Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЭСЛАТМА ВА ПАНДУ НАСИҲАТ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло айтди:

ِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ

(Эй Муҳаммад!) (Бу оятлардан) албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар (Раъд сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ

Дарҳақиқат, фақт ақл эгаларигина эслатма олурлар (Зумар сураси, 9-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ

(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатма олар (Аъло сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло айтди:

وَإِذَا ذُكِّرُوا لَا يَذْكُرُونَ

Уларга (Қуръон билан) насиҳат қилинса, насиҳатни олмаслар (Соффат сураси, 13-оят).

Панду насиҳат ва эслатма гуноҳлардан қайтишликни ҳосил қилади.

"Шажаратул маориф" китобидан.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОТА-ОНАНИНГ ҲУРМАТИ.
(1-қисм)

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!

✨ Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ
йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир.

✨ Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг. Балки уларга ўзингизни билмагандек қилиб кўрсатиб, шу ҳақдаги маълумотларни билдиринг.

✨ Уларнинг ҳузурида қаҳқаҳа отиб кулишдан ва баланд овозда гапиришдан сақланинг. Улар ўтирган жойда нафрат назари билан, ғазаб қилган ҳолда юзни буриштирган ҳолда бўлманг. Онангиз ёқтирган ишдан норозилингизни ошкор қилманг. Буларнинг барчаси уларнинг руҳиятларига қаттиқ таъсир қилади.

✨ Ҳаётингизнинг қувончли хабарларини аввало онангиз билан бўлишинг ва сирларингизга шерик қилинг. Бу билан сиз мислсиз қувонч бағшида қилган ва кўнгилларига яқин йўл топган бўласиз. Қолаверса, катта бўлишингизга қарамасдан ҳамон онангизга муҳтож эканлигингизни кўриб хурсанд ҳам бўладилар.

✨ Сиҳатларига катта эътибор беринг. Агар ёшлари ўтиб қолган бўлса, ҳарорат ўлчагич, қанд миқдорини ўлчагич, уйғотиш, турғазиш учун хос бўлган воситалар ва бошқа шу каби воситаларни ўз вақтида етказиб туринг.

✨ Сиҳатларидан хотиржам бўлиб туришлари учун ойлик текширувни йўлга қўйиб боринг.

✨ Ёшларига муносиб бўлган эҳтиёжларини қондиринг. Ўсмирлик даврида муайян зарурий нарсаларга эҳтиёжлар бўлади, балоғатга етганлик даврида бошқа нарсаларга эҳтиёж сезилади. Улар сизга эрта болалик даврларидан буён қандай ёрдам берган бўлса, сиз ҳам уларга шундай ёрдам қўлингизни узатинг.

✨ Хасталикларида сиз ҳам улардек хаста бўлинг. Тузалганларида эса бундан жуда ҳам бахтиёр бўлганингизни изҳор қилинг. Уларнинг ҳақларида доимо дуода бўлинг. Касал жойларига қўлингизни қўйиб, Қуръон оятларини, саҳиҳ руқя ҳадисларини ўқиб дам солинг ва бу билан сиз ҳам яхшилик, ҳам Аллоҳнинг инояти ила саломатликларига сабаб бўласиз.

«Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли» китобидан.

👉@diyonatli
👍1
ЭР АЁЛИГА ҚАЙСИ ИШЛАР УЧУН УЙДАН ЧИҚИШИГА РУХСАТ БЕРИШИ ЖОИЗ БЎЛАДИ?

Савол: Эр аёлига яқинларини зиёрат қилиши учун уйдан чиқишига рухсат бериши жоизми?

Жавоб: Эр аёлига бир қанча ишлар зарурати туфайли уйдан чиқишига рухсат бериши мумкин бўлади. Бошқа ишларда эса мумкин бўлмайди. Агар бошқа ишларда ҳам рухсат берса иккаласи ҳам гуноҳкор бўлади. Қуйидаги ишлар учун аёлнинг уйдан чиқишига рухсат бериши жоиз бўлади:

• Ота-онасининг зиёратига, уларнинг таъзиясига, бемор бўлганларида бориб кўришга ва бошқа маҳрамларини зиёрат қилишга рухсат бериши жоиз;
• Доялик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
• Агар аҳдлашган бўлса, ғассоллик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
• Илм даргоҳига бориши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
• Шунингдек, аёлининг бошқада оладиган ҳаққи бўлса ёки зиммасида бошқага бериши лозим бўлган ҳақ бўлса ҳам чиқишга рухсат бериши жоиз бўлади.

Булардан бошқаларида чиқишга рухсат бериши мубоҳ бўлмайди. «Матолибул муъминин»да «Муҳийт» ва «Жомеул фатаво»лардан шундай нақл қилинган.

Мен айтаманки, буларнинг барчаси фитна хавфи йўқ пайтга хосдир. Агар фитна хавфи бўлса, бирор заруратсиз чиқишга рухсат бериш жоиз бўлмайди. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар: «Бизнинг замонимизда аёлларнинг илм мажлисига чиқишлари ҳам жоиз эмас», деганлар.

"Нодир фатволар"дан.

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОТА-ОНАНИНГ ҲУРМАТИ.
(2-қисм)

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЗАЙТУН – ШИФОБАХШ ЎСИМЛИК

Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:

«Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир». («Нур» сураси, 35-оят)

Юқоридаги оятда берилган «мубаарокатин зайтуунатин» ифодаси зайтуннинг «сероб, табаррук, яхши, беҳисоб бойлик улашувчи» эканлигини билдиради.

«Зайтуҳаа» сўзида кўзда тутилган зайтун мойи олимлар томонидан, айниқса, юрак томирлари ва артериал соғлик учун тавсия этиладиган ёғ турларидан бири сифатида эътироф этилган. Унинг соғликка келтирадиган фойдалари қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:

Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари

Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади.

Бу соҳада олиб борилган изланипшар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр
(тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липо-протеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда
антиоксидловчи мавжуд бўлишини
аниқлади.

Антиоксидловчилар танадаги
эркин радикаллар деб номланадиган зарарли моддаларни нейтраллаш ва ҳужайра бузилишининг олдини олиши
сабабли жуда муҳимдир. Кўплаб
изланишларда яна шу нарса аниқландики, зайтун мойини истеъмол қилиш холестерин
миқдорини камайтиради ва юрак
касаллигининг олдини олади.

Зайтун мойи қон оқимидаги зарарли холестерин (зичлиги кичик липопротеин) миқдорини камайтириши ва фойдали
холестерин (зичлиги юқори липопротеин) миқдорини кўпайтириши боис у юрак ҳамда артерия қон томир касалликлари билан оғрийдиган беморларга ҳам тавсия этилади.

Юрак ва артерия қон томир
касалликлари кўп учрайдиган
мамлакатларда одатда юқори холестерин таркибли тўйинган ёғлар истеъмол қилинади. Бундан ташқари, зайтун мойи омега-6 нинг омега-3 га бўлган нисбатига зарар етказмайди.

Омега-3 ва омега-6 ларнинг танада муайян миқдорда бўлиши жуда муҳим, чунки буларнинг нисбатидаги ҳар қандай номутаносибликлар кўпгина касалликлар, айниқса, юрак, иммун системаси ва саратон касалликларининг ривожланишига сабаб бўлади.

