КАСАЛНИНГ НАМОЗИ
Савол: Тик туришга ожиз бўлган касал нима қилади?
Жавоб: Тик туришга узрлик бўлган касал ўтириб ўқийди ва руку сажда қилади.
Савол: Руку ва сажда қилолмасачи?
Жавоб: Руку ва саждага имо қилади, саждани рукудан пастроқ қилади, сажда қилиш учун
бирор нарсани кўтармайди.
Савол: Ўтиришга ярамасачи? Оёқларини қиблага қилиб осмонга қараб ётади бошини остига бирор нарса қўйиб кўтарилади ва юзи қиблага бўлади. Мана шундай қилиб чалқанча руку ва саждани имо билан ўқийди.
Савол: Ёнбошлаб ётсачи?
Жавоб: Юзини қиблага қилиб ёнбошлаб имо билан руку ва сажда қилса бўлади.
Савол: Боши билан имога қодир бўлса, кўзлари, қоши ёки қалби билан имо қилиб ўқийдими?
Жавоб: Йўқ фақат боши билан имо қилади, агар Унга қодир бўлмаса намозни тахир қилинади.
Савол: Касал тик тура олади, руку ва саждага қодир эмас қандай намоз ўқийди?
Жавоб: У вақтда тик туриши лозим эмас, ўтириб имо билан ўқиса ҳам жоиз.
Савол: Соғлом одам намозни баъзисини тик туриб ўқиди, кейин касаллик пайдо бўлди
намозини қандай тугаллайди?
Жавоб: Ўтириб руку ва сажда билан тугаллайди, руку ва саждага қодир бўлмаса имо билан тугаллайди, ўтиришга ҳам қодир бўлмаса чалқанча ётиб имо билан билан тугаллайди.
Савол: Касаллик туфайли ўтириб руку сажда қилса намоз асносида тузалиб қолса намозни бошидан ўқийдими.
Жавоб: Йўқ, балки тик туриб давом этади.
Савол: Намозни баъзисини имо билан ўқиди кейин руку ва саждага қодир бўлса тик туриб давом этадими?
Жавоб: Йўқ намозни бошидан бошқа ўқийди.
Савол: Бехушлик билан фавт қилган намозлари нима бўлади.
Жавоб: Бехушлик билан беш ёки ундан оз намозни йўқотган бўлса қазосини ўқийди, агар беш вақтдан ортиқ бўлса ўқимайди.
«Тасхили зарурий» китобидан.
👉@diyonatli

👍5
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.
"Дуо ва зикрлар" китобидан.

👍4
МАНА СИЗГА ДАЛИЛ!
Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билади. Бироқ Аллоҳга иймон келтирмаганлар бунга ишонмайдилар. "Қани бунинг исботи?" деб сўрайдилар. Ақлий далил албатта мавжуд. Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билишининг исботи ўлароқ қуйидаги ояти каримани нозил қилган:
إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ
“Вақтики мунофиқлар ҳузуринга келиб: “Сиз Аллоҳнинг Расули эканлигингизга“ гувоҳлик берамиз” дедилар. Аллоҳ Унинг ҳақиқий Расули эканлигингни билади ва Аллоҳ гувоҳлик берадики мунофиқлар ёлғончидир” (Мунофиқун сураси, 1-оят).
Мунофиқлар тўпланиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди ва гўёки у зотнинг пайғамбар эканликларини тасдиқладилар. Буни ояти каримадан англашимиз мумкин. Бироқ улар гувоҳлик берган бўлсалар қандай қилиб ёлғончи бўлишлари мумкин?
