СИНАБ КЎРМАГУНЧА МАҚТАШ ЙЎҚ!
Зикр қилинишича, бир киши тобеъинлардан бирининг юзига у кишини мақтабди. Шунда бояги тобеъин:
Эй Аллоҳнинг бандаси! Нима учун мени мақтадинг? Ғазабим келганда мени синаб кўриб, кейин ҳалим бўлиб қолганимни кўрганмисан?» деди. Жавоб бўлди:
Йўқ!
Тобеъин яна сўради:
Сафар қилганингда мени синаб кўриб, яхши хулқли эканимни кўрдингми? Бояги киши жавоб қилди:
Йўқ!
Тобеъин энди шундай савол берди:
Омонат берганингда мени синаб кўриб, омонатга содиқ деб топдингми?
У жавоб қилди:
Йўқ!
Шунда тобеъин:
Ҳолингга вой бўлсин! Мана шу уч хислат билан синаб кўрмагунча, биров бировни мақтамасин, деди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан
👉 @diyonatli

👍2❤1
Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)
Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.
Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

😢3👍1
ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ
"Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди маъносини англатади. Уламолар тижоратнинг таърифида - бир нарсани савдога қўйиб, фойда олиш учун сотиб олишдир"; "Тижорат - олд-сотди ила фойда излашдир"; "Тижорат - фойда кўриш мақсадида молни айлантиришдир" ва ҳоказо.
Тилимизда эса тижорат-савдо, тожир-савдогар шаклида ишлатилиши кўпроқ учрайди. Биздаги "савдо" сўзи арабча "байъ" сўзига ҳам тўғри келади. "Байъ" сўзи луғатда "ўзаро бир нарсани алмаштириш"ни англатади. Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол муқобилига рози бўлиб қабул қилиб олишга "байъ" деб айтилади. Қисқа қилиб айтганда, "савдо" сўзи "тижорат" сўзидан умумийроқ бўлиб, бугунги куннинг истилоҳидаги "бозор муомалалари" маъносига яқинроқ келади.
Тижоратнинг шариатга киритилишига Қуръони карим оятларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бир қанча далиллар бор.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта раҳмлидир" (29-оят).
Ҳозирги кунда кенг тарқалган рибохўрлик, яъни судхўрлик ҳам инсонни ҳалокатга олиб борувчи гуноҳ ишдир.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:
"Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган" (275-оят).
Бугунги кунимизнинг тожирлари ичида ҳам тижорат одобларига қўлдан келганича амал қиладиганлар мавжуд. Уларга ёрдам сифатида бу борадаги баъзи тавсияларни тақдим қилмоқчимиз:
• Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир.
•Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур.
• Савдо молини ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир.
• Савдогарнинг ростгўй бўлмоғи унинг бу дунёси ва охирати учун шарафли унвондир.
• Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ҳам ҳаромдир.
• Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо ҳаромдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор(монополия)дир.
• Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бировнинг савдоси устига, у баҳолашишини тугатмай туриб савдо қилишдир.
• Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдосидир.
• Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.
• Савдогарларнинг одобларидан бири бақир-чақир қилмаслик ва одобларга риоя қилишга интилишдир.
• Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади.
• Мусулмон савдогар нархни ҳаддан ташқари қиммат қилиб юбормаслиги ҳам юксак одобдир.
• Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарурдир.
• Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайр-эҳсон қилиб туришдир.
• Савдогар киши тижорат молларидан закот фарзлигини зинҳор унутмаслиги ва бу молиявий ибодатни вақтида адо этиб туриши лозим.
• Мусулмон савдогар ўзининг ҳамкасиблари билан яхши алоқада бўлади.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир.
• Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири харидор билан гўзал муомалада бўлиш.
• Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир.
• Савдодан айниб қолган харидорга ёрдам бериш ҳам савдогарларнинг гўзал одобларидандир.
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

👍3❤1
#ЭЪЛОН
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@Diyonatli

👍3
ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН
Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан.
Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.
Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👏2❤1👍1
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

