ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ
Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди. Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар. Ижозатингиз ила баъзиларини эслаб ўтсак.
1. Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
2. Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
3. Қуръон қориси бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
4. Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
5. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
6. Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
7. Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.
8. Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
9. Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
10. Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади.
11. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.
12. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
13. Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
14. Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.
15. Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.
16. Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.
17. Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
18. Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
19. Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
20. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.
"Руҳий тарбия" китобидан.
👉 @diyonatli

❤1
МИСВОК
Ислом - поклик, озодалик динидир. Шунинг учун мусулмонлари ҳар бир ибодатга киришишдан олдин тозаланишга, ғусл, таҳорат қилиб, покланишга буюради. Динимиз талабига кўра, инсон ўнта фитрий (хос инсоний) одобларга риоя қилиши керак. Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда келтирилишича, булар - мўйлабни қисқартириш, соқол қўйиш, тишларни мисвок билан тозалаш, бурунни сув билан чайиш, тирноқни олиш, бўғимларни ювиш, қўлтиқ тукларини юлиш, киндик ости мўйларини тозалаш, сув билан тозаланиш (истинжо), оғизни сув билан ювишдир.
Ислом динида айниқса оғиз ва тишларни махсус тиш тозалаш воситаси - арок дарахтидан ясалган мисвок билан тозалашга алоҳида эътибор берилган. Ҳатто Ғарб олимларининг эътирофича, инсоният тарихида кишиларни оғиз ва тишларини тозалаб юришга биринчи бўлиб даъват қилган киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Уламоларимиз "Таҳорат олган одамнинг мисвок қилиши суннати муаккада (таъкидланган суннат)", дейишган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ўнлаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш(оғиз ва тиш тозалаш)га буюрган бўлар эдим", дедилар".
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Жобир ибн Абдуллоҳрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мисвок билан ўқилган икки ракъат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир", дедилар".
Имом Аҳмад ва Дорақутний ривоят қилишган.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👍2❤1
ИБРАТЛИК МУЛОҚОТ
Ривоят қилишларича, бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Исҳо! Мен кўп гуноҳ ишларим билан ўз жонимга зулм қилган одамман. Менга шундай бир маслаҳат беринг-ки, у нафсимни гуноҳлардан тийиб, қалбимга нажот берсин", - деди.
Иброҳим ибн Адҳам: "Беш нарсани маслаҳат бераман, агар шунга қодир бўлсанг, маъсият сенга зарар бермайди ва лаззатлар кетидан эргашиб ҳалок бўлмайсан",- деди. "Айтинг", деди бояги киши. Шунда Иброҳим ибн Адҳам ва у киши ўртасида қуйидаги ибратли суҳбат бўлиб ўтди.
— Биринчиси, Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳ қиладиган бўлсанг, Унинг неъматларидан емагин".
— Унда қаердан ейман. Ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг неъмати-ку?",
— Аллоҳ берган ризқдан еб, унга гуноҳ қиласанми?
— Иккинчисини айтинг.
— Агар Аллоҳга гуноҳ қиладиган бўлсанг, унинг шаҳарларида яшамагин!
— Бу биринчисидан ҳам қийинроқ экан. Машриқу мағриб оралиғидаги шаҳарларнинг ҳаммаси Аллоҳники бўлса, мен қаерда яшайман?!
— Аллоҳ берган ризқдан есанг, Унинг шаҳарларида яшасанг ва Унга гуноҳ қилсанг!?
— Учинчисини айтинг.
— Аллоҳ берган ризқни еб, Унинг шаҳарларида яшаб туриб ҳам гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ кўрмайдиган жойни топиб, ана шу ерда гуноҳ қилавер.
— Эй Иброҳим! Аллоҳ таолодан беркиниб бўладими? У ҳамма нарсани, ҳатто қалбдаги нарсаларни ҳам билиб тургувчи-ку!
— Аллоҳ берган ризқдан еб, Унинг шаҳарларида яшаб ва сени кўриб, нима деяётганингни эшитиб туришини билсанг ҳам гуноҳ қиласанми?
— Тўртингчисини айтинг.
— Ўлим фариштаси жонингни олгани келганида, унга: "Мен Аллоҳга тавба қилиб олгунимча жонимни олмай тур", деб айтгин.
— Қабул қилмайди.
— Эй инсон тавба қилишинг учун ўлимни ўзингдан даф қилишга қодир бўлмасанг, қазо вақти кечиктирилмаслигини ҳам билсанг. Унда нимадан умид қилаяпсан?!
— Бешинчисини айтинг.
— Қиёмат куни дўзах забониялари сени дўзахга олиб кетиш учун келсалар, улар билан бормагин!
