Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий нозил бўлган Нур тоғига зиёрат.
Устоз Абдулҳамид домла.
👉 @diyonatli
Устоз Абдулҳамид домла.
👉 @diyonatli
❤7👍6😢2
НИКОҲ
«Никоҳда бўлиш шариатга Қуръони Карим, суннати набавия ва Ислом умматининг ижмоъси орқали кирган:
1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мўмин-мусулмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган.
Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар.
Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.
3. Ислом уммати, жумҳури уламолар никоҳ зарур эканлигига доимо иттифоқ қилиб келганлар.
Турли кишиларнинг ҳолатига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турличадир.
1. Вожиб-фарз.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, ундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади.
Чунки мусулмон киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши матлубдир.
Ислом шариатида «Вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир», деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади.
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, ундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир», деган қоидаси ишга тушади.
Бировга зулм қилиш, зарар етказиш ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли бўлиши аниқ бўлганлиги учун унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, никоҳ бундай одам учун макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Кишилар орасида оммавий учрайдиган ушбу ҳолат ва унинг ҳукми оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган ҳолатдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканлигига далилдир. Ҳанафийлар «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади».
Ушбу зикр қилинган нарсалардан кейин никоҳ – оила қуриш дийнимиз тарғиб қилган ибодат эканлигини билиб олдик.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

👍3
ҲОЖИ ТЎЙИ ҚИЛИШ ШАРИАТДА БОРМИ?
Сафардан қайтганда зиёфат бериш, таом улашиш суннатда келган амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ «Саҳиҳ»да алоҳида бир боб очиб, унда қуйидаги ҳадисни келтираганлар:
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ نَحَرَ جَزُورًا أَوْ بَقَرَةً. زَادَ مُعَاذٌ: عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ مُحَارِبٍ، سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ: اشْتَرَى مِنِّي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَعِيرًا بِوَقِيَّتَيْنِ وَدِرْهَمٍ أَوْ دِرْهَمَيْنِ، فَلَمَّا قَدِمَ صِرَارًا أَمَرَ بِبَقَرَةٍ فَذُبِحَتْ فَأَكَلُوا مِنْهَا، فَلَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ أَمَرَنِي أَنْ آتِيَ الْمَسْجِدَ فَأُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ، وَوَزَنَ لِي ثَمَنَ الْبَعِيرِ.
Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида туя ёки сигир сўйдилар».
Муъоз Шуъбадан ривоят қилиб, қўшимча қилади: «Муҳориб Жобир ибн Абдуллоҳнинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан икки увқияю бир [ёки икки] дирҳамга бир туя сотиб олдилар. Сирорга* етганларида буюрдилар, бир сигир сўйилди. Ундан ейишди. Мадинага келганларида менга масжидга бориб, икки ракат намоз ўқишни буюрдилар ва менга туянинг қийматини тортиб бердилар», деганини эшитган экан».
Ўша пайтда пул бирлиги тилла ва кумуш бўлгани учун тарозида тортиб берилган. Увқия – кумуш танга бўлиб, вазни 119 граммга, қиймати эса қирқ дирҳамга тўғри келади. Дирҳам қадимги кумуш танга бўлиб, вазни 2,975 граммга тенг.
Сирор – Мадина яқинидаги, яъни у ердан уч мил (бир мил 1848 метр) узоқликдаги жой.
Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан сафардан қайтганларида одамларнинг эҳтиёжига қараб таом улашган эканлар.
Ушбу бобда имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу меҳмонлар учун қазо рўзани тарк этиб, оғиз очиқ бўлишларини ҳам келтириб ўтади. Ибн Ҳажар Асқалоний шарҳда буни очиқлаб айтадики, Ибн Умар розияллоҳу анҳу сафарда рўза тутмай, сафардан келганда зиёратчиларга таом улашиб, улар билан бирга таомланар, зиёфатлар тугагач, рамзоннинг қазо рўзасини тутиб берар эканлар.
Буларнинг барчаси сафардан эсон‑омон қайтганлик шукронасига дастурхон ёзиш, меҳмондорчилик ташкил қилиш шариатда жоиз, мустаҳаб амал эканини англатади. Бироқ, бу ҳар сафардан кейин ва ҳамма шундай зиёфат қилиши керак дегани ҳам эмас, балки шароити бемалол одам қилса, яхши бўлишини англатади.
Сафардан қайтганда бериладиган зиёфат фиқҳда «ан‑нақиъа» дейилади. Уни мусофир бериши ҳам, унинг учун бошқалар ташкиллаштириши ҳам мумкин. Ҳар иккисини ҳам ҳукми ва номи бир. Ҳаждан қайтганда зиёфат ташкил қилишнинг ҳам аслида ёмон жойи йўқ, шукрона дастурхони ҳисобланади. Динимизда таом улашиш, ижтимоий алоқларни тиклаш, силаи раҳм, ўзаро зиёратлашиш савобли амаллардан деб уқтирилади. Бунда шубҳа йўқ. Бироқ, ҳаждан қайтишга хос махсус маросим шариатда кўрсатилмаган ва сафар зиёфати ҳам суннатга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳаждан қайтганда зиёфат беришда қуйидаги мулоҳазаларни эътиборда тутиш даркор:
1. Шариатда “ҳожи тўйи қилиш керак” деган талаб йўқ, аммо сафрдан, жумладан, ҳаждан қайтганда зиёфат бериш жоиз, бироқ бунда бор борича, йўқ ҳолича иш тутиши лозим. Яъни моддий имконияти бемалол бўлган одам кишиларга таом улашса, мустаҳаб амал, аммо ўша одамга ҳам мажбурият йўқ. Моддий имконияти тор одам ўзини машаққатга қўймасин, ўртаҳол одам оилавий, қирндошларга бир маҳал таом таом улашса, шу ҳам ўша зиёфат ўрнига ўтаверади.
Эшитишимча, айрим одамлар “ҳожи тўйи” қилишни мажбурий деб билиб, уларга тоқати етмагандан ҳам ҳаж ёки умрага боришдан қочишар экан. Бу мутлақо хато ёндашув. Бу зиёфат ҳеч қачон ҳаж‑умра амалларига кирмайди, ихтиёрий бир эҳсон, холос. Аммо одамлар одатларга асир тушганидан бир ихтиёрий амални деб вожибни тарк этиб юбориши ҳам мумкин экан. Шунинг учун ҳам ушбу масаланинг моҳиятини билиб қўйиш лозим.

👍2❤1
2. Ҳаждан кейинги зиёфат енгил хайру эҳсон шаклида бўлиб, дабдабалардан, исрофдан холи бўлиши керак. Мақтаниш, фахрланиш аралашган зиёфатда савоб бўлмайди. Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилаётган киши У Зотнинг розилигини риоя қилиши, Унинг олдида хоксорликни йўқотмаслиги лозим.
Афсуски, суннатда жуда ҳам бежирим кўрсатилган тўй ва хайру эҳсонлар кўпинча суннатга амал даъвоси ортида дабдаба ва хўжакўрсин ишларга айланиб кетиб қолмоқда. Амал суннатда бўлиши билан бирга унинг адоси ҳам суннатга мувофиқ бўлиши даркор. Ана шунда давъомиз чин, амалимиз савобли бўлади.
3. Ҳаждан келганда ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил бўлади. Баъзан ҳаждан қайтган киши ўзи моддий жиҳатдан қийналиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Бундай пайтда унинг яқинлари сафардан қайтиш дастурхонини ташкил қилишлари ҳам жоиз.
4. Айрим кишилар “ҳожи тўйи” қиламан деб қарз‑қаволага ботади ёки эҳсонини оғриниб қилади. Мана шуни такаллуф, ўзини қийнаш дейилади. Бунда одатан ихлос бўлиши қийин, одамларнинг риояси устун келади. Бу эса қанча сарфу харажатнинг ажру савобсиз бўлишига олиб келади. Шу боис, даструхон ёзишни чин кўнгидан истамаган одамни атрофидагилар мажбурламасликлари керак.
5. Сафардан кейинги зиёфат ҳам аслида бир марталик ёки бир кунда ўтказиладиган тадбир. Аммо бир неча кунлаб, ҳафталаб фақат дастурхон билан овора бўлиш ҳам яхшимас, вақтни зое қилади. Мезбонларни ҳам, меҳмонларни ҳам машаққатга қўймаслик керак.
6. Баъзан ҳаждан кейинги зиёфатларни дўндириб, молу пулни шунчалар сочишади‑ки, ўша пулга бир камбағал уйининг бир тарафини битказиб, бир фақир уйланиб олиши мумкин. Яна баъзилар ана шундай катта зиёфат уюштиради‑ю, яқин қариндоши, қўшниси кунлик таомга ёки соғлиги учун ёхуд илм талабида моддий ёрдамга муҳтож бўлади, соҳиби эҳсон эса улар билан иши йўқ, хўжакўрсинга сарфлашга берилиб кетади. Баъзан пулни масжиду мактаб, мадрасаю шифоханага ишлатишдан қизғаниб, мустаҳаб садақаларга беҳисоб сарфланаётганига гувоҳ бўламиз. Буларнинг бирортаси тўғри эмас. Зеро, хайру эҳсон қилишда муҳимроғидан бошлаш керак ва ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозим. Яъни меҳмоннинг ҳаққини, муҳтожнинг ҳам ҳаққини риоя қилиш даркор.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, юртимизда айрим жойларда ҳаж ва умрадан кейинги зиёфат ва зиёратлар бироз чегарадан чиқиб кетади. Одамлар ҳожининг ҳолини ҳисобга олмай, гуруҳ‑гуруҳ бўлиб зиёратга боришади. Мезбон тараф шўрва ёки бирор суюқ овқат ҳозирлаб қўяди. Кирганки одамга таом улашаверишади, улар ҳам қорни очми‑тўқми, фарқи йўқ, берилган таом қайтамсинга овқатланишади. Одатда икки томон ҳам мана шу ишдан малолланади. Аммо одат экан деб қилаверилади. Бу ҳам такаллуф, кўпинча хўжакўрсинликка олиб борадиган ишларга айланиб кетган. Энг ёмони, баъзан ўртаҳол одамлар меҳмонларга таом улашишга уриниб, ўзини қийнаб қўяди. Шариатда эса бундай ишларда бор борича, йўқ ҳолича иш кўриши, такаллуфдан йироқ бўлиш буюрилган. Имконияти тор одам ҳеч ҳижолат тортмай, замзаму хурмо билан ёки бир пиёла чой, бир тишлам ном билан ҳам меҳмонларни кузатавериши керак. Мақсад диёдор, зиёрат ва дуо бўлсин. Шу билан бирга, зиёрат, ижтимоий алоқлар бировга малол келмайдиган, бетакаллуф, ҳожининг ҳолига муносиб бўлиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, ҳаждан қайтгач зиёфат бериш мажбурий эмас, шукрона дастурхони ёзиб, одамларга таом улашиш мустаҳаб амаллардан, бунда ҳар ким ўз ҳолидан келиб чиқиши, ўзини ҳам, бошқани ҳам машаққатга қўймаслиги лозим.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, эҳсонлари мақбул, дуоларини ижобат айласин.
Ҳасанхон Яҳё
1443 ҳижрий сана 20 зулҳаижжа
Маккаи Мукаррама

СУТДА БАЛИҚ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛДИ?
Бугун бир гапни эшитиб аввалига роса кулдим, кейин ўйланиб қолдим.
Ростдан ҳам ўйга толдирадиган мавзу аслида.
Биз томонда аҳолининг аксар қисми чорвачилик билан шуғулланади.
Сигири борлар сут сотишади, ҳар куни эрталаб "дамас" машинасида келиб сут олувчилар қишлоқ айланиб катта-катта идишларини сутга тўлдириб олиб кетишади.
Сут олувчи йигит билан сут сотувчи аёлнинг суҳбатидан бир парча келтирсам.
-- Опа ўзингиз биласиз, сизлардан оладиган сутларни доимо битта олтмиш литрлик идишга алоҳида соламан.
-- Ҳа биламан ука, чунки бешта сигиримиз бор, ҳар куни олтмиш литр сут топшираман ўзингизга.
-- Шуни айтаман-да, мана бу алоҳида белги қўйилган идишга доимо сиздан олган сутларни соламан.
-- Хўп тушундим ука, аммо нимага буни менга айтаяпсиз?
-- Кеча сиздан олиб кетган сут ичидан балиқ чиқди.
-- Ааа.... Балиқ?
-- Ҳа балиқ.
-- Балиқ қаердан кирибди идиш ичига?
-- Шуни сиздан сўрамоқчиман-да, сут ичига балиқ қаердан кирган?
-- Мен қаердан биламан?
-- Сигирни сиз соғгансиз-ку, сиз биласиз-да, сигир елинидан чиқмагандир?
-- Б.. Билмасам...-- дудуқланди опа.
Тортишув узоқ давом этибди, балким ҳали ҳам давом этаётгандир.
Ҳамма ҳайрон сут ичида балиқ қандай пайдо бўлиб қолди экан-а?
Бахтиёр Турсун

❤1
СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА
Оилали бўлатуриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб, уни хотинининг бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин.
"Кифоя" китобидан.

❤1👍1
Илоҳий озуқа
Замонамиз олимлари тиббий тадқиқотларида аниқлашларича, инсон туғилганда унинг бош миясида росгўйлик, яхшиликни севиш, хатолар ва ёмонликлардан қочиш каби гўзал хислатлар табиий “дастурланган” бўлади.
Олимлар махсус кузатув жиҳозлари орқали инсон сўзлаган пайтда унинг бош миясидаги ўзгаришларни ўрганиб, тадқиқот жараёнида тўғри сўзлаган пайтда унинг бош миясида ҳеч қандай қувват сарфланмаслигини, аксинча, ёлғон гапирганда катта куч йўқотилишини аник,лашди.
Агар инсон ёмонликларни ўйласа, яхши амал билан машғул бўлган ҳолатига қараганда, унинг бош миясида кўп миқдорда қон айланиши кузатилади. Сабаби, ёмон ўй-фикрлар ўйланса, бош мия катта куч сарфлайди. Чунки, Аллоҳ таоло бош мияни соғлом фитрат узра “дастурлаган”.
Инсон эшитган маълумотлари ва ўзи айтган сўзлари унинг бош миясига таъсир этади. Барча кашфиётлар ва ёлғонлар инсоннинг (носия)пешонаси юқорисида “ривожланади”. Қуръони Карим тиловати айнан ушбу аъзога жуда катта таъсир кўрсатади. Чунки, бу аъзо бошқарувга ва қарорларни қабул қилишга масъулдир.
Демак, хатолар, ёлғон, барча ёмон ишлар бош мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатиб, унинг табиий низомини бузади. Вақт ўтиши билан бу ҳолат руҳий ва жисмоний касалликларга олиб келади. Ҳужайраларни “озиқлантириш” ва асл ҳолига қайтариш эса Қуръони Карим тиловати ва уни тинглаш билан бўлади.
Беморга Қуръон билан қандай муолажа қилинади?
Биринчи навбатда, бемор ўзи кўпроқ Қуръони Каримни тиловат қилиши керак. Чунки, инсоннинг ўз овози танасига катта таъсирга эга эканини замонимиз олимлари тадқиқотлар орқали исботлаганлар. Яъни, инсон тана ҳужайралари бошқа кишининг овозидан кўра ўзининг овозидан кўпроқ таъсирланиб, унга жавоб қайтаради. Шу туфайли, беморнинг ўзига Қуръон тиловат қилишини тавсия этилади. Буни “ўзига дам солиш” дейилади.
Баъзан бемор Қуръон тиловат қилолмайдиган даражада оғир ҳолатда бўлиши, ўзини бошқаролмай қолиши ёки Қуръонни тўғри ўқий олмайдиган бўлиши мумкин. Бундай пайтда унга Қуръонни тўғри тиловат қиладиган, солиҳ, тақводор киши ёрдамга келади. У киши ихлос билан Аллоҳдан савоб умидида, “оятлар баракотидан бемор шифо топади” деган ниятда тиловат қилади. У Қуръон оятларини овозини баланд ҳам жуда паст ҳам қилмасдан бемор эшитадиган даражада ўқийди.
Қуръон билан муолажа қилиш учун махсус вақт ёки махсус ҳолат яъни, бемор тик туриши, ўтирган ёки ётган бўлиши белгиланмаган. Лекин бемор тонгда уйқудан уйғонгач ёки тунда ётиш олдидан шифо оятларини етти марта такрорлаб ўзига дам солиши афзалроқдир. Чунки, Набий алайҳиссалом шифо оятлари ва дуоларни етти марта такрорлар эдилар.
Бемор муолажа мукаммал бўлиши учун иложи борича, ҳар куни бир неча соат ажратиб Қуръони Каримнинг ҳаммасини тинглашга ҳаракат қилиши керак. Тинглаётган оятларини тадаббур билан маъноларини тушунишга ҳаракат қилиши муолажа самарасини янада оширади.
Ҳар қандай касалликларга тўғри муолажа қилинса Аллоҳ таоло шифосини ато этади. Даволаниш услублари турлича. Киши даволанишда табобатдан, замонавий медицинадан фойдаланиш билан бир қаторда Қуръони Карим билан шифо излаши керак. Аслида шифо ўз овозимизда, тиловатимиздадир. Қанчалик ихлос, муҳаббат билан кўп Қуръон тиловат қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло шунча кўп маънавий ва жисмоний касалликларимизга шифо беради.
Демак, ҳар бир лаҳзада Қуръон тиловати билан машғул бўлиб, Яратганга илтижо қилишимиз, Каломига муҳаббатли бўлишимиз даркор.
“Аълиж нафсака бил Қуръан” китобидан олинди
Муҳаммад Зариф Дадамирзаев

ОЛТИ НАСИҲАТ
Улуғлар айтибдиларки, агар бирор киши сенинг олдингга келиб: "Фалон киши сенинг ҳаққингда ундоқ деди, мундоқ деди", - деб айтса, сен учун олти нарса вожиб. Биринчидан, уни ростгўйлар қаторига қўшмагайсан. Иккинчидан, уни чақимчиликдан қайтаргайсан. Учинчидан, уни душман қаторида ҳисоблагайсан. Тўртинчидан, чақимчининг сўзига кириб, бир мусулмонга нисбатан бадгумон бўлмагайсан. Бешинчидан, унинг сўзига эътибор бермагайсан ва сўзини хушламагайсан. Олтинчидан, унинг айтганига ишониб иш қилмагайсан. Умуман, чақимчини ўзингга яқин йўлатмагайсан ва уни душман билиб, сўзига қулоқ тутмагайсан.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

НАМОЗНИНГ ХОСИЯТИ.
Бир кишининг қадрдон қуролдош дўсти жангдан қайтгач, унинг олдига келиб, борар жойи йўқлигини айтибди ва унинг уйида вақтинча яшаб туришликка рухсат сўрабди. У киши рози бўлибди. Бирга яшай бошлашибди. Уйидан дўстига жой берган кишининг ёш хотини бор экан. Бир куни шайтон йўлдан уриб, дўстининг уйида яшаётган йигит ёш хотинга гап отибди. Бундан ранжиган хотин эрига дўсти устидан шикоят қилибди. Эри бироз ўйланиб турибдида, хотинига:
-Майли хотин, хафа бўлма, нобакор дўстим менга ҳиёнат қилиш йўлига ўтибди. Лекин биз ақл билан иш юритайлик. Бир гумроҳ бандани ибодатга кириб қолишига сабабчи бўлайлик. Сендан илтимос, у яна тегажонлик қилса, унга: "Мен бенамоз, бетаҳорат одамлар билан мулоқотда бўлмайман. Шунинг учун бир шарти бор. Агар сиз қирқ кун намоз ўқисангиз, сўнг талабингизга рози бўламан", деб шарт қўйгин.
Эртасига бояги киши яна шилқимлик қилиб, аёлга тегиша бошлаган экан, хотин эри айтганидек қилиб унга шарт қўйибди. У уиши рози бўлиб, шу кундан эътиборан намоз ўқий бошлабди. Шарт муддати тугабди. Аёл ўша кишига бундан қирқ кун илгари қилган шартини эслатибди. Шунда қирқ кун бетўҳтов намоз ўқиб, Аллоҳни таниган, ибодат йўлига кирган йигит, ҳижолатдан қизариб, «Масжидга чиқиб шом намозини ажо этиб келаман», деган баҳона билан уйдан чиқиб кетганича, қайтиб келмаган экан.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

👍9❤1
Forwarded from MULLO ABDULLATIF DOMLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PIRGA QO‘L BERISH VOJIBMI?
You Tube orqali ko'rish👇
https://youtu.be/6ZgKLWCly5c
Kanalga ulanish uchun linkni bosing👇
MULLO ABDULLATIF DOMLA
You Tube orqali ko'rish👇
https://youtu.be/6ZgKLWCly5c
Kanalga ulanish uchun linkni bosing👇
MULLO ABDULLATIF DOMLA
❤1👍1
ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ
Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди. Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар. Ижозатингиз ила баъзиларини эслаб ўтсак.
1. Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
2. Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
3. Қуръон қориси бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
4. Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
5. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
6. Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
7. Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.
8. Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
9. Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
10. Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади.
11. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.
12. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
13. Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
14. Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.
15. Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.
16. Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.
17. Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
18. Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
19. Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
20. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.
"Руҳий тарбия" китобидан.

МИСВОК
Ислом - поклик, озодалик динидир. Шунинг учун мусулмонлари ҳар бир ибодатга киришишдан олдин тозаланишга, ғусл, таҳорат қилиб, покланишга буюради. Динимиз талабига кўра, инсон ўнта фитрий (хос инсоний) одобларга риоя қилиши керак. Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда келтирилишича, булар - мўйлабни қисқартириш, соқол қўйиш, тишларни мисвок билан тозалаш, бурунни сув билан чайиш, тирноқни олиш, бўғимларни ювиш, қўлтиқ тукларини юлиш, киндик ости мўйларини тозалаш, сув билан тозаланиш (истинжо), оғизни сув билан ювишдир.
Ислом динида айниқса оғиз ва тишларни махсус тиш тозалаш воситаси - арок дарахтидан ясалган мисвок билан тозалашга алоҳида эътибор берилган. Ҳатто Ғарб олимларининг эътирофича, инсоният тарихида кишиларни оғиз ва тишларини тозалаб юришга биринчи бўлиб даъват қилган киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Уламоларимиз "Таҳорат олган одамнинг мисвок қилиши суннати муаккада (таъкидланган суннат)", дейишган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ўнлаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш(оғиз ва тиш тозалаш)га буюрган бўлар эдим", дедилар".
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Жобир ибн Абдуллоҳрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мисвок билан ўқилган икки ракъат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир", дедилар".
Имом Аҳмад ва Дорақутний ривоят қилишган.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

ИБРАТЛИК МУЛОҚОТ
Ривоят қилишларича, бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Исҳо! Мен кўп гуноҳ ишларим билан ўз жонимга зулм қилган одамман. Менга шундай бир маслаҳат беринг-ки, у нафсимни гуноҳлардан тийиб, қалбимга нажот берсин", - деди.
Иброҳим ибн Адҳам: "Беш нарсани маслаҳат бераман, агар шунга қодир бўлсанг, маъсият сенга зарар бермайди ва лаззатлар кетидан эргашиб ҳалок бўлмайсан",- деди. "Айтинг", деди бояги киши. Шунда Иброҳим ибн Адҳам ва у киши ўртасида қуйидаги ибратли суҳбат бўлиб ўтди.
— Биринчиси, Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳ қиладиган бўлсанг, Унинг неъматларидан емагин".
— Унда қаердан ейман. Ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг неъмати-ку?",
— Аллоҳ берган ризқдан еб, унга гуноҳ қиласанми?
— Иккинчисини айтинг.
— Агар Аллоҳга гуноҳ қиладиган бўлсанг, унинг шаҳарларида яшамагин!
— Бу биринчисидан ҳам қийинроқ экан. Машриқу мағриб оралиғидаги шаҳарларнинг ҳаммаси Аллоҳники бўлса, мен қаерда яшайман?!
— Аллоҳ берган ризқдан есанг, Унинг шаҳарларида яшасанг ва Унга гуноҳ қилсанг!?
— Учинчисини айтинг.
— Аллоҳ берган ризқни еб, Унинг шаҳарларида яшаб туриб ҳам гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ кўрмайдиган жойни топиб, ана шу ерда гуноҳ қилавер.
— Эй Иброҳим! Аллоҳ таолодан беркиниб бўладими? У ҳамма нарсани, ҳатто қалбдаги нарсаларни ҳам билиб тургувчи-ку!
— Аллоҳ берган ризқдан еб, Унинг шаҳарларида яшаб ва сени кўриб, нима деяётганингни эшитиб туришини билсанг ҳам гуноҳ қиласанми?
— Тўртингчисини айтинг.
— Ўлим фариштаси жонингни олгани келганида, унга: "Мен Аллоҳга тавба қилиб олгунимча жонимни олмай тур", деб айтгин.
— Қабул қилмайди.
— Эй инсон тавба қилишинг учун ўлимни ўзингдан даф қилишга қодир бўлмасанг, қазо вақти кечиктирилмаслигини ҳам билсанг. Унда нимадан умид қилаяпсан?!
— Бешинчисини айтинг.
— Қиёмат куни дўзах забониялари сени дўзахга олиб кетиш учун келсалар, улар билан бормагин!
—Бормайман, деганимга қарашармиди, бари-бир олиб кетишади.
—Шундай экан унда қандай нажотни умид қилаяпсан?!
—Эй Иброҳим! Етарли! Мен Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қиламан.
Шундан сўнг бу киши гуноҳларни тарк этиб, вафотига қадар солиҳ амалларда бардавом бўлибди.
Манбалар асосида МУҲАММАД Баҳодир тайёрлади

👍5❤1👏1