ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...
1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @diyonatli

👍5❤1
ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ
Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига келдилар. Мавлоно унга катта ҳурмат кўрсатиб, ўрнидан турдилар ва тепага чиқиб ўтиришни илтимос қилдилар ва "Меҳмонни иззат билан кутиб, уни тепага ўтказиш лозим бўлганидек, Қуръон қориларини ҳам ҳудди шундай иззат билан кутиб олиб, тепага таклиф қилиш лозимдир. Ичида Қуръоннинг нури бўлган бир кўнгил жаҳаннамнинг юзини кўрмас. Бир қоғоз парчасига Қуръон ёзилган бўлса, уни оловга асло отмаслар, унга ҳурмат кўрсатиб унга Қуръон ёзилган деб айтишади. У ҳолда, қалбда Қуръони карим нури бўлган, Қуръони каримнинг гўзал сура, оятлари жо бўлса, уни қандай қилиб, жаҳаннамга отишади?" деди.
Бу яхши ҳабарни эшитган, шаҳар қорилари, аҳолиси ва бошқа юртлардан бир қанча қорилар, одамлар ташриф буюриб, Жалолиддин Румийга миннатдорчилик билдириб, унга шогирд бўлдилар.

👍4❤1
АБУЛ ҲАСАН ҲАРАКОНИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Бу зот Эроннинг Ҳаракон деган жойида ҳижрий 352 сана, милодий 963 санада таваллуд топдилар ва ўша ерда ҳижрий 425 сана, милодий 1034 санада вафот этдилар.
У киши узун бўйли, кулча юзли, кенг пешонали, йирик кўзли ва қизғиш рангли зот эдилар.
Абул Ҳасан Ҳараконий тасаввуфда танила бошлашлари билан ҳазрати Боязид Бистомийни тушда кўриб, у зотдан иршод ва файз олганларини сўзладилар. Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу у кишининг мозорларида ўн икки йил хизмат қилдилар. Мазкур хизматдан сўнг иршодга маъзун ва тариқатни нашр қилишга маъмур бўлдилар. Ана шу муддатда Қуръони Каримни Фотиҳа сурасидан бошлаб охиригача тафсир қилиб чиқдилар. Шу билан у кишига барча зоҳир ва ботин илмларнинг эшиги кенг очилди.
Кишилар Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳудан:
"Ахлоқ недир?" деб сўрашди.
"Ишни Аллоҳ учун қилмоқдир", дедилар.
У кишининг ҳикматли сўзларидан намуналар:
- Роса қирқ йилдан бери Аллоҳ менинг қалбимга боқади ва у ерда Ўзидан бошқани кўрмайди.
- Кўнгилларнинг ойдинлиги ҳаққа майлли бўлмоқ билан, амалларнинг гўзаллиги риёдан узоқ бўлмоқ биландир.
-Неъматларнинг энг ҳалоли ўз меҳнатинг ила қўлга киритганингдир.
Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу силсила омонатини Боязид Бистомий қуддиса сирруҳудан маънавий йўл билан олганлар.
"Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобидан.

❤1👍1
Ислом нима?
– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);
– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);
– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)
– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)
– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).
– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!
Manba:arabic.uz

ҲАРОМГА ҚЎЛ УРИШДАН ҚЎРҚИБ, ШУБҲАЛИ НАРСАЛАРДАН САҚЛАНИШ
Аллоҳ таоло бандаларига раҳм қилиб, ҳалолни ҳам, ҳаромни ҳам очиқ-ойдин ва батафсил баён қилиб қўйган.
У Зот Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Ҳолбуки, У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб қўйган-ку!" (119-оят).
Мусулмон киши очиқ-ойдин ҳалолга ҳеч қандай тангликсиз, бемалол қўл ураверади, ундан манфаатланаверади, ҳузурланаверади. Аммо очиқ-ойдин ҳаромга зинҳор яқинлашмайди.
Биз ўрганаётган ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, ҳалол ва ҳаромдан кейинги учинчи нарса ҳалол ёки ҳаромлиги шубҳали бўлган нарсалардир. Кўпчилик одамлар мазкур нарсаларни аниқлай олмайдилар. Шунинг учун ҳам улардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур.
Шак-шубҳали нарсани қилиш ҳаромга зарийъа - васила бўлиб қолиши бор. Шунинг учун ҳам шакка солган нарсани тарк этиш ила саддуз зароиъни (яъни зарарга олиб бориши мумкин бўлган василани тўсишни) ишга солиш керак бўлади.
Бунга энг асосий далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу рисолага асос бўлган "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир", деган ҳадисларидир.
Уламоларимиз бу борада яна қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам далил қилиб келтирадилар:
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳнинг "Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт", деганларини эшитдим".
Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
"Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" китобидан.