❤1👍1
НАФС ИСТАГИДАН КЕЧИБ
Ривоят қилишларича, Умар ибн Абдулазиз бир маст одамни кўриб қолиб, унинг таъзирини беришни хоҳлабди. Ҳалиги маст у кишини сўкибди. Сўкаётганида Умар қайтиб кетибди. Сўнгра ундан сўрашибди: «Эй мўминларнинг амири, сизни сўкаётганда нима учун уни тарк қилдингиз?» Умар: «Чунки у менинг ғазабимни келтирди, ўша пайтда унга таъзир берганимда, нафсимнинг исгаги учун берган бўлиб қолардим. Ўзимнинг ҳамиятим учун мусулмон кишини уришни хоҳламайман», дебди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👍4❤1
НИМА УЧУН ҚУРЪОН ЎҚИЙМИЗ?
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига: “Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар!” деб буюрган. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қуръон ўқиймиз. Қолаверса:
2. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига амал қилиш учун Қуръон ўқиймиз.
3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қуръон ўқиймиз.
4. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.
5. Фаришталар мартабасига етиш учун Қуръон ўқиймиз.
6. Қалбимиз покланиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Темир занглаганидек қалбни ҳам занг босади, – дедилар. Шунда саҳобалар сўрашди:
– Ё Расулуллоҳ! Қалбнинг зангини қандай қилиб кетказиш мумкин?
– Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш билан .
7. Ғам-андуҳлардан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.
8. Қалбимиз хотиржам, юртимиз тинч бўлиши учун Қуръон ўқиймиз.
9. Қуръон бизга дунёда нур бўлади, охиратда сурур бағишлайди.
10. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.
11. Тоғдек улкан савобларга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.
Каломуллоҳнинг ҳар битта ҳарфини ўқиганимиз учун ўнта савоб оламиз. Агар Мусҳафи шарифни бошидан охиригача бир марта ўқиб чиқсак, номаи аъмолимизга 3 миллиондан ортиқ (!) савоб ёзилади.
12. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.
13. Қўлида мол-дунё бор одам бойлиги билан севинади. Мансабдор киши обрў-эътибори билан қувонади. Қуръон ўқиган инсон эса Аллоҳнинг Каломига ошно бўлгани учун боши осмонга етади. Фақат дунёда эмас, охиратда ҳам бахтли бўлади.
14. Бизга яхшилик эшиклари очилиши учун Қуръон ўқиймиз. Қуръон ўқинг, йўлингиз равон, толеингиз баланд бўлади. Қуръон ўқинг, кўнглингиз хотиржам бўлади, дилингиз ёришади.
15. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қуръон ўқиймиз.
16. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.
17. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қуръон ўқиймиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Каҳф сураси аввалидан ўн оят ёдласа, дажжол фитнасидан сақланади ”.
18. Меҳрибон ота-онамиз Аллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қуръон ўқиймиз.
19. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.
Ҳадиси шарифда: “Таборак сураси бандани қабр азобидан сақлайди”, деб марҳамат қилинган .
20. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.
21. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз.
22. Биз мўмин-мусулмонлар ҳар бир эзгу ишни Аллоҳ розилиги учун қиламиз. Қуръон ўқишдан асосий мақсадимиз ҳам шу – Аллоҳ розилигига эришиш .
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

❤1
ҒИЙБАТ касофати
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Fийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.
Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир.
Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».
Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
«Кеча ташлаб келган патларингни бугун
териб кел», деб буюрибди.
Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор-йўғи бир-иккита патни топибди.
Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул» дебди...

👍5
ЁЛҒОНГА УЧ ҲОЛАТДА РУХСАТ БОР.
Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун истисно тариқасида уч ҳолатда ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади", деганларини эшитган экан.
"Мен у зотнинг одамлар "ёлғон" дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар", деди у".
Тўртовлари ривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсани "ёлғончи ҳисобламайман", дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни", дейилган.
"Ёлғон" китобидан.

❤1👎1
ИХТИЁРИЙ САДАҚА ҲАҚИДА
Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек", дедилар".
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Термизий:
"Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидир: "Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур"ни зиёда қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: "Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин", дейди. Иккинчиси эса: "Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин", дейди", дедилар".
Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.
Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.
Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.
"Руҳий тарбия" китобидан.

👍2
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 3 август куни соат 20:10 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

МЎМИННИНГ УЧ СИФАТИ
1. Мўмин кишининг аломати учтадир. Агар одамларга фойдаси тегмаса, уларга зарари ҳам тегмайди. Агар кишиларни хурсанд қилолмаса, уларни ранжитиб хафа ҳам қилмайди. Агар одамларга яхши гап гапиролмаса, уларга ёмон сўз ҳам айтмайди.
2. Мўмин киши гуноҳ қилишдан қўрқиш билан гуноҳлари афв этилишидан умид қилиш орасида худди икки арслон ўртасида қолгандек титрайди!
3. Касал бўлишдан қўрқиб, таомдан парҳез қиладиган, бироқ дўзахга тушишдан қўрқиб, гуноҳ қилишдан тийилмайдиган кишига ажабланаман!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli
1. Мўмин кишининг аломати учтадир. Агар одамларга фойдаси тегмаса, уларга зарари ҳам тегмайди. Агар кишиларни хурсанд қилолмаса, уларни ранжитиб хафа ҳам қилмайди. Агар одамларга яхши гап гапиролмаса, уларга ёмон сўз ҳам айтмайди.
2. Мўмин киши гуноҳ қилишдан қўрқиш билан гуноҳлари афв этилишидан умид қилиш орасида худди икки арслон ўртасида қолгандек титрайди!
3. Касал бўлишдан қўрқиб, таомдан парҳез қиладиган, бироқ дўзахга тушишдан қўрқиб, гуноҳ қилишдан тийилмайдиган кишига ажабланаман!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli
❤1
СОЛИҲ РАҲБАР
Молик ибн Динордан ривоят қилинади:
«Умар ибн Абдулазиз халифалик тахтига ўтиргач, тоғ-тошларда қўй боқиб юрган чўпонлар: «Одамларга волий бўлиб келган бу солиҳ халифа ким экан?» дейишди. Одамлар чўпонлардан: «Халифанинг солиҳ эканини қаердан билдингиз?» деб сўрашган эди, шундай жавоб беришди: «Халққа солиҳ одам халифа бўлиб келса, бўрилар қўйларни еб кетишдан тийилиб қолади».

ДУНЁ ВА ҒАМ
Бу дунё шайтоннинг дўконидир. Шунинг учун ундан ҳеч нарса олманглар. Чунки у келиб нарсасини қайтариб олади.
Дунё шайтоннинг шаробидир. Ким ушбу шаробдан ичса, бахтсиз бўлади. Ким ушбу шаробдан ичиб, маст бўлса, унга охират фароғати насиб этмас!
Бу дунё бир ясанган келиндир! Унинг эри ўз нафсига эргашганлардир.
Бу дунё бошдан-оёқ ғам-ғуссадан иборат, охиратда эса азобдир!
Ким таомни кўп еса, фаришталар унинг учун кўп йиғлайдилар. Чунки кўп егувчи шаҳват олови куйдиргани-дан шиддатли истакларга берилади.
Ҳар бир кишининг баданида ёмонликдан мингта аъзоси бор. Бу аъзолар шайтон қўлидадир. Қачон банданинг қорни оч бўлса, бу аъзолар шайтон қўлидан озод бўлади!