Аллоҳ айтмоқдаки, уларнинг тил учида айтган гапларини қалблари тасдиқламади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини тан олдилар. Бироқ фақат тилларида тан олдилар. Қалблари билан эса инкор қилган эдилар. Мунофиқлар қалбларидагини яширадилар. Бироқ Аллоҳ таоло эълон қилиб қўйган оятни инкор эта олмадилар. Яъни, уларга ҳам худди Абу Лаҳабга берилган имконият берилган эди. Улар келиб “Биз рост айтган эдик, сиз Расулуллоҳсиз” десалар бўларди. Ҳеч ким уларнинг қалбини очиб кўра олмас эди. Бироқ Аллоҳ уларнинг бундай дея олмасликларини эълон қилди ва уларни шарманда этди. Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ҳам билишини Қуръони каримнинг бир қанча жойларида айтиб ўтган. Жумладан: "У Зот сирни ҳам, ундан махфийроғини ҳам билади” (Тоҳа сураси, 7-оят).
Одатда сир икки киши ўртасида бўлади. Аммо сирдан ҳам махфийроқ нарса нима? У инсон ҳеч кимга айтмаган, билдирмаган қалбидаги туйғуларидир. Аллоҳ таоло мунофиқларни шарманда қилган бир ояти каримада бундай деган: “(Мунофиқлар) ичларида “Аллоҳ бизга азоб
жўнатмасайди” дерлар” (Мужодала сураси, 8-оят).
Демак, мунофиқлар бу гапни ҳеч кимга, ҳатто ўзаро ҳам айтмаганлар. Фақат ичларида сақлаб юрганлар. Лекин Аллоҳ уларни шарманда қилиб бу туйғуларини ошкор қилди. Улар эса буни инкор ҳам эта олмадилар. Агар ихтиёрлари ўзларида бўлганида ҳеч бўлмаса ёлғондан бўлса ҳам “Ичимизда ҳеч нарса деганимиз йўқ” деган бўлардилар. Бироқ Аллоҳнинг илми, ихтиёри олдида ҳамма қатори ожиз эдилар.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

👍3
ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...
Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритади.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👍2
ОЛТИНГА ТЕНГ ЎН НАСИҲАТ
(бахтиёр оила учун)
Амр ибн Ҳужp Ҳужр бир куни Авф ибн Муҳламнинг қизи Умму Иёсни хотинликка сўраб келди. Отаси Амрга: «Майли, сенга қизимни бераман. Фақат шартим шуки, болаларига ўзим исм қўяман, қизларини ҳам ўзим узатаман (яъни уларга куёвни ўзим танлайман)», деди. Амр ибн Ҳужр:
«Болаларимизга ўзимизнинг, оталаримизнинг, амаки ва аммаларимизнинг исмларини қўямиз. Қизларимизни эса эса тенгларига берамиз. Қизингизга Киндадаги уйни маҳр қилиб бераман, керакли барча шарт-шароитларни муҳайё қиламан», деди. Қизнинг отаси рози бўлиб, қизини унга никоҳлаб берди. Никоҳ ўқилгач, онаси қиз билан холи қолиб, унга шундай насиҳат қилди: «Қизим! Сен туғилиб-ўсган уйингдан ўзинг танимайдиган бир кишининг уйига кетяпсан. Нотаниш одам билан яқин бўляпсан. Сен унга чўридек бўлгин, у сенга қулдек бўлади. Мен сенга айтадиган ўн насиҳатни эслаб қолиб, уларни доимо ёдингда тутгин:
Биринчи ва иккинчиси: эрингга ҳурматда бўлгин, топганига қаноат қилгин, унга доим қулоқ солиб, итоатда бўлгин.
Учинчи ва тўртинчиси: унинг кўзи тушадиган, бурни ҳидлайдиган жойларга эътиборли бўлгин. Эрингнинг кўзи ҳеч қачон хунук нарсага тушмасин, сендан доимо хушбўй ҳид келиб турсин.
Бешинчи ва олтинчиси: эрингнинг ухлайдиган ва овқатланадиган вақтини яхшилаб билиб олгин, чунки қорни оч одамнинг жаҳли тез бўлади, уйқусизлик эса ғазабни қўзғайди.
