Бу – унинг олтинчи ёлғони эди.
Ишлаш билан бир вақтда магистрлик даражасини олиш учун ўқишимни давом эттирдим. Дарҳақиқат, ўқишни муваффақиятли тамомладим, ойлигим ҳам кўтарилди. Мен ишлаётган немис компанияси менга Германиядаги асосий филиалида ишлаш имкониятини берди. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Ҳаммасини янгидан бошлаш ва бахтли ҳаёт кечиришни орзу қила бошладим. У ерга бориб, яхшилаб жойлашиб олганимдан сўнг келиб, мен билан яшаш таклифини бериш учун онамга телефон қилдим. Лекин у мени безовта қилишни истамади ва: “Ўғлим, мен ҳашаматли ҳаётга одатланмаганман”, деди.
Бу – унинг еттинчи ёлғони эди.
Онам кексайиб қолди ва саратон касаллигига чалинди. Унга қараб турадиган бирор одам бўлиши керак эди. Бироқ, мен билан суюкли онам ўртасида олис йўллар ва қанчадан-қанча шаҳарлар бўла туриб, нима ҳам қилишим мумкин эди. Ҳаммасини ташлаб, онамнинг ҳолидан хабар олиш учун уйимизга жўнадим. Уйга келганимда, онам жарроҳлик амалиётидан кейин тўшакка михланиб қолганини кўрдим. У мени кўрар экан, табассум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ юрагим ўт бўлиб ёнар, чунки у жуда озғин ва заиф бўлиб қолган эди. Мен билган онам йўқ эди. Кўзларимдан дув-дув ёш оқди. Лекин онам менга тасалли беришга уриниб: “Йиғлама ўғлим, мен яхшиман”, деди.
Бу – унинг саккизинчи ёлғони эди.
Менга шу гапни айтар экан, онам кўзларини юмди ва шундан сўнг абадий очмади.
АЛОУДДИН НЕМАТОВ саҳифасидан олинди.
👉 @diyonatli

👍5😢3
ҚАЛБ ТАБОБАТИ ВА ҚУРЪОН БИЛАН ДАМ СОЛИШ
Ҳозирги пайтда ҳар хил касалликлар кўпайган, авваллари маълум бўлмаган иллатлар пайдо бўлган. Одамлар улардан қутулиш учун пулларини, олтиндан қиммат вақтларини сарфлаяптилар. Шунга қарамай, шифохоналар касаллар билан тўла, беморлар сафи камайишидан дарак йўқ. Бунинг боиси нимада?
Сабаби кўп одамлар мукаммал шифо нимадалигига аҳамият бермайдилар. Тиббиёт ходимлари бор эътиборларини моддий муолажаларга қаратиб, руҳий жиҳатларга унчалик парво қилишмайди. Шунинг учун беморлар дарддан тўлиқ соғайиб кетишлари қийин кечади.
Танадаги дарддан бутунлай халос бўлишда Қуръоннинг аҳамияти беқиёс. Зеро, Қуръон тушкунлик, паришонхотирлик, ғам-андуҳ, сеҳр, кўз тегиши каби иллатларга тенги йўқ шифодир. Замонавий табобат бундай касалликларни таг томири билан даволашга кўп ҳолларда ожизлик қилади.
Уламолар айтишича, табобат иккига бўлинади: бадан ва қалб табобати.
Бадан табобатида инсон танасининг ҳолати, касалликни даволаш йўл-йўриқлари ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбини касал қилувчи иллатлар, уларнинг давоси ўрганилади.
Динимиз Исломда ҳар икки жиҳатга эътибор берилади. Айниқса, қалб табобатига – руҳий тарбияга алоҳида аҳамият қаратилади.
Қуръон ҳар қандай касалликни тузатади. Руҳий ёки танадаги касалликми, сеҳрми, жин тегишими, тери касалликларими, фарқи йўқ, барчасига шифо бўлади. Бунинг учун беморнинг эътиқоди тўғри бўлса кифоя. Зотан, соғлом ақида шифонинг ярмидир.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

👍2❤1
ИБРАТЛИ САВОЛ-ЖАВОБ
Молики Динор деди:
- Ҳасандан бу дунёнинг азоб-уқубати қандай бўлиши ҳақида сўрадим:
У деди:
- Кўнгил ғафлати!
Яна сўрадим:
- Кўнгилнинг ўлими қандай?
- Дунёга муҳаббатдир.
Ҳар ким олтин ва кумушга ҳирс қўйса, Аллоҳни ҳақоратлаган бўлади!
Ҳар ким намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқимаса, у уқубатга дучор бўлур!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

