Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БАЪЗАН СУКУТ ҲАМ КУЧЛИ ЖАВОБДИР!

Бир киши Аҳнаф ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига келиб, уни сўка бошлади. Амр ибн Аҳтам ҳалиги кишига Аҳнаф ибн Қайсни телбага чиқариш учун минг дирҳам ваъда қилган эди. У олди-орқасига қарамай, чидаб бўлмайдиган қилиб сўкарди. Аҳнаф эса сукут қилиб жим турар эди. Аҳнаф унга жавоб қайтармагач, у ўзининг иккала бош бармоғини тишлаб олиб: “Қандай шармандалик, Аллоҳга қасамки, менга жавоб бермагани –мени назарга илмаганидир”, деди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @diyonatli
❤1
АЗОНДА ОВОЗНИ КЎТАРИШ ҲАҚИДА

Умар ибн Абдулазиз: "Азонни енгил қилиб чақир, йўқса биздан нари бўл", деган.
Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Саъсаъа ал-Ансорий ал-Мозинийдан ривоят қилинади, унга отаси бундай хабар қилган:
"Абу Саъид Худрий унга: "Назаримда сен қўйларни ва даштни яхши кўрар экансан. Қўйларинг ичида ёки даштингда турганингда намозга азон айтсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки муаззиннинг етиб борган овозини бирор жинми, инсонми ёки бирон нарсами, эшитса, қиёмат куни унга албатта гувоҳлик беради", деган экан, Абу Саъид: "Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман", деган".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1
ТАЯММУМНИНГ ШАРТЛАРИ:

1. Ният. Аслида тупроқ кир кетказувчи эмас, балки ўзи кир қилувчи нарсадир. Шу сабабли таяммумда ният шарт қилинади.
2. Таяммум қилиш учун юқорида санаб ўтилган сабаблардан бирининг бўлиши ҳам шарт.
3. Таяммум қилувчининг аъзоларида масҳни тўсадиган узук ва билагузукка ўхшаш нарсаларнинг бўлмаслиги ҳам шарт.
4. Тупроқ, қум ва тошга ўхшаш ер жинсидан бўлган покиза нарсани қасд қилиш ҳам шарт. Агар тошнинг устида чанг бўлмаса ҳам зарари йўқ, балки унинг ер жинсидан ҳамда пок бўлишининг ўзи кифоя қилади. Пок тупроқ, қум бор бўлса ҳам, кийим ёки девордаги чангга таяммум қилиш жоиз.
5. Юз ва қўлларда жой қолдирмасдан масҳ тортиш ҳам шарт қилинади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ ВА АСҲОБЛАРИНИНГ ДАЛИЛЛАРИ

Иймон луғатда тасдиқдан иборат эканига Абу Ҳанифа ва асҳобларининг далиллари қуйидагилардир:
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тилидан:
"Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан", деган (Юсуф сураси, 17-оят).
"Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча сенга иймон келтирмаймиз", деган (Бақара сураси, 55-оят).
Яъни сенга ишонмаймиз, сени тасдиқламаймиз, дегани.
Аллоҳ бошқа оятда:
"Бас, унга Лут иймон келтирди", деган (Анкабут сураси, 26-оят).
Яъни Лут Иброҳимни тасдиқлади, дегани. Чунки Лут аслида бундан олдин ҳам пайғамбар ва мўмин бўлган.
Аллоҳ таоло шунингдек:
"...қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно...", деган (Наҳл сураси, 106-оят).
"Қалби, тили ва аъзолари иймон-ла ором топа туриб", демади.
Бошқа бир оятда эса:
"Ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ", деган (Ҳужурот сураси, 14-оят).
Аллоҳ таоло:
"Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган" (Бақара сураси, 277-оят) каби кўплаб оятларда иймон билан амални алоҳида-алоҳида зикр қилган. Ўтган баҳслардан маълум бўладики, агар амал иймоннинг ҳақиқий жузъи бўлса, амал йўқ бўлганда, иймон ҳам йўқ бўлиши лозим бўлади. Чунки бир нарсанинг бир жузъи йўқ бўлиши унинг ҳаммасининг йўқ бўлишидир.

"Ақийдатут-Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
АЛЛОҲДАН ЎЗГАГА БОҒЛИҚ БЎЛМА

Модомики тирилтирувчи, ўлдирувчи ва ризқ берувчи Аллоҳ экан, нима учун одамлардан хавотирланиб безовта бўлиш керак. Кўриб турибсанки, кўпгина ғам келтирувчи нарсалар одамларга боғланиб қолиш, уларнинг розилик-ларига эришиш, уларга яқин бўлиш, мақтовларига зор бўлиш, ёмонлашларидан хавфсираш оқибатидандир. Мана шу нарса иймоннинг заифлигини билдиради.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ЭНГ ЯХШИ ДАВО

Машҳур психолог олимлардан бири доктор Корл Жейг "Замонавий инсоннинг руҳ ҳақидаги баҳси" номли китобининг 264-саҳифасида "Ўтган ўттиз йил мобайнида бутун дунёдан маслаҳат олиш учун менинг ҳузуримга кўп одамлар келишди. Юзлаб беморларни даволадим. Уларнинг аксарияти ўрта ёшда, яъни ўттиз бешлар чамасида эди. Улар орасида яшашдан кўнгли совиган, ҳаётдан умиди узилган кишилар кўп эди. Бу одамлар ҳаётда умид билан яшаш учун диндан мадад топмоқчи бўлишарди. Лекин динга эътиқод қилолмаганлари боис яшагилари келмас эди. Мен айта оламанки, буларнинг барчалари касал бўлиб, дин мўминларга ато этган нарсани йўқотишган. Модомики, ҳақиқий иймонларини қайтариб олишмас экан, бундайлар асло шифо топа олишмайди.
"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз" (Тоҳа сураси, 124-оят).
"Аллоҳга шерик қилганлари сабабли, кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз" (Оли Имрон сураси, 151- оят).
"Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса) кўришга яқин бўлмас. Кимга Аллоҳ нури (иймон) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур бўлмас" (Нур сураси, 40-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1
ТАЯММУМНИНГ РУКНЛАРИ:

Улар иккитадир:
1. Ер жинсидан бўлган пок нарсани қасд қилиб, икки қўлнинг кафти билан унга икки зарб уриш.
2. Биринчи зарбдан сўнг юзга, иккинчи зарбдан сўнг эса қўлга масҳ тортиш.

ТАЯММУМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ:
Ғуслдан покланишга ёки намоз ўқишга, мусҳафни ушлашга ният қилиб, "Бисмиллаҳ" билан кафтларнинг орасини бармоқ ораларига чанг кирадиган даражада очиб, ер жинсидан бўлган пок нарсага бир зарб урилади. Сўнг қўлни силтаб, таҳоратда ювиладиган жойларидан ҳеч бир жойни қолдирмай, юзга масҳ тортилади. Кейин яна қўлни иккинчи бор уриб, чанглари қоқилади ва ўнг қўлнинг орқа томонини чап қўлнинг кафтига қўйиб, тирсаги билан қўшиб масҳ тортади. Сўнг қўлнинг ички томонини чап қўлнинг кафти билан тирсакдан бармоқларигача олиб келинади. Кейин чап қўлга ҳам шундай масҳ тортилади. Мана шу таяммум билан нафл ва фарз намозларидан хоҳлаганича ўқий олади ва таҳоратли киши ҳукмида бўлади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан

👉 @diyonatli
👍4❤1
ҲАЗРАТ УСМОННИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ

Амирул мўминин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу:
"Агар қалбимиз тоза бўлганида, Парвардигоримиз Каломини ўқишга тўймасдик. Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман", деган. Усмон Мусҳафга кўп қарайверганидан унинг варақлари титилиб кетганди.
Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳунинг айтишича, кишининг қалби тоза бўлса, қанча Қуръон ўқисаям тўймайди. Чунки Қуръон покиза қалб соҳиби онгига яхшироқ сингади. Покиза қалб Қуръонни тадаббур қилади, Каломуллоҳга ташна бўлади. Қуръон маъноларини тушунган инсон чексиз роҳатланади. Шунинг учун кўнгли пок одам Қуръонга шайдо бўлади, уни ўқиган сари Аллоҳнинг Каломига муҳаббати, иштиёқи ортиб боради.
Баъзи уламолар Қуръон тиловатидан олдин истиғфор айтишни тавсия этишган. Чунки истиғфор айтган одамнинг қалби қордек оппоқ, зилол сувдек тиниқ бўлади. Истиғфор ҳамда зикр билан гуноҳлар қурумидан покланган қалб Қуръон ўқишга шай бўлади. Энди банда қанча тиловат қилса ҳам тўймайди.
Ҳазрат Усмоннинг Қуръонга муҳаббати нақадар кучли бўлганини мана бу жумладан билиб олиш мумкин: "Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман".
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Каломуллоҳга қаттиқ боғланган эди. У зот Қуръонни очиб ўқийверганидан Мусҳафининг варақлари йиртилиш даражасига келиб қолган экан! Ҳатто фитначилар у зотнинг жонига қасд қилиш ниятида қўққисдан бостириб кирганида ҳам парво қилмай тиловатда давом этган... Ҳа, Ҳазрат Усмон бир умр Аллоҳнинг Каломига ошно бўлган.
Энди ўзимизнинг ҳолимизга назар ташлайлик! Китоб жавонимиздаги Мусҳафи шариф доим ўқиб туриладими ёки йиллаб чанг босиб ётадими? Биз Қуръондан кўра телефон, компьютер ёки зангори экранга ошуфта бўлиб қолмаяпмизми, олтиндан қиммат умримизни кераксиз нарсаларга совурмаяпмизми?..
Аслида Аллоҳ таоло Қуръонни токчаларга чиройли қилиб териб қўйиш ёки ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга табаррукан илиб қўйиш учун эмас, ўқиб-ўрганиш, риоя этишга туширган.
Усмон розияллоҳу анҳудан ўрнак олайлик, азизлар! Ҳар куни бўлмаса ҳам, лоақал икки-уч кунда бир Қуръони каримни қўлга олиб, хулуси ният ила тиловат қилайлик.
Аллоҳ таоло ихлосимизга яраша савоб беради. Аллоҳнинг карами кенг. Фақат биз сидқидилдан амал қила олсак бўлгани.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
КИШИ БИРОВГА ЁЛҒОН ГАПИРСА ВА У КИШИ БУНГА ИШОНСА

Суфён ибн Усайд Ҳазромийдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳиёнатнинг энг каттаси бир биродаринг сенга ишониб турса-ю, унга ёлғон гапиришингдир", деганларини эшитдим".
Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, биров сизга ишониб турса, сиздан маслаҳат сўраса ёки қандайдир бир хабарнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлса, сизни ростгўй деб билиб турса-ю, сиз била туриб унга ёлғон гапирсангиз, бу катта бир хиёнатдир.
Бировни алдаш, ёлғон маълумот бериш, бировнинг ишончини оқламаслик, ўзига ишониб турган одамга ёлғон гапириш ниҳоятда оғир иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Умуман, ёлғон гапиришнинг ўзи катта гуноҳ ҳисобланади. Аммо ўзига ишониб турган одамга билиб туриб ёлғон гапириш хиёнат даражасидаги ёлғончилик экан.
Бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлишимиз зурур.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Абдулҳамид домладан арофат куни қилинган дуо.
❤15👍2
БИРОДАРИНГГА ВАЪДА БЕРИБ, СЎНГ УНГА ХИЛОФ ҚИЛМА

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ОДАМЛАРНИНГ НАСАБИГА ТИЛ ТЕККИЗИШ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки нарса бор. Умматим уларни тарк қилмайди. Бири ўлганга айтиб йиғлаш, иккинчиси насабга тил теккизиш", дедилар".
Шарҳ: Бу икки салбий нарсадан қўрқиш керак. Булар жуда ёмон нарсалардир.
Ўлганда айтиб йиғлаш мутлақо мумкин эмас. Бу ишни қилиш Аллоҳ таолонинг қазои қадарини тан олмаслик дея баҳоланади. Расулуллоҳ алайҳиссалом кўпгина ҳадисларида ўлганга айтиб йиғлашдан қайтарганлар. Бу ношаръий ишдан нафақат йиғлаган шахс, балки ўлган ҳам зиён кўришини таъкидлаб айтганлар.
Шунингдек, одамларнинг насабига тил теккизиб, "Бу ҳаромдан бўлган", "Бу зинодан бўлган", "Бу фалон бўлган, бу пистон бўлган", деган гапларни зинҳор-базинҳор айтмаслик керак. Бу ношаръий ишни қилган одам ҳам катта гуноҳга қўл урган бўлади. Чунки бировнинг насабига тил теккизиш унинг наслига зино аралашганини даъво қилиш демакдир. Албатта, бу нарса мусулмонлар учун жуда оғир мусибат ҳисобланади.
Ҳадиси шарифнинг умумий маъносидан бу икки номақбул ишга одамлар кўпроқ мубтало бўлишлари аён бўлиб турибди. Шунинг учун улардан алоҳида эҳтиёт бўлишимиз лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ИФФАТ

“Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини англатади. Ибн Манзур: “Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат (истилоҳда) ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир”, деган.
Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар:
Роғиб: “Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади.
Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафсни бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир”, деган.
Жоҳиз: “Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, уни жасадини тик туришга ва соғлиғини муҳофаза қилишга етадигани билан кифояланишдир. Барча лаззатли нарсаларда исрофдан четда бўлиб, мўътадиллик йўлини тутишдир. Мустаҳаб равишда қондиришга иттифоқ қилинган маълум шаҳватлар ҳам ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак. Шунда ҳам ундан кўпга ҳожат тушмайдиган миқдорда бўлиши лозим”, деган.
Журжоний: “Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у мазкур қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги турғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир”, деган.
Иффат ҳақида келган оятлардан намуна:
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир” (Бақара сираси, 273- оят).

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
Тавба

Банда агар бир гуноҳга қўл уриб қўйса, ундан олтита тоатни касб қила олади:

① Уни маъсият эканини билиш. Буни билиши тоатдир;
② Уни харом эканига ишониш. Бунга ишониши тоатдир;
③ Ўзини гуноҳкорлигини тан олиш. Буни тан олиши тоатдир;
④ Роббисининг кечириши ва мағфират қилишини умид қилиш. Буни умид қилиши тоатдир;
⑤ Ушбу гуноҳ устида вафот этишдан қўрқиш. Гуноҳ устида вафот этишдан қўрқиши тоатдир;
⑥ Қилган гуноҳига тавба қилиш. ТАВБА - энг улкан тоатлардандир.

Ушбу олтита тоатнинг барчаси биргина гуноҳдан келиб чиқади.

📖 Ҳусайн ибн Тоъма ал-Байтаманий роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-Футуҳотур Роббонийя" китобларидан.

✍️ Шайх Аҳмад ал-Азҳарий

👉 @diyonatli
ЁМҒИР ЁҒА БОШЛАГАНДА ЁМҒИР ОСТИДА ТУРИШ

Анасдан ривоят қилинади:
"Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёмғирда қолдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини шимардилар ва баданларига ёмғир теккиздилар.
"Нимага бундай қилдингиз?" дедик.
"Чунки у Робби ҳузуридан эндигина тушди", дедилар".
Шарҳ: Исломда ёмғир бошлаганда уни баданига теккизиш бор экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилган эканлар.
Ёмғир ёққанида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин", дер эдилар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
ТАЯММУМНИНГ ФАРЗЛАРИ ТЎРТТА:

1. Намоз, жанобат, ҳайз ва нифосдан покланиш каби нима учун таяммум қилишни хоҳласа, ўша нарсанинг нияти билан таяммум қилиш;

2. Таяммумни пок ер жинсига қилиш;

3. Юзга масҳ тортиш (сийпалаш);

4. Икки қўлнинг тирсакларигача масҳ тортиш.

ТАЯММУМНИНГ СУННАТЛАРИ:

а) "Бисмиллаҳ..."ни айтиш;

б) зарбни кафтнинг ичи билан қилиш;

в) қўлдаги чангларни силкитиб ташлаш; тартиб билан қилиш, яъни аввал юзга, кейин қўлга масҳ тортиш;

г) кетма-кет қилиш, яъни ният қилиб таяммумни бошлагач, то тугагунча бошқа амални қўшмаслик;

д) соқол ва бармоқлар орасига ҳилол қилиш;

е) кенг узук бўлса, уни қимирлатиб, остига масҳ етказиш, аммо узук тор бўлса ёки соатга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни таяммумдан олдин ечиб қўйиш керак, чунки уларнинг остига масҳ етмайди;

ё) масҳни ўнг қўлдан бошлаш.
Буларнинг ҳаммаси суннат ҳисобланади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1