Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:

— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:

— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради.

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:

— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Дарҳақиқат ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда?

Борингизга шукур яхшилар...
​​Ўзини телба кўрсатган оқил

Бир кимсанинг

«Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим», деб сўраётганини эшитган бир киши унга:

«Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка солиб юрган бир киши бор. Таёқни от қилиб минади, болалар билан ўйнайди. Энг оқил одам шу. У телба қиёфасига кирган олим бир кишидир», деди. Бу гапни эшиттан ҳалиги киши ўша шаҳарга кетди. Сўрай сўрай «Телба» ни топди:

— Эй «от» минган одам. Бир дақиқага «от»ингни бу ёққа ҳайда, деб чақирди. Телба югуриб келди:

— Тезроқ гапир «От»им жуда асов, тепади

— Уйланмоқчи эдим. Қандай қизни танлаганим маъқул? Телба бундай деди:

— Дунёда уч хил аёл бор. Бири дард, иккинчиси меҳнат, учинчиси зийнат Биринчиси сенга асло ёр бўлмас. Иккинчисининг ярми сеники, ярми сендан айри қолади. Учинчиси эса сенга вафоли бўлади.

— Тўхта, шошма, Худо хайрингни берсин! Шуни яхшилаб тушунтир! Бу уч турли аёллар кимлар?

Телба «от»ининг «жилови»ни тортиб, бундай жавоб берди:

— Биринчиси, болали бева хотиндир. Эътиборини биринчи эридан бўлмиш фарзандига қаратади.Хаёлида боласи билан эри бўлади. Иккинчиси боласиз бева хотин. Ярми сеники, ярми олдинги эриникидир. Учинчиси бокира қиз. У тамомила сенга мулк бўлади.

Телба буларни айтгандан кейин «от»ини ниқтаб болалар орасига кетаётган эди. Ҳалиги одам уни тўхтатиб:Эй улуғ инсон! Яна бир саволим бор. Жавоб бер, сўнгра кетасан, деди.

— Нима дейсан? Вақтим зиқ. Болалар билан ўйинга кечикяпман.

— Бу қадар ақл фаросат эгаси экансан. Нега ўзингни телбаликка солиб юрибсан?

Қари олим шундай жавоб берди:

— Ҳоким мени шаҳарга қози қилишга қарор берди. Рад этдим, қабул қилмадилар. Сендан оқилроғини тополмаймиз дедилар. Шунинг учун ўзимни телба, девона кўрсатяпман. Қозилиқдан кўра телба бўлиш афзалроқдир
​​"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.

Саҳобаларни кимлигига қизиқябсизми?

Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.

• Сиз дунё ҳаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират ҳаётини шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз молингизни қанчалар маҳкам тутсангиз, улар тавҳидни шунчалар маҳкам тутган инсонлардир.

• Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллоҳнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.

• Сиз қилган оз амалингизга ҳотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.

• Сиз Аллоҳдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.

• Сиз ёш, муаммосиз, ва ҳуснли аёлни никоҳлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никоҳлашга уринган инсонлардир.

• Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар ҳеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.

• Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳнинг йўлида минг маротаба ўлишга ҳам шай бўлган инсонлардир.

• Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.

• Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.

• Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, саҳобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.

• Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни маҳкам тутган инсонлардир.

•Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч ҳолида хурмони баҳам кўрган инсонлардир.

•Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.

•Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни саҳарга улаган инсонлардир.

•Сиз Аллоҳга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳни ҳузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.

•Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллоҳ эслатиш билан ўтказган инсонлардир.

•Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллоҳга кучли таваккул қилган инсонлардир.

•Сиз аёлингизни ота-онангиздан ҳам кўпроқ севсангиз, улар Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад (صلى الله عليه وسلم)ни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.

• Сиз гуноҳларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гуноҳидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...

Саҳобаларни кимлигини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?


©@odamlar_orasida_dastur
Муззаммил сураси
<unknown>
🎙Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Муззамил сураси
Агар мияси бўлса

Арслон ўрмонда фил билан олишиб чарчади. Сўнг тулкини ёнига чақириб:

— Ҳолдан тойдим. Овга ярамайман. Бор, менга бир эшак овлаб келтир. Биргаликда еймиз, деди.

— Амрингиз бош устига, султоним. Турли ҳийлалар билан сизга ҳатто тириклайин келтираман, дея бир қояга томон югурди. Қарасаки, ўтлоқда эгасиз озғин бир эшак юрибди. Ёнига яқинлашиб, қуюқ салом берди. ва уни аврай бошлади:

— Бу қуп-қуруқ текислиқда ёлғиз ўзинг нима қилаяпсан, эй дўстим?

— Шу ҳолимга шукр қиламан. Ризқни Аллоҳ беради. Шикоятим йўқ, куним ўтиб турибди. Жон берган Аллоҳ, озуқа ҳам беряпти.

— Эй жаноб! Сенинг бу таваккалинг жуда кам одамда топилади. Жуда кам бўлган нарса эса йўқ ҳукмидадир. Бу йўқлик атрофида тентираб юриш аҳмоқлик саналади.

Бу сўзларни эшитган эшак такрор жавоб берди:

Гапинг тўғри эмас. Шуни билки, бутун ёмонликлар очкўзликдан келар. Қаноатдан ҳеч ким ўлмаган, ҳирсдан эса ҳеч ким султон бўлмаган. Тулки эшакнинг сўзини бўлиб:

Аллоҳ инсонларга ўзларини ўзлари ҳалок этмасликка буюради. Шу қуруқ қояликдан иборат чўлда сабр килмоқ аҳмоқлиқдир. Кел, ўтлоққа кўчгин. Билсанг, у ерда қанча ўт-ўланлар, оқар сувлар бор, деди.

Тулки турли сўзлар билан эшакни авраганча етаклаб, тўғри арслоннинг уйига судради. Арслон эшакни кўрар кўрмас ўкира бошлади. Буни эшитган эшак жон ҳолатда ортга қочди. Тулки унга етиб олиб:

Ҳой содда ва гўл махлуқ! Нега қочаяпсан. эшитилган товуш, сенинг ваҳиманг, ҳаёлингдир. Эндигина майсазорга келгандикку. Сен эса қўрқдинг, қочдинг, деди.

Тулки яна минг бир ёлгон билан эшакни ўзига эргаштирди. Арслоннинг уйига олиб борди. Арслон эшакни ғажиб, қорнини тўйдирди. Сўнгра арслон сув ичиш учун ғордан чиқди. Тулки арслоннинг йўқлигидан фойдаланиб, эшакнинг мияси ва ўпкасини еди.

Арслон қайтгач, тулкидан сўради:

Бунинг мияси қани?

— Эй, султоним! Агар эшакнинг мияси бўлса, ўша даҳшатли ўкирикни эшитгандан кейин яна бу ерга, сенинг остонангга келармиди?
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Бир киши аёлига талоқсан дебди. Энди афсусланиб келяпти. Талоқ, деса никоҳи бузиладими, биттаси оддий талоқ бўлса, яшаб юраверади, деди. Шу тўғрими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
​​ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ

Қадим замонда бир ўсмир йигит отасига келиб шундай деди:
- Отажон, сиз доим, менинг ҳақиқий дўстларим бор, деб айтар эдингиз-ку, энди менда ҳам анча мунча дўстларим бор.
Отаси:
- Машааллоҳ! Шундайми? Сенга улар қанчалик дўст? - деди.
Ўғил:
- Жонларини фидо қиладилар, - деди ғурурланиб. -- Мени шунчалик яхши кўрадилар.
- Ўғлим, кел сен билан бир иш қиламиз, -- деди ота.

Ота-ўғил биргалашиб ташқарига чиқдилар. Ҳовлидаги қўйлардан бирини тутиб, ерга ётқизиб сўйдилар. Кейин ота катта бир халта олиб келиб, сўйилган қўйнинг бўлакларини унга солди. Яна бир халтага солди. Сўнг ўғлига деди:
- Сен буни олиб энг ишонган дўстингнинг уйига бориб, эшигини қоқ. Агар дўстинг, халтада нимани кўтариб олдинг? деб сўраса, «Мен бир ёмон одамни ўлдириб қўйдим», деб айт. Кўрасан, дўстинг нима қилар экан.

Ўғил «ҳўп» деб, халталарни елкасига ортиб йўлга тушди. Энг ишонган дўстининг уйига бориб, эшигини қоқди. Дўсти чиқиб қараса, қонга беланган халтани елкасига ортиб олган дўсти турибди. Дўсти: «бу бир балони бошламасин», дея эшикни дўстининг юзига таппа ёпди. Йигитча ҳайрон бўлиб,«бу дўст эмас экан», деган хулосага бориб, иккинчи дўстининг уйига йўл олди. Унинг ҳам эшигини чалди. Дўсти уйдан чиқиши билан:
- Дўстим, мен... - деганини билади, у ҳам қонли халтасини кўриб дарҳол эшикни ёпади.
Йигит то субҳгача барча дўстларининг уйига бориб, ана шундай муомалани кўрди. Хафсаласи пир бўлиб уйга қайтди.
- Ота, сиз ҳақ экансиз. Менинг биронта дўстим йўқ экан, дунёда дўст деганнинг ўзи йўқ экан, - деди.
Отаси:
- Шошма, ўғлим. Менинг бир дўстим бор. Аҳмад афанди. Сен унинг уйига бор. «Мен фалончининг ўғлиман» деб ўзингни танит. Мен бир одамни ўлдириб қўйдим, деб айт, кўрамиз нима қиларкин. -- деди.
Ўғил дарҳол халталарни елкасига ортиб йўлга чиқди. Отаси айтган одамнинг уйига борди. У одам уйидан чиқиб қон ва терга беланган, елкасида қонли халта кўтарган йигитчани кўрди.
- Амаки, мен фалончи дўстингизнинг ўғлиман. Мен бир одамни... -- дер экан, у одам:
- Сус, тез ичкарига кир, - деб, йигитчани ичкарига олди. -- Анави ерда сув бор, тезда юз қўлларингни юв, - деди. -- Мен буларни мана бу лолалар экилган ерга кўмаман.

Қўлига кетмон олиб, экинзорни қазий бошлади. Халталарни олиб бориб, ўша чуқурга ташлади. Устидан тупроқ тортиб, лола кўчатларини олиб экиб қўйди.
- Ўғлим, бўлар иш бўлибди. Ўйлайманки, дўстимнинг ўғли бир одамни бежиз ўлдирмаган. Энди ўғлим, дўст бор, душман бор, сен бугун меникида қол. Эртага кетасан, - деди.
- Йўқ, отамнинг олдига бормасам бўлмайди, -- деди. Йигитча хафа эди. Ўзининг дўстлари дўст эмас экан, отасиники ҳақиқий дўст экан...

- Ота, Худо ҳаққи, сиз ҳақ экансиз. Сизнинг дўстингиз ҳақиқий дўст экан, -- деди.
Отаси жилмайди:
- Сен шошма ўғлим. Унинг дўст ёки дўст эмаслигини эртага биламиз.
- Ота, нега ахир? У менга дарҳол ёрдам кўрсатди-ку...
- Йўқ. У дўстим пешин намозини фалон масжидда ўқийди. Сен ўша ерга бор. У таҳорат олаётган вақтда сен уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қил. Кейин уни ушлаб, силталаб ташла...
«Аллоҳ, Аллоҳ»... ўйлади йигитча. Бу ишни қандай қиламан? Нима бўлса бўлар, деб отасининг айтганини қилиш учун масжидга йўл олди. Ҳақиқатан, ўша одам масжиддаги таҳоратхона эшигида кутар экан, уни: «Сиз фалонсиз... » дея ҳақорат қила бошлади. Кейин уни ушлаб турткилади. У одам кулди. Йигитчани четга олди:
- Мен бир неча туртки учун лолазорни бузадиган одам эмасман. Бор, отангга салом айт, - деди.