Еттинчи ва саккизинчиси: эрингнинг мол-мулкини муҳофаза қилгин, бола-чақасига эътиборли бўлгин. Молнинг муҳофазаси тежамкорлик билан, бола-чақага эътибор уларни яхши парвариш қилиш билан бўлади.
Тўққизинчи ва ўнинчиси: ҳеч қачон эрингнинг буйруғига осийлик қилма, эрингнинг сирларини фош қилма. Эрингга осийлик қилсанг, ғазабини келтирасан.
Сирини фош қилсанг, кейин макридан қутула олмайсан.
Яна шуни билгинки, эринг хафа бўлган пайтда хурсанд бўлишдан, у хурсанд бўлган пайтда хафа бўлишдан жуда эҳтиёт бўлгин», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👍7👏1
АСАЛДАГИ МЎЪЖИЗА
(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги
шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар).
Юқоридаги оятларда қайд этилганидек, асал «одамлар учун шифо»дир. Бутунги кунда дунёнинг илмий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида асаларичилик ва асал маҳсулотлари тадқиқотнинг янги қирраларига асос солди. Асал келтирадиган фойдалар қуйидагича таърифланиши мумкин:
Осон ҳазм қилинади: Асалдаги қанд молекулалари бошқа қандларга (м-н., фруктозадан глюкозага) айлана олиши сабабли, у ўзининг юқори кислотали таркибига қарамасдан ҳар қанақа меъдада осон ҳазм қилинади. У буйрак ва ичакларнинг яхшироқ фаолият кўрсатишига ёрдам беради.
Қон орқали тез тарқалади, тез қувват олиш манбаи: Асал устидан юмшоқ сув қабул қилинганда, асал қон оқимига етти дақиқада тарқалади. Унинг эркин қанд молекулалари мия фаолиятини яхшилайди, чунки мия қандни энг кўп истеъмол килувчи аъзодир. Асал глюкоза ва фруктоза каби қандларнинг табиий бирикмасидир. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, қандларнинг ягона аралашмаси чарчоқни кетказиш ва енгил ҳаракатни ошириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Қон ҳосил бўлишини таъминлайди: Асал қон ҳосил қилиш учун тана томонидан талаб этиладиган энергиянинг энг муҳим қисмини таъминлайди. Бундан ташқари, у қонни тозалашда ёрдам беради. У қон айланишини тартибга солиш ва осонлаштиришда баъзи ижобий таъсирларга эга. Шунингдек, у қон томири капилляр муаммолари ва артериосклерозга қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажаради.
Бактерияларга ўрин қолдирмайди: Асалнинг бактерицид (бактерияни ўлдирувчи) хоссаси «даф қилиш эффекти» бўлиб, бу антимикробик хусусият бир неча илмий асослар билан асосланади. Масалан: микроорганизмларнинг кўпайиши учун керак бўладиган сув миқдорини чекловчи юқори қандли таркиб, бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган азотдан уларни маҳрум килувчи юқори кислоталилик (кичик pH) ва бирикма, водород пероксид ҳамда антиоксидловчиларнинг асалда мавжудлиги бактерия кўпайишининг олдинини олади.
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

МУТЛОҚ ҚУДРАТ АЛЛОҲНИКИ ЭКАНИГА ДАЛИЛ НИМА?
Бунга далил сўровчилар қуйидаги ояти каримани ўқиб, уни тадаббур қилсинлар:
تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ
Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)! Ҳалок бўлди ҳам.
مَا أَغْنَىٰ عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ
Мол-мулки ва топган-тутгани (бойликлари) унга асқотмади.
سَيَصْلَىٰ نَارًا ذَاتَ لَهَبٍ
Яқинда (у) алангали оловда куяжак.
وَامْرَأَتُهُ حَمَّالَةَ الْحَطَبِ
Шунингдек, ўтин ташувчи хотини ҳам.
فِي جِيدِهَا حَبْلٌ مِّن مَّسَدٍ
Бўйнида пухта эшилган арқони ҳам бўлур.
(Масад сураси).
Ушбу сура Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳаб ҳақида нозил бўлган. У Аллоҳга иймон келтирмаган. Динга, Исломга душман бўлган. Ўша пайтда Маккада бошқа кофирлар ҳам кўп эди. Бошқалар ҳидоят топиб мусулмон бўлдилар. Абу Лаҳаб ҳам улар каби иймон келтириши мумкин эди. Лекин агар у иймон келтирганида ҳақиқат юзага чиқмасди. Нега? Чунки Аллоҳ таоло унинг кофир бўлиб ўлишини, жаҳаннамга киришини эълон қилиб бўлди. Агар у ёлғондан "иймон келтирдим" деб айтиб қўйганида ҳам мусулмонларни мот қилган бўларди. Бироқ илоҳий амр бунга тўсқинлик қилди. У ҳатто ёлғондан бўлса ҳам иймон калимасини айта олмади. Чунки Абу Лаҳабнинг ихтиёри мутлоқ, ҳақиқий маънода эркин эмас эди, худди бошқаларники каби.
Хўш, Абу Лаҳаб одамларни тўплаб: "Муҳаммад ўзича пайғамбарман деяпти. Унга осмондан ваҳий келаётган эмиш, айтишича мен кофир бўлар эканман. Лекин ҳаммангизнинг олдингизда мен шаҳодат калимасини айтаман ва уни мот қиламан" деганида нима бўларди?
Лекин ундай бўлмади. Ундай қилиш Абу Лаҳабнинг ҳатто хаёлига ҳам келмади. Бу Аллоҳнинг иродаси, ҳукми ҳар нарсадан юқори эканилигига далил эмасми?! Исломнинг энг катта душманига динни шарманда қилиш имконияти берилди ахир! Хоҳлаганида шарманда қилиши мукин эди. Аммо Аллоҳ унинг хоҳлашини ҳам истамади.
Яна бошқа бир мисол келтирамиз. Мусулмонлар қибласи Байтул Мақдисдан Каъба томонга ўзгарганда оят нозил бўлди: "Яқинда инсонлардан тентаклари "Уларни аввалги қиблаларидан нима бурди экан?" дейдилар" (Бақара сураси, 142-оят).
"Яқинда" деган сўз калимаси замон маъносини англатади. Бу оят мусулмон бўлмаганлар ҳақида. Демак, оят нозил бўлганда улар бу гапни ҳали айтмаганлар. Ҳатто бу оят уларга ўқиб берилган. Агар улар шу оятни яхшилаб тушуниб "дейдилар" деган ҳукмни бекор қилиш учун ҳеч нима демасдан юрсалар ҳам бўларди.
Дин душманлари динни бузишга интиладилар. Бироқ уларнинг ишлари айни динни қувватлаш учун хизмат қилади. Аслида уларга динни барбод қилиш имкони берилди. Улар шу гапларини айтмаганида ҳақиқат юзага чиқмасди. Бироқ Аллоҳ буни хоҳламади. Уларнинг хаёлларига ҳам келмади. Аксинча, улар мусулмонларнинг олдига келиб айни Аллоҳ хабарини берган гапларни айтишди: "Уларни аввалги қиблаларидан нима бурди экан?". Демак, башариятнинг иродаси ҳам Аллоҳнинг қўлида экан. "Билингларки, Аллоҳ ичингиздаги нарсаларни ҳам билади. Бас эҳтиёт бўлинглар" (Бақара сураси, 235-оят).

АЛЛОҲДАН СЕВГИ СЎРАСА БЎЛАДИМИ?
Абдуллоҳ ибн Язид Ҳатмий ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида бундай дердилар: «Аллоҳим! Менга севгингни ва Сенинг ҳузурингда севгиси менга фойда берадиган кишининг севгисини ато қил. Аллоҳим, менга мол, авлод, сиҳат, нимаики севимли неъматлар берган бўлсанг, уларни Ўзинг яхши кўрадиган жабҳаларда менга кўмакчи қил. Аллоҳим, севганларимдан ниманики олган бўлсанг, уларни ҳам севган ибодатинг, қуллигинг борасида восита, қувват қил» (Имом Термизий, 3491).
