БУНГА НИМА ДЕЙСИЗ?
XVI – XVII асрларда Ислом оламида илмнинг турли соҳаларида 86 минг уламо фаолият кўрсатган. Мусулмон дунёсида матбаачилик айрим иқтисодий сабабларга кўра, Ғарбдан юз йил ортда қолганига қарамай, Ислом ўлкаларидаги кутубхоналарда юз минглаб жилд гўзал ва нодир китоблар бўлган. Ваҳоланки, ўша пайтда Оврўпа қироллик кутубхонасида 100 жилд китоб бор эди, холос. Ҳаттоки, жуда кўп Ғарб тарихчиларининг ўзлари ҳам Оврўпа илм-фанни, адабиётни асосан Ислом ҳазорасидан ўрганганини тан олиб ёзишади ва ўша пайтнинг даҳо уламоларига миннатдорлик изҳор этишади.
"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан олинди.
👉 @diyonatli

❤5👍3
КАФИРУН СУРАСИ
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Яхшилиги чексиз, эзгулик ва неъмат улашувчи – Аллоҳ номи билан
قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ
1. Айт: “Эй кофирлар!
لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ
2. Сизлар ибодат қилаётган нарсага мен ибодат қилмайман!
وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ
3. Сизлар ҳам Мен ибодат қилаётган зотга (Аллоҳга) ибодат қилмаяпсизлар.
وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَا عَبَدْتُمْ
4. Мен сизлар ибодат қилганга ибодат қилувчи эмасман.
وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ
5. Ҳолбуки, сизлар мен ибодат қилаётган Аллоҳга ибодат қилмаяпсизлар.
لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ
6. Сизларни динингиз сизларга, мени диним менга.

👍16
ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Мўмин киши жаннатнинг ҳам, дўзахнинг ҳам ҳақ эканлигига ишониши керак. Ояти карималарда ҳам жаннатлар васф қилинган. Мисол учун:
«Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят).
Шунингдек, Ал-Ҳаққо сурасининг 21–22-оятларида:
«Бас, у қониқарли маишатда, олий жаннатда...», деб марҳамат қилинган. Демак, Аллоҳ таоло мўмин, мухлис бандаларига олий жаннатларни тайёрлаб қўйган.
Ҳадиси шарифларда ҳам жаннатларнинг даражалари баён этилган. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат дарахтлари ҳақида сўрашди. У зот: “Жаннат дарахтларининг барглари тўкилмайди, шохлари қуримайди, ғовлаб ҳам кетмайди”, дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар:
«Жаннатда шундай дарахт борки, уловдаги киши унинг бир япроғи соясида юз йил юрса ҳам тугамайди”, дедилар ва: “Агар хоҳласангиз: “..ёйиқ соя (ости)да,” оятини тиловат қилинг” дедилар» (Имом Доримий ривояти).
Жаннатдаги энг улкан дарахт номи “Тубо” бўлиб, асли дурдан, ўртаси ёқутдан, энг юқориси тилладандир. Шохлари забаржаддан, япроқлари шойидан бўилб, унинг мингта шохи бор. Энг узун шохи Аршнинг шифтига ёпишиб туради, энг калтаси эса дунё осмонига тегиб туради.
Жаннатнинг хонаси ҳам, гумбази ҳам йўқ. Лекин унда солиб турувчи дарахт шохлари бор. Унда шундай мевалар борки, уларнинг таъмини дунёда топиш қийин. Улар худди қуёшга ўхшайди. Қуёш осмонда танҳо бўлса-да, лекин унинг зиёси бутун ер юзини нурафшон қилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Жаннатнинг саккизта эшиги бор. У эшиклар тиллодан бўлиб, гавҳарлар қадалгандир. Аввалги эшикда “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб ёзилган бўлиб, у пайғамбарлар, шаҳидлар, сахийларнинг эшигидир. Иккинчиси намозлари ва таҳоратларини комил қилгувчи намозхонларнинг эшиги, учинчиси моллари закотини бергувчиларнинг эшигидир. Тўртинчиси рўзадорлар, бешинчиси амри маъруф ва наҳий мункар қилгувчилар кирадиган эшик, олтинчиси ҳаж ва умра қилгувчиларнинг эшигидир. Еттинчисидан мужоҳидлар, саккизинчисидан кўзларини ҳаромдан тийгувчилар ҳамда силаи раҳм ва ота-оналарига эзгулик қилиш каби солиҳ амаллар қилгувчилар киришади».
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

