Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бисмиллаҳ!
Ер юзига Исломни дин қилиб тушириб, инсониятга икки дунё саодатини кўрсатган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдларимиз бўлсин!
Исломда яшашни бизга кўрсатиб берган, ҳар бир Сўзи уммат учун нажот нури бўлган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд ва саловатларимиз бўлсин!

Аллоҳга тавааккул қилдик! Аллоҳга суяндик!

Ушбу канал соф диний ва маърифий йўналишда бўлиб, унда халқимиз учун манфаатли бўлган мақолалар, ибратлар, ҳикматларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Шунингдек, устозимиз, "Пискент" жомеъ масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузаларидан давомли равишда баҳраманд бўлиб борасиз, иншаАллоҳ!

Аллоҳ ишимизни динимизга, дунёмизга, охиратимизга манфаатли этсин! Амийн!

Ҳурмат ила,
"Диёнат" канали муҳарририяти.

Телеграм: https://t.me/diyonatli
🥰2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

• Диёнатли ота ва она қандай бўлади?
• Ота ва она бир вақтда фарзандга иш буюрса...
• Онанинг фарзандга қилган хизматлари...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!

Каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://t.me/diyonatli
👍1🥰1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ҳовлисини сотиб, унинг мислидаги ҳовлига сарфламаса, унга ўша сотиб олганида барака берилмас».

Ибн Можа ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида мулла Алий Қори «Мирқот» китобларида қуйидагича сўзни айтдилар:

“Бундан маълум бўладики, ер ва ҳовлилар каби кўчмас мулкларни сотиб, унинг пулини буюмларга сарф қилиш маҳбуб эмас. Чунки кўчмас мулкнинг фойдаси кўп ва офати оздир. Уни ўғри ҳам ўғирлай олмайди, босқинчилик ҳам зарар етказа олмайди. Демак, кўчмас мулкни сотмаган яхши. Агар сотгудек бўлса, пулини ер ёки ҳовлига сарф қилсин”.

Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир» китобларида қуйидаги сўзларни келтирдилар:


«Инсондан ер юзидан ўзидан из қолиши талаб қилинади. Ҳовлисини сотиб, пулига рағбат қиладиган бўлса, изи ўчгани сабабидан ўша маблағ йўқ қилиниши орқали жазоланади ».

Бу хукм кўчмас мулк ва ҳовлисини сотишга зарурат бўлмаганлар учун. Агар қарздорлиги сабаб уни сотишга мажбур бўлиб қолса, унинг яшаб турган ҳовлисидан бошқа мулки бўлмаса, унда бу киши ҳовлисини сотиши жоиз. Бу инсон юқоридаги ҳадисда ман қилинган кишилар сирасига кирмайди.

Балки, унга уни сотиб, қарзини узиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

www.arabic.uz
https://t.me/arabicuz
https://www.instagram.com/arabicuz/
👍1
🟢 ХУШХАБАР!

🕋 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг хабар беришича, ҳижрий 1442 йил, 17 сафар, милодий сана бўйича 2020 йил, 5-октябрь, душанба кунидан бошлаб мамлакат ичидаги маҳаллий аҳоли учун Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш ҳамда белгиланган тартибда умра ибодатини адо этишга рухсат берилди.

💡 Кейинги босқичда бутун дунёдан келадиган умрачиларни қабул қилиш режалаштирилган.

🤲 Тез орада қалби Аллоҳнинг байтига талпиниб турган барча мусулмонларга умра-ҳаж ибодатига бориш насиб этсин. Амийн.

@diyonatli
ОДАМЛАРГА ҚИЙИНЧИЛИК ВА ОСОНЛИК ТАҚДИМ ЭТИШ ҲАҚИДА ҲАДИС

[عن عائشة أم المؤمنين: ] أتَيْتُ عائشةَ أسأَلُها عن شيءٍ فقالت: سمِعْتُ رسولَ اللهِ صلّى اللهُ عليه وسلَّم يقولُ في بيتي هذا: (اللَّهمَّ مَن وَلِيَ مِن أمرِ أمَّتي شيئًا فشَقَّ عليهم فاشقُقْ عليه ومَن وَلِيَ مِن أمرِ أمَّتي شيئًا فرفَق بهم فارفُقْ به)

Ойша онамиз разияллоҳу анҳо дедилар:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим:

"Эй Аллоҳ! Кимдир умматимнинг бирор ишига волий бўлиб(мансабга ўтириб) уларга бирор қийинчилик туғдирса, сен унга қийинчилик туғдиргин.

Кимдир умматимнинг бирор ишига волий бўлиб (мансабдор бўлиб), уларга осонлик яратса, сен ҳам унга осонлик яратгин".

(Муслим ривояти, 1828)

https://t.me/diyonatli/11
Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

• Бугунимизнинг фожиалардан бири...
• Динни тушунмаслик оқибати...
• Эр аёлни фарзандлари олдида таҳқирласа...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!
https://t.me/diyonatli/13

Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/diyonatli
ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг барча яқинларига сабр тилаймиз.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумни барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пискент" жоме масжидидан лавҳалар.

Яқинларингиз билан бўлишинг!
https://t.me/diyonatli/15

Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
#Нобулсий_тафсиридан_иқтибос
#Масад_сураси #Биласизми?


Умму Жамил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга нисбатан кўп азиятлар етказгани сабаб Аллоҳ таоло ояти каримада уни ўтин ташувчи деб сифатлади.

Оятдаги ўтиндан унинг қилган гуноҳлари назарда тутилган.

Бу гуноҳлари сабаб Умму Жамил жаҳаннамда азобланади. Инсон ҳар қачон бирорта гуноҳ амал қилса, масалан, бировнинг молини зўравонлик билан олиб қўйса, бировнинг уйи ёки оиласи бузилиши ёхуд ота-бола, эр-хотин, ака-ука ўртасидаги алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлса, бировнинг молу дунёсини алдов йўли билан ўзлаштирса, кимнидир мушкул аҳволга солиб қўйса ёки кимгадир зулм етказиши натижасида унинг оғир касалликка чалинишига сабаб бўлса, хуллас, бунга ўхшаш амалларнинг барчаси инсоннинг елкасига ортиб олган ўтинга ўхшайди.

Шу ўтинлар унинг жаҳаннамда ёнишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Кофир бўлганлар иймон келтирганларга: «Сизлар бизнинг йўлимизга эргашинг, гуноҳларингизни биз кўтарурмиз»,– дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани кўтара олувчи эмасдирлар. Албатта, улар ёлғончидирлар!" (Анкабут сураси, 12-13-оятлар).

“Тафсири Нобулсий” китоби 14-том, 30-жуздан

Фаррух Абдулкарим, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.

Манба:

https://t.me/c/1317191732/579

Дўстларингизга улашинг:
https://t.me/diyonatli/16

Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Аллоҳ таоло кунларимизни хайрли, ишларимизни баракали этсин!

Кун хайрлиси - Аллоҳнинг зикри ва ибодати ила ўтган кундир.

Ишларнинг хайрлиси - холис Аллоҳ ризоси учун қилинган ишдир.

https://t.me/diyonatli