Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МАРВАРИД ШОДАСИ

Ҳофиз ибн Ражаб ушбу ҳикояни қози Aбу Бакр Муҳаммад ибн Aбдулбоқийдан нақл қиладилар:
“Мен Макка шаҳрида фақирона ҳаёт кечирар эдим. Бир куни кўчада ҳамён топиб олдим. Уйга келиб очиб қарасам, ичидан бир шода марварид чиқди. Бунақасини умримда кўрган эмасман.
Қайтиб кўчага чиқдим. Бир одам: “Мен ҳамёнимни йўқотиб қўйдим, ким топиб олиб қайтариб берса, беш юз динор бераман”, деб юрган экан. Шунда мен, қорним оч, ҳожатмандман, ҳамёнини бериб, эвазига пулни оламан-у ундан фойдаланаман, деб ўйладим.
Ўша одамни чақирдим. У уйимга киргач, ҳамённинг ва ундаги марвариднинг белгиларини сўрадим, аниқ айтиб берди, сўнг унга ҳамёнини топширдим. У беш юз динор пулни узатди. Aммо мен олмадим, олишни эп кўрмадим.
Орадан анча вақт ўтиб, денгиз сафарига чиқдим. Ногаҳон кемамиз ҳалокатга учраб, ҳамма сувга ғарқ бўлди. Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёлғиз менгина бир парча тахтага ёпишиб, жон сақлаб қолдим. Кейин бир оролга чиқиб олдим ва ўша ердаги масжидда паноҳ топдим. Менинг чиройли Қуръон ўқишимни эшитиб, одамлар олдимга кела бошлашди. “Ёзувни ҳам биласанми?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедим. Улар бола-чақалари билан келиб, ўқиш ва ёзишни ўргана бошлашди. Моддий ёрдамлари туфайли мен ҳам ўзимни тиклаб олдим. Кунлардан бир кун улар мени уйлантириб қўймоқчи бўлишди. Бир етим қизлари бор экан, аввалига рози бўлмадим, лекин улар қистайвергач, розилик билдирдим.
Тўй куни… қизнинг бўйнидаги марваридга кўзим тушиб, ҳайратда қотиб қолдим. у ўша мен топиб олган марварид эди. Одамлар менинг ҳолимга ҳайрон эди. Уларга бошимдан ўтган ўша воқеани айтиб бердим. “Aллоҳу акбар!” деб такбир айтиб юборишди одамлар. Сўнг бу қизнинг отаси ўша ҳамёнини йўқотган киши эканини, у умрининг охиригача: “Дунёда ҳамёнини қайтариб берган йигитга ўхшаган софдил кишини бошқа кўрмадим, эй Aллоҳ, мени яна ўша йигитга рўбарў қил, қизимни унга никоҳлаб берай”, деб дуо қилганини айтиб беришди…”

“Aл-робита” журналидан Ғанижон Отабоев таржимаси.

👉@diyonatli
👍2
ТАРОВИҲ НАМОЗИ

– Таровиҳ намози қандай амал?
– Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир.

– Таровиҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?
– Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади.

– Имом жамоат билан бирга таровиҳни ўқиб турган замонда масжидга кириб қолган киши нима қилади?
– Aввал хуфтон намозининг фарзини ўзи танҳо ўқийди, ундан сўнгра таровиҳ учун имомга эргашади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ўқилмаган ҳолича қолади. Таровиҳнинг қолган ракатларини сўнгра ўқийди.

– Таровиҳ ҳаммаси неча ракатдир?
– Ҳаммаси йигирма ракатдир.

– Неча ракатдан ўқилади?
– Икки ракатдан ўқиб, ҳар икки ракатда қаъдага ўтириб салом беради, ҳаммаси бўлиб ўн салом билан тамом бўлади. Тўрт ракатли қилиб ўқилса ҳам бўлади, лекин икки ракатни бир салом билан ўқиш афзалдир.

– Таровиҳ жамоат билан ўқиладими ёки танҳо ўқиладими?
– Танҳо ўқилса ҳам бўлади, аммо жамоат билан ўқиш савоблидир.

– Таровиҳ намозида иқомат такбири айтиладими?
– Aйтилмайди.

– Таровиҳ намозини ўқиш учун қай тариқа ният қилинади?
– «Икки ракат таровиҳ намозини ўқиш учун ният қилиб, олдда турган имомга эргашдим. Холис Aллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.

– Таровиҳ намози орасида ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнгра қилинадиган суннат амал нима?
– Тўрт ракат ўқиш миқдорича дам олиб ўтириб туриш суннатдир.

