Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"Yoshligingda o'ynab qol" - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
"Ёшликда ўйнаб қол" | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда”.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

👉@diyonatli
👍6
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон Қуръон ойи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
РАМАЗОН БОҒИ

Сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз!
Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг мевалари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора.
Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар!
Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир!
Имконни қўлдан бой бермайлик!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 2 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Ramazon Qur'on oyi - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон Қуръон ойи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
— Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ

🔸Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

🔸Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.

🔸Гулнинг гўзаллиги уруғидан, инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.

🔸Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!

🔸Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.

🔸Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхши дир англаганга.

🔸Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади.

🔸Гўзал ўйла, гўзал яша.

🔸Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.

🔸Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.

🔸Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.

🔸Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.

🔸Дунё тузоқдир, дони ҳою-ҳавасдир.

🔸Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон.

🔸Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

🔸Ғайратинг қанотингдир.

🔸Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

👉 @diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (1-кун )дан
лавҳалар.

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (1-кун )дан
лавҳалар.
Бакара сураси (1-9-оятлар)
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍6
РЎЗАНИНГ МАНФААТЛАРИ

Рўзадор савоб умидида очликка сабр қилиб қалби соф бўлиб бораётган, чанқоқ ва ташналик қийинчиликларига чидаб севинч кўз ёшларига муваффақ қилинаётган кишидир.

Рўзадор тутаётган рўзаси туфайли Аллоҳ таолонинг энг севикли бандалари қаторидан жой олаётган кишидир.

Шу сабабли ўтган барча улуғ инсонлар Рамазонни яхши ишларга мусобақалашиш фурсати деб билишган ва у келганда хурсандчилик кўз ёшларини тўкишган ва ундан айрилганда маҳзун бўлишган. Рамазон ана шундай солиҳ бандаларни тарбиялайдиган ой бўлиб, унинг тарбияланувчилари кўплаб манфаатларга эга бўладилар:

– Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;

– Рўза туфайли рўзадор танасидаги таом ва қон йўллари тораяди. Бу йўллар эса шайтон юрадиган йўллар бўлгани сабабли рўзадор шайтон йўлларини торайтирган бўлади;

– Рўза рўзадордан шаҳват ва шаҳвоний ўй-хаёлларни кетказиб унинг руҳиятини тиниқлаштиради;

– Рўза рўзадорга оч-наҳор юрган қанчадан-қанча эҳтиёжманд мусулмон қардошларининг ҳолатини ҳис қилдиради ва уларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди;

– Рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш ва барча аъзоларни гуноҳлардан тийишни ўргатадиган илм боғидир;

– Рамазон мусулмонларнинг ўзаро бирдамликларини ифодаловчи ойдир. Бу ойда улар баравар оғиз ёпадилар, баравар оғиз очадилар, ораларидаги дўстлик ва меҳр-мурувват ришталари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён бўлади;

– Рўза рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади. Чунки ҳадиси шарифда “Модомики, гуноҳи кабиралардан сақланилган бўлса, Рамазон (ўзидан олдинги) Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффорот бўлади”, дейилган;

– Маълумки, гуноҳлар мусулмон киши учун худди заҳар баданга шикаст етказганидек зарарлидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон киши учун ҳам Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир;

– Рўза рўзадорларнинг саломатликлари тикланишига сабаб бўлади. Чунки бу ойда ошқозон дам олади, қонлар тиниқлашади, нафс покланиб, хулқлар гўзаллашади;

– Рўза мухлис рўзадор ва Аллоҳ таоло ўртасидаги сирдир. Чунки банданинг рўза тутаётгани намоз, закот ва ҳаж сингари бошқа амаллардан фарқли ўлароқ Аллоҳ таолодан бошқага ошкор намоён бўлиб турмайди.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (1-кун )
Baqara surasi (1-9-oyatlar)
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍1
БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?


Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Раббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.


“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет; Абу Шайхдан".

👉 @diyonatli
👍2
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 3 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Зиёвиддин домла Нортожиев жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати 2-кун | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
БЕШ НАРСА БЕШ НАРСАГА БОҒЛИҚ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Беш иш беш ишга боғлиқ». «Ё Расулуллоҳ, бири иккинчисига боғлиқ бўлган беш иш қайси?» деб сўрашди. «Қайси қавм аҳдини бузса, Аллоҳ уларга душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Аллоҳ нозил этган нарсадан бошқаси билан ҳукм қилса, уларда фақирлик ёйилади. Фаҳш ишлари авж олса, Аллоҳ уларга ўлат юборади, яъни ўлим кўпаяди. Ўлчов ва тарозидан уриб қолса, набототлар ўсмай, бир неча йил қурғоқчиликка дучор бўладилар. Закот бермасалар, ёмғир ёғмай қўяди», дедилар».

Имом Табароний ривояти.

👉 @diyonatli
👍3
Ramazon fazilati 2-kun - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон фазилати 2-кун | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди. Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади. Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатингни ҳалол қил”, дейди. Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди. Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди. Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди. Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади. Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

Рамазон ойини ҳурмат қилиш, бу ойда мункар ишлардан эҳтиёт бўлиш, ибодатлар, намоз, тасбеҳ, зикр, Қуръон тиловати билан шуғулланиш зарур. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عن أنس بن مالك قال: قال رسول اللّه - صلى الله عليه وسلم - : "من أسرج في مسجد من مساجد اللّه سراجًا، لم تزل الملائكة وحملة العرش يستغفرون له ما دام في ذلك المسجد ضوء من ذلك السراج ".
яъни: “Ким Аллоҳнинг масжидларидан бир масжидни ёритса, у мана шу жойда бўлган пайтда ўша ёритиши туфайли фаришталар ва Аршни кўтариб турувчилар унга истиғфор айтишади” (Имом Ҳайсамий ривояти).

Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло уч марта: “Истиғфор айтувчилар борми, кечираман”, дейди. Рамазон ойининг ҳар бир кунида Аллоҳ таоло минг-минглаб бандаларини дўзахдан озод қилади. Рамазон ойининг жума кунлари ҳар соатда минг-минглаб кишиларни дўзахдан озод қилади. Рамазон ойининг охирги кунида Рамазоннинг бошидан то охиригача қанча бандани дўзахдан озод қилган бўлса, шунча кишини озод этади (Имом Байҳақий, “Шуъабул ийман”).

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради: 1) ёлғон гапириш; 2) ғийбат қилиш; 3) чақимчилик; 4) ёлғон қасам ичиш; 5) туҳмат қилиш.

Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди: 1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш; 2) тилни тийиш; 3) ёмон нарсаларни эшитмаслик; 4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш; 5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш. Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-
« كَمْ مِنْ صَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ صِيَامِهِ إِلاَّ الْجُوعُ وَكَمْ مِنْ قَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ قِيَامِهِ إِلاَّ السَّهَرُ »
яъни: “Қанча рўзадорлар бор, уларнинг рўзасида оч қолишдан бошқа нарса йўқ. Қанча қоимлар бор, уларнинг қиёмида бедорликдан бошқа нарса йўқ” (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳадисда айтилишича:
مَنْ أَشْبَعَ صَائِمًا سَقَاهُ اللهُ مِنْ حَوْضِي شَرْبَةً لَا يَظْمَأُ حَتَّى يَدْخُلَ الْجَنَّةَ
яъни: “Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ таоло ҳавзимдан уни сероб қилади. У жаннатга киргунича чанқоқ нималигини билмайди” (Имом Байҳақий ривояти).

👉 @diyonatli
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигидан илм олмаса...| Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli