ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!
- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.
- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
👉 @diyonatli

❤1👍1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ ЎН КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринг. Чунки у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарига тенг бўлади», дедилар»
(«Дурри мансур», «Хитоботул аҳком»). Байҳақий ривоят қилган.

❤1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир», дедилар.
(Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар).
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!», деганлар.
(Муслим, Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилганлар).

Зулҳижжанинг ўн кунлиги:
– Бу кунларда яхшиликлар кўпайтириб берилади.
– Бу кунларда дуолар ижобат бўлади.
– Бу кунларда илоҳий файз-футуҳ бўлади.
– Бу кунларда ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан озод қилинади.
– Бу кунлар олий ҳиммат эгалари учун фойдани қўлга киритиш мавсусидир.
– Мазкур кунда "Субҳоналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни кўп айтиб, гуноҳ ва ёмонликлардан батамом тўхтаб, тавба қилишни йўлга қўйинг. Умр, ғафлат ва шаҳватга берилиш билан ўтиб кетмасин. Афсус ва надомат фойда бермайдиган кунда пушаймон бўлиб қолманг!
"Ҳикматлар китоби"дан.

👍4❤1
АЛЛОҲДАН БОШҚАГА ШИКОЯТ ҚИЛМА
Аҳнаф ибн Қайснинг жияни бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У шикоятини тўхтатмади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб:
– Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга молик бўлган Зотгагина айтгин. Бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: ё дўстинг бўлади, унинг дилини оғритасан.
Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан, – деди. Сўнг одамларга юзланиб:
– Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди, – деди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ!!!
"Пискент" жоме масжидида жума намозидан фото лавхалар.
@diyonatli

👍12👎1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмон киши масжидларда намоз ва зикр учун ҳозир бўлишни ўзига лозим тутар экан, ғоиб бўлган инсоннинг аҳли уларни олдига қайтиб келганида хурсанд бўлгани каби Аллоҳ таоло ундан хурсанд бўлади”.
Имом Ибн Можа ривояти.
arabicuz
👉 @diyonatli
Имом Ибн Можа ривояти.
arabicuz
👉 @diyonatli
👍8❤1
УЛУҒ КУНЛАР
"(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам" (Фажр сураси, 2-оят).
– Бу шундай улуғ кунларки, Аллоҳ таоло у билан қасам ичган.
– У умр кунларининг энг афзали.
– У маълум ва машҳур кунлардан.
– Шундай улуғ кунларки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ссалам солиҳ амал қилиб қолишга тарғиб қилганлар.
– Шундай улуғ кунларки, у кунларда ҳаж амали бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда арафа куни бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда қурбонлик бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда ибодатларнинг онаси ўрин олган.

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дилларга озор етказиб қўйманг!
👉 Етимдан «ота-онанг қандай вафот этганлар?» деб сўраманг.
👉 Фарзандидан жудо бўлган ота-оналардан «фарзандингиз қандай вафот этган?» деб сўраманг.
👉Ишсиз одамдан «сиз нима учун ишламайсиз?» деб одамлар орасида сўраманг.
👉 Фақирга «сизга қанча пул керак?», деб сўрамасдан кўнглингиздан чиқариб бераверинг. Чунки фақирда ҳам ўзига яраша ғурури бор. Бир кун келиб кўз-кўзга қайта тушиши мумкунлигини ҳам унутмайлик.
👉 Турмушга чиқмаган қиздан «ёшингиз нечада ёки совчилар келаяптими?» деб асло сўраманг.
👉Фарзанди йўқ аёлга «фарзандингиз йўқмиди?» деб айта кўрманг.
👉Бирон бир кишини юзида чандиқ ёки битган яранинг изини кўриб қолсангиз бунинг сабабини сўраманг. Чунки юз инсоннинг нозик ерлардан бири ҳисобланиб, у ҳар қанча яширишга уринмасин бунинг иложиси йўқдир.
👉 Меҳмондан нима танаввул этишини ёки ичишини сўраманг. Чунки сўраб унинг бу истагидан маҳрум этиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун, сўрамасдан меҳмонингизга борингизни тақдим этаверинг.
👉 Кимларнидир кулгуси ва роҳатини деб дўстингизни мазаҳ килиш ҳаёлингизга ҳам келмасин. Чунки бу дўстингизга жуда ҳам оғир ботади.
Ҳар дойим ўзингизни шу инсонлар қаторига қўйиб, уларнинг ҳиссиёти билан яшашга уриниб кўринг.
Сенга озор берадиган нарсадан четда бўл.Ўзинг учун шундай солиҳ дўст танлагинки, бундай дўст камдан-кам учрайдиган бўлсин. Ишингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

Чилла ҳақида
САВОЛ:
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз яқинда фарзадлик бўлдим. Чилла деган гап бор экан. 40 кун уйда ўтириб, ҳеч қаерга чиқмаслик керак экан ва яна шу чилла пайтида кийилган кийимларни чилла чиқгандан кейин кийиб бўлмас эмиш. Киядиган бўлса бола касал бўларкан. Бу ҳақида ҳадислар борми?
ЖАВОБ:
— Бу гаплар бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👍3❤1
ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат хосил қилишдан иброт.
2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана шу алам надомат деб аталади.
3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азми қарор ила гуноҳни тарк этишдир. Бу ўринда гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади.
Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ва тавба қилиш ила бўлади.
Келаси замондагиси умриниг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш ва гуноҳ шубҳаси бор нарсалардан сақланиш орқали бўлади.
Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларга астойдил тавба қилиш ва уларга каффорот бўладиган амалларни бажариш ҳамда қазоларни адо этиш билан бўлади.
Демак, тавбанинг ҳақиқати илм, надомат (ҳол) ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан, яъни амалдан иборатдир.
Гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканлигини билмаган одам гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади.
"Руҳий тарбия" китобидан.

👍2❤1
ЎЛИМ ТИЛАШ
Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

Қурбонлик қилиш бойга вожиб, ФАҚИРга СУННАТдир!
Кўпчилик қурбонлик закотга нисоби етган бойларга вожиб, нисобдан ортиқ маблағга эга одам қурбонлик қилади, деб ўйлайди.
Аслида, қурбонлик қилиш бойга вожиб, фақирга суннатдир! Буни унутманг!
Ҳанафийлик мазҳабининг энг эътиборли манбаларидан бири «Радд ул-мухтор»да ва қарийб фатво тўпламларининг барчасида бу гап мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам фақир бўлганлар. Бу оддий ҳақиқат-ку. Буюк юртдошимиз Макҳул ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ: «Икки кўйлагинг бўлса, бирини сотиб қурбонлик қил!» деганлар.
Эътиборли фиқҳий манба «Солати Масъудий»да келтирилган бу.
Миллионер бойлар туя, сал мундайроқ бойлар мол-сигир, ўзига туқлар қўй-қўчқор, менга ўхшаган фақир-фуқаро эчки-така сўйиши керак. Эчкининг гўшти ҳам ширин бўлади.
Бой-бадавлат одам мол ўрнига қўй сўйса, менга эриш туюлади. Ҳимматингга қараб, Аллоҳ ва Расулнинг олдида қадр топасан!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг номидан ва умматлари номидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бир қурбонликда 100 та жонлик сўйганлар, шундан роппа-роса 60 тасини ўз қўллари билан сўйганлар. Ҳиммат дегани шу! Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ўзлари номидан ҳам, Севимли пайғамбарим Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи мукаррам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бойлар ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилишлари керак! Бунга ўрганишимиз керак! Инсон агар умрида бир бора Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилмаса, қиёматда ҳасратда, армонда қолиши шубҳасиздир, менимча.
Бобомнинг даврида қишлоғимизда ҳамма: бой ҳам, фақир ҳам қурбонлик қилгувчи эди. Ҳозирги тўкин-сочинлик, эмин-эркинлик даврида инчунин ҳаммага қурбонликни тарғиб қилишимиз керак. Шундай экан, вақт борида қурбонликка ҳаракат қилинг!
Ҳамидуллоҳ Беруний.

"ОЯТУЛ-КУРСИЙ" ФАЗИЛАТИ
Бақара сурасининг 255-ояти "Оятул-курсий", дейилади. У Қуръони каримдаги энг улуғ оятдир. "Оятул-курсий"нинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръон оятларининг саййиди Оятул-курсийдир", деганлар.
"Фотиҳа" Қуръондаги энг улуғ сура, "Оятул-курсий" эса энг улуғ оят саналади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг саноми бор. Қуръоннинг саноми "Бақара" сурасидир. Унда Қуръондаги энг афзал оят : "Оятул-курсий" бор.
Энг афзал, энг узун оят ҳам Қуръондаги энг узун сура "Бақара"да келган.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Эй Абулмунзир, Аллоҳнинг Каломидаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳ ва Расули билувчироқ!
- Эй Абулмунзир, Қуръондаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Убай ибн Каъбнинг кўксига уриб:
- Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абулмунзир! - дея уни алқадилар.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.