Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Йигитни мажбурлаб уйлантириш ё қиз болани мажбурлаб эрга бериш ҳақида динимизда қандай ҳукм бор?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!

🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Намозда номаҳрамни дуо қилса бўладими? Яъни ишларининг ривожи, қалб тугунларининг ечилишини сўраб, дуо қилса жоизми? Ёки номаҳрамни дуо қилиб бўлмайдими? Бу борада Исломда нима дейилган? Умумий олганда, намозда нималарни дуо қилиб бўлмайди?

Намозда қаъдада ўтирганда кўз кўкракка қараши керакми ёки кўрсаткич бармоққами? Шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз.

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Намоз ўқишни ўрганиш учун махсус чиқарилган электрон жойнамозда ўқиса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
Намоз ўқишни ўрганиш учун махсус чиқарилган электрон жойнамозда ўқиса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
Сайфуллоҳ Носир

🎤Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
Долзарб: "Интернет одоблари"
Долзарб: "Интернет одоблари"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг қалбини била олмассан!
Audio
🎧Бақара сурасининг 34-, 35-, 36-, 37-, 38- ва 39-оятларини тингланг!
📚Яқин вақт ичида тафсирини эълон қиламиз. Ўқинг, тадаббур ва тафаккур этинг!

БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ
34-, 35-, 36-, 37-, 38-, 39-оятлар
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
34. Эсланг! Биз фаришталарга, Одамга сажда қилинг, деганимиз заҳоти сажда қилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди.
Бу ердаги сажда қадрлаш ва эҳтиром маъносида. Аллоҳ фаришталарга шундай сажда қилишни буюргани заҳоти уни бажардилар. Асли жиндан бўлган Иблисгина бу ишдан бош тортди. Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқди, Одамга сажда қилишдан ўзини катта олиб, кибр қилди ва шу билан кофирлар сафига қўшилди.
وَقُلۡنَا يَٰـَٔادَمُ ٱسۡكُنۡ أَنتَ وَزَوۡجُكَ ٱلۡجَنَّةَ وَكُلَا مِنۡهَا رَغَدًا حَييۡثُ شِئۡتُمَا وَلَا تَقۡرَبَا هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّلِمِينَ
35. - Эй Одам, жуфтинг ила жаннатда тураверинглар ва ундан истаганингларча бемалол тановул қилаверинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, (яқинлашсангизлар), золимлар сафига ўтиб қоласизлар, - дедик.
- Эй Одам, жуфтинг Ҳаво билан жаннатда тураверинглар, ундан истаганингларча бемалол тановул қилаверинглар, ош бўлсин, фақат мана бу дарахтдан тановул қилиш ман қилинган, унга яқинлашманглар, яқинлашсангизлар, буйруққа бўйсунмаганингиз туфайли золимлар сафига ўтиб қоласизлар, - дедик.
فَأَزَلَّهُمَا ٱلشَّيۡطَٰنُ عَنۡهَا فَأَخۡرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِۖ وَقُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞ وَلَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُسۡتَقَرّٞ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ
36. Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, турган жойларидан чиқарди. Шунда:
- Тушинглар, энди бир-бирингизга душмансиз ва маълум муддат ерни маскан тутиб яшайсиз, - дедик.
Шайтон уларни тинимсиз васваса қилаверди. Охири улар йўлдан озиб, Аллоҳ ман қилган дарахтдан тановул қилдилар. Бунинг жазоси ўлароқ, ўзлари яшаётган жойларидан - жаннатдан қувилдилар. Аллоҳ уларга ва шайтонга:
- Ерга тушинглар, энди сизлар бир-бирингизга душмансиз ва то ажалингиз етиб, қиёмат қоим бўлгунига қадар уни маскан тутиб яшайсиз, ундаги неъматлардан баҳраманд бўласиз, - деди.
فَتَلَقَّىٰٓ ءَادَمُ مِن رَّبِّهِۦ كَلِمَٰتٖ فَتَابَ عَلَيۡهِۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ
37. Бас, Одам Парвардигоридан сўзлар (фармонлар) қабул қилиб олди ва Аллоҳ уни кечирди. Албатта, У тавбаларни қабул қиладиган меҳрибон Зотдир.
Аллоҳ таоло Одамга сўзларни отди ва Одам уларни илиб олди. Яъни, Аллоҳ унинг қалбига қандай дуо қилиши илҳомини солди. "Улар (Одам ва Ҳаво), Парвардигоро, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолишимиз муқаррар"(Аъроф сураси, 23-оят). Кейин Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди ва уни кечирди. Зеро, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга меҳрибон Зотдир.
Банда Аллоҳнинг бирон яратиши ва фармонидаги ҳикматни билолмай қолса, ҳаммасини Аллоҳнинг Ўзига топшириб, батамом таслим бўлиши вожибдир.
Қуръони карим илм мақомини юксалтирди ва махлуқотлар ўртасидаги афзалликни унга боғлиқ қилиб қўйди.
Гуноҳлар боши ва махлуқотларга ёғиладиган ҳамма балолар асоси кибрдир. Илк бора Аллоҳга осийлик қилиш у туфайли содир бўлган.
قُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ مِنۡهَا جَمِيعٗاۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَن تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ
38. «У жойдан ҳаммангиз тушинг», дедик. «Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, ҳидоятимга эргашган кишиларга хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар».
Уларга, ҳаммаларингиз жаннатдан ерга тушинглар, сизларга пайғамбарларим орқали ҳидоят борганида, ҳидоятимга эргашиб, пайғамбарларимга иймон келтирганларга охиратда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва улар дунёда йўқотган нарсалари учун хафа бўлмаслар, дедик.
وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ
39. Куфр келтириб, оятларимизни ёлғон деган кимсалар эса дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.
Куфр келтириб, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса дўзахда абадий қоладилар.
azon.uz дан олинди

🍀Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ- овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам
берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган .

" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари "
Устоз Абдулҳамид домла
Устоз Абдулҳамид домла
Қанча тупроқ еса...
(“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)
Тупроқ ейишга одатланган бир одам шакар олиш учун дўконга кирди. Дўкончи бироз ҳийлакор эди. Тарозининг ўлчов тошлари темирдан эмас, тупроқдан эди.
Харидор: “Шакар олмоқчи эдим”, деди.
Дўкончи: “Яхши, лекин билиб қўй, тарозимнинг ўлчови тупроқдан ясалган”, деди.
Харидор: “Шошиб турибман, шакар олишим керак. Тарозингнинг тоши тупроқданми, бошқаданми менга нима? Ўзим ҳам тупроқ ейишни жуда яхши кўраман?!”, деди.
Дўкончи тарозининг бир палласига тупроқ қўйиб, ўзи шакар олгани кетди. Тупроқ ейдиган харидор чидолмай, тупроқдан оз-оздан ейишни бошлади. Дўкончи унинг бу ишини кўриб, ич-ичидан: “Е, кўпроқ егин! Қанча тупроқ есанг, оладиган шакаринг шунча камаяди. Сен ҳозир қанча шакар олганингни кўрганда, кимни алдаганингни биласан”, дерди.
Дунё – заиф, иродасиз кимсалар учун тузоқ. Охират мулки эса – буюк инсонларнинг насибасидир. Охирида оладиган шакарингни кўрганда, ким жоҳил, ким оқил эканини биласан. Дунё молига алданганлар, шакар ўрнига тупроқ еганлардир.
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