ҚЎШНИНИНГ ҲАҚИ
Тақий Усмоний ҳикоя қиладилар:
“Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нархиям маъқул келди. Сотувчи:
— Сизга шу маъқул келди-а?
— Албатта маъқул келди.
— Унда йўлнинг уёғига ўтсангиз, ҳув анау дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг.
— Иэ, нега энди? Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Бунинг сири нимада?
— Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса анча нарса сотиб қўйдим…”

Payg’ambarimiz Muhammad (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
1) Arpa
U organizmni zararli moddalardan tozalaydi, ovqat hazm qilishni yo‘lga qo‘yadi va ichakda foydali bakteriyalar o‘sishiga imkon beradi.
2) Xurmo (finik)
Payg‘ambar (s.a.v.) uyda xurmosiz oziq-ovqat bo‘lmaydi, deganlar. U soch va teri uchun foydali, shuningdek, ko‘rish qobiliyati bilan bog‘liq va jigar kasalliklari oldini olishda yordam beradi. U yurak uchun ham foydali.
3) Anjir
Hazm qilishni yaxshilaydi va horg‘inlikda yordam beradi.
4) Uzum
Payg‘ambar (s.a.v.) qonni tozalovchi, tetiklikni oshiruvchi, buyraklarni mustahkamlab, ichaklarni tozalovchi uzumni yaxshi ko‘rganlar.
5) Asal
Ovqat hazm qilishni yaxshilaydi, quvvatni tiklaydi, immunitetni oshiradi.
6) Tarvuz
Payg‘ambar (s.a.v.) tarvuz ayniqsa homilador ayollar salomatligi uchun foydali, deganlar. Uning tarkibidagi fermentlar ichakning normal faoliyat yuritishini ta’minlaydi. “Tarvuzni iste’mol qilgan har qanday homilador ayol tashqi ko‘rinishi chiroyli va fe’l-atvori ham go‘zal bo‘lgan bolani dunyoga keltiradi”, — deganlar payg‘ambar (s.a.v.).
7) Sut
Payg‘ambar (s.a.v.) tozaligi bo‘yicha sutga tenglasha oladigan boshqa hech qanday ichimlik yo‘qligini aytganlar. Sut belni va miyani baquvvat qiladi,u ko‘rish qobiliyatini va xotirani yaxshilaydi.
8) Qo‘ziqorin
Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) u ko‘z uchun yaxshi vosita ekanligini aytganlar. Qo‘ziqorin organizm uchun to‘yimli va oson hazm bo‘ladigan mahsulotdir.
9) Zaytun yog‘i
U teri, soch uchun ajoyib vosita, shuningdek, keksayish jarayonini sekinlashtiradi va ovqat hazm qilishni yaxshilaydi.
10) Anor
Payg‘ambar (s.a.v.) anor 40 kun ichida shaytondan va yovuz niyatlardan tozalashini aytganlar.

👍3❤1
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Намозни ўз вақтида ўқиш фарз ва лозимдир. Вақти кирмасдан ўқилган намозлар ҳисобга ўтмайди. Вақтида ўқишга улгурилмаган намозларнинг қазоси ўқилади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
"Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда", дедилар".
Имом Термизий ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир", дедилар".
Имом Термизий ривоят қилган.
Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг ўқиш вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намозининг вақти - субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунчадир.
2. Пешин намозининг вақти - қуёш заволга (оғишга) келганидан сўнг то нарсаларнинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари, ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намозининг вақти - ҳар бир нарсанинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари, ўзига нисбатан икки баравар ортганидан бошлаб, қуёш ботгунчадир.
4. Шом намозининг вақти - кун ботган пайтдан бошлаб, кунботар томонда шафақ (қизғиш нурлар) ғойиб бўлгунчадир.
5. Хуфтон намозининг вақти - шафақ батамом йўқолгандан кейин киради.
Витр намози вақти эса хуфтон ўқилгандан кейингина киради. Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.
Бамдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтига мувофиқ бўлади.
Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади.
Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлган кишилар субҳ олдидан ўқисалар, мустаҳаб амал қилган бўлишади.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👍2❤1
ХОТИРЖАМЛИК СИРИ
Севги туфайли аччиқ нарсалар ширин бўлади, мис олтинга айланади. Севги сабаб лойқа сувлар тиниқ тортади, дардларга дармон топилади. Севгидан ўлик тирилади.
Жалолиддин Румий
Абдуллоҳ ибн Саржас розияллоҳу анҳу жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
- Мен Абу Заррни яхши кўраман, - деди.
- Буни ўзига айтдингми?
- Йўқ.
- Бориб айтгин.
Шундан сўнг Абу Заррни топиб, уни яхши кўришини айтди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳ ҳам сени яхши кўрсин". Кейин бу ҳақда Расули акрамга айтган эди, шундай марҳамат қилдилар:
- Яхши кўрган кишингга: "Сизни яхши кўраман", дейишинг савобдир. Ростдан ҳам шундай. Чунки ҳар бир киши ёнида меҳрибонлари борлигини билса, ўзини хотиржам ҳис қилади. Меҳр кўрсатган - меҳр топади, дейишади. Қалбимиздаги меҳрни яқинимизга изҳор қилсак, ҳам савоб, ҳам меҳр топамиз. Болаларимиз пок фитрат билан туғилади. Жоҳилликни эса уларга ўзимиз ўргатамиз. Оқибатда, ҳаловатимизни йўқотамиз. Ўзингдан чиққан балога - қайга борай давога, деб бежиз айтишмайди.
Фарзандни шундай тарбия қилиш лозимки, йўқчиликда ҳам, тўкин-сочинликда ҳам у сизни иззат қилсин. Ота-онаси кўп даромад топган пайтда уларга келганида яхши гапириб, кексариб ёки касалликка чалиниб, тўшакка михланиб қолганида уларни кўчага чиқариб ташлаётган гумроҳ бандалар ҳам учраб туради. Бундай кимсаларга йўлиқишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин. Меҳр беринг. Шу билан бирга, фарзандларингизга меҳрни қадрлашни ҳам ўргатинг. Фарзандингиз Аллоҳ қаҳридан қўрқишни ўргансин. Шунда ўзини шайтон макридан ҳимоя қилишни, нафси ҳукмига юрмасликни, дунё ҳавасига берилмасликни ўрганади. Сиз ҳам фарзандингизнинг ахлоқидан хотиржам, бахтидан қувониб яшайсиз. Киши учун фарзандининг бахтини кўришдан ортиқ қувонч йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни эл ичида азиз қилсин. Бунга фарзандларингиз бажараётган савоб амаллар-у, яхшилар қилаётган дуо орқали эришасиз.

Forwarded from UZCONT | | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танангдаги ҳар бир мўй тилга айланса...
"Ҳайрат ул-аброр" шарҳидан парча.
Акром МАЛИК
Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv
"Ҳайрат ул-аброр" шарҳидан парча.
Акром МАЛИК
Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv
❤1
ИНСОНИЙ АЛОҚАЛАР ОДОБИ
Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
Мусулмон инсон доимо камолотга интилувчи шахсдир. Ислом камолотдир. У доимо барча соҳада, жумладан, инсоний алоқалар бобида ҳам камолотга ундайди.
Исломдаги инсоний алоқаларнинг асосини яхшилик ташкил этади. Бу, барча инсоний алоқалар фақат яхшиликдан иборат бўлиши учун ҳаракат қилиш, деганидир.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
"...одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара сураси, 83-оят).
Албатта, Исломдаги инсоний алоқаларнинг ҳар бирига атаб алоҳида китоблар ёзилган. Ўтган уламоларимиз ёзганларидан фойдаланган ҳолда, ўша алоқалардан баъзиларига жуда қисқача тўхталиб ўтамиз ва сиз азизларга бу борадаги китобларни яхшилаб ўқиб, ўрганиб боришни тавсия қиламиз.
"Руҳий тарбия" китобидан.

