Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МЕНГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Абу Омир айтади: «Бир дўстимиз айтиб берди: «Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир ўтирар, кимдир тик турар эди. У менга қаради-да, «Эртага пешона сочим ва оёғимдан тутилсам, жаҳаннамга ташлансам, булар менга бирон ёрдам бера оладими?» деб, қуйидаги оятни тиловат қилди: «Жинояткорлар сиймоларидан билиниб турурлар ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур». (Роҳман сураси, 41-оят).

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉 @diyonatli
6 мая, 23.18​.aac
4.6 MB
Shafoat hukmlari | Abduhamid domla
Aqidatut-Taxoviya kitobi

👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
6 мая, 23.04​.aac
6.4 MB
Maskandagi maʼnaviy odoblar | Abdulhamid domla
Ijtimoiy odoblar kitobi

@Diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Усмон ибн афвон розиаллоҳу анҳу | АбдулҲамид домла
#жума_мавъизаси

👉 @diyonatli
👍2👏1
«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбиҳ айтур. Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбиҳини англамайсизлар. Албатта, у ҳалийм ва сермағфират Зотдир». (Исро сураси, 44-оят).

Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» маъносини англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб тасбеҳ айтишини таъкидламоқда.

«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбеҳ айтур».

Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбеҳ айтади. Ер ҳам тасбеҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбеҳ айтади, поклаб ёд этади.

«Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ».

Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбеҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади.

«Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар».

Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун, борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбеҳ айтишларини англамайсизлар.

«Албатта, У ҳалим ва сермағфират Зотдир».

Ҳалимлигидан, бутун мавжудот уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан, шунча беодоблик ва гуноҳ қилса ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади.

"Тафсири Ҳилол"дан.

👉 @diyonatli
👍3
Audio
Усмон ибн афвон розиаллоҳу анҳу | АбдулҲамид домла
#жума_мавъизаси

👉 @diyonatli
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 7 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маъданлардан бериладиган закот | АбдулҲамид домла

👉 @diyonatli
«Бошқалар минглаб дуо қилишса сиз шундай дуо қилинг: «Эй Аллоҳим! Мени Қуръон ошиғига айлантир!». Бу дуо минг дуонинг ўрнини босувчидир!».

(Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ).

👉 @diyonatli
👍10❤1
РАШК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “ Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банданинг ҳаром қилинган нарсани қилмоғлигига Аллоҳ таолонинг рашки келади”.
Саҳиҳи Муслим. 2761-ҳадис.

Рашк — бу аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ўша нарсанинг эгасини ғазабини қўзғашини англатади. Кўпроқ, эру хотин бир-бирини бошқалардан қизғанишига рашк, деб одатланилган.

Ушбу ҳадиси шарифдан бизга маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам рашк Аллоҳ таолога ҳам хос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида ҳам рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар. Аллоҳ таолонинг рашки Ўзи қилмасликни амр этган ҳаром ишларни, мўмин киши томонидан қилиниши туфайли рашкнинг келиши. Яъни, Аллоҳ таоло учун тарк қилиниши лозим бўлган ишнинг қилиниши Аллоҳ таолонинг амрини эмас, бошқанинг амрини тутилиши Аллоҳ таолонинг рашкини, яъни ғазабини келтириши турган гаплиги уқтирилмоқда.

👉 @diyonatli
👍6
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ РОСТГЎЙЛИКЛАРИГА НАЗАР СОЛИШ

Аллоҳ таоло айтди:
Агар бандамизга (Муҳаммадга) туширган нарсамиздан(Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз (Бақара сураси, 23-оят).

Таврот, Забур, Инжил қисман-қисман эмас, балки яхлит китоб шаклида, Қуръони Карим эса 23 йилда сура ва оятлар шаклида нозил қилинган.

Қуръони Карим оятларининг 114 та катта ва кичик сураларга бўлиб қўйилганлигининг сабаби қироат қилувчи ҳар бир сурани ўқиб бўлганидан кейин ўзида бир енгиллик ва фароғатни сезиб, кейинги сурани ўқишга тетиклик ҳосил қилишидир («Тафсири Мадорик»).

Аллоҳ таоло айтди:
Айтинг: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар» (Исро сураси, 88-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом ростгўйликларига назар ташлаш, у зоти шариф олиб келган нарсаларга эргашишда василадир. Бу борада ул зотга эргашишлик эса дунё ва охират саодатига эришишда василадир.

