Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 7 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
РАМАЗОННИНГ НЕЪМАТЛАРИ

Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар».
Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракаатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк!
Бунинг қийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: «Қани энди йил давоми рамазон рўзаси бўлса эди», — деб орзу қилдилар.
Демакки, бу ойни қанча эҳтиром қилсак, қанча севсак ва унда қанча ғайрат қилсак, шунча оз. Шундай гўзал бир ойга етишиб турибмизки, Аллоҳга ҳамду санолар айтмасликнинг иложи йўқ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!

"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.

👉@diyonatli
👍5
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ëғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди:
— Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз.
— Мен бундан кўпроғига сота оламан.
— Тўрт баравар қилиб берамиз.
— Ундан ҳам кўпроғига сотаман.
— Беш баравар қилиб тўлаймиз.
— Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак.
— Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради?
— Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми?
— Йўқ.
— Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим.
Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.


👉 @diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

✨Тошкент вилоят Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди
🔥Таровеҳ намозидан
видео ролиг.

🤲Аллоҳим, ушбу муборак РАМАЗОН ойида тутаётган рўзаларимизни, ожизона қилаётган ибодатларимизни, хатм қуръонларимизни қабул қилгин. Соғлиги туфайли рўза тута олмаётган, ибодат қила олмаётган бандаларингга ўзинг даргоҳи олийдан шифо бергин.
Тез фурсатларда уларга хам ибодат қилишлик бахтини насиб қилгин.

Дўстларингизга хам улашинг
👉
@Diyonatli
👍5❤2
«ФАЛАКНИНГ ГАРДИШИ»

Бир бадавлат кишининг ишлари орқага кетиб, қашшоқлашиб қолибди. Бир куни кўпчилик ичида ўтирганида қаттиқроқ акса урган экан, давра аҳли уни ортидан ел чиқарганликда айблаб, роса таъна-маломат қилибдилар.
Шунда у алам билан дебди:
- Дунёнинг ишларига қаранг-а! Илгари қўлимда давлатим бўлганимда мабодо ел чиқарсам ҳам, одамлар уни акса урганга йўйиб, менга соғлик тилар эдилар. Энди қўлимдан давлатим кетгач, акса урсам ҳам ел гумон қилиб, таъна қиладилар. Ё, Алҳазар!

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (6-кун ) дан

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍6
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

👉 @diyonatli
👍2
ПАЙҒАМБАРЛАР

Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг адади 124 минг эканлиги айтилган. Шулардан 315 таси расуллардир. Қуръони каримда исми зикр қилинган пайғамбарлар номи 25
та бўлиб улар ушбулардир:

1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
8) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.

👉 @diyonatli
❤4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (7-кун ) дан
видео лавха

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5❤2👏1
​​НОҲАҚ ҚАРҒАШ

Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми, фарқсиз, ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки, аксинча, хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

“МЎЪМИННИ ҚАРҒАШ УНИ ЎЛДИРИШ КАБИДИР”
(Имом Бухорий)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб эканини айтганлар.

Шунингдек,
• кўп қарғайдиганлар Қиёмат куни шафоатгўй бўлолмайдилар.
• Бундан ҳам хатарлиси қарғовчи агар ноҳақ қарғаган бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади,
• Аллоҳнинг раҳматидан ўзини ўзи маҳрум этган бўлади.

👉 @diyonatli
Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида
кун қаттиқ исиган пайтда устиларидан сув қуйганлари


Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Абу Бакр ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳу баъзиnсаҳобалардан шундай ривоят келтиради: "Мен Расулуллоҳни тепаликда кўрдим. У зот рўзадор ҳолларида чанқоқлик ёки иссиқдан устларидан сув қуяётган эдилар" (Абу Довуд ривояти).

Бу танага раҳм қилиш, нафсга енгиллик бериш, ва уни ибодатга фаол бўлишга ундашдир. Чунки рўзадан кўзланган асосий мақсад – Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш ҳамда хузуъ туфайли нафс яхши кўрган ва лаззатли бўлган нарсаларни унга такдим қилишдир.

Нафсни азоблаш, унга озор бериш ва уни қорайтириш эмас. Ғусл қилиш ва кийимни ҳўллаб олиш ҳам бошдан сув қуйишнинг ҳукмидадир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи рўзадорнинг ғусл қилиши ҳақида баъзи саҳоба ва тобеинлардан ривоятларни келтирган. Бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга кучли муҳаббат қўйганлари ҳаммага маълум. Имом Бухорий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади:

“Ибн Умар розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кийимини хўллаб, устига ташлаб олди. Шаъбий розияллоҳу анҳу эса, рўзадор ҳолида ҳаммомга кирган. Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деган: "Ғарғара ва салқинлаб олишнинг рўзадорга зарари йўқ” (Бухорий ривояти).

Хулоса шуки, ибодатни енгиллаштирадиган,
уни бажаришда имконият яратадиган ва нафсни фаолликка ундайдиган ҳар қандай амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул ишдир. Ибодатни қийинлаштирадиган, машаққат туғдирадиган амаллар эса, шариатимиз мақсадларига кирмайди, балки шариат улардан халос бўлишга чақиради.

Лекин ибодатни қийинлаштирмайдиган машаққат ажрни кўпайтиради. Масалан, қишда таҳорат олиш, ҳаж учун сафарга отланиш, иссиқ ва совуқ кунларда жамоатга қатнаш шулар жумласидандир. Олимлар бу ҳақда шундай фикр билдиришган:

“Шуни билиб олиш зарурки, Аллоҳнинг ризоси ёки муҳаббати фақат нафсни қийнаш ва уни машаққатларга дучор этишда эмас. Яъни, амал қанча машаққатли бўлса, шунча афзал бўлади, деган тушунча нотўғри. Баъзи кимсалар ўйлаганидек, ажр-савоб машаққат миқдорига қараб берилмайди. Балки ажр амалнинг манфаати ва фойдасига қараб, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш даражасига қараб берилади. Икки амалдан қайси бири чиройли бўлса, амал соҳиби итоатлироқ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ эргашувчи бўлса, шу амал энг афзали саналади. Чунки амаллар кўплиги билан фазилатли бўлмайди. Балки уларнинг афзаллиги қалбда амал ҳолатининг ҳосил бўлишига боғлиқдир”. Аллоҳ билгувчироқдир!

Шариатимиз кенг қамровлидир. Ишларнинг энг афзали энг осонидир. Нафсга ёки бошқаларга машаққат юклаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоят ва кўрсатмаларига зид амал саналади.

«Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда»


👉 @diyonatli
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Закот молиявий ибодат | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍3
ЎЛИМ

“Ўлим фариштаси ҳар бир уйга бир кунда уч марта назар солади. Кирган уйида кимнинг ризқи тугаб, умри поёнига етган бўлса ўша одамнинг жонини олади. Ўлим фариштаси вақти-соати битган одамнинг руҳини олгач, бутун оиласи, яқинлари йиғини бошлайдилар. Шунда фаришта уйдан чиқиб кетишидан олдин уй одамларига юзланиб:
– “Ахир бу менинг охирги келишим эмас! Мен ҳали бу уйга то ҳамманинг руҳини олгунимга қадар келавераман” – деб айтади. Афсуски уйдаги одамлар фариштанинг бу гапларини эшитишмайди. Агар эшитганларида эди ўлик қолиб, ўзлари учун йиғлаган бўлардилар”.

(Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ).

👉 @diyonatli
👍5
Zakot moliyaviy ibodat - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Закот молиявий ибодат | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
НАСИҲАТ

Аҳли оилангизга, болаларингизга албатта гап билан насиҳат қилишингиз, лексия ўқишингиз шарт эмас. Чунки амалда кўрсатиш, ўрнак бўлиш кучлироқ таъсир қилади. Масалан:
- Аёлингизни сўкмаслигингиз, ҳақорат қилмаслигингиз, овозингизни кўтармаслигингиз ҳам болаларга жонли насиҳат.
- Уй ишларига ёрдам бериш ҳам насиҳат
-Аёлингиз мазаси қочиб турганда бирор ишга мажбурламаслик ҳам насиҳат.
- Мазаси йўқлигида эҳтиёжингизга жавоб беролмаса аччиқ қилмаслик ҳам насиҳат
- Уйга қовоқ тумшуқ қилиб эмас, жилмайиб кириш ҳам насиҳат.
- Жамоат намозини масжидда адо этишингиз ҳам насиҳат.
- Уйда мунтазам Қуръони Карим ёки бошқа фойдали китоблар ўқиб ўтиришингизни кўриши ҳам жонли насиҳат.
- Ичмаслигингиз, чекмаслигингиз, сўкиниб гапирмаслигингиз ҳам насиҳат.
-Ҳалолдан боқишингиз ҳам насиҳат.
-Фарзандларингиз билан қариндошларни биргаликда зиёрат (силаи раҳм) қилиб туришингиз ҳам насиҳат.
-Дастурхонда бирга ўтирганда овқатни чапиллатмасдан чойни хўриллатмасдан ичишингиз ҳам насиҳат.

👉 @diyonatli
👍9
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (7-кун ) дан

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍2
Audio
Ижтимоий одоблар китобидан |Абдул Ҳамид домла

👉 @Diyonatli
Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм

Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.

Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?"

Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".

Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"

Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Атрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".

Қози: "Ей қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"

Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".

Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Аллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".

Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"

Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.

Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.

Ўша кун кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.

Самарқндликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.

Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Абдулазиз эди!

Алий Тантовийнинг "Ислом тарихидан ҳикоялар"

👉 @diyonatli
👍2
Audio
Раддия |Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ГУНОҲ ВА МАЪСИЯТНИНГ ТАЪСИРИ

Бир ёш йигит Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
- Кечалари тунни бедор ўтказиш мен учун қийин бўлмоқда, - деди.

Ул зот:
- Хато ва гуноҳларинг сени кишанлаб қўйган-да! - дедилар.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазҳабларни инкор қилишнинг ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli