БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ
47 – 52-оятлар
يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰءِيلَ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتِيَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ وَأَنِّي فَضَّلۡتُكُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ
47. "Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!"
Эй Аллоҳнинг пайғамбари Ёқубнинг болалари, Мен сизларга ато этган диний ва дунёвий неъматларни эсланг. Сизларни пайғамбарлик ва подшоҳлик ила замондошларингиздан афзал қилиб қўйганимни эсланг.
وَٱتَّقُواْ يَوۡمٗا لَّا تَجۡزِي نَفۡسٌ عَن نَّفۡسٖ شَيۡٔا وَلَا يُقۡبَلُ مِنۡهَا شَفَٰعَةٞ وَلَا يُؤۡخَذُ مِنۡهَا عَدۡلٞ وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ
48. "Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан оқлов қабул қилинмайдиган ва эваз ҳам олинмайдиган – ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинглар!"
Буйруқларни бажариш ва тақиқлардан тийилиш ила ўзингизни Қиёмат азобидан халос этинг. У кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг оғирини енгил қилолмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга фойда беролмайди. Бундай ишлар содир бўлганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг изни ила бўлади. Замин тўла олтин бўлса ҳам ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. У кунда уларга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ҳеч ким ёрдам беролмаса, ҳеч ким шафоат қилолмаса, ҳеч қандай тўлов қабул қилинмаса, қаёққа ҳам қочардилар?!
• Бошқаларни яхшиликка буюриб, ўзни унутиш нақадар шармандалик, нақадар йўқотиш!
• Банданинг ҳамма ишларида энг катта ёрдамчилари сабр ва намоздир.
• Қиёмат куни одамни азобдан ҳеч бир шафоатчи, ҳеч бир тўлов қутқара олмайди. У кунда яхши амалгина асқотади, холос.
وَإِذۡ نَجَّيۡنَٰكُم مِّنۡ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ يَسُومُونَكُمۡ سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِ يُذَبِّحُونَ أَبۡنَآءَكُمۡ وَيَسۡتَحۡيُونَ نِسَآءَكُمۡۚ وَففِي ذَٰلِكُم بَلَآءٞ مِّن رَّبِّكُمۡ عَظِيمٞ
49. "Сизларни оғир азоблар билан қийнаган, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдирган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эсланглар. Ўша ишларда Парвардигорингиз томонидан буюк синов бўлганди".
Эй Бани Исроил, сизларни турли хил азобларга солган, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни хизматкор қилиш учун тирик қолдирган ва бу билан сизларни ерга урган, хор қилган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эсланг! Бу ишда сизлар учун Раббингиз тарафидан катта бир синов бор эди. Шоядки, шукр қилсангизлар.
وَإِذۡ فَرَقۡنَا بِكُمُ ٱلۡبَحۡرَ فَأَنجَيۡنَٰكُمۡ وَأَغۡرَقۡنَآ ءَالَ فِرۡعَوۡنَ وَأَنتُمۡ تَنظُرُونَ
50. "Денгизни ёриб, сизларни қутқариб, кўз ўнгингизда Фиръавн одамларини ғарқ қилганимизни эсланглар".
Берган неъматларимизни эсланглар. Денгизни ёриб, ўртасидан ўтиб олишингиз учун қуруқлик йўли қилиб бердик. Душманингиз Фиръавн ва унинг одамларини эса кўз ўнгингизда ғарқ этдик.
وَإِذۡ وَٰعَدۡنَا مُوسَىٰٓ أَرۡبَعِينَ لَيۡلَةٗ ثُمَّ ٱتَّخَذۡتُمُ ٱلۡعِجۡلَ مِنۢ بَعۡدِهِۦ وَأَنتُمۡ ظَٰلِمُونَ
51. "Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимиз, у кетганидан кейин сизлар ўзингизга зулм қилиб, бузоққа ибодат қилганингизни эсланглар".
Неъматларимиздан яна бири шу эдики, Таврот нур ва ҳидоят бўлиб тўла нозил бўлиши учун Мусо билан қирқ кечага ваъдалашган эдик. Сизлар эса шу муддат ичида бузоққа ибодат қилдингиз ва бу ишингиз билан золимларга айландингиз.
ثُمَّ عَفَوۡنَا عَنكُم مِّنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
52. "Ўшандан кейин сизни афв этдик. Шоядки, шукр қилсангиз".
Тавба қилганингиздан кейин сизларни кечирдик, жазоламадик. Шоядки, Аллоҳга расо тарзда тоат ва ибодат қилиш ила шукр қилсангизлар.
وَإِذۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡفُرۡقَانَ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
"Шоядки, ҳидоят топсангиз деб, Мусога китобни ва Фурқонни (Тавротни) берганимизни эсланг".
Неъматларимиздан яна бири Мусо алайҳиссаломга ҳақ билан ноҳақни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Тавротни нозил қилганимиз бўлди. Шоядки, у билан тўғри йўлни топиб олсангизлар.
azon.uz дан олинди

ҒАМХЎРЛИК
Икки йигит соҳил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига келиб овқат қолдиқларини териб еб юрган бир кампирга кўзлари тушди. Қари кампирдан:
-Қорнингиз очми?-дея сўрашди.
Кампир:
-Эрталабдан бери шу ердаман, бирон нарса емадим. Мени бу ерга ўғлим олиб келди. Бироздан сўнг келиб олиб кетишини айтди.-деди
Кампирга овқат егуликлар бердилар. Тун чўккач нарсаларини йиғиштириб кетишга тайёргарлик кўрдилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолган, кампирни бир ўзини ташлаб кетиш ҳам яхши эмас. Йигитлардан бири:
-Сизда ўғлингизни рақами борми телефон қилсак...
Кампир:
-Ҳа, рақами ёзилган вароқ берган эди...
Қоғозда:"Ким бу кампирни топиб олса уни қариялар уйига олиб борсин" деб ёзилган эди. Йигитлар бундан даҳшатга тушдилар. Кампирни ўзлари билан кетишини сўраб бир соатча ялиниб ёлвордилар. Лекин кампир ўғли олиб кетишга ваъда қилганини ва ҳозир келиб қолишини айтиб уларнинг таклифига кўнмади. Фарзандидан ҳавотир ола бошлади.
Икки ўртоқ ўғли келиб олиб кетишини беҳуда кутиб ўтирган кампирни қолдириб уйга қайтди. Лекин улардан бири ухлай олмади. Кампирнинг қисмати нима бўларкин деган хаёлда эди. Шартта ўрнидан турди, кийинди ва машинасига миниб соҳилга келди...
Соҳилда...
Соҳилда тез ёрдам машинаси ва зобитлар бор эди. Одамлар тўпланиб турар эдилар. Бечора кампирнинг жасадига кўзи тушди. Ўлимининг сабабини сўраган эди:
-Қон босимини кескин кўтарилиши-деган жавобни олди.
Бу кампир фарзандини ўйлаб ҳавотирланганини, унга бирон нарса бўлдимикин дея қаттиқ қўрқувидан ўлиб қолганини тушиниб етди.
Субҳаналлоҳ!
Шундай қалблар борки ўз ота-онасидан кечадиган, тошдан қаттиқ.
Ва яна шундай меҳрибон қалблар борки, бошқаларнинг ота-онаси учун ҳам ғамхўр.
Аллоҳим! Қалбларимизни мусаффо қил ва ризойинга уйғун бўлган амал ва ибодатлар томон йўналтир !

Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Бозорда сотувчининг рухсати билан нарсаларни танлаб олсак, бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!

❓Уйда товуқ, хўроз сўйиб, эҳсон қилиб турамиз. Шунда товуқ ва хўрозни ўзим сўяман, бу гуноҳ эмасми? Чунки бирор нарса сўйиш учун “Қассобдан дуо олиш керак” деган гап бор.

❓Таҳорат олишдан аввал чўмилса, таҳорат олгандай бўладими?

ИЛМ МАСЪУЛИЯТИ
عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: من سئل عن علم فكتمه ألجمه الله بلجام من نار يوم القيامة .
رواه أبو داود و الترمذي
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса , қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди", дедилар ».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
📚Шарҳ:
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини баён қилиш билан бирга илмни ёйишга тарғиб қилмоқдалар. Бу ҳадисдан ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса ,қиёмат куни алоҳида азоб билан азобланиши муқаррарлиги билинади. Ундай одамни Аллоҳ таоло оловдан бўлган юган билан юганлаб жаҳаннамга солади ва унда яна алоҳида азоб берар экан.
Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани ҳоҳласа, шуни қилади. Ҳоҳласа, бировга ўргатади, ҳоҳламаса ўргатмайди. Исломда эса, илм олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса, уни ўзида омонат сақлаб турган одам. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бермаса хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутулиб кетса ҳам охиратда, албатта, жазосини олади.
Бу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан ,сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўганоқлик қилган томонга тушади.
Манба:
Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуфнинг "Ҳадис ва ҳаёт", 3-жуз

АСЛИНГ КАБИ КЎРИН! Ё КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
Ҳикоя
Учта жуда қалин дўстлар бор эди. Уларнинг бири ўта бой, қолган иккиси фақир эдилар. Кунларнинг бирида бой:
- Келинглар, ҳар куни ифторни навбат билан бир - биримизнинг уйимизда қиламиз. Бугун менинг галим - деди.
Бой хизматкорларига уйларни тозалатди. Ошпазларига энг тансиқ таомлар тайёрлатди. Муҳташам дастурхон тузди. Икки дўсти келиб ифтор қилишди.
Иккинчи куни иккинчи дўстлариника борадиган бўлишди. У онасига бойнинг дастурхондан кам бўлмаган зиёфат тайёрлашини буюрди. Онаси:
- Болам, пулимиз йўқ - ку? Қандай қилиб сен айтган нарсаларни ҳозирлай? - деди.
Ўғли онасининг юзига қараб бақирди:
- Нима қилсангиз, қилинг! Мен камбағал, ундан кам бўлишни хоҳламайман! - деди.
Она шўрлик қўни-қўшниларидан қарз олиб ўғли айтганидек дастурхон тузади.
Учинчи куни учинчи дўстлариникига боришадиган бўлишди. Онасига шундай - шундай деб ҳолатни айтди. Онаси:
- Болам, сен бундай ишга қўшилмаслигинг, уларникига бормаслигинг керак эди. Улар шундай зиёфат беришибди, бориб еб келибсан, энди сен қаердан улардек меҳмон қиласан, ақлинг борми ўғлим, аҳволимизни билмасанг ҳам майли эди!? - деб ўғлидан хафа бўлди.
Ўғли онасининг пешонасидан ўпиб:
-Онажон, хафа қилдим, сизни. Кечиринг! Тўғри айтдингиз, қўшилмаслигим керак эди. Лекин фурсат ўтди. Улар келишади. Майли, биз улардек дастурхон тайёрламаймиз. Нимамиз бўлса, шуни қўямиз, - деди.
Шом намозига азон айтилди. Улар шомни ўқиб, ифтор қилиш учун ўтишди. Улар дастурхонни кўриб ҳайратланишди.
Дастурхонда бир идишда хурмо, учта косада сут, сув, бир неча бўлак нон, қайнатилган тухум бор эди.
Иккинчи дўстлари ўтирмади. Ғазабланиб:
- Ҳимматинг шуми ҳали? Агар сени бунақа қилишингни билганимизда келмасдик, -деди бойга қараб. Бой индамасдан дастурхонга ўтди. Ва:
- Ишонасизми, дўстим, тухум емаганимга йиллар бўлди. Уни шунчалар мазали эканлигини унутибман ҳатто, - деди.
Иккинчи дўст бойга қараб энса қотирди.
- Энг яқин ошхонага бориб овқатланаман мен. Шуям меҳмондорчилик бўлди-ю?! - деди. Зарда билан чиқиб кетди.
Бой билан мезбон ифтор қилиб бўлишгач:
- Дўстим, нима сен қолдинг! Сен ахир бундай тарзда таомланмайсан - ку? Индамасдан қолинг! Сенинг бу ишингдан ҳайратдаман, - деди мезбон. Бой:
- Эй дўстим! Мол-мулк, таомлар шахснинг қийматини белгиламайди. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Кун келиб эҳтимол сен мендан ҳам бойиб кетарсан! Мен сиз иккингизнинг моддий аҳволингизни яхши билардим. Билсам ҳам, сизларни синамоқчи бўлдим. Ва иккингизни аслингизни билдим. У дўстимиз оддий бир егулик, таомни деб сендан кечди. У уйида зўр зиёфат берди. Бойлардек кўриниш учун қиммат кийимлар кияди. Ваҳоланки, унинг отаси, акаси бизнинг заводимизда ишлашади. Уларнинг ойлиги, харажатини биламан. Сен эса борингча бизни кутиб олдинг. Хижолат бўлмадинг. Айнан сен менга кераксан. Янги ширкатимизга сени раҳбар этиб тайинлайман. Қай бирингизни танлашни билмай юриб, шу нарсани ўйлаб топгандим, - деди.
Хулоса
✅ Моддий аҳволингиз қандай бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздан уялманг. Ўзлигингизча бўлинг! Маънавий қашшоқлик уялишга арзигуликдир.
✅ Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш, риёнинг айнан ўзидир.
✅ Мол - мулкни ҳаракатингиз билан топасиз. Қадр - қийматингизни ахлоқингиз, муомалангиз билан кўтарасиз.
✅«Қалбида заррача кибр бўлган кимса жаннатга кирмайди».
Муслим, Термизий, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривояти.
Умму Абдуллоҳ таржимаси