АШУРО КУНИ
Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг ўзига хос фазилати бор. Бу ҳақда кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.
Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Яҳудийлар Ашуро кунини улуғлаб, бу кунда рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан хабар топганларидан кейин ўзлари рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Ҳатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар.
🔸 Муҳаррамнинг тўққизинчи куни - 7 август - якшанба
🔸 Муҳаррамнинг ўнинчи (Ашуро) куни - 8 август - душанба

ҲИКМАТ (ибратли воқеа)
Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.
Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига меҳмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, «Нима учун, отажон?» деб сўрабди. Отаси бу саволга жавоб бермай, яна боягини талабини такрорлабди. Уйда қоғоз-қалам бор экан, аммо ўчирғич топилмабди. Шунда ота ўғлига: «Ундай бўлса, бориб, ўчирғич сотиб олиб кел», дебди.
Йигит отасининг гапини икки қила олмай, атайин дўконга чиқиб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, шундай дебди:
– Ёз.
– Нимани ёзай?
– Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзган экан, ота: «Энди ёзганларингни ўчир», дебди. Йигит ўчирғич билан ёзган сўзини ўчирса, ота яна: «Ёз», дебди. Ўғил ҳайрон бўлиб, «Ота, нега ёздириб, нега ўчиртиряпсиз? Тушунмаяпман», дебди. Бироқ ота яна: «Ёз» дебди. Йигит ноилож яна бирон нарса ёзибди, отаси яна ўчиртирибди. Бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин йигитнинг тоқати тоқ бўлиб, «Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз?» деб сўрабди.
Шунда ота «Ўғлим! Кўрдингми, неча марта ҳар хил сўз ёзсанг ҳам, қоғоз ҳалиям оппоқ турибди», дебди. Ўғил: «Ҳа, кўряпман, оппоқ турибди. Чунки ёзганларимни ўчириб ташлаяпман! Лекин бу билан нима демоқчисиз ахир?» дебди тоқати тоқ бўлиб.
Ниҳоят, ота бу имтиҳоннинг ҳикматини тушунтириб берибди:
«Ўғлим! Янги қурилган оила ҳам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади. Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дарҳол кечириб, турмуш саҳифасидан ўчириб туриб керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади».
Азизлар! Ҳаётингиз осойишта, турмушингиз ширин, оилангиз саодатли бўлишини истасангиз, ўчирғич доим қўлингизда бўлсин! Ўзаро кечиримли бўлайлик, гўзал хулқ соҳиби бўлайлик!

АМАЛДАН КЕЙИН ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШНИНГ МОҲИЯТИ
Куннинг аввалида банданинг нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг оҳирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган вақти ҳам бўлиши керак. Бу ҳудди савдогарларнинг шериклари билан ҳар йил, ой, ҳафта ёки кун оҳирида дунё ҳирсида қиладиган ҳисоб китобига ўхшайди. Улар буни беш кунлик дунё учун келадиган фойдани қўлдан чиқариб юбормаслик учун қиладилар. Бас, шундай экан, нима учун оқил абадийлик учун бўладиган фойдани кўзлаб ўз нафсини тергамаслиги керак?!
Савдогар шериги билан ҳисоб-китоб қилганида сармоя, фойда ва зарарга назар солади. Агар фойда кўрган бўлса, шеригига раҳмат айтади. Зарар кўрса, унга тўлаб беришни ва бундан кейин бу ишга йўл қўймаслигини таькидлайди.
Шунга ўхшаш, банданинг динидаги сармояси фарзлардир. Фойдаси эса нафллар ва фазилатлардир. Зарари эса маъсиятлардир. Ушбу тижоратнинг мавсуми кундуз кунидир.
Банда аввал нафсини фарзлар бўйича тергайди. Агар уларни яхшилаб адо этган бўлса, Аллоҳ таолога шукрлар қилади ва нафсини шунга ўхшаш ишларни кўп қилишга тарғиб қилади. Агар бирор фарзни ўтказиб юборган бўлса, қазосини бажаришга шошилади. Агар уни нуқсонли адо этган бўлса, кўпроқ нафл ибодатлари ила ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади. Агар маъсият қилган бўлса, нафсни жазолайди, азоблайди ва бошқа чораларни кўради. Хулласи калом, банда ўзи қиладиган каттаю кичик ҳар бир ишида нафсини тергаб туриши лозим.
«Руҳий тарбия китоби 1-жуз»