БЕКОРЧИ БЎЛМА. ДОИМ ИШ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛ
Бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқалувчи кишилардир. Чунки уларнинг ақли, фикр-хаёли, зеҳни тарқоқ ҳолатдадир. ''Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. (Тавба сураси, 87-оят).
Зеҳнни ўтмаслаштирадиган энг хатарли ҳолат киши ишсиз қолганида рўй беради. Ўшанда киши бошқарувчисиз қолиб, пастликка ўнг ва чапга қалқиб тезлик билан тушиб кетаётган мишинага ўхшайди. Бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчга тўла ҳаётдан бошқа нарсага эришмайсан. Чунки бекорчилик барча ўтган, ҳозирги ва келажакдаги ҳаётингнинг паст-баландликлари ҳақидаги маълумотлар дафтарчаси олиб келади ва сени бемаранжом қилиб қўяди.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шу: ўша пуч. пўкак нарсалар ўрнига, мева берадиган ишларни қилайлик. Чунки бекорчилик ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик, Хитой камокхоналарида маҳбуснинг устидан жўмракдан, ҳар дақиқада томчилатиб жазолаш воситасига ўхшатилади. Маҳбус ўша томчи қачон ткшаркин, деб кутиш асносида жинни бўлиб қолади.
Роҳат ғафлатдир, бекорчилик эса ўғрилик қилишдир. Ақлинг эса ана ўша даҳшатли урушда яксон бўладиган нарсадир. Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да намозингни ўқи, қироат қил ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз ёки ёзув столингни тартибга сол ёки уйингни супуриб тозала ёки бошқаларга манфаат етказ. Нима бўлса ҳам бирор иш билан шуғуллан, бўш вақт қолдирма. Мен сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчилик билан ўтаётган вақтингни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда сенга дунё дўхтирлари 50 фоизи саодатнинг кафолатини беради. Деҳқонлар, нонвойлар ва қурувчиларга қарагин. Улар қушларга ўхшаб роҳат-фароғатда яшаб бахтиёр ҳаёт кечирадилар. Чунки улар муттасил меҳнат қиладилар. Сен бўлса тўшагингда ётганча, кўз ёшингни тўкиб, изтироб чекасан. Чунки сен ўзингни ўзинг мажруҳ қилган, адо бўлган кимсасан.
''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.
👉@diyonatli

👍2👏1
ИНСОН ВА БЕТАКРОРЛИК
Инсон бармоқ изи бошқаларнинг бармоқ изига ўхшамаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Гарчи дунёда миллиардлаб инсонлар бўлса ҳам бирининг бармоқ изи бошқасиникидан фарқ қилади . Шунингдек, ҳар бир инсонда ўзига хос ҳид бўлади. Биз уни оддий ҳид билиш қобилиятимиз билан ажрата олмаймиз. Лекин искович итлар бир инсоннинг ҳидини минглаб одамлар ичидан ажрата олади.
Бундан ташқари инсоннинг овози ҳам ҳар кимники ўзига хос бўлади. Буни бугунги кун илм-фан исботлаган. Ҳатто инсоннинг оғиз бўшлиғи ҳам бошқасиникига ўхшамас экан. Аллоҳ таоло қиёмат кунида ҳар кимни ўз суратида қайта тирилтиришини эслатиш учун бундай мўъжизаларни бизга кўрсатиб қўйган.
Инсон ўзининг фарзандларига меҳр беришда ҳам адолатли қилиб яратилган. Мисол учун, ота кичик фарзандларини каттасига қараганда кўпроқ яхши кўради. Нима учун? Чунки отанинг ёши ўтгани сайин катта фарзандлари кичигига нисбатан барибир кўпроқ меҳр кўрган бўлаверади. Бу тенгсизликни тўғрилаш учун ҳам ота фарзандларига меҳр кўрсатишда адолат қилишга мойил қилиб қўйилган.
Шу ўринда юқорида келган оятни яна бир бор эсласак: “Ўзингизда ҳам (оят мўъжизалар бор)”.
Ояти каримада айтилганидек Аллоҳнинг борлигини, адолатнинг бор бўлиши кераклигини инсон табиий ҳис қила олади. Аллоҳ таоло бундай деган: “Унга (нафсга) гуноҳларини ҳам тақвосини ҳам кўрсатиб қўйди”. (Шамс сураси, 8-оят).
Нафс яхшилик билан ёмонликни ажрата олмайди. Балки Аллоҳ билдирган нарсанигина билади. Аллоҳнинг билдириши эса табиий равишда яхши ёмонни ажрата оладиган қилиб қўйганлигидир.
Фақатгина инсонгина эмас, борлиқдаги барча нарсада Аллоҳнинг борлигига далиллар бисёр.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

👍3
ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ
Жуҳонинг ўғли унинг ғирт тескариси эди. Жуҳо унга бир иш буюрса, «Буни қилсак, одамлар нима дер экан?» деб эътироз билдираверарди. Жуҳо ўғлини тарбиялаб қўймоқчи, одамларни рози қилиб бўлмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. У эшакка миниб, ўғлига ортидан эргашишни буюрди. Бири уловда, бири пиёда бироз йўл юриб, бир гуруҳ аёлларнинг олдидан ўтишди. Аёллар Жуҳога қараб, «Ҳой, қандай бемеҳр одамсан? Ўзинг эшакка миниб олиб, анави кичкина болани ортингдан эргаштириб юрибсан?» деб бақиришди. Жуҳо эшакдан тушиб, ўғлини миндирди. Бироз юргач, бир гуруҳ чолларнинг олдидан ўтишди. Чоллардан бири ёнидагисининг елкасига туртиб, қолганларни ҳам уларга қаратиб, «Анави аҳмоқ кишини қаранглар! Ўғлини эшакка миндириб қўйиб, ўзи пиёда кетяпти», деди. Улар Жуҳога: «Ҳой биродар, ўзинг қари бўла туриб, пиёда юрибсан, болани эса уловга миндириб қўйибсан. Бунақада болага қандай қилиб ҳаё ва одоб ўргатасан?» дейишди. Жуҳо ўғлига: «Эшитдингми? Кел, иккаламиз бирга мина қолайлик», деди. Иккови эшакка мингашиб, йўлда давом этишди. Бироз юришган эди, йўл четида турган кишилар уларни кўриб, «Ҳой барака топкурлар, бу қанақаси? Шу озғингина жониворга икки киши киши миниб олибсизлар. Эшак бечорага зулм қилманглар!» деб бақиришди. Жуҳо эшакдан тушди, ўғлини ҳам тушириб, «Эшитдингми? Қўй, пиёда кета қолайлик. Зора одамларнинг маломатидан қутулсак», деди. Ота-бола эшак билан ёнма-ён пиёда йўлга тушишди. Сал юргач, бир тўда бекорчи йигитларга дуч келишди. Улар: «Анавиларга қаранглар! Тайёр эшаги туриб, пиёда кетишяпти. Ҳеч бўлмаса биттанг миниб олсанг бўлмайдими? Эшакни миниб, бемалол кетмайсанларми?» дейишди.
Жуҳо уларнинг гапини эшитгач, бир дарахтнинг олдига бориб тўхтади. Дарахтнинг йўғон бир шохини синдириб олиб, эшакни унга боғлади. Кейин эса шохнинг бир томонидан Жуҳо, иккинчи томонидан ўғли кўтарди. Шу ҳолда эшакни кўтариб кетишаётган эди, одамлар буни кўриб, роса кулишди. Ниҳоят, миршаб Жуҳони ҳам, ўғлини ҳам, эшакни ҳам жиннихонага олиб борди. Шунда Жуҳо у ердагиларга воқеани тушунтиргач, уларни қўйиб юборишди. Йўлда кетаётиб, Жуҳо ўғлига шундай деди: «Кўрдингми, ўғлим? Одамларнинг гапига қараб иш тутиш мана шундай оқибатларга олиб келади», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👍6
ДУО ҚАБУЛ БЎЛМАСЛИГИДАН ХАФА БЎЛМАСЛИК
Одам ҳаёти давомида бўлиб ўтган воқеаларга назар солса унда ўзига яраша кўпгина мўжиза ва ҳикматларни кўриши мумкин. Бир қанча кимсалар дунёдаги воқеаларни тасодиф деб қабул қилишади. Шу сабабли улар воқеалардаги мўжиза ва ҳикматларни кўра олмайдилар.
Аллоҳнинг сифатларини билмаган одам У Зотнинг дуою илтижоларни эшитувчи, уларни қабул қилувчи эканлигини билмайди. Дуо қилса ҳам уларни қабул бўлишига шубҳа билан қарайди.
Мўмин киши дуо қилган вақт Аллоҳ уни эшитиб турганини, дуоларини ҳам Ўзи истаган вақт қабул қилишини, воқеа-ҳодисалар тасодифан эмас, Аллоҳнинг белгилаган тақдири асосида юз
бераётганини билади. Шу сабабли дуолари қабул бўлмаса тушкунликка тушмайди. Аллоҳ таолонинг бандаларига берган қуйидаги хушхабари уларни бу ибодатда бардавом бўлишга чорлайди:
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» («Бақара», 186).
Аллоҳ таоло бошқа оятларда: «Намл», 61-62 билдирган.
Шу сабабли мўмин киши қилган
дуоси албатта қабул бўлишини билади. Дуо қилувчи одам эгалик қилиши керак бўлган икки туйғу бор, бу Аллоҳга самимият билан юзланиш ва У Зотнинг дуоларни қабул қилувчи, эшитувчи эканлигига қалбан ишониш. Аллоҳга ишонч ва самимият билан юзланган одам албатта, дуолари натижасини кўради. Инсонни бир томчи сувдан яратган, оламни йўқдан бор қилган Зотга бандасининг дуосини қабул қилиш қийин эмас. Фақат Аллоҳ бандасининг дуосини Ўзи истаган вақт қабул қилади. Банда фақат сабр қилиши ва дуосининг қабулига ишониши зарур.
Дуо хусусида энг нотўғри тушунча дуолари қабул бўлмаслигидан қўрқиш ва уни ташлаб қўйиш. Албатта, ожиз, гуноҳкор бандамиз. Лекин гуноҳларимиз бизни дуо қилишдан тўсиб қўймаслиги лозим. Гуноҳларимиз қанчалик кўп бўлмасин, Аллоҳнинг марҳамати, лутфи бизнинг гуноҳларимиздан кенглигини унутмаслик керак.
Унутмаслик керакки дуонинг ижобати айнан дуода истaгандек юзага чиқишида акс этмайди. Чунки аввал ҳам айтиб ўтганимиздек одам ўз зарарига дуо қилаётган бўлиши мумкин.
Қуйидаги оят эса бунга мисол бўла олади:
«Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон
шошқалоқ бўлгандир» («Исро»,11).
Дуонинг қабули кечиккан ёки умуман бошқа тарзда қабул қилинган бўлса ҳам хафа бўлмаслик керак. Чунки Аллоҳ бандаси учун нима яхшию нима ёмонлигини энг яхши билгувчи Зотдир. Баъзан Аллоҳ маълум ҳикматлар асосида дуонинг қабулини кечиктириши ёки умуман уни қабул қилмаслиги мумкин.
Шу ва шунга ўхшаш сабаблар ҳам одамни дуодан тўсмаслиги лозим.
«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан.

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 24 март куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/+gxZXqjvz1eZiYjZi

БАЛО ВА МУСИБАТ
Жунайд Бағдодий айтадилар: "Бало ва мусибат — орифлар учун қандил, Аллоҳ таоло йўлини изловчилар учун тарбияланиш воситаси, имонлилар учун камчиликларни бартараф қилиш йўли, ғофиллар учун эса ўлим хабарчисидир. Киши мусибатга дучор бўлганида розилигини намоён этмагунича ва сабр қилмагунича имон ҳаловатини тополмайди".
Шу ишонч таъсиридан бўлса керак, хонадонларимизда бирор нарса синса, "Зарари йўқ, келадиган бало шу билан даф бўлсин" ёхуд "Келган бало шунга урсин", деймиз. Бинобарин, инсон бир мусибатга йўлиққанида бақириб-чақириш ўрнига, балки бу келаётган каттароқ фалокатнинг олдини олаётган бўлиши мумкинлигини ўйлаб, тасалли топиши керак. Бундан-да ёмонроғи бўлиши мумкин эди-ку, дея шукр қилиши керак. "Жонга келгунча молга келсин", "Бош омон бўлса, дўппи топилади", дея ўзига таскин бериши мақсадга мувофиқдир.
Хуллас, келган мусибатни бахтсизлик эмас, асл бахт сари қўйилган қадам дея қабул этиш тўғри бўлади.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик: "Бахтсизлик ҳам меҳмон. У ҳадемай ўрнини бахтга бўшатиб беради", деб ёзиб қолдирган.
"Маснавий" китобидан.

👍5
#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 24-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:30 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli

ҲОЗИРГИ МУНОЗАРАЛАР
Абу Мусодан бир киши Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса, унинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида сўраб қолди. Бунга жавобан ўша пайтда Куфа амири бўлиб турган Абу Мусо: «У жаннатдадир», деб айтдилар. Бу савол-жавобнинг шоҳиди бўлиб турган Ибн Масъуд: «Саволингни қайтадан бер, балки амир тушунмагандир?» дедилар. Савол ва жавоб айни юқоридаги каби такрор бўлди. Шунда Ибн Масъуд: «Менимча, ўша одам Аллоҳ йўлида, ҳақни топган ҳолда ўлдирилса, ўша ҳолдагина жаннатдадир», дея ўз фикрларини айтадилар. Абу Мусо (р.а.) Ибн Масъуднинг (р.а.) ижтиҳодини юксак баҳолаб: «Ҳақиқат Ибн Масъуд айтганидек», дедилар.
Ҳақ толибининг инсофи шундай бўлади. Агар юқоридаги каби савол даражаси жуда паст бўлган фақиҳга айтилса ҳам, у буни инкор қилади ва: «Ҳақни топган ҳолда, деб изоҳ бериш шартми? Бу нарса барчага маълумку?» дея эътироз билдириши табиий.
Энди бугунги мунозара соҳибларининг ҳолатига боқ! Агар рақиб томонидан ҳақиқат юзага чиқса борми, унинг юзлари хижолатдан қизариб, бор кучини рақибга қарши ишга солади. Ва умрининг охиригача уни ёмонлаш билан машғул бўлади. Ажабланарли томони шундаки, ўзларининг юқоридаги каби ўринсиз тортишувларини ҳеч уялмасдан, ҳақ устида бир-бирига ҳамкор бўлган саҳобалар мунозарасига ўхшатиб юборишади.
«Иҳёу улумид-дин» китобидан.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЖУФТИ ҲАЛОЛЛАРИ
Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَحْلَلْنَا لَكَ أَزْوَاجَكَ اللَّاتِي آتَيْتَ أُجُورَهُنَّ وَمَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ مِمَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَيْكَ وَبَنَاتِ عَمِّكَ وَبَنَاتِ عَمَّاتِكَ وَبَنَاتِ خَالِكَ وَبَنَاتِ خَالَاتِكَ اللَّاتِي هَاجَرْنَ مَعَكَ وَامْرَأَةً مُؤْمِنَةً إِنْ وَهَبَتْ نَفْسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنْ أَرَادَ النَّبِيُّ أَنْ يَسْتَنْكِحَهَا خَالِصَةً لَكَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ قَدْ عَلِمْنَا مَا فَرَضْنَا عَلَيْهِمْ فِي أَزْوَاجِهِمْ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ لِكَيْلَا يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا
«Эй Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), албатта, Биз сиз учун маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини, аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини, холаларингизнинг қизларини ҳалол қилдик, яна (ҳар қандай) мўмина аёлни ҳам – агар у ўзини Пайғамбарга ҳадя этса-ю, Пайғамбар уни никоҳига олишни истаса. (Бу имтиёз) мўминлар учун эмас, фақат сиз учундир. Биз у(мўмин)ларга жуфтлари ва қўллари остидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни аниқ биламиз. (Булар) сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир» (Аҳзоб сураси, 50-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан олдин ўтган пайғамбарларнинг шариатларига кўра ва мана шу каби ояти карималар асосида Аллоҳ таолонинг амри билан бошқа пайғамбарлар қатори таълимий (таълим-тарбияга оид), ташриъий (шариат қонунларини жорий қилиш билан боғлиқ), ижтимоий ва сиёсий ҳикматлар асосида тўрттадан ортиқ аёлга уйланишлари ҳалол бўлгани билан умматларидан ажралиб турганлар.
Қолаверса, мусулмон эркак киши никоҳида бир вақтнинг ўзида тўрттадан ортиқ хотин ушлаб туриши у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан 3 йилу 4 ой олдин (яъни ҳижрий 7-йил, зулқаъда ойи / мил. 629 йил март), охирги аёллари Маймуна онамизга уйланганларидан сўнг тақиқланган.
“Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари тўққизта бўлиб, уларнинг ҳар бири Аллоҳ томонидан аллақачон “мўминларнинг онаси” деб атаб қўйилган эди. Бунинг устига, мабодо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларининг тўрттадан ортиғини талоқ қилсалар, улар бошқа эрга тегишлари мумкин эмас эди. Аллоҳ буни ман қилган. Уларга уйланишларидан кўзланган ҳикмат ҳам ботилга айланар эди. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт хотинли бўлиш ҳукмидан истисно қилган”.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жами ўн битта аёлни ўз никоҳларига олган бўлиб, вафот этганларида тўққизта аёллари бор эди. Яъни, Хадийжа ва Зайнаб бинти Хузайма оналаримиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида вафот этган эдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ
«... ва унинг (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) аёллари уларнинг (яъни мўмин-мусулмонларнинг) оналаридир...», деган (Аҳзоб сураси, 6-оят).
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

ШАЙТОННИНГ ДУШМАНЛИГИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّمَا يَأْمُرُكُم بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَن تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ
У сизларни фақатгина ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизга буюради (Бақара сураси, 169-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا
Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур (Фотир сураси, 6-оят).
Шайтоннинг душманлиги у буюрадиган барча гуноҳларга василадир. Зеро, у ҳаргиз яхши нарсага амр қилмайди.
"Шажаратул маориф" китобидан.

ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қиёмат куни келиб:
«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди.
Бас, унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, зиёда қил» дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди.
Бас, У зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга:
«Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят
учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда.
Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига,
Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан.
Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича
кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва
унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

❤4