—Бормайман, деганимга қарашармиди, бари-бир олиб кетишади.
—Шундай экан унда қандай нажотни умид қилаяпсан?!
—Эй Иброҳим! Етарли! Мен Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қиламан.
Шундан сўнг бу киши гуноҳларни тарк этиб, вафотига қадар солиҳ амалларда бардавом бўлибди.
Манбалар асосида МУҲАММАД Баҳодир тайёрлади

👍5❤1👏1
ҒАЗАБНИНГ ЗАРАРЛАРИ:
1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм - Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.
2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.
3. Ғазаб одамлар орасини бузади.
4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.
5. Ғазаб ақл ва диндаги нуқсоннинг аломатидир.
6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.
7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.
8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.
Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради", дедилар".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

🔥2❤1
"ТАБОРАК" СУРАСИНИ ЁДЛАШ ХОСИЯТИ
Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Таборак" сурасини ёдлаш муҳим эканини таъкидлаганлар, "Мен ("Таборак" сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим", деганлар.
Насон, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.
Расули акрам алайҳиссалом тавсияларига кўра, ҳар бир мўмин-мусулмон киши "Таборак" сурасини ёдлаб, доим ўқиб юрса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бир кишига: "Мен сени хурсанд, қиладиган ҳадис айтайми?" деганида, у: "Ҳа, эй Абу Аббос, Аллоҳ сенга раҳм қилсин (айт)", деди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Таборак сурасини ўқи, уни ёдлаб ол. Кейин аҳли оилангга, барча фарзандларингга, қўшниларингга ҳам ўргат. Зеро, "Таборак" сураси қутқарувчи, фойдангни кўзлаб тортишувчидир. Бу сура қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ўқувчилари фойдасига тортишади, уларни жаҳаннам азобидан сақлашини сўрайди. Шунда Аллоҳ "Таборак" сурасини ўқиган, ёдлаган одамни қабр азобидан сақлайди", деди".
Ҳоқим, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳокимга кўра, ривоят санади саҳиҳ.
"Таборак" сурасини ўқиб-ўрганиб, оила аъзоларига, қўни-қўшнилар, фарзандларига ҳам ўргатиш яхшидир. Чунки "Таборак" сураси мусулмон киши ақидасини тўғрилайди, уни қабр азобидан, қиёматдаги машаққатлардан халос этади. Шунинг учун меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сурани қалбида имони бор ҳар бир банда ёд олиб, ўқиб юришини истаган бўлсалар ажаб эмас.
Шунга ўхшаш ҳадис "Ёсин" сураси ҳақида ҳам айтилган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртларда "Ёсин" ҳамда "Таборак" сураларини ўқиб юриш, ёд олиш анча урф бўлган. Ҳатто етмишни қоралаган отахонлару онахонлар ҳам "Ёсин" у "Таборак"ни қунт билан ёдлаганларини эшитганмиз. Бу жуда яхши иш, айнан Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига мувофиқдир. Аллоҳ бардавом қилсин! Энди мазкур икки сурани қироат қилиш, ёдлашдан ташқари, Каломуллоҳ ҳукмларини пухта ўрганиб, ҳаётга татбиқ этсак, янаям хайрли бўлади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

❤5
АРАЗЛАШИШ ЭРКАЛИКМИ ЁКИ ХАТОМИ?
Мусулмоннинг дин қардоши билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас. (Ярашиш учун) олдин сўзлаган жаннатга киради.
Ҳадиси шариф маъноси
Ҳар биримиз аразлашиш ва қариндошлардан узоқлашиш, гина-адоват, нафрат, адоватни авж олдирувчи шайтоннинг фитнасидан паноҳ тилашимиз лозим. Аллоҳ мўминларнинг қалбини иймон билан поклади. Қуръон ва суннатда баён қилинган одоблар кишининг қалбидан шайтоннинг насибасини чиқариб ташлайди. Қуръон ва суннат мусулмонларни яқинларига нисбатан ишончда бўлиши учун бир-бирларига ўзаро муҳаббат ва меҳр-оқибат изҳор қилишга буюрди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин киши бир-биридан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши жоиз эмаслигини марҳамат қиладилар. Зеро, гина-араз яқин кишилар ўртасида меҳр-оқибат йўқолишига олиб келади. Шайтонга мўминлар орасида низо солиши учун қулай фурсат туғилади. Мусулмоннинг араз қилиши уч кеча-кундуздан ортиқ бўлса, бу иш гуноҳи кабирадир. Чунки бу одамларнинг ораси бузилиб кетишига олиб келади. Шунинг учун уч кундан кейин саломлашиб, ярашиб олиш буюрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: "Аллоҳга қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. То бир-бирингизга меҳр-муҳаббатли бўлмагунча мўмин бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо қиладиган нарсани айтиб берайми - ораларингизда саломлашишни ёйинглар" (Бухорий ва Абу Муслим ривоятлари). Кимдир оила даврасида кўп эркалик кўрганидан, улғайганида ҳам унга ҳамма жойда шундай муносабатни кутади. Аммо ҳамма ҳам бировнинг эркалигини кўтаравермайди. Шундай экан, ҳар нарсага аразлаб, яқинлари билан неча кунлаб гаплашмай юриш мўминнинг иши эмас. Аллоҳга хуш келмайдиган бундай ишлардан тийилайлик. Шунда яқинларимиз ҳурматига сазовор бўлиб, осуда ҳаёт кечирамиз.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма) китобидан.

👍3❤1
НАМОЗДАГИ ҲОЛАТЛАР
Намоз қуйидаги бир неча рукнлардан ташкил топади:
Ракъат. Намозда қиём, Қуръони Каримдан бирор сура ёки оятлар ўқиш, бир рукуъ ва икки саждадан иборат амаллар "ракъат" дейилади. Фарз, суннат, нафл намозлари икки, уч, тўрт ракъатли бўлади. Масалан, бомдод намози икки ракъат суннат ва икки ракъат фарздан иборат.
Намозга кириш. Намозга икки қўлнинг бош бармоқларини қулоқ юмшоғи баробарича кўтариб, "Аллоҳу акбар", деб "такбири таҳрима"ни айтган ҳолда кирилади. Такбири таҳрима "Ифтитоҳ такбири" (очиш такбири) деб юритилади.
Қиём - тик туриш дегани. Ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғини ушлаган ҳолда киндик остида тутиб туриш "қиём" ҳолатидир. Қиёмда Қуръондан Фотиҳа сураси ва унга қўшиб бирор сура ҳам қироат қилинади (ўқилади). Аёллар қиёмда оёқларини жуфтлаб тутадилар, қўлларини эса эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб турадилар.
Рукуъ - эгилиш, энгашиш деган маъноларни англатади. Намозда икки қўл билан тиззани чангаллаб, маҳкам ушлаган ҳолда энгашиш "рукуъ" дейилади. Бунда қўл ва оёқлар букланмай, таранг бўлиши, орқа гарданни текис тутиш лозим бўлади. Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа билан текис тутилади, нигоҳ оёқ устларига қаратилади.
Аёллар эса рукуъда оёқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб, тиззалари устига қўядилар, Рукуъда аёллар билакларини таналарига ёпиштириб туришади.
Рукуъ намознинг энг муҳим арконларидан ҳисобланади. Рукуъ чоғида уч марта "Субҳана Роббийал-азийм" деб, Аллоҳ таолони улуғлаб тасбеҳ айтилади.
Сажда. "Пешонани ерга қўйиш" маъносини билдиради. Наможхоннинг икки оёқ панжалари, тизза ва икки қўлга таяниб, пешона ва бурнини саждагоҳга қўйиши "сажда" дейилади. Эркакларнинг сажда ҳолати бундай бўлади: оёқ панжалари букилиб, қўл панжалари жипс ҳолда қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл орасига қўйилади, бунда қулоқлар кафтларга яқин жойлашади. Саждада оёқлар ердан кўтарилмайди, кўзлар юмилмайди, кўз қири билан бурун юмшоғига қараб турилади. Намозни ёлғиз ўқиганда қўлтиқ очиқ бўлади, жамоат намозида йиғиштирилиброқ сажда қилинади. Саждада қорин сонга, сон болдирга, тирсак баданга теккизилмайди.
Аёллар эса саждада қўлтиқларини очиқ тутмайдилар, билакларини ерга, қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади.
Намоз ибодатларнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбар алайҳиссалом: "Банданинг Парвардигорга энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидир, саждада Аллоҳга кўп-кўп дуолар қилинглар", деб таълим берганлар. Намозхон ҳар гал сажда қилганида энг ками уч мартадан "Субҳана Роббийал-аълаа", дея Аллоҳни улуғлайди.
Қовма. Намоздаги рукуъда уч бор тасбеҳ айтиб бўлгач, тасмеъ ("Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ") айтиб, яна қайта тикланадиган ҳолат "қовма" дейилади. Қовмада қўллар боғланмай, ёнда тутилади. Қовмага тиклангач, "Роббанаа, лакал-ҳамд", дейилади.