Шу сабаблар туфайли кўпчилик одамлар зайтун мойи шарофати билан ўз саломатликларини яхши аҳволда сақлаб туришади. Америка Юрак саломатлиги ассоциацияси юрак хасталиги хавфини камайтириш учун кўп миқдордаги моно тўйинмаган ёғлар 30% гача ёғи камайтирилган таомга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан


👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беҳаё сўзларни сўзлаш шариатимизда ман қилинган | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китоби

👉 @diyonatli
БИР ЁШ ЙИГИТНИНГ ИБРАТЛИ ВОҚЕАСИ

Бир неча йил олдин бир ёш йигит менинг ҳузуримга Ҳайдарободдан келди. Мен уни кўрганимда худди қабрдан бир мурда чиқиб келгандек туюлди. Ниҳоятда озғин ва нимжон, кўзлари ичига кириб кетган, юзи буришган. Хуллас, у келган заҳоти йиғлай бошлади. Мен қайта-қайта ундан ҳолини сўрадим. Шунда ўзини тутиб олиб шундай дея бошлади: "Менинг ҳолим бир неча йиллардан бери шуки, ухлаган заҳотим эҳтилом бўлиб қоламан ва уйқум ўчиб кетади. Шу сабабли бир неча йиллардан бери тўғри ухлай олмайман. Унинг сабабидан соғлигим ниҳоятда хароб. Мен жуда паришонман". Мен: "Сиз бирор муолажа қилдингизми?" деб сўрадим. У шундай дея жавоб берди: "Жуда кўп муолажа қилдим. Докторлардан тортиб амалиётчиларгача, лекин бирор фойдаси бўлмади". Мен ундан: "Сиз нима ила машғулсиз"? дея сўрадим. У: "Менинг илмий даражам бор. Бироқ ҳозиргача бирор иш топилмади. Шунинг учун бекорчиман", деб жавоб берди. Мен: "Буни сўрамаяпман, мен билишни хоҳлайманки, сиз кун бўйи нима билан машғул бўласиз?" дедим. Шунда у сесканиб кетди ва бироз муддат жим турди ва йиғлай бошлади. Мен вақтимни беҳаё филмлар кўриш билан ўтказаман, деди. Мен унга: "Сизнинг асл беморлигингиз мана шудир. Бу Аллоҳга итоатсизлик ва маъсият сизнинг асл дардингиздир. Шу гуноҳ сизни барбод қилиб, соғлиғингиз ва куч-қувватингизни зое қилиб қўйгандир. Шунга кўра бу дардга мубтало ҳолингизда бирор доктор ёки амалиётчи унинг муолажасини қандай қилади? Унинг муолажаси уларда ҳам йўқ", дедим. Шунда у: "Шунинг учун менга сиз ила учрашишимни маслаҳат беришди", деди. Мен: "Тавба малҳами ва яхшилик озуқасидан бошқа бирор муолажа йўқ. Шунга кўра, энг аввал Аллоҳга тавба қилинг, кейин вақтингизни Аллоҳнинг зикрида, намоз ва тиловатда ўтказинг", дедим.
Бу воқеани зикр қилишдан мақсад шуки, биз кўрамизки, баъзи гуноҳлар шу тарзда инсоннинг соғлиги ва куч-қувватига таъсир қилиб қўяди.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.

👉@diyonatli
👍3
Behayo soʻzlarni soʼzlashlik shariatimizda man qilinganligi - Abdul…
DIYONAT.UZ
Беҳаё сўзларни сўзлаш шариатимизда ман қилинган | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китоби

👉 @diyonatli
ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРБИЯ ҲАМ БЕРАДИМИ?

CАВОЛ: Ўқитувчилар болаларни ўқитиш билан бирга уларга тарбия ҳам берадими? "Мен ўқитиб қўйдим бўлди, ота-онаси тарбияласин" дейиши тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир бола униб-ўсиб, келажакда жамиятга керакли, комил инсон бўлиб етишишида кўпчиликнинг меҳнати зарур бўлади. Оилада ота-она бўлса, мактабда ўқитувчилардир. Улар бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари, ҳамкорлик қилишлари жуда муҳим. Тарбия масаласида ота-она ўқитувчиларга, ўқитувчилар ота-онага ташлаб масъулиятсизлик қилиши жуда катта хатодир. Буни қуйидаги ҳадис мисолида кўришимиз мумкин:

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ: الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةًّ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир”. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деяётганларини эшитдим” Муттафақуқун алайҳ.

Бу ҳадисдан олинадиган фойда: Ҳар бир шахснинг жамият олдидаги масъулияти, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузуридаги масъулияти, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларни бошқа кишилар олдидаги масъулияти тушунилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉@diyonatli
👍2
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат"
каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 17-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:20 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal pinned «#Савол_жавоб Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! "Диёнат" каналининг мухлислари! Устоз Абдул Ҳамид домла бугун 17-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:20 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар. Сизларда шаръий масалаларда…»
МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ

«У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир» (Қиёмат сураси, 22–23-оятлар).
Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.

👉@diyonatli
Faqixlik muhaddislikdan aʼlodir - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Фақиҳлик муҳаддисликдан аълодир | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
УМИДВОРЛИКНИ УМИДСИЗЛИКДАН УСТУН ҚЎЙИШ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор фожир унга ноумид обиддан кўра яқинроқдир», дедилар».
Абу Абдуллоҳ деди: умидсиз у киши Аллоҳни танимагани учун Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлди. Албатта, банданинг Аллоҳдан умидворлиги уни Аллоҳ, У Зотнинг илми, сахийлиги ва карами борасидаги маърифатининг миқдорига қараб бўлади. Ноумидлик жаҳолатдир.
У Зот таолонинг қавлига қарамайдими:
قَالَ وَمَن يَقْنَطُ مِن رَّحْمَةِ رَبِّهِ إِلَّا الضَّالُّونَ
«У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди». (Ҳижр сураси, 56-оят).
Ноумиднинг ноумидлиги ундан бошқаларни ҳам ноумид қилади. У Роббидан адашгандир. Залолат ила ибодат ҳам фойда бермайди.
У Зот таоло демиш:
إِنَّهُ لَا يَيْأَسُ مِن رَّوْحِ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ

«Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар!» (Юсуф сураси, 87-оят).
Бу дунёда бало ва офатлар пайтида Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумонда бўлишдир. Ким Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумонда бўлса, у Аллоҳ таолодан кесилади, У Зотнинг яратганларига боғланади ва ҳийлалар ила паноҳ тилайди. Роббидан бошпана сўрамайди. У Зотнинг раҳматидан ноумид бўлган ҳам худди шунга ўхшайди. Унинг қалби жидду жаҳд қилинган амалларга боғланади, нажотни ўшалардан тилайди. Қачон гуноҳлари ҳақида фикр юритса, ўзини бир йўла ҳалокатга ташлайди ва амал қилишни тарк қилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинишича, у кишидан ноумидлик ҳақида сўралганда, «Ёлғизликда Аллоҳнинг фарзларини тарк қилишдир», деган эканлар. Бунинг маъноси, гуноҳлар жуда ҳам кўпайгани сабабли ўзидан ўзи ноумид бўлиб, барча амалларни тарк этиб, энди менга дўзах вожиб бўлди деб қолишидир.
Менинг ҳузуримда Аллоҳ таоло тавба билан ризқлантирган кимсалардан бири бор эди. У рўза тута бошлади. Мен унга:
— Бу нима? — дедим.
— Рамазон ойи рўзаси, — дедим.
— Уни тутмаган эдингми? — дедим.
— Йўқ, — деди.
— Нима учун? — дедим.
— Дўстларим уни тутмас эдилар, — деди.
— Улар биз билан ушбу минтақадамилар, — дедим.
— Ҳа, — деди.
— Нима учун бундай қилишди? — дедим.
— Қон тўкиш, молларни тортиб олиш ва бошқа маъсиятлардан иборат ишларни қилдик. Бизга рўза ҳам, намоз ҳам фойда бермайди — Улар фақатгина одамларнинг кўз ўнгида Рамазон рўзасини тутган ва фарз намозларни ўқиган бўлиб кўринишар эди — Бизга дўзах вожиб бўлган дейишар эди, — деди.
— Ана ўшалар, уларга Аллоҳнинг норозилиги етган ва У Зотнинг раҳматидан ноумид бўлган қавмдир, — дедим.

Ҳаким ТЕРМИЗИЙ.

👉@diyonatli
👍1
ГУНОҲДАН САҚЛАНИШ ЭНГ МУҲИМ ВА УЛУҒ ИШ

Шунинг учун, Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бир киши: "Бир одам бор, у гуноҳни ҳам кам қилади ва яхшиликни ҳам кам қилади. Яна бошқа бир одам бор, у гуноҳни ҳам кўп қилади ва яхшиликни ҳам кўп қилади. Улардан қайси бири сизнинг наздингизда маҳбуброқ?" деб сўради.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар:
لا أعدل بالسلامة شيئا
"Мен омонликга бирор нарсани тенг қилмайман".
Яъни, гуноҳдан сақланиб омонлик топиш шундай амалки, унга бирор амал тенг кела олмайди. Шунга кўра, гуноҳдан сақланишни устун қўйиш лозим, нафллар ва зикрларга одатланмаган бўлса ҳам. Айни шуни баъзи зоҳидлар айтар эдилар-ки, улардан “Таҳажжуд борасида нима дейсиз?" деб сўралса, улар:
خف الله بالنهار ونم بالليل
“Кундузи Аллоҳдан қўрқиб юр ва тун бўйи ухла”, - деб жавоб берар эдилар.
Яъни, улар агар кундузи Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирсанг, у ҳолда тун бўйи ухласанг ҳам сенга ҳеч маломат йўқ, демоқчи бўлганлар. Аниқки, Аллоҳдан қўрқиб яшашлик гуноҳдан воз кечтиради. Агар бирор шахс шу тарзда Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирса, у ҳолда нафллар ўқимаслиги туфайли унга ҳеч қандай маломат йўқ. Худди шундай нақл қилинганки, бир улуғ зот бир кишини ўз қавмига: "Эй одамлар! Сизларни уйқу ҳалок қилиб қўйди", деяётганини эшитди. Шунда у улуғ зот шундай дея бошлади: "Йўқ, балки уларни уйғоқлик ҳалок қилиб қўйгандир".
Яъни, кечаси туриб нафллар ўқимасликдан булар ҳалок бўлмади, балки кундузи уйғоқ ҳолда Аллоҳга гуноҳ қилиш сабабли ҳалок бўлдилар. Шунга кўра, кечалари қилинадиган ибодатлар, нафллар ва вазифалар орқали гуноҳдан воз кечилиши шарт қилингандир.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ.


👉@diyonatli
СОДИҚ ДЎСТ – ШAФОAТЧИДИР!

Ҳазрати Aли ибни Aбу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ўзларингизга биродар дўст топинглар. Чунки ҳақиқий биродар бўладиган дўст, дунё ва охиратда сенинг суянчиғингдир».

Бу воқеани Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу шундай тавсифлайдилар: «Дўзах аҳлидан бир киши ғойиб бўлиб қолади. Шунда қолган дўзахийлар фалончи кўринмай қолди, қаерда у деб сўрайдилар. Aйтиладики у жаннатга кетди шафоат қилинди. Шунда дўзахийлар унинг Пайғамбар қариндоши борми дейишди. Ёки отаси ё ака-укаси шафоат қилдими деб сўрашди. Шунда «Йўқ уни содиқ дўсти шафоат қилди» деган жавоб келди. Aна шунда дўзах аҳли ҳасрат қиладики: «Қани енди бизнинг ҳам бир содиқ ғамхўр шафоат қиладиган дўстимиз борми» деб.

Демак дўстликнинг чегараси, мувозанатини жуда маҳкам тутмоқ лозим. Шундай дўст топингки, у сизга бу дунёда содиқ ва ғамхўр бўлсин. Ва охиратда бир-бирингизни шафоат қиладиган дўст бўлинг. Бундай мақомга еришиш учун дўстни қалб ила яхши кўрмоқ керак. Ҳар қандай вазиятда уни ҳимоя қилишга тайёр бўлиш даркор. У ҳақида айтилган турли ёмон гумонларга, бўҳтонларга, туҳматларга ишониб кетавермаслик лозим. Бундай нарсаларга тезда ишониб сизни тарк етган инсоннинг қалбида сизга нисбатан ҳеч қандай дўстлик туйғуси бўлмаган бўлади. Бу еса муносабатнинг бошидан сохта бўлганлигига далолат қилади. Шунинг учун ҳар доим дўст мақомини кимгадир беришда еҳтиёт бўлинг. Чунки кўплар бу мақомга арзимаслиги ёки бу мақомнинг юкини кўтара олмаслиги мумкин. Доимо мўлликда дастурхон бошида ҳозир бўлган пашшаларни атрофингиздан қувинг. Чунки улар сиздан мўллик кетса яна ўзининг ахлатхонасига қочади. Ва ўша йерга сизни ҳам тортишидан еҳтиёт бўлмоқ керак.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

👉@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ТЎЙ МАРОСИМЛАРДАГИ ИСРОФ


🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Абулҳамид домла Маликов
Пискент туман бош имом-хатиби

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
ЗУККО АЁЛ

Бир аёлнинг эри, ўғли ва акаси бир одамни қасддан ваҳшийларча ўлдиришда айбланиб, туҳмат билан қамалиб қолишди. Учови ҳам ўлимга ҳукм қилинди. Воқеадан хабар топган аёл уларни қамаб қўйган одамнинг уйига борди. Аёл уй эгасини кўриб, ўзини унинг оёқлари тагига ташлаб, ўкириб йиғлар, уларни кечиришини ёки уни ҳам уларга қўшиб ўлдиришини сўраб ёлворар, яқинларим ўлса, мен учун улардан кейин яшашдан ҳеч маъно қолмайди дер эди. Ҳалиги одамнинг аёлга раҳми келди. Бир оз ўйланиб, сўнгра бошини кўтариб, аёлга: «Илтимосингни қабул қилдим. Лекин фақат биттасини кечираман. Кимни танлаш ўз ихтиёринг», деди. Аёл нима қилишини билмай, ҳайрон бўлиб қолди. Бироз ўйлагач, «Эр топилади, болани туғса бўлади, аммо ака йўқотилса, уни топиб бўлмайди. Акамни танлайман», деди. Уй эгаси аёлнинг ақлига қойил қолиб, «Боравер, ҳаммасини кечирдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 БИДЪАТ ХУРФОТЛАР АСЛИ НИМА?


🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Суннатуллоҳ домла Эрназаров
Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
КАСБИНГИЗГА ҚУЛ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ!

Ҳеч ким бахт фақат инсоннинг меҳнат қилаётган ишида деб ўйлаб қолмасин. Ҳаётда бахтга эришишда бошқа воситалар ҳам бор. Уларга етиш учун ҳаракат қилиш лозим. Акс ҳолда ҳаёти давомида касбига қул бўлиб ҳаёт кечирган, уйланмаган, озиқ-овқат дўконидан бошқа ғами бўлмаган, ҳар тонгда у ерга борадиган, қош қорайганда эса, ҳеч кими йўқ уйига тунаш учун қайтиб келадиган, эртасига тонг отса, ҳеч нарсага қарамай яна дўконига кетадиган кишига ўхшаб қолади. Бу киши кўп молу дунёни тўплаганидан сўнг вафот этса, қариндошларидан бирортаси қабртошига қуйидаги иборани ёзиб қўйса ажаб эмас: “Инсон бўлиб туғилди...Сотувчи бўлиб ўлди!”.
Ҳар бир инсон шундай бўлиши мумкин. Инсон бўлиб туғилади ва муҳандис, шифокор, савдогар ёки бошқа бирорта касб эгаси бўлиб ўлади!

"Бахт улашинг" китобидан.

👉@diyonatli
👍2