ФАҚИҲЛАР ҚАДРИ
عن ابن عباس رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: فقيه أشد على الشيطان من ألف عابد
رواه الترمذي
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи:
«Бир фақиҳ шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ(душман) дир» дедилар.
Термизий ривояти
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида диний илмлар олимининг фазли қанчалар улуғ эканлигини баён қилмоқдалар. Ушбу фазлни яна ҳам равшанроқ кўрсатиш учун диний илмлар олимини обид кишига солиштириш баён қилмоқдалар. Обид- ўзини ибодатга бағишлаган одам. Қўшимча ибодатларга кўп аҳамият берувчи, кўп вақтини нафл ибодатга сарфлаган киши. Шубҳасиз, бундай одам фазилатли бўлади. Кўпчилик уни ибодатда бўлгани учун ҳурмат қилади. Аммо олимга солиштирганда мингта обиднинг фазли битта олимнинг фазлига тўғри келмас экан. Нима учун? Чунки обид сифатига эга бўлган инсон илмдан унча ҳабардор бўлмайди, бўлса ҳам фақат ўзи учун ишлатади. Кўпинча ибодатли кишиларга илм етишмаса, шайтон васвасасига учиб йўлдан озишлари ҳам содир бўлиб туради. Шунинг учун обид киши шайтонга унчалик қаршилик кўрсатолмайди. Тўғрироғи шайтонни шайтоннинг ишларига қарши тура олмайди. Олим киши эса , Аллоҳ таоло берган илм ёрдамида шайтоннинг барча макр-ҳийлаларидан ҳабардор бўлади ва уларга қарши қўлланиладиган чора тадбирларни яхши билади. Шайтон қаерда одамларни иғвога солса, уларни тўғри йўлдан адаштирмоқчи бўлса, олим ўша ерда пайдо бўлади ва шайтонни иғвосига қарши зарур чораларни кўради. Шунинг учун бир олим шайтон учун минг обиддан кўра ашаддийроқ душман ҳисобланади.
Исломда шунинг учун диний илмлар олимлари юқори қадрланадилар. Олим бор жойда шайтон васвасасига учиш оз бўлиши тарихий тажрибада кўрилган ҳақиқатдир. Қайси жамиятда кераклигича диний олим бўлса шайтон васвасаси оз бўлади. Олимлар ваъз насиҳат, дарс у иршодлари билан халқни шайтонга малай болишдан қайтариб, Аллоҳни йўлига солиб турадилар. Уламолар йўқ ёки кам жойларда эса халқ оммаси шайтонга малай бўиб қоладилар. Шунинг учун ҳам орамиздан кўпроқ етук диний олимлар чиқиши учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бор уламоларни эса жамият учун, эл-юрт учун зарур кишилар сифатида тақдирлашимиз лозим.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 3-китобидан олинди

Савобни эмас, шукрни ўйланг!
Вуҳайб ибн Вирд айтади: «Бир киши келиб, «Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади?» деб, ҳоли жонимга қўймай сўраверди. Мен шундай дедим: «Аллоҳ гуноҳимизни кечирсин! Бу ҳақда сендан бошқалар ҳам сўраган эди. Мендан буни эмас, балки Байтуллоҳни етти марта тавоф қилишни насиб қилган Аллоҳ таоло зиммамизга қандай шукр қилишни вожиб қилганини сўранглар. Зинҳор сизга бирор иш буюрилганда: «Агар мукофотни тайин қилсанг, қиламан», дейдиган кишилардан бўлманглар».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Отам мен айтган қизга уйланасан, бўлмаса, уйдан чиқиб кет деяптилар. Бу вазиятда қандай йўл тутай?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
Отам мен айтган қизга уйланасан, бўлмаса, уйдан чиқиб кет деяптилар. Бу вазиятда қандай йўл тутай?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
Даъюс сўзининг маъносини тушунтириб берсангиз...
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАСМИЙ САЙТИ MUSLIM.UZ ПОРТАЛИДАГИ МАЗКУР МАҚОЛАДА САВОЛГА БАТАФСИЛ ЖАВОБНИ ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч кимса борки, Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни уларга (раҳмат назари ила) қарамайди: ота-онасига оққ бўлган кимсага, эркакшода аёлга, даюсга. Ва уч киши жаннатга кирмайди: ота-онасига оққ бўлган кимса, ароқ ичишга муккасидан кетган кимса, берганини миннат қилувчи кимса» дедилар. Имом Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.
Имом Аҳмаднинг ривоятларида бундай келган: «Уч киши борки, Аллоҳ таоло уларга жаннатни ҳаром қилган: ароққа муккасидан кетган, оққ бўлган, аҳлида ифлос иш (зино) содир бўлишига рози бўлган кимса».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: эркаклардан даюс, аёллардан эркакшода ва хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимса» дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимсани тушундик. Аммо эркаклардан даюс ким?» деб сўрашди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли (хотини)нинг олдига кимлар киришига парво қилмайдиган кимса» дедилар. Биз: «Аёллардан эркакшодаси ким?» деб сўрадик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини эркакларга ўхшатган аёл» деб жавоб бердилар.
Демак, кенгроқ олиб қарайдиган бўлсак, даюс:
ўзига қарашли аёлларнинг олдига кимлар кираётганига парво қилмайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси телефонда, смсда, интернетда кимлар билан гаплашаётганига эътибор бермайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси кўчада, бозорда кимлар ила юргани билан иши бўлмайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси Туркия, Қорасув, Дубайга «товар опкеламан» деб, маҳрамсиз кетса индамай довдирга ўхшаб ўтирадиган, хотини, қизи, синглиси, набирасининг у ёқларда нималар қилаётганига парво қилмайдиган «эркак»;
тўйларда эркаклар олдида аёли, қизи, синглиси, набираси рақсга тушса, «Ўтир жойингга, яна бир марта ликиллаганингни кўрсам оёғингни уриб синдираман, мени даюс бўлишимни, жаннатдан маҳрум бўлиб, дўзахга киришимни истаяпсанми?» дейиш ўрнига, тиржайиб ўтирадиган, бориб пул қистирадиган «эркак»;
аёли, синглиси, қизи ва набираси авратлари очиқ ҳолда кўчага чиқса, уларни тергаш, танбеҳ бериш, бу беҳаёликдан қайтариш ўрнига, оғзига талқон солгандек индамайдиган «эркаклар»дир.
Демак, Аллоҳ таоло қиёмат куни даюсга раҳмат назари ила боқмас экан.
Демак, Аллоҳ таоло даюсни жаннатга киритмас экан.
Демак, Аллоҳ таоло даюсга жаннатни ҳаром қилиб қўйган экан.
Маҳрамимиз бўлган аёлларнинг юриш-туришларини, кийинишларини, гап-сўзларини, қаерга бориб, кимлар билан кўришаётганларини назоратга олайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни даюсликдан асраб, ҳамият, рашк, қизғониш туйғуларимизни мустаҳкам қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Манба:
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16346-dayus-kim

