Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ўзларингизни расмга олишдан тўхтанглар

Мол-мулкингга, уйингга ва болаларингга энг тез суратда балони жалб қиладиган йўллардан бири - ўғил-қизларинг ва яқинларингни шахсий оилавий суратларини фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда нашр қилишингдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У:“Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар...” Юсуф сураси, 5-оят.
Бу ўринда Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тушида кўрган нарсага ҳасад қилишларидан огоҳлантирган эди. Энди бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Нима қасд қилинган бўлишига қарамасдан, кўз тегиши ҳақдир. Айримлар бу расмларни кўриб ҳасад эмас, ҳавас дейиши ёки атайин ҳасад эмас, балки ўзининг қалби ожизлиги сабабидан дея оқлаши мумкин.
Бир нарсани билиб олиш керак. Ўзининг ҳаётига тааллуқли шодлик ва хурсандлик (тўй, бирон байрам, етган неъматни)ни бошқаларга кўрсатиш, улашиш, бу ерда улар орасида дўст-яқинлари ҳам, бегоналари ҳам, душманларию фожирлари ҳам бўлиши - балодир. Бу бошқаларга эмас, айнан ўша суратларни тарқатган кишига етажак зарардир, зиёндир.
Шахсий ҳаётингиз тафсилотларини имкон қадар ушбу макон (ижтимоий тармоқлар, телеграм, инстаграм, фейсбук ва бошқалар)да ошкор қилманглар.
Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, оилаларингиз ва зурриётларингизни ислоҳ қилсин, кўз тегиши ва ҳасаднинг ёмонлигидан Ўзи асрасин!

👉 @diyonatli
👍4❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 4-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табаррук қилиш жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
МУСИБАТ ВАҚТИДАГИ БАЪЗИ НОЖОИЗ ИШЛАР

Бирор инсон вафот этганда уни яхши сифатларини зикр қилиб, овозни кўтариб кўкрагига, яноғига уриб, сочларини юлиб йиғлаш, идишларни синдириш, маййит кийган кийимларни ювиш, йили келгунча хурсандчилик йиғинларни тўхтатиб қўйиш, махсус кунларда ўликни эслаб, содда кийимларни кийиб олиб, унга қайғу билдириш, суратларини деворга осиб қўйиш, тилла кумуш идишларни ишлатиш, шиaлaрни эътиқодига ўхшаб, таъзия маросимларда шерикчилик қилиш, терига игна билан расм чизиш, зийнат учун деворларга, эшикларга парда осиш, аёл кишини сафарга кетаётганда ёки сафардан қайтганда маҳрами бўлмаган кишилар билан қўл бериб ёки елкасидан олиб кўришмоқлик, чақалоқни эртароқ қулоғига сирға тақиши – уни яшаб қолишига сабабчи бўлади, деб эътиқод қилиши, заъфарон билан бўялган кийимларни кийдириш, чақалоқни йиғидан тўхтатиш учун кўкнори бериш ёки касалдан тузалиши учун шер, қоплон, (ит) гўштидан едириш.

Ашраф Али Таҳонавий
"Жаннат зийнати"
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Пискент Таровеҳ 2022-йил ХАТМОНА
Абдуқодиров Аъзамбек қори
Абдуқаҳҳор ўғли

Телеграм | Инстаграм
❤8
Мўминнинг қалби ҳеч қачон гуноҳдан тўлиқ лаззат олмайди. Гуноҳ иш қилганида қалбида маҳзунлик аралашиб туради. Энди у қачон ана шу маҳзунликдан холи бўлса, қалбининг ўлганига йиғласин.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

👉 @diyonatli
👍6
Audio
Табаррук қилиш жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
АЙРИМ ГУНОҲИ КАБИРАЛАР

☝️ Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақдан одам ўлдириш (ҳомиладор аёлни ҳомиласини тушириб юбориш учун унга руқия ўқитиш, бу иш бандани қўлидан келмаса ҳам, таъсир этади, деб эътиқод қилиб ўқитиши, одам ўлдириш билан баробар), ота-онага оқ бўлиш (уларга итоат қилмасдан, уларга азият бериш), зино қилиш, етимнинг молини тортиб олиш, баъзи аёллар етимни молини тортиб олиб, ўз болаларига беришади. Аёлларга мерос бермаслик, ака-укалар сингилларнинг меросдан бўлган насибаларини бермасликлари, покиза аёлга шубҳа сабаб зинода туҳмат қилиш, зулм қилиш, одамларни орқасидан айбларини зикр қилиш, Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлиш, ваъдага хилоф қилиш, намоз, рўза, закот, ҳаж каби фарзлардан бирортасини тарк этиш, Куръонни ўргангандан кейин (Қуръонга қараб ўқишни ҳам билмайдиган даражада унутиб юбориш). Ёлғон, Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш, ўлим вақтида Аллоҳни зикрини қилмасликка ёки Исломдан бошқа динда ўлишликка қасам ичиш, Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш, узрсиз намозни ўтказиб юбориш. Бирор мусулмонни «эй кофир», «эй малъун» ёки «Эй Аллоҳнинг душмани» деб чақириш, ўғрилик қилиш, судхўрлик, таом қимматлашганига хурсанд бўлиш, савдода келишгандан сўнг эгасини норози қилиб, нархини камайтириб бериш, бегона аёл билан холи қолиш, қимор ўйнаш, кофирларга таклид қилишни яхши кўриш, таомни айблаш, рақсларни томоша қилиш, мусиқа эшитиш, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга тоқати етса-да, бепарво бўлиш, бирор инсонни масхаралаш, жосуслик қилиш, инсонларнинг айбини қидириш.

Ашраф Али Таҳонавий.
"Жаннат зийнати" китобидан.
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғиз намоз ўқиганда иқомат айтиш шартми? | Абдул Ҳамид домла
видеонинг тўлиқ 👉 қисми

👉@diyonatli
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 19 май куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ривоят қилинишича, Муоз ибн Жабалга ўлим келганида айтди: “Қарангларчи, Тонг отдимикин?” У кишининг олдига келиб айтишди: "Субҳ бўлмади”. Субҳга бўлгач айтишди: “Тонг ёришди”. Муоз айтди: “Аллоҳ номи билан эрталабки дўзахга олиб келадиган кечасидан паноҳ тилайман”. Сўнгра айтди: “Ғойибдаги зиёратчи ўлим, Марҳабо!.. Камбағалликда келган ҳабиб, марҳабо!..
Ё Аллоҳ! Чиндан ҳам Сендан қўрқар эдим, бугун Сендан умид этаман. Эй бор Худоё! Албатта, Сен яхши биласан, ҳеч қачон дунёни севувчи бўлмадим. Унда анҳорлар қазиб, дарахтлар ўтқазиб, узоқ қолишни истамадим. Дунёни фақат туш пайтида (рўза учун) иссиқнинг узун булиши, қиш кечалари (намозда) қоим туришда оғир соатлар қийинчилиги, зикр ҳалқаларига етишиш йўлида (илм ва солиҳ суҳбат қиладиган) уламолар гавжумлиги борлиги учун дўст тутдим”.

"Минҳожул қосидин"

👉 @diyonatli
❤1👍1
Audio
Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 5-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 19-мaй 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:25 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 5-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
НИЯТ

Фақиҳлар ҳаётидан латоифлар

Шофеий мазҳабининг забардаст уламоларида барча ибодатларда ниятни лафзан талаффуз қилиш мустаҳабдир. Шофеъий мазҳабадаги имом ибн Фазл Ҳамадоний раҳимаҳуллоҳнинг оталари ҳам динда фақиҳ киши бўлган эканлар. У зот ҳикоя қиладилар: “Отам раҳимаҳуллоҳ (мен қулоқсизлик қилиб, тўполон қилган вақтларимда) мени урмоқчи бўлсалар, “Фарзандимга одоб бериш мақсадида (урган вақтда зулм қилиб қўймаслик учун) уни Аллоҳ амр этган даражада уришни ният қилдим”, деб овоз чиқариб ният қилардилар. Мен бўлсам, ниятларини тугатгунларича қочиб қолардим.

“Ал-бидояту ван ниҳоя” асаридан.

👉 @diyonatli
Live stream finished (43 minutes)
🌷Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

🌷 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📿 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🕊☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

👉 @diyonatli
👍4❤1
​ТАВБА ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ АЛЛОҲ НАЗДИДАГИ ДАРАЖАЛАРИ

Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан ривоят қилинади:
Бир қассоб қўшниларидан бирининг жориясига қаттиқ ошиқ бўлиб қолди. Жориянинг хўжайини уни иш билан бошқа қишлоққа жўнатиб юборди. Унинг ортидан эргашди ва унинг номусига тегмоқчи бўлди. У: “Бундай қилма. Албатта, мен сени мени севганингдан кўра кўпроқ севаман, лекин Аллоҳдан қўрқаман”, деди. Шунда қассоб айтди: “Сен Аллоҳдан қўрқсанг, мен қўрқмайманми?”. Бу ёмон ниятидан тавба қилган ҳолида қайтди. Унга ўлимга олиб борадиган ташналик етди. У Бани Исроил пайғамбарларидан бирини кўриб қолди. Пайғамбар ундан сўради: “Сенга нима бўлди?”
“Ташналик” – дея жавоб берди. “Кел, қишлоққа етиб боргунимизча Аллоҳдан бирор булут бизга соя солишини сўраб дуо қилайлик” – деди. У одам: “Менинг ҳеч қандай яхши амалим йўқ”, деб айтди. “Ундай бўлса, мен дуо қиламан, сен “омин” деб турасан”, деди Пайғамбар. Пайғамбар дуо қилди ва у “омин” деб турди. Шунда қишлоққа етиб боргунларигача бир булут уларга соя солиб турди. Қассоб уйига равона бўлди. Булут у борган томонга кетиб борар эди. Шунда Пайғамбар қайтиб: “Сен ўзингда бирор яхши амал йўқ деб ҳисобладинг. Мен дуо қилдим ва сен “омин” деб турдинг. Бизга булут соя солди ва энди сенга эргашмоқда. Менга бу ҳақида хабар берасан”, деди ва ҳалиги одам бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Пайғамбар: “Аллоҳга тавба қилувчининг шундай даражада бўладики, инсонлардан ҳеч ким унинг даражасига ета олмайди” – деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан

👉 @diyonatli
👍4❤1
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

✅ Бугун, 20 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ва Бўстонлиқ туманидаги масжидларга ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Марказий” масжидига:
☀️ Жумага Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Миродил домла Мирджалилов;

🕌 “Ўрта маҳалла” масжидига:
☀️ Жумага Ҳабибулло домла Абдураззоқов;
🌃 Хуфтонга Суннатилла домла Эрназаров;

🕌 “Амир ўғли Ҳасанбой” масжидига:
☀️ Жумага Роббимқул домла Муҳаммадиев;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавланов;

🕌 “Хўжакент” масжидига:
☀️ Жумага Иброҳимжон домла Иномов;

🕌 “Ҳовузлик” масжидига:
☀️ Жумага Талъат домла Зоиров;

🕌 “Масат ота” масжидига:
☀️ Жумага Нажмиддин домла Ҳасанов;

🕌 “Сайитбой ўғли Вали Халфа” масжидига:
☀️ Жумага Абдулҳамид домла Жуманов;

🕌 “Сори Эшон Абдали” масжидига:
☀️ Жумага Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 “Олимжон ота” масжидига:
☀️ Жумага Хуназаров домла Муродуллоҳ;

🕌 “Хўжахонтўра” масжидига:
☀️ Жумага Элёр домла Эрпулатов;

🕌 “Сидқий Хондайлиқий” масжидига:
☀️ Жумага Очилди домла Рашидов;

🕌 “Дониёр бин Озод” масжидига:
☀️ Жумага Дониёр домла Икромов;

🕌 “Султон хўжа эшон бобо” масжидига:
☀️ Жумага Отабек домла Нурмуҳаммедов;

🕌 “Тўғоной ота” масжидига:
☀️ Жумага Мирвохид домла Миржалилов;

🕌 “Жомбой” масжидига:
☀️ Жумага Суннатилла домла Эрназаров;

🕌 “Қоравой ота” масжидига:
☀️ Жумага Нурали домла Мавланов;

🕌 “Қадамжой” масжидига:
☀️ Жумага Мусохон домла Бабаев;

🕌 “Оқ ота” масжидига:
☀️ Жумага Обид домла Мирҳамидов;

🕌 “Абдукарим ҳожи” масжидига:
☀️ Жумага Бахриддин домла Шарипов;

🕌 “Қумурсқа ота” масжидига:
☀️ Жумага Мурод домла Шохўжаев;

🕌 “Қизил Қангли ота” масжидига:
☀️ Жумага Яхёхон домла Бобохонов;

🕌 “Толи бува” масжидига:
☀️ Жумага Ҳасан домла Акбаров;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Gunohlarning qismlari

Ulamolarimiz banda sodir etadigan gunohlar asosan uning quyidagi to'rt sifatidan kelib chiqishini ta'kidlaganlar:

1. Hayvoniy sifatlar.
Bu turdagi sifatlardan turli yomonliklar, qorin va farj shahvatiga hirs qo'yish, zino, bachchabozlik, o'g'rilik va haromdan mol topish kabi gunohlar kelib chiqadi.

2. Yirtqichlik sifatlari.
Bu xildagi sifatlardan g'azab hiqd, odam urish va o'ldirish, birovlarning molini tortib olish kabi gunohlar kelib chiqadi.

3. Shaytoniy sifatlar.
Bulardan hasad, makr, hiyla, aldamchilik, munofiqlik, buzg'unchilikka boshlash kabi gunohlar kelib chiqadi.

4. Rububiyat sifatlari.
Bu sifatlarni qo'polroq tarjima qiladigan bo'lsak, o'zini Robbning o'rnida his qilish ma'nosi kelib chiqadi. Ulardan kibr, faxr, maqtovni yoqtirish, izzattalablik, o'zini yuqori qo'yish kabi gunohlar kelib chiqadi. Ular bandani halokatga eltuvchi gunohlardir. Ba'zi g'ofil bandalar bularni gunoh deb bilmaydilar.

Ushbu to'rt xildagi sifatlar birin-ketin, darajama-daraja rivojlanib boradi. Avval hayvoniy sifatlar paydo bo'ladi, uning ortidan yirtqichlik sifatlari yuzaga chiqadi. Ikkisi qo'shilib aqlni makr, hiyla va aldamchilik kabi shaytoniy sifatlarga tortadi. Oxir-oqibat rububiyat sifatlari g'olib bo'ladi.

© Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
"Ruhiy tarbiya" kitobidan, 2-juz, 293-bet.

👉 @diyonatli
👍2