– Ўтирган пайт қилинадиган мустаҳаб амал нима?
– Тасбеҳ ёки таҳлил айтиб ўтириш мустаҳабдир.

– Бизларнинг мамлакатларда қайси тасбеҳ айтилади?
– Ушбу тасбеҳ айтилади:
«Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла ямут. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Насъалукал жанната ва наъузу бика минан нар».
Яъни: «Ердаги ва осмондаги махлуқот соҳиби ва эгаси бўлган Aллоҳ таолога тасбеҳ айтаман (яъни, Уни ҳар турли нуқсон ва камчиликдан покдир, деб эътиқод қиламан). Иззат, улуғлик, ҳам қудрат ва ғоятда баландлик эгаси бўлувчи Aллоҳ таолога тасбеҳ айтурман. У нуқсон ва камчиликлардан пок ва муназзаҳдир. Фаришталарнинг ва Жаброилнинг Яратувчиси ва Парвардигоридир. Бир Aллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Биз Aллоҳдан гуноҳларимизни авф қилмоқни сўрармиз. Ё Рабб, Сендан жаннатни сўрармиз, дўзах ўтидан Сенга паноҳ тилаб сиғинамиз».

– Таровиҳ намози тугагунча неча маротаба ўтириб шу тасбеҳ ўқилади?
– Ҳар тўрт ракатдан сўнг ўқилади. Ҳаммаси бўлиб, беш маротаба ўқилади.

– Таровиҳ намозида имом Фотиҳа сурасидан сўнг нима ўқийди?
– Камида уч оятни ёки қисқа суралардан бирини ўқийди, аммо Қуръоннинг аввалидан бошлаб ҳар ракатда Фотиҳа сурасига бир оз қўшиб, рамазон тамом бўлгунча Каломи шарифни тамом битириб хатм қилиш суннатдир. Хулоса: рамазон ичида Қуръонни бир маротаба хатм қилиш (ўқиб тугатиш) суннатдир.

– Имом ташаҳҳудни ўқиб тамом қилгандан сўнг, яъни «...ъабдуҳу ва расулуҳ»га етгандан кейин саловот ва дуоларни ўқийдими?
– Имом қавмнинг ҳолига назар қилади: агар қавмга оғир келса, дуони тарк қилади. Aммо саловотни тарк қилмайди. Лекин «Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад»га қадар ўқиса ҳам, кифоя қилади. Чунки ушбу қадар ила, Имом Шофеъийнинг наздида, фарз бажо келади, бизларнинг мазҳабимизда суннат бажо келади.

– Имом таровиҳда қироатни ичида ўқийдими ёки овоз чиқариб ўқийдими?
– Овоз чиқариб ўқийди.
Давоми қуйидаги линкда:👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1333

@mehrob_uz
👍8
Ramazon oyi haqida - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон ойи ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
ИСЛОМ ҚАНДАЙ ИЛМГА ЧАҚИРАДИ?

Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илмлари, психология, тарих, жуғрофия, социология ва бошқа илмлар), Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради.
Шоядки, ушбу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар. Қуръон оятларида табиий илмларни ўрганишга чақириқлар бор.
Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦ خَلۡقُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱخۡتِلَٰفُ أَلۡسِنَتِكُمۡ وَأَلۡوَٰنِكُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّلۡعَٰلِمِينَ (٢٢)

«Ва осмонлару ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оят(бурҳон)ларидандир. Албатта, бунда Олимлар учун оят(белги)лар бордир» (22-оят).
Фотир сурасида шундай дейди:

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦ ثَمَرَٰتٖ مُّخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهَاۚ وَمِنَ ٱلۡجِبَالِ جُدَدُۢ بِيضٞ وَحُمۡرٞ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهَا وَغَرَابِيبُ سُودٞ (٢٧) وَمِنَ ٱلنَّاسِ وَٱلدَّوَآبِّ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مُخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهُۥ كَذَٰلِكَۗ إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ (٢٨)

«Аллоҳнинг Осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги оқ, қизил қоп-қора сўқмоқларни чиқардик. Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли рангдагиларини (чиқардик). Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (27-28-оятлар).

Мазкур оятларда зикр қилинган «олимлар»дан мурод, Аллоҳ ер юзида яратган махлуқотларнинг сир-асрорларини билувчи шахслардир.
Бу оятларнинг мавзуи ҳам табиий илмлардир. Чунки табиий илмлар борлиқдаги нарсаларни ва уларнинг хусусиятини ўрганади. Бу ерда айтиб ўтилган «осмондан сув тушириш» сири фақат табиий илм орқали билинади. Бу сувнинг таркиби ва хусусиятлари кимё илми орқали билинади. Шу сув сабабли ўсиб чиққан ўсимликлар ва меваларнинг сирини эса табиат илми тушунтиради. Тоғлар ва уларнинг оқ, қизил, қора турларини жуғрофия ўрганади. Инсон жинсларини ва ҳайвонот оламини эса антропология, зоология, биология ўрганади. Оятнинг охиридаги «Албатта, бандалари ичидан фақат олимларигина Аллоҳдан қўрқарлар», деган жумлага назар солсак, унда Аллоҳни ҳақиқий тан олиб, Ундан ҳақиқатда қўрқадиган кишилар табиий илмларни яхши билувчи Кишилар эканлигини тушунамиз. Чунки бундай олимлар агар иймонли бўлсалар, уларнинг илми Аллоҳдан қўрқишга чорлайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Иймон» китобидан.


👉@diyonatli
👍1
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат"
каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 31-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:40 да РАМАЗОН ойи хакида масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👏5👍2
ЗУҲД ЧЕГAРAСИ

Aбу Язид Бастомий дейди:
"Мени ҳеч ким Балхлик бир йигитдек мағлуб қилган эмас. У ҳаж қилиб қайтаётганимизда биз билан учрашиб қолди ва:
— Сизларда зуҳдни қандай тушунишади? — деб сўради.
— Топилса еб, топилмаса, сабр этишни зуҳд деймиз.
— Балхнинг кучуклари шундай қилади...
— Хўш, унда зуҳднинг чегараси борми? — деб сўрадик ундан.
— Топмаса сабр, топилса, ўзгаларга тортиқ этиш, — деди у".


"Қалбимизнинг нури" китобидан.

👉@diyonatli
👍5
❗️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.


Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда”.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

👉@diyonatli
👍3👏1
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).

Ибн Сунний ривоятлари.

👉@diyonatli
👍1
УЛУҒ ЗОТЛАР ТАҲОРАТ ҲАҚИДА

1
. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди», деган.

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Уч нарса иймондандир: совуқ кечада эҳтилом бўлган кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмасдан туриб ғусл қилмоғи; иссиқ кунда рўза тутмоқ; кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаган овлоқ жойда намоз ўқимоғи».

3. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу: «Қачон покликни ўз жойига қўйсанг, гуноҳинг кечирилган ҳолда ўтирасан», деган.


"Руҳий тарбия" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшликда ўйнаб қол" | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
БУ ДУНЁНИНГ МОҲИЯТИ

Банда мазаммат қилинаётган дунёнинг ўзи нималигини, унинг нимасидан четда бўлиши кераг-у, нимасидан четланмаса ҳам жоизлигини билмагунича, уни ёмон деб билишнинг ўзи фойда бермайди.
Аслида дунё ва охират икки ҳолатдан иборатдир.
Улардан яқин турадигани дунё бўлиб, у ўлимдан муқаддам туради. Кейинги ўринда турадигани охират деб аталади ва ўлимдан сўнг келади.
Ўлимдан олдинги насиба, ғараз, шаҳват, лаззат бор ҳолат дунёдир. Ҳар бир майл, насиба ва ҳисса бор нарса ёмон бўлавермайди. Бундай нарсалар уч қисмга тақсимланади.

Биринчи қисм — банда билан бирга охиратга ҳам борадиган, ўлимдан кейин ҳам самараси қоладиган нарсалар. Улар илм ва амалдир.

“Илм” деганда Аллоҳ таолони, Унинг сифатлари, фаришталари, китоблари, расуллари, еридаги ва осмонидаги мулклари ва Набийсининг шариати ҳақидаги илм англанади.

“Амал” деганда эса Аллоҳ таолонинг розилиги учун ихлос билан қилинадиган ибодат тушунилади.
Гоҳида олим киши учун илм бу дунёдаги энг лаззатли нарсага айланиб қолади. Шунинг учун илм лаззати деб таомдан, уйқудан ва никоҳдан воз кечиши мумкин. Чунки илм унинг учун мазкур нарсалардан кўра лаззатлироқдир.
Баъзи обидлар ибодат лаззатига шунчалар бериладики, агар уни бу нарсадан ман қилинса, бу унинг учун энг қаттиқ азобга айланиб қолади. Чунки унинг учун ибодат бу дунёдаги энг лаззатли нарсага айланган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен учун бу дунёингиздан уч нарса маҳбуб қилинди: аёллар, ҳушбўй нарсалар ва намоз кўзимнинг қорачиғи қилинди”, дедилар”.
Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифда намоз бу дунёнинг лаззатларидан ҳисобланмоқда. Шунга ўхшаш бир қанча нарсалар бор. Улар бу дунёнинг нарсалари бўлиб, кўзимиз билан кўриб турамиз.

Иккинчи қисм — банда билан бирга охиратга бормайдиган, ўлимдан кейин самараси у билан бирга қолмайдиган нарсалар. Уларга маъсиятлар, эҳтиёждан зиёда бўлган мубоҳ нарсалар, керагидан ортиқ жамланган мол-дунё, беҳуда ҳойи-ҳавас ва шунга ўхшаш бошқа нарсалар киради.

Учинчи қисм — юқорида зикр қилинган икки қисмнинг ўртасидаги нарсалар. Охират амаллари учун ёрдам берадиган бу дунёнинг нарсалари ушбу учинчи қисмни ташкил қилади.
Мисол учун, керакли озиқ-овқат ва кийим-кечак. Соғ-саломат яшаб юриш, илм ва амалга эришиш учун зарур бўлган нарсалар ҳам шунга дохил бўлади. Булар биринчи қисмдаги нарсаларга ўхшаб дунё нарсалари эмас, аммо ўша биринчи қисмга ёрдам берувчи воситалардир. Банда илм ва амалга етишиш учун уларни ҳар қанча тановул қилган бўлса ҳам, бу дунё учун бўлмайди.
Агар ўша нарсаларни илм ва амал учун эмас, оний лаззат учун тановул қилган бўлса, бу дунё учун бўлади.

“Руҳий тарбия” китобидан.

👉@diyonatli
👍3
ЁШЛАР ОДОБИ

Инсон ҳаётининг ҳар бир босқичи муҳимдир. Мазкур муҳим босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ёшлик инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади. Ёшлик инсоннинг қувватга тўлган ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтидир. Шу билан бирга, ёшлик даври инсоннинг ҳаёт йўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳамдир.
Агар ўша чорраҳада инсон яхши йўлга кириб қолса, ўзи, оиласи, қариндошлари, халқи, ватани учун жуда катта яхшилик сари юз бурган бўлади. Бу уни дунё ва охират бахтига, саодатига эриштиради. Агар, Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса, ўзи, оиласи, қариндошлари, халқи ва ватани учун ўта кўнгилсиз ҳодиса сари қадам қўйган бўлади. Бу билан унинг дунё ва охиратда яхшиликка эришиши қийинлашиб қолади.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло содиқ мўмин бандаларини сифатлашда уларнинг ёш эканликларини таъкидлаб:

إِنَّهُمۡ فِتۡيَةٌ ءَامَنُواْ بِرَبِّهِمۡ

"Албатта, улар Роббларига иймон келтирган йигитлардир"
(Каҳф сураси, 13-оят).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат куни одам боласининг қадами то ундан беш нарса ҳақида: умрини нимага сарфлагани, ёшлигини нимага кетказгани, молини қаердан касб қилгани ва қаерга сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сўралмагунича Робби ҳузуридан узилмайди".
Термизий ривоят қилган.

— Ёшлик одобларидан энг муҳими ота-онага яхшилик қилишдир.

— Ёшлик одобларидан бири ёши улуғларни эҳтиром қилиш ва уларнинг тажрибасидан фойдаланишдир.

— Ёшлик одобларидан бири олийжаноб ахлоқларгааҳамият бериб, улар билан хулқланишдир.

— Ёшлик одобларидан бири шайтоннинг иғвосидан ва ноқобил улфатлардан ҳазир бўлишдир.

— Ёшларин иғвога соладиган шайтон малайларидан энг ашаддийси нафс шаҳватидир.

— Ёшларини иғвога соладиган шайтон малайларидан яна бири ёмон дўстдир.

— Ёшларини иғвога соладиган шайтон малайларидан яна бири бузуқ йўлларга чақирувчи динлар, фирқалар, оқим, ҳизб ва гуруҳлардир.

— Ёшлик одобларидан бири келажакка умид билан қараш ва етук инсон бўлиш учун ҳаракат қилишдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

“Ижтимоий одоблар” китобидан.
👍1
"Yoshligingda o'ynab qol" - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
"Ёшликда ўйнаб қол" | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда”.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

👉@diyonatli
👍6
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон Қуръон ойи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
РАМАЗОН БОҒИ

Сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз!
Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг мевалари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора.
Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар!
Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир!
Имконни қўлдан бой бермайлик!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 2 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Ramazon Qur'on oyi - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон Қуръон ойи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
— Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1