"Шажаротул маориф" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИШЛИК!

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

👉 @diyonatli
👍4😢1
Forwarded from Zehniyat
IYMON SINOVI

Allohdan taolo Qur'onda "Sizlarni mol-jonga, ekinlaringizga ziyon yetkazish, xavf va ochlik bilan sinaymiz", – deb aytgan (Baqara).
Biz sinov deganda kasallikni, qamoqni, suiqasdni, tabiiy ofatlarni, ocharchilik va shu kabilarni tushunamiz.
Sinovlardan biri – umidsizlikdir. Umidsizlik Allohning Kalomida zikr etilgan umumiy xatarning turlariga mansub.
Bandaning gunoh qilishi – uning odati, zotan, Otasi gunohkor odamzodning ishi boshqa ne bo'lsin?!
Gunoh va ortidan tavba qilish bandalik iqroridir. Gunohni istamasang-da, sodir etmog'ing mumkin, chunki nafsning istaklari gunohning paydo bo'lish nuqtasi ekan banda hamisha ma'siyat xavfi bilan umr kechiradi.
Bordi-yu, insondan Robbisiga osiylik sodir bo'ldi. Bu osiylik shu qadar ulkanki, uni hatto gunohi kabira deya ataydilar.
Odam bolasi nima qilsin? Shu chog'da uni qamrab olgan umidsizlik changalida qolgani ma'qulmi? Ana shu onda qalbga esib kiradigan umidsizlik chinakam sinovdir. Umidsizlikdan g'olib bo'lib, "Men Robbimning mag'firatiga ko'z tutaman, Allohning marhamatiga ishonaman!" – deya qat'iy holda itoat va ibodat yo'liga kirish sinovdan yorug' yuz bilan chiqish hisoblanadi.
Endi men jazoga mustahiqman, har qanday azobga shayman deyish Allohning karami va rahmatini inkor qilmoqdir. Bu shaytonning ishi bo'ldi, shuning uchun ham u quvildi.
Odam esa tavba qildi va Robbisining marhamatidan umid kesmadi.
Tavba eshiklari ochiq, istig'for arqoni qo'limizda. Ibn Atoulloh Sakandariy rahimahulloh aytganidek, Alloh kechirishni ixtiyor qilmasa edi, bizga istig'for aytishni iroda qilmasdi. Robiya Adviya rahmatullohi alayha esa "Istig'forlarimiz istig'forga muhtoj", – der edi. Istig'for aytaveramiz.

Akrom MALIK

2022

👉 @zehniyat
😢1
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:



اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ وَمَلاَئِكَتَكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ أَنَّكَ أَنْتَ اللهُ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ



«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатака ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳуллазий лаа илаҳа илла анта ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ва аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир.

Абу Довуд ривоятлари.

👉 @diyonatli
👍4
Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. (Зухруф сураси, 36-оят).

«Шабкўрлик» кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз «шабкўр» деб таржима қилган сўз арабчада «яъшу» дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги

«Роҳманнинг эслатмаси»дан мақсад эса Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.

«Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур».

Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон Миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса энг ёмон оқибатга олиб келади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Forwarded from UZCONT | | Rasmiy kanal
#Ибрат

Бенамоз йигит билан суҳбат

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдилар:

Йигит: «Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган», деди.

Шунда мен: «Шунинг учун намоз ўқимайсанми?» десам, у «Ҳа», деди. Мен: «Унда нима учун овқат еяпсан?» дедим. «Нима учун емай?!» деди у ҳайрон бўлиб. Мен: «Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор», дедим. «Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!» деди. Мен: «Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?» дедим.
©islom.uz

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv
👍9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келин хизматкор эмас | Абдул Ҳамид домла
видеонинг тўлиқ 👉 қисми

👉@diyonatli
👍3
ТАФАККУР

Бир подшох масжид олдидан ўтаётиб азон айтилаётганини эшитиб тўхтабди. Қараса азондан сўнг намозга хеч ким келмабди. Шунда подшох азонни қайтариб айтишни буюрибди. Муаззин иккинчи марта азон айтганда одамлар масжид олдига тўпланишиб, “Нега икки марта азон айтдинг”, деб муаззинни “урушиб беришибди”. “Бир вақт намозга бир марта азон айтилади”, деб муаззин билан бахслаша бошлашибди.
Бугун биз мусулмонлар шу кўйга тушдик. Худди ўз ишларимизни қойилмақом қилиб қўйгандек имомлар ва муаззинларимизга ақл ўргатишга киришиб кетдик. Ахли илмларимиз билан талашиб-тортишишга соатлаб вақт топамиз. Дин ишини ўз ахлига топширмаймиз. Аксинча хар бир диний масъалага бурнимизни тиқмасак кўнглимиз жойига тушмайди…

suzukotaziyoratgohi

👉 @diyonatli
👍5❤1
АХИР БУ САЛАФЛАР ЙЎЛИ ЭМАС-КУ?!

(Алданманг)

Мен у салафийга мужтаҳид олимлар имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳнинг бир масала ҳақидаги қавлларини айдим.
У бўлса:
- Сиз менга бу масалада Аллоҳ не деган ва Аллоҳнинг Расули не деган?, шуни айтинг, деди.

Мен унга бундай дедим: Бу тўртала имом бу масала ҳақидаги ҳукмни Таврот ёки Инжилдан олишмаган. Улар айнан Қуръон ва Суннатдан олишган. Бу масаладаги ихтилофлари, яъни турлича қавл айтишлари сабаби эса, оят ва ҳадисни турлича фаҳмлашларидир!

(Саҳобалар ҳам бир оят ёки ҳадисни турлича фаҳмлашган).

Сенинг бу фикринг эса сатҳий, фақат зоҳирий эътиборда, кўринишда ҳақ бўлсада аслида ўта хатарли ва алдамчидир…

Доктор Абдулфаттоҳ Ёфиъий.

————

Ҳозирда ҳукмни Қуръон ва Суннатдан оламиз дея одамларни алдаётган, уларни ихтилофга солаётган тоифалар бор.

Уларни эшитсангиз гапларига қоил қоласиз, аммо чуқурроқ ўргансангиз асл башаралари очилиб ёлғонлари фош бўлиб қолади.

Улар фикрича Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмадларга эмас, Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим экан.

Гўё бу мужтаҳид имомлар оят ва ҳадисдан эмас, Таврот ва Инжилдан ҳукм олишган экан.

Науузу биллаҳ! Шунақалардан биттаси билан бир соат баҳс қилдик, роса тортишди, охирида эса келинг энди сиз китобингизни ўқинг десак, мен арабча ўқий олмайман деди…

Баъзилари оят ва ҳадисдан олмаяпти, дея дод солишади, аммо ўзлари эса Қуръон ўқишни ҳам билишмайди…

Азизлар кўзингизни очинг. Тўртала мазҳаб эгалари ҳам айнан Қурьон ва суннатдан ҳукм олганлар ва уларнинг ўзлари салафи солиҳлардан бўлишган.

Ҳозирдаги бу тоифалар эса, ўзлари ва эргашган уламолари салафлардан эмас, аммо одамларни салафларга эргашамиз дея алдашаяпти, ҳа ҳа алдашаяпти.

Улар эргашган ибн Таймия, ибн Абдулваҳҳоб, Албоний, Ибн Боз, Фавзон каби олимлар асло салафи солиҳлар эмас. Аксинча, энг аввали ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 600 йил кейин яшаган.

Тўртала имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмадлар эса айни саҳобалар, тоьеинлар ва табаа тобеьинлар даврида яшашган ва улар айнан салафи солиҳлардир.

Энди оз бўлсада тушуна олдингизми?

Аслида салафи солиҳларга айнан тўрт мазҳабдан бирини тутган инсон эргашган ҳисобланади!

Уларни даьволари жуда зўр, аммо аслида ёлғон!

Алданишни бас қилинг!!!

(ораларидаги солиҳ ва ақл соҳиблари мустасно)

Суннатуллоҳ Абдулбосит

👉 @diyonatli
👍3
ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари узоқ йиллар диний соҳада хизмат қилган Бекобод тумани бош имом-хатиби ва туманидаги "Далварзин" жоме масжиди имом-хатиби Анваржон домла Рисбоевнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

👉 @diyonatli
😢6👍2
Audio
Taomlanish odoblari | Abduhamid domla
Ijtimoiy odoblar kitobidan


👉 @diyonatli