Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон 2022/1443 | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
БУГУН ҚАНДАЙ КУН?

Барчамизга маълумки, бугун муборак Рамазон ойининг охирги куни. Эртага эса Рамазон ҳайити нишонланади.
Айнан бугун кўплаб ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда, ҳатто илмлилар ўртасида ҳам арафа куни деб эътироф этилмоқда.
Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган далилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?

Албатта, мусулмонлар бир-бирларини жумъа ва икки ҳайит кунларида табриклашлари қадим-қадимдан одат бўлиб келган. Бу кунларда қавму қариндошлар ҳолидан хабар олинади, мискинлар йўқланади, эҳсонлар чиқарилади, дастурхонлар тузатилади. Бир сўз билан айтганда, хурсандчилик, шодлик, қувонч кунидир. Шунинг учун бу кунларда рўза тутиш тақиқланган. Рамазон ҳайити куни, қурбон ҳайити куни ва қурбон ҳайитидан кейин уч кун рўза тутган киши суннатга хилоф иш тутиши билан бир қаторда, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолади.
Шулар қатори арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга кун. Унинг бундай деб номланишига бир қанча сабаблар бор.
«Арафа» сўзи таниш, билиш каби маъноларни англатади. Манбаларда бу ҳақда етарлича маълумотлар берилган. Биз эса уларнинг айримларини келтириб ўтмоқчимиз:
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун;
Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳавво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун;
Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун;
Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун;
Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун.
Бу кун ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Биз эса улардан биттаси билан кифояланамиз холос.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таоло бирон кун арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар»
(Муслим ривояти).

Ана шу далиллардан келиб чиқиб айтамизки, қурбон ҳайитидан олдинги кун, яъни, Зулҳижжа ойининг 9-куни ҳақиқий арафа куни ҳисобланади.
Лекин биз инсоф билан айтадиган бўлсак, пайшанба кунини ҳеч қачон сешанба демаймиз. Ёки Ражаб ойини Сафар ойи демаймиз.
Шундай экан ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган маълумотларни айнан шу бугунга тегишли қилиб ўзлаштириб олишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Чунки бу шариат, дин. Шариат ва дин борасида гапирганда, одам ўта ҳушёр бўлмоғи талаб этилади. Ҳадисларни мисол келтиришда ҳам шу томонини ўйламоқ керак. Акс ҳолда, покиза, шаффоф, тиниқ, асрлар оша жозибасини, оҳанрабосини йўқотмай келган муқаддас динимизнинг аҳкомларига нуқсон етказиб қўйишимиз мумкин.

Эркин Қудратов.


👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Пискент туман бош имом-хатиби Маликов Абдухамид домла бошчиликларида, махалла оксоколлари иштирокида 60 та Кам таъминланган оилалар, боқувчиси йўқ фуқаролар ва ёлғиз кексаларга 15 млн су́млик ехсонлар таркатилди.

01.05.2022
👉
@Diyonatli
👍10
ТАФАККУР

Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

💭 Бир мартасида хеч нима қилмайди;

💭 Ҳали ёшсан, вақти келади

💭 Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.

💭 Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;

💭 Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма;

💭 Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!

💭 Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишинг тугатиб ол...

💭 Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

- Замонамизда кўпчилик инсонлар шу сўзларга ўлими келганича алданиб шу ҳолатда вафот этмоқда.

Пайғамбар алайҳиссалом: «Қандай яшасанг, ўшандай ўласан» деб айтганлар. ҳадис Яъни инсон гуноҳларни қилиб юриб кейин қариганимда тавба қилиб оламан, ўлим келса иймон калимасини айтиб жаннатий бўлиб ўламан деб ўйламасин. Гуноҳларда юрган инсон гуноҳлари устида ўлади.

Аллоҳ барчамизни шайтонга алданганлар тоифасидан қилмасин!

👉 @diyonatli
👍12👏1😢1
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

👉 @diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ийд Рамазон — ҳайит шукуҳи

👉 @diyonatli
👍1
Ийд Рамазон - ҳайит шукуҳи

👉 @diyonatli
👍4
ЖАЗАКАЛЛОҲУ ХОЙРОН

(Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин) сўзида қандай маънолар бор эканини билганингизда эди, албатта, уни ўртангизда ўзаро кўпайтирган бўлардингиз...

... - Яхшиликка ташаккур.
Аллоҳ таоло:
~ «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз...?!» деган.
(Роҳман, 60 -61).

... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Ким Аллоҳга шукур қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди...», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

... Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Кимга бир ато берилса, топса, унга яраша қайтарсин, топмаса, мақтов айтсин... Ким мақтов айтса, батаҳқиқ, шукур қилибди... Ким беркитса, батаҳқиқ, куфрони неъмат қилибди...», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

... Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Кимга бир яхшилик қилинса ва у ўша
яхшилик қилувчига: Жазакаллоҳу хойрон-Аллоҳ сени яхшилик ила мукофотласин, деса, баҳтаҳқиқ,
мақтовни охирига етказган бўлади..», дедилар».
(Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

... Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:
~ "Агар сизлардан бирингиз ўз биродарига: "Жазакаллоҳу хойрон" (Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деган сўзида нималар бор эканини билганида эди, албатта, уни ўрталарингизда ўзаро
кўпайтирган бўлардингиз...".
(Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (26519)). Манба араб тилида.

1 Бу ҳадиси шарифга амал қилароқ бировдан бирор ҳадя ёки совға олган киши ўша олган нарсасига яраша жавоб ҳадяси ва совғаси қилиши керак...
... Агар бергани бирор нарса топмаса, ўзига ҳадя
берган киши ҳаққига яхши сўзлар айтмоғи керак.
... Бошқача қилиб айтганда, яхшилаб ташаккур айтиши лозим. Агар шуни ҳам қилмаса, ўзига етган неъматга куфрони неъмат қилган бўлади...

Қўлланилиши:
... Аёл кишига - Жазакиллаху хойрон..
Аёл кишига жавобан: ва иййяки (сизни хам);
... Эркак кишига - Жазакаллоху хойрон,
жавобан: ва иййяка (сизни хам);
... Кўпчиликка - Жазакумуллоху хойрон,
жавобан: ва иййякум (сизларни ҳам);

... Булар билан бир қаторда:
Баракаллоху фийкум - Аллоҳ сизларни баракотласин сўзи ҳам қўлланилади...
Аёл кишига - Барокаллоху фийки,
аёл кишига жавобан: ва фийки;
... Эркак кишига - Барокаллоху фийка,
жавобан: ва фийка;
... Кўпчиликка - Баракаллоху фийкум,
жавоб- ва фийкум;

Пайғамбаримиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
~ «Ким менинг суннатимдан бир суннатни тирилтирса, сўнг унга одамлар амал қилсалар, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг ажрича
ажр бўлади, лекин бу уларнинг ажридан
бирон нарсани камайтирмайди...
Ким бир бидъатни пайдо қилса, у учун ўша
бидъатга амал қилган кишилар гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин бу уларнинг гуноҳидан бирон нарсани камайтирмайди...»

(Ибн Можа 209, Термизий 2677. Имом Абу Исо Термизий, имом Бағавий, имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ эканини тасдиқлади. қаранг: «Сунан ат-Термизий» 3/128,
«Шарҳ ас-Сунна» 1/198, «аз-Заважир» 1/98, «Саҳиҳ Сунан Ибн Можа»)

👉 @diyonatli
👍4
Xatmi Qur'on Ramazon 2022 - Jasur domla Raupov
DIYONAT.UZ
Хатми Қуръон Рамазон 2022 | Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
"Пискент" жоме масжиди

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#рамазонҳайитимуборак

⚡️Бугун халқимиз қутлуғ айём — муборак Рамазон ҳайитини кенг нишонламоқда

🔹
Айём муносабати билан муқаддас диний таомилимизга кўра, эрта тонгдан вилоятимиздаги 211 та масжидда мусулмонларимиз ҳайит намозларини эмин-эркин адо этдилар.

🔹Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган штабдан олинган тезкор маълумотга кўра, вилоят бўйича 351 минг 700 нафардан зиёд ҳамюртларимиз мазкур маросимларда иштирок этдилар.

🔹Муқаддас ибодатларни адо этган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, элимизга тараққиёт ва равнақ, хонадонларимизга тинчлик ва осойишталик сўраб, дуога қўл очдилар. Бир- бирларини Рамазон ҳайити билан қутлаб, юртимиздаги саодатли ҳаёт ва фаровон турмушга шукрона айтдилар.

🌙Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🎥(Видео: Зангиота зиёратгоҳи)

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Силаи раҳм — қариндошчилик ришталари | Абдул Ҳамид домла
#жума_мавъизаси

👉@diyonatli
Silai rahm - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Силаи раҳм — қариндошчилик ришталари | Абдул Ҳамид домла
#жума_мавъизаси

👉@diyonatli