Дўст шундай бўлади. Жаннати аълога кирар экансан, мана шундай дея оласанми? Шу гапни айта олсанг, ҳақиқий дўстсан: Бир одам жаннатнинг эшигида турганларга: «Фалон дўстим бор эди. У жаннатга кирдими?» дея сўрайди.
- Йўқ, ҳали келмади, - дейилганда: «Унда мен ҳам кирмайман. Уни кутаман.» - дейди. Мана шу йигитликдир, мардликдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен турли йиғинларда ҳам айтганман

Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Ҳозирда китоблардаги кирил-лотин ёзувида ёзилган кичик сураларни ёдлаганман. Уларни намозда шу ҳолда айтса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
КАМТАРОНА КИЙИНИНГ

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким (қимматбаҳо) либосларга қодир бўла туриб, камтарлик қилиб, Аллоҳ учун уни тарк қилса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни халойиқ орасидан чақириб, иймон (эгалари киядиган жаннат) либосларидан хоҳлаганини танлаб кийишига имкон беради”, дедилар. Термизий ривоят қилган
Мусулмон киши қимматбаҳо кийимларга берилмай, камтарона кийинадиган бўлса, тақводор, тавозели кишиларга яқин бўлади. Қайси бир банда камтарликни лозим тутса, у кибр, исроф ва ўзга инсонларнинг ҳасадидан узоқда бўлади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан
@kukaldoshuz
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Нафл рўза тутганда оғизни қачон ёпиш ва очиш лозим?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ШУКР ВА ФИКР

Қадимда бир киши доим Аллоҳ таолога шукрона айтар экан. Тилидан асло "Алҳамдулиллаҳ" сўзи тушмас экан. Ундан бунинг сабабини сўраганларида: "Бандасининг Яратганига шукри - "Алҳамдулиллаҳ" демоқдир - деб жавоб қилди. Бу кишининг таърифи мамлакат султонига ҳам етиб борибди. Ҳукмдор у кишини ҳузурига чақиртирибди. Вазири унинг олдига бориб:

- Шоҳим сизни кўрмоқчилар. Саройга таклиф қилдилар, - деди.
- Саройда қиладиган ишим йўқ, - деди ҳалиги киши. - Шоҳингизни кўргим келса, ҳузурига борган бўлардим. Модомики, шоҳ мени кўрмоқчи экан, у меникига келсин.
Вазир бу гапни подшоҳга етказди. Шоҳ унинг гапини ўйлаб, унда қандайдир хислат борлигини англади ва шундай деди:
- Ростдан, унинг менда эмас, менинг унда ишим бор. Ўзим унинг ҳузурига боришим лозим.
Шоҳ мулозимларини олиб, унинг уйига йўл олди. У кишининг уйи ҳашаматли, бўлмаса-да, ғоят ораста ва файзли эди. Шоҳ унинг уйини обдон кузатгач, сўради:
- Яхшимисиз, соғ-саломатмисиз?
- Алҳамдулиллаҳ!
- Бирор нарсадан қийналмаяпсизми?
- Алҳамдулиллаҳ!
- Баракалла! Уйингиз сал хароб экан. Ижозат берсангиз, янги уй қурдиртириб берсам.
- Керак эмас. Менга шуниси ҳам бўлаверади. Бу уй вақтинчалик яшаш жойимиз. Абадий яшайдиган уйимизни чиройли қилиш ташвишидамиз.
- Мен шу мамлакатнинг подшоҳиман. Айтинг, сиз учун нима хизмат қилай?
- Алҳамдулиллаҳ! Бировнинг хизматига муҳтож эмасман, - жавоб қилди у киши. - Илтимос, мен учун ташвиш чекманг.
- Йўқ, сиз учун хизмат қилиш ташвиш бўлибдими? Айтинг, қандай юмуш бўлса, битта амрим билан муҳайё бўлади.
- Майли, ундай бўлса, битта юмуш айта қолай, - деди кўп шукр қилувчи киши. - Мени пашшалар кўп безовта қилишади. Илтимос, пашшаларни уйимга келмайдиган қилиб беринг!
- Мен шоҳман. Ҳар қандай ишни фармоним билан амалга ошира оламан. Лекин пашшаларга: "Бу ерга келманг!" - деб буюра олмайман. Уларга сўзим ўтмайди, - деди боши қотган подшоҳ.
- Менинг эса бошқа ташвишим йўқ, - деди шукр қилувчи киши ва чиқиб кетаётган шоҳга эслатди, - Сиз саройга қайтгач, ўн кун давомида филларингизни кузатинг!
Шоҳ ўн кун мобайнида филларни кузатди. Шу кунлар ичида улкан филлар на сув ичибди, на овқат ебди. Улар озиб ҳам кетмабди, семириб ҳам. Ўн кун ўтгач яна аввалгидек сув ичиб, егулик ея бошлабди. Шунда вазир шоҳга:
- Олампаноҳ! Сиз жимитдай пашшаларга сўзим ўтмайди, деган эдингиз. Қаранг у киши эса улкан филларни ўн кун сув, емишдан тўхтатиб турди. Бунинг сири нимада экан-а? - деди ҳайратини яшира олмай.
- Бу унинг кўп шукр қилишидан! - деди шоҳ ўйланиб.
- Аллоҳ доим "Алҳамдулиллаҳ"ни айтиб юрувчи банданинг дуоларини қабул қилиб, тилакларини ижобат этар экан. Биз эса жуда кам шукрона айтамиз.
Дарҳақиқат, ҳар нарсанинг якунига қараб, хулоса қилинади. Гуноҳ ишлардан қочган, ҳаром луқмадан ҳазар қилган киши дунёда ҳам қийинчилик нима эканлигини билмайди. Сидқидилдан ибодат қилган банда борига шукр қилиб, қисматидан рози бўлади. Бошига ташвиш тушса, қайғуга ботиб, ҳамма нарсани унутиб қўймайди.
Қисматига рози бўлиб, савоб амалларини охират учун, ўша савол-жавоб кунида уялиб қолмаслик учун ҳозирлар экан, бу банда Аллоҳ наздида энг яхшилардандир.

#Ибрат
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Чақалоқ чилласида кийган кийимларини чилласи чиққандан кейин кийдирмаслик керак, деб олиб қўйиб, чилласи чиққандан кейин янги кийим кийдириш тўғрими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Нақшбандийнинг сукутлари...

Шох Бахоуддин Нақшбандий ҳазратлари ҳузурларига бир киши келиб насиҳат қилишларини сўрабди. Нақшбандий ҳазратлари у кишига ўтиришини буюриб, бир оз сукут қилибдилар.

Орадан ўн-ўн беш дақиқа ўтибди, шайхнинг сукутлари давом этаверибди. Орадан бирор, соатча вақт ўтгач, бояги киши сабри тўлиб, "Сизнинг ёнингизга насиҳат, ибрат олгани келган эдик, озгина гапириб насиҳат қилсангиз", дебди.

Шох Бахоуддин Нақшбандий ҳазратлари "Бизнинг сукутимиздан ибрат ололмаган одам гапирган гапларимиздан қандай ибрат олади?" деган эканлар.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Намоз ўқиганда соч жойнамозга тегмаслиги керакми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Каптар гўштни еса, бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ШУНИ ОНАНГГА ҲОХЛАЙСАНМИ?