Жалса. Намоздаги икки сажда ўртасида бир муддат ўтириш "жалса" дейилади. Икки сажда ўртасида тўлиқ қаъдага қайтиш таъдилул арқон дейилади. У эса вожибдир (бунда бир тасбеҳ айтиш миқдорида ўтириш суннатдир).
Қаъда. Намознинг иккинчи ракъатидан кейин ва охирги ракъатидан сўнг ташаҳҳуд ўқиш миқдорича ўтириш "қаъда" дейилади. Намоз икки ракъатли бўлса, қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб, намоз тамомланади. Агар уч ёки тўрт ракъатли бўлса, бунда ташаҳҳудни ўқиб бўлгач, "Аллоҳу акбар", деб кейинги ракъатга турилади. Тўрт, уч ракъатли намознинг иккинчи ракъатидан кейинги қаъда "аввалги қаъда", тўртинчи ёки учинчи ракъатдан кейинги қаъда "охирги қаъда" дейилади.
Эркакларнинг қаъдадаги ҳолати қуйидагича кўринда бўлади: чап оёқ ёнбошлатиб тўшалган ҳолда унинг устига ўтирилади, ўнг оёқнинг панжаларини қиблага қаратган ҳолда букиб тик тутилади. Қўл бармоқларининг учи тизза кўзи баробарида, эркин ҳолатда, қиблага қаратиб сонлар устига қўйилади. Бунда нигоҳ кўкракда бўлади.
Аёллар эса қўлларини шу ҳолда тутиб, чап қуйрукларига ўтиришади ва оёқларини ўнг тарафдан чиқаришади.

👍5❤1
ҒАЗАБНИНГ САБАБЛАРИ ВА ДАВОСИ
Ғазабнинг сабаблари кўп бўлиб, жумладан, қуйидагиларни айтиш мумкин:
1. Манманлик.
2. Мазаҳ.
3. Ҳазил.
4. Масхара.
5. Айблаш.
6. Риёкорлик.
7. Алдамчилик.
8. Мансабпарастлик.
9. Дунёпарастлик ва бошқалар.
Ғазаб қўзиган пайтда уни илм ва амал билан босилади.
Ғазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади:
1. Ғазабни ютиш, афв қилиш, ҳилм ва сабрнинг фазли ҳақидаги оят, ҳадис ва хабарларни тафаккур қилиш ва уларнинг савобидан умид қилиш.
Молик ибн Авсдан ривоят қилинади:
"Умар розияллоҳу анҳу бир кишидан ғазабланди ва уни калтаклашга амр қилди. Мен унга:
"Эй мўминларнинг амири! "Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир", дея бошлади.
У Аллоҳ таолонинг Китобидан тиловат қилинса, тўхтар, кўп тааммул ва тадаббур қилар эди. Бир оз ўйланиб турди-да, ҳалиги одамни қўйиб юборишга амр қилди".
Умар ибн Абдулазиз бир одамни калтаклашга амр қилди-да, сўнг "...аччиғини ютадиганлар" оятини ўқиб туриб, ғуломига: "Уни қўйиб юбор!" деди.
2. Ўзини ўзи Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқитиш.
Бунда ғазаби келиб турган одам ўзига ўзи: "Менинг бу одам устидан бўлган қудратимдан Аллоҳ таолонинг менинг устимдан бўлган қудрати қанчалар катта. Агар мен бунга ғазабимни ўтказсам, қиёмат куни Аллоҳ таоло менга ғазабини ўтказиши турган гап. Ундан кўра афв қилай, ўзим ҳам қиёмат куни афв қилинсам, ажаб эмас", дейди.
3. Ўзини ўзи адоват ва ўч олиш оқибатидан огоҳлантириш.
Бунда банда ноўрин ғазаб ўзи учун бу дунёда ҳеч яхшилик олиб келмаслигини эсга олади. Ғазаб фақат бефойда интиқомдан ўзга нарса эмас. У душман орттиришдан бошқага ярамайди.
4. Ғазаб чоғида ўзининг қанчалар хунук бўлиб кетишини тасаввур қилиш. Бунинг учун бошқаларнинг ғазаб ҳолатидаги суратини кўз олдига келтиришнинг ўзи кифоя. Одамлар ғазабланган кимсани қутурган ит ёки ваҳший ҳайвонга ўхшатишларини эсласин. Шу билан бирга, ғазабни ичига ютиш анбиё, авлиё, уламо ва ҳукамоларнинг сифати эканини ҳам ўйласин. Сўнгра ўша икки тарафдан бирини танлаши кераклигини ўйласин ва ўзига муносиб кўрганини танласин.
5. Ғазабни ютмасликка ва унинг талаби асосида иш кўришга чорлаётган омилга назар солиш.
Эҳтимол, шайтон унга "Ундан ниманг кам? Шалпайиб қолаверасанми? Одамлар нима дейди? Бир бопла уни!" деб васваса қилаётган бўлиши мумкин. Шунда банда ўзига ўзи: "Бу дунёнинг арзимаган обрўси деб охиратдаги обрўнинг тўкилишини ўзингга орттириб олма. Сабр қил! Шайтонга ҳай бер!" дейиши керак.
6. Одам ишлар унинг иродаси бўйича бўлаётганини ўйласин. Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқишнинг оқибати нима бўлишини хаёлига келтирсин.

👍7❤1
КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", дедилар".
Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.
Шунинг учун эркагу аёл мўмин-мусулмонлар яхши тадбир қилиб, уйқу соатларини ҳам режали қилиши, кечанинг учдан бири қолганда кўпроқ туриб, нафл намозлар ўқиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул қилади, сўралган нарсаларни беради, мағфират сўралса, гуноҳларни кечиради.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом умматининг баракасини саҳарда қилиб қўйган. Саҳар пайти барака чоғи ҳисобланади. Шунинг учун ким саҳархез бўлса, саҳарда бедор бўлса, бу вақтда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилса, умри баракали бўлади, камбағаллик ундан узоқлашади, топганига барака кириб, бой-бадавлат бўлиб юради.
Бу ҳақиқатни тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалар қўй билан итни мисол қилиб келтирадилар.
Қўй одатда битта, гоҳида иккита туғади, ит эса етти-саккизталаб туғади. Қўй ҳар куни, ҳар ерда сўйилади, лекин камайиб кетмайди, қаёққа қарасангиз, қўйлар юради.
Ит эса ҳеч кўпаймайди, мудом қувғинда бўлади.
Бунга итнинг кечаси билан ҳуриб, у ёқдан-бу ёққа югуриб, саҳарга яқин ухлаб қолиши сабаб экан.
Қўй эса шом вақтида ухлаб, саҳарлаб уйғониб олади, бедор бўлади. Уламолар бу ҳодисадан улуғ бир ҳикматни истинбот қилиб, буни сизу бизларга насиҳат тарзида айтган эканлар.

Нега ажрашишлар кўп?
Савол:
Ассалому алейкум! мен бир нарсани ойдинлаштириб ва кенгроқ тушунтриб беришингизни илтимос қиламан, жамиятга назар солсак ҳар бир оилада ота-онаниг оғли ва қизии узатганларни кўрсак бир киши ё ажрашади қизи бўса қизи келади ўгли бўса бирон сабаб билан ажрашиб кейинроқ бошқасини никоҳига олади буни жуда кўп гуфоҳи бўляпман ҳар бир оилада бундайлар бор албатта, нимага шундай ёки ОЛЛОҲ таолонинг хохишими бу ёки азалдан бу борми мен оилада охирги фарзандман ажрашганларни кўриб оила қуришга унча хохишим бўлмаяпти. Илтимос нимага? ҳар бир оилада албатта бир киши шундай?
Жавоб:
Ажрашганлар ўзларининг айблари туфайли ажрашади. Аллоҳ таоло бандаларни ажрашга мажбур қилмайди. Талоқ туфайли Аллоҳ таолонинг арши ларзага келади. Одамлар оила борасидаги диний таълимотларга амал қилмаганлари учун, яна бошқа кўплаб сабаблар туфайли ажрашадилар. Сиз ўшандай одамларга яқинга ўхшайсиз. Мен эса оиласи бузилган одамлар жуда оз деб ўйлайман. Баъзи ҳисобларга қараганда бизда оила бузилиши 15%дан сал кўпроқ экан. Сиз жуда ҳам нотўғри хулоса чиқаргансиз. Танишларингиздан баъзиларининг оиласи бузилса, оила қуришдан қочишингиз яхши эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ёлғончиликдан сақланиш ва ёлғоннинг зарарлари ҳақида одобимиз қуйидагиларга буюради:
«Ёлғон гапиришдан ўзингизни сақланг, чунки у ҳамма бузуқликларга олиб боради.
«Хоҳ чиндан, хоҳ ҳазил тариқасида ёлғон сўзлаш ҳам, бирор нарсани ваъда қилиб, уни амалга оширмаслик ҳам одобдан эмас».
«Ёлғон гувоҳлик бериш энг оғир гуноҳлардандир».
«Ота ўз боласига бирон нарса ваъда қилиб, уни бажармай куймасин».
«Гарчи фойда кўриб турсангиз ҳам, ёлғондан сақланинглар».
«Яхши инсон қўрқоқ ёки дангаса бўлиши мумкин, лекин ёлғончи ёки хиёнатчи бўлмайди».
«Инсон гапирган ҳар бир ёлғон унга гуноҳ бўлиб ёзилади, фақат урушда ҳийла учун, эр-хотинни муросага келтириш ва аразлашган икки кишини яраштириш учун ишлатилган ёлғон бундан мустасно».
Қобус бундай деган: «Ёлғонлиги аввалдан маълум гапни ҳақиқат дейишдан ҳам ортиқ ҳаёсизлик йўқ».
Ёлғончилик ҳақида Алишер Навоий бундай дейди: «Кимники сўзи ёлғон - ёлғони очилиб қолғоч, уёлғон. Ҳар ёлғонни чиндек айтувчи сўзамол - кумушга олтин қопловчи заргар... Ёлғон айтувчи ғафлатдир. Сўзнинг турлари кўпдир, ёлғондин ëмонроқ тури йўкдир... Ёлғончи ўз сўзини бир-икки бор ўтказади, кейин нима килади? Ёлғони билиниб қолгандин сўнг унга расволик етади ва сўзининг эътибори йўқолади».
"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

👍4❤1
НАМОЗНИНГ ТУРЛАРИ
Фарз намозлари - Аллоҳ таолонинг амри билан ҳар бир мусулмон зиммасида бурч ҳисобланган беш вақт намози ҳамда (мусулмонлардан баъзиларининг ўқиши билан бошқалардан соқит бўлувчи) жаноза намози.
Вожиб намозлар - ҳар куни хуфтондан сўнг ўқиладиган витр намози, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари, Байтуллоҳдаги тавоф намози.
Суннат ва нафл намозлари - беш вақт фарз намозлардан олдин ёки кейин ўқиладиган суннат намозлар, таровеҳ, истисқо, "Таҳиятул-масжид" намози, зуҳо (чошгоҳ), таҳажжуд, истихора, ҳожат сўраш намозлари, таҳорат ёки ғуслдан сўнг, сафарга чиқаётганда, ой ёки қуёш тутилганда ўқиладиган намозлар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Абдулҳамид домла ва Нурафшон шаҳар бош имом хатиби Жамолиддин домла:
"Фикр қилайлик, шукур қилайлик".
👉 @diyonatli
"Фикр қилайлик, шукур қилайлик".
👉 @diyonatli
👍3
Кўзмунчоқни тақса бўладими?
Ҳар доим бизни Аллоҳ асрашини биламан, шуни билган холда кўзмунчоқни асрайди диган ният билан емас шунчаки одамларни е`тиборини таққан одамдан кўра ўзига тортади диган ният билан тақса бўладими?
Жавоб: Бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
👉 @diyonatli
Ҳар доим бизни Аллоҳ асрашини биламан, шуни билган холда кўзмунчоқни асрайди диган ният билан емас шунчаки одамларни е`тиборини таққан одамдан кўра ўзига тортади диган ният билан тақса бўладими?
Жавоб: Бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
👉 @diyonatli
👍7❤1
ТОБУТ - ҚАБР
Қабр томон елкада кўтариб бориладиган тобутлар ақли расо кишиларга катта ибратдир. Жаноза маросимига қатнашган инсонлар эслатма ва ўгит олишлари керак. Тобут ғафлатдаги кишилар учун ҳеч қандай маъно касб этмайди, фақатгина ғам-ғуссалари ортади. Чунки ғофиллар тобутда ўзидан бошқаларни кўради. Эртами-индинми ўзи ҳам шу тобутга тушишини ўйламайди. Ёхуд бир кун ўзи ҳам шу тобутда ётишини озми-кўпми ўйласалар-да, лекин буни жуда узоқ муддатга сурадилар. Хаёл қилмайдиларки, бу тобут ичидаги ҳам шундай деб ўйларди. Лекин ҳисоб-тахмин хато бўлиб чиқди. Сўнгги кунлари шошилиб кела қолди. Ичида маййит ётган тобутни кўрган ҳар киши ўша ётган менман, деб ўйламоғи керак. Чунки ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўзи ҳам албатта унинг ичида ётади. Биз яқинда бир жаноза маросимида шундай ҳолатни кўрдик жанозага одамлар тўпланди. Кўпчилиги кулиб, сурбетларча ёқимсиз қилиқлар қилишди. Ҳали маййит қабрга қўйилмасиданоқ бутун гап-сўз унинг мероси ва уни бўлишиб оладиган ворислари тўғрисида эди. Ҳеч қайси бири ўз жанозасини ва тобутга қўйилганида атрофида қандай гап-сўз бўлишини асло ўйламас эди. Бу ғафлатнинг сабаби гуноҳлари кўплигидан қалблари ғамга ботади? Чунки биз Аллоҳни, қиёмат кунини ва келажакда бизни кутаётган таҳлика ва даҳшатларни унутганмиз. Биз мутлақ бефойда нарсалар билан вақтимизни ўтказамиз. Аллоҳдан бизни бу ғафлат уйқусидан уйғотишини сўрамаймиз. Жанозада ҳозир бўлганлар учун энг яхши ҳол ўлик учун йиғламоқдир. Агар ақллари бўлсайди, ўликка эмас, ўз ҳолларига йиғламоқдир. Иброҳим Зайёт бир ўликка эмас, ўз ҳолларига йиғламоқдир. Агар ақллари бўлсайди, ўликка эмас, ўз ҳолларига йиғлардилар. Иброҳим Зайёт бир ўликка раҳмат сўраб, дуо ўқиётган бир гуруҳни кўради. Дейдики: "Агар ўз нафсларингизга раҳмат сўраб, фотиҳа ўқисайдингиз, сиз учун хайрлироқ бўлар эди".
Тафаккур, ибратланиш, "сафар"га ҳозирланиш ва тобут олиб кетилаётганда тавозе билан юриш, ўлган киши ҳатто фосиқ бўлса ҳам, у ҳақда ёмон фикрларга бормаслик жанозада ҳозир бўлганлар одобидан ҳисобланади. Киши ўз нафси ҳақида, ўзига яраша кўринса ҳам, ёмон фикрда бўлиши керак, лекин ўлик тўғрисида асло ёмон хаёлга бормаслиги лоизм. Чунки охир-оқибат шундайки, яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам, энди билинмайди. Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: "Ё Аллоҳнинг Расули, инсонлар орасида нафсоний орзуларидан энг тез қутулиб турган балоларни унутманг, дунёвий завқ ва орзуларини ташлаб кета оладиган, мангу нарсани ўткинчисидан афзал билган ва нафсини қабр аҳлидан бири деб ҳисоблай олган киши нафсоний орзуларини тез тизгинлаб олади".
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан: "Нима учун мозорга яқин жойда яшайсиз?" - деб сўрашди. "Мозор қабрлар менинг энг яхши ва содиқ қўшниларим. Улар тилларни ёмон сўз айтишдан қайтариб, охиратни эслатади", - деб жавоб берди.
Усмон розияллоҳу анҳу йўл устида бирон қабрга дуч келганда тўхтар ва шундай йиғлардики, соқоли кўз ёшларидан жиққа ҳўл бўлиб кетарди. Бир куни ундан сабабини сўраб: "Жаннатни ҳамда жаҳаннамни эсга олган чоғингда йиғламайсан, қабр бошига келиб, ўзингни йиғидан тўхтатолмайсан?!" - дейишди. Ҳазрат Усмон бундай деди: "Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитганман. У киши айтардиларки: "Қабр охират йўлининг биринчи қўналғасидир. Агар киши қабрдаги сўроқдан омон чиқса, ундан у ёғи осон кечади. Агар у ерда сўроқдан омон чиқмаса, у ёғи машаққатли бўлади". Мужоҳид дейди: "Одамзод ўлган чоғида унга биринчи бўлиб қабр чуқури хитоб қилади: "Мен ҳашарот уясиман. Мен ёлғизлик, мен ғурбат, мен зулмат уйиман. Мен сенга ҳозирча шуларни ҳозирладим. Сен менга нима ҳозирлаб келдинг?".
"Мукошафатул қулуб" китоби.

ЯХШИ НИЯТ ҲАРОМНИ ОҚЛАЙ ОЛМАЙДИ
Ушбу "Исломнинг мадори бўлган ҳадислар" силсиласининг биринчи рисоласида ният ҳақида батафсил сўз юритилди. Унда барча амалларнинг ҳукми ниятга қараб бўлиши таъкидланди.
Аммо ўша ниятлар шариат рухсат берган ишлардагина фойда беради. Агар шариатда ҳаром қилинган амал бўлса, ҳар қанча яхши ният ҳам фойда бермайди. Ният қанча пок ва эзгу бўлса ҳам, ҳаром ҳаромлигича қолаверади.