ПИНҲОН ҚОЛГАН САХОВАТ
Масжид йўлида ёнма-ён жойлашган гўшт дўкони (қассобхона) ва нонвойхона эгалари ёшликдан бирга катта бўлган, ҳозирда қўшни яшовчи икки дўст эди. Қассоб анчайин ўзига тўқ, нонвой эса ўртаҲол ҳаёт кечирарди.
Одатга кўра одамлар Жума намозидан сўнг қайтишда дўконлар олдидан ўтар, нонвой эса бир тандир нонни одамларга текинга улашар, ортиб қолса ночор оилаларга тарқатар эди.
Бу иш одат тусига кирган, ҳамма нонвойни ҳурмат қилар ва ҳар дуода тилга олишар эди.
Кунлардан бир кун ёши катта отахон гўшт олгани дўконга келди ва гап орасида қассобга «ёнингдаги нонвойдан ўрнак олсанг бўлмайдими?» деб насиҳат қилди. Қассоб эса бироз табассум билан осмонга қараб «Аллоҳ етказсин» дея жавоб берди.
Кекса отахон норози кайфиятда дўкондан узоқлашди.
Орадан кўп ўтмай қассоб касал бўлиб ётиб қолди.
Кейинги жума нонвой нон тарқатмади, сўраганларга қассоб касал ётганини айтди. Одамлар қўшнисини оғир кунида ёрдам бергани учун нонвойни янаям кўпроқ ҳурмат қилишдию, нонвойхонадан узоқлашгач «ўзи қассоб ҳеч кимга яхшилик қилмагани етмагандай 2та бепул нондан ҳам қолдирди» дея норози бўлишди.
Қассобни ётиши ҳам узоққа чўзилмади. Кейинги жумага етмай жони узилди.
Бу жума ҳам нонвой нон тарқатмагач баъзи одамлар норози бўлиб «ўтган ҳафта эҳсон қилинадиган нонни пулини касал ётган қассобга берган, шунга нон тарқатмади дедик индамадик. Қассоб ҳам оламдан ўтди, энди бугун нега нон тарқатмадинг?» деб сўраб қолишди.
Шунда нонвой «ҳар жума эҳсон қилиб тарқатиладиган бир тандир нонни пулини қассоб тўлар эди. Ўтган ҳафта касал ётгани учун сўраб боришга уялдим. Бугун эса у орамизда йўқ. Мени ахволимни биласизлар, ҳар ҳафта бир тандир нонни эҳсон қилишга қурбим етмайди!» дея жавоб берди.
Одамлар эса ҳайратдан бир нонвойга, бир атрофидагиларга қараб аста секин тарқала бошлади.
Баъзилар эса қассобнинг жанозасида одам кам бўлганини эслаган бўлса, баъзилар жанозага атай бормаганидан пушаймон бўлди.