Бир йигит Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зино қилишга изн беринг!
Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирганлар унга қаттиқ гапиришди. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Яқинроқ кел.
Йигит яқин келгач унга дедилар:
-Шу ишни онангга истармидинг?
-Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, Аллоҳга қасамки, буни онамга истамайман!
-Кишилар ҳам оналарига буни исташмайди. Уни қизингга истармидинг?
-Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!Аллоҳга қасамки, буни қизимга истамайман.
-Инсонлар ҳам буни қизларига исташмайди. Синглингга шуни истармидинг?
-Аллоҳга қасамки, йўқ. Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!
-Инсонлар ҳам буни сингилларига исташмайди. Бу ишни аммангга истармидинг?
-Аллоҳга қасамки, йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!
-Инсонлар ҳам буни аммаларига исташмайди. Бу ишни холангга истармидинг?
-Аллоҳга қасамки, йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!
-Инсонлар ҳам буни холаларига исташмайди.
Сўнгра Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам у йигитнинг кўксига қўлларини қўйиб дедилар:
-Аллоҳим! Унинг гуноҳларини мағфират қил. Унинг қалбини тозала. Унинг фаржини сақла!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари баракаси билан у йигит ўша кундан бошлаб иймонида собит бўлди, ҳеч нарсага қарамайдиган бўлди.

Аввало ҳақиқий услуб бандалар қалбини ҳақ томон очадиган услубдир. Эҳтимол у йигитнинг тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб талабини айтиши сурбетликдир. Ахир қандай қилиб инсонлар олдида у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан зинога рухсат сўрайди?! Бу албатта бизнинг қарашимиз...
Аммо барчага раҳмат қилиб юборилган зот, у йигитнинг устидан шаҳват хукмрон бўлганини ҳис қилдилар. Шаҳватнинг кучи ёшликда қариликдагига қараганда кучлироқ бўлади. Уни фисқ билан эмас, ички ҳиссиёт билан даф қилиш лозим. Биз мусулмонлардан бўлмиш маъсият аҳлига мана шундай муомала қилишимиз лозим. Энди навбат мантиқ ва тинч йўл билан, юмшоқ қалб ва ширин тил билан тушунтириш ва ҳужжатлашишга келди. Аллоҳ таоло қалбни юмшоқ тил сабабли очади, кесувчи қилич сабабли эмас.
Бошқаларга қилмоқчи бўлган муомалангни ўзингга қилиб кўр. Агар рози бўлсанг бошқаларга ҳам шундай қилавер. Агар рози бўлмасанг, уни бошқаларга ҳам қилма. Инсон ўзи учун рози бўлган нарсани бошқаларга ҳам қилмоғи, ўзи учун рози бўлмаган нарсани бошқаларга ҳам қилмаслиги адолатдир.
Оилангга рози бўлмаган алоқангни бошқалар оиласига ҳам қилма. Бошқалардан эшитишни истамаган гапларингни бошқаларга ҳам гапирма. Ҳаётингни битта асосга қур:
“Инсонлар сенга қанақа бўлишларини истасанг ўзинг ҳам уларга шундай бўл!”.

Абдуқодир ПОЛВОНОВ
Нафс, ёмонликга буюрувчи қилиб
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Нафс, ёмонликга буюрувчи қилиб яратилган.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
🍃Nur surasidan 32-36 oyatlar Abdulaziz qori
@maruzauz
Maruzalar.uz🔍
🎙Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

"Нур" сураси 32-36 оятлар
Ойна солувчи ва девона...


Қадим замонда бир ойна солувчи бўлган экан.
Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир девонага дебди: "Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди".
Девона унинг гапига кириб, ойна солувчининг уйига югуриб бориб, ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди.
Кечқурун уйига келган ойна солувчи буни кўриб ғазабланибди ва девонани уриша бошлабди.

– Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! - дебди девона.

– Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди,-дедим.

– Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойна солувчини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, - дебди девона.

Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади.