🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 24 март куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/+gxZXqjvz1eZiYjZi

БАЛО ВА МУСИБАТ
Жунайд Бағдодий айтадилар: "Бало ва мусибат — орифлар учун қандил, Аллоҳ таоло йўлини изловчилар учун тарбияланиш воситаси, имонлилар учун камчиликларни бартараф қилиш йўли, ғофиллар учун эса ўлим хабарчисидир. Киши мусибатга дучор бўлганида розилигини намоён этмагунича ва сабр қилмагунича имон ҳаловатини тополмайди".
Шу ишонч таъсиридан бўлса керак, хонадонларимизда бирор нарса синса, "Зарари йўқ, келадиган бало шу билан даф бўлсин" ёхуд "Келган бало шунга урсин", деймиз. Бинобарин, инсон бир мусибатга йўлиққанида бақириб-чақириш ўрнига, балки бу келаётган каттароқ фалокатнинг олдини олаётган бўлиши мумкинлигини ўйлаб, тасалли топиши керак. Бундан-да ёмонроғи бўлиши мумкин эди-ку, дея шукр қилиши керак. "Жонга келгунча молга келсин", "Бош омон бўлса, дўппи топилади", дея ўзига таскин бериши мақсадга мувофиқдир.
Хуллас, келган мусибатни бахтсизлик эмас, асл бахт сари қўйилган қадам дея қабул этиш тўғри бўлади.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик: "Бахтсизлик ҳам меҳмон. У ҳадемай ўрнини бахтга бўшатиб беради", деб ёзиб қолдирган.
"Маснавий" китобидан.
👉@diyonatli

👍5
#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 24-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:30 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli

👍3
ҲОЗИРГИ МУНОЗАРАЛАР
Абу Мусодан бир киши Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса, унинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида сўраб қолди. Бунга жавобан ўша пайтда Куфа амири бўлиб турган Абу Мусо: «У жаннатдадир», деб айтдилар. Бу савол-жавобнинг шоҳиди бўлиб турган Ибн Масъуд: «Саволингни қайтадан бер, балки амир тушунмагандир?» дедилар. Савол ва жавоб айни юқоридаги каби такрор бўлди. Шунда Ибн Масъуд: «Менимча, ўша одам Аллоҳ йўлида, ҳақни топган ҳолда ўлдирилса, ўша ҳолдагина жаннатдадир», дея ўз фикрларини айтадилар. Абу Мусо (р.а.) Ибн Масъуднинг (р.а.) ижтиҳодини юксак баҳолаб: «Ҳақиқат Ибн Масъуд айтганидек», дедилар.
Ҳақ толибининг инсофи шундай бўлади. Агар юқоридаги каби савол даражаси жуда паст бўлган фақиҳга айтилса ҳам, у буни инкор қилади ва: «Ҳақни топган ҳолда, деб изоҳ бериш шартми? Бу нарса барчага маълумку?» дея эътироз билдириши табиий.
Энди бугунги мунозара соҳибларининг ҳолатига боқ! Агар рақиб томонидан ҳақиқат юзага чиқса борми, унинг юзлари хижолатдан қизариб, бор кучини рақибга қарши ишга солади. Ва умрининг охиригача уни ёмонлаш билан машғул бўлади. Ажабланарли томони шундаки, ўзларининг юқоридаги каби ўринсиз тортишувларини ҳеч уялмасдан, ҳақ устида бир-бирига ҳамкор бўлган саҳобалар мунозарасига ўхшатиб юборишади.
«Иҳёу улумид-дин» китобидан.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЖУФТИ ҲАЛОЛЛАРИ
Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَحْلَلْنَا لَكَ أَزْوَاجَكَ اللَّاتِي آتَيْتَ أُجُورَهُنَّ وَمَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ مِمَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَيْكَ وَبَنَاتِ عَمِّكَ وَبَنَاتِ عَمَّاتِكَ وَبَنَاتِ خَالِكَ وَبَنَاتِ خَالَاتِكَ اللَّاتِي هَاجَرْنَ مَعَكَ وَامْرَأَةً مُؤْمِنَةً إِنْ وَهَبَتْ نَفْسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنْ أَرَادَ النَّبِيُّ أَنْ يَسْتَنْكِحَهَا خَالِصَةً لَكَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ قَدْ عَلِمْنَا مَا فَرَضْنَا عَلَيْهِمْ فِي أَزْوَاجِهِمْ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ لِكَيْلَا يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا
«Эй Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), албатта, Биз сиз учун маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини, аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини, холаларингизнинг қизларини ҳалол қилдик, яна (ҳар қандай) мўмина аёлни ҳам – агар у ўзини Пайғамбарга ҳадя этса-ю, Пайғамбар уни никоҳига олишни истаса. (Бу имтиёз) мўминлар учун эмас, фақат сиз учундир. Биз у(мўмин)ларга жуфтлари ва қўллари остидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни аниқ биламиз. (Булар) сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир» (Аҳзоб сураси, 50-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан олдин ўтган пайғамбарларнинг шариатларига кўра ва мана шу каби ояти карималар асосида Аллоҳ таолонинг амри билан бошқа пайғамбарлар қатори таълимий (таълим-тарбияга оид), ташриъий (шариат қонунларини жорий қилиш билан боғлиқ), ижтимоий ва сиёсий ҳикматлар асосида тўрттадан ортиқ аёлга уйланишлари ҳалол бўлгани билан умматларидан ажралиб турганлар.
Қолаверса, мусулмон эркак киши никоҳида бир вақтнинг ўзида тўрттадан ортиқ хотин ушлаб туриши у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан 3 йилу 4 ой олдин (яъни ҳижрий 7-йил, зулқаъда ойи / мил. 629 йил март), охирги аёллари Маймуна онамизга уйланганларидан сўнг тақиқланган.
“Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари тўққизта бўлиб, уларнинг ҳар бири Аллоҳ томонидан аллақачон “мўминларнинг онаси” деб атаб қўйилган эди. Бунинг устига, мабодо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларининг тўрттадан ортиғини талоқ қилсалар, улар бошқа эрга тегишлари мумкин эмас эди. Аллоҳ буни ман қилган. Уларга уйланишларидан кўзланган ҳикмат ҳам ботилга айланар эди. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт хотинли бўлиш ҳукмидан истисно қилган”.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жами ўн битта аёлни ўз никоҳларига олган бўлиб, вафот этганларида тўққизта аёллари бор эди. Яъни, Хадийжа ва Зайнаб бинти Хузайма оналаримиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида вафот этган эдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ
«... ва унинг (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) аёллари уларнинг (яъни мўмин-мусулмонларнинг) оналаридир...», деган (Аҳзоб сураси, 6-оят).
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

ШАЙТОННИНГ ДУШМАНЛИГИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّمَا يَأْمُرُكُم بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَن تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ
У сизларни фақатгина ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизга буюради (Бақара сураси, 169-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا
Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур (Фотир сураси, 6-оят).
Шайтоннинг душманлиги у буюрадиган барча гуноҳларга василадир. Зеро, у ҳаргиз яхши нарсага амр қилмайди.
"Шажаратул маориф" китобидан.

ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қиёмат куни келиб:
«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди.
Бас, унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, зиёда қил» дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди.
Бас, У зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга:
«Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят
учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда.
Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига,
Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан.
Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича
кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва
унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

❤4
ТУНДА ИБОДАТ ҚИЛИШ
«Албатта, кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш баданга оғирроқ, (лекин) зикрга муносиброқдир» (Музаммил сураси, 6-оят).
Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида Имом Мотуридий бундай деган: “Инсон кундузи ер узра айланиб юришга, тунда ором олишга одатланган. Борди-ю, инсон тунни бедор ўтказиб, тик туришга буюрилса, бу унга ва танасига оғирлик, қийинчиликни пайдо қилади. Бундан ташқари, инсон кундузи айнан бир жойда мунтазам тик турмайди, балки бир жойда оз муддат туриб, яна бошқа жойга ўтади. Борди-ю, бир жойда тик туришга буюрилса, бу унга оғирлик қилиб, малолланиши ва қийналиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса туннинг ярми давомида ёки ундан кўпроғида тик туришга буюрилдилар. Бу ишда эса оғир меҳнат ва машаққатли қийинчилик бордир”.
Муззаммил сурасидаги тунда бедор бўлиб, ибодат қилиш масаласида келган оят изоҳида “Таъвилот ал-Қуръон” китобида бундай дейилади: “Инсонлар рўзғор талаби ва дунёвий юмушларни тартибга солиш мақсадида кундузи турли томонларга тарқайдилар. Кечаси эса дам олиб, куч йиғиш учун ухлайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиёждан ортиқча мол-дунё орттиришдан қайтарилганлари каби, тунларни роҳат-фароғатда ўтказишдан ҳам қайтарилганлар. У зот тунда зарурат миқдорича дам олиб, қолган вақтни ибодатда ўтказишга буюрилган эдилар.
("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✅ Жума учун ғусл қилиш.
✅ Хушбўй нарсалар суртиш.
✅ Чиройли кийимлар кийиш.
✅ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✅ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✅ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✅ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✅ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✅ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✅ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✅ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✅ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

👍1
ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ НИЛ ДАРЁСИГА МАКТУБИ
Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: “Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:
– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «У недир?» – деди.
– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.
Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: “Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».
Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди”.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5-жуз) китобидан.

👍2😢1
ИЛМ ЗИКРДИР
Бир куни Абу Ҳанифа ҳазратлари бомдоддан кейин бир талай масалаларга жавоб бердилар. Шунда бири сўраб қолди:
- Бу вақтда хайрли суҳбатлашмоқ ва Мавлони зикр этмоқ янада яхшироқ эмасмикин?
- Шу ҳалол, шу ҳаром дея илоҳий ҳукмларни изоҳлашдан ҳам яхшироқ зикр бўлурми? Аллоҳ номини пок тутиб, ёд этиш йўлларини кўрсатиб, ҳаромдан қочиш йўлларини тушунтирмоқдамиз. Халтасида озуқаси бўлмаган йўловчи йўлда маҳв бўлмоққа маҳкумдир. Шунингдек, илмдан узоқ бўлган ибодат аҳли ҳам ибодат самарасини кўролмайди.
«Ғам-қайғусиз яшай десангиз II» китобидан.

«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ
Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:
«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».
Муслим ва Абу Довуд ривояти.

👍4