❤1
СЕДАНА
Рак касалликларида: Седана ёғини шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.
Хотирани яхшилаш учун: Ялпизни қайнатиб олиб ва сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.
Дангасаликка қарши: 10 томчи седана ёғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилинг. Диққат: Эрталабки намоздан сўнг ухламанг!
Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ёрдам беради.
Ибн Абу Атийқ розияллоҳу анҳу бир беморнинг олдига кирди ва: «Сизлар мана бу қора доначани лозим тутинглар. Ундан беш ёки олти дона олиб, майдалаб туйинглар. Сўнгра унинг бурнига зайтун ёғи билан мана бу тарафга, мана бу тарафга томизинглар. Оишанинг менга айтишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, мана бу қора донада сомдан бошқа барча дардга шифо бор», деганларини эшитган экан», деди. «Сом нима?» деган эдим. «Ўлим», деди». Бухорий ривоят қилган.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

❤1👍1
«ЛАА ҲАВЛА BA ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛАҲИ» ЖАННАТНИНГ ХАЗИНАЛАРИДАНДИР
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоятқилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб:
«Сизлар кар ёки ғойиб Зотга дуо қилаётганларингиз йўқ» дедилар. Сўнгра «Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимани кўрсатайми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»нинг маъноси «Ўзгариш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади» демакдир.
Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

ОРАНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ
Абу Дардодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларга намоз, рўза ва садақадан ҳам афзалроқ даражани айтиб берайми?" дедилар.
"Ҳа! Айтиб беринг!" дейишди.
"Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир", дедилар".
Шарҳ: Уришиб қолган томонларнинг орасини ислоҳ қилишнинг даражаси нафл рўза тутгандан, нафл намоз ўқигандан, нафл садақа қилгандан юқоридир.
Икки томоннинг ораси бузилиши ҳалокатга олиб борадиган нарсадир. Бу ҳудди устара сочни қиргандек, жамиятни қириб, расво қиладиган нарсадир.
Бунинг акси, яъни аразлашиб жанжаллашиб қолган томонларнинг орасини ислоҳ қилиш эса юксак даражадаги савобли ишдир.
Ибн Аббос "Аллоҳга тақво қилинглар ва ораларингизни ислоҳ қилинглар" ояти ҳақида шундай деган:
"Бу (оят) мўминларга Аллоҳдан қўрқсинлар ва ораларини ислоҳ қилсинлар, деб уялтириш учун (нозил қилинган)дир".
Шарҳ: Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор:
"Бу оятлар биз ҳақимизда - Бадар соҳиблари ҳақида, ўлжа талашиб, ихтилоф қилганимизда, ахлоқларимиз бузилганида нозил бўлган. Аллоҳ ўлжани бизнинг қўлимиздан тортиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берди".
Қуръони Карим шу тарзда мўмин-мусулмонларнинг ҳаётларига бевосита аралашиб, уларнинг хатоларини тузатиб, тарбиялаб борган.
Биз ҳам бу таълимотларга амал қилган ҳолда, ораларимизни ислоҳ қилиб, турли ихтилоф ва низоларга яқинлашмай яшаб боришимиз лозим.
Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини тақво қилишга ва ўз ораларини ислоҳ этишга буюрган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишнинг даражасини юқори кўтарган эканлар.
Бас, мўмин-мусулмон кишилар бир-бирлари билан уришмасликлари, баъзи бир ҳолатда камчиликка йўл қўйиб, уришиб қолишган бўлса, бошқа мусулмонлар уларнинг орасини ислоҳ қилиб қўйиш учун саъй-ҳаракатда бўлишлари лозим экан.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига - ким шунга лойиқ бўлса ва уни Мункар ва Накирнинг Роббидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишга (иймон келтирамиз). Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир.
Шарҳ: Яъни осий бўлиб, азобга лойиқ бўлганлар учун қабр азоби бўлишига иймон келтирамиз. Мункар ва Накир номли икки фаришта бандадан унинг қабрида туриб Робби, дини ва набийси ҳақида сўроқ-савол қилишига иймон келтирамиз. Қабр азоби ва унда уч нарса ҳақида сўралиши ҳақ эканига қабр азоби ҳақида келган оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган хабарлар далолат қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир", деганлар.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
"Ва оли Фиръавнни ёмон азоб ўраб олди. У ўтоловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат қоим бўлганида эса: "Оли Фиръавнни энг ашаддий азобга киритинглар", (дейилур)" (Ғофир сураси, 45-46-оятлар).
"Уларни ҳалокатга учрайдиган Кунларига йўлиққунларига қадар тек қўй. У Кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Ва албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин уларнинг кўплари билмаслар" (Тур сураси, 45-47-оятлар).
"Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур" (Иброҳим сураси, 27-оят).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
"Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
"Бу одам ҳақида нима дер эдинг?" дейишади. Мўмин бўлса:
"Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир", дейди.
Унга: "Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди", дейилади. У икковини ҳам кўради", деган сўзлари (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
"Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади", деган сўзлари (Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
"Ақийдатут-Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан.

👍4❤1
МУНОФИҚЛИК
Ҳар бир банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири мунофиқликдир.
Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш "нифоқ" сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам "нифоқ" сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда "тоннель" деб номланаётган иншоотлар ҳам араб тилида "нафақ" дейилади.
Агар бу маънони диний-ақийдавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка "мунофиқлик" деб айтилади.
Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишилар "мунофиқ" дейилади.
Журжоний "Таърифот"да нифоқни "Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир", деб таъриф қилган.
Бу "катта нифоқ" деб аталади.
Жуда кўп ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган.
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади".
Аҳмад ривоят қилган.
Бундай нифоқ амалий – "кичик нифоқ" деб аталади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Албатта, мунофиқлар оловнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топа олмассан" (145-оят).
Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:
"Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда қилди. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир" (68-оят).
Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: "Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагидан ёмондир. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар", деган эканлар.
"Руҳий тарбия" китобидан.

"УНГА КЎНГИЛ ҚЎЯ ОЛМАДИМ.."
Асҳоблардан Собит ибн Қайснинг хотини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
- Ё Расулуллоҳ, эримнинг феъли ва динидан шикоятим йўқ. Аммо унга кўнгил қўя олмадим. Мусулмон сифатида унга нонкўрлик қилишни хоҳламайман. (Яъни, эримга кўнгил қўймаганим сабабли, унинг олдидаги вазифаларимни бажара олмасликдан қўрқяпман), - деган эди.
Расули Акрам ундан: "Сенга маҳр сифатида берган боғини унга қайтариб беришни хоҳлайсанми?" - деб сўрадилар. У: "Ҳа" - дегач, Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлнинг эрига: "Боғни қабул қил ва ундан ажраш!" - дея марҳамат қилдилар".
Бухорий, Насоийдан.

КОФИРЛАРНИНГ ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ҚАРШИ ТАШВИҚОТ ҲАҚИДА МАСЛАҲАТЛАРИ
Бу масалага мушриклар қандай қараганини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатпаридан билиш мумкин.
У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва бойлардан бўлиб‚ Пайғамбар алайҳиссаломга озор беришда, Қуръони Каримга қарши ҳужум уюштиришда етакчилардан бўлган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом масжидда "Ҳаа мийм. Танзийлул китаб..." оятини ўқиётганларида Валид ибн Муғийранинг кўнгли эриб, ўз қавми - Бану Махзум уруғининг олдига борди ва: "Аллоҳга қасамки, мен ҳозиргина Муҳаммаддан бир калом эшитдим, у башарнинг каломи эмас, у жиннинг каломи ҳам эмас, бу каломнинг ўзгача ҳаловати бор, бу каломнинг ўзгача таъсири бор. Албатта‚ унинг усти самарали, ости баракали, албатта, у устун келади ва ҳеч нарса ундан устун бўла олмайди", деди. Сўнгра уйига қараб кетди.
Қурайш қабиласи аъзолари: "Аллоҳга қасамки, Валид диндан чиқибди‚ энди бутун Қурайш диндан чиқади"‚ дейишди.
Шунда жияни Абу Жахл ўрнидан турди ва: "Уни менга қўйиб қўйинглар, ўзим эплайман", деди. У амакиси Валиднинг олдига бориб, хафа ҳолда ўтирди.
Валид уни кўриб: "Нега хафа кўринасан? деди.
"Мен хафа бўлмай, ким хафа бўлсин, деди Абу Жахл муғамбирлик билан. Қурайш қабиласи сенга ёрдамга нафақа йиғяпти. Уларнинг айтишича, сен Муҳаммаднинг каломига тан берган эмишсан, Муҳаммад билан Абу Бакрдан қолган таомларини сўраб юрган эмишсан?"
Валиднинг аччиғи чиқди ва: "Менинг молим ва фарзандим ҳаммадан кўп эканини билмайсанми? Нима, Муҳаммад ва унинг шерикларининг қорни тўйиб қолибдимики, улардан овқат ортиб қолса?" деди. Сўнг ўрнидан туриб, Абу Жахл билан бирга қабиласининг аъзолари ўтирган жойга келди ва: "Муҳаммадни жинни деяпсизлар, унинг жиннилик қилганини ҳеч кўрганмисизлар?" деди.
"Худо ҳаққи кўрганимиз йўқ", дейишди қабила аъзолари.
"Уни шоир деяпсизлар. Бирор марта шеър айтганини биласизларми ўзи?" деди.
"Худо ҳаққи, билмаймиз", дейишди.
"Уни ёлғончи деяпсизлар. Бирор марта ёлғон гапирганини биласизларми ўзи?" деди.
"Худо ҳаққи, билмаймиз", дейишди.
Маълумки, Муҳаммад алайҳиссалом ростгўйликлари учун Пайғамбар бўлишларидан аввал "Амин" (ишончли) деган ном олган эдилар. Қурайшликлар Валид ибн Муғийрага: "Нима дейлик бўлмаса?" дейишди.
Валид ўйланиб қолди. Ўзича тўқиб-бичди-да: "Қуръон сеҳрдан бошка нарса эмас", деди.
Шундай қилиб‚ ҳаммалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида одамларга бир ҳил гап "У сеҳргар экан", деб айтишга келишиб олишди.
Улар ошкора даъват бошланган йилги ҳаж мавсумда ҳожиларнинг йўлига одам қўйиб‚ шу маънода тескари ташвиқот олиб бориш режасини тузишди.