👍2❤1
ШУНАҚА ЭДИК!
28 январь халқаро моховлар куни. Бу касалликни Европада Хансен касаллиги ҳам дейишади. Аллоҳ барчамизни бу касалликдан сақласин!
1313 йилда қирол Филипп мохов билан касалланганларни оловда ёқишни амр қилди. Чунки Европада мохов касаллигини самодан тушган лаънат ҳисоблашар эди.
Европада моховларни оловда ёқишга ҳукм қилишларидан 600 йил олдин, аниқроқ айтсак, милодий 707 йилда мусулмонлар моховлар даволанадиган, уларга хосланган шифохона қуришди. Бир пайтлар шунақа эдик азизлар!
Мусулмонларнинг кемалари Андалусга бораётиб Италия соҳилларига яқин ердан ўтса улар черков қўнғироқларини чалмай туришар эди. Улар кемадаги мусулмонлар безовта бўлиб уларнинг диёрини фатҳ қилишидан қўрқишар эди! Бир пайтлар шунақа эдик азизлар!
Лондон чиқинди ва ахлатларга ботиб ётганида Андалуснинг Қуртуба шаҳрида мусулмонлар биринчи бўлиб чиқинди ташлайдиган қутиларни ихтиро қилишган эди. Уларни олиб кетадиган махсус аравалар бор эди. Улар шаҳарни ниҳоятда тоза ва озода сақлашар эди. Бир пайтлар шунақа эдик азизлар!
Қуртубада эшикларда иккита тақиллатгич бўлар эди. Биттаси катта, иккинчиси кичкина. Эшик агар кичкина тақиллатгич билан тақиллатилса уйдагилар эшикда аёл киши турганини билишар ва уйнинг бекаси чиқиб эшикни очар эди. Агар эшик катта тақиллатгич билан тақиллатилса эшикда эркак киши турганини билиб уйнинг эркаги чиқиб эшикни очар эди. Бир пайтлар шунақа эдик!
Усмонийлар даврида мусулмон диёрларида “садақа тошлари” деган нарса кенг тарқади. У ичи бўш тош бўлиб ким садақа қилмоқчи бўлса унга пул қўйиб кетар эди. Муҳтожлар келиб ундан пулни олиб кетар эди. Аммо ким пул қўяётганини, ёки ким олаётганини билиб бўлмас эди. Фақирлар хижолат қилишмас, хорликни ҳис қилишмас эди. Кишилар ким садақа қилаётганини ҳам билишмас эди. Бир пайтлар шунақа эдик. Биз фақатгина савобга эмас, кишиларнинг обрў-эътибори тўқилмаслигига ҳам эътибор берар эдик. Ҳа, бир пайтлар шунақа эдик азизлар!
Абдулқодир Полвонов

👍13❤1🥰1
ДОНО САВОЛГА ДОНО ЖАВОБ
Золим ва қаҳри қаттиқлиги билан танилган Ҳажжож Ҳарим ан-Наъимдан неъмат ҳақида сўраганида шундай деб жавоб берди:
– Хавф-хатар йўқлиги, чунки хавф-хатардаги кишига неъмат татимайди.
Ҳажжож, ундан кейин-чи, деб сўради.
Ҳарим ан-Наъим:
– Сиҳат-саломатлик, чунки касал одамга неъмат татимайди, – деди.
Ҳажжож яна кейин-чи, деб сўради.
Ҳарим ан-Наъим:
– Бойлик, чунки камбағал ва фақир одам учун ҳаёт арзу шикоятдан иборат, – деди.
Ҳажжож яна кейин-чи, деб сўради.
Ҳарим ан-Наъим:
– Ёшлик, жуда қари ва мункиллаб қолган кишига неъматдан нима фойда? – деб жавоб берди.
Ҳажжож ундан кейин-чи, деб яна сўради. Ҳарим ан-Наъим менимча шу ёғи етарли, деб жавоб беришдан бош тортди.

ЧОЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
🌱Кўк чой, кийикўти ва занжабил қўшилиб дамланган чой
Бундай чойни совуқ кунларда ичиш жуда фойдали. У танани иссиқ тутибгина қолмай, қон босимини туширишда, иммунитетни оширишда ва организимни тозалашда самарали ёрдам беради.
🌿Ялпизли чой
Ялпизли чой хушбўй ва хуштаъмлиги билан бир қаторда мия фаолиятини яхшилайди, руҳий кўтаринкилик беради. Чарчоқдан халос қилиб, уйқуни яхшилашда самарали. Қон босимини тушириб, овқат ҳазмини яхшилайди.
🌼Мойчечакли чой
Мойчечакли чой чарчаган юз терисига соғлом кўриниш беради. Кайфиятни кўтаради ва руҳий чиниқтириш ҳусусиятига эга.
🍋Лимонли чой
Лимонли чой иммунитетни оширишда, шамоллаганда, томоқ оғриганда, қон босими ошганда жуда фойдали. Қон томирлар ҳолатини яхшилаш ва организимдаги инфекцияларни йўқотиш ҳусусиятига эга. Оғир хасталиклардан сўнг асал билан қўшиб ичилса, куч беради. Занжабил билан дамланган лимон чойи ортиқча вазндан халос қилади.
🍇Малинали чой
Малина солиб дамланган чой организмни шлак ва токсинлардан тозалаш, ёшартириш ва тинчлантириш хусусиятига эга. Қабзият муаммоларидан бартараф қилади.

#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 5-мaй 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:15 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz

ОНАСИНИ ТИЛИНИ УЗИБ ОЛДИ
Вақти-замонида фарзандига тўғри тарбия бермаган она жазосини тилини йўқотиш билан олди. Ҳикоя мана бундай. 3-5 ёшлардаги бола қўшнининг тухумини ўғирлаб онасига олиб келди. Ҳаром-ҳалолнинг фарқига бормайдиган жоҳил она тухумни боланинг қўлидан олиб, унга таҳсин айтди ва:
– Менинг ақлли ўғлим, баракалла сенга, деб боланинг бошидан силади. Бола деярли ҳар кун ёки кун ора қўшниларнинг тухумларини уйга ўғирлаб олиб кела бошлади. Бир кун, икки кун билан шу зайлда йиллар тез ўтиб кетди. Бола ёши улғайгани сайин ўғирлигини ҳам катталаштириб борди. Тухумдан товуққа, товуқдан хўрозга, хўроздан қўйга ўтиб харомзода бўлиб етишди.
Маҳалла-куйнинг биринчи рақамли қароқчисига айланди. Энди уқароқчига ҳеч ким бас келолмайдиган бўлиб қолди. Ўғирликлар, босқинчиликлар қилиб юрар экан, бир куни жуда катта жиноят содир этди. Шунда қонун бўйича уни қўлга олиб, ўлим жазосига маҳкум этдилар.
Ўғлининг ўлим жазосига маҳкум этилганини эшитган она маҳкама залида фарёд кўтарди. Бошини чангаллаб сочини юла бошлади. Илтимос қози жаноблари ўғлимнинг гуноҳидан ўтинг, мени ҳаётда ундан бошқа ҳеч кимим йўқ, деб ёлворди. Ўлим жазосига маҳкум этилган қароқчи боладан сўрадилар. Энг сўнгги тилагингни бажо келтирамиз дейишди. Азалдан ўлимга маҳкум этилганларнинг энг сўнгги истагини бажо келтириш одат бўлгани учун ўғри боладан маҳкум этилган йигит:
– Бирдан-бир истагим бор. Севимли онажонимнинг ул муборак тилидан ўпиб кўймоқчиман. Изн берсангиз, шу орзумни амалга оширсам, деб илтимос қилди.
Маҳкумнинг истагини бажо келтириш учун онасининг олдига келдилар:
– Менинг суюкли ўғлим, тилимдан сўнгги дафҳа ўпиб қўй майли, деб тилини чўзди. Қароқчи бола онасининг тилини икки тиши орасига олиб, шундай қаттиқ тишладики, унинг тилини қайчи каби узиб олди. Онасининг тили тап этиб ерга тушди. У ерга тўпланганлар: Воҳ, воҳ, воҳ! Қандай бадбахт бола-я, қилган шундай жиноятлари етмагандай онасининг тилини ҳам узиб олди-я, дейишди. Ўлим жазосига маҳкум этилган йигит:
– Эй бу ерга тўпланган инсонлар! Билмасдан ўзларингча ҳар болани гапирманглар. Менинг мана шу ерда ўлим жазосига маҳкум этилишим шу тил туфайлидир, деди. Ҳамма ҳайрат билан ҳайрат билан гапининг давомини тинглашдилар. Ёш маҳкум давом этди:
– Мен болалигимда қўшнининг тухумини ўғирлаб келганимда онам “баракалла ўғлим”, деб эркалатарди. Тухумни қўлимдан олиб бошимни силаб қўярди. Агар ўша пайтда бундай қилма, деб мени у йўлдан қайтарганида эди, бугун ўлим жазосига маҳкум этилмаган бўлардим, деди.

👍6❤1
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!
1 - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг.
Салавотни кўп айтиб, Муҳаббатимизни шундай исботлайлик!
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).
2 - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.
3 - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!
4 - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
N.R.A

👍9❤3
Audio
Online chat orqali qilingan savol-javobdan yozib olingan.
05.05.2022
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
05.05.2022
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
👍3
☝️Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✏️ У киши:
“Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир”, дедилар.

Одамлар юзта (бир тўда) туя сингаридирлар. Улар орасидан бирорта миниладиганини топа олмайсан. Ўргатилмаган туялар тўдаси ичидан битта ҳам минишга яроқлисини топа олмаганингдек, таълим-тарбия олмаган юзлаб одамлар орасидан измингда юрадиганини топишинг амримаҳол.
"Жавомиъул калим"дан.
👉 @diyonatli
"Жавомиъул калим"дан.
👉 @diyonatli
БАХТНИНГ САБАБИ...
Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:
Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?
Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

👍5
Audio
👍4
МЕНГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?
Абу Омир айтади: «Бир дўстимиз айтиб берди: «Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир ўтирар, кимдир тик турар эди. У менга қаради-да, «Эртага пешона сочим ва оёғимдан тутилсам, жаҳаннамга ташлансам, булар менга бирон ёрдам бера оладими?» деб, қуйидаги оятни тиловат қилди: «Жинояткорлар сиймоларидан билиниб турурлар ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур». (Роҳман сураси, 41-оят).
"Солиҳлар гулшани" китобидан.