ГЎЗАЛ АЁЛ ВА ХУНУК ЭР
Ал-Асмоийнинг айтишларига қараганда, ўзлари бир қишлоққа бордилар. У ерда гул юзли, ой чеҳрали, гўзал бир аёл диққат-эътиборларини тортди. Инсонлар орасида энг хунук суратли бир киши билан турмуш қурганди. Уша аёлга дедиларки: «Сиз шундай хунук кишининг никоҳи остида яшамоққа розимисиз?» Аёл бундай деди: «Ё фалончи! Жим бўлинг! Сўзламанг. Сиз нақадар ёмон, қанчалар хунук сўзладингиз. Балки у билан Парвардигори орасидаги муносабат жуда яхши бўлгани учун мукофот сифатида мени унга лойиқ кўргандир! Ёки мен билан Раббим орасидаги муносабат жуда ёмон бўлгани учун жазо сифатида мени унга лойиқ кўргандир! Аллоҳ таолонинг ризоси бўлган нарсага мен рози бўлмайинми?!»
“УЙЛАНИШ ОДОБИ” китобидан.

ЖАННАТГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИДИР
Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган. Мўмин банда ўзи қилган баъзи гуноҳлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
"Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир", деган (93-оят).
Яна шу суранинг аввалида:
"Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар", дейилган (10-оят).
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди", дедилар".
Муслимнинг ривоятида:
"Ёмонлигидан қўшниси омон бўлмаган одам жаннатга кирмайди", дейилган.
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга "Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради", дейилди. Шунда Ҳузайфа унга:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Чақимчи жаннатга кирмайди", деганларини эшитганман", деди".
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига монеъ бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олганидан кейингина жаннатга киритилади.
"Сунний ақийдалар" китобидан.

АЗОН ВА ИҚОМАТ
Азон намоз вақти кирганидан огоҳлантирувчи, намозга чорловчи чақириқдир. Кундалик беш вақт намоз ва жума намозлари учун азон ва иқомат айтиш таъкидланган суннатдир.
Азон намоз вақти киргач, таҳорат билан қиблага юзланиб, тик турган ҳолда икки қўл кўрсаткич бармоғини қулоқ ичига қўйиб баланд овозда, дона-дона қилиб айтилади. Муаззин "Ҳаййа ъалас-солаҳ" калимасида бошини ўнг тарафга, "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" калимасида чап тарафга буради.
Азон калималари тартиби қуйидагича:
1. "Аллоҳу акбар" - 4 марта.
2. "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ" - 2 марта.
3. "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" - 2 марта.
4. "Ҳаййа ъалас-солаҳ" - 2 марта.
5. "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" - 2 марта.
6. "Аллоҳу акбар" - 2 марта.
7. "Ла илааҳа иллаллоҳ" - марта.
Изоҳ: Бомдод намозида "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" дан сўнг икки марта "Ас-солату хойрум минан-навм" (Намоз уйқудан афзал) калимаси қўшиб айтилади.
Азонни эшитган киши ишдан, масжиддан бошқа томонга юришдан, сўзлашдан тўхтайди. Муаззиннинг ортидан азон калималарини айтиб туради. Муаззин "Ҳаййа ъалас-солаҳ", "Ҳаййа ъалал-фалаҳ", деганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи ъалиййил-аъзийм", дейди.
Сафарда ва жомеъ масжидларида азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ, бироқ шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк этиш макруҳ эмас.
Жунуб кишининг азон ва иқомат айтиши, ақлдан озган, фосиқ, маст, таҳоратсиз кишилар, ақлсиз болалар ва аёлларнинг азон айтишлари макруҳдир. Шунингдек, жума намозидаги иккинчи азондан бошқа азонларни масжид ичида туриб айтиш ҳам макруҳдир.
Азон айтиб, Робба ҳаазиҳид-даъватит таамма, вас-солаатил қоима. Аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийла, вабъасҳу мақомам-маҳмууданиллазий ваъадтаҳ".
Иқоматнинг сўзлари ҳам азонники кабидир. Фақат "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" дан сўнг икки марта "Қод қоматис-солаҳ" (Намоз бошланиб қолди) калималари қўшиб айтилади. Иқомат фарз намозлари олдидан айтилади.
Қазо намозлари учун азон ва иқомат айтилади. Ҳайит намозлари ҳамда жаноза намозига азон ва иқомат айтилмайди.
Азон ва иқомат ўртасида тўрт ракъат намоз ўқишга кетадиган миқдорда вақт ўтиши керак. Аммо шом намозида азон ва иқомат бир-бирига яқин, пайдар-пай айтилади, уч оят ўқигудек миқдорда вақт ўтса, кифоя.