«Дуо китоби».

СОЛИҲЛАРДАН ИБРАТЛАР
Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Агар сабр ва шукр улов бўлганида, қай бирига "миниш"ни ўйлаб кўрардим».
Али розияллоҳу анҳу айтади: "Офият фақирликнинг зийнатидир".
Сулаймон алайҳиссалом айтади: "Шаҳватларини жиловлай олган одам якка ўзи шаҳар қурган кишидан кучлидир".
Ибн Сирин айтади: «"Умму Абдуллоҳдан бошқа на ўнгим ва на тушимда ҳеч бир аёлга яқин йўламадим. Агар тушимда бирор аёлни кўрсам, у менга ҳалол эмаслигини билиб, ундан назаримни олиб қочдим". Шу боис баъзи одамлар: "Кошки Ибн Сириннинг уйқусидагидек мен ҳам уйғоқлигимда ақлли бўлсам", дейишади».
Мусо алайҳиссалом: "Эй Раббим! Мендан розилигингнинг аломати нима?" деб сўради. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Имрон ўғли, Менга зикр қилишингдир", деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: "Менга маълум бўлишича, қиёмат куни халойиқ орасидан Аллоҳ таолога энг ҳурматли, севимли ва яқини ҳар бир ҳолига ҳамд айтувчи бандалар бўлади".
Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси.

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИЛИШ
«Ҳалок бўлгур инсон бунчалар кофир бўлмаса! (Аллоҳ) уни қайси нарсадан яратди ўзи?! (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни белгилаб қўйди. Сўнгра унга
йўлни осон қилди». («Абаса» сураси, 17-20-оятлар)
Ҳомила олтинчи ойнинг охирига келиб тўлиқ шаклланади. Шундан сўнг бачадон туғруқ даврига киради. Бу давр мобайнида боланинг барча тана аъзолари ва тизимлари тўлиқ ривожланади. Бачадон бу ривожланишни ҳомила учун озуқа етказиб бериш билан тезлаштиради. Бу давр токи бола туғилгунга қадар давом этади.
Туғилиш канали одатда жуда тор бўлади ва у ҳомила учун ўтишга қийинчилик туғдиради. Бироқ туғилиш давомида онанинг танасида бир қатор физиологик ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгаришлар ҳомиланинг туғилиш каналидан осонлик билан ўтишига имкон беради. Бу ўзгаришларга: туғилиш каналини катталаштириш учун тос суякларидаги бўғимларнинг кенгайиши, мушакларнинг бўшашиши ва каналнинг амниотик суюқлик билан ёғланишлари киради.
Туғилишдан олдинги бу ўзгаришлар илмий манбаларнинг бирида шундай ифодаланади:
Туғруқ яқинлашгач, амниотик суюқлик туғилишни осонлаштириш учун зарур бўлган фаолиятни бошлайди. Бу суюқлик бачадон оғзини кенгайтирадиган халтачаларни ҳосил қилади ва шу тарзда бачадон боланинг ўтишига имкон берувчи ўлчамга келади. Бу халтачалар туғилиш давомида ҳомиланинг бачадонда эзилиб қолишдан асрайди. Бундан ташқари, тўлғоқ бошланганда бу халтачалар ёрилиб, ичидаги суюқликни қўйиб юбориши ҳомила босиб ўтадиган йўлни ёғлайди ҳамда стериллаб тозалайди. Шу йўсинда, туғилиш осон ва микробларсиз табиий равишда кечади.
Содир бўладиган бу бир талай ҳодисалар Қуръон оятида «Сўнгра унга йўлни осон қилди» («Абаса» сураси, 20-оят) деб таъкидланади.
Аммо бугунги кунда, Аллоҳ бизга 1400 йил бурун маълум қилган бу физиологик ўзгаришларни бир неча технологик қурилмалардан фойдаланиб аниқлашнинг имкони туғилди.
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари»

БЕКОРЧИ ВА БЕМАЪНИ ИШ ВА СЎЗЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчилардирлар (Мўъминун сураси, 3-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا
Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва беҳуда (сўз ё иш) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (ундан юз ўгирган ҳолда) ўтарлар (Фурқон сураси, 72-оят).
Бемаъни нарсалардан юз ўгириш – зарар берадиган нарсани кўпроқ тарк этиш ва фойда берадиган нарсани қилиш учун, зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган нарсалардан воз кечишдир. Бемаъни нарса деб барча ташланиши ва воз кечилиши лозим бўлган сўз ва ишга айтилади. Гуноҳ ва маъсиятларнинг ўзи тўғрисида фикр қилиш ҳам қалбларнинг беҳуда, бемаъни ишидандир. Булардан юз ўгириш ва тарк этиш лозимдир. Зеро, беҳуда сўз ва иш инсон табиатини гуноҳларга мойил бўлишида василадир. Майл эса азмиятга василадир. Азмият эса ботиний ва зоҳирий гуноҳларга василадир. Ибодатларнинг машаққати борасида фикрлаш ҳам шу кабидир. Зеро, у табиатни нафратлантиради. Натижада, азмият секин-аста уларни тарк этишга ўтади ва тарк қилинади. Эътиқодлардаги ёмон шубҳалар ҳам шу шундайдир.
“Шажаротул маориф” китобидан.

👏4👍2
АЛЛОҲНИНГ ҚЎЛИ БИЛАН АЛЛОҲНИНГ КАЛТАГИ
Боғда бир ўғри дарахт тепасига чиқиб, бор кучи билан шохларни силкитарди. Буни кўрган боғ эгаси келиб:
— Ҳой, менинг боғимда дарахтга чиқиб, нималар қиляпсан, Аллоҳдан қўрқмайсанми? — деди.
Дарахтдаги ўғри дарҳол жавоб берди:
— Аллоҳнинг бир қули, Аллоҳнинг боғида, Аллоҳ унга инъом этган мевалардан емоқда. Нега менга бақирасан? Аллоҳ берган неъматга хасислик қиляпсанми?
Шунда боғ эгаси хизматчисини чақирди:
— Айбак, арқонни келтир, бу одамга жавоб берай.
Хизматчи арқонни келтиргач, боғ эгаси ўғрини дарахтга маҳкам боғлаб, калтак билан уни ура бошлади.
Жони оғриган ўғри дод солди:
— Ҳой одам, нима қиляпсан? Аллоҳдан қўрқ, мени ўлдириб қўясан.
Боғ эгаси хотиржам жавоб берди:
— Аллоҳнинг қули Аллоҳнинг бошқа бир қулини Аллоҳнинг калтаги билан уряпти, нега бақирасан?
("Маснавий" V жилд, 3077-байт).
Шарҳ
"Маснавий"да Мавлоно Румий қадарийларнинг ақидаси бузуқлиги ҳақида кўп тўхталади. Шунингдек, жабриячилар (фаталистик) тушунчасини қаттиқ танқид қилади, инсон бир нав ихтиёрга эгалигига диққатни жалб этади.
Бу ҳикоянинг сарлавҳасида "Раббим, мени Сен йўлдан оздирдинг" (Аъроф, 16) мазмунли ояти карима келтирилган. Бунда иблис (шайтон) жабрия деган қарашнинг тамсилчи (намоёнда)си экани баён этилган.
Масъулиятни ва қилган гуноҳини ўзидан соқит этмоқчи бўлганлар ўзларича шундай эътироз — ҳимоя "усули"ни қўллашади:
— Менинг не айбим бор? Тақдирни чизган ва ишларни қилдирган Сенсан. Шундай экан, мени нега айблаяпсан, мендан нега ҳисоб сўрайсан?
"Маснавий" китобидан.