Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат хосил қилишдан иброт.
2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана шу алам надомат деб аталади.
3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азми қарор ила гуноҳни тарк этишдир. Бу ўринда гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади.
Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ва тавба қилиш ила бўлади.
Келаси замондагиси умриниг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш ва гуноҳ шубҳаси бор нарсалардан сақланиш орқали бўлади.
Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларга астойдил тавба қилиш ва уларга каффорот бўладиган амалларни бажариш ҳамда қазоларни адо этиш билан бўлади.
Демак, тавбанинг ҳақиқати илм, надомат (ҳол) ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан, яъни амалдан иборатдир.
Гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканлигини билмаган одам гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ЎЛИМ ТИЛАШ

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Қурбонлик қилиш бойга вожиб, ФАҚИРга СУННАТдир!


Кўпчилик қурбонлик закотга нисоби етган бойларга вожиб, нисобдан ортиқ маблағга эга одам қурбонлик қилади, деб ўйлайди.
Аслида, қурбонлик қилиш бойга вожиб, фақирга суннатдир! Буни унутманг!
Ҳанафийлик мазҳабининг энг эътиборли манбаларидан бири «Радд ул-мухтор»да ва қарийб фатво тўпламларининг барчасида бу гап мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам фақир бўлганлар. Бу оддий ҳақиқат-ку. Буюк юртдошимиз Макҳул ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ: «Икки кўйлагинг бўлса, бирини сотиб қурбонлик қил!» деганлар.
Эътиборли фиқҳий манба «Солати Масъудий»да келтирилган бу.
Миллионер бойлар туя, сал мундайроқ бойлар мол-сигир, ўзига туқлар қўй-қўчқор, менга ўхшаган фақир-фуқаро эчки-така сўйиши керак. Эчкининг гўшти ҳам ширин бўлади.
Бой-бадавлат одам мол ўрнига қўй сўйса, менга эриш туюлади. Ҳимматингга қараб, Аллоҳ ва Расулнинг олдида қадр топасан!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг номидан ва умматлари номидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бир қурбонликда 100 та жонлик сўйганлар, шундан роппа-роса 60 тасини ўз қўллари билан сўйганлар. Ҳиммат дегани шу! Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ўзлари номидан ҳам, Севимли пайғамбарим Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи мукаррам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бойлар ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилишлари керак! Бунга ўрганишимиз керак! Инсон агар умрида бир бора Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилмаса, қиёматда ҳасратда, армонда қолиши шубҳасиздир, менимча.

Бобомнинг даврида қишлоғимизда ҳамма: бой ҳам, фақир ҳам қурбонлик қилгувчи эди. Ҳозирги тўкин-сочинлик, эмин-эркинлик даврида инчунин ҳаммага қурбонликни тарғиб қилишимиз керак. Шундай экан, вақт борида қурбонликка ҳаракат қилинг!

Ҳамидуллоҳ Беруний.

👉 @diyonatli
👍3❤1
"ОЯТУЛ-КУРСИЙ" ФАЗИЛАТИ

Бақара сурасининг 255-ояти "Оятул-курсий", дейилади. У Қуръони каримдаги энг улуғ оятдир. "Оятул-курсий"нинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръон оятларининг саййиди Оятул-курсийдир", деганлар.
"Фотиҳа" Қуръондаги энг улуғ сура, "Оятул-курсий" эса энг улуғ оят саналади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг саноми бор. Қуръоннинг саноми "Бақара" сурасидир. Унда Қуръондаги энг афзал оят : "Оятул-курсий" бор.
Энг афзал, энг узун оят ҳам Қуръондаги энг узун сура "Бақара"да келган.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Эй Абулмунзир, Аллоҳнинг Каломидаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳ ва Расули билувчироқ!
- Эй Абулмунзир, Қуръондаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Убай ибн Каъбнинг кўксига уриб:
- Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абулмунзир! - дея уни алқадилар.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Абдулҳамид домла:
"Зулҳижжа ойининг фазилатлари" хақида.

👉 @diyonatli
👍8❤2
ЭНГ ЯХШИ НЕЪМАТ

Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)

* Юсуф ибн Ҳусайн айтади: "Мен Зуннун билан хайрлашаётган чоғимда унга: “Ким билан ҳамсуҳбат бўлай?”, дедим. У: “Уни кўришинг сенга Аллоҳни эслатадиган, унинг ҳайбати махфий ҳолатингга ҳам таъсир қиладиган, унинг суҳбати сенинг илмингни зиёда қиладиган, унинг амали сени дунёда зоҳид қиладиган, у билан бирга бўлишинг сени маъсиятдан қайтарадиган, унинг тили эмас, балки амали сенга насиҳат қиладиган киши бўлсин”, деб жавоб берди".

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @diyonatli
👍2❤1
БУРГУТ ВА ИЛОН

Бургут ўзининг устига илонни мингазиб осмонда учиб борарди. У ўзига ўзи: "Агар илонни ташлаб юборишга уринсам, у мени чақиб олади", дерди. Илон эса: "Агар бургутни чақиб олсам, у мени ташлаб юборади", дер эди. Уларнинг бу ҳолатидан бехабарлар эса: "Қандаям гўзал садоқат!" деб, ҳайратга тушиб, лол қолишарди.
Мазкур қисса ҳақида яхшилаб тафаккур қилсангиз, ушбу замондаги айрим алоқа ва муносабатларнинг сабабини англаб оласиз.

"Ҳимкатлар чашмаси"дан

👉 @diyonatli
❤1
КИЙИМГА БУРНИНИ ТОЗАЛАШ

Муҳаммад ибн Сийриндан ривоят қилинади:
"Абу Ҳурайра бурнини кийимига артди ва: "Бах! Бах! Қаранглар, Абу Ҳурайра бурнини кийимига артяпти! Бир пайтлар Оишанинг ҳужраси билан минбарнинг ўртасида ерда юмалаб ётар эди. Одамлар уни кўриб, жинни деб ўйлашар эди. Фақат очликдан шундай бўлган эдим", деди".
Шарҳ: Дарҳақиқат, Абу Ҳурайра ана шундай оғир, ночор аҳволда, оч-яланғоч ҳолда яшаганлар, аҳли суфночор, оч-яланғоч ҳолда яшаганлар, аҳли суффанинг улуғларидан бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан хутбаларида: "Ким шулардан бир кишини уйида меҳмон қилиб, қорнини тўйғазса, жаннатий бўлади", деган башоратлар ҳам қилганлари маълум.
Бироқ Ислом туфайли, мустаҳкам, холис иймонлари туфайли Аллоҳ таоло бу қадар шараф бериб, ҳар томонлама фаровон яшай бошлаганлар. Шуни назарда тутиб, бир пайтлар бир бурда нонга, бир парча латтага зор бўлган одам энди бурунларини кийимларига артадиган даражага келиб қолибди, деган маънодаги гап айтилмоқда.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ:

1. Ердан юқорироқ ўринга ўтириб таҳорат қилиш.
2. Таҳорат пайтида қиблага юзланган бўлиш.
3. Аъзоларни ювишда бошқа кишидан ёрдам сўрамаслик, лекин ожизлиги ва касаллиги сабабли ёрдам сўраса, дуруст бўлади.
4. Мубоҳ сўзларни тарк қилиш.
5. Оғизга ўнг қўл билан сув олиш. Бурунга ҳам ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл билан қоқади.
6. Ювиш фарз бўлган аъзоларнинг белгиланган жойидан кўпроғини ювиб, ҳадисда келганидек, қиёматдаги нур ва қашқани кўпайтириш.
7. Кенгроқ узукни таҳорат вақтида ҳаракатлантириб қўйиш ҳам одобдир, аммо узук тор бўлса, унинг остига сув тегиши учун ҳаракатлантириш шарт бўлади.
8. Таҳоратдан сўнг қиблага юзланиб, тик турган ҳолатда шаҳодат калималарини ва маъсур дуоларни ўқиш.
"Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Аллоҳуммажъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутаттоҳҳирийн".
Имом Муслим, Термизий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Маъноси: "Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиздир, Унинг шериги йўқ ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил".
9. Макруҳ вақтлар бўлмаса, таҳоратдан сўнг икки ракъат намоз ўқиб қўйиш ҳам одобдандир. Нафл намозларни ўқиш макруҳ ҳисобланадиган вақтлар қуйидагилар:
- субҳи содиқ киргандан сўнг, то қуёш чиққунча;
- қуёш чиқишни бошлагандан то бир найза бўйи кўтарилгунча, бу қарийб ярим соатга боради.
- куннинг ўртасида, яъни қуёш тиккага келганда; бу тақрибан пешиндан ярим соат олдин бўлади. Буни "завол вақти" дейилади (шу орада ҳам намоз ўқиш ҳаромдир).
- аср намози ўқиб бўлингач, то шомгача бўлган вақтда нафллар макруҳдир. Лекин қуёш нури кетгунича қазо намозларни ўқиш жоиздир;
- қуёшнинг нури кетган вақтдан то шомгача ўқилган намоз ҳам ҳаромдир, бу тақрибан қуёш ботишидан ярим соат олдинги вақт ҳисобланади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉
@diyonatli
👍5❤1
ҚЎШНИЛИК ҲАҚҚИ

Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.
Қўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир.
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:
"Ота-онага, яқин қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар" (Нисо сураси, 36-оят).
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилмоқда:
Биринчиси - ота-оналар.
Иккинчиси - қариндошлар.
Учинчиси - етимлар.
Тўртинчиси - мискинлар.
Бешинчиси - яқин қўшнилар.
Олтинчиси - ён қўшнилар...
Тафсирчи уламоларимиз ояти каримада зикр қилинган "Яқин қўшни"ни қариндош қўшни, яъни яқинлиги бор қўшни, "Ён қўшни"ни эса оддий, яқинлиги йўқ қўшни, деб тушунтирганлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим", дедилар".
Термизий ривоят қилишган.
Қўшнининг ҳаққи шунчалар улуғ экан. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз қўшниси ила яхши муносабатда бўлиб, унга қўлидан келган яхшиликни қилмоғи лозим.
Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!" дедилар.
"Ким, эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди.
"Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган одам", дедилар".
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг ривоятида.
"Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди", дейилган.
Бунда қўшнисига ёмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган, дейишади уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ экани тарғиб қилинмоқда.
"Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг уйида қўй сўйилди. Бас, у:
"Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим", деганларини эшитганман", деди".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда қўшнига кўрсатиладиган эҳтимом амалга оширилиши бўйича кўргазмали ишдан намуна ҳам келтирилмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Уйида бирор ҳайвон сўйган киши унинг гўштидан қўшниларига ҳадя қилиши кераклиги.
2. Ғайридин қўшни билан ҳам яхши алоқада бўлиб, унга ҳам ҳадя бериб туриш лозимлиги.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшни ҳаққига катта эътибор берганлари.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА СУКУТ САҚЛАШ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Таълим беринглар, осонлаштиринглар. Таълим беринглар, осонлаштиринглар", деб уч марта ва: "Ғазабланганингда сукут сақла", деб икки марта айтдилар".
Шарҳ: Аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сўзларини уч марта такрорлашларидан таълим беришнинг, динда осон йўлни танлашнинг аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини билиб оламиз.
Кейинги сўзларидан эса жаҳли чиқиб турган одам сукут сақлаб, ғазабини ичига ютиши кераклигини ўрганамиз.

👉 @diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Тинчлик ва хотиржамлик - улуғ неъмат

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилдилар.

👉 @diyonatli
Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.

© Мубашшир Аҳмад


https://t.me/diyonatli
❤1👍1
ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН БИРИДИР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина (ёки Макка) чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ", дедилар. Кейин: "Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди", дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: "Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?" дейишди. "Шояд, булар қуримагунча (ёки то булар қуригунича) улардан (азоб) енгиллатиб турилса", дедилар".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @diyonatli
❤1👍1
ҒИЙБАТЧИНИНГ ЖАЗОСИ

Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб:
- Фалончи сенинг ҳақингда номаъқул гапларни гапирди,- дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккизил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғди-ю, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! - дедилар ва ғийбатчини ҳайдаб солдилар.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Бир киши дўстидан: “Уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:
عن زيدِ بن ثابتٍ رضي الله عنه قال: تَسَحَّرْنَا مَعَ رسول الله - صلى الله عليه وسلم ثُمَّ قُمْنَا إِلَى الصَّلاَةِ. قِيلَ: كَمْ كَانَ بينهما؟ قَالَ: قَدْرُ خَمْسين آيةً. متفقٌ عَلَيْهِ
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. "У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди?", деб сўралди. У: “Эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ .
Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

👉 @diyonatli
👍3❤1
ОИЛА ҒАМИ ҲАМ ИБОДАТДИР

Инсон кўпинча барча нарсани ўзидан, ўз ақли ва имкониятларидан кутади. Ана шу сабабли унда ҳузур-ҳаловат йўқ. Қўлидан келмайдиган, аслида арзимаган қийинчиликка йўлиққанида қайғуга ботади. Бироқ, алҳамдулиллоҳки, мусулмон киши ундай эмас. У қўлидан келган ишни шариат тақозосига кўра бажаради, сўнгра Аллоҳ таолога таваккал қилади. Бу эса мусулмонга хотиржамлик бахш этади. "Ё Роббий, менинг имконларим ана шунчага етди, холос", дейди. Ўзи истаган бир иш амалга ошмай қолса: "Бунда бир яхшилик бор.."., дея ўзига-ўзи таскин беради. Ҳар бир воқеа-ҳодисанинг хайрли якунланишига умид боғлайди. Акс ҳолда, унинг учун хайр йўқдир. Инчинун, мусулмон нима қилса ҳам, Аллоҳ розилигини кўзлайди.
Инсонларга, жамиятга кўпроқ манфаатим тегсин, деган ниятда меҳнат қиладики, бу ҳам ибодат, албатта. Ҳадиси шарифда мазмунан шундай марҳамат қилинади: "Баъзи гуноҳлар борки, ибодат билан кечирилмайди. Кишининг оила, бола-чақасининг таъминоти учун қилган меҳнат-машаққати туфайли Аллоҳ у гуноҳларни кечиради". Яъни, мен ишлайман. Бу меҳнатим туфайли Аллоҳ уларга ризқ беради. Мусулмонларга юк бўлмаслик учун ишлайман; мусулмонларга, муҳтожларга мен ёрдам этайин, деган ниятда ишласа, ўша гуноҳлари мағфират қилинади.
Ҳа, у шу эзгу ният йўлидаги заҳматларга сабр этади, ҳалол ризқ топиш йўлида меҳнат қилаверади. Бу шундай меҳнатки, унинг тоат-ибодатига халақит бермайди.
Бу улуғ бир неъматки, сен ўзинг ва оиланг учун ишлагинда, Аллоҳ таоло гуноҳларингни афв этсин. Айни пайтда бу саъй-ҳаракатинг нафл ибодат ўрнига ўтса, қандай гўзал! Бундан ҳам яхшироқ неъмат борми?!
Ҳақ субҳанаҳу ва таоло мўминларнинг дўстидир. Мўминга Аллоҳ таоло энг фойдали ва энг гўзал нарсаларни раво кўради. Дўст дўстига доимо яхшилик ва гўзалликни истайди.
Айни пайтда, Аллоҳ таоло баъзи нарсалардан қайтарди;
Бунда ҳам инсонлар учун фойда бор. Агар бу тақиқлар қўйилмаса, дунёнинг низом-интизоми бузилиб кетар эди.
Инсон дунёда гўзал ҳаёт кечиролмас эди. "Бу таъқиқланган ишларни қилсангиз, ҳузур-ҳаловатингиз йўқолиб, умрингиз безовталикда ўтади. Амрларимга риоя қилсангиз, ҳам дунё, ҳам охират саодатига эришасиз.."., демоқда гўё.
Бу кўрсатмаларга амал қилмаганимиз учун, таъқиқланган нарсалардан қайтмаганимиз учун ҳам ҳаловат йўқ. Қуръони карим инсониятнинг дунё ва охират бахтиёрлигига эришмоғи учун нозил қилинган илоҳий низомдир.
Инсон Аллоҳ нозил этган Китоб ичидаги амрларга, бу Китобни бизга етказган, шарҳлаган, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) кўрсатмаларига риоя қилгани нисбатида ҳузур-ҳаловатга эришади. Акс ҳолда, Аллоҳнинг Китобидан, Муҳаммад алайҳиссаломдан узрқлашган сайин ҳузур-ҳаловати йўқолади.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)"

👉 @diyonatli
👍2❤1
ФОЙДАЛИ ИШ

Бир боланинг қари бувиси бўлиб, у куни билан ҳаммага “Ибодатингни қил”, деб айтаверар экан. Бир куни бувиси ҳовлидаги ўриндиқда мудраб ўтирганида набираси ундан:
- Буви, ухлаяпсизми? – деб сўрабди.
- Йўқ ибодат қиляпман, - деб жавоб берибди бувиси.
- Хуррак отганингизни ўзим эшитдим-ку, қанақасига ибодат қиляпсиз?! – деб кулибди набираси.
- Мен ибодатга куч йиғиш учун ухлаяпман, демак, ибодат қиляпман.
- Унда мен нима қияпман?
- Сен ҳам ибодат қиляпсан. Билмаган нарсани сўраб билиш ҳам ибодат қилиш ҳисобланади.
- Ойим, дадам, бошқалар нима қилишяпти?
- Даданг ишда, ойинг овқат қиляпти, аканг мактабда, демак, улар ҳам ибодат қилишяпти. Умуман, кўзинг кўриб турган нарсанинг ҳаммаси ибодат қилади.
- Жонсиз нарсалар ҳамми? – Ҳайрон бўлиб сўради набира.
- Одамлар, жониворлар ва жонсиз нарсаларнинг ҳаммаси зиммаларидаги вазифаларини бажаришлари ибодат ҳисобланади.
Эй фарзанд, билгинки, жамият учун фойдали бўлган ҳар бир ишни сидқидилдан бажариш ибодат ҳисобланади. Аксинча, зиммасидаги вазифага эътиборсиз бўлиб, қўл учида бажариш эса атрофдагиларнинг ҳаққига хиёнат қилиш демакдир. Агар жамиятдаги инсонларнинг ҳаммаси шу қоидага риоя қилиб яшасалар, турмуш ўз-ўзидан яхшиланиб бораверади.

"Ҳаёт сабоқлари" китобидан

👉 @diyonatli
👍6❤1
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.
Бундан ташқари:
- Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
- Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
- Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
- Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
- Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
- хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
- кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
- инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
- тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
- дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатидан келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
- Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
- Қуръон ўқиган томоқ оғриғига даво бўлади;
- Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
- қироат бош оғриғини самарали даволайди...

"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1