БИР КОСА СУТ (Ҳаётий воқеа)
Бир куни она ўғилни мактабга кузатаётиб, уйида егулик ҳеч нарса бўлмаганидан уни оч-наҳор кузатди. Бола очликдан гандираклаб, мактабга йўл олди. Бир жойга етганда эса, очликка чидолмай, бирор таом умидида бир дарвозани тақиллатди. Эшикни бир аёл очганида болакай овқат сўрашга тортиниб: “Хола, ичишга бирор нарсангиз борми?”, деб сўради. Зийрак аёл нима гаплигини фаҳмлаб, дарров уйга кириб кетди ва бир коса ёғли сут олиб чиқди.
Бола сутни ичиб, қувватга кириб, Аллоҳга шукр ва аёлга раҳмат айтиб йўлида давом этди.
Орадан йиллар ўтди...
Сут берган аёл ёши ўтиб, оғир касалликка чалинди. Докторлар тезда операция қилиш кераклигини айтишди. Операция қийин ва нархи ҳам жуда қиммат эди. Ҳеч бир клиника қийинлиги ва аёлнинг операция ҳаққини тўлай олмаслигидан бу ишни ўз зиммасига олишни истамасди.
Ниҳоят, бир касалхона аёлни операция қилиб, даволади. Аёл ва унинг оила аъзолари эса, хавотир билан операция ҳаққи кўрсатилган чекни кутиб туришарди. Ҳисоб қоғозини шифохона бош врачига олиб боришди, у имзо қўйди. Ҳисоб қоғозни аёлга олиб келишганда унда: "Бир коса сут билан тўланди", деб ёзилган эди.
Ўша митти болакай ўқиб, катта бўлгач шифокор бўлган ва доимо сут билан сийлаган аёлни унутмаган эди...

👍5
НИКОҲНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Никоҳ - давомли бир суннатдир ва пайғамбарларнинг аҳлоқидан гўзал бир хулқдир.
«Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлади. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин». Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.
Никоҳда беш турли фойда бор:
1. Фарзандли бўлмоқ.
2. Шаҳватдан тийилиш.
3. Уй ишларининг бошқарилиши.
4. Сулола кўпайиши.
5. Нафс билан курашиш.

ХУЛҚ-АТВОР
Айтишича, сўфий зотлардан бири бадфеъл бир хотинга уйландилар. Ўша хотин ҳар кун сўфий зотни хафа қиларди. У зот эса хотиннинг қилиқларига қаршилик кўрсатмас, бирор жавоб қайтармасдилар. Унинг барча азиятларига сабр этардилар. Дўстлари у зотдан сўрашарди: «Нечун уни қўйиб юбормайсиз?» У зот шундай жавоб бердилар: «Мен уни қўйиб юборсам, унинг азиятларига сабр этолмайдиган бир киши билан турмуш қуришидан ва ўзининг азият кўришидан қўрқаман».

ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ
Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган.
Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.
Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:
– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.
Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:
– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...
Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:
– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?
– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.
Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.
– Холажон, бу болага нима бўлган?
– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.
Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди.
Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.

👍7❤1
ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ
1. Қалб қаттиқлиги сабаблари:
– Аллоҳ кўриб турганини унутиш.
– ғафлатга ботиш.
– Аллоҳни ёд этмаслик.
– орзу-ҳавасга берилиш.
– ҳаром-хариш нарсаларни истеъмол қилиш.
– кибр отига миниш, бировни менсимаслик.
– одамларга қўпол муомала қилиш.
– зулм-ситам ўтказиш.
– ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан керилиш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш.
– номаҳрамларга ҳирс билан қараш.
– ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш.
– динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ сўзларни кўп гапириш.
– намозда хушуга бепарво бўлиш.
– Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, “Аллоҳ кечирворади!” деб гуноҳдан тап тортмаслик.
– шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш.
– ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
– кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш.
– ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш.
– ёлғон гапириш, ғийбат қилиш.
– ёмон суҳбатдош билан ўтириш.
– ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат.
– вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик.
– шаръий илмларга қизиқмаслик.
– ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш.
– дуога эътиборсиз бўлиш.
2. Қалб қаттиқлиги белгилари ва оқибатлари:
– Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга хоҳиши бўлмайди. Унинг намози фақат ётиб-туришдангина иборат бўлади, қалбида хушу йўқ, ихлос йўқ. Ибодатни зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хоҳлайди.
– бағритош кимса Қуръони каримни эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди. Жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда туки қилт этмайди, ҳеч нарса бўлмагандек ўтираверади.
– қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини, худди бозорда юргандек ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди.
– қалби қотиб қолган одам дунёни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик дунёга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунёдан иборат. Унинг назарида дунёга оид нарсалар биринчи ўринда туради. Бундай кимсанинг дилида ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям, пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ёмонликдан ҳазар қилмайди.
– бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди.
3. Қалб қаттиқлигининг давоси:
– Одамлар орасида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш;
– фойдали илм олиш;
– Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан тиловат қилиш;
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ўқиб-ўрганиш;
– одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
– камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш;
– кишиларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш;
– ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
– қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
– беморлар ҳолидан хабар олиш, ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини кўтариш.
– қабристонни зиёрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш;
– ўлимни, қабрда ёлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш;
– Аллоҳни кўп зикр қилиш;
– кўпроқ нафл намозлар ўқиш;
– гўзал хулқли бўлиш;
– таниган-танимаган одамга салом бериш;
– ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиҳ кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
– нафас кириб-чиқиб турганида эзгу амалларни тезроқ қилиб қолиш, охират тадоригини кўриш;
– дунёнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
– қиёмат куни Аллоҳга ҳисоб беришини ўйлаш;
– одамлар хатосини кечириш;
– ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
– барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
– жониворларга шафқат қилиш;
– нафл рўза тутиш;
– кишилар орасини ислоҳ қилиш;
– жаннат неъматларини эслаш;
– жаҳаннам азобларини эслаш;
– Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиш;
– Аллоҳга доим дуо-илтижо қилиш, ўзини хокисор тутиш.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

ТЎҚЛИКДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ОФАТЛАР ОЛТИТАДИР:
1. Тўқ бўлган киши Аллоҳ таолога муножотдан тот-лаззат ололмайди;
2. Ҳикматни муҳофаза этолмайди;
3. Махлуқотга нисбатан марҳаматли бўлмайди, уларга раҳми келмайди. Чунки ўзи тўйган одам ҳаммани тўқ деб ўйлайди;
4. Ибодат килиш унга оғир келади;
5. Шаҳвати ортади;
6. Оч бўлган киши масжидга шошилади. Тўқ бўлган киши эса, ҳожатхона атрофида кезади.
Абу Сулаймон ад-Дароний.