Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ташрифдан фотолавҳалар.

@fitratuz
Ташрифдан фотолавҳалар.

@fitratuz
👍1
“УНДАН БИРОН СОАТ ОРҚАГА ҲАМ, ИЛГАРИГА ҲАМ СУРА ОЛМАССИЗ"
(Сабаъ сураси 30-оят).

Шайх Али Тантовий бундай дейди:
"Ичи одамлар билан тўла бир автобус ҳайдовчиси ўнг ва сўлга қараб, тўсатдан уловни тўхтатди: Одамлар: "Нимага тўхтадингиз?” деб сўрашди. Ҳайдовчи: “Олиб кетгин деб бир қария қўл кўтарди, шунга тўхтатдим”, деди.
Йўловчилар: “Ҳеч кимни кўрмаяпмиз-ку?” дейишди.
“Яхшилаб қаранглар”, деди ҳайдовчи.
“Бирор кишини кўрмаяпмиз”.
Ҳайдовчи яна: “Ҳозир ҳам мени олакетинглар деб биз томон кела бошлади-ку?” деди.
Йўловчилар йўл четига қарашди.
“Аллоҳга қасам, биронта одам йўқ...!" дейишди.
Шу пайт ҳайдовчи ўтирган жойида ўлиб қолди. Унинг ажали яқинлашган, аммо йўловчиларнинг ажали етмаган эди. Аллоҳ таоло бу нарсани бир сабаб қилди.
“Ажаллари етганида, бирон соат кечиктира олмайдилар ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар”
(Юнус сураси 49-оят).

Одам хавф-хатардан қўрқиб ўлимни ўйлай бошлайди. Аллоҳ уни эминлик чоғида ҳам жонини олаверади. “Биродарларига:
“Агар (Уҳуд жангида ҳалок бўлган мусулмонлар) бизга бўйинсуниб (урушдан чиқиб кетганларида) ўлдирилмаган бўлур эдилар”, деб (ўзлари жангда қатнашмай, уйларида) ўтирган кимсаларга айтинг: “Агар гапларингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни даф этинглар-чи?!”
(Оли Имрон сураси, 168-оят)

Одамдаги ажабланарли ҳолатга қаранг: Аллоҳ таолога йўлиқишни, дунёнинг бевафо ва ҳақир эканини фақат хавф-хатар ҳолатида эслайди.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кийиниш одоби | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 13-қисм

Телеграм | Инстаграм
СОХТА ДЎСТ

Сохта дўстлар сояга ўхшайди. Ёруғ кунларингизда сизга эргашиб юришади. Қоронғиликка кириб қолсангиз, йўқолиб қолишади.

Аслини олганда, биз дўстларни йўқотмаймиз. Ҳақиқийсини билиб оламиз, холос.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

👉 @diyonatli
👍5
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 13-қисм

Телеграм | Инстаграм
👍1
Тушкунлик - аср хасталиги

Инсонни ҳис-туйғули муносабатлардан узоқлаштирган, иш самарадорлигини туширган ва энг муҳими, ҳаётдан завқланиш ҳиссидан маҳрум қилиб қўйган қора булут «тушкунлик» дейилади. Катта шаҳарларни ифлос ҳаво қорайтирганидек, 21-аср касалликлари ҳам инсон ҳаётини зулматга айлантирмоқда. Ишини йўқотишдан хавотирланиш, ўртоғи ё жуфтининг кўнгил синдирадиган сўзлари, автобусга, дарсга, қабулга улгурмаслик ўйлари ҳам асабийлик ва тушкунликка сабаб бўлади. Бир пайтлар дин бошқарган жамиятларда эндиликда психотерапевт роли юксаляпти. Техника ва саноат ривожланишидан бери Ғарбда диннинг ҳаётга таъсири пасайган. Илоҳга бўлган эътиқод ўрнини билимга бўлган эътикод эгаллаган. Аммо билим бугунги кун инсонларининг муаммоларига етарлича жавоб бера олмаяпти.

Зуҳал Балтошнинг «Тушкунлик ва уни бартараф қилиш йўллари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1🤔1