Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Live stream finished (44 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташвишдан чиқиш йўли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
Tashvishdan chiqish yo'li - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ташвишдан чиқиш йўли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ШАЙТОННИНГ ДУШМАНЛИГИ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло айтди:

إِنَّمَا يَأْمُرُكُم بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَن تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

У сизларни фақатгина ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизга буюради (Бақара сураси, 169-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا

Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур (Фотир сураси, 6-оят).

Шайтоннинг душманлиги у буюрадиган барча гуноҳларга василадир. Зеро, у ҳаргиз яхши нарсага амр қилмайди.

"Шажаратул маориф" китобидан.

👉@diyonatli
👍5
ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қиёмат куни келиб:
«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди.
Бас, унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, зиёда қил» дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди.
Бас, У зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга:
«Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят
учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда.
Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига,
Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан.
Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича
кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва
унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

👉@diyonatli
❤4
ТУНДА ИБОДАТ ҚИЛИШ

«Албатта, кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш баданга оғирроқ, (лекин) зикрга муносиброқдир» (Музаммил сураси, 6-оят).

Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида Имом Мотуридий бундай деган: “Инсон кундузи ер узра айланиб юришга, тунда ором олишга одатланган. Борди-ю, инсон тунни бедор ўтказиб, тик туришга буюрилса, бу унга ва танасига оғирлик, қийинчиликни пайдо қилади. Бундан ташқари, инсон кундузи айнан бир жойда мунтазам тик турмайди, балки бир жойда оз муддат туриб, яна бошқа жойга ўтади. Борди-ю, бир жойда тик туришга буюрилса, бу унга оғирлик қилиб, малолланиши ва қийналиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса туннинг ярми давомида ёки ундан кўпроғида тик туришга буюрилдилар. Бу ишда эса оғир меҳнат ва машаққатли қийинчилик бордир”.
Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида “Таъвилот ал-Қуръон” китобида бундай дейилади: “Инсонлар рўзғор талаби ва дунёвий юмушларни тартибга солиш мақсадида кундузи турли томонларга тарқайдилар. Кечаси эса дам олиб, куч йиғиш учун ухлайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиёждан ортиқча мол-дунё орттиришдан қайтарилганлари каби, тунларни роҳат-фароғатда ўтказишдан ҳам қайтарилганлар. У зот тунда зарурат миқдорича дам олиб, қолган вақтни ибодатда ўтказишга буюрилган эдилар.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

👉@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладор аёл рўза тутса бўладими? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✅ Жума учун ғусл қилиш.

✅ Хушбўй нарсалар суртиш.

✅ Чиройли кийимлар кийиш.

✅ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

✅ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

✅ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

✅ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

✅ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

✅ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

👉@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн чат орқали қилинган савол-жавобдан ёзиб олинган | Абдул Ҳамид домла
24.03.22

👉 @diyonatli
👍1
ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ НИЛ ДАРЁСИГА МАКТУБИ

Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: “Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:

– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «У недир?» – деди.

– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.

Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: “Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».

Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5-жуз) китобидан.

👉@diyonatli
👍2😢1
ИЛМ ЗИКРДИР

Бир куни Абу Ҳанифа ҳазратлари бомдоддан кейин бир талай масалаларга жавоб бердилар. Шунда бири сўраб қолди:
- Бу вақтда хайрли суҳбатлашмоқ ва Мавлони зикр этмоқ янада яхшироқ эмасмикин?
- Шу ҳалол, шу ҳаром дея илоҳий ҳукмларни изоҳлашдан ҳам яхшироқ зикр бўлурми? Аллоҳ номини пок тутиб, ёд этиш йўлларини кўрсатиб, ҳаромдан қочиш йўлларини тушунтирмоқдамиз. Халтасида озуқаси бўлмаган йўловчи йўлда маҳв бўлмоққа маҳкумдир. Шунингдек, илмдан узоқ бўлган ибодат аҳли ҳам ибодат самарасини кўролмайди.

«Ғам-қайғусиз яшай десангиз II» китобидан.

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такаббурлик мусулмонга ёт сифат | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍3
«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ

Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:

«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».

Муслим ва Абу Довуд ривояти.

👉@diyonatli
👍4
ОИША ОНАМИЗ НЕГА ЙИҒЛАДИЛАР?

😢 😢 😢 😢 😢
Масрук ҳикоя қилади:
“Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман”.

“Жамъул фавоид”дан.

👉@diyonatli
👍4
Takabburlik musulmonga yot sifat - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Такаббурлик мусулмонга ёт сифат | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўзга эътиборли бўлиш | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китобидан

👉 @diyonatli
ОХИРАТДАГИ ҲИСОБ

Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади. Энг одил Зот бўлмиш Аллоҳ таоло эса бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида сўз юритилган.
Қиёмат сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади. Бутун борлиқда тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон "Қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан", дея шошиб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради. У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди.
Ҳисоб-китобдан сўнг тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар у ерда моддий маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, дахшатли азобларга дучор бўладилар.

"Иймон" китобидан.

👉@diyonatli
👍3
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 26 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍2
АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ЖАННАТДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло жаннат аҳлига: "Эй аҳли жаннат!" дейди. Улар: "Лаббай, Раббимиз...ҳамма яхшиликлар қўлида бўлган Зот", дейдилар. Аллоҳ таоло: "Рози бўлдингизми?" деб сўрайди.
Улар: "Қандай қилиб рози бўлмайлик, Парвардигор?! Ҳолбуки, бандаларингдан ҳеч кимга бермаган нарсангни бизга бердинг", дейдилар. Аллоҳ: "Сизларга бундан ҳам афзалроғини берайинми?" дейди. Улар: "Парвардигоро, бундан ҳам афзал нарса нима экан?" дейдилар.
Шунда Аллоҳ: "Сизларга розилигимни ҳалол қилдим, бундан кейин сизларга ҳеч ҳам ғазаб қилмайман", дейди" (Бухорий ривояти).

Имом Қуртубий. “Жаннат васфи”дан.

👉@diyonatli
👍1
ҚАСАМ ИЧИШ ОДОБЛАРИ

Бировнинг маҳкамада қасам ичишига тўғри келса, қози ёки шу каби бир кишининг унга ваъз-насиҳат қилиши, ёлғон қасам ичишдан огоҳлантириб, бу тўғрида келган оят ва ҳадисларни эслатиши мустаҳабдир. Бу тўғрида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин. Икки аёл бир уй ёки хонада мунчоқ ўтказар эдилар. Улардан бири бигизни кафтида яшириб чиқиб кетди ва уни иккинчи аёлдан даъво қилди. Бу масала Ибн Аббосга кўтарилганда: “Унга Аллоҳни эслатинглар ва: “Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир” оятини унга ўқинглар”, - дедилар. Аёлга панд-насиҳат қилишган эди, у бигизни ўзи олганини тан олди.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Қасам ичиши талаб этилган киши агар ўзининг ноҳақлигини билса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслиги ва Унинг раҳматидан маҳрум бўлмаслиги учун ўз зиммасидаги ҳақни тан олиб, қасам ичишдан сақланиши вожибдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки бир мусулмон кишининг молини ўзлаштириб олаётган пайтида тўхтатилиб, қасам ичиши талаб қилинсаю, ёлғон қасам ичса, у банда Аллоҳга йўлиққанда, Аллоҳ ундан ғазабланган ҳолда бўлади”.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Инсон агар ўзининг ҳақлигини аниқ билса, қасам ичгани яхшироқдир. Айрим ҳолларда эса, айтилганидек, бу вожиб ҳам бўлади. Чунки Аллоҳ таоло мусулмоннинг ҳақи зое бўлиб кетмаслиги учун бундай ҳолларда қасам ичишни жорий этган. Агар шундай қилинмаса, ярамас кимсалар одамлар молларини ноҳақ йўл билан ейиш учун даъвогарликни дастак қилиб оладилар. Улар даъво қилинган кишилар тақво юзасидан қасам ичмасликларини билиб туриб ноҳақ даъволарни кўтариб чиқадилар ва ботилни ундиришга уринадилар.


“Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан.

👉@diyonatli
👍1
ҒОРДА ҚОЛГАНЛАР ҚИССАСИ

Ибн Умар айтадилар: «Расулуллоҳ бундай марҳамат қилдилар: “Сиздан олдин яшаганлардан уч киши йўлга чиқишди. (Кун ботгач) тунаш учун бир ғорга кирганларида, тоғдан бир харсангтош думалаб тушиб, ғорнинг оғзини ёпиб қўйди. Улар ўзаро: “Сизларни бу харсангтошдан фақат эзгу амалларингизни шафоатчи этиб Aллоҳ таолога қиладиган дуоларинг қутқара олади”, дейишди. Улардан бири бундай деди: “Менинг кекса, қари ота-онам бор эди. Мен уларга жуда ғамхўрлик қилар, кеч тушганида доимо олдин уларни овқатлантириб, сўнг болаларим ва ҳайвонларимни едириб-ичирардим. Бир куни ўтин ахтариб узоқларга кетиб қолдим. Уйга қайтганимда икковлари ҳам ухлаб қолишган экан. Улар учун сут соғдим. Ҳамон ухлаётган эдилар. Улардан илгари болаларим ва ҳайвонларимни озиқлантиришни маъқул кўрмадим. Уларни уйғотишга кўзим қиймади. Болаларим кеч қолганим учун (очликдан) оёғим остида бўзлашарди. Мен эса қўлимда сут қуйилган идиш билан ота-онамнинг уйғонишларини кутардим. Шундай ҳолатда тонг отди. Парвардигоро, бу ишни Сенинг розилигинг учун қилганимни биламан, йўлимизни тўсган бу тошдан бизни қутқар!”
Тош озгина сурилди. Бироқ улар чиқиб кетадиган даражада эмасди. Иккинчилари деди: “Менинг амакимнинг қизи бор эди. Уни ҳаммадан кўп севардим. Унинг васлидан баҳраманд бўлишни хоҳладим. Aммо у бунга кўнмади. Кунларнинг бирида у йўқсилликка учради, мендан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Истагимга кўниши шарти билан унга бир юз йигирма динор бердим. У қабул қилди. Орзуимга эришадиган пайтим: “Aллоҳ таолонинг муҳрини ноҳақ бузишинг ҳалол эмас!” деди. Мен унга тегинишдан тийилдим ва одамлар орасида энг суйганим бўлишига қарамай, уни ўз ҳолига қўйдим. Олтинларни унда қолдирдим. Ё Aллоҳ, буни Сенинг ризойи шарифинг учун қилган эдим, бизни бу қийинчиликдан қутқар.
Тош яна бир оз силжиди. Лекин улар чиқиб кетадиган даражада очилмади. Учинчилари сўз бошлади: “Мен ишчилар ишлатардим. Ҳақларини ҳам дарҳол берардим. Aммо улардан бири ҳақини олмай, кетиб қолди. Мен унинг пулини ишга солиб кўпайтирдим. Орадан вақт ўтиб, у келди ва: “Эй Aллоҳнинг бандаси, менинг ҳақимни бер”, деди. Мен: “Мана шу кўриб турганинг мол, эчки, туя ва қулларнинг бари сеники. Уларни олиб кетавер”, дедим. У: “Эй Aллоҳнинг бандаси, менинг устимдан кулма!” деди. Мен: “Устингдан кулаётганим йўқ, ростдан ҳам улар сеники, олиб кетавер!” дедим. У ҳамма нарсани олиб кетди. Парвардигоро, буларни Сенинг розилигинг учун қилган эдим, бизга бу ҳолатдан қутулишни насиб эт!”
Харсангтош (яна бир оз) сурилди ва улар ғордан чиқиб, йўлларида давом этдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Ҳадисда Aллоҳ таоло ҳузурида мақбул учта яхши ахлоқ баён этилган:
1. Ота-онага ҳурмат, уларнинг ҳақларига риоя қилиш.
2. Aллоҳ розилиги учун инсонларнинг иффатини сақлаш.
3. Бировнинг ҳақига риоя қилиш. Бошқаларнинг молини ўз моли каби асраш. Бу амалларни мақбул қилган омил уларни ихлос билан Ҳақ ризоси учун бажарилганидир. Зеро, ҳадисда амалларда ихлоснинг муҳимлиги алоҳида таъкидланган.
Биз шарҳлаётган ҳадис ривоятида ишчининг ҳақи миқдори аниқ айтилмаган. Aммо бошқа ривоятларда бу бир фарақ гуруч екани айтилган. Яна бошқа ривоятларда бу хусусни очиб берувчи қўшимчалар келган ва йиллар ўтиб, ҳақини олгани келган ишчига ўн минг дирҳам бергани баён этилган.
4. Ҳадисда, шунингдек, гуноҳларни бир нуқтада тарк этиш, шу пайтгача давом этган ўтмишнинг кечирилишига сабаб бўлиши ҳам ифода этилган. Aмакисининг қизидан сўнгги дамда қўлини тортиши унинг ўша пайтгача қилган гуноҳлари кечирилишига олиб келди ва ана шу тийилиш дуосини қабулига сабаб бўлди.
5. Тавба қабул бўлса, барча қилмишларнинг кечирилишига сабаб бўлишини ҳам ҳадисдан билиб олиш мумкин.
6. Солиҳ кишилардан баъзан каромат содир бўлиши ҳақдир.
7. Омонатни адо этиш улкан фазилатдир.
8. Ўтган умматлар орасида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ибрат учун айтиш мумкин.

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

👉@diyonatli