Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Аллоҳ уларнинг жамоасини ҳам барбод қилади

Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг жамоасини барбод қилди.

Намруднинг аъёнлари ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг жамоасини барбод қилди.

Фиръавннинг аъёнлари ҳазрати Мусо алайҳиссаломни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг жамоасини барбод қилди.

Яҳудийлар ҳазрати Ийсо алайҳиссаломни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг жамоасини барбод қилди.

Макка аҳли ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг жамоасини барбод қилди.

Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг акалари Юсуф алайҳиссаломни қатл қилиш учун бирлашдилар.
Аллоҳ уларнинг иттифоқини барбод қилди.

Сен ҳам огоҳ бўл, эй мўъмин банда, худди шунингдек, агар шайтонлар сенинг зараринг учун йиғилса, Аллоҳ уларнинг жамоасини ҳам барбод қилади.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
АЛ ҚАСОСУ МИНАЛ ҲАҚ

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булғади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. У ўлимга ҳукм қилинди.

Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим.

Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.

Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди.

Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ўшанда.

Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим. Бегуноҳ бўла туриб ўлдириляпман.

Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди. Сўнг у қатл қилинди.

Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзингизга қайтади.
Хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик

👉 @diyonatli
👍6❤1
ФОЛБИННИНГ ОЖИЗЛИГИ

Фолбин бозор майдонида ўтириб, одамларга фол очар, шу йўл билан уларнинг пулини шиларди. Бир пайт унинг олдига бир одам ҳовлиқиб югуриб келди ва:
- Ҳой фолбин, уйингга чоп, ўғрилар эшигингни бузиб кириб, уйингдаги бор мол-давлатингни ўғирлаб кетишди, - деди.
- Ваҳимага тушган фолбин шартта ўрнидан турди ва бозорни бошга кўтариб «дод» солганича уйига қараб югурди. Унинг аҳволни кўрган бир киши фолбинни йўлда тўхтатиб:
- Эй биродар, уйингда нималар бўлаётганини билмас экансану, қанақасига бошқаларнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ишларни башорат қила оласан? - деди.

"Ривоятлар китоби"дан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
Qazoi hojat - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Қазои ҳожат | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli

Телеграм | Инстаграм
👍1
Arsh va Kursga iymon - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Арш ва Курсга иймон | Абдул Ҳамид домла

Ақидатут-Таҳовия

👉 @diyonatli

Телеграм | Инстаграм
ҲАЖ КАНДАЙ ИБОДАТ?

«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1🤔1
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИБ ЙИҒЛАШ

Яҳё ибн Айюб роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мадинада бир йигит бор эди. Умар розияллоҳу анҳу унинг қилмишини яхши кўрар эди. Ўша йигит бир кеча хуфтон намозидан сўнг кетди ва унинг олдида бир аëл намоён бўлди. Унга ўзини тақдим қилди ва (йигит) унга мафтун бўлиб қолди. Эшиги олдигача эргашиб борди. Бирдан қалбидан қўрқинч ўтди ва ушбу оят ёдига келди:
"Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар” (Аъроф сураси, 201-оят).
Йигит дарҳол беҳуш бўлиб йиқилди. Аёл қараса, у ўлик каби, ўзининг жорияси ёрдамида уни ҳовлисининг эшиги олдига олиб келди. Отаси уй эшиги олдига уни ташлаб кетилганини кўрди ва дарҳол уни кўтариб, (ичкари) олиб кирди. Бас, у ўзига келди. “Ўғлим, сенга нима бўлди?" деб сўради. Унга ҳеч насра демади. У айтгунча сўрайверди. (Нима бўлганини айтиб туриб) ўша оятни тиловат қилаётганида бир бақириб жони чиқиб кетди. Умар розияллоҳу анҳуга унинг хабари етиб борганда: "Менга унинг ўлими хабарини айтсангиз бўлмасмиди?” деди. Қабри олдига бориб "Эй фалончи! "Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир" деб нидо қилди. Шунда кабр ичидан шундай овоз эшитди: "Эй Умар (розияллоҳу анҳу), дарҳақиқат, Раббим менга (ўша мукофотни) ато қилди".😢

"Солиҳ амаллар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
​МАККАИ МУКАРРАМАДАГИ МАСЖИДУЛ ҲАРОМ ҲАҚИДА АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР

1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида 1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.

Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!

Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!

👉 @diyonatli
❤3👍3
«Ёшлик "жиннилик"нинг бир бўлагидир».

Шарҳ: “Жунун” сўзининг луғавий маъноси эс-ҳушдан ажралиш, ақлдан озиш демакдир. Бу ўринда бебошлик маъносида келган. "Мажнун” сўзи ҳам ўша сўздан ясалган. Шу боис ҳам ишқ йўлида ақлдан озган ошиқларни шундай аташади. Бадиий адабиётда ишқ йўлида нафсини қурбон килганларни "Мажнун" деб аташ одат тусига кирган. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги "Мажнун” сўзи исм эмас, балки лақабдир. Ошиқнинг асл исми Қайс бўлган.
Ёшларнинг "жинни"лик даврларида улар тарбиясига катта аҳамият бериш зарурлиги ҳадис ғоясини ташкил этади.

"Жавомиъул калим" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмондорчилик одоблари | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 14 июн куни соат 16:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БАРЗАХ ҲАЁТИ НИМА?

Савол: “Барзах” ҳаёти нима? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб: “Барзах” сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деганидир. Шариат истилоҳида эса инсон вафот этганидан сўнг то қиёматда қабрдан тирилгунча ўлган вақтини “барзах” ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта – Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир (“Фиқҳул Акбар”). Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Меҳмондорчилик одоблари | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби 7-қисм | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
УНИНГ МАҲРИ – ИСЛОМ

Абу Талҳа Умму Сулаймнинг қўлини сўради.
– Аллоҳга қасамки, эй Абу Талҳа, сендек инсон қўлини қайтариб бўлмайди. Лекин сен кофир кишисан, мен эса мусулмон аёлман. Сенга турмушга чиқишим мумкин эмас. Агар Исломга кирсанг, шу менинг маҳрим бўлади. Сендан бошқа нарса сўрамайман, – деди Умму Сулайм.
Абу Талҳа мусулмон бўлди ва унинг Исломга кириши Умму Сулаймга маҳр бўлди.
Собит айтади: “Умму Сулаймчалик мукаррам маҳрга эга бўлган аёлни эшитмадим”. Абу Талҳа ансорийлар ва саҳобийларнинг улуғларидан бўлди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар".

👉 @diyonatli
❤1
Мўътадил маслак

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадиларки, муҳаққиқларнинг маслаги шуки, улар ўз нафсиларининг амалида танглик қилади (йўлни тор оладилар), (қийин бўлса ҳам) энг авло ва аъло томонни танлайдилар. Лекин фикр ва фатвода кенглик қиладилар. Яъни, одамлар учун иложи борича осонлик ахтарадилар. Чунончи бир ҳадисда:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما كرِهتَ فدعهُ ولا تحرِّمهُ على أحدٍ
Маъноси: "бирор (шубҳали) нарса сенга ёқмаса, (ўз амалингда) уни тарк қил, лекин бошқаларга уни ҳаром қилма".

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА МАШОЙИХЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ

Ҳазрати Абу Умар Дамашқий айтадилар:
"Қўрқув қалбнинг чироғи бўлиб, у орқали инсон қалбдаги яхшилик ва ёмонликни кўради".

Ҳазрати Зуннун Мисрийдан: "Бандага қўрқув йўли қачон осон бўлади?" деб сўралди. Шунда, У киши: "Банда ўзини касаллик узайиб кетмасин деган қўрқувда ҳар нарсадан парҳез қиладиган бемор деб билса", дедилар. Ҳазрати Зуннун Мисрий яна шундай дейдилар: "Одамлар йўлда то қўрқув улардан йўқ бўлмагунича тураверадилар. Қўрқув йўқ бўлса, гумроҳ бўладилар".

Ҳазрати Иброҳим ибн Шайбон айтадилар: "Қачонки, қўрқув қалбда жой олса, қалбдаги шаҳватлар ва нафс хоҳишларини куйдириб юборади" (Ар-Рисалатул Қушайрия, 59-60).

Ҳазрати Ҳасан Басрийдан бир киши: "Биз нима қилайлик? Қалбимиз кўксимиздан чиқиб кетадиган даражада бизларга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилайликми?" деб сўради. Шунда, у киши: "Аллоҳга қасамки, келажакда сенга омонлик насиб бўладиган даражада сенга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилишинг, келажакда сенга хатарлар етадиган даражада сени қўрқмас ва хавфсиз қиладиган одамларнинг суҳбатидан яхшироқдир", дедилар (Иҳёул улум, 4/162).

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Никоҳсиз ибодат мукаммал бўлмайди

Мавлоно Ирфон ибн Исмоил Қосимий (Поланпурий) ҳазратлари айтадилар: "Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадиларки, обиднинг ибодати никоҳсиз мукаммал бўлмайди.

Бунинг бир маъноси шуки, никоҳ ибодатнинг хотимасидир.

Иккинчи маъноси шуки, инсонга шаҳват доим ғолиб туради. Бу суратда қалбнинг саломатлиги никоҳсиз мумкин эмас. Ибодат токи қалб унинг учун тўлиқ фориғ бўлмагунича, мукаммал ҳисобланмайди. Айни шу сабабдан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ғуломлари Икрима розияллоҳу анҳу, Карийб розияллоҳу анҳу ва бошқалар балоғатга етганларида, у киши уларни чақириб: "Агар сизлар хоҳласангиз, мен тўйларингизни қилиб берайин. Чунки, банда қачонки зино қилса, у ҳолда унинг қалбидан иймон чиқиб кетади" дег. анлар.

("Туҳфатун-никааҳ" китобидан. 23-бет).

👉 @diyonatli
❤1
АЛЛОҲ ЯРАТГАН ҚОНУНИЯТ

– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...

“Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.

(”Аъроф” сураси, 185-оят)

👉 @diyonatli
❤2👍1
АЛЛОҲ ОМОНАТИНГНИ ЕТКАЗАДИ

Яҳудий ҳожасининг қўйларини боқувчи қул бор эди. Хайбар аҳли қурол-­аслаҳаларини тайёрлаётганларини кўриб, улар нима қилмоқчи эканларини сўради.
– Анави, ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган киши билан жанг қилмоқчимиз, – деб жавоб беришди.
Қулнинг кўнглига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрлари ёқиб қолди ва ҳузурларига йўл олди.
– Нима демоқдасиз? Нимага чорлаяпсиз? – деб сўради у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб.
– Исломга, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик беришингга, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслигингга чорлаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Мен Аллоҳ азза ва жаллага имон келтирсам эвазига менга нима бўлади?
– Ўшандай ҳолатда вафот этсанг, сенга жаннат бўлади.
Қул мусулмон бўлди ва:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Манави қўйлар менга омонат топширилган эди, – деди.
Уларни қўйиб, ҳайдаб юбор. Аллоҳ таоло сенинг омонатингни Ўзи етказади.
Қул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини қилди. Қўйлар ўз эгалари олдига қайтиб борди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6❤1
ҲУСНИ ХОТИМА – ГЎЗАЛ ХОТИМА

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг- ҳусни хотимадир. Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...

Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

👉 @diyonatli
❤1👍1