КУЁВ ТАНЛАШ (Ибратли воқеа)
Марв шаҳрида Нуҳ ибн Марям исмли киши яшаб ўтган. У Марв ҳокими ва қозиси бўлган. Унинг кўп мол-дунёси ва гўзал қизи бор эди. Қизига казо-казолардан совчилар келар, лекин ҳаммасига рад жавоби бериларди. Унинг ўзи ҳам ким билан қуда бўлишини билмай қийин аҳволда қолган эди.
Унинг яна меваларга тўла катта боғи бор эди. Нуҳ ибн Марям боққа Муборак исмли ҳинд қулини жўнатар экан: "Ўша боғни яхшилаб қўриқлагин", деди. Муборак боғда икки ой хизмат қилди.
Бир куни Нуҳ боққа келди-да қули Муборакка узум олиб келишни буюрди. Олиб келган узумни еб кўриб, меванинг нордонлигини ва бошқа узум олиб келишни айтди. Олиб келинган иккинчи бош узум ҳам ширин эмас экан. Шунда хўжайин қули Муборакдан сўради: "Нега шундай катта боғдан менга фақат аччиқ узум олиб келяпсан?" Қул жавоб берди: "Чунки мен қайси узум ширин-у қайсиниси нордонлигини билмайман". Хўжайин: "Ё, Аллоҳ! Сен бу боғда икки ой яшаб, қайси узум қанақалигини ўрганмадингми?” – деди. Қул деди: "Аллоҳга қасамки, мен ҳеч қайси узумни татиб кўрмадим". "Нега емайсан?" Қул жавоб берди: "Чунки сиз менга боғни қўриқлашни буюрдингиз".
Ҳоким ҳайратда қолиб, деди: "Аллоҳ сенинг софлигингни йўқотмасин!" У йигитнинг жуда ақлли эканлигини билиб, деди: "Эй, Муборак, сен менга ёқиб қолдинг. Айтган буйруғимни бажарасанми?". Муборак тасдиқлагач, Нуҳ ибн Марям деди: "Менинг бир қизим бор. Кўп кишилардан совчилар келди. Қизимни кимга берганим тўғрироқ бўлади?" Қул жавоб берди: "Жоҳилият давридаги бутпарастлар аждодлари билан фахрланардилар, яҳудий ва насоролар ҳуснга қизиқадилар, аммо Аллоҳнинг охирги пайғамбари замонларида имон ва тақвони қидирганлар, бизнингг давримизда эса, бойлик одамларга яқин бўлиб қолди. Шу тўрттасидан ўзингиз танланг?" Шунда ҳоким унга деди: "Муборак, мен тақво ва имонни танладим. Ва сенга ўз қизимни никоҳлаб бераман". Қул унга жавобан деди: "Эй, жаноб! Мен қора, ҳинд қул бўлсам. Мени ўз пулингизга сотиб олган бўлсангиз?" Ҳоким уни етаклаб уйига олиб келди ва хотинига деди: "Бу йигит тақволи, Аллоҳдан қўрқадиган одам экан. Мен унга қизимизни бермоқчиман. Сен нима дейсан?" Онаси қизига отанинг қарорини айтганда, қиз: "Мен сизлар нима десангиз шуни қиламан. Сизларнинг раъйингизга қарши бормайман", деди.
Шундай қилиб Муборак ҳокимнинг қизига уйланди. Улар ўғил кўриб исмини Абдуллоҳ қўйдилар. Бу зот бутун Ислом оламида Абдуллоҳ ибн Муборак номи билан машҳур олим, муҳаддис бўлиб етишди.

👍8❤2
СОЛИҲ ДЎСТ
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!

🔥5❤1
УЛАР ҚАНДАЙ ЯШАШАР ЭДИ?
Саҳобалардан бирининг ҳаёти билан яқиндан танишайлик. Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али розияллоҳу анҳу эрта тонгда уйғониб хотини Фотима розияллоҳу анҳо билан егулик таом қидириб кетишар, аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али қаттиқ совуқлиги туфайли устига қалин пўстин кийиб, Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: "Эй аъробий! Кел, ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман", - деди. Али розияллоҳу анҳу бир қанча вақт ишлаб, қўллари қавариб, жисми толиқиб, ҳар челак ҳисобига биттадан хурмони қўлга киритиб, ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб, қолганини Фотима розияллоҳу анҳо билан кун бўйи еб юришди.
Улар мана шундай ҳаёт кечиришган эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан, уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган ҳақ дин билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалб қувончи, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий қувватга эга эдилар.
Энди Қоруннинг саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
"Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Бу дунёдаги ҳаётнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид, 20).
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Аммор розияллоҳу анҳуларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса ҳамиша ростгўй эди. Аммор розияллоҳу анҳу эса аҳдига вафо қилар эди.
"Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амаллари қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмоклик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир" (Аҳқоф сураси, 16-оят).

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Суриялик марҳум кинорежиссёр доктор Мустафо Аққод бундай ёзади:
Мен оналар ёлғон гапирмайди, деб ўйлар эдим. Бироқ онам менга саккиз марта ёлғон гапирганида хато ўйлаганимни англаб етдим. Оналар қандай қилиб ёлғон гапиришини билишингиз учун онамнинг ёлғонларини сизга бирма-бир айтиб ўтаман...
Бу менинг болалик пайтимда бошланган. Ўшанда жуда қашшоқ бир оиланинг яккаю ёлғиз ўғли бўлганман. Бизда ўзимиз учун етарли озиқ-овқат бўлмаган. Очлигимизни йўқотиш учун озгина гуруч олиб келганимизда, онам ўз улушини менга берар эди. Товоғидаги гуручни менинг товоғимга солар экан, “ўғлим, мана бу гуручни ҳам еб қўй, мен оч эмасман”, дер эди.
Бу – унинг биринчи ёлғони эди.
Мен бироз улғайганимда онам менинг очлигимни тўсиш учун бир дона бўлса ҳам балиқ овлаб келиш мақсадида уйимиз яқинидаги дарёга балиқ овлагани борар эди. Ҳар сафар қуруқ қўл билан уйга қайтадиган онам Аллоҳнинг марҳамати билан бир сафар икки дона балиқ тутди. Дарҳол уйга қайтиб, овқат тайёрлади. Иккита балиқни олдимга қўйди. Мен биттасини аста-секин ея бошладим. Онам эса мендан қолган суяк ва қилтиқ атрофидаги гўштни еяётган эди. Буни кўриб юрагим титраб кетди ва онам есин деб, иккинчи балиқни унинг олдига қўйдим. Онам эса тезда уни менинг олдимга қўйди ва: “Ахир, балиқни яхши кўрмаслигимни билмайсанми, ўғлим?” деди.
Бу – унинг иккинчи ёлғони эди.
Катта бўлиб қолдим. Мактабга боришим керак, аммо бизда ўқишнинг сарф-харажатларига етадиган маблағ йўқ эди. Онам бозорга борди ва кийим-кечак сотадиган дўконлардан бирининг эгаси билан гаплашиб, ундаги молларни уйма-уй юриб сотишга келишиб олди. Шундай қилиб, онам уйма-уй юриб, хонадон бекаларига кийим-кечак таклиф қилиб, озроқ пул топа бошлади. Қишнинг қорли кунларидан бирида онам ишда кеч қолиб кетди. Мен эса уни уйда кутиб ўтирган эдим. Уйимизга яқин кўчаларни айланиб, уни излашга тушдим. Қарасам, савдо молларини кўтариб олиб, уйларнинг эшикларини тақиллатиб юрибди. Мен: “Онажон, кетдик, уйга қайтамиз. Кеч бўлиб қолди. Ҳаво совуқ. Ишингизни эртага давом эттирсангиз ҳам бўлади”, дедим. Онам табассум қилиб, менга: “Болам, мен чарчаганим йўқ”, деди.
Бу – унинг учинчи ёлғони эди.
Ниҳоят, мактабда битирув имтиҳонлари бошланди. Онам ҳам қўярда-қўймай мен билан қўшилиб борди. Мен мактабга кириб кетдим. Онам эса Қуёшнинг жазирама иссиғида менинг чиқишимни кутиб ўтирди. Қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлар тугади. Мен онамнинг олдига чиқдим. У мени қаттиқ қучоқлаб, Аллоҳ таолодан менга омадлар тилади. Мен унинг қўлида ичимлиги бор бир қадаҳни кўрдим. Уни имтиҳондан чиққанимдан сўнг ичишим учун сотиб олган эди. Қаттиқ чанқаганим учун уни ичиб, чанқоғимни бостирдим. Баногоҳ, онамнинг юзига қарадим ва ундан тер оқиб чиқаётганини кўрдим. Дарҳол қадаҳни унга узатиб: “Она, ичинг”, дедим. У бўлса бундай жавоб қайтарди: “Ўғлим, сен ич, мен чанқаганим йўқ”.
Бу – унинг тўртинчи ёлғони эди.
... Отам вафот этганидан сўнг онам бева аёллардек ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Рўзғор ташвиши ёлғиз унинг зиммасига тушди. Шу боис ҳаёт кечиришимиз қийинлашиб, очликдан азоб чекадиган бўлдик. Амаким яхши одам эди. У бизга очлигимизни тўсиш учун егуликлар юбориб турар эди. Қўшнилар бизнинг аҳволимиз кундан-кун оғирлашиб кетаётганини кўриб, онамга ҳали ёшлигини айтиб, бизни ўз қарамоғига оладиган бирор эркакка эрга тегишни насиҳат қилишди. Аммо онам: “Меҳр-муҳаббатга муҳтож эмасман” деб, бу таклифни рад этди.
Бу – унинг бешинчи ёлғони эди.
Йиллар ўтиб, университетни тамомладим ва бироз яхшироқ ишга жойлашдим. Энди онам бемалол дам олиши, рўзғор ташвишини менга қўйиб бериши учун муносиб вақт келганига ишончим комил эди. Ўша вақтда онамнинг соғлиғи ёмонлашган, уйма-уй юриб аввалги ишини давом эттиришга кучи қолмаган эди. Шунинг учун бозорда гилам тўшаб, ҳар тонг сабзовот сотар эди. Рўзғор ташвишини менга қўйиб беришдан бош тортгач, ойлигимнинг маълум бир қисмини унга ажратиб қўйишга қарор қилдим. У эса: “Ўғлим, пулингни сақлаб қўй, менинг пулим ўзимга етади”, деб уни олишни рад этди.Бу – унинг олтинчи ёлғони эди.
Суриялик марҳум кинорежиссёр доктор Мустафо Аққод бундай ёзади:
Мен оналар ёлғон гапирмайди, деб ўйлар эдим. Бироқ онам менга саккиз марта ёлғон гапирганида хато ўйлаганимни англаб етдим. Оналар қандай қилиб ёлғон гапиришини билишингиз учун онамнинг ёлғонларини сизга бирма-бир айтиб ўтаман...
Бу менинг болалик пайтимда бошланган. Ўшанда жуда қашшоқ бир оиланинг яккаю ёлғиз ўғли бўлганман. Бизда ўзимиз учун етарли озиқ-овқат бўлмаган. Очлигимизни йўқотиш учун озгина гуруч олиб келганимизда, онам ўз улушини менга берар эди. Товоғидаги гуручни менинг товоғимга солар экан, “ўғлим, мана бу гуручни ҳам еб қўй, мен оч эмасман”, дер эди.
Бу – унинг биринчи ёлғони эди.
Мен бироз улғайганимда онам менинг очлигимни тўсиш учун бир дона бўлса ҳам балиқ овлаб келиш мақсадида уйимиз яқинидаги дарёга балиқ овлагани борар эди. Ҳар сафар қуруқ қўл билан уйга қайтадиган онам Аллоҳнинг марҳамати билан бир сафар икки дона балиқ тутди. Дарҳол уйга қайтиб, овқат тайёрлади. Иккита балиқни олдимга қўйди. Мен биттасини аста-секин ея бошладим. Онам эса мендан қолган суяк ва қилтиқ атрофидаги гўштни еяётган эди. Буни кўриб юрагим титраб кетди ва онам есин деб, иккинчи балиқни унинг олдига қўйдим. Онам эса тезда уни менинг олдимга қўйди ва: “Ахир, балиқни яхши кўрмаслигимни билмайсанми, ўғлим?” деди.
Бу – унинг иккинчи ёлғони эди.
Катта бўлиб қолдим. Мактабга боришим керак, аммо бизда ўқишнинг сарф-харажатларига етадиган маблағ йўқ эди. Онам бозорга борди ва кийим-кечак сотадиган дўконлардан бирининг эгаси билан гаплашиб, ундаги молларни уйма-уй юриб сотишга келишиб олди. Шундай қилиб, онам уйма-уй юриб, хонадон бекаларига кийим-кечак таклиф қилиб, озроқ пул топа бошлади. Қишнинг қорли кунларидан бирида онам ишда кеч қолиб кетди. Мен эса уни уйда кутиб ўтирган эдим. Уйимизга яқин кўчаларни айланиб, уни излашга тушдим. Қарасам, савдо молларини кўтариб олиб, уйларнинг эшикларини тақиллатиб юрибди. Мен: “Онажон, кетдик, уйга қайтамиз. Кеч бўлиб қолди. Ҳаво совуқ. Ишингизни эртага давом эттирсангиз ҳам бўлади”, дедим. Онам табассум қилиб, менга: “Болам, мен чарчаганим йўқ”, деди.
Бу – унинг учинчи ёлғони эди.
Ниҳоят, мактабда битирув имтиҳонлари бошланди. Онам ҳам қўярда-қўймай мен билан қўшилиб борди. Мен мактабга кириб кетдим. Онам эса Қуёшнинг жазирама иссиғида менинг чиқишимни кутиб ўтирди. Қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлар тугади. Мен онамнинг олдига чиқдим. У мени қаттиқ қучоқлаб, Аллоҳ таолодан менга омадлар тилади. Мен унинг қўлида ичимлиги бор бир қадаҳни кўрдим. Уни имтиҳондан чиққанимдан сўнг ичишим учун сотиб олган эди. Қаттиқ чанқаганим учун уни ичиб, чанқоғимни бостирдим. Баногоҳ, онамнинг юзига қарадим ва ундан тер оқиб чиқаётганини кўрдим. Дарҳол қадаҳни унга узатиб: “Она, ичинг”, дедим. У бўлса бундай жавоб қайтарди: “Ўғлим, сен ич, мен чанқаганим йўқ”.
