Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 15-қисм

Телеграм | Инстаграм
ҚАЙҒУГА ТУШМАНГ

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Ғам-қайғу, ҳузн Қуръони каримда ундан қайтарилган ҳолда зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар!..”, (Оли Имрон сураси, 139-оят). Ёки уни нафий қилган ҳолда зикр этган: “Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”, (Бақара сураси, 62-оят).
Чунки ғам-қайғу қалбни заиф қилади, азм-қарорни сусайтиради ва иродага зарар беради. Шайтонга мўминни қайғуга солишдан кўра суюклироқ иш йўқдир. Шу сабаб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Аллоҳим Мен сендан ғам-қайғудан паноҳ сўрайман” дея дуо қилиб, паноҳ тилаганлар.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ИТ АФЗАЛМИ ЁКИ...

Нақл қиладиларки, бир кун Турки Жандий бир гуруҳ шогирдлари билан Бухоро кўчаларидан ўтиб кетаётганларида бир одам ул зоти шарифга қараб дейди:
"Сиз афзалми ёхуд ит афзалми?"
Асҳобларнинг жаҳли чиқади. Ҳазрат Турки Жандий асҳобларига қараб дейдилар:
"Сизлар тек туринг! Бу саволда жон бор. Дарҳақиқат, агар биз ушбу фоний дунёдан иймон билан ўтсак итдан афзалмиз. Агар иймонсиз ўтсак биздан ит афзалдур! Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу деганларки, итда ўн хислат борки, бу ҳар бир тақводор мўмин учун ибратдур:
1. Халойиқ ўртасида итнинг ҳеч бир қадри йўқ.
2. Ит фақирдур, унинг ҳеч бир мол-дунёси йўқ.
3. Бутун ер унинг бисоти, у тўғри келган жойда ухлайди, ит жой танламайди.
4. Аксар пайтда у оч юради, очликка чидайди.
5. Эгаси уни уриб ҳайдаса-да, эгасини асло тарк этмайди. У эгасига вафодор.
6. Эгасига посбонлик қилади. Душманларни асло уйга йўлатмайди.
7. Кечаси билан бедор пойлоқчилик қилади .
8. Аксар пайтда у сукут сақлайди.
9. Эгаси нима берса, ўшани ейди, қаноат қилади .
10. Ит ўлса ундан ҳеч бир нарса мерос қолмайди.
Кўриниб турибдики, Ҳазрат Турки Жандий улуғ авлиё, шу билан бирга ўта камтарин инсон бўлганлар.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Zaynilobiddinxon
Уламоларимизнинг Россия Федерациясига ташрифларидан фотолавҳалар.

@fitratuz
Forwarded from Zaynilobiddinxon
Уламоларимизнинг Россия Федерациясига ташрифларидан фотолавҳалар.

@fitratuz