Исломда яхши ниятга ҳаромни васила қилишга мутлақо рухсат йўқ. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Исломда бошқалар ғурур билан баҳона қиладиган "Ғоя василани оқлайди" деган шиорга заррача ҳам ўрин йўқ. Бизда яхшиликка фақат яхшилик воситасида эришилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ ораларингизда ахлоқларингизни худди ризқларингизни тақсимлагани каби тақсимлагандир. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла муҳаббат қилганига ҳам, муҳаббат қилмаганига ҳам дунёни бераверади. Динни эса фақат муҳаббат қилганигагина беради. Бас, Аллоҳ кимга динни берган бўлса, батаҳқиқ, унга муҳаббат қилибди. Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, банда қалби ва тили саломат бўлмагунча мусулмон бўлмас. Қўшниси (унинг) ёмонликларидан омон бўлмагунча, мўмин бўлмас", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Набийси! Ёмонликлари нимадир?" дейишди.
"Қўполлиги ва зулмкорлиги. Банда ҳаромдан мол касб қилса, ундан инфоқ қилса, баракаси бўлмас, садақа қилса, қабул бўлмас, ортидан қолдиргани эса албатта, дўзахга йўл озиғи бўлур. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ёмонликни ёмонлик эла ўчирмас.
Лекин ёмонликни яхшилик ила ўчирур Албатта, ифлос ифлосни маҳв этмас", дедилар".
Аҳмад ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Қачон молингнинг закотини адо қилсанг, зиммангдаги масъулиятни адо қилган бўласан. Ким ҳаромдан мол жамласа, сўнгра ундан садақа қилса, унда унинг учун ажр бўлмас ва унинг ажри зиддига бўлур".
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Шунинг учун ҳам шариатда ҳаром молдан масжид, мадраса қуриб бўлмайди, бошқа хайрия ишларини ҳам қилиб бўлмайди, деган ҳукм собит бўлган.
"Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" китобидан.

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...
1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ
Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига келдилар. Мавлоно унга катта ҳурмат кўрсатиб, ўрнидан турдилар ва тепага чиқиб ўтиришни илтимос қилдилар ва "Меҳмонни иззат билан кутиб, уни тепага ўтказиш лозим бўлганидек, Қуръон қориларини ҳам ҳудди шундай иззат билан кутиб олиб, тепага таклиф қилиш лозимдир. Ичида Қуръоннинг нури бўлган бир кўнгил жаҳаннамнинг юзини кўрмас. Бир қоғоз парчасига Қуръон ёзилган бўлса, уни оловга асло отмаслар, унга ҳурмат кўрсатиб унга Қуръон ёзилган деб айтишади. У ҳолда, қалбда Қуръони карим нури бўлган, Қуръони каримнинг гўзал сура, оятлари жо бўлса, уни қандай қилиб, жаҳаннамга отишади?" деди.
Бу яхши ҳабарни эшитган, шаҳар қорилари, аҳолиси ва бошқа юртлардан бир қанча қорилар, одамлар ташриф буюриб, Жалолиддин Румийга миннатдорчилик билдириб, унга шогирд бўлдилар.

АБУЛ ҲАСАН ҲАРАКОНИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Бу зот Эроннинг Ҳаракон деган жойида ҳижрий 352 сана, милодий 963 санада таваллуд топдилар ва ўша ерда ҳижрий 425 сана, милодий 1034 санада вафот этдилар.
У киши узун бўйли, кулча юзли, кенг пешонали, йирик кўзли ва қизғиш рангли зот эдилар.
Абул Ҳасан Ҳараконий тасаввуфда танила бошлашлари билан ҳазрати Боязид Бистомийни тушда кўриб, у зотдан иршод ва файз олганларини сўзладилар. Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу у кишининг мозорларида ўн икки йил хизмат қилдилар. Мазкур хизматдан сўнг иршодга маъзун ва тариқатни нашр қилишга маъмур бўлдилар. Ана шу муддатда Қуръони Каримни Фотиҳа сурасидан бошлаб охиригача тафсир қилиб чиқдилар. Шу билан у кишига барча зоҳир ва ботин илмларнинг эшиги кенг очилди.
Кишилар Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳудан:
"Ахлоқ недир?" деб сўрашди.
"Ишни Аллоҳ учун қилмоқдир", дедилар.
У кишининг ҳикматли сўзларидан намуналар:
- Роса қирқ йилдан бери Аллоҳ менинг қалбимга боқади ва у ерда Ўзидан бошқани кўрмайди.
- Кўнгилларнинг ойдинлиги ҳаққа майлли бўлмоқ билан, амалларнинг гўзаллиги риёдан узоқ бўлмоқ биландир.
-Неъматларнинг энг ҳалоли ўз меҳнатинг ила қўлга киритганингдир.
Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу силсила омонатини Боязид Бистомий қуддиса сирруҳудан маънавий йўл билан олганлар.
"Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобидан.

❤1👍1
Ислом нима?
– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);
– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);
– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)
– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)
– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).
– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!
Manba:arabic.uz