🎧Бақара сурасининг 40 - 46-оятларини тингланг!
📖Яқин вақт ичида мазкур оятларнинг тафсирини эълон қиламиз. Ўқинг, тафаккур ва тадаббур қилинг!
📖Яқин вақт ичида мазкур оятларнинг тафсирини эълон қиламиз. Ўқинг, тафаккур ва тадаббур қилинг!
БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ
40-, 41-, 42-, 43, 44-, 45-, 46-оятлар
يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتِيَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ وَأَوۡفُواْ بِعَهۡدِيٓ أُوفِ بِعَهۡدِكُمۡ وَإِيَّٰيَ فَٱرۡهَبُونِ
40. "Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Мен ҳам сизга берган аҳдимга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг".
Эй Аллоҳнинг пайғамбари Ёқубнинг болалари, Аллоҳнинг сизларга кетма-кет ато этган неъматларини эсланглар ва уларга шукр қилинглар. Менга ва пайғамбарларимга иймон келтириш ҳамда шариатларимга амал қилиш ҳақида берган аҳдингизга вафо қилинглар. Шунда мен ҳам бу дунёда фаровон ҳаёт, охиратда эса гўзал мукофот ҳақида сизларга берган аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар ва аҳдни бузманглар.
وَءَامِنُواْ بِمَآ أَنزَلۡتُ مُصَدِّقٗا لِّمَا مَعَكُمۡ وَلَا تَكُونُوٓاْ أَوَّلَ كَافِرِۢ بِهِۦۖ وَلَا تَشۡتَرُواْ بَِٔايَٰتِي ثَمَنٗا قَلِيلٗا وَإِيَّٰيَ فَٱتَّقُونِ
41. "Ва сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамга иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг. Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Мендангина қўрқинг".
Ҳали ўзгартирилмаган ҳақиқий Тавротда келган тавҳидга – Аллоҳни бир деб билишга ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаб келган Қуръонга иймон келтиринг. Унга биринчи бўлиб куфр келтирганлар бўлиб қола кўрманг. Мен нозил қилган оятларни обрў, мансаб каби арзимас пулга сотиб юборманг. Ғазабим ва азобимдан қўрқинг.
وَلَا تَلۡبِسُواْ ٱلۡحَقَّ بِٱلۡبَٰطِلِ وَتَكۡتُمُواْ ٱلۡحَقَّ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
42. "Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни яширманг".
Мен пайғамбарларимга нозил қилган ҳақни ўзингиз тўқиб чиқарган ёлғонларга аралаштирманг. Китобингизда келган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифати ҳақидаги ҳақиқатни билиб туриб яширманг.
وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱرۡكَعُواْ مَعَ ٱلرَّٰكِعِينَ
43. "Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва руку қилувчилар билан бирга руку қилинг".
Намозни ҳамма рукнлари – фарзлари, вожиблари ва суннатлари билан тўкис адо этинг. Аллоҳ қўлингларга бериб қўйган бойликдан закот чиқаринг. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳга бўйсунадиган умматига қўшилиб сиз ҳам бўйсунинг.
أَتَأۡمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلۡبِرِّ وَتَنسَوۡنَ أَنفُسَكُمۡ وَأَنتُمۡ تَتۡلُونَ ٱلۡكِتَٰبَۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ
44. "Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!"
Бошқаларни иймон ва яхши амалга чорлаб туриб, ўзингизни унутишингиз ва улардан юз ўгиришингиз нақадар қабоҳат. Ахир сизлар Тавротни ўқиб турибсизлар-ку! Унда баён этилган Аллоҳнинг динига эргашиш, пайғамбарларини тасдиқлаш каби гаплардан хабардорсизлар-ку! Ақлларингизни ишлатмайсизларми?!
وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلۡخَٰششِعِينَ
45. "Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Албатта у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир".
Барча диний ва дунёвий ишларингизда сабр билан ҳамда сизларни Аллоҳга боғлайдиган, яқинлаштирадиган намоз билан мадад сўранглар. Шунда Аллоҳ сизларга ёрдам бериб, сизларни Ўз паноҳида сақлайди ва сизлардаги ғамни аритади. Намоз Парвардигорларига бўйсунадиган зотлардан бошқаларга жуда катта ва оғир ишдир.
ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُواْ رَبِّهِمۡ وَأَنَّهُمۡ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ
46. "(Нафси синиқлар)ки, Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва албатта У Зотга қайтажакларини биладилар".
Чунки улар Парвардигорлари қошида туришларига ва У Зотга қайтишлари ҳамда амалларига яраша жазо ёки мукофот олишларига аниқ ишонадилар.

ТАЯММУМ БАЁНИ
• Таяммум сув топилмаган тақдирда таҳорат ва ғуслнинг ўрнига ўтади
Қачон таяммум қилинади?
• сув тўрт минг қадам миқдорда узоқ бўлиши ёки ундан ҳам узоқроқ бўлса;
• инсон танасига сув тегса, кучайиб кетадиган касалликка чалинган бўлса;
• ҳаво ўта совуқ ва изғирин бўлса, сув билан таҳорат қилиб, касалликка чалиниш хавфи аниқ бўлса;
• сув бениҳоя оз бўлиб, таҳоратдан сўнг ташна қолиш хатари кучли бўлса;
• сув манбасини душман эгаллаб олган бўлиб, сув олса, душмандан ҳужум бўлса;
• сув олишга бирор асбоби бўлмаса, таяммум қилинади.
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

Намоз ўқишни ўргандим, дуоларини ёдлаганман, оиламни боқиш учун ишлайман, иш вақти намоз ўқийман, десам, шерикларим бизнинг ёнимда ўқима, дейди. Нима қилай?