халқига азоб бермоқни мурод қилганимда масжидларни қурган, таъмирлаган, тозалаган ва ёритганларни кўрган заҳотим уларга азоб беришдан воз кечгайман" (Байҳақий ривояти).
"Масжид одоблари" китобидан.

ҲАБИБИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА ҚАТТИҚ ТАЪСИР ҚИЛГАН СУРАЛАР
Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?!" деб сўради. Шунда у зот: "Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ,Таквир (суралари) оқартирди", дедилар.
(Термизий, Ҳоким, Байҳақий, Абу Яъло ривоят қилган).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, умматлари ҳақида қаттиқ қайғурганлар. Натижада у зотда кексалик аломати барвақт намоён бўлган.
Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди", деганлар.
(Ибн Асокир ривоят қилган).
Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: "Сочимни Ҳуд сураси оқартирди", дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими? - деб сўрадим. Шунда у зот:
- Йўқ, балки "Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!" (Ҳуд сураси, 112-оят). оятидир , - дедилар.
(Байҳақий "Шуабул имон"да ривоят қилган.

ҚАЛБИ ҚАТТИҚ САВДОГАР (Ибратли воқеа)
Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир қулни сотиб олар, бир йил оғир ишларни қилдириб, сўнг ундан қутилар эди.
Лекин....
Қутилиш, қулларни бошқа бировга бериб, сотиб ё озод қилиш йўли орқали бўлмасди.
Аксинча, итларига ем қиларди. У қулни итларга едирганда ҳам ваҳшийларча иш тутарди. Кунлаб итларни оч қолдириб, сўнг уларни қўйиб юборарди.
Тожир бу йўл билан йил давомида унинг сир - асрорларига воқиф бўлган қул, ўзгаларга ошкор қилишини истамас, шунинг учун шундай йўл тутарди.
Одатига кўра у яна янги қул сотиб олмоқчи бўлди. Қуллар тожири заковатли бир қулни тақдим этди.
Уни сотиб олди.. Бир йил у чиройли хизмат қилди.. Лекин, азобли ўлим унга ҳам яқинлашиб келарди..
Савдогар бу аламли лаҳзаларни кўриб лаззатланарди. Қувончига шерик бўлишлари учун бир неча улафатларини ҳам чақиришни унутмади.
Унинг одати, бечора қулни едиришдан бир неча кун олдин, итларни роса оч қолдирарди. Шунда қонли олишув ҳам даҳшатли тус оларди.
У қулнинг олдига итлар галасини қўйиб юборди. Лекин... ҳолат уни таъажжубга солди.
Улар қулнинг атрофида думини ликиллатиб, эркаланиб айлана бошлашди. Озгинадан кейин ўйнаб - ўйнаб унинг олида ухлаб қолишди.
Бой бу манзарадан ҳайратга тушди. Чунки унинг итлари очофат, ваҳший эди. Қандай қилиб бундай меҳрибон, вафодор бўлиб қолишганига ақли етмасди. Қулдан сабабини сўради. У:
- Мен сизга тўла бир йил чиройли хизмат қилдим. Сиз бунинг эвазига мени оч итларга едирмоқчи бўлдингиз. Атиги, охирги икки ой ичида итларингизга ҳам меҳр билан хизмат қилдим. Оч бўлсалар ҳам, уларнинг вафосини ўзингиз кўрдингиз... - деди.
Яхшиликни инкор қилиш аслида башарият учун қийин иш. Лекин, баъзиларнинг шу даражада қалблари қотиб кетганки, уларга зарари етмаган тугул, яхшилик қилиб, доим қалбларини очганларга ҳам заррача раҳмилари келмайди.
Фитрати соғлом инсоннинг маънавияти ҳам соғлом бўлади. Унга қилинган яхшиликни ортиғи билан, гўзал тарзда қайтаришга ҳаракат қилади.
Уни инкор этиб, пасткашларча иш тутмайди.

ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ
Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир", дедилар".
Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.
Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.
Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.
Озорга сабр қилиш
Абу Мусодан ривоят
қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар: "Аллоҳнинг боласи бор", дейишади. У Зот эса уларга офият ва ризқ берур".

❤1