1-бинонинг масжидида хуфтон намозида Тошкент вилоят домлалари иштирокида ҳожиларнинг одоби ва шукроналик ҳақида Маликов Абдулҳамид домла суҳбат қилиб бердилар.
👉 @diyonatli
👉 @diyonatli
👍4
СОЛИҲ ДЎСТ
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!

❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий нозил бўлган Нур тоғига зиёрат.
Устоз Абдулҳамид домла.
👉 @diyonatli
Устоз Абдулҳамид домла.
👉 @diyonatli
❤7👍6😢2
НИКОҲ
«Никоҳда бўлиш шариатга Қуръони Карим, суннати набавия ва Ислом умматининг ижмоъси орқали кирган:
1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мўмин-мусулмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган.
Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар.
Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.
3. Ислом уммати, жумҳури уламолар никоҳ зарур эканлигига доимо иттифоқ қилиб келганлар.
Турли кишиларнинг ҳолатига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турличадир.
1. Вожиб-фарз.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, ундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади.
Чунки мусулмон киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши матлубдир.
Ислом шариатида «Вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир», деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади.
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, ундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир», деган қоидаси ишга тушади.
Бировга зулм қилиш, зарар етказиш ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли бўлиши аниқ бўлганлиги учун унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, никоҳ бундай одам учун макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Кишилар орасида оммавий учрайдиган ушбу ҳолат ва унинг ҳукми оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган ҳолатдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканлигига далилдир. Ҳанафийлар «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади».
Ушбу зикр қилинган нарсалардан кейин никоҳ – оила қуриш дийнимиз тарғиб қилган ибодат эканлигини билиб олдик.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

👍3
ҲОЖИ ТЎЙИ ҚИЛИШ ШАРИАТДА БОРМИ?
Сафардан қайтганда зиёфат бериш, таом улашиш суннатда келган амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ «Саҳиҳ»да алоҳида бир боб очиб, унда қуйидаги ҳадисни келтираганлар:
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ نَحَرَ جَزُورًا أَوْ بَقَرَةً. زَادَ مُعَاذٌ: عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ مُحَارِبٍ، سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ: اشْتَرَى مِنِّي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَعِيرًا بِوَقِيَّتَيْنِ وَدِرْهَمٍ أَوْ دِرْهَمَيْنِ، فَلَمَّا قَدِمَ صِرَارًا أَمَرَ بِبَقَرَةٍ فَذُبِحَتْ فَأَكَلُوا مِنْهَا، فَلَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ أَمَرَنِي أَنْ آتِيَ الْمَسْجِدَ فَأُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ، وَوَزَنَ لِي ثَمَنَ الْبَعِيرِ.
Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида туя ёки сигир сўйдилар».
Муъоз Шуъбадан ривоят қилиб, қўшимча қилади: «Муҳориб Жобир ибн Абдуллоҳнинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан икки увқияю бир [ёки икки] дирҳамга бир туя сотиб олдилар. Сирорга* етганларида буюрдилар, бир сигир сўйилди. Ундан ейишди. Мадинага келганларида менга масжидга бориб, икки ракат намоз ўқишни буюрдилар ва менга туянинг қийматини тортиб бердилар», деганини эшитган экан».
Ўша пайтда пул бирлиги тилла ва кумуш бўлгани учун тарозида тортиб берилган. Увқия – кумуш танга бўлиб, вазни 119 граммга, қиймати эса қирқ дирҳамга тўғри келади. Дирҳам қадимги кумуш танга бўлиб, вазни 2,975 граммга тенг.
Сирор – Мадина яқинидаги, яъни у ердан уч мил (бир мил 1848 метр) узоқликдаги жой.
Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан сафардан қайтганларида одамларнинг эҳтиёжига қараб таом улашган эканлар.
Ушбу бобда имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу меҳмонлар учун қазо рўзани тарк этиб, оғиз очиқ бўлишларини ҳам келтириб ўтади. Ибн Ҳажар Асқалоний шарҳда буни очиқлаб айтадики, Ибн Умар розияллоҳу анҳу сафарда рўза тутмай, сафардан келганда зиёратчиларга таом улашиб, улар билан бирга таомланар, зиёфатлар тугагач, рамзоннинг қазо рўзасини тутиб берар эканлар.
Буларнинг барчаси сафардан эсон‑омон қайтганлик шукронасига дастурхон ёзиш, меҳмондорчилик ташкил қилиш шариатда жоиз, мустаҳаб амал эканини англатади. Бироқ, бу ҳар сафардан кейин ва ҳамма шундай зиёфат қилиши керак дегани ҳам эмас, балки шароити бемалол одам қилса, яхши бўлишини англатади.
Сафардан қайтганда бериладиган зиёфат фиқҳда «ан‑нақиъа» дейилади. Уни мусофир бериши ҳам, унинг учун бошқалар ташкиллаштириши ҳам мумкин. Ҳар иккисини ҳам ҳукми ва номи бир. Ҳаждан қайтганда зиёфат ташкил қилишнинг ҳам аслида ёмон жойи йўқ, шукрона дастурхони ҳисобланади. Динимизда таом улашиш, ижтимоий алоқларни тиклаш, силаи раҳм, ўзаро зиёратлашиш савобли амаллардан деб уқтирилади. Бунда шубҳа йўқ. Бироқ, ҳаждан қайтишга хос махсус маросим шариатда кўрсатилмаган ва сафар зиёфати ҳам суннатга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳаждан қайтганда зиёфат беришда қуйидаги мулоҳазаларни эътиборда тутиш даркор:
1. Шариатда “ҳожи тўйи қилиш керак” деган талаб йўқ, аммо сафрдан, жумладан, ҳаждан қайтганда зиёфат бериш жоиз, бироқ бунда бор борича, йўқ ҳолича иш тутиши лозим. Яъни моддий имконияти бемалол бўлган одам кишиларга таом улашса, мустаҳаб амал, аммо ўша одамга ҳам мажбурият йўқ. Моддий имконияти тор одам ўзини машаққатга қўймасин, ўртаҳол одам оилавий, қирндошларга бир маҳал таом таом улашса, шу ҳам ўша зиёфат ўрнига ўтаверади.
Эшитишимча, айрим одамлар “ҳожи тўйи” қилишни мажбурий деб билиб, уларга тоқати етмагандан ҳам ҳаж ёки умрага боришдан қочишар экан. Бу мутлақо хато ёндашув. Бу зиёфат ҳеч қачон ҳаж‑умра амалларига кирмайди, ихтиёрий бир эҳсон, холос. Аммо одамлар одатларга асир тушганидан бир ихтиёрий амални деб вожибни тарк этиб юбориши ҳам мумкин экан. Шунинг учун ҳам ушбу масаланинг моҳиятини билиб қўйиш лозим.

👍2❤1
2. Ҳаждан кейинги зиёфат енгил хайру эҳсон шаклида бўлиб, дабдабалардан, исрофдан холи бўлиши керак. Мақтаниш, фахрланиш аралашган зиёфатда савоб бўлмайди. Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилаётган киши У Зотнинг розилигини риоя қилиши, Унинг олдида хоксорликни йўқотмаслиги лозим.
Афсуски, суннатда жуда ҳам бежирим кўрсатилган тўй ва хайру эҳсонлар кўпинча суннатга амал даъвоси ортида дабдаба ва хўжакўрсин ишларга айланиб кетиб қолмоқда. Амал суннатда бўлиши билан бирга унинг адоси ҳам суннатга мувофиқ бўлиши даркор. Ана шунда давъомиз чин, амалимиз савобли бўлади.
3. Ҳаждан келганда ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил бўлади. Баъзан ҳаждан қайтган киши ўзи моддий жиҳатдан қийналиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Бундай пайтда унинг яқинлари сафардан қайтиш дастурхонини ташкил қилишлари ҳам жоиз.
4. Айрим кишилар “ҳожи тўйи” қиламан деб қарз‑қаволага ботади ёки эҳсонини оғриниб қилади. Мана шуни такаллуф, ўзини қийнаш дейилади. Бунда одатан ихлос бўлиши қийин, одамларнинг риояси устун келади. Бу эса қанча сарфу харажатнинг ажру савобсиз бўлишига олиб келади. Шу боис, даструхон ёзишни чин кўнгидан истамаган одамни атрофидагилар мажбурламасликлари керак.
5. Сафардан кейинги зиёфат ҳам аслида бир марталик ёки бир кунда ўтказиладиган тадбир. Аммо бир неча кунлаб, ҳафталаб фақат дастурхон билан овора бўлиш ҳам яхшимас, вақтни зое қилади. Мезбонларни ҳам, меҳмонларни ҳам машаққатга қўймаслик керак.
6. Баъзан ҳаждан кейинги зиёфатларни дўндириб, молу пулни шунчалар сочишади‑ки, ўша пулга бир камбағал уйининг бир тарафини битказиб, бир фақир уйланиб олиши мумкин. Яна баъзилар ана шундай катта зиёфат уюштиради‑ю, яқин қариндоши, қўшниси кунлик таомга ёки соғлиги учун ёхуд илм талабида моддий ёрдамга муҳтож бўлади, соҳиби эҳсон эса улар билан иши йўқ, хўжакўрсинга сарфлашга берилиб кетади. Баъзан пулни масжиду мактаб, мадрасаю шифоханага ишлатишдан қизғаниб, мустаҳаб садақаларга беҳисоб сарфланаётганига гувоҳ бўламиз. Буларнинг бирортаси тўғри эмас. Зеро, хайру эҳсон қилишда муҳимроғидан бошлаш керак ва ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозим. Яъни меҳмоннинг ҳаққини, муҳтожнинг ҳам ҳаққини риоя қилиш даркор.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, юртимизда айрим жойларда ҳаж ва умрадан кейинги зиёфат ва зиёратлар бироз чегарадан чиқиб кетади. Одамлар ҳожининг ҳолини ҳисобга олмай, гуруҳ‑гуруҳ бўлиб зиёратга боришади. Мезбон тараф шўрва ёки бирор суюқ овқат ҳозирлаб қўяди. Кирганки одамга таом улашаверишади, улар ҳам қорни очми‑тўқми, фарқи йўқ, берилган таом қайтамсинга овқатланишади. Одатда икки томон ҳам мана шу ишдан малолланади. Аммо одат экан деб қилаверилади. Бу ҳам такаллуф, кўпинча хўжакўрсинликка олиб борадиган ишларга айланиб кетган. Энг ёмони, баъзан ўртаҳол одамлар меҳмонларга таом улашишга уриниб, ўзини қийнаб қўяди. Шариатда эса бундай ишларда бор борича, йўқ ҳолича иш кўриши, такаллуфдан йироқ бўлиш буюрилган. Имконияти тор одам ҳеч ҳижолат тортмай, замзаму хурмо билан ёки бир пиёла чой, бир тишлам ном билан ҳам меҳмонларни кузатавериши керак. Мақсад диёдор, зиёрат ва дуо бўлсин. Шу билан бирга, зиёрат, ижтимоий алоқлар бировга малол келмайдиган, бетакаллуф, ҳожининг ҳолига муносиб бўлиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, ҳаждан қайтгач зиёфат бериш мажбурий эмас, шукрона дастурхони ёзиб, одамларга таом улашиш мустаҳаб амаллардан, бунда ҳар ким ўз ҳолидан келиб чиқиши, ўзини ҳам, бошқани ҳам машаққатга қўймаслиги лозим.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, эҳсонлари мақбул, дуоларини ижобат айласин.
Ҳасанхон Яҳё
1443 ҳижрий сана 20 зулҳаижжа
Маккаи Мукаррама

СУТДА БАЛИҚ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛДИ?
Бугун бир гапни эшитиб аввалига роса кулдим, кейин ўйланиб қолдим.
Ростдан ҳам ўйга толдирадиган мавзу аслида.
Биз томонда аҳолининг аксар қисми чорвачилик билан шуғулланади.
Сигири борлар сут сотишади, ҳар куни эрталаб "дамас" машинасида келиб сут олувчилар қишлоқ айланиб катта-катта идишларини сутга тўлдириб олиб кетишади.
Сут олувчи йигит билан сут сотувчи аёлнинг суҳбатидан бир парча келтирсам.
-- Опа ўзингиз биласиз, сизлардан оладиган сутларни доимо битта олтмиш литрлик идишга алоҳида соламан.
-- Ҳа биламан ука, чунки бешта сигиримиз бор, ҳар куни олтмиш литр сут топшираман ўзингизга.
-- Шуни айтаман-да, мана бу алоҳида белги қўйилган идишга доимо сиздан олган сутларни соламан.
-- Хўп тушундим ука, аммо нимага буни менга айтаяпсиз?
-- Кеча сиздан олиб кетган сут ичидан балиқ чиқди.
-- Ааа.... Балиқ?
-- Ҳа балиқ.
-- Балиқ қаердан кирибди идиш ичига?
-- Шуни сиздан сўрамоқчиман-да, сут ичига балиқ қаердан кирган?
-- Мен қаердан биламан?
-- Сигирни сиз соғгансиз-ку, сиз биласиз-да, сигир елинидан чиқмагандир?
-- Б.. Билмасам...-- дудуқланди опа.
Тортишув узоқ давом этибди, балким ҳали ҳам давом этаётгандир.
Ҳамма ҳайрон сут ичида балиқ қандай пайдо бўлиб қолди экан-а?
Бахтиёр Турсун

❤1
СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА
Оилали бўлатуриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб, уни хотинининг бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин.
"Кифоя" китобидан.