ОПТИМИСТ ВА ПИССИМИСТ
Анча йил олдин бир пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимни Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Бринчи ходим топшириқни бажариб, хўжайнига ахборот берди:
«Бу ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки ҳамма ялангоёқ юради».
Бир неча ойдан кейин иккинчи ходим айни вазифа билан Африкага жўнади. У берган маълумот қуйдагича эди:
«Имконни қўлдан бермаслик керак, шошилайлик, чунки бу ерда ҳеч кимнинг пойабзали йўқ»

РИЁКОР "ЭҲСОНИ"
(Ҳаётий воқеа)
Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди.
Суҳбат орасида бемордан:
-Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
-Ҳозир ҳусайни узум бормикин?..-деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
-Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
Отахон:
-Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан - деди.
Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар. Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.
Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...
Ахир тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?!

ДОНИШМАНД ҚОЗИ
Ўтган асрнинг бошларида Марғилоннинг Галатой маҳалласида яшовчи тажанглиги билан халқ орасида танилган Райим мироб исмли киши бир куни Сойбўйи даҳасига кетаётганида Бекат чойхонасида биродарлари уни дастурхонга таклиф қилишади. Лекин у шошиб кетаётганини айтиб узр айтади. Улар эса бунга кўнмай, яна мажбур қиладилар. У яна узр айтади.
Улар билиб туриб атайин мажбур қиладилар. Охири у бундан тажанг бўлиб, жаҳл устида: «Отдан тушмайман, тушсам хотиним талоқ бўлсин!», – деб юборади... Гапидан қўрқиб кетиб нима қилишини билмай, кечгача отдан тушмай юрган мироб охири кишиларнинг маслаҳати билан тўғри Хожажон қози ҳузурига боради.
Қозихона саҳнида бировни отлиқ юрганини кўрган қози домла, нима гап ўзи, деб мирзоларидан сўрайди. У воқеани билиб келади. У эрталабдан бери отдан туша олмаётгани, тушса аёли талоқ бўлишини айтади.
Уни тинглаган қози домла: “Отингни бур, анави тут олдига борда, отдан тутга чиқ", – дейдилар. У ҳайрон бўлиб тутга чиқади. Энди пастга туш, дейдилар. У пастга тушади. Бор кетавер, аёлинг талоқ бўлгани йўқ, дейдилар.
Ҳали ҳам хушига келмай турган йигитга «сен отдан эмас, тутдан тушдинг», дейдилар.

ОСОНЛАШТИРИНГЛАР, ҚИЙИНЛАШТИРМАНГЛАР
عن أنس رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال يسروا و لا تعسروا و بشروا و لا تنفروا.
رواه الشيخان
Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, ҳушхабар беринглар, нафрат қилдирманглар", дедилар.
Икки шайх ривоят қилишган
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобайи киромларига, улар орқали барча умматларига мурожаат этиб: "Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар", демоқдалар.
Яъни Ислом ҳақида гапирадиган, баъзи бир масалани ечадиган ёки бирор нарсада ҳукм чиқарадиган бўлсангиз, умуман, ҳар бир нарсада осон тарафини олинг, қийинин олманг, демоқдалар. Модомики, иш шариат чегарасидан чиқмаса, осон томонини олиш Ислом динининг асосий қоидасидир. Бошқа ҳадиси шарифларда келишича, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон икки нарса орасидан бирини танлаб олиш ихтиёрига эга бўлсалар, албатта осон томонини олганлар. Исломга даъват қилиш учун атрофга юбораётиб, бу ҳадисни ҳар бир саҳобийга, албатта, қайта қайта тайинлаганлар.
"Хушхабар беринглар, нафрат қилдирманглар".
Ислом ҳақида, шариат ҳақида кишиларга гапирилганда доимо яхшиликларни, улар учун хушхабар бўладиган, икки дунё саодатига сабаб бўладиган нарсаларни гапиришимиз керак. Кишиларни нафратини келтирадиган, уларни чўчитадиган, кўнглини қолдирадиган гап сўз ва тасарруфларни қилмаслик керак.
Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз очиқ ойдин кўриниб турибди. Бунга айниқса Исломга даъват қилиш билан машғул кишилар алоҳида эътибор беришлари лозим. Афсуски баъзи бир биродарлар бу ҳадиси шарифдан бехабар тескари маънода гап сўз ва ҳаракатлар қилишади.
Авваллари билмаган бўлсак, энди билдик. Бундан буён Ислом дини ҳақида гапирадиган, бирон иш қиладиган, ҳукм чиқарадиган бўлсак, осон тарафини олайлик. Кишиларга динимизнинг осонлиги, икки дунё бахт саодатига етказиши башоратини бериб гапирайлик. Ўзимизча шариатни қийинлаштирмайлик. Кишиларни турли гап сўз, бўлмағур ҳатти ҳаракатларимиз билан Исломдан нафратлантирмайлик. Мўътабар ҳадиси шарифга доимо амал қилишга интилайлик!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ҳадис ва Ҳаёт" китоби, 3-жуз

«МEҲРИБОН ЎҒИЛ»
- Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
- Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб «бўлмайди» деб имо қиларди.
- Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак ҳам «бўлмайди» дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
- Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....

Ko'z zinosi
fitrat.uz
🕌 "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Кўз зиноси
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 02:02
📥 1 MБ
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Кўз зиноси
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 02:02
📥 1 MБ
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
ДУНЁНИ ТУЗАТИШ...
Бир одам якшанба куни бир хафтанинг чарчоғини чиқариш учун эрталабдан газетасини қўлига олиб, кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан уйда ўтиришни режалаштирибди.
Шу пайт ўғли ёнига югуриб келиб, кинога қачон боришларини сўрабди.
Дадаси ўғлига сўз берган экан. Аммо отанинг ташқарига чиққиси йўқ.
Газетанинг орқасидаги дунё харитасига кўзи тушибди. Олдин харитани бўлаклаб бузибди ва ўғлига: «Агар бу харитани тузата олсанг, сени кинога олиб бораман», дебди.
Ўн дақиқадан сўнг ўғли дадасининг ёнига югуриб келибди ва:
– Дада, харитани тузатдим, энди кинога борамиз.
Дадаси олдинига ишонмабди. Кўрса, харита, бус-бутун. «Қандай қилдинг?» деб сўрабди. Боланинг берган жавоби ғалати эди:
– Хаританинг орқасида бир инсон бор эди. Инсонни тузатгандим, дунё ўзидан ўзи тузалди.

ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ
Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди. Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди.
Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб:
- Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, - дебди.
Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб:
- Қани, чап қўлинг билан егин-чи, - дебди.
Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди.
Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди:
- Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, уни чопиб ташлайдилар, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак.
Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: "Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак", - дебди

ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ТОТМАЙДИГАНЛАР
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضيالله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا يُبْتَغَى بِهِ وَجْهُ الله لَا يَتَعَلَّمُهُ إلَّا لِيُصِيْبَ بِهِ عَرَضًا مِنَ الدُّنْيَا لَمْ يَجِدْ عَرْفَ الجَنَّةِ يَوْمَ القِيَامَةِ.
رَوَاه أَبو دَاوُدَ و ابْنُ مَاجَه
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди", дедилар".
Абу Довуд ва ибн Можа ривоят қилишган.
Исломда илм талаб қилиш, ҳусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат эхтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо кимки диний илмларни, яъни, ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. Шунинг учун диний илмларни талаб қилганда киши ўта хушёр бўлиши, ниятини соф қилиши, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб иш тутиши керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Ҳадис ва ҳаёт » 3 жуз.

ЗИҚНАЛАР
Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
-Светдандир...
-Газдандир...
-Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
-Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
-Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
-Худога шукр...

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Домла!
“Алақ” сурасини эшитганимда, унинг бир ояти сажда ояти эканлигини айтишди. Шу оятни эшитганда сажда қилиш вожиб экан. Эшитишимча, саждада қилинадиган дуоси ҳам бор экан. Бу дуо қандай ўқилади?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг!☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/107

❓Хожатхонага бош кийимсиз кириш мумкин эмасми?