Бу – унинг тўртинчи ёлғони эди.
... Отам вафот этганидан сўнг онам бева аёллардек ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Рўзғор ташвиши ёлғиз унинг зиммасига тушди. Шу боис ҳаёт кечиришимиз қийинлашиб, очликдан азоб чекадиган бўлдик. Амаким яхши одам эди. У бизга очлигимизни тўсиш учун егуликлар юбориб турар эди. Қўшнилар бизнинг аҳволимиз кундан-кун оғирлашиб кетаётганини кўриб, онамга ҳали ёшлигини айтиб, бизни ўз қарамоғига оладиган бирор эркакка эрга тегишни насиҳат қилишди. Аммо онам: “Меҳр-муҳаббатга муҳтож эмасман” деб, бу таклифни рад этди.
Бу – унинг бешинчи ёлғони эди.
Йиллар ўтиб, университетни тамомладим ва бироз яхшироқ ишга жойлашдим. Энди онам бемалол дам олиши, рўзғор ташвишини менга қўйиб бериши учун муносиб вақт келганига ишончим комил эди. Ўша вақтда онамнинг соғлиғи ёмонлашган, уйма-уй юриб аввалги ишини давом эттиришга кучи қолмаган эди. Шунинг учун бозорда гилам тўшаб, ҳар тонг сабзовот сотар эди. Рўзғор ташвишини менга қўйиб беришдан бош тортгач, ойлигимнинг маълум бир қисмини унга ажратиб қўйишга қарор қилдим. У эса: “Ўғлим, пулингни сақлаб қўй, менинг пулим ўзимга етади”, деб уни олишни рад этди.Бу – унинг олтинчи ёлғони эди.
❤1👍1
Ишлаш билан бир вақтда магистрлик даражасини олиш учун ўқишимни давом эттирдим. Дарҳақиқат, ўқишни муваффақиятли тамомладим, ойлигим ҳам кўтарилди. Мен ишлаётган немис компанияси менга Германиядаги асосий филиалида ишлаш имкониятини берди. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Ҳаммасини янгидан бошлаш ва бахтли ҳаёт кечиришни орзу қила бошладим. У ерга бориб, яхшилаб жойлашиб олганимдан сўнг келиб, мен билан яшаш таклифини бериш учун онамга телефон қилдим. Лекин у мени безовта қилишни истамади ва: “Ўғлим, мен ҳашаматли ҳаётга одатланмаганман”, деди.
Бу – унинг еттинчи ёлғони эди.
Онам кексайиб қолди ва саратон касаллигига чалинди. Унга қараб турадиган бирор одам бўлиши керак эди. Бироқ, мен билан суюкли онам ўртасида олис йўллар ва қанчадан-қанча шаҳарлар бўла туриб, нима ҳам қилишим мумкин эди. Ҳаммасини ташлаб, онамнинг ҳолидан хабар олиш учун уйимизга жўнадим. Уйга келганимда, онам жарроҳлик амалиётидан кейин тўшакка михланиб қолганини кўрдим. У мени кўрар экан, табассум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ юрагим ўт бўлиб ёнар, чунки у жуда озғин ва заиф бўлиб қолган эди. Мен билган онам йўқ эди. Кўзларимдан дув-дув ёш оқди. Лекин онам менга тасалли беришга уриниб: “Йиғлама ўғлим, мен яхшиман”, деди.
Бу – унинг саккизинчи ёлғони эди.
Менга шу гапни айтар экан, онам кўзларини юмди ва шундан сўнг абадий очмади.
АЛОУДДИН НЕМАТОВ саҳифасидан олинди.
Бу – унинг еттинчи ёлғони эди.
Онам кексайиб қолди ва саратон касаллигига чалинди. Унга қараб турадиган бирор одам бўлиши керак эди. Бироқ, мен билан суюкли онам ўртасида олис йўллар ва қанчадан-қанча шаҳарлар бўла туриб, нима ҳам қилишим мумкин эди. Ҳаммасини ташлаб, онамнинг ҳолидан хабар олиш учун уйимизга жўнадим. Уйга келганимда, онам жарроҳлик амалиётидан кейин тўшакка михланиб қолганини кўрдим. У мени кўрар экан, табассум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ юрагим ўт бўлиб ёнар, чунки у жуда озғин ва заиф бўлиб қолган эди. Мен билган онам йўқ эди. Кўзларимдан дув-дув ёш оқди. Лекин онам менга тасалли беришга уриниб: “Йиғлама ўғлим, мен яхшиман”, деди.
Бу – унинг саккизинчи ёлғони эди.
Менга шу гапни айтар экан, онам кўзларини юмди ва шундан сўнг абадий очмади.
АЛОУДДИН НЕМАТОВ саҳифасидан олинди.
👍2❤1
Audio
👍2
БИРОН НАРСАНИ ЭШИТИБ, УНИ ЯХШИ БИЛИБ ОЛГУНЧА ҚАЙТА-ҚАЙТА СЎРАШ ҲАҚИДА
Ибн Абу Мулайка шундай сўзлаб берди:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо ўзи билмаган бирон нарсани эшитса, уни яхши билиб олмагунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади", дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: "Мен: "Ахир Аллоҳ таоло: "Тезда, осонгина ҳисоб қилинур" (Иншиқоқ сураси, 8-оят). демаганми?" дедим.
Шунда у зот: "Бу бир арз, холос. Бироқ ким (қаттиқ) ҳисоб-қитобга тортилса, ҳалоқ бўлади", дедилар".
"Олтин силсила" китобидан.

👍3❤1
МАВҚЕИНИ БИЛМАГАН - ҚАДРИНИ ЙЎҚОТАДИ
Бир куни эшакни айғирлар боғланадиган отхонага боғлаб қўйишган экан, у бундан жуда ҳам хурсанд бўлибди. У зотдор отлар ейдиган ем-хашаклардан еб, отларнинг эгарларидан бирини тақиб олиб, ўзининг хурсандлигини билдириш учун ҳанграб юборибди. У ҳанграбди, лекин у кишнай олмабди.
* Ҳа, отхонага боғланса ҳам, отлар ейдиган ем-хашаклардан еса ҳам ва отнинг эгарини тақиб олса ҳам, эшак барибир отга айланиб қолгани йўқ!
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Демак, ҳар ким ўз мавқеини билиши лозим. Акс ҳолда шарманда бўлгани қолади. Ўз мавқеини билган кишини Аллоҳ таоло раҳматига олсин!
Қудратуллоҳ Сидиқметов.

ОЗ СЎЗЛАШ КИШИ ИСЛОМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИДАНДИР
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, қавмим менга итоат қилади. Уларга нимани буюрай?" деди".
"Уларга саломни ёйишни ва ўта аҳамиятли каломдан бошқасини оз қилишни", дедилар".
Хароитий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда юқорида сўз юритилган гуноҳ бўладиган каломдан ташқари, оддий сўзни ҳам оз сўзлаш ҳақида гап кетмоқда.
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ: "Ким каломини амалидан деб ҳисобласа, унинг ўта аҳамиятлидан бошқа каломи оз бўлур", деган.
"Дин насиҳатдир" китобидан.

СИНАБ КЎРМАГУНЧА МАҚТАШ ЙЎҚ!
Зикр қилинишича, бир киши тобеъинлардан бирининг юзига у кишини мақтабди. Шунда бояги тобеъин:
Эй Аллоҳнинг бандаси! Нима учун мени мақтадинг? Ғазабим келганда мени синаб кўриб, кейин ҳалим бўлиб қолганимни кўрганмисан?» деди. Жавоб бўлди:
Йўқ!
Тобеъин яна сўради:
Сафар қилганингда мени синаб кўриб, яхши хулқли эканимни кўрдингми? Бояги киши жавоб қилди:
Йўқ!
Тобеъин энди шундай савол берди:
Омонат берганингда мени синаб кўриб, омонатга содиқ деб топдингми?
У жавоб қилди:
Йўқ!
Шунда тобеъин:
Ҳолингга вой бўлсин! Мана шу уч хислат билан синаб кўрмагунча, биров бировни мақтамасин, деди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан