Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТАВБАСИГА ТАЯНДИ

Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
- Йўл бўлсин? - деб сўрабди.
- Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, - деб жавоб берибди у.
- Иншааллоҳ, дегин! - дебди ҳалиги одам.
- Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншааллоҳ, дерканман? - дебди содда одам.
Ҳаридор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганда яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
- Қаердан келяпсан? - деса, у:
- Иншааллоҳ, бозордан келяпман, иншааллоҳ, пулимни ўғирлатдим, иншааллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! - дебди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ТУРЛИ МАСАЛАЛАР

- Бўлиб тўлаш учун олинган узоқ муддатли қарз закотда эътиборга олинмайди. Бундай қарзи бор одам фақат ўша йилга тўланадиган ҳиссанигина нисобга қўшмайди.
- Рибодан тушган фойдани камбағалларга, Қуръон чоп қилиш ва масжид қуришдан бошқа оммавий хайрия ишларига сарфласа бўлади.
Ўша фойда қўлида бўлган шахс уни ўз зиммасида бўлган Аллоҳнинг ҳақи, якка шахсларнинг ҳақи ёки солиқларга ўхшаш давлатнинг ҳақига тўлаши мумкин эмас.
Энг яхшиси, очлик, турли офатлар етганда зарурат юзасидан сарфлаш керак. Мана шу ҳукм барча ҳаром молларга, тижоратдан ёки бошқа тарафдан тушган бўлса ҳам, тегишлидир.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 157-бет.)
- Бировнинг молини унинг рухсатисиз ишлатиб, фойда топса, молнинг эгаси билан уни ишлатган одам фойдани тақсимлаб оладилар.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 194-бет.)
- Аёл киши тиб мутахассислари билан маслаҳат қилиб, ҳозир ҳам, кейин ҳам зарари бўлмаслигини аниқ билгандан кейин рўзани вақтида тутиш учун ҳайзни кечга сурадиган дорини истеъмол қилса, жоиз. Ўша дори туфайли қон келмай турса, аёл киши пок ҳолда бўлади ва унга пок ҳолдаги аёллар адо этадиган ибодатларини адо этиш жоиз бўлади.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз, 79-бет.)
- Тижорат ва саноатдаги молларнинг закотини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
Аввал нақд пуллар ҳисобланади. Кейин мижозлардан келиши аниқ бўлган ҳақлар, агар келишилган вақтга ҳали бор бўлса ҳам, ҳисобланади. Сўнгра сотишга ва ишлаб чиқариб сотишга тайёрлаб қўйилган мулклар ҳисоб қилинади.
Шу билан бирга, зиммадаги қарзлар, ишчиларга бериладиган маош ҳамда мукофот пулларига ўхшаш харажатлар чиқариб ташланади.
Савдо ва саноат молларининг закот бераётган пайтдаги бозор нархидаги қиймати олинади.
("Мажмуату Фатовия шаръийя". 5-жуз. 83-бет.)
- Рамазон ойида узрсиз равишда рўза тутмай юрган мусулмонга таом сотиш жоиз эмас. Мусулмонмас кишиларга сотса, жоиз.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз. 193-бет)

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 19 июл куни соат 20:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1-бинонинг масжидида хуфтон намозида Тошкент вилоят домлалари иштирокида ҳожиларнинг одоби ва шукроналик ҳақида Маликов Абдулҳамид домла суҳбат қилиб бердилар.

👉 @diyonatli
👍4
СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!

👉 @diyonatli
❤1👍1
Forwarded from Fitrat.uz
Тошкент вилоятидан муборак ҳаж зиёратига кетган ҳожиларнинг навбатдаги гуруҳлари юртимизга етиб келишди.

@fitratuz
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий нозил бўлган Нур тоғига зиёрат.
Устоз Абдулҳамид домла.

👉 @diyonatli
❤7👍6😢2
НИКОҲ

«Никоҳда бўлиш шариатга Қуръони Карим, суннати набавия ва Ислом умматининг ижмоъси орқали кирган: 
1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мўмин-мусулмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган. 
Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар. 
Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.
3. Ислом уммати, жумҳури уламолар никоҳ зарур эканлигига доимо иттифоқ қилиб келганлар.
Турли кишиларнинг ҳолатига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турличадир.
1. Вожиб-фарз.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, ундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади. 
Чунки мусулмон киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши матлубдир. 
Ислом шариатида «Вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир», деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади. 
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, ундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади. 
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир», деган қоидаси ишга тушади. 
Бировга зулм қилиш, зарар етказиш ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли бўлиши аниқ бўлганлиги учун унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, никоҳ бундай одам учун макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Кишилар орасида оммавий учрайдиган ушбу ҳолат ва унинг ҳукми оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган ҳолатдир. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканлигига далилдир. Ҳанафийлар «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади».
Ушбу зикр қилинган нарсалардан кейин никоҳ – оила қуриш дийнимиз тарғиб қилган ибодат эканлигини билиб олдик. 

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3