Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЙУЛДАГИ ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг", дедим.
"Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла" дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти.
"Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай", деяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Одамларнинг йўлидаги оўор берувчи нарсаларни олиб ташла", деяптилар.
Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.
Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки "уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди" каби ҳар хил андишаларга боришади.
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни "жаннатга сабаб бўладиган амал", деб айтганлар. Бу каби ишларни "Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай", деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.
Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.
Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?
Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлар эди.
Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг-улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.
Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.
Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир одам йўлда ётган тиканнинг олдидан ўтиб қолди. "Албатта, мана шу тиканни олиб ташлайман, бирорта мусулмон одамга зарар етказмасин", деди. Шу боис унинг гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар".
Шарҳ: Битта тиканни одамларга зарар етказмасин, деган ният билан йўлдан олиб ташлаган кишининг гуноҳлари мағфират қилинибди. Энди кўпроқ тиканни ёки ундан каттароқ тўсиқларни, зарарли ва озор берувчи нарсаларни олиб ташлашнинг ҳукми қандай бўлишини ҳар бир одам ўзи ўйлаб, тушуниб етаверсин.
Абу Заррдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Менга умматимнинг амаллари намойиш қилинди-яхшиси ҳам, ёмони ҳам.
Умматимнинг энг яхши ишларидан бири йўлда ётган озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканини кўрдим.
Уларнинг энг ёмон ишларидан бири масжидда кўмилмай қолган балғам эканини ҳам кўрдим'.
Шарҳ: Мана шу ерда шариатимизда жамоат жойларида озодаликка, тозаликка, озор берадиган нарсаларни йўқотишга қанчалик кучли тарғиб борлигини кўриб турибмиз.
Ислом умматининг энг яхши амалларидан бири йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш экан.
Энг ёмон амал эса юқорида айтилган озор берувчи нарсанинг одамларнинг кўз ўнгида туриши экан.
Бу ҳақиқатларни яхши тушуниб етишимиз, йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашга, озор берувчи нарсаларга сабабчи бўлиб қолмасликка ҳаракат қилишимиз керак бўлади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ЖАНОЗАГА ҚАТНАШИШ ИЙМОНДАНДИР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан, савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса ҳамда унга жаноза намози ўқилгунича ва дафнидан фориғ бўлгунича у билан бирга бўлса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд мисличадир. Ким унга жаноза намози ўқиганидан кейин дафн қилинишидан олдин қайтса, у бир қийрот билан қайтади", дедилар".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7❤1
ҲАРОМГА ҚАРАШНИНГ ОҚИБАТИ

Билмоқ лозимки, ҳаромга қарашлик орзуси руҳни қорайтиради. Қоп-қора сим-сиёҳ бўлиб балчиққа булғанган руҳдан қалбга фақат заҳар томчилайди.
Ҳақиқатан, кўз ҳаромга қараганида виждонни, қалбни ғам-аламлар, бузруқ заҳарли фикрлар, хароблик ва разолат қоплайди.
Шаҳвоний кучлар ҳаракатга келгудек бўлса, одам ўзи билмаган ва сезмаган ҳолда ҳалокатга, разолатга ва бузуқ ўй-фикрлар гидобига тушиб тушиб қолади. Энди у аста-секин тубанлашади, кўнглида жўш урган ҳаяжон сабаб энди шаҳвоний майл таъсири остида қолади. Оқибатда у энг муҳим ғоялардан узоқлашади. Бундайларнинг оқибатлари ва охиратлари қўрқинчидир. Аллоҳ бизни бундай ёмон ҳолларга тушишдан асрасин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


👉 @diyonatli
👍7❤1🔥1
ХОМ САРИМСОҚ, ПИЁЗ ВА КЎКПИЁЗ ҲАҚИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ "КИМ САРИМСОҚ ЁКИ ПИЁЗНИ ОЧЛИКДАН ЁКИ БОШҚА САБАБДАН ЕСА, МАСЖИДИМИЗГА ЯҚИНЛАШМАСИН", ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотида: "Ким шу ўсимликдан - яъни саримсоқдан - еса, масжидимизга яқин келмасин", дедилар".
Ато хабар қилади:
"Жобир ибн Абдуллоҳнинг "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саримсоқни назарда тутиб, "Ким шу ўсимликдан - яъни саримсоқдан - еса, масжидларимизга келмасин", дедилар", деганини эшитдим. "Бу билан нимани назарда тутмоқдалар?" дедим. "Фақат хомини назарда тутганлар, деб ўйлайман", деди".
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким саримсоқ ёки пиёз еган бўлса, биздан нари бўлсин (ёки масжидимиздан нари бўлсин), уйида ўтирсин", дедилар.
Бир пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ичига турли кўкатлар солинган товоқ келтирилди. У зот унда қандайдир ҳид борлигини сезиб, нимадан тайёрланганини сўрадилар. Унга солинган кўкатларни айтиб беришди. Шунда асҳобларидан бири томонга (ишора қилиб): "Уни яқинроқ қўйинглар), дедилар. (Саҳобанинг) уни ейишни истамаганини кўриб: "(Сен ўзинг) еявер, чунки мен сен суҳбатлашмайдиган (яъни фаришта) билан суҳбатлашаман", дедилар".
Абдулазиздан ривоят қилинади:
"Бир киши Анас розияллоҳу анҳудан: "Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламдан саримсоқ ҳақида нима эшитгансиз?" деб сўради. У деди: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бу ўсимликдан еса, бизга яқинлашмасин ёки "биз билан бирга намоз ўқимасин". деганлар".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏2❤1
ХАФА БЎЛМА

Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик сени ибодатда заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари, қалбингни шубҳа-гумонларга тўлдириб сени бадбин кимсага айлантириб қўяди.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик ва безовталик руҳий касалликнинг асоси, асаб оғриқларининг манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларнинг моддасидир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва самара берувчи фойдали амаллар бордир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Бекорчилик ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Унинг ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит.
Парвардигорларингиз: "Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб (ижобат) қилурман", деди. (Ғофир сураси, 60-оят).
"Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас!" (Аъроф сураси, 55-оят).
"Аллоҳга - У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз" (Ғофир сураси, 14-оят).
"Эй Муҳаммад, айтинг: "Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмилари бордир".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз".

👉 @diyonatli
👍3❤2
ҚОРИНИНГ ОТА-ОНАСИГА ҚАНДАЙ МУКОФОТ БЕРИЛАДИ?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ким Қуръон ўқиб унга амал қилса, қиёмат куни ота-онасига зиёси дунёдаги - агар сизларда бўлса, қуёшникидан ҳам яхшироқ тож кийдирилади. Энди (Қуръонга) амал қилган банда ҳақида нима деб ўйлайсизлар?".
Қуръоннинг файз-баракасидан ҳамма бирдек баҳраманд бўлади. Жумладан, қорининг дунёга келишига сабабчи бўлган ота-она бошига зиёси қуёшникидан ҳам чароғон тож кийдирилади. Жаннатда тож кийиш қандай улуғ мартаба эканини яхши биламиз. Қуръон ўқиган қорининг ота-онаси мана шундай бахтга эришади. Энди қорининг ўзига қанақа илтифот кўрсатилар экан!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, "Қиёмат куни Қуръон келади, "Ё, Раббим, (Қуръон ўқиган бандани) кийинтир!" дейди. Унга каромат тожи кийдирилади. Кейин: "Ё, Раббим, унга зиёда қил!" дейди. (Қорига) каромат либоси кийдирилади. Сўнг: "Ё Раббим, ундан рози бўл!" дейди. (Аллоҳ қоридан) рози бўлади. Кейин (Қуръон соҳибига): "Ўқи ва кўтарил", дейилади. (Аллоҳ) ҳар битта оят учун бир пиғона зиёда қилади".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Қуръон ўқиса, ўрганса, унга амал қилса, қиёмат куни (бошига) нурдан тож кийдирилади. Унинг зиёси қуёшникига ўхшайди. (Қорининг) ота-онасига икки либос кийдирилади. Уларга дунё тенг келолмайди. Ота-она: "Бу (либос) бизга нима учун кийдирилади!?" дейишади.
Шунда: "Фарзандингиз Қуръон ёдлагани учун (шундай марҳаматга лойиқ кўрилдингиз)", деб айтилади".

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
БАЪЗАН РОСТДАН ЁЛҒОН ЯХШИ

Бир подшоҳ бир асирни ўлдиришга фармон берди. Шўрлик асир ҳаётдан умид узиб, подшоҳни сўка бошлади.
Подшоҳ:
- У нима деяпти? - деб сўради.
Софдил вазирлардан бири:
- Эй подшоҳ : "Ҳар кимки ғазабин ичга ютар, гуноҳ қилганнинг гуноҳин ўтар", - деяпти жавоб берди. Подшоҳнинг раҳми келиб, асирни афв этди.
Софдил вазирнинг пайини қирқиб юрадиган иккинчи вазир гапга аралашиб деди:
- Бизнинг мавқеимизда бўлган одамлар подшоҳ ҳузурида фақат рост сўзлашлари лозим. Бу асир подшоҳни ҳақорат қилди ва шаънига ёмон гаплар айтди.
Подшоҳ бу сўзни эшитиб, қош-қовоғини солиб деди:
- Сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони хайрихоҳлик юзасидан айтилган эди, сеники эса жиноятга бошлаш учун айтилди. Донишмандлар: "Фитна қўзғатувчи ростдан маслаҳатли ёлғон яхши", дедилар.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ИНСОНИЙ АЛОҚАЛАР ОДОБИ

Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
Мусулмон инсон доим камолотга интилувчи шахсдир. Ислом камолотдир. У доимо барча соҳада, жумладан, инсоний алоқалар бобида ҳам камолотга ундайди.
Исломдаги инсоний алоқаларнинг асосини яхшилик ташкил этади. Бу, барча инсоний алоқалар фақат яхшиликдан иборат бўлиши учун ҳаракат қилиш, деганидир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"...одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара сураси, 83-оят).
Албатта, Исломдаги инсоний алоқаларнинг ҳар бирига атаб алоҳида китоблар ёзилган. Сиз азизларга бу борадаги китобларни яхшилаб ўқиб, ўрганиб боришни тавсия қиламиз.

"Руҳий тарбия" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3❤1
ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни назарга илмай кўп яхшиликдан қуруқ қолади. Энг ёмони, мутакаббир шахс Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Аллоҳ манман, кимсаларни ёмон кўради: "Тангрингиз Ягона Тангридир. Охиратга имон келтирмайдиган кимсалар кўнгиллари (Аллоҳнинг ягоналигини) инкор этади, (уларнинг) ўзлари мутакаббир кимсалардир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор этадиган нарсаларини ҳам билади. Албатта У Зот мутакаббир кимсаларни севмайди" (Наҳл сураси, 22-23-оятлар).
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ибодат қилишга энг муносиб Зотдир. Аммо кофирлар Аллоҳнинг ваҳдониятини қабул этмайдилар. Чунки оёқлари ердан узилган. Аллоҳ уларнинг диллари кибрга тўла эканини, неъматларга нонкўрлик қилаётганларини билади. Қиёматда шунга яраша жазо беради. Зеро, Аллоҳ одамларга паст назар билан қарайдиган кимсаларни ёқтирмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Қалбида зарра миқдорича имони бор банда дўзахга кирмайди. Қалбида зарра миқдорича кибр бор банда жаннатга кирмайди".
Бу нима дегани? Имонда собитқадам бўлиш, эътиқодини кўз қорачиғидек асраш, қалбни кибрдан поклаш керак дегани.
Инсон ҳеч қачон "Мен ҳаммадан зўрман", демасин.
Одамлар дилини сиёҳ қилишда зўр бўлмасин, гуноҳ қилишда зўр бўлмасин, одамийликда зўр бўлсин, ибодатда, покликда, ҳалолликда зўр бўлсин! "Зўрман!" деб кўкрак керган, дунёга устун бўлишни истаганларнинг ҳеч бири зўр бўлолмадилар.
Қуръон ўқиган одам кибр нақадар ёмон иллат эканини тушунади, ундан қутулишга ҳаракат қилади. Қуръонда камтар инсонлар мақталган, улар қандай улуғ фазилат соҳиби эканлари айтилган. Шуларни мулоҳаза қилган инсон камтарин зотларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади.
Қуръонда Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Намруд каби кимсалар кибр туфайли қай кўйга тушганлари ўта таъсирчан ифодаланган. Бундан воқиф бўлган киши кибр отига минмайди, камтарлик либосини кияди. Зеро, камтарлик инсоннинг асл табиатига хос хислатдир.

Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ЭЪТИРОФ МАҚТОВ ЭМАС...

Маъноси: Бу дунёда одамзод ўзининг кимгадир кераклигини ҳис этиб яшайди. Шу боисдан, ҳар бир инсон ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, яратувчанлиги, умуман, борлигини ва бошқаларга кераклигини холисона, гўзал тарзда, ўз вақтида эътироф этилишини чин дилдан истайди.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, эътироф - ҳар қандай тама, ғаразли ният, хушомадлик иллатларидан холи бўлган самимий сўзлар шодаси ҳисобланади...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ФАҲШ ГАПНИ ЭШИТИБ, УНИ ТАРҚАТИШ ҲАҚИДА

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Фаҳш гапни айтган одам ҳам, уни бошқа ёққа тарқатувчи одам ҳам бир хил гуноҳкор бўлади".
Шарҳ: Бир одам йўқ жойдаги бир фаҳш гапни айтиб, қандай гуноҳкор бўлса, бу гапни тарқатган, мўмин-мусулмонларнинг орасида шу гапнинг тарқалишига сабаб бўлган одам ҳам худди шундай гуноҳкор бўлар экан.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нур сурасида марҳамат қилиб, мўминларнинг ичида фаҳш гап тарқалишини истамаслигини очиқ-ойдин айтган:
"Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз" (19-оят).
Кишилар орасида фаҳш, уят, одобсиз гапларни тарқатиш нақадар катта гуноҳ эканини мана шу оятдан билиб олиш мумкин. Бу оятда фаҳшни ёйиш билан баробар қўйилмоқда, ҳукм умумий ҳолда айтилмоқда.
Фаҳш ва шарм-ҳаёсиз гапларни ташиб юрувчилар Аллоҳ таолонинг ушбу иродасига қарши иш қилган ҳисобланадилар ва гуноҳкори азим бўладилар.
Шубайл ибн Авфдан ривоят қилинади:
"Баъзан шундай дейиларди: "Ким бир фаҳш гапни эшитиб, уни тарқатса, худди ўша ишни қилган одамдек (гуноҳкор) бўлади".
Шарҳ: Бу ривоят ҳам аввалги ҳадисни таъқидлаш учун келтирилган.
"Ато зино ҳақида гап тарқатганларни қаттиқ калтаклаш керак, деб биларди. У фаҳш нарсаларни тарқатди, дер эди".
Шарҳ: Чунки у одамлар орасида фаҳшни, фаҳш гапларни тарқатяпти. Шунинг учун бундай воқеаларни кўрган, билган ҳолатда ҳам айтиш мумкин эмас.
"Фалончининг зино қилаётганини кўрдим", деган одам шариат қоидаси бўйича кўрган нарсасини тўртта гувоҳ билан тасдиқлаб бериши керак, акс ҳолда уни ётқизиб, орқасига саксон дарра урилади.
Шундай қилинмаса, бундай гап-сўзлар кўпайиб, тўртта одам тўпланган жойда "Фалон жойда зино бўлибди, ундай-бундай бўлибди" деган гап кўтариладиган бўлиб қолади, бу нарса суҳбатлар, фикр алмашишларнинг асосий мазмунига айланиб қолади.
Аслида фаҳшни кўрган одам бу ҳақда махсус идорага бориб, хабар бериши керак. Сўнг ҳукумат ўз чораларини кўриши, айбдорларни жазолаши ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиши керак бўлади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ

Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир", дедилар".
Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.
Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.
Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.
Озорга сабр қилиш
Абу Мусодан ривоят
қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар: "Аллоҳнинг боласи бор", дейишади. У Зот эса уларга офият ва ризқ берур".

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ

Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз:
1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра урушиб қолишлари ва ораларида келишмовчилик чиқиб, бир-бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса, хурсанд бўлади ва "Менга ёмонлик қилгани учун Аллоҳ таолонинг Ўзи уни жазолади", дейди.
Мабодо душманига неъмат етса, унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. Мазкур неъматнинг ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради.
2. Кўра олмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслик одати бўлади. Ана шу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда, бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар-писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туришини истайди. Бирдан қараса, ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.
3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.
4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу ҳолатни кундошлар ўртасидаги ҳолатга қиёслаш мумкин.
5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст кимса мисол бўлади. Агар унга "Дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди" дейилса, ўшанинг йўқ бўлишини орзу қилади.
6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам, бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз-ўзидан ҳасад қилаверади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ҲОЖИДАН БОШҚАЛАРГА АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан кейинги йилни каффорот қилур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу, албатта, ҳажга бормаган кишилар учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар, улкан фазлга эга бўладилар.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَفْطَرَ بِعَرَفَةَ وَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ أُمُّ الْفَضْلِ بِلَبَنٍ فَشَرِبَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафада оғизлари очиқ бўлди. Умму Фазл у зотга сут юборган эди, ичдилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ривоятда номлари келган Умму Фазл ровий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ўгай оналари, ҳазрати Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинларидир.
Мазкур ҳодиса ҳажда бўлиб ўтган. Кишилар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутган ёки тутмаганлари ҳақида ихтилоф чиққан. Шунда кўпчилик қатори Арафага чиққан Умму Фазл розияллоҳу анҳо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бир идишда сут юборадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у сутни ичадилар. Шунда у зотнинг Арафа куни Арафотда туриб, рўза тутмаганлари ҳаммага аён бўлади.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

وَسُئِلَ ابْنُ عُمَرَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ، فَقَالَ: حَجَجْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَمَعَ أَبِي بَكْرٍ وَمَعَ عُمَرَ وَمَعَ عُثْمَانَ فَلَمْ يَصُوموا يَوْمَ عَرَفَةَ، وَأَنَا لَا أَصُومُهُ وَلَا آمُرُ بِهِ وَلَا أَنْهَى عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.

«Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралди. Шунда, у киши:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга ҳаж қилдим. Улар арафа куни рўза тутмадилар. Мен ҳам у куни рўза тутмайман, уни тутишни амр ҳам қилмайман, ундан наҳий ҳам қилмайман», дедилар».

Насаий ва Термизий ҳасан санад билан ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам ҳажда юрган кишининг Арафа куни рўза тутмаслиги ҳақида гапирмоқдалар.
Ўрганган ҳадисларимиздан хулоса шуки, ҳаж қилмаган одам Арафа куни рўза тутгани, ҳаж қилган одам эса тутмагани афзал.

«Ҳадис ва ҳаёт», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

👉 @diyonatli
❤1
Ташриқ такбирлари қачон ва қандай айтилади?

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:

8 июль – 5 маҳал,
9 июль – 5 маҳал,
10 июль – 5 маҳал,
11 июль – 5 маҳал,
12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

👉 @diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Абдулҳамид домладан улуғ масканларда дуо.
👍15❤5👏1
ХИЗМАТ ВА МУКОФОТ...

Маъноси: Инсон табиати шунақа: бирон-бир топшириқ ёки масъулияти уддалаганидан кейин мукофот олишни истайди. Фарзандимиз гўдаклик чоғида чиройли бир қилиқлар, томоша кўрсатгани учун уни эркалаб совға улашамиз. Мактабда яхши ўқиса, аъло баҳо қўйилади, ишхонада ходим яхши ишласа, лавозими кўтарилади, турли давлат мукофотларига тавсия этилади ва ҳоказо. Лекин бунинг учун, аввало, бутун умрни муносиб яшаш, баракали ҳаёт кечириб ўтиш талаб этилади.
Демак, умрни муносиб яшаб ўтиш - хизмат бўлса, икки дунё саодатига етишмоқ - бу мукофотдир. Зотан, бундай олий мукофот ҳаммага ҳам насиб этилавермайди.
Демак, "ноумид шайтон" деганларидек, ҳеч бир вақт мукофотдан умидни узмаслик ва шу билан бирга, унга лойиқ бўлишга астойдил ҳаракат қилиниши керак экан, назаримизда...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Қурбон ҳайити кунлари

— Қурбон ҳайитидан олдинги кун қандай кун деб аталади?
— Тарвия куни, деб аталади.

— Тарвия куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилиб сўйиш ҳақида туш кўриб, «Бу нечук туш?» деб фикр ва андишага тушган кундир.

— Арафа куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Иброҳим алайҳиссалом қилган назри хотирига келиб, тушини англаган кундир.

— Қурбон ҳайити куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломни назри бўйича қурбонлик қилишга ҳозир бўлган кундир.

— Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни бўғизлаганми?
— Бўғизлайман, деб турганда Жаброил алайҳиссалом келиб бўғизлашга қўймаган. Аллоҳ таоло амри билан Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига қўй келтириб бериб, шу қўйни қурбонлик қилишни буюрган. Ундан сўнг Иброҳим алайҳиссалом ўғлини озод қилиб, унинг ўрнига ўша қўйни қурбонлик қилган. Қурбон ҳайити кунида мазкур тариқа қурбонлик қилиш Ислом аҳлига Иброҳим алайҳиссаломдан қолган амалдир.

"Ибодати Исломия" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ИБРАТЛИ ҚИССА

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойабзалга дуч келишибди. Иковлари бу пойабзал шу боғда ишлаёнтган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойабзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил-мазаҳ қилиб бу ишчини пойабзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойабзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Иковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойабзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетти;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг...
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойабзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб еттим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.
Шунда устози деди:
Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир. Ҳаётизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми? Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?

